Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов АҚШ давлат котиби Марко Рубио ва АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Майкл Уолтц билан учрашди.
Уларда сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни кенгайтириш, минтақавий алоқаларни ривожлантириш, Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш бўйича умумий қарашларимизни чуқурлаштириш каби йўналишларга эътибор қаратилган.
Эндиликда банклар четдан маблағ жалб қилиши билан уни қандай лойиҳаларга, қанча муддатга ва қайси шартда бериши ҳақида ҳокимларни хабардор қилади. Ҳокимлар эса тадбиркорлар ишлаб чиққан тайёр лойиҳаларни тўплаб, банкларга тақдим этади — президент
Читать полностью…Қашқадарё, Хоразм вилоятлари ҳокимларининг инвестиция бўйича ўринбосарларига “ҳайфсан” берилган, Каттақўрғон, Навоий, Янгийўл, Жиззах шаҳарлари, Янгиобод, Мирзаобод, Бўка ва Нукус туманлари ҳокимлари огоҳлантирилган.
Читать полностью…Ҳар ойнинг битта шанба ва якшанбаси – “оила ва меҳнат жамоаси билан саёҳатга чиқиш” куни, деб эълон қилинади - президент
Читать полностью…«24 соат ишлайдиган отамни кўриб, қандай қилиб чарчашим мумкин?!»
Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева
Реновация дастурлари 3 босқичда амалга оширилиши кўзда тутилмоқда.
Аввал, шаҳар ва туманларда реновацияга мос ҳудуд танланиб, лойиҳа ишлаб чиқилади. Мулкдорларга янги уй ёки компенсациялар таклиф қилинади. Барча мулкдорлар билан келишувлар яккама-якка, нотариал тартибда тасдиқланади. Лойиҳалар учун ҳар бир ҳудудда реновация жамғармалари ташкил этилади.
Иккинчи босқичда реновация дастури ҳудудий ва республика кенгашлари томонидан кўриб чиқилиб, қурилиш ташкилоти аниқланади. Учинчи босқичда уй-жойлар қурилиб, фойдаланишга топширилади.
“Бундай лойиҳаларни, аввало, у ерда яшовчиларнинг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда, тизимли ва адолатли амалга ошириш зарур”, деди Шавкат Мирзиёев.
Энг яхши суратни танлаш энди жуда осон! 📸
HUAWEI nova 13 сериясидаги “Энг яхши мимикани танланг” AI функцияси билан ҳар бир суратда идеал ифодани топинг! Камера бир неча кадрни суратга олади ва сунъий интеллект сиз учун энг муваффақиятли юз ифодасини танлаб беради.
Кўз юмиб қолиш ёки ноқулай ифодалар? Энди бундай муаммо йўқ! Ҳар бир сурат – мукаммал.
📱HUAWEI nova 13 Серияси билан суратларингиз доим аъло даражада.
Реклама
"Матбуот уйи" сотилмаган
Ҳозирги вақтда “Матбуот уйи” бино ва иншоотларини сотилиши назарда тутилмаган ва ЎзА мазкур бинони ягона балансда сақловчиси ҳисобланади.
Шунингдек, “Матбуот уйи” бино ва иншоотлари ҳамда унга туташ ҳудудда қисқа муддатларда замонавий “Медиа шаҳарча” ташкил этилиб, барча даврий босма нашрларнинг таҳририятлари мазкур бинога жойлаштирилади.
Давлат активларини бошқариш агентлиги
Ўзбекистонлик тадбиркорлар учун Афғонистон бозори шароити жуда мос
Экспортни ривожлантириш ва янги бозорларга чиқиш борасида қўшимча маълумот ёки амалий кўмак керак бўлса, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Экспортчилар уюшмасига мурожаат қилинг:
📞 +998781506006
📞 +998991525866
📞 +998978770058 (@NZF1985)
Давлат органи ва ташкилотларининг 2024 йилдаги коррупцияга қарши курашиш ишлари самарадорлиги
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги
Зайнилобиддин Низомиддинов Бекобод тумани ҳокими этиб тайинланди. Бунгача у Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси раисининг биринчи ўринбосари эди.
Читать полностью…Шавкат Мирзиёев 9 май куни Москвада Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 80 йиллиги муносабати билан ўтказиладиган юбилей тадбирларида иштирок этади.
Читать полностью…Қорақалпоғистон заминида илк бор очиқ осмон остида – open air форматида – концерт ташкил этилди. Пианиночи Кирилл Рихтер Миллий симфоник оркестр ҳамроҳлигида ўз ижодини намойиш этди.
“Симфоник мусиқа, Шарқ шеърияти ва халқона оҳанглар уйғунлашган ушбу ноодатий тадбирни Нукус билан жаҳон мусиқа саҳнаси ўртасидаги маданий кўприк, деб аташ мумкин”, деб ёзади Саида Мирзиёева.
Yandex Uzbekistan талабалар ва IT-мутахассислар учун Coding and Math Contest интеллектуал танловини бошлади
Yandex Uzbekistan дастурлаш ва математика бўйича интеллектуал танлов — Coding and Math Contest'ни ташкил этмоқда. Унда иштирок этиш учун Ўзбекистондаги олий ўқув юртлари талабалари ҳамда мамлакатда фаолият юритаётган IT-мутахассислари ариза топширишлари мумкин.
Танлов икки онлайн босқичда ўтказилади: иштирокчилар аввал дастурлаш бўйича, кейин эса математика бўйича топшириқларни бажаришади. Мазкур топшириқлар етакчи мутахассислар томонидан тайёрланган: дастурлаш бўйича Андрей Станкевич — ICPC жаҳон чемпионатининг энг номдор мураббийи, математика бўйича эса Алексей Толстиков — Yandex маълумотлар таҳлили мактаби директори ва Маҳмуд Содиков — Senior AI Engineer, MSc MIPT. Иккита босқич натижаларига кўра ғолиблар аниқланади ва New Uzbekistan University’да ўтказиладиган тақдирлаш маросимига таклиф этилади.
Энг яхши иштирокчиларга пул мукофотлари, гаджетлар ва Yandex Plus учун промокодлар тақдим этилади. Жами мукофот фонди 65 млн сўм бўлиб, у 1-дан 8-ўрингача бўлган иштирокчилар ўртасида тақсимланади.
Рўйхатдан ўтиш 18 апрелга қадар очиқ. Танлов инглиз тилида ўтказилади ва унда иштирок этиш бепул. Натижалар 27 апрель куни мукофотлаш маросимида эълон қилинади. Лойиҳа New Uzbekistan University, ML Community (INHA University) ва Yandex маълумотларни таҳлил қилиш мактаби билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.
Картадан картага пул ўтказиш бўйича 1 июлдан кучга кирадиган талаблар мижозларга қўшимча қийинчиликларни келтириб чиқармайди, сабаби ушбу талаб тўлов ташкилотлари ва банклар ўртасида маълумот алмашинуви бўйича мажбуриятларга тааллуқли бўлиб, мижоз томонидан аккаунт очилишида олинган бўлади.
Марказий банк
Абдулаҳад Қўчқоров IT Park Uzbekistan’нинг бош директори лавозимига тайинланди.
Бунгача у 2023 йилнинг февраль ойидан буён технопарк ижрочи директори лавозимида ишлаб келаётганди.
2017 йил ноябрь ойидан буён технопаркни бошқариб келган Фарҳод Ибрагимов эса кузатув кенгаши раиси лавозимига ўтди.
Ўзбекистон 14 та янги замонавий “Airbus” самолётини харид қилади, яна 5 тасини ижарага олади, “Boeing” компанияси билан 12 та самолёт олиб келиш бўйича музокара бошланди.
Читать полностью…Кўрфаз давлатларига 10 кунлик визасиз режим муддати 30 кунга узайтирилади.
Читать полностью…Президент сайёҳлар “туризм ҳалқаси”даги, яъни Хоразм, Бухоро, Қашқадарё ва Сурхондарёдан ўтган магистрал ва ички йўллар аҳволидан норозилигини қайд этиб, мутасаддиларга ушбу йўлларни таъмирлаш бўйича ҳисоб-китоб қилиб, ишларни бошлаш топшириғини берди.
Читать полностью…APEX INSURANCE: 2024-йилги фактлар ва натижалар
2024 йил якунига кўра, APEX INSURANCE асосий йўналишларнинг барчасида барқарор ўсишни намоён этди. Фойда, капитал ва активлар кўрсаткичлари ўсди. Шу билан бирга, суғурта мукофотлари бўйича тушумлар ва тўловлар ҳажми ҳам ортиб борди. Қаноатлантирилган суғурта даъволарининг даражаси етарлича юқори шаклланди.
Компания ўзининг ҳудудий тармоғини кенгайтиришни ва мижозлар базасини оширишни давом эттирди — бу ҳам чакана, ҳам корпоратив сегментларда кузатилди.
Кучли операцион ва молиявий натижалар рейтинг агентликлари томонидан ҳам тасдиқланди. "Ahbor-Reyting" ва "SNS RATINGS" компанияни “Барқарор” прогнози билан миллий шкала бўйича энг юқори рейтинглар билан эътироф этди. Шунингдек, халқаро рейтинг агентлиги S&P Global Ratings компания рейтингини мамлакатнинг суверен даражасигача оширди — бундай даража ҳозирча фақат саноқли суғурта компанияларда мавжуд.
Ушбу натижалар компания томонидан танланган стратегиянинг самарали эканлигини ва унинг суғурта бозорида мустаҳкам мавқега эгалигини тасдиқлайди.
Янада батафсил — ҳаволада.
Реклама
Uzbekistan Airways 2026 йилдан бошлаб харид қиладиган A321neo самолётларида интернетдан фойдаланиш имконияти яратилади.
Читать полностью…Ҳукумат қарори:
➖2026 йил 1 январдан электр энергияси ва табиий газ нархлари ҳар йили 1 майдан бир маротаба йиллик инфляция даражасидан келиб чиққан ҳолда 10 фоиздан юқори бўлмаган миқдорда индексация қилиб борилади.
➖201 кВт·соатдан 1000 кВт·соатгача бўлган дифференциаллашган тариф бўйича истеъмол миқдори орасига янги миқдор киритилди. Яъни 2025 йил 1 майдан истеъмолчилар 201 кВт·соатдан 500 кВт·соатгача бўлган янги миқдор оралиғида ҳар бир киловатт·соат учун 800 сўмдан тўлайди. Аввалги тартибга кўра, 201 кВт·соатдан 1000 кВт·соатгача бўлган қисми учун 900 сўмдан ҳақ тўланган.
BMB HOLDING — 8 ёшда
8 апрель куни BMB HOLDING ўзининг 8 йиллик юбилейи муносабати билан матбуот анжумани ўтказди. 2017 йилда ташкил этилган бу компания 31 та корхона, 6 500 нафар доимий ва 80 000 нафар мавсумий ишчига эга. Шунингдек, 1,5 млрд доллардан ортиқ умумий қийматга эга лойиҳаларни амалга ошириб келяпти.
Холдинг нафақат бизнес тузилма, балки ижтимоий масъулиятни ҳис этувчи фаол ташкилот сифатида, қишлоқ ҳудудларида иш ўринлари яратиш, инфратузилмаларни яхшилаш, олис ҳудудларда йўл ва электр тармоқларини қуриш каби ишлар орқали «ижтимоий тадбиркорлик» тушунчасини амалда намоён этмоқда.
Реклама
АҚШ ноқонуний миграцияга қарши кураш борасидаги изчил ҳамкорлиги учун Ўзбекистонга миннатдорлик билдирди
Президентнинг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили Абдулазиз Комилов Вашингтонда АҚШ Давлат котиби ўринбосари Кристофер Ландау билан учрашди.
Учрашувда АҚШнинг Ўзбекистон мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлаши яна бир бор тасдиқланди ҳамда АҚШ-Ўзбекистон стратегик шериклигини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Ландау Ўзбекистоннинг тинч атом энергетикаси ва муҳим минераллар ҳамда бошқа иқтисодий соҳаларга инвестиция киритиш борасидаги икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган саъй-ҳаракатларини олқишлади.
Шунингдек, у ноқонуний миграция ва терроризмга қарши кураш бўйича Ўзбекистоннинг изчил ҳамкорлиги учун миннатдорлик билдирди.
Айни пайтда Афғонистонда бўлиб турган Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳобов бошчилигидаги делегация маҳаллий бозорни, соҳага доир тартиб-қоидаларни ҳамда Ўзбекистон экспортчилари учун мавжуд имкониятларни ўрганмоқда.
Жорий йил май ойидан бошлаб Афғонистон ҳудудида Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 4 нафар расмий вакили ўз фаолиятини бошлаши ҳам маълум қилинди.
Афғонистон бозорида ҳамкорлик қилмоқчи бўлганлар амалий ёрдам олиш учун Савдо-саноат палатасига мурожаат қилиши мумкинлиги айтилди:
📞 +998 78 150 60 06
📞 +998 97 877 00 58 (🔵@NZF1985)
Ўзсаноатқурилишбанк коррупцияга қарши курашиш бўйича тизимли ўзгаришларни амалга оширмоқда
Бу ҳақда “Ўзсаноатқурилишбанк: рақамлаштириш, очиқлик ва шаффофликни таъминлашда янги босқич” мавзусида ўтказилган матбуот анжуманида маълуи қилинди. Шунингдек тадбирда мазкур йўналишдаги ўзгаришлар ва истиқболдаги режалар кенг муҳокама қилинди.
Тадбирда таъкидланишича, Ўзсаноатқурилишбанк коррупцияга қарши ички назорат тизимини кучайтириш мақсадида қатор муҳим чора-тадбирларни амалга оширди, хусусан:
➖ Коррупцияга қарши курашиш хизмати ташкил этилиб, унга мустақил назорат ваколати берилди;
➖ Банк халқаро стандартларга мувофиқ ISO 37001-2016 антикоррупция сертификатига эга бўлди;
➖30 нафар ходим Халқаро комплаенс ассоциацияси (ICA, Буюк Британия) курсларини тугатиб, халқаро даражадаги сертификат олди.
➖3,7 минг нафар ходим манфаатлар тўқнашуви бўйича текширувдан ўтказилди ва аниқланган ҳолатлар бартараф этилди.
➖ Банкнинг очиқлик индекси 2023 йилда 78,1 балл (2022 йилда – 71,1 балл) даражага етди.
➖2023 йилда банк коррупцияга қарши кураш самарадорлиги бўйича 88 балл тўплади.
Шунингдек, банк томонидан жамоатчилик назоратини кучайтириш мақсадида журналистлар ва блогерлар иштирокида “Очиқ эшиклар куни” тадбирлари мунтазам ўтказиб келинмоқда.
Реклама
Президент Шавкат Мирзиёев:
Умид қиламизки, Украина атрофидаги вазият бўйича бошланган музокаралар жараёни ўзининг ижобий натижасини беради.
Энг оғриқли муаммоларга халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган меъёрлари, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Низоми ва резолюциялари асосида ечим топиш муҳим, деб ҳисоблаймиз.
Манба
Президент қарори билан:
➖2025 йил 1 майдан 2027 йил 1 апрелгача “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали болалар нафақаси ва моддий ёрдам олувчи ҳамда Камбағал оилалар реестрига (Реестрлар) киритилган, шунингдек, Реестрларга киритилмаган, бироқ моддий аҳволи бўйича кам таъминланган оилалар мезонларига тўғри келувчи, оиладаги жон бошига даромади минимал истеъмол харажатларининг 1,5 баробаридан ошмайдиган оилаларга
✅электр энергияси истеъмоли бўйича – ойига базавий меъёрдан 150 кВт соатгача;
✅табиий газ истеъмоли бўйича – иситиш мавсумида ойига базавий меъёрдан 250 куб метргача, бошқа даврларда ойига базавий меъёрдан 150 куб метргача ортиқ фойдаланилган қисми учун базавий меъёр доирасидаги ҳамда базавий меъёрдан ошган нархлар ўртасидаги фарқ компенсация қилиб берилади.
➖Жорий йилнинг ноябрь ойида реестрларга киритилган оилаларга, “маҳалла еттилиги” хулосаси асосида шакллантирилган қўшимча рўйхатга киритилган оилаларга 1 миллион сўмдан бир марталик моддий ёрдам ажратилади.
➖Қўшимча рўйхат шакллантирилишида, биринчи навбатда, қуйидагилар инобатга олинади:
✅боқувчисини йўқотган оилалар;
✅аъзолари I ёки II гуруҳ ногирони бўлган шахслардан иборат бўлган оилалар;
✅ногиронлиги бўлган болаларни парваришлаётган оилалар;
✅узоқ муддатли даволанишни талаб этадиган касалликлар билан касалланган шахслар яшовчи оилалар;
✅ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи шахслар ҳамда ёлғиз яшовчи кексалар;
✅ногиронлиги бўлган шахслар;
✅3 ва ундан ортиқ оила яшайдиган хонадонларда ҳамда газ таъминоти бўлмаган ва марказлаштирилган тартибда иситилмайдиган кўп қаватли уйларда яшовчи оилалар.
➖Қўшимча равишда шакллантириладиган рўйхатдаги оилалар сони Реестрларга киритилган оилалар сонининг 40 фоизидан ошмаслиги лозим.
“Ёш китобхон” танловининг 2024-2025 йилги мавсумида 3 та ёш тоифаси бўйича биринчи ўринни қўлга киритган ёшларга Президент совғаси — BYD Chazor электромобили топширилибди.
“Энг қувонарли жиҳати, ғолибларнинг барчаси қизлар! Бу эса қизларга берилаётган эътибор, уларнинг билимга чанқоқлиги ва китобга бўлган қизиқиши қанчалик ортганлигининг белгиси”, деб ёзмоқда Алишер Саъдуллаев.
Саида Мирзиёева Самарқанд шаҳрида ўтаётган Марказий Осиё Иқлим форумида.
Читать полностью…