Olmoniston подкастида, хозирда Германияда архитектор бўлиб фаолият олиб бораётган, ҳамюртимиз Шуҳрат Юлдашев билан Германияда қурилиш фазалари, лойиҳалаш ва архитектура ҳақида суҳбат олиб бордик. Масалан, мен ўзим учун қизиқ маълумотларни билиб олдим.
Подкастни тўлиқ YouTube да кўришингиз мумкин.
https://youtu.be/og2hBIjT6Kg?si=1uilpxR077fCmbGs
YouTube каналга янги видео ролик чиқди. Экологик намуна квартал ҳақида. Кўринг, изоҳ қолдиринг, лайк ва дизлайлакларни аяманг.
Келажакда яна қанақа мавзуда видеолар қилишимни хоҳлайсиз? Шуларни ҳам ёзиб қолдиринг.
Кеча архитектруа ҳақида китоб ўқиётиб, муаллиф томонидан келтириб ўтилган бир қоида эътиборимни тортди ва у менга жуда ёқди.
Яъни, “Beauty is due more to harmonious relationships among the elements of a composition than to the elements themselves.” (“Гўзаллик элементларнинг ўзидан эмас, балки композициянинг элементлари ўртасида уйғун, ҳамоҳанг муносабатлардан келиб чиқади”. эркин таржима).
“Ҳозиргача ишлаб чиқарилган энг яхши автомобилларнинг энг чиройли элементларини олиб, автомобил ясанг. Кейин қарангчи, ўша автомобилда ўртоқлариз сиз биланми”, деб изоҳ беради муаллиф.
Бу фикр нафақат архитекторлар, балки урбанист ва шаҳарларни режалаштириш мутахассисларига ҳам тегишли, деб ўйлайман.
Масалан, агар биз бир кўчани гастрономик кўча қиламиз деб, дунёда кўзимиз кўрган нарсани у кўчага олиб келиб қўйсак, у кўча Сеулдаги Итевон (Itaewon) кўчасидек бўлиб қолмайди.
P.S. китоб номи. Frederick, Matthew: 101 Things I Learned in Architecture School.
“Ular” loyihasi doirasida Toshkent shahrida kundan-kunga katta muammoga aylanib borayotgan avtoturargohlar, ularni yetishmovchiligi, ko’chalar, turar joylar atrofini tartibsiz egallayotgan mashinalar haqida mulohazalar qildik, fikr yuritdik.
Vaqtingiz bo’lsa albatta ko’ring, fikringizni izohlarda qoldiring. Siz ham sezyapsizmi yildan-yilga mashinalarni tinimsiz ko’payayotgani lekin ular bilan paralell ravishga avtoturargohlar qurilmayotganini.
https://youtu.be/b8VKuSreSgM?si=I9osrDnEDrmMR9pm
@lazizhamidov
Юрий Дудни YouTube каналида «Техас» номли фильмини кўриб, Техаснинг Остин шаҳрига қизиқишим ортди. Ва Остин шаҳрини инвесторларга ва ёш санъат ихлосмандларига қандай қилиб жозибадор қилишгани ҳақида қизиқиб қолдим ва бир неча мақолалар ўқидим. Шуларни қисқача мазмуни билан бўлишмоқиман.
Остин (Austin) шаҳри аҳолиси 1990 йили 569,000 дан 2021 йил 2,117,000 гача ошган. Бунга сабалардан бири бу технологик компанияларнинг шаҳарга ёғилиб келиши бўлган.
Лекин Остин ҳамма вақт ҳам инвесторлар ва технологик компаниялар учун жозибадор бўлмаган. Бунинг учун шаҳар администрацияси кўп ишларни амалга оширган. 1997 йил шаҳар мэри (ҳоким) бўлиб Кирк Уотсон (Kirk Watson) сайланади ва анчадан бери бўлган қурувчи-деволоперлар, шаҳар администрацияси ва атроф-муҳит химоячиларнинг келишмовчилигини ечимини топади. Ва шаҳар “Аққли Ўсиш” (Smart Growth) ташаббусини ишга тушуради.
Бу ташаббус шаҳарни ўсишини бошқариш, жозибадорлигини сақлаб қолиш ва экологик барқарорлигини илгари суриш бўлган.
Ташаббуснинг асосий мақсадлари:
- Атроф-муҳитни сақлаб қолиш: Алоҳида ривожланиш зоналарини белгилаш ва экологик сезгир ҳудудларда қурилишларни тухтатиш ва умуман қурмаслик.
- Шаҳар зичлигини ошириш: Шаҳар энига ўсмаслиги учун, шаҳар марказларида қурилишни қўллаб-қувватлаш.
- Иқтисодий ўсишни қўллаб-қувватлаш: Технологик компанияларни жалб қилиш ва ишчи ўринларни яаратиш, қайсилар шаҳар иқтисодиётини ўсишини таъминлаш керак.
Аммо иқтисодий ўсиш ва атроф-муҳит жазибодорлигин сақлаб қолишган бўлишсада, уй-жойларнинг нархи кескин кўтарилиш натижасида оддий аҳоли учун амалга ошириб бўлмайдиган орзуга айланиб қолди.
Эски шаҳарларни ривожлантириш, эски саноат зоналарини ревитализация (жонлаштириш) натижасида ҳудудларда жентрификация (gentrfication-ободонлаштириш, қўлай муҳит яратиш ва кейинчалик бадавлат аҳолини жалб қилиш натижасида вақт ўтиши билан ёки сунъий равишда ёмон аҳволга келиб қолган шаҳар квартлларини йўналишини ўзгартириш ва улардаги хаёт тарзини ўзгартириш жараёни) жараёни хосил бўлди. Яъни оддий аҳоли ўзи яшаб турган ҳудудни молиявий кўтара олмагани учун ташлаб кетишига тўғри келди.
Янги қурилган ҳудудларда оқ танли бойлар яшай бошлайди ва ўзига хос сегрегация бошланади.
Албатта аҳоли ошган сари инфраструктурага хам катта юклама тушади. Шу жумладан, йўл инфраструктурасига. Аҳоли ишга, супермаркетларга ва дам олишга чиқиши керак.
Шу муаммоларни инобатга олган ҳолда, шаҳарларни режалаштириш мутахассислари янги кварталларни лойиҳалашади. Масалан, The Domain квартали аралаш фойдланиш (mixed-use devolepment) принциплари асосида лойиҳаланди. У ерда яшаш, ишлаш, савдо сотиқ билан шуғулланиш мумкин. Аҳоли учун хар хил нарх категоряда хонадонлар инобатга олинган. Алоҳида яшил ва жамоат жойлари ташкил қилишган. Ва албатта болажонлар учун ўйин майдонлари. Бу аҳолини хар хил қатламлари бир жойнинг ўзида яшаш ва қушничилик қилиш имконини беради. Ёки шаҳарнинг бошқа бўрчагидан, ўзининг катта амерканча автомобилида, бошқ бир бўрчагига ишлашга ва яна савдо учун бошқа бир қисмига бормасликни олдини олади.
Албатта, шаҳарга кўплаб технологик компаниялар келишининг сабабларидан бири бу солиқ имтиёзлари. Лекин, шаҳар ушбу компаниялар ишчиларига яхши ва хавфсиз шаҳар муҳитини, жамоат жойларини, паркларни ва ривожланган инфраструктураларни таклиф қила олиш керак. Остин шуларни таклиф қила олди ва муаммолар ўстида бош қотираяпти.
Аслида, Остинда жуда кўп яхши ишлар ёки яхши ният билан бошлангану бошқача натижа бўлган лойиҳлар кўп экан. Ўрганишга ва хулоса қилишга арзийди, албатта.
Аммо шаҳарни ривожланишини кўриб, Остин шаҳри амалга ошираётган исоҳотлар тўғри эканлигни кўрсатади.
P.S. ман олдин АҚШнинг фақат Чикаго шаҳрига бориш ниятим бор эди. Энди эса Остин ҳам қўшилди.
Британиялик қўшиқчи Адел (Adele) ўзининг Европадаги концерт дастурини фақат Мюнхен шаҳрида ўтказишга қарор қилган. Концерт август ойида, умумий ҳисобда 10 кун бўлиб ўтади. Иқтисодий кутилмалар бўйича шаҳар ушбу концертлардан 563 млн. Евро фойда қилишни кўзда тутган.
Айтганча, ушбу концерт учун алоҳида 80 минг ўринли вақтинчалик павилион қуришди.
Бундан ташқари, августнинг 15-18 кунлари Мюнхен Олимпия стадионида (69.000-томошабин сиғими) Coldplay ўз концертини беради. Умуман олганда, шу кунгача Мюнхенда Metallica, AC/DC, Taylor Swift ларнинг концертларидан ташқари, ёз ойларининг ўзида 21 та хар-хил фестиваллар бўлиб ўтди/ўтади. Бу хали Евро 2024 нинг 6 та ўйинини ҳамда кичик концерт залларида бўлиб ўтадиган тадбирларни ҳисобга олмаган ҳолда.
Бу каби концерт, фестиваллар ва спорт тадбирлари шаҳар иқтисодини ўсишга олиб келишидан ташқари, шаҳар ҳудудларини ижобий ўзгаришига таъсири катта. Ва шу билан бирга, янги ишчи ўринларни ҳам яратади.
Концерт ва фестиваллар шаҳарларни регенерациясига хизмат қилади. Яъни, ташландиқ ва кам фойдаланиладиган ҳудудларни қайта ривожлантириш (redevelopment) га катализатор бўлиб хизмат қилади. Шу билан бирга, янги ҳудудлар ва жамоат майдоларни яратишга ёки сифатини оширишга олиб келади.
Бу каби тадбирлар одам оқими кўпайишига олиб келгани учун, шаҳар инфраструкатарисига ўзгартириш ва яхшилашни, жамоат транспортидан торитб, кенг пиёдалар йўлакларигача ва хавфсиз ҳудудларни ташкли қилишни, талаб қилади.
Шу билан бирга, шаҳарнинг санъат ва маданият билан машғул қатламига катта майдон яратилиши ва музей, кўргазмалар, театрларни ҳам жонлатиради. Буларнинг барчаси ўз навбатида шаҳарнинг ўзига хослиги (Urban Identity) ни яратади.
businessinsider.de ёзишича – концерт ёки фестивалга келган турист, шаҳар кўргани келган тўристга нисбатан икки баробар кўп пул ишлатаркан.
Ўзбекистонда тарихий шаҳарларимиз кўп, бу эса яхши фактор бўлиб ишлаши мумкин. Тошкент эса Марказий Осиёдаги энг катта шаҳар. Йил давомида асосан бўш ётадиган стадионларимиз ва мажмуаларимиз ҳам етарлича. Балки биз ҳам шу каби тажрибаларни инобатга олиб, иқтисодий жиҳатдан фойдаси бўлган хар-хил концерт, фестиваллар ташкил қилармиз. Балки шу бахона шаҳарларимизни иқтисодини ўсишига ва шаҳар инфратузулмалсини яхшиланишига олиб келар.
Шаҳарсозлик реновацияси тўғрисидаги қонун лойиҳаси эълон қилинипти. Қонун лойиҳасини қараб чиқдим ва мени эътиборимни тортган айрим жихатлар билан бўлишмоқчиман.
Қонун лойиҳсининг 3-моддасида асосий тушунчалар келдитириб ўтилган. Унда мастер режа (Masterplan) тушунчаси киритилган. Шу кунгача, Ўзбекистон худудида мен хали бирор бир меъёрий хужжатда ”Мастер режа” тушунчасига таърифни кўрмаганман.
Реновация сўзи рус, инглиз ва немис тилидаги таърифлари бир бирларидан озми- кўпми фарқ қилишини кўришимиз мумкин. Лекин, ушбу қонун лойиҳасида “Шаҳарсозлик реновацияси” ва “Реновация лоийҳаси” атамалари киритилган ва уларга таъриф берилган.
Реновация лойиҳасини ташкил қилишда бош режа, мастер режа ва урбанизация жараёнларини инобатга олиш кўрсатилган. Қайсидир маънода шаҳарсозлик реновациясида шу каби талаблар бўлгани яхши деб ўйлайман. Балки, шу талаблар орқали иккита ховлини қўшиб ёки туртта эски домни бузиб фақат уй қуриш билан чекланиб қолмаслар. Яъни, идеалда реновация лойихасида бутун бир ҳудуд (квартал, турар-жой комплекси, махалла) инобатга олиниши керак бўлади.
Қонун лойиҳасининг 6-моддасида мулкдорлардан ёзма розилик олиш ва ижтимоий назорат бўлишлиги ҳақидан ёзилган бўлсада, менимча, шаҳарсозлик реновация кенгашларида мулкдорларнинг вакиллари бўлиши керак. Шу билан бирга, улар лойиҳалаш жараёнига иштирок этиши керак. Яъни, лойиҳачилар реновация концепцяисин тақдимот қилиши ва аҳоли фикрларини инобатга олган холда лойиҳалаш жараёнини давом этиришлари керак бўлади.
Ерлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш принциплари моддасида алоҳида қилиб “Бино-иншоотларни жойлаштиришда, қоида тариқасида юқорига ўсиш тамойили қўлланилиши лозим”, деб ёзиб қўйилган. Умуман олганда, замонавий урбанистика принципларида биноларни юқорига қараб усишидан қочиш керак дейилади ва мен бунга қўшиламан. Унда ушбу моддада парковкалар хисобидан самарали фойдаланиш, деб алоҳида ёзиб қўйишса ҳам бўларкан.
Қонун лойиҳасида кўпгина атамалар киритилган ва Реновация лойиҳаларига талаблар қўйилган. Лекин, мен Шаҳарсозлик реновацияси ҳудудларида хавфсиз йўллар, хавфсиз атроф-муҳитни ва тўсиқсиз муҳитни ташкил қилиш ҳақида талабни кўрмадим. Ҳамма жойни яна бетонлаб, асфальтлаб ташлмаслик керак. Агар ҳудудлар қайтадан қуриладиган бўлса, ижтимоий тенглик талабларини ҳам инобатга олиш керак.
Лойиҳачилар хафа блишмасину, лекин шу кунга қадар турар-жой компелкси лойиҳаси билан шуғулланган архитектура бюроларининг ҳаммаси ҳам урбанизация жараёнларини ўрганиша олмайди. Бунинг учун илмий асос ва алоҳида институт (ташкилот) лар керак. Мени билишимча, Ўзбекистон давлат олийгоҳларида Урбанистика алоҳида фан сифатида ўрганилмайди. Шунинг учун кадрлар масаласини ҳам қаергадир қўшиб кетиш керак.
Юқорида таъкидлаб ўтганимдек, ушбу қонунда лойиҳаларни аҳоли билан муҳокамасини ташкил қилишни киритиб кетишни яхши имконяти бор. Хар-хил форумлар, йиғинлар, айлана стол атрофида, тадбирни номи ва шкалдан қатъий назар, муҳокамалар бўлиши керак.
P.S. Аслида хужжат жуда катта экан. Мен асосан лойиҳалаш қисмларига қараб чиқдим.
YouTube каналга қишда Ўзбекистонда бўлганимда хамкасбларим Ravoq архитектура компанияси хамкорлигида тасвирга олинган подкастни жойладим. Подкастда биз урбанистика, шаҳарларни режалаштириш ва транспорт ҳақида суҳбатлашдик. Шу билн бирга, Мюнхен техника университетида урбанистика соҳаси таълими ҳақида ҳам гапиириб ўтдик.
https://youtu.be/6JXwxqdB8Mo?si=fH6E0IN9O27r8mTW
YouTube каналга янги видео жойладим. Навбатдаги видеода Мюнхен шаҳридаги Ganghoferstrasse кўчасида жойлашган нотурар жой (бюро) мажмуаси ҳудудини кўриб чиқамиз.
Читать полностью…YouTube каналга янги видео жойладим. Видео Мюнхен шаҳридаги Riemer Park истроҳат боғи ҳақида. Кўриб, фикр-мулохазалрингизни қолдиринг. Келажакда контентни яхшилаш ва ўсиш учун Feedback жуда муҳим.
Читать полностью…Аугсбургдаги ушбу бино ҳақида икки йилча олдин ўқигандим. Кеча ушбу шаҳарга бордим ва шу бино кўриш учун шаҳар марказидан ўзоқроқда жойлашган аҳоли пунктига боришга шерикларни кўндирдим.
Бинонинг қизиқтирган тарафи шуки, бино олдин икки қаватли бетон гараж бўлган. Гаражни 17 А архитектура бюроси сотиб олиб, БИНОНИ БУЗМАСДАН тепа қисмига ёғочдан этаж қўшиб ва фасадини ҳам ёғочдан (обшивка) қилиб, бюро сифатида фойдаланишаяпти.
"Archemistry Urban" телеграм канали муаллифи Искандар Солиев икки хафтача олдин ўзи кузатиб борадиган, шаҳарсозликка тегишли бўлагн, телеграм каналлар руйҳатини ёзиб, қисқа изоҳ ҳам бериб кетган эди. Унда мени амалдаги “City Planner” телеграм каналим ҳам ушбу руйҳатда бор ва изоҳда асосан Германия урбанизми ҳақида ёзади, дейилган эди.
Тўғриси, шу изоҳ мени ўзимга ҳам қизиқ туюлди ва охирги 10 та қолдирган постимни қайта кўриб чиқдим. Шулардан 4 таси Германия ҳақида ва улардан бири Ўзбекистондаги янгиликка параллель келтирилган экан. 3 та пост Ўзбекистон ва ўзбекистонликлар ҳақида ва қолганлари умумий трендлар, урбанистика тарихи ва назарияси билан боғлиқ экан.
Аслида, Ўзбекистон урбанизми билан боғлиқ жараёнлар бўйича мени “черновикларим” кўп. Бухородаги бузулишлар ҳақида, хурматли вазиримиз Шерматовнинг фикрлари ва “Янги Тошкент” бўйича ҳам фикрларим у “черновик”да бор. Лекин, мен қарор қилиб бўлинган вазиятлар бўйича ёзгим келмай қолган. Чуники у текстларни ёзиш жараёни эммоционал қийин. Шунинг учун ҳам урбанистик трендлар, назарияси ва тарихи билан боғлиқ бўлган материалларни тайёрлаш ўзим учун маъқул деб топганман. Ва ўйлайманки, агар яхши мисол кўрсатилса, ўқувчи ўзи солиштириб, билиб олади.
Шунга қарамасдан канални жонлаштириш ва ўқувчилардан feedback олиш мақсадида кичик сўровнома ўтказмоқчиман. Сўровнома натижасидан келиб чиқиб, канални ривожланиш стратегиясини ҳамда мазмуни жиҳатдан режаларни амалга оширмоқчиман.
Шаҳарларни режалашитиришни визуал кўрсатишни йўлини қидириб, Гамбург шаҳридаги янги квартални Reels форматда ясашга харакат қилиб кўрдим. Ва сиз билан бўлишгим келди.
Читать полностью…Велосипед инфратузулмасини ривожлантириш ва стандартлаштириш сиёсати билан шуғулланувчи Нидерландиянинг Crow компанияси ўтган йил охирида велосипед йўлаклари кенглиги стандартларини ўзгартирувчи янгиланган хужжатни эълон қилди.
Ўзгартиришлар велосипедчилар учун йўлларнинг минимал қулай кенгликларини ва турли тўсиқларгача бўлган масофани аниқлаб беради.
Шу кунларда Айн Рэнднинг «Источник» (ингл. Ayn Rand. The Fountainhead) китобини ўқиб тугатдим. Роман воқеалари XX аср бошларида Нью Йорк шаҳрида бўлиб ўтади. Романинг асосий қахрамони ёш, ўзи қарашларига эга бўлган Архитектор. Ушбу китобни ўқиш чоғида АҚШ архитектураси ҳақида бирор қоғоз қоралаш керак деган фикр келди. Бугун эса “Lolazor” подкастида парклар/хиёбонлар ҳақида фикрларни эшитиб, дунёнинг энг машхур паркларидан бири “Central Park” ландшафт архитектори Фредерик Ло Олмстед (Frederick Law Olmsted) ҳақида пост ёзгим келди. Пост бир неча қисмдан иборат бўлади.
Фредерик Ло Олмстед (Frederick Law Olmsted)
I қисм.
Фредерик Ло Олмстед (1822-1903 йй. АҚШ) XIX аср гигант қурувчилари, Барон Османн ёки Илдефонс Серда, каби шу соҳа мутахассиси бўлмаган. У Қишлоқ хўжалиги фанлари ва адабиётга қизиққан. Ёш Фредерикнинг қарашларини тубдан ўзгартирган ҳолат - унинг Ливерпулга қилган саёҳати ва у шу ҳақида чоп қилган китоби бўлади. Ливерпуль Британия империясининг қуллар савдоси маркази бўлганлиги, шаҳарда қуллар савдоси ўтган давр бўлсада, лекин Олмстед шаҳар тарихини ўрганиш чоғида ўз юритда қуллар савдоси ҳақида тушунчасини кўчайтиради. Олмстед Ангилядан қайтгач, АҚШнинг бир-неча жанубий қулдорлик штатларини саёҳат қилади ва ҳисобот ёзади. Ушбу ҳисоботлар халигича ўқилади ва ўрганилади.
Ирқий муаммолардан хабардоргили Олмстедни, ҳар хил ирқ вакиллари бир пайтни ўзида вақт ўтказиши мумкин бўлган, парклар яратиш ҳақидаги ўйларга олиб келади. Ва замоновий тил билан айтганда Ландшафт архитекторига айланди.
Олмстед жамоат паркларни лойиҳалашда европалик боғ (ландшафт) архитекторларнинг кўп асрлик анъналарига амал қилади ва шу билан бирга аралаш фойдаланиш парк дизайни учун бошқача фикрга эга эди. У ирқий аралаш боғларни ижтимоий йиғинлар эмас, балки “оломон” йиғиладиган жойлар сифатида кўрди. Яъни, биноларда фаолият олиб бориш учун хизмат қиладиган кичик хоналар эмас, балки бутун шаҳардаги одамларни бирлаштирадиган катта майдонлар ва бир хиллик даражаси (ижтимоий тенглик) юқори бўлган ҳудуд. “Оломон” паркида шунингдек, насроний ва яхудийлар, ирланд ва немис мухожирлари, яъни барча амеракликлар кириш керак.
Бу билан Олмстед шаҳарнинг ижтимоий аҳлоқини шакллантирди. Ҳар хил турдаги одамлар ўртасида алоқалар кичик жамоаларга қараганда шахсий бўлмаган жамоат жойларида кўроқ шаклланади. Бу идеалларни жамоат жойларида тарғиб қилиш қанчалик қийин бўлишига қарамай, Олмстед Нью Йоркдаги Марказий Парк (Central Park) концепциясига тадбиқ қилишга ҳаракат қилди.
Youtube каналга янги видео ролик чиқди. Ушбу видеода урбанистикада феномен бўлган ҳолат - "Arrival City" ҳақида сўз боради.
Кўринг, улашинг ва изоҳлар қолдиринг.
https://youtu.be/pZ86zN-ojJQ
Урбанистика, шаҳараларни режалаштири ва архитектура ҳақида энди инстаграммда ҳам рилслар қилаяпмиз. Ушбу телеграм каналимда энди асосан текст форматдаги соҳага оид анализ ва фикрлар ёзиб борилади.
Читать полностью…YouTub да Мюнхен шаҳридаги эски саноат зонаси ўрнида замоноваий квартал лойиҳаси ҳақида ролик тайёрладик.
https://youtu.be/U0c1a04ZBbg?si=ZD1r0J09saKk9j0s
Эртага соат 11:30 да, Тошкент Архитектура-Қурилиш университети, Шаҳар инфратузилмаси кафедрасида урбанистика ҳақида гаплашамиз. Хоҳловичлар бўлса кевурасила.
Читать полностью…Telegram'нинг ўзбек сегментида ҳуқуқ, санъат, илм-фан, ижтимоий ҳаёт, бизнес ва бошқа соҳаларга ихтисослашган энг фаол блогерларнинг каналларини тавсия қиламан. Бу каналлардан янги билимлар, қизиқарли фактлар, чиройли таҳлиллар топасиз.
Барча блогерларнинг каналларини битта ҳаволага жойлаб қўйдик. Уни босиб, истаганингизга ёки бирдан ҳаммасига обуна бўлишингиз мумкин.
Telegram'да кўп вақт ўтказсангиз, бу вақтни унумли сарфлашга ва фойдали маълумотлар олишга ҳаракат қилинг. Ушбу каналлар сизга мана шундай маълумот манбалари бўлиб хизмат қилади.
👉 /channel/addlist/XV-Lp2nMTPtkOWVi
Хозир ман Мюнхен марказидаги Englischer Garten да ўтириб, шу постни ёзаяпман. Бугун жума. Дам олиши кунларининг бошланиши. Шаҳарда ёшу қарилар хар-хил хордиқ тураларини танлашаган.
Мени эса Мюнхенинг марказида жойлашган, 375 гектар майдонни эгаллайдиган Englischer Garten (Инглизча Боғ) га таклиф қилишди.
Бу ерда бутун шаҳардан ёши чегарланмаган аҳоли йиғилган. Гуруҳ бўлиб йиғилганларининг сон-саноғи йўқ. Кимдир волейбол ўйнаган, бошқалар пикник қилган ёки сунъий сёрфинг учган. Энг қизиғи хеч қандай можоро ёки ишкал кўрмайсиз. Полиция эса умуман кўринмайди.
Шуларни ҳаммасини кўриб, бизнинг шаҳарларда ҳам шуни ташкил қилса бўлади ку деб ўйлайман, лекин биз паркларни ва яшил зоналарни йўқ қилиш ва бино қуриш билан оворамиз.
Аҳолига кам харажат яхши хордиқ чиқариш учун шароит бўлиши керак. Айниқса ёшларга. Чунки уларда хамиша молиявий танқислик бўлади.
Германияда бўлиб ўтадиган футбол бўйича Европа чемпионати стадионлари ва шаҳарлари ҳақида видеони YouTube да томоша қилишингиз мумкин.
https://youtu.be/af5Zq05ygmk?feature=shared
Қурилиш ва таъмирлаш жараёнида дарахтларга шикаст етказмаслик мақсадида Германияда шу каби усуллардан фойдаланишади.
Читать полностью…Бобур парки бир куни шу аҳволга келишини бир йилча олдин, паркнинг чегарасини аниқлашга келган Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси вакили ва ўша машҳур “гугл эрасдан” қараб чегарани аниқлаганда билгандим. Чунки бизда оккупация методи билан жойнинг ўзлаштирилиш мода тусига кириб бўлган.
Бошида атрофидан секин ўраб келишади. Авваллига ҳамма дод солганда жим бўлишади. Кейинчалик яна секин қисиб олишаверади ва тезкор ҳужум билан бир кунда дарахтларни кесиб, биноларни бузиб, “котлован” қазиб қўйишади.
Қарабсизки, бир йилдан кейин, чиройли шиша ва пластикдан бино ва иншоотлар пайдо бўлади. Бу нақадар оддий, лекин шу билан бирга, жуда самарали усул. Бунга яққол мисол сифатида Бухоро шаҳрида бўлаётган вандализмни келтириб ўтиш мумкин.
Шаҳарга сўлим, аттракционларсиз, истироҳат боғлари кераклигини ҳаммамиз биламиз. Улар шу даржада камайиб, йўқ бўлиб кетганидан ёзда аҳоли салқин жайларни қидириб, савдо-кўнгилочар марказларига, сокинликни хоҳлаб эса тинчгина уйда ўтиришади. Ташқарига чиқиб, табиат қўйнида медитация қилиб, сокинликни эшитадиган жой ҳам қолмади ўзи.
Аслида, савдо-кўнгилочар масканларига ташрифлар сони ошиб боришининг сабаби - бошқа борадиган жойнинг ўзи ҳам қолмаганлигида.
Эътибор қаратган бўлсангиз, масалан, Тошкентда бирор-бир кўчани автомобилдан холи қилса, ўша ерда болалар ва аҳоли чиқиб сайр қиладиган ва бўш вақтни мазмунли ўтказадиган ҳудудга айланади. Шундан кўриниб турибдики, шаҳарларимиз аҳолисига парк, истроҳат боғлари керак. Илтимос, қолганига тегинманглар ҳеч бўлмаса!
P.S. Агар сокин жой топсангиз жимликни эшитишни, тавсия қиламан.
Сўровнома натижасидан келиб чиқиб, икки-уч минутлик рилсга ўхшаган видео ясамоқчи бўлгандим. Аммо натижада эса, саккиз минутга яқин видео чиқипти. Кейин шарта Youtube канал очиб, видеони юклавордим. Вақт ва ҳоҳиш бўлганда қараб қўярсилар. Таклиф, коммент, тарқатиш ва хейтларни кутиб қоламан.
Читать полностью…Telegram'нинг ўзбек сегментида ҳуқуқ, санъат, илм-фан, ижтимоий ҳаёт, бизнес ва бошқа соҳаларга ихтисослашган энг фаол блогерларнинг каналларини тавсия қиламан. Бу каналлардан янги билимлар, қизиқарли фактлар, чиройли таҳлиллар топасиз.
Барча блогерларнинг каналларини битта ҳаволага жойлаб қўйдик. Уни босиб, истаганингизга ёки бирдан ҳаммасига обуна бўлишингиз мумкин.
Telegram'да кўп вақт ўтказсангиз, бу вақтни унумли сарфлашга ва фойдали маълумотлар олишга ҳаракат қилинг. Ушбу каналлар сизга мана шундай маълумот манбалари бўлиб хизмат қилади.
👉 /channel/addlist/ZfguWo576HwzYjdi
Gazeta.uz ни ёзишича 2024 – йил Тошкентда камида 4 та етти қаватли парковка қуриларкан. Шаҳарда кўримсиз кўп қаватли бинолар кам қурилгандек, энди кўп қаватли парковка қурамиз.
Кўриб турган расмизда эса “Мюнхенни жамоат транспортисиз тасаввур қил” деган маънода постер қилинган. Ўзбекистон шаҳарларида жамота транспорти ривожланмас экан, орқа фондаги ҳолат яқинда бизни шаҳарларни кутиб турупти.
Фредерик Ло Олмстед (Frederick Law Olmsted)
II қисм. Central Park
Марказий Паркнинг қурилиши 1858 йил бошланган ва 1873 йилда асл кўринишида якунланган. Парк Олмстед ҳамда унинг шериги, архитектура таълимига эга бўлган, Калверт Вокс (Calvert Vaux) ҳамкорлик махсули эди. Олмстед паркнинг дизайни (режасини) ишлаб чиқади ва шу билан бирга сиёсатшунослар хамда жамотчилик билан ишлашни ҳам ўз зиммасига олади. Шериги Вокс профессионал архитектор сифатида ер ости дренаж тизими ва ер усти кўприк ва бошқа турдаги инфраструктураларга эътиборини қаратади.
Парк 341 гектар ер майдони бўлиб, дастлаб оғир лой грунт билан, баъзи жойларда очиқ гранит жинслари билан қопланган ва ўша даврдаги шаҳарнинг шимолида, марказдан ўзоқда жойлашган эди. У ерларда кичик қишлоқ жойлашган бўлиб, аҳоли асосан қишлоқ хўжалиги билан шуғулланган.
Парк паст панжаралар билан ўралган ва бир неча, оддий дарвозали, киришлардан иборат эди. Шаҳар комиссарлари кириш қисмини хашаматли дарвозалар ўрнтиш кераклигини таъкидлашсада, Олмстед бунга қарши чиқади ва бу билан паркга “оломонни” (шаҳарнинг барча аҳоли қатламалрини) таклиф қилади. Олмстед тунда катта парклар хавфли бўлиши мумкинлигин рад этади ва шунинг учун ҳам Марказий Парк ҳар доим очиқ ва осон кириш мумкин бўилиш керак, деган фикр юритади.
Қурилиш даврида паркга бирламчи лойиҳага кирмаган ҳудудлар ҳам қўшилади. Ландшафтга хар хил кўриниш бериш мақсадида ва паркни хозирги ҳолатига олиб келиш учун тўрт мингга яқин ишчилар тўрт миллион кубик метр қурилиш материалларини ташиб келишади. Ботқоқликлар қуритилиб, сув хавзалари қурилади. Сувни паркни ташқарисидан олиб киришади. Хар хил бутазорлар ўрнига яшил майдонлар, болалар майдончаси ва ажойиб кўприклар қурилади.
Бироқ, ижтимоий тафовутларни бирлаштириш режаси сифатида, Олмстеднинг қарашлари нозик бўлиб чиқди. Қирқ йил давомида “Central Park” атрофи бешинчи авеню бўйлаб бадавлат кишилар учун якка тартибдаги уйлар билан тўлдирилди ва ғарбий томонда юқори ўрта синф учун кўп қаватли уйлар қурилди. Бой оилалар паркни ўраб олганлиги сабабли, фойдаланувчилар сони ҳам камайди. Пастки табақа вакиллари ва камбағаллар Олмстед кутганидагидек, энди паркга мунтаза ташриф буюуришмас эди, фақат вақти- вақти билан ва махсус ҳолатларда.
Парк жисмонан эскиради. Вокс томонидан яратилган каркас инфратузулма яхши ҳолатда қолган, бироқ майдонлар ва ховузлар эътиборсизлик туфайли яроқсиз ҳолга келади. 1960 йилларда паркни жиноятчиликдан ва бузулишдан қутқариш учун катта инвестициялар киритилади.
Sigma Podkas да урбанистика ҳақида гаплашдик.
https://youtu.be/EQEm2CkNmHM?si=VpGVePvxQnaP0RiB