🔥 Реклама: t.me/Click_Edu/27 🔍 Абитуриентларга оид энг сўнгги расмий янгиликларни билиб бориш учун бизни кузатиб боринг! Расмий янгиликларни содда тилда бериб борамиз! ✅ Мурожаат учун: @Takliflarim_bot 💳 Ҳамкорлик: @talim_reklamalari
⚡️ Мажбурий фанлардан тест!
Барча йўналишлар мажбурий фанлар бўйича тест топширишини биласиз. Ушбу тест сизнинг мажбурий фанлар бўйича билимингизни синаб беради.
Абитуриентларга юборинг!
Қабулга оид янгиликлар:
👉 @davlattestmarkazi 👈
TMC Instituti 'da Masofaviy Ta’lim – zamonaviy hayot uchun qulay yechim. O‘zingizga qulay joyda va vaqtda ta’lim oling.
Masofaviy ta'lim yo'nalishlari
• Iqtisodiyot
• Bank ishi va auditi
• Moliya va moliyaviy texnologiyalar
• Buxgalteriya hisoboti va audit
• Logistika
• Psixologiya
Kunduzgi ta’lim uchun yanada ko‘proq yo‘nalishlar mavjud — batafsil ma’lumot uchun qo‘ng‘iroq qiling!
🖥️ tmci.uz/apply
☎️ +998 71 207 00 32
📄 Litsenziya
Telegram | Instagram | LinkedIn
⚡️Эндиликда банклар ТОП-300 талик олийгоҳга кирган ёшларга 20 минг долларгача имтиёзли таълим кредити беради — президент
Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
🤝 O‘zining yorqin kelajagini bunyod etishni istaganlar uchun IT bo‘yicha bepul ta’lim
School 21 – bu zamonaviy raqamli texnologiyalar maktabi bo‘lib, unda barcha xohlovchilar IT sohasida karyera boshlashi mumkin. Bu yerda mentorlar va ma’ruzalar o‘rniga faqat amaliyot, jamoaviy ish va haqiqiy vazifalar mavjud. Eng muhimi – ta’lim mutlaqo bepul.
📉 Абитуриентлар сони 7 йил ичидаги энг паст даражада! Нега бундай бўлмоқда?
Жорий йилда 732 минг 411 нафар абитуриент рўйхатдан ўтди. Тўловларни амалга оширмаганлар ҳисобидан тестда иштирок этувчилар сони янада камайиши аниқ.
📚 Абитуриентларнинг таълим тили бўйича тақсимоти:
• 🔹 Ўзбек тили — 644 027 нафар
• 🔹 Рус тили — 71 476 нафар
• 🔹 Қорақалпоқ тили — 14 959 нафар
• 🔹 Бошқа тиллар — 1 949 нафар
📋 Абитуриентларнинг гендер таркиби:
• 🤵♂️ Эркаклар — 346 299 нафар
• 👩🏻🔧 Аёллар — 386 112 нафар
📊 Сўнгги 7 йилда рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони:
• ▪️ 2019 йил — 1 066 925 нафар
• ▪️ 2020 йил — 1 484 085 нафар
• ▪️ 2021 йил — 948 211 нафар
• ▪️ 2022 йил — 1 214 232 нафар
• ▪️ 2023 йил — 1 018 007 нафар
• ▪️ 2024 йил — 894 279 нафар
• ▪️ 2025 йил — 732 411 нафар (Энг паст кўрсаткич)
🕛 Эслатма: абитуриентлар тест учун тўловни 26 июн куни 23:59 га қадар амалга оширишлари шарт.
⸻
Нега абитуриентлар сони кескин камайди?
❗️2025 йилда абитуриентлар сони сўнгги 7 йилдаги энг паст даражага тушди. Бу жамият, таълим сиёсати ва иқтисодий шароитлар юзасидан жиддий сигналдир.
Нега шундай бўлди?
1. Миграция ва чет элда ўқиш имкониятлари.
Сўнгги йилларда талабалар Туркия, Венгрия, Қозоғистон, Польша ва ҳатто Миср каби мамлакатларда арзон ва қулай шароитларда ўқиш имкониятларини кўп топмоқда. IELTS, SAT, YÖS имтиҳонлари орқали чет элда грант ёки контракт асосида ўқиш йўллари оммалашмоқда.
2. Ўқиш сифатига ишончнинг пасайиши.
Ўзбекистондаги кўпгина ОТМларда таълим сифати, талабаларга амалий шароитлар, ёшларга меҳнат бозорида рақобатбардошлик бериш салоҳияти ҳали етарли даражада эмас. Натижада кўплар “диплом учун диплом” олмасликни афзал кўрмоқда.
3. Иқтисодий омиллар.
Яшаш қийинлашган, инфляция, уй-жой, транспорт, таълим харажатлари ортиб бораётган бир пайтда оилалар фарзандини контракт асосида ўқитишни молиявий жиҳатдан энди эплай олишмаяпти.
4. Амалий касб ва ишга эрта кириш тенденцияси
Кўп ёшлар 3-4 йил вақт ва катта маблағ сарфлаб ўқиш ўрнига, тезроқ касб эгаллашни, иш бошлашни ва мустақил даромад топишни афзал кўрмоқда. Бу – иқтисодий босим ва глобал тренднинг бирлашган натижаси.
5. Хусусийлар устун мавқега ўтмоқда.
Юқорида кўрсатилган рақамлар давлат олийгоҳларига топширган абитуриентлар сони, бунда хусусий олийгоҳларга топширган абитуриентлар сони кўрсатилмаган. Хусусий университетлар дастлабки очилган йилларда хусусийга талаб фақатгина давлат олийгоҳига кира олмаган абитуриентлар орасида мавжуд эди, дастлаб давлатникига топширади, кира олмаса, кейин хусусийга боради, лекин бу тенденция секин-аста ўзгармоқда.
#abituriyent #Abituriyent2025 #Qabul2025
Қабулга оид янгиликлар:
👉 @davlattestmarkazi 👈
⚡️Расман: Қабул квоталари эълон қилинди.
2025/2026 ўқув йили бакалавриати қабул жараёнлари учун қабул квоталари эълон қилинди. Ҳозирда барча давлат ОТМлари расмий сайтларида қабул квоталарини жойлаб бўришмоқда.
Барча абитуриентларга тарқатинг!
#abituriyent #qabul2025
Қабулга оид янгиликлар:
👉 @davlattestmarkazi
🔴ALFRAGANUS UNIVERSITETIDA QABUL DAVOM ETMOQDA
🟤Alfraganus universiteti 2025–2026 o‘quv yili uchun qabul jarayonlarini boshladi!
🟤8 ta fakultet
🟤50 ga yaqin bakalavriat yo‘nalishlari
🟤10 ta magistratura mutaxassisligi
🟤Har bir yo‘nalish zamonaviy va amaliyotga yo‘naltirilgan.
— Birinchi marta o‘qishga topshirayotgan abituriyentlar;
— O‘qishni ko‘chirish (transfer);
— Magistraturaga hujjat topshirish — hammasi bir platformada!
📢 Orzuyingdagi universitet seni kutmoqda!
NIU'ning Surxondaryo va Navoiy kampuslarida qabul davom etmoqda.
O‘z kasbingni egallash, bilimli va yetakchi bo‘lish fursati aynan hozir!
— Bakalavriat ta'lim yo'nalishlari
— Magistratura mutaxassisliklari
Litsenziya ( № 755472 06.08.2022 )
📞Call-markaz: +998555000043
Ro'yxatdan o'tish uchun havola: USTIGA BOSING
Bizning manzillar:
📍 Navoiy viloyati, Karmana tumani, Toshkent ko'chasi 39-uy
📍 Surxondaryo viloyati, Sho'rchi tumani, Oqkamar MFY, Mustaqillik ko'chasi 64-uy
Ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:
📱 Telegram | 📱 Instagram | 📱Web-sayt
⚡️Расман: Чет тили (CEFR) имтиҳони натижалари эълон қилинди
✅ 2025-йил 12-майдан 13-июнга қадар бўлиб ўтган чет тилини билиш даражасини аниқлаш тест синови натижалари эълон қилинди.
Тест натижалари my.gov.uz сайтида эълон қилинган бўлиб, талабгорлар "Менинг аризаларим" бўлимидан ўз натижалари билан танишишлари мумкин.
Тест синовидан муваффақиятли ўтган талабгорлар ўз сертификатларини my.gov.uz сайти орқали электрон тарзда юклаб оладилар.
#qabul2025
DAVLAT XALQARO UNIVERSITETIDA QABUL DAVOM ETMOQDA
Farmatsevtika texnik universiteti Buyuk Britaniyaning Sanderland va De Montfort universitetlari bilan hamkorlikda quyidagi yoʻnalishlarda Britaniya oliy ta'lim bakalavr dasturlarini taqdim etmoqda:
✅ Farmatsiya
✅ Biokimyo
✅ Biotibbiyot
✅ Menejment
✅ Data Analitika
🎓 Darslar toʻliq ingliz tilida olib boriladi. Bitiruvchilar xalqaro tan olingan Britaniya diplomini qoʻlga kiritadilar.
✅ MDH da ilk bor farmatsevtika yo’nalishida xalqaro tan olinadigan Britaniya diplomi;
✅ Xorijiy talabalar bilan birga istiqbolli ta’lim;
✅ Magistraturani Britaniyada davom ettirish imkoniyati;
✅ MDH da eng yirik farma klaster - "Tashkent Pharma Park"da amaliyot;
✅O’qishni tamomlash bilan 100% ish bilan taminlash;
✅Ishlab chiqarish va ilmiy tadqiqot bilan integratsiya;
✅60 ta grant oʻrinlari.
Talablar:
🟢 Hayot fanlari uchun – IELTS 5.5;
🟢 Menejment va data analitika uchun – IELTS 5.0
🟢 maktab shahodatnomasi yoki kollej diplomi.
Dasturlar haqida batafsil maʼlumotni ushbu havolada olish mumkin.
ALOQA UCHUN:
+9989 55-900-05-00
@ptuuz
@ptuuz_bot
Сиртқи таълим тугатилиб ўрнига янги “Part time“ ўқув амалиёти ва Кечки таълим шакллари жорий қилинади.
⏳"Part time" шакли - бу келгусида ишловчиларга бир кунда ҳам ишлаб, ҳам ўқиш имконини беради.
Кечки таълимда эса анъанавий. Иш куни тугагач бемалол ўқиш мумкин бўлади!
#Qabul2025 #abituriyent
Қабулга оид янгиликлар:
👉 @davlattestmarkazi
Rasman: quyidagi sertifikat egalari grant asosida qabul qilinadi.
1️⃣ Xalqaro sertifikatlar orqali grant olish imkoniyati:
- IELTS
- CEFR
- TOEFL
- Duolingo
- Cambridge Assessment English
(Sertifikatlar ballari va grant foizlari alohida belgilanadi)
3️⃣ SAT sertifikati asosida grantlar:
- 1100+ ball olganlarga — 100% grant
- 1000+ ball olganlarga — 75% grant
- 900+ ball olganlarga — 50% grant
4️⃣ Milliy sertifikat asosida grantlar:
- A+ darajali sertifikat uchun — 100% grant
- A darajali sertifikat uchun — 75% grant
- B+ darajali sertifikat uchun — 50% grant
📌 Eslatma:
Grantlar kunduzgi bakalavriat ta’lim yo‘nalishlari uchun amal qiladi.
👉 Grant asosida o'qish uchun quyidagi havol orqali ro'yxatdan o'ting:
https://umft.uz/voucher-admit
Batafsil ma'lumot olish uchun:
☎️ +998555208888
📩 @umft_support
Japan Digital University - sizni Yaponiyaga olib boradigan yo'l !
🇺🇿🇯🇵 O'zbekistonda universitetni bitirib, Yaponiyada IT sohasida ish boshlash mumkin. Buni Japan Digital University ilk bitiruvchilari uddalashdi.
Ushbu karuselni varoqlang va Yaponiya sari qadamni hoziroq tashlang 😊. Universitetga qabul davom etmoqda !
👉 HUJJAT TOPSHIRISH UCHUN
📞 71-200-05-95
Telegram | Instagram | Facebook | JapanDigitalUniversity">YouTube | Web site
#архив
Эҳҳ, ҳозирги ёшларга маззада!
Авваллари ўқишга хужжат топшириш ОФЛАЙН бўларди. Онлай бўлишини тасаввур ҳам қилиш қийин эди. Жазирама иссиқ, тиқилинч навбатлар ва бузилган асаблар...
086 деган тиббий маълумотномада атиги битта печат камлиги учун Тошкентдан вилоятига қайтадан бориб келишган ҳатто. Ёки паспортга қон гуруҳи печати бўлмаса ҳам қайтариб юборишарди...
Сизда офлайн қабул вақти билан боғлиқ қандай ҳотиралар бор? Изоҳларда ёзиб қолдиринг!
❗️DIQQAT, imtihonga 1 oy qoldi!
Abituriyentlar BEPUL onlayn testda qatnashishlari SHART!
🏆 Pul yutugʻi: 1.000.000 so'm!
4.5 Milliardli olimpiada yo'llanmasi
Yakshanba 15-iyun, UMFT Universiteti homiyligida Mandat.uz platformasi'da kirish imtihonlari andozasidagi BEPUL 17-onlayn BLOK test tashkil etilmoqda!
🔤🔤🔤🔤 Universiteti - 4.5 mlrdlik olimpiada, BEPUL ta'lim, 2000$ oylik maosh, +2 yil Koreyada sifatli taʼlim!
⚡️ТОП-300 олийгоҳларда ўқийдиган талабаларнинг харажатлари қопланади
30 июнь "Ёшлар куни" доирасида Шавкат Мирзиёев ёшлар билан учрашувда ёшларимиз томонидан эришилаётган ютуқларни эътироф этиб, уларнинг илмий салоҳияти ошаётганини таъкидлади. Шунингдек, президент ушбу тадбирда бир қатор янгиликларни эълон қилди.
Жорий йилги 5⃣ блокли жавоблар варақаси намунасини юклаб олинг
🖨 Ушбу жавоблар варақасини чоп этинг ва уни тўғри тўлдиришни ҳозирдан машқ қилишни бошланг.
⚠️ Унутманг: Жавоблар варақаси фақатгина бир марта берилади. Хато қилган абитуриентларда бошқа имконият мавжуд бўлмайди!
📈 Ўзбекистонликлар ТОП-500 талик олийгоҳларга кириш бўйича Марказий Осиёда етакчи!
Президентимиз ислоҳотлар бошланган илк кунларданоқ “илм – тарбия – инновация” занжирини яратишга киришилганини, бу ҳаракатлар бугун аниқ натижалар бераётганини қайд этди.
Масалан, ўтган йили юртимиз ёшлари топ-500 талик олийгоҳларга кириш бўйича Марказий Осиёда 1-ўринни эгаллади.
Билимли ёшларимиз илк бор топ-5 таликдаги олийгоҳларга кириб, тарихий натижа қайд этди.
⚡️Хусусий олийгохларнинг лицензияси ҳақиқийлигини текширишнинг оддий ва ишончли усули
Бошқаларга ҳам юбориб қўйинг!
Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
⚡️Расман: 2025-йилги абитуриентлар сони 800.000 нафарга ҳам етмай қолди!
Рақамлар яна камайиши мумкин!
2025 – 2026-ўқув йилида олий ва профессионал таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича тест синовларида иштирок этиш учун 732.411 нафар абитуриент рўйхатдан ўтди:
📝 Гендер таркиби бўйича тақсимоти:
🙋🏻♂️ эркаклар — 346 299 нафар
🙋🏻♀️ аёллар — 386 112 нафар
❗️Имтиҳон вақтидаги ҳаяжонни қандай жиловлаш мумкин?
Ваниҳоят имтиҳонлар бошланиш арафасидамиз. Аслида ҳар қандай имтиҳон эмоцияларга бой, ҳаяжонли ўтади. Aбитуриентнинг имтиҳон вақтида муваффақиятга эришиши икки омилга боғлиқ: назарий ва психологик тайёргарлик. У мавзуларни қанчалик яхши ўзлаштирган бўлса ҳам, имтиҳон вақтидаги ҳаяжон душманга айланиши мумкин.
➖Диққатни жамланг.
Титул варағини тўлдириш каби барча расмиятчиликларни бажариб бўлгач, диққатни жамлашга ва атрофни унутишга ҳаракат қилинг. Сиз учун фақат вазифалар матни ва соатлар мавжуд бўлиши керак. Қатъий белгиланган вақт жавоблар сифатига таъсир қилмаслиги керак. Жавобни киритишдан олдин саволни икки марта ўқинг ва сиздан нима талаб қилинаётганини тўғри тушунганингизга ишонч ҳосил қилинг.
Тест ечишни сизда шубҳа туғдирмайдиган саволларга жавоб беришдан бошланг. Узоқ ўйлантирадиган саволларга кўп тўхталманг. Шунда анча тинчланасиз, юклама енгиллашади. Мия янада аниқ ишлай бошлайди. Қолган бутун куч ва диққатни қийин саволларга йўналтириш мумкин бўлади.
Вазифани биринчи сўзлариданоқ унинг шартини тушунаман деб шошқалоқлик қилманг. Бунда энг осон саволларга ҳам хато жавоб бериш эҳтимоли ошади. Шошқалоқлик натижасида жавоби миянгизда нақд бўлган саволни ҳам бой беришингиз мумкин.
Янги вазифани ўқиётганда аввалги ҳамма нарсани унутинг. Тестлардаги вазифалар бир-бири билан боғлиқ эмас, шунинг учун сиз илгари қўллаган қоидалар ва формулалар янги вазифани тўғри ҳал қилишга халақит беради.
Агар биронта тестга жавобни билмасангиз, бу муваффақиятсизлик таъсирида қолиб кетманг. Янги саволни янги имконият сифатида қабул қилинг. Аввалги вазифалар натижасидаги тушкунлик кейинги топшириқлар самарасига таъсир кўрсатмасин.
Тўғри жавобни билмасангиз, нотўғрилигига ишончингиз комил бўлган жавобларни кетма-кет чиқариб ташланг. Бу вариантлар ўртасида танлов доирасини торайтиради.
Бажарган топшириқларингизни текшириб чиқишга вақт ажратинг, ҳеч бўлмаганда кўз югуртириб, хатоларни кўриш учун вақт топинг.
Аниқ жавобга ишончингиз комил бўлмаса, интуитив равишда бирор вариантни танланг. Баъзида интуицияга ишониш керак.
❓Мутахассислик фан блоки тестлари қайси мавзулардан тузилади?
✅ Мутахассислик блок тестлари қандай мавзулардан тузилиши бўйича бўйича 2021-2022 ўқув йилида эълон қилинган маълумотларни тақдим этамиз:
1⃣ Она тили ва адабиёт
- Она тили - 60 %;
- Aдабиёт - 40 %.
- Сонлар ва улар устида амаллар - 25 %;
- Функция ва алгебраик ифодалар - 35 %;
- Ҳосила, интеграл ва уларнинг тадбиқлари – 10%;
- Геометрия - 30%.
- Сиёсий тарих - 50-60%;
- Ижтимоий-иқтисодий тарих - 10-20 %;
- Маданий ҳаёт - 10-15 %;
- Aмалий топшириқлар - 20-25 %.
- Механика - 35 %;
- Молекуляр физика ва термодинамика (мантиқий ва лаборатория ишларига оид
топшириқлар) - 25 %;
- Электромагнитизм - 30 %;
- Aтом ва ядро физикаси (оптика, нисбийлик назарияси) - 10%.
Имтиҳонга формада бориш шартми?
❌ Йўқ, шарт эмас!
Формада бориш мажбурий эмас, балки тавсиявий характерга эга. Ҳар ҳолда жамоат жойи, шуни ҳисобга олган ҳолда кийинишни тавсия этилади.
🧕🏻Эслатма: Аввалги йилларда аёл-қизларимиз рўмол, хижоб билан тестда бемалол қатнашишган.
Қабулга оид янгиликлар:
👉 @davlattestmarkazi
⚡️Рўйхатдан ўтган абитуриентлар 320.000 бўлди. 6 кундан кейин қабул ёпилади
19-июн 10:00 ҳолатига кўра, олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга кириш учун онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони — 319 781 нафар.
Абитуриентларнинг таълим тили бўйича тақсимоти:
🇺🇿 Ўзбек тили — 280 756 нафар;
🇷🇺 Рус тили — 32 435 нафар;
🔘 Қорақалпоқ тили — 5 637 нафар;
🔘 Бошқа тиллар — 953 нафар.
Абитуриентларнинг гендер таркиби бўйича тақсимоти:
🙋🏻♂️ эркаклар — 145 366 нафар
🙋🏻♀️ аёллар — 174 415 нафар
❗️“Тергов фаолияти” йўналиши бўйича танловда иштирок этувчи абитуриентлар диққатига
“Тергов фаолияти” йўналиши бўйича ўқишга қабул қилиш танловида иштирок этувчи номзодлар жорий йил 5 июндан 25 июнга қадар (25 июнь куни ҳам) тест синови топшириш учун my.uzbmb.uz сайтининг “Олий ва профессионал таълим муассасаларига қабул (2025/2026 ўқув йили учун)” (Ариза қолдириш) бўлинмасида “Юриспруденция” ва “Чет тили” тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, таълим тили ва тест топшириш ҳудудини танлаш лозим.
❓Иккинчи мутахассислик учун сиртқи таълим шакли сақланиб қолинадими? Ёки унда ҳам ёпилдими?
✅ ЖАВОБ: Ҳа, 2025/2026-ўқув йилидан бошлаб таълимнинг сиртқи шаклига қабул тўлиқ тугатилиши таълимнинг барча йўналишларига, шу жумладан, иккинчи мутахассисликка ҳам тааллуқли.
❌ Шу муносабат билан, иккинчи мутахассислик бўйича ҳам сиртқи таълим шаклида янги қабул амалга оширилмайди.
Ушбу йўналишда таълим олишни истовчилар учун кундузги, масофавий ёки кечки таълим шаклларининг мавжуд таълим йўналишлари тавсия этилади.
Шу билан бирга, аввалги йилларда сиртқи таълим шаклида иккинчи мутахассисликка қабул қилинганлар таҳсилни белгиланган тартибда давом эттиради.
#Qabul2025 #abituriyent
Қабулга оид янгиликлар:
👉 @davlattestmarkazi
#Максимал_тарқатамиз
⚡️Давлат тест маркази имтиҳонларида фойдаланиладиган намунавий тест топшириқлари
Диққат! Ушбу тест намуналари Билим ва малакаларини баҳолаш агентлиги (ДТМ) томонидан очиқ маълумот сифатида тақдим этилган. Тестлардан тижорат мақсадида (сотиш) фойдаланиш мумкин эмас!
✅ Мажбурий фан блоклари:
📚 Она тили — юклаб олиш;
📚 Математика — юклаб олиш;
📚 Ўзбекистон тарихи — юклаб олиш.
✅ Мутахассислик фан блоклари:
👉 Кимё — юклаб олиш;
👉 Ҳуқуқ — юклаб олиш
👉 Физика — юклаб олиш;
👉 Биология — юклаб олиш;
👉 География — юклаб олиш;
👉 Немис тили — юклаб олиш;
👉 Инглиз тили — юклаб олиш;
👉 Француз тили — юклаб олиш.
Барча абитуриентларга тарқатинг!
Янада кўпроқ тест бу ерда
👉 @davlattestmarkazi 👈
⚡️Қуйидаги абитуриентлар 2025-йилда имтиҳонсиз ўқишга кириш имтиёзига эга:
Имтиҳонсиз давлат гранти асосида
➖Ҳарбий қисм қўмондонлиги ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг тавсияномасига эга абитуриентлар;
➖Ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари;
➖Ички ишлар органлари ходимлари фарзандлари;
➖Божхона органлари ходимларининг фарзандлари;
➖Республика ва халқаро спорт мусобагалари ғолиблари;
➖Республика ва халқаро шахмат ва шашка турнирлари ғолиблари;
➖Зулфия номидаги Давлат мукофоти лауреатлари;
➖“Ниҳол” мукофоти соҳиблари;
➖Маданият вазирлигининг республика кўрик-танловлари ғолиблари;
➖”Мард ўғлон” давлат мукофоти соҳиблари;
➖“Тарбиячи” республика танлови ғолиблари;
➖“Ҳамшира” республика танлови ғолиблари;
➖Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзолари;
➖Халқаро олимпиадалар ғолиблари;
➖Президент мактаблари битирувчилари.
➖Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Абу Али ибн Сино, Мирзо Улуғбек ва Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаблар ва ижод мактабларининг битирувчилари;
➖“Заковат” интеллектуал ўйини ғолиблари;
➖Профилактика инспекторлари.
⚡️"Кейинги ўқув йилида дарсликлар ижараси бепул бўлади" – Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг маълум қилишича, 2025-2026-ўқув йилида ота-оналардан дарсликлар ва машқ дафтарлари ижараси учун қўшимча тўлов ундириш режалаштирилмаган.
Вазирлик баёнотида маълум қилинишича, 2024 йилда мактаб ўқувчилари учун 83,2 млн нусха дарслик ва машқ дафтарларини етказиб бериш учун Давлат бюджетидан жами 1,5 трлн сўм ажратилган.
Ушбу маблағлардан 435,5 млрд сўми (ёки 36 фоизи) даврийлиги 1 йил ҳисобланадиган ҳамда ҳар йили янгидан чоп этиладиган машқ дафтарлари учун йўналтирилган.
2025 йилда эса 81 млн нусха дарсликлар ва машқ дафтарлари учун жами 1,3 трлн сўм маблағларни тўлиқ Давлат бюджетидан қоплаш кўзда тутилган.
"Ижтимоий тармоқлардаги фаол фойдаланувчилар томонидан чоп этилган постларда Бюджет лойиҳасида Китоб жамғармаси харажат ва даромадлари кўрсатилмаганига эътибор қаратилган. Қайд этиш жоизки, Китоб жамғармаси фаолияти тўхтатилган ва янги жамғарма ташкил қилинмагани сабабли лойиҳада бу бўйича маълумотлар акс эттирилмаган.
2025 йил учун Давлат бюджети доирасида кўзда тутилган маблағлар янги ўқув йилида ўқувчиларни дарсликлар ва машқ дафтарлари билан таъминлаш бўйича эҳтиёжни тўлиқ қоплаш имконини беради", – дейилади вазирлик баёнотида.
1. Эртага имтиҳон деб ўқинг;
2. 15 кундан кейин жавоб чиқади деб ўқинг;
3. Яна бир йилингиз бекор ўтишини ўйлаб ўқинг;
4. Отажонингиз онажонингиз ва бошқа сизга умид боғлаганларни ишончини оқлаб, эртага бюджетга ўқишга киришни ўйлаб ўқинг.
5. Мен ўқишга кирдимииииим, деб бақиришни ўйлаб ўқинг;
6. Қувонч кўз ёшлари учун ўқинг;
7. Устозларни шунча вақти бекорга кетмаганини исботлаш учун ўқинг;
8. Нима бўлди ўқиш деб сўрашса, Aллоҳга шукур грантга кирдим деб кулиб туриш учун ўқинг;
9. Энг асосийси, эртанги келажагингизга замин яратиш учун ўқинг! Aна ўшанда ИншаAллоҳ грантга ўқишга кирасиз.