davletovuz | Неотсортированное

Telegram-канал davletovuz - davletovuz

80905

Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot

Подписаться на канал

davletovuz

Uzchess Cup 2025: Жаҳон шахматининг юраги яна Тошкентда уради

📣 18–28-июн кунлари Тошкент шаҳри яна шахмат оламининг эътибор марказига айланади. Ёшлар ишлари агентлиги, Uzchess лойиҳаси ва Ўзбекистон шахмат федерацияси ҳамкорлигида "Uzchess Cup" иккинчи бор ўтказилади ва бу йилги турнир таркиби тарихий даражада кучли бўлиши билан ажралиб туради.

Умумий мукофот жамғармаси — 121 500 АҚШ доллари

Супертурнирнинг "Masters" гуруҳида Аржун Эригайси, Рамешбабу Праггнанандхаа, Ян Непомнящий, Ричард Раппорт, Пархам Магсудлу ва ҳамюртларимиз — Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдаров, Нодирбек Якуббоев, Шамсиддин Воҳидовлар иштирок этиши кутилмоқда.

Мусобақанинг барча ўйинларини Uzchess YouTube каналида жонли тарзда кузатиб боришингиз ва юртдошларимизни қўллаб-қувватлашингиз мумкин: uzchesss" rel="nofollow">https://www.youtube.com/@uzchesss

@uzchesss | Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбекистон ва Словакия ўртасида стратегик шериклик муносабатлари ўрнатилди. Тегишли қўшма декларация Шавкат Мирзиёев ва Роберт Фицо томонидан имзоланди.

Читать полностью…

davletovuz

Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси қошида мактаб очилади. Бу борада икки давлат раҳбариятининг олий даражадаги учрашувларида келишувга эришилган. Ушбу мактаб биносини қуриш учун Тошкент шаҳар ҳокимлиги Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига Шайхонтоҳур тумани Кўҳота маҳалласидан 31 сотих ер участкаси ажратиб берган.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, бундан ташқари, Мирзо Улуғбек тумани “Жасорат” маҳалласидан 2,5 гектар ер участкасини Хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернат биносини қуриш учун ажратиб берган.

Читать полностью…

davletovuz

Словакия бош вазири Роберт Фицо 8-10 июнь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади.

Читать полностью…

davletovuz

Iskander buildings дан Қурбон ҳайити акцияси

Эндиликда Mezbon лойиҳасидан хонадонларни 20% бошланғич тўлов билан 48 ойга фоизсиз бўлиб тўлашга харид қила оласиз.

Хонадон учун:
20% бошланғич тўлов – 5800$
48 ой рассрочка 450$

Акцияда хонадон харид қилган мижозларга маиший техника воситалари совға қилинади.

Лойиҳа қулайликлари:
- 16 қаватдан иборат
- 2 та лифтга эга
- болалар майдончалари, спорт майдонлари, эко зоналар барча қулайликларга эга.
- ҳар бир хонадонда 3 кв.мдан 18 кв.мгача терассалар мавжуд.

📌 Терасса компания томонидан бонус сифатида тақдим қилинади.

👉 Бот орқали боғланинг

Сотув офиси манзили: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани 17-мавзе
Мурожаат учун:
☎️+998787770011

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Хон Сарой компанияси юртдошларимизни Қурбон ҳайит байрами билан қутлайди

Компания қулай тўлов шартлари билан 2 хонали хонадон эгасига айланишни таклиф қилади.

Тошкент шаҳридаги Shirin Hayot лойиҳасида хонадонлар ойига 4 млн сўмдан.

👉 Батафсил маълумот учун бот орқали боғланинг

📞 712007400

Сайт | Телеграм | Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Президент Шавкат Мирзиёев миллий терма жамоамизни телефон орқали тарихий натижа — жаҳон чемпионатига чиққани билан табрикламоқда.

Читать полностью…

davletovuz

Шавкат Мирзиёев:

…Мана шу мунаввар оқшомда – қутлуғ зафар айёмида кўпмиллатли бутун Ўзбекистон халқи сизлар билан ҳақли равишда фахрланмоқда, десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз.

…Сизлар футбол майдонларидаги мана шундай шонли ютуқдан янги куч ва руҳ олиб, келгуси йили АҚШ, Мексика ва Канада давлатларида бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида нафақат Ўзбекистон, балки бутун Марказий Осиё қитъасининг биринчи ва ягона вакили бўлишдек юксак шарафни чуқур ҳис этган ҳолда, янада катта жонбозлик кўрсатасизлар, деб ишонаман.

Мана шу шукуҳли айёмда сизларни доимо қўллаб-қувватлаб келаётган меҳрибон ва талабчан устоз-мураббийларингиз, миллий терма жамоамизнинг барча аъзоларини, сизларга бахт ва омад тилаб, кечаю кундуз дуода бўлиб келган ота-оналарингиз, ака-ука, опа-сингил ва барча яқинларингизни ўз номимдан, бутун халқимиз номидан қизғин табриклаб, уларга самимий миннатдорлигимни билдираман.

Сизлар муқаддас Қурбон ҳайити кунларида халқимизга байрам совғаси сифатида олиб келаётган ушбу унутилмас тарихий ғалаба барчамизга муборак бўлсин!

Зафарли одимларингиз бардавом бўлсин, азиз фарзандларим!

Манба

Читать полностью…

davletovuz

Қойил, Ўзбекистон тарихда илк бор футбол бўйича жаҳон чемпионатига чиқди!

Читать полностью…

davletovuz

iHamkor'ни ҳаммамиз биламиз — компанияларни текширишда, ким қанча даромат оляпти, қанча солиқ тўлаяпти, қайсидан эҳтиёт бўлиш керак — шундай масалаларда қўл келади.

Энди улар стартаплар учун API'ни бепул очишибди.
Яъни, агар сиз янги финтех, CRM, маркетплейс ёки умуман маълумот билан ишлайдиган сервис қилаётган бўлсангиз — керакли маълумотларни автоматик тарзда, текинга олишингиз мумкин.

Талаблар ҳам оғир эмас:
pre-seed ёки seed, даромад 500 млн сўмдан кам, 10 тадан кам одам — шундай бўлса, ариза бериб кўриш мумкин.

Хакикатидан, iHamkor раҳбари Аскар Исмаилов айтаётгандай, улар Amazon Web Services'и бўлишга уринишаётгани ўхшади. Катта сўз, лекин ният тўғри.

Тафсилотлар ва сўров қолдириш учун: ihamkor.uz/startups
Расмий хабар: ihamkor.uz/ru/news/04-06-2025

Солиқ қўмитаси томонидан маълумотларни API орқали тақдим этилиши — давлат ташкилотларининг очиқлиги йўлида яхши амалиёт. Бу гал интеграцияга очиқ ёндашув танланган. Шу жиҳати билан лойиҳа эътиборга лойиқ.

Читать полностью…

davletovuz

"President Tech Award" танловига аризалар қабул қилинмоқда

Инновацион стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида "President Tech Award" танлови эълон қилинди. Танловда технологик ечимларга эга, амалда татбиқ этилиши мумкин бўлган лойиҳалар билан иштирок этиш мумкин.

Танлов қуйидаги йўналишларда ўтказилади:

Асосий тоифа:

1-ўрин — 100 000 АҚШ доллари
2-ўрин — 50 000 АҚШ доллари
3-ўрин — 30 000 АҚШ доллари

Махсус тоифа мукофоти: 100 000 АҚШ доллари

Танловда қатнашиш учун ҳавола.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбекистондаги 30-KFC ресторанининг байрамона очилиши

📍 Yunusabad Gallery савдо маркази
🗓 7 июн | 18:00–20:00

Food-байрамга ташриф буюринг — қизиқарли ва мазали бўлади!

- Мазали товуқ
- Совғалар ва ўйинлар
- Мусиқа ва кўтаринки кайфият

Сайт | Facebook | Instagram | Telegram | Етказиб бериш учун бот

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

SteelRose Legal: Ўзбекистон бизнеси учун глобал бозорга чиқишда халқаро кўприк

2025 йил 24 май куни Лондонда жойлашган SteelRose Legal компанияси ва IT Park Uzbekistan ўртасида икки йиллик меморандуми имзоланди. Ушбу ҳамкорлик Ўзбекистоннинг IT соҳасини ривожлантиришда юридик инфратузилмани кучайтиришга хизмат қилади — хусусан, корпоратив бошқарув, пул ювишга қарши кураш (AML), шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш (GDPR) ва рақамли бизнес ҳуқуқлари бўйича.

Юридик инфратузилмани глобал стандартларга мослаштириш орқали инвесторлар ишончини ошириш ва мамлакат иқтисодиётининг рақобатбардошлигини кучайтириш кўзда тутилмоқда.

SteelRose Legal ўзбек, рус ва инглиз тилларини эркин билувчи мутахассислар жамоасидан иборат бўлиб, маҳаллий ва халқаро ҳуқуқ тизимларини чуқур тушунади. Компания маҳаллий тадбиркорларга чет эл бозорларига чиқиш, юридик хатарларни бошқариш ва халқаро стандартларга мос келишда амалий ечимлар таклиф қилмоқда.

🌏 www.steelrose.uk
✏️ @Zarif_Tohtayev
✏️ @Bobur_Aminov

Батафсил | Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбекистонда болаларни боғча билан қамраб олиш даражаси кескин ошиши натижасида аёлларда бўш вақт пайдо бўлиб, ишлаш имконияти кенгайган. Жаҳон банки экспертларининг тадқиқотларида келтирилишича, айнан шу сабаб аёллар бандлиги 12%га ортган. Фақат оналар эмас, балки болага қараш билан банд бўлган бувилар, амма-холалар ҳам ишга жойлаша бошлаган. Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, оилалар боғчага болаларни парваришлаш воситаси эмас, балки уларнинг келажагига сармоя сифатида қарашмоқда.

Читать полностью…

davletovuz

🏦 Ipotekabank OTP Group ва Beelab рақамли молиявий маҳсулотлар соҳасида ҳамкорликни бошлади

Ipotekabank OTP Group ва "Beelab" АЖ (Beepul финтех-сервиси ишлаб чиқарувчиси) ўзаро тушуниш меморандумини имзолаб, стратегик ҳамкорликни бошлади. Янги шериклик доирасида мижозлар учун Beepul иловасида кобренд карталар ва рақамли микрокредитлар жорий этилиши режалаштирилган. Келгусида эса депозит маҳсулотлари, шунингдек, UZCARD ва HUMO виртуал ва пластик карталари тақдим этилади.

Ҳамкорликдан мақсад — молиявий хизматларни рақамлаштириш, уларни янада қулай ва шаффоф қилиш ҳамда мижозларга барча хизматларни битта платформа орқали тақдим этиш. Бугунги кунда Beepul сервисидан минглаб фойдаланувчилар кундалик тўловлар учун фойдаланмоқда.

Айни пайтда қўшма лойиҳа жамоаси техник интеграцияни бошлаб юборди. Яқин ойларда янги маҳсулотлар истеъмолчиларга тақдим этилади. Келгусида «ҳозир сотиб ол, кейин тўла» (BNPL) ва халқаро тўлов тизимлари билан ҳамкорликдаги карталар ҳам ишга туширилади.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Ҳукумат “Universal Mobile Systems” МЧЖ устав капиталидаги 100% давлат улушини хусусийлаштиришга киришди.

Mobiuz’ни хусусийлаштириш жараёнига “Rothschild & Co” халқаро инвестиция банки битим бўйича етакчи стратегик ва молиявий консультант, “KPMG” халқаро компанияси молиявий консультант ҳамда “Deloitteхалқаро компанияси мустақил баҳоловчи сифатида жалб қилинган.
 
Мустақиллик йилларининг илк мобиль тармоғи сифатида роса қўлдан-қўлга ўтган “Universal Mobile Systems” МЧЖнинг, 2024 йил якунига кўра, соф тушуми 2 трлн 86 млрд сўм ва абонентлари сони 7,8 млн нафарни ташкил этади.

Читать полностью…

davletovuz

10 июн куни Ўзбекистон ва Қатар терма жамоалари ўртасида футбол бўйича Жаҳон чемпионати саралаш босқичи ўтказилиши муносабати билан Чилонзор туманидаги қуйида кўрсатилган кўчаларда соат 16:00 дан тадбир тўлиқ тугагунига қадар автотранспорт воситалари ҳаракати тўлиқ чекланади:

— Чилонзор ва Чўпон ота кўчалари чорраҳасидан, Чўпон ота кўчаси бўйлаб, Чўпон ота — Қатортол кўчалари кесишган чорраҳасигача бўлган қисми;

— Чилонзор ва КҲАЙ кўчалари чорраҳасидан, Чилонзор кўчаси бўйлаб, Чилонзор — Муқимий кўчалари кесишган чорраҳасигача бўлган қисми;

— Бунёдкор иккинчи даражали кўчаси: КҲАЙдан — Муқимий кўчасигача бўлган қисми.

Шунингдек, тадбир давомида қуйидаги кўчаларда ҳаракат вақт-вақти билан қисман чекланади:

— Алишер Навоий – Фурқат кўчалари чорраҳасидан чекланади;
— Себзор – Ганга кўпригидан Фурқат кўчаси тунелига тушишдан чекланади;
— Зарқайнар кўчаси тунелига тушиш чекланади;
— Бунёдкор кўчаси Камолон кўприги остида чекланади;
— Бунёдкор кўчаси 2-даражали асосий йўлга чиқиш Озарбойжон элчихонаси асосий йўлига чиқишдан чекланади;
— Қатортол – Чўпон ота кўчалари чорраҳасидан чекланади;
— Чилонзор – Чўпон ота кўчалари чорраҳасидан чекланади;
— Бунёдкор – КҲАЙ кўчалари чорраҳасидан чекланади;
— Бунёдкор 2-даражали йўли – Қатортол кўчалари чорраҳасидан чекланади;
— Чилонзор – Чўпон ота кўчалари чорраҳасидан чекланади;
— Бунёдкор – Гавҳар кўчалари чорраҳасидан чекланади;
— ТҲАЙ – Бунёдкор кўчалари чорраҳасидан чекланади;
— Эркин ЙПХ масканидан оғир юк машиналари ҳаракати чекланади;
— Чўпон ота – Шота Руставели кўчалари чорраҳасидан чекланади.

Тошкент шаҳар ИИББ

Читать полностью…

davletovuz

“Бунёдкор” стадионига чипта ололмаган ёшлар учун “Салом, Мундиал!” супершоуси ташкил этилади

Тошкент шаҳар ҳокимияти ташаббуси билан 10-июн куни Тошкент ёшлар учун байрам руҳи билан тўлади. Ўзбекистон ва Қатар ўртасидаги ўйин муносабати билан шаҳар марказида катта байрам уюштирилмоқда.

“Бунёдкор” стадионидан чипта тополмаган ёшлар Миллий кутубхона олдидаги Ёшлар шаҳарчасида улкан саҳна олдида футбол намойиши ва катта шоу дастури гувоҳи бўлиши мумкин.

Мазкур лойиҳани Капиталбанк, Uzum ва Ucell қўллаб-қувватламоқда, меҳмонлар учун эса Safia миллий бренди томонидан ташкил этилган гастрономик аллея тақдим этилади. Тадбирнинг ахборот ҳамкорлари Daryo.uz, Gazeta.uz, Kun.uz, Qalampir.uz, Repost.uz, Uznews.uz ва Championat.asia

Читать полностью…

davletovuz

“Қамчиқ” довонида содир бўлган ҳолат тўғрисида маълумот

Бугун, 7 июн куни соат 17:04 да “Қамчиқ” довони ҳудудидан ўтувчи А-373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг 137,7 километрида “Водий-Тошкент” йўналишида кучли ёмғир ёғиши оқибатида тоғ ёнбағридан маълум миқдорда сел, тошқин сувлари автомобиль йўлига оқиб тушганлиги бўйича навбатчилик қисмига хабар тушган.

Хабарга кўра, айни вақтда воқеа жойига “Қамчиқ” махсус қидирув ёнғин-қутқарув бошқармасининг қутқарувчилари ва бошқа ҳамкор ташкилотлар етиб боришган. Ҳолат бартараф этилмоқда.

Ҳозирда тирбандликларни олдини олиш мақсадида Тошкент-Водий-Тошкент йўналишида автомобиллар йўлнинг бир тасмаси орқали ҳаракат қилишмоқда. Қўшимча маълумот тақдим этилади.

UPD: "Қамчиқ" довонида содир бўлган ҳолат тўлиқ бартараф этилди.

Автомобилларнинг икки томонлама ҳаракати давом эттирилмоқда.

ФВВ

Читать полностью…

davletovuz

Президент Шавкат Мирзиёев футболчилар ва мураббийлардан бир гуруҳини фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотлаш тўғрисида фармон имзолади.

Терма жамоа аъзолари шарафига ўтказиладиган тантанали маросимда уларга BYD автомобиллари топширилади.

Читать полностью…

davletovuz

Манба

Читать полностью…

davletovuz

Бугун мумкин :)

Манба

Читать полностью…

davletovuz

Баракалла, йигитлар!

Читать полностью…

davletovuz

Қурбон ҳайити муносабати билан Тошкент шаҳрида жамоат транспорти (метро, автобус) соат 3:00дан 10:00га қадар бепул ҳаракатланади.

Читать полностью…

davletovuz

Сўнгги пайтларда Бирлашган Араб Амирликлари ҳудудига киришда Ўзбекистон фуқаролари дуч келаётган қийинчиликлар, хусусан, халқаро аэропортларда узоқ давом этган текширувлар туфайли фуқароларимиз ушбу аэропортларда узоқ вақт қолиб кетмоқда.

Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Аҳрор Бурҳоновнинг маълум қилишича, мамлакатимизнинг БААдаги дипломатик ваколатхоналари томонидан ушбу ҳолатларни ҳал қилиш мақсадида чоралар кўрилмоқда. Дипломатларимиз доимий равишда вазиятни мониторинг қилиб, БААнинг иммиграцион ва бошқа тегишли идоралари вакиллари билан узлуксиз музокаралар олиб бормоқда.

Ушбу музокаралар фуқароларимизнинг мамлакат ҳудудига имкони борича тезроқ ва муаммосиз киришини таъминлашга қаратилган бўлиб, масалани жойида ҳал қилиш учун барча саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, аэропортларда юзага келаётган кечикишлар ва текширувларнинг сабаблари аниқланмоқда, бу эса масаланинг келиб чиқиш илдизларини тушуниш ва келажакда бундай ҳолатларни олдини олишга ёрдам беради.

Фуқароларимизнинг имкони борича қулайлигини таъминлаш мақсадида Абу-Даби шаҳридаги Элчихонамиз ва Дубай шаҳридаги Бош консулхонамиз вакиллари доимий равишда маҳаллий аэропортларда бўлиб, ҳамюртларимизга кўмак беришмоқда.

Читать полностью…

davletovuz

2025–2026 ўқув йили учун абитуриентларни рўйхатга олиш 5 июндан бошланди

2024 йилдан бошлаб, давлат олий ва профессионал таълим муассасаларига (касб-ҳунар мактаби бундан мустасно) қабул қилиш бўйича имтиҳонлар “аввал тест, сўнг танлов” тамойилига мувофиқ бир вақтда ўтказилиши белгиланган.

Бунда абитуриентлар ўз танловига кўра тест синови натижасида тўплаган балига асосан дастлаб олий таълимнинг бакалавриат таълим йўналишларига, сўнг профессионал таълим муассасаларига ўқишга кириш учун танловда иштирок этади.

Олий ва профессионал таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича кириш имтиҳонлари июль–август ойларида ўтказилади.

Давлат олий таълим муассасалари бакалавриатига қабул жараёни қуйидаги 2 босқичда амалга оширилади:

Биринчи босқичда абитуриентлар ҳар йили 5 июндан 25 июнгача (25 июнь куни ҳам) тест синови топшириш учун рўйхатдан ўтади ҳамда тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, таълим тили ва тест топшириш ҳудудини, шунингдек, кириш имтиҳонлари таркибида касбий (ижодий) имтиҳон бўлса, ушбу имтиҳонни топширадиган давлат ОТМни танлайди.

Иккинчи босқичда абитуриентлар тест синовлари тўлиқ якунланганидан сўнг 15 кун давомида олий таълим муассасаси, бакалавриат таълим йўналиши ва таълим шаклини танлайдилар.

Олий таълим муассасаси, бакалавриат таълим йўналиши ва таълим шаклини танламаган абитуриентлар якуний танловга қўйилмайди.

Профессионал таълим муассасаларида ўқиш истагини билдирган абитуриентлар профессионал таълим муассасасини, касб ва мутахассисликни ҳамда таълим шаклини ОТМларга қабулнинг якуний натижаси эълон қилинганидан сўнг 10 кун муддатда танлайди.

Читать полностью…

davletovuz

Трамп 12 та мамлакат (Афғонистон, Мьянма, Чад, Конго, Экваториал Гвинея, Эритрея, Гаити, Эрон, Ливия, Сомали, Судан, Яман) фуқароларига АҚШга киришни тақиқлади. Етти давлат — Бурунди, Куба, Лаос, Серра-Леоне, Того, Туркманистон ва Венесуэладан киришлар эса қисман чекланади.

Читать полностью…

davletovuz

Украинанинг “Ўргимчак тўри” операцияси бўйича қўшимча тафсилотлар

Читать полностью…

davletovuz

Италия 2026 йилдан бошлаб ўзбекистонликларга 1500 та бўш иш ўрни учун квота ажратган. Қайд этилишича, Италияда муҳандислик, туризм ва қишлоқ хўжалиги каби соҳаларда малакали мутахассисларга талаб юқори.

Ҳозирда Италияда ноқонуний мақомдаги Ўзбекистон фуқароси йўқлиги ҳамкорликни янада самарали амалга оширишга катта туртки бўлади.

Читать полностью…

davletovuz

Марказий банк “Humans Mobile PTE LTD” (Сингапур) компанияси билан халқаро арбитраж муҳокамаси юзасидан расмий муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, даъво аризаси 2025 йил 20 май куни Жаҳон банки қошидаги Инвестиция низоларини ҳал қилиш халқаро марказига (ICSID) топширилган ва у иш юритувига қабул қилинган. Арбитраж низоси мазмунан кўриб чиқишга тайёргарлик жараёнида экани айтилди.

2024 йил 25 сентябрдан “Мароқанд” АЖ тўлов ташкилотига нисбатан айрим хизматлар вақтинча чекланган, сабаби фуқаролар пуллари қимор ўйинлари каби тақиқланган хизматларга йўналтирилгани бўлган. Бу ҳолат бўйича тегишли органларга ҳуқуқий баҳолаш учун ҳужжатлар тақдим этилган.

Читать полностью…
Подписаться на канал