Охирги 20 кун давомида Тошкентни кўпроқ пиёда айланишга ва шаҳардаги ўзгаришларни кўзим билан кўриб, хис қилишга ҳаракат қилдим.
Шаҳардаги мени кўзим илғаган, мени назримда, яхши бўлмаган тенденциялар билан бўлишмоқчиман.
- шаҳарда яшил, болалар майдончаси ҳудудлари ҳисобидан мошинларга парковка қилиш ҳолати жуда кўпайганлиги ва улар асосан бетон ёки асфальтлаб ташланаётганини учртадим. Энг қизиғи, кичик бир ҳудудни ўзлаштириб, қулф-калитлаб қўйишган. Нима эмиш шу ерни асфальти учун пул тулаган эмиш. Ерчи? Ер отангдан қолганми дегинг келади.
- шаҳар ҳудудида жуда кўп қурилиш ишлари олиб борилаётганини ҳам илғаш қийин эмас. Лекин қурилиш майдонларини тўғри ташкил қилинмагинлигини аксарият қурилишларда кўриш мумкин. Ҳоҳ у шахсий бизнес қурилиши бўлсин, ҳоҳ давлатники. Қурилиш майдони атрофи лой ва чанг бўлиб ётибти. Қурилишдан чиқаётнан хар қандай машиналарни балонлари ва остки қисми ювилмаслиги оқибатида бутун шаҳарга чанг тарқалиб юриши нормал ҳолатга айланган шекилли.
- баланд ва кўп қаватли биноларни қурилиши жуда кўпайган, лекин уларни архитектуравий қиёфаси ҳақида манимча ўйлашмаган. Ёки мен архитектурани тушунмийман.
- янги қурилган ва бошқа бинолар атрофи инфраструктураси, бўш ҳудудларнинг мавжудлиги ва тусиқсиз ҳудуд ҳақида жамоатчилик томонидан кўп ва хўп гапирилган ва гапирилаяпти, лекин мен ижобий ўзгаришларни сезмадим.
Менга ёққан архитектуравий ва шаҳарларни режалаштириш ечимларни ҳам кўрдим, лекин улар жудаям кам ва шунинг учун умумий таъсуротларни ўзгартира олмайди.
2023 йил тугади, янги 2024 йил бошланди. Янги йилда янги мақсадлар қўямиз, янги марраларга интиламиз ва, албатта, янги муаллифларни кашф қиламиз.
Бу йил бошида сизга тавсия қиладиган блогерларимиз орасида ҳам эски, сизга яхши танишлари бор, ҳам янги исмлар бор. Аммо эски, таниш блогерларам янги йилда янгича, қизиқарли контент ваъда қиляпти.
Хуллас, замонавий ва кенг фикрловчи, турли соҳаларда ижод қилувчи бу блогерларга обуна бўлинг ва ижодини кузатиб боринг.
Ҳар доимгидай, барча каналларга битта линк орқали осонгина уланишингиз мумкин. Линк бу ерда.
Хусусий бизнесни шаҳарлар ҳудудини ободонлаштиришига ҳиссаси ҳақида "Наблюдения под чинарой" телеграм каналида постларни ўқиб қолдим ва шу каби тажрибага ўзим гувоҳ бўлган ҳолат билан бўлишгим келди.
2017-18 йиллари Жанубий Кореянинг "Youngone Corporation" Ўзбекистонда амалга ошириш кўзда тутилган лойиҳада консультант бўлиб ишлаганман.
Изоҳ: Youngone Corporation The North Face, Goldwin, Smartwool каби маҳсулотларини ишлаб чиқаради. Улар Тошкент вил. Бука туманида ҳам фабрика қуришни режалаштиришган эди.
Компанияни қадриятлари ва фабрикларнинг ишлаш принципларини ўрганиш мақсадида Вьетнам пойтахти Ханой шаҳридан 60 км ўзоқликда жойлашган Намдин шаҳридаги фабрикага борган эдик. Маданий дастур қисмида гуруҳ билан шаҳар марказини айлангани чиқдик ва шаҳарнинг асосий майдони, ёнидаги кўл ва атрофини реконструкциясини Youngone корпорацияси молиялаштирган экан.
Кейинчалик билсам Самарқанд шаҳридаги "Эл Мероси" театрлаштирилган, Ўзбекистон ҳудудидаги, тарихий кийимларни намойиши бўлиб ўтадиган бино шу корпорацияга тегишли экан. Корпорация Бош директори биринчи марта ушбу намойишни кўриб, ёқтириб қолган ва бинони сотиб олиб, таъмирлаб, яхши шароит қилиб берган.
Ушанда икки ҳолатини эшитиб, компания ҳақида ижобий таъсурот қолган. Шу сабабли, хозиргача, шу компанияга тегишли махсулот сотиб олишга харакат қиламан.
Тўғриси, Эл Мероси ва бинонинг тақдири хозирда қанақа билмайман, лекин олдинлар кўплаб туристлар борар эди.
Мюнхен шаҳрида ўзига хос матбуот нуқталари мавжуд (1-расм). Бу нуқталар ишончга қурилган. Тангани махсус қутига ташлаб, газетани олиб кетиш мумкин. Бу каби нуқталарни шаҳарнинг гавжум ҳудудларида, йўл четларида хамда бекатларда учратиш мумкин.
Кеча мен ҳам Мюнхенинг кунлик газетаси (tz-Tageszeitung) ни 1.20€ га сотиб олдим. Газетанинг хажми яхши. Қизиқ, информатив мақолалар кўп. Лекин, мени эътиборимни тортган ҳолат, газетада шаҳар қурилиши ва режалаштирилга бағишланган тўртта мақола чоп этилгани бўлди (2-расм).
Ушбу мақолаларда шаҳардаги бир катта бинони бузилиши, бир кўчани парковкалар хисобидан пиёдалар ва велосипедлар учун кенгайтирилиши, лекин шу билан бир қаторда дарахтларни бир қисми ҳам кесилиши кераклиги муҳокамаси ҳақида ёзилган.
Яна бир эътиборга тортган мақола - бу Мюнхенинг бир кварталида янги турар-жой комплекси қурилиши ҳақида маълумот берилган. Бу комплекс аҳоли ўртасида муҳокамага қўйилганлиги ва кейинги муҳокама қачон ва қаерда бўлиши айтиб кетилган.
Умуман олганда урбанистика ва шаҳарларни режалаштиришда матбуотнинг ўрни баланд. Мақолаларда шаҳар ҳудудидаги муаммо ва ечимлар муҳокамага қўйилиши ва ёритиб борилиши керак. Бу лойиҳачи ва маъсуллар учун ўзига хос манба бўлиб ишлайди.
P.S. Ўзбекистонда ҳам kun.uz, gazeta.uz ва бошқа нашриётлар, блогерлар шаҳарсозлик мавзуларни кўтариб чиқаётганлари қувонарли ҳол албатта.
Германия шаҳарларни режалаштириш, архитектура ва қурилиш соҳасида „Schwarzplan“ (ингл. Figure Ground Plan) деган термин бор. Ушбу пландан, ҳудудда бинолар, кўча ва яшил майдонларнинг жойлашуви ва бошқа турдаги инфраструкутра ҳақида, маълумот олса бўлади. Аслида, хозирги кунда, кўпгина давлатларда бу маълумотлар GIS тизимида ташкил қилинган. QGIS ёки ARCGIS программалари ёрдамида бу маълумотларни топиб, анализ қилса бўлади.
Юқоридаги планларда эса Мюнхен ва Тошкент шаҳарларининг бир қисми келтирилган. Планларда бинолар ва автомобиль йўллари акс эттирилган холос. Шунга қарамасдан ўзига хос кичик бир анализ қилиб кўрса бўлади. Масалн, планларда шаҳарларнинг структурасининг ўзига хослгини кўриш мумкин. Мюнхенда бинолар жойлашуви зич ва ихчам. Тошкентда кўчалар кенгроқ, лекин, Мюнхенда кварталлар (блоклар) оралиғида автомобил йўллари кўпроқдек кўринади. Эътибор бериб қарасак Тошкентда биноларнинг кўп қисми алоҳида. Мюнхенда эса блок шаклида жойлашган. Тошкентда баъзи квартллар орасидаги кўчалардан бошқа кўчаларга чиқиш имкони йўқ ёки берк кўчалар. Бу эса фақат асосий йўлга чиқиб, кейинчалик харакатни давом эттирса бўлади дегани. Мюнхенда эса “cквозной ” кўчалар кўпдек.
Бу жуда оддий, бошланғич анализ, лекин шундан ҳам кўриниб туруптики, биз шаҳарларни режалаштиришда ёки таклиф-лойиҳалар беришдан олдин, албатта шаҳар ёки ҳудудни чуқур ўрганишимиз керак. Бошқа шаҳарларда тадбиқ қилинган лойиҳлар биз лойиҳалаётган шаҳарларда ишлмаслиги мумкин. Мисол учун Барселонанинг “Суперблок” принципи Тошкентда ишламайди, чунки шаҳар Барселонага ўхшаб блок шаклида қурилмаган.
Айтганча, Тошкент шаҳри зич эмас экан деб, кварталларни орасига уй қурса бўларкан деган фикр пайдо бўлиб қолмаслиги керак. Шаҳарларда зичлик, биринчи ўринда, кўчаларнинг кенглигини қисқартириш хисобидан амалга оширилади.
Тошкентга қайтиб келгандан сунг, ижтимоий тармоқоларда биринчи бўлишган расмим, бу Коррупцияга қарши кураш агентлиги биноси бўлган эди. Ушбу бинонинг реконструкция лойиҳаси, архитектор, Тахмина Турдалиевга тегишли.
Орадан куп ўтмай, Британия архитекторлари Қироллик институти (RIBA), Тахминани дунёнинг 100 нафар аёл архитекторлар фаолияти ҳақидаги тўпламга киритилгани ҳақида хабарни ўқиб қолдим. Бу жуда қувонарли хабар бўлди. Узбекистонда бинолар девелопер, ташкилот ёки турар-жой комплекси номи билан тилга олинаётган бир пайтда, архитекторни эътироф этилиши, бу барча Узбекистонлик архитекторлари учун катта ютуқ деб биламан.
Ундан ташқари, Тахмина Узбекистон шахарсозлиги ва архитектураси учун жон куйдиришини инобатга олсак, бу эътироф унга янада кўпроқ илҳом ва мотивация беришига ишонаман.
Алоҳида таъкидлаб ўтишим керак, Тахмина Турдалиева менга ҳам, магистрлик ишим доирасида, ўз тавсияларини аямаган.
Тахмина Турдалиеванинг ишларига ривож ва келажакда "Star Architect" бўлиб етишишини тилаб қоламан!
Шаҳарларни режалаштиришда лойиҳаланаётган ҳудудда биноларнинг замон талаблари ва тенденцияларига мослаб қуриш ёки реконструкция қилиш муҳим ҳисобланади. Масалан, замонавий офис бинолари. Кеча шу каби бир бинони таништирув жараёнига иштирок этдим ва мени эътиборимни тортган жиҳатлар билан бўлишмоқчиман.
Энг долзарб муаммолардан бири бўлган автомобилларга парковка, асосан бинонинг ер ости қисмида жойлашган бўлиб, доимий машинани қўйиш ниятида бўлган ходим, ойига 30€ тўлашлари керак бўлади. Тўғрироғи ойликдан ушлаб қолинади. Агарда ходимда электрокар бўлса бу сумма арзонроқ бўлади. Энг қизиғи ушбу ташкилот ходимлари учун электрокарларни зарядкаси бепул экан. Меҳмонлар учун алоҳида парковка ўрни мавжуд, фақат олдиндан рўйҳатга киритиб қўйиш керак.
Велосипедда харакатланадиган ходимлар учун ҳам шароит қилинган. Велосипедлар учун икки қаватли, махсус жихозланган велопарковка ва ўзига хос "вулканизация" нуқтлари мавжуд. Иссиқ кунларда терлаб кетган велосипедистлар учун душ хоналари ташкил қилинган.
Экологик тоза автомбилларга ўтиш ёки умуман шахсий автомобильдан камроқ фойдаланишга тарғиб қилиш, ғарбда, кўпгина компания сиёсатига айланган. Ва булар ҳаммаси бизнес ва шаҳар (ҳокимият) билан биргаликда комплекс ёндашувлар натижаси бўлса керак.
Archdaily.com нинг ёзишича Global Architecture Development (GAD) компаниясининг “Янги Тошкент” Бош Плани Бутунжаҳон Архитектура Фестивалининг (World Architecture Festival) “Master Plan” категорияси шорт-листига кирипти.
Лойиҳанинг асосий мақсади – ҳамма учун фойдаланиш имконияти бор, яшил, хар-хил фаолият ва тадбирлар учун мулжалланган шаҳар барпо этиш. Бош планда пиёдалар учун қулай муҳитни қўллаб-қувватловчи архитектуравий мезонларга эга ўрта қаватли, аралаш турдаги биноларни (mixed-use buildings) қуриш кўзда тутилган.
Мақолада ёзилишича “Янги Тошкент” Бош Планида анъанавий шаҳарларни режалаштиришнинг энг муҳим жиҳатлари синчиковлик билан таҳлил қилишга, лойиҳа учун узоқ муддатли ривожланиш мақсадларини белгилашга ҳаракат қилади. Бош План дарё бўйи ҳудуди, яшил майдонлар ва университет ҳудудини ўз ичига олиб, шаҳарнинг жозибадорлигини янада ошириб, турли дам олиш имкониятларини тақдим этади. Очиқ жамоат жойларига алоҳида эътибор қаратилмоқда, бу эса ижтимоий ўзаро таъсир ва жамоатчиликни шаҳар хаётига жалб қилишга ёрдам беради. Умуман олганда, интеграциялашган концепция амалий, яшашага қўлай ва экологик тоза шаҳар ландшафтани яратади.
Аслида мақолада урбанистика ва шаҳарларни режалаштиришга тегишли кўплаб терминалогия ва иборалар ишлатилган. Уларни санаб ўтиш шарт эмас, назаримда. Лекин, шу билан бир қаторда, бир нечта иллюстрациялар келтирилган. Тўғриси, ушбу чизма ва планлардан кўп нарса кўтгандим. Яъни, қанақадир биноларнинг чиройли рендер (дизайн) ларини эмас, балки схемалар, ҳақиқий Master Plan, концепция кўришни хоҳлагандим. Аслида эса сунъий интеллектда қилинган рендерларга ўхшаган расмларни кўрдим. Бош план қисмида эса, афсуски, концепцияни тушунтирадиган хеч қанақа схемаларни кўрмадим. Таклиф қилинган шаҳар ҳудудлари дизайнлари эса Тунис ёки Яқин Шарқ давлатлар архитектурасига ўхшатдим.
Қизиқтирган ҳолат – ушбу лойихани GAD компаниясиниг таклифими ёки бизникилар буюртма беришганми. Агар буюртма беришган бўлса, умид қиламан, бу охирги таклиф бўлиб қолмайди. Агар GAD компаниясиниг ўзининг ташаббуси бўлса, келиб шаҳарларимизни яхшилаб ўрганишсин.
P.S. Шаҳарларни режалаштириш концепциясини тасвирлаш бўйича шу сайтнинг ўзида MVRDV компаниясининг Брюссель шаҳар бир қисми концепцияси берилган.
"Автомибилларга камроқ ҳудуд, кўпроқ пиёдалар ва велосипедистларга хавфсизлик": Welt.de нашринининг ёзишича Германиянинг Франкфурт (Frankfirt am Main) шаҳар ички кўчаларида харакат тезлигини 30 км/с дан 20 км/с га тушириш режалашитирилаётган экан.
Шу йилнинг декабр ойидан фонд биржаси ҳудудида, кейинчалик эса шаҳар ички квартлалларига (блокларга бўлиб) тадбиқ қилишмоқчи. Шу билан бирга парковкалар сонини камайтириш ва бепул парковкалардан воз кечишни режалашитришган. Таъкидлаб ўтиш керак, асосий кўчаларда тезлик ўзгармайди ва “сквозной” харакат ташкил этилади. Ногиронлар ва таксилар учун парковка ўринлари қолади ва кўпроқ юкларни/махсулотни ташиш ва етказиб берадиганлар учун кенгроқ ҳудуд ажратилади. Шу билан бир қаторда бошқа кўчаларни ҳам пиёда ва велосипедистлар учун қўлай қилиб лойиҳаланади ва қайта қурилади.
Транспорт бошқармаси бошлиғи (яшиллар партияси вакили) Вольфганг Зиеферт (Wolfgang Siefert) ни таъкилашича "Агар шаҳарда автомобиль харакати камайса, шаҳар ҳудуди жозибадорлиги ошади".
Германия қурилиш ва лойиҳалашда бюрократия жуда юқорилигини инобатга олиб, бу чора-тадбирлар кўп кўч, вақт ва машаққат талаб қилади. Шунга қарамасдан катта қадам қўйилган. Франкфуртни катта ўзгаришлар кутаяпти.
Ҳар доимгидай, янги ўқувчиларни бохабар қилиш учун ойнинг сўнгги кунида тавсиялар билан бўлишамиз.
Ўзбек блогосферасининг кўзга кўриган либерал, замонавий фикрли блогерларининг каналларига уланинг. Уларда шахсий мулоҳазалар ваа янгиликлардан тортиб илмий-оммабоп мавзулар ва сиёсий таҳлилларгача топасиз.
Қуйидаги линк орқали барча каналларга уланишингиз мумкин: /channel/addlist/lkosm2rYEzxhNDUy