chinozhayoti | Неотсортированное

Telegram-канал chinozhayoti - ЧИНОЗ ҲАЁТИ

604

"Чиноз ҳаёти" телеграмм канали ижтимоий-сиёсий воқеалар, янгиликлар, табрик ва қутловлар беради. Мурожаат учун тел: 90-979-89-29 Admin: @s_axmedova

Подписаться на канал

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

#кун_тарихи

⚡️ 27 сентябрь – Халқаро туризм куни

Ушбу сана БМТнинг Халқаро туризм ташкилоти – UNWTO  томонидан илк бор 1979 йилда Испаниянинг Торремолинос шаҳрида таъсис этилган. Шундан бери ҳар йили 27 сентябрь бутун дунёда Халқаро туризм куни сифатида кенг нишонланади.

Ушбу санани таъсис этиш ва нишонлашдан мақсад туризмни глобал миқёсда  тарғиб қилиш, унинг иқтисодиётдаги ўрни ва аҳамиятини дунё ҳамжамиятига етказиш,  халқлар ўртасидаги дўстона алоқаларни мустаҳкамлашдир.

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

Бахтли бўлишни ўзингдан бошла...

Бир куни донишманд одам сайр қилиб юриб, йўлида бир одамни учратиб қолибди.

У оғир ва машаққатли меҳнатдан чарчаган,ҳолдан тойган экан.

Шунда донишманд:
- Ўзингни бунча қийнамасанг, дебди.

- Ҳа, тўғри, ишим ва меҳнатим оғир. Аммо мен болаларим ва невараларим бахтли бўлиши учун ҳаракат қилаяпман.
Отам шундай қилган, отамнинг отаси ҳам шундай қилган, отамнинг отасининг отаси ҳам оғир меҳнат қилган.

- Яхши, аммо айтчи, санаганларингдан кимдир бахтли бўлганми?

- Йўқ, келажакда фарзандаларимиз бахтли бўлади, насиб...

- Ҳамма гап шунда. Сен ўзинг бахтли бўлмасанг, фарзандларинг ҳам унинг нималигини билмай ўтиб кетади.

Бахтли бўлишни ўзингдан бошла, шу сенинг фарзандларингга энг катта совғанг бўлади - деган экан....

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

"Хон атлас"  челленжи Чинозимда ҳам давом этмоқда.
Дархақиқат ўзбегимнинг атласу адраслари қайси аёлга ярашмайди дейсиз. Уни аёл устида ял-ял ёниб туриши оддий одамларни ҳам шоирга айлантиради. Тўғрида чет элни тор танқис кийимларидан кўра кенг мўл адрасларни кийганга нима етсин. Чет эл аёллари бизни либосларимизга хавас қилсинлар.

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

Камбағал оилаларга деҳқончилик ва боғдорчилик учун 50 минг гектар ер ажратиш чора-тадбирлари кўриб чиқилди.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва ҳокимликларга яна қўшимча 50 минг гектар ер топиш, улар негизида 200 минг оилани даромадли қилиб, камбағалликдан чиқариш бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш топширилди.

Сўх, Бахмал, Поп, Оҳангарон туманларида саноатлашган “ин-витро” боғлар яратиш тажрибасини бутун республикага ёйиш зарурлиги қайд этилди.

Бунда, “ипотека боғлари” яратилиб, ҳосилга кирганидан кейин одамларга 5 йилда бўлиб тўлаш шарти билан лизингга берилади.

Боғ яратаман, деган тадбиркорга ерни арзон кредити ва тайёр лойиҳаси билан бирга берадиган тизим бўлади.

Ушбу тизимни йўлга қўйиб, шу йилни ўзида 14 минг, келгуси йил 29 минг гектарда мана шундай боғ ва токзорлар ташкил қилиш вазифаси қўйилди.

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

Ассалому алайкум юртдошим

Ўзингизни ва яқинларингизни эҳтиёт қилинг. Билингки дунё эмас, биз ўткинчимиз !

Мурувватли  бўлайлик.  бугун ким сизни хафа қилган бўлса, кечиринг.
Хафагарчиликларингизни унутинг. Рухингиз енгил бўлган холда ором олишга ётинг !

Юрагингизга яқин олманг! 
Хафтани яхши кайфиятда бошланг, токи охиригача кайфиятингиз чоғ бўлади.

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

Тайинланган пенсияни тўлаш қачон тўхтатилиши мумкин?

Тайинланган пенсияни тўлаш:

▶️ пенсионер вафот этганда;
▶️ тайинланган пенсияга ҳуқуқлар йўқолганда;
▶️ хорижий давлатда бўлган даврида пенсия (ижтимоий нафақа) олганлиги ҳолати аниқланганда;
▶️ доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикаси ташқарисига чиқиб кетилганда тўхтатилади.

_________

Когда прекращается выплата назначенной пенсии?

Выплата назначенной пенсии прекращается в случае:

▶️ смерти пенсионера;
▶️ утраты прав на назначенную пенсию;
▶️ установления факта получения пенсии (социального пособия) в период пребывания в иностранном государстве;
▶️ выезда на постоянное место жительства за пределы Республики Узбекистан.

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 pensiyauzb">Youtube

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

Онам 5 сентябрь куни вафот этдилар. Сентябрь ойи пенсияларини олмаган эдилар. Онам вафот этган ой учун пенсия тўланадими?

Амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ, пенсионер вафоти муносабати билан олинмай қолган пенсия пули марҳум пенсионернинг ота-онаси, эри (хотини), шунингдек, пенсионер билан у вафот этган кунигача биргаликда яшаб турган оила аъзолари томонидан пенсионер вафот этганидан сўнг 60 куничида Пенсия жамғармасига мурожаат этилган тақдирда тўлиқ миқдорда тўлаб берилади.

Бунда, фуқаро вафот этган ой учун олинмай қолган пенсия тўлиқ ой учун тўлаб берилади.

Яъни, 5 сентябрда вафот этган фуқаронинг сентябрь ойи учун тўлиқ пенсия миқдори юқоридаги шахсларга тўлаб берилади.

______

Моя мама скончался 5 сентября. Она не получила пенсию за сентябрь. Будет ли выплачена пенсия за месяц смерти моей матери?

В соответствии с требованиями действующего законодательства пенсионные деньги, неполученные в связи со смертью пенсионера, будут выплачены в полном объеме, если родители, муж (жена) умершего пенсионера, а также члены семьи, проживавшие вместе с пенсионером до дня его смерти обратиться в Пенсионный фонд в течение 60 дней после смерти пенсионера.

В этом случае пенсия, не полученная за месяц смерти гражданина, будет выплачена за полный месяц.

То есть указанным лицам будет выплачена полная сумма сентябрьской пенсии гражданина, умершего 5 сентября.

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 pensiyauzb">Youtube

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

#биласизми

🪖 Байналминал бурчини адо этган ҳарбий хизматчиларнинг пенсиясига қўшимча қандай тўловлар мавжуд?

Қонунчиликка кўра, байналминал бурчини адо этган ҳарбий хизматчилар уруш қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар тоифасига киради.

Мазкур қоидадан келиб чиққан ҳолда, байналминал бурчини адо этган ҳарбий хизматчиларга пенсия тайинланган бўлса, мазкур тоифа шахслар пенсияларига қўшимча равишда қуйидаги тўловлар тўланиб келинмоқда:

🟣 - уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахсларга — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 50 фоизи;

🟣 - уй-жой коммунал хизматлар ҳақини тўлаш учун компенсация тўлови — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 45 фоизи.

__________

#знаете_ли_вы

🪖 Какие надбавки к пенсии положены военнослужащим, участвовавшие в миротворческих силах и выполнявшим интернациональный долг в странах, где велись боевые действия?

Согласно законодательству, военнослужащие, участвовавшие в миротворческих силах, а также выполнявшие интернациональный долг в странах, где велись боевые действия, приравниваются к лицам, приравненным к участникам войны.

Согласно этому, при назначении пенсий данной категории лиц, участвовавшим в миротворческих силах, а также выполнявшим интернациональный долг в странах, где велись боевые действия, выплачиваются следующие выплаты:

🟣 - участникам войны и приравненным к ним лицам — 50 процентов базовой величины исчисления пенсии;

🟣 - компенсационная денежная выплата по оплате жилищно-коммунальных услуг - 45 процентов базовой величины исчисления пенсии.

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 pensiyauzb">Youtube

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

🎑 Психология: Фарзандингиз қалбини расм чиздириб англанг:

☀️ Агар куёшни чап томонга чизган бўлса, ота меҳри ва ишончи баланд;
☀️ Агар қуёш ўнг томонда бўлса акси;
🏡 Агар уй кичкина, узоқда бўлса бола билан кўпроқ мулоқот қилинг;
🌴 Агар дарахт чап томонда бўлса дарслари билан бирга шуғулланинг;
🚶🏻 Агар одам кичкина бўлса болани мақтанг;
🏠 Агар уй мўрисидаги тутунни қалинроқ чизган бўлса лего ўйнатинг, беркинмачоқ ўйнанг.

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

#жазо

Чиноз тумани ҳокимлиги энергия менежери Ғуломов Достонбек Рустамбековичга ўртача ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорда жарима қўлланилди.

Сабаблари:


✅ ижро интизомига риоя этмаган;
✅ ўзига юклатилган топшириқларни лозим даражада бажармаган;
✅ ўз хизмат вазифасини бажаришда сусткашликка йўл қўйган.

#Тошкентвилояти #Чиноз

Инсайд хабарлар учун: @tayinlov_bot
Каналга қўшилиш: @tayinlov
Харажатлар ҳақидаги канал: @xarajatlaruz

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

Эй азиз фарзанд! Унутмангки, амаки ота ўрнида ота бўлади, тоға эса етти отанинг ўрнини босади, хола она ўрнига она деб бежизга айтилмаган. Улар ҳам ота-онадирлар. Уларнинг дуолари ҳам даргоҳи илоҳийда мақбуллигини билиб, уларни хурсанд қилиш ва ранжитмаслик кераклигини ўрганайлик. Қасам ва онтимизга содиқ бўлайлик.

“Қасамини бузган қиз” китобидан олинди.

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

МЕҲРЛИ  СЎЗ  ҚУДРАТИ

Азизлар, биргина  меҳрли сўз  билан яқинларингизга қанот бағишлашингиз  ёки руҳини синдиришингиз мумкин...
Огоҳ бўлинг!

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

KUZ HAQIDA

Men kuzni ziyorat qilgani chiqdim!
Har dam xayol ekan hali u sho'rlik.
Uzoq turib qoldik anxor bo'yida --
Bog'lar hosilini chamalab ko'rdik.

Lekin gapirmadik bir-birimizga,
Faqat sayr qildik yorug' yuz bilan.
Bog' ichi arg'imchoq uchyotgan qizlar,
Suratlarga tushdi rosa, kuz bilan.

Keyin ketib qoldim unga indamay
U ham men tarafga qayrilgani yo'q.
Kun bo'yi kuzatib o'tirdim uni --
Odamlar bag'ridan ayrilgani yo'q.

Avval qizlar edi keyin yigitlar
Davra qurib olib, chaldi gitara.
Kuz qo'shiqlar aytdi tinmay, chiranib,
Oxiri bo'g'ilib qoldi bechora.

Keyin musavvirlar tortishdi uni.
Bulutlar uyuldi -- yomg'ir quyadi.
Rassomlar zo'r berib chaplashar bo'yoq,
Kuz turar daraxtga mag'rur suyanib.

Ketdim yomg'irpo'shni ko'targanimcha,
Bulutlar to'shaydi yerga qorong'u.
Yarim tun, bor bo'yi shalabbo bo'lgach
Shoirning uyiga bosh suqadi u.

XONDAMIR
2023

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

#Хушхабар

⚡️⚡️Камбағал оилаларга фоизсиз кредит берилади

Камбағал оилаларга 30 млн сўмгача ускуна, кўчма дўкон (фуд-трак), мотороллер, скутер каби воситалар 5 йилда бўлиб тўлаш шарти билан берилади.

Камбағал оила фарзандларига компьютер сотиб олиш учун 5 йилга 2 йиллик имтиёзли давр билан фоизсиз кредит ажратилади.

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

ТАҲОРАТ БИЛАН УХЛАСА

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
«Ким ухлашдан олдин таҳорат олса, бир фаришта у билан бирга тунайди, у ҳар қимирлаганда «Аллоҳим, бунинг гуноҳларини кечир», деб туради».

Ибн Ҳиббон ривоятида:
«Ким таҳорат олган ҳолда тунаса, ёнида бир фаришта бўлади. У уни уйғотмайди, агар уйғотса ҳам бир фаришта: «Аллоҳим, фалончи бандангни мағфират қил, чунки у таҳорат билан ухлаган», дейди.
Хайрли тун азизларим.

ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН!!!

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

“УМРА” ТАДБИРЛАРИ РЕКЛАМАСИДАН ОГОҲ БЎЛИНГ

🔝 Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ваколати доирасида “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид туризм хизматларини реклама қилинишининг (ижтимоий тармоқлардаги саҳифалар, гуруҳ ва каналларда жойлаштирилган ахборотларнинг) қонунийлиги юзасидан ўрганишлар ўтказмоқда.

🤔Маълумки, “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларни кўрсатиш билан боғлиқ туристик фаолият Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июндаги 364-сонли ҳамда 2023 йил 8 августдаги 345-сонли қарорлари асосида амалга оширилади.

✍️ Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, жорий йилнинг 2 июлида “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Унга кўра, “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича хизматлар кўрсатишга доир фаолият лицензияланадиган фаолиятнинг алоҳида тури сифатида белгиланди.

✈️ Ўз навбатида, “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларни кўрсатишга рухсат берилган (лицензияга эга) туроператорлар рўйхати эълон қилинган бўлиб, бундай лицензияга эга бўлмаган субъектлар томонидан ушбу хизматларни кўрсатиш тақиқланган.

🌀 Таҳлилларга кўра, интернет ва ижтимоий тармоқларда “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларни кўрсатиш билан боғлиқ реклама ахборотлари фаоллашганлиги, тегишли лицензия ва рухсатномалар бўлмаган ҳолатда ушбу хизматлар реклама қилинаётганлиги кузатилмоқда.

🌫 “Реклама тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни рекламани тайёрлаш, жойлаштириш ва тарқатиш (рекламанинг айланиши) соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи ва истеъмолчиларни нотўғри ва ишончсиз рекламадан ҳимоя қилувчи муҳим меъёрий ҳужжатдир.

✈️ Қонуннинг 16-моддасига мувофиқ ...тегишли сертификатлари ва лицензиялари, мажбурий сертификатлаштириш гувоҳномалари ёки махсус рухсатномалари мавжуд бўлмаган товарларни реклама қилиш тақиқланган.

Ҳурматли фуқаролар, Рақобат қўмитаси зиёратчиларимизни "Умра" амалларини муносиб ва хавфсиз бажаришлари учун огоҳ бўлишлари ва кейинчалик турли кўнгилсиз ҳолатларга тушиб қолмасликлари мақсадида ишончли ва кафолатланган хизматлардан ҳамда тегишли лицензияга эга бўлган туроператорлар хизматларидан фойдаланишларини тавсия этади.

Каналга уланиш 🔝 /channel/RaqobatGovUz

🌐 веб-саҳифа | 💬 facebook | 👉 telegram | ▶️ RaqobatGovUz">youtube | 📷 instagram | twitter

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

Аёл мўътабар!!!
Кўзларимдаги ёшни тўхтатолмадим...

Шунчаки улашгим келди...

Танишларимизга жўнатиб қўямиз.

Каналимизга аъзо бўлишни унутманг
👇👇👇👇👇👇👇👇
🦅 ANTIKORRUPSIYA

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

Aссалому алайкум.Чоршанба тонги муборак бўлсин!

🌱 Сизга оилавий хотиржамлик, тани соғлик, хайрли амалларга тўла ва дуолар мустажоб бўлувчи лаҳзаларга бой яна жуда кўп субҳи содиқлар тилаймиз.

Барчамизга кавсар сувларидан ичишлик насиб қилсин!

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

Бугун сизни соғиндим мен, жигарларим…

Опажоним, тупроқдайин хокисорлигим,
Синглим мени, баъзан кўнгли абгорлигим,
Укам, ота-онамдан сўнг ёдгорлигим,
Бугун сизни соғиндим мен, жигарларим…

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

🪪 Пенсия гувоҳномаси қандай расмийлаштирилади?

👩‍💻 Пенсия жамғармаси бўлимининг иш юритувчиси пенсия олувчининг сўровига асосан ахборот тизимидаги маълумотлар асосида пенсия гувоҳномасини расмийлаштиради.

Бунда гувоҳномани расмийлаштириш учун пенсия олувчининг тегишли фотосурати ахборот тизими орқали иш юритувчи томонидан чоп этилади.

Пенсия гувоҳномаси берилиши мутлақо бепул амалга оширилади.

_________

🪪 Как выдается пенсионное удостоверение?

👩‍💻 Делопроизводитель отдела Пенсионного фонда по запросу получателя пенсии на основании данных информационной системы оформляет пенсионное удостоверение.

При этом для оформления удостоверения делопроизводителем посредством информационной системы распечатывается соответствующая фотография получателя пенсии.

Пенсионное удостоверение выдается абсолютно бесплатно.

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 pensiyauzb">Youtube

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

16 сентябрь куни менга пенсия тайинланди. Октябрь ойи пенсиясига 30 сентябргача бўлган давр учун пенсия қўшиб тўланадими?

👉 “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонуннинг 47-моддасига мувофиқ, ёшга доир пенсия — агар пенсия олиш ҳуқуқи пайдо бўлган кундан бошлаб 60 кун ичида уни сўраб мурожаат этилган бўлса, пенсия ёшига тўлган кундан эътиборан тайинланади.

📆 Мазкур қоидага асосан, 16 сентябрда фуқарога пенсия тайинланган бўлса, сентябрь ойининг қолган кунлари учун пенсия октябрь ойи учун бериладиган пенсияга қўшиб тўланади.

_________

16-го сентября мне назначили пенсию. Будет ли выплачена пенсия за период до 30 сентября дополнительно к октябрьской?

👉 В соответствии со статьей 47 Закона «О государственном пенсионном обеспечении граждан» пенсии назначаются по возрасту — со дня достижения пенсионного возраста, если обращение за пенсией последовало не позднее шестидесяти дней со дня возникновения права на нее.

📆 Согласно этому правилу, если гражданину назначена пенсия 16 сентября, пенсия за остальные дни сентября будет выплачена дополнительно к пенсии за октябрь.

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 pensiyauzb">Youtube

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

#биласизми

Пенсионер I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейин камида 1 йил иш стажига эга бўлса, фуқаронинг аризаси асосида иш стажи ва иш ҳақи инобатга олинган ҳолда пенсия ҳар 2 йилда 1 маротаба қайта ҳисоблаб чиқилади.

Бунда пенсияни қайта ҳисоблаш "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисидаги" Қонуннинг 17-моддасида кўрсатилган ёшга нисбатан талаб қилинган иш стажидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.

Масалан, Қонуннинг 17 моддасига мувофиқ иш стажи 7 йил бўлган 35 ёшдаги ногиронлиги бўлган шахсга ногиронлик пенсияси тайинланди. Ушбу шахс унга пенсия тайинлангандан сўнг камида 1 йил давомида ишлагандан сўнг ўз пенсиясини қайта ҳисоблаш учун ариза бериш ҳуқуқига эга бўлади.

🗣 РУС

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 pensiyauzb">Youtube

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

🪖 Армияда 7 йил ҳарбий хизматни ўтаганман, бу иш стажи сифатида инобатга олинадими?

Қонунчиликка мувофиқ, ҳарбий хизмат (шу жумладан, сафарбарлик чақириғи резервидаги ҳарбий хизмат) ва партизанлар отрядлари ва қўшилмаларида бўлиш, давлат хавфсизлиги органларидаги, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясида ва ички ишлар органларида хизмат қилиш иш стажига қўшиб ҳисобланади.

✔️ Яъни, фуқаронинг умуман иш стажи мавжуд бўлмаса ҳам ҳарбий хизмат қилган давр иш стажи сифатида инобатга олинади.

__________

🪖 Я служил в армии 7 лет, считается ли это стажем?

Согласно законодательству, военная служба (в том числе военная служба в мобилизационном призывном резерве) и пребывание в партизанских отрядах и соединениях, служба в органах государственной безопасности и органах внутренних дел, а также в Национальной гвардии Республики Узбекистан засчитываются в стаж работы.

✔️ Даже если у гражданина полностью остутствует стаж работы, период военной службы засчитывается как трудовой стаж.

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 pensiyauzb">Youtube

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

❗️ХАЙРЛИ ТОНГ

🌤 Ассалому алайкум азиз юртдошим,
Пайшанба тонги муборак бўлсин!


Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин!

Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!

Билинг ғаниматмиз
Бир биримизга,
Дунёда  мехрдан
кучли нима бор
Ширин сўз айтишдан
тўхтаманг зинхор
Бизни  боғлаб
Турсин МЕХР ва ДИЙДОР🌸🕊


@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

📚 Kun iqtibosi

Shaxmat hayotdagi ko'pgina zarur fazilatlarni tarbiyalaydi.
Farosat va qat'iyat bilan yo'l tanlashga, jasur va ayni damda ehtiyotkor bo'lishga o'rgatadi.
Bir so'z bilan aytganda shaxmat inson xarakterini toblaydi.

© Emanuel Lasker

#chess #shaxmat

⏰ /channel/GrandChess_uz

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

Қасамини бузган қиз

Бир инсон акасининг қизининг номига ша­ҳардан уй олди. Вақти соати келса, уканинг воя­га етмаган ўғлига хатлаб беришга келишдилар. Бу келишувда уй номига олинаётган қизга отаси:

– Жон қизим, бу амакинг, менинг жигарим бўлади. Сенга ота ўрнида ота бўлади. Уйни се­нинг номингга олдик. Сенга бу уй омонатдир. Вақти соати келса, омонатга хиёнат қилмасдан уйни амакингнинг ўғлининг номига хатлаб берасан. Сенга бу сўзларим ҳам омонатдир, – де­ди.

Қиз:

– Отажон, айтганингизни қиламан, ўртага Аллоҳни қўйиб онт ичаман. Бу омонат уйни, албатта, вақти келса, эгасига хатлаб бераман, – деди.

Ҳамма бир-бирига ишонди. Уй хатланмади, давлат нотариусига бориб тилхат ҳам қилинмади. Чунки инсоннинг “гўшти ҳаром, лафзи ҳалол” мақолига амал қилинди. Зеро, аждодлар асло ваъдасига хилоф қилмаган халқ бўлгани боис ваъда ва сўзларга ишонамиз. Орадан йиллар ўтди. Қизнинг отаси оламдан кўз юмди. Уйга ҳақли бола эса йигит бўлди. Отанинг маросим­лари ўтди. Ҳамма оила аъзолари жам бўлишди. Амаки секин ўзаро тузилган келишувдан гап очди ва уйни ўғлига хатлаб беришини қиздан сўради. Акасининг қизи бўлса, ҳеч нарсага тушунмагандай:

– Қанақа уй тўғрисида сўраяпсиз? – деди елкасини қисиб.

– Қанақа уй бўларди? Сенинг номингга олинган уй-да. Жиянинг катта бўлса, унинг номига хатлаб беришга келишган эдик. Сен онт ичган эдинг, наҳот эсингдан чиққан бўлса? – деди амакиси қизнинг жавобидан ажабланиб. Қиз бўлса, ҳеч нарсадан хабари йўқдек, ўзини бамайлихотир тутар ва:

– Мен ҳеч қанақанги келишув, онтдан хабарим йўқ! Сиз айтаётган уйни отам менга совға қилган, бошқасини билмайман, – деди. Пул бераётганда иштирок этган гувоҳлар унга тушунтиришга ҳар қанча ҳаракат, насиҳат қилишмасин, гапни қулоғига олмас, “Уй меники”, деб туриб олганди. Уй жанжали узоқ давом этди. Маҳалла оқсоқоли, кексалар аралашди. Қиз ўз сўзида қатъий туриб олди. Бир неча бор қасам ҳам ичди. Амакиси уни қарғади ва лаънатлар ёғдирди. Қизнинг кўзига уй кўринар, қарғишларга эътиборсиз ва нописандлик билан қарарди. Аллоҳнинг жазоси борлиги, қарғишлар умрини хазон қилишини бир лаҳза ҳам ўйламасди. Охирги маслаҳатда амакиси кўзига ёш олиб:

– Илоҳо, жувонмарг бўл, шу уйда балога учраб ўл, яхшилик кўрма, отанг ўрнида сенга отаман. Аллоҳ отанинг дуосини рад қилмайди. Менинг ҳам дуоимни рад қилмайди. Бошингга балолар қуюни ёғилганда сўзларимни эсларсан, – деб юзига фотиҳа тортиб юборди.

Шу пайт осмон гумбурлагандек, қизнинг кўз олди қоронғилашиб, чақмоқ чаққандек бўлди. Юраги дукуллаб, қаттиқ қўрқиб кетди. Қалбида: “Ҳой қиз, нима қилаяпсан, Худодан қўрқ!” деган ҳайқириқ отилди. Шу лаҳзада шайтон васвасасини янада кучайтирди. “Нимага қўрқасан, қўлингга фалон миллионлик уй-жой ўтди. Асло қўрқма, дуо билан ҳамма ўлаверса, одам қолармиди, мақсадингдан қайтма, ҳаммасига тупур”. Нафси эса янада ботир бўлишга ундади. У шайтоннинг васвасасига ва нафсига эргашди. Унинг кўзига уй катта бахт ва омад келтирадигандек, Аллоҳнинг ғазаби, амакининг дуоси ҳеч нарсадек кўринди. Юзларга фотиҳа тортилгач, яқинлари ундан юз ўгиришди. Шундай қилиб, ҳаёт давом этаверди. Аммо қиз хотиржамлигини йўқотди. Ташқаридан хушчақчақ, бахтлидек кўринса-да, ичини ит кемирарди. Орадан уч-тўрт йил ўтди. Хаёли паришон бўлиб қолди. Уйқуга ётди дегунча амакисининг дуоси бўғарди. Отасининг норози қиёфаси пайдо бўларди. Шундай бўлса-да, уйни чиройли қилиб таъмирлади. Айниқса, ваннахонага катта эътибор қаратди. Энг замонавий ванна ўрнатди ва энг сифатли кафеллардан ётқизди. Таъмир ишлари тугагач, мазза қилиб ваннада чўмилмоқчи бўлди. Ваннага кирди, ҳидли совун ва хушбўй шампундан фойдаланди. Ваннадан сачраган сувли совун ва шампунлар кафелга тушиб, уни жуда сирпанчиқ қилиб юборди. Чўмилиб бўлган қиз нимагадир сакраб ваннадан чиқди. Кафелга сирпаниб б
оши билан ваннага урилди ва ҳушидан кетди. Ҳушсиз ётаркан, кўз олдидан гуноҳлари қатор бўлиб ўтди. Уни шифохонага олиб келишди. Бир неча кун ҳушсиз ётди. У ҳушсиз ҳолида: “Мени кечиринг амаки, дада, кечиринг”, дерди. Шифокорлар бир неча марта операция қилишди. Фойдаси бўлмади. Аллоҳ берган жон омонатини эгасига топширди. Чунки жон омонатига хиёнат қилиш қўлидан келмасди.

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!

Демак бугунги кун бошланди! Янги кунга яхши орзу ниятлар билан қадам қўямиз!

Орзу-ниятингиз гўзал бўлиши учун аввало хаёлларингиз гўзал бўлиши керак.

Унутманг, ҳаётингиздаги ҳар бир вазият ўз ўй-хаёлларингиз натижасидир...

@chiinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

Ассалому алайкум юртдошим.
Бошланган ҳафтангиз баракали ва унумли бўлсин
Сизга ҳафта давомида янгиликлардан бохабар қилиб туриш бизнинг вазифамиздир. Ҳафтани яхши кайфиятда бошланг.

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

#ДАҲШАТ
❌🔞БИЛЬЯРДДА ЮТҚАЗИБ ЎЗИНИ ТАНИШИНИ ПИЧОҚЛАБ ТАШЛАГАНИ АЙТИЛМОҚДА  😱😳


Чинозда жойлашган бильярд хонани ҳовлисида жанжал юзага келиб, маст холатда жаҳлда пичоқ тиқиб ташлаган. Айтишларича, пичоқланган одам ўлган.

Атрофидаги томошабинларни қаранг. Ёрдамам бериш йўқ ажратиш ҳам йўқ

БИЛЬЯРД ХОНАЛАРНИ КЎПИНИ ИЧИГА БАР ЯСАБ ОЛИШГАН. ТЕКШИРУВ ЎТКАЗИЛИШИНИ СЎРАБ ҚОЛАМИЗ..


Каналга уланиш👇:
/channel/yallamatoday

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

#Диққат
‼️ Магистратурага кирган хотин-қизлар диққатига!

🎓Қонунчиликка кўра, давлат ОТМлари магистратура босқичига контракт асосида қабул қилинган ва таълим олаётган хотин-қизларнинг тўлов-контрактнинг тўлиқ суммаси бюджетдан қоплаб берилади.

📝Бунинг учун хотин-қизлар ректор номига 15 сентябргача ариза бериши керак.

☝🏻Ушбу муддатдан кейин тақдим этилган аризалар кўриб чиқилмайди.

@chinozhayoti

Читать полностью…
Подписаться на канал