ЭНГ ТЎҒРИ САВОЛ
Болакай ўзининг учоёқли велосипедида айланиб юрган эди. Ўриндиқлардан бирида ўксиниб йиғлаётган ёш аёлга ҳайрон қараб қолди. Кейин ёнига бориб, секингина сўради:
– Холажон, сизга нима бўлди? Нега йиғлаяпсиз?
Аёлнинг кўзлари қизариб кетган эди. Оғир “уҳ” тортганча:
– Сен ҳали бу нарсаларни тушунишга кичкиналик қиласан, – деди ва аввалгидан ҳам баттар йиғлаб юборди. Боланинг ҳайронлиги ортди, шошилиб савол берди:
– Бирор жойингиз оғрияптими, холажон? Агар сизга велосипедимни берсам, йиғламайсизми?
Жажжи болакайнинг меҳрибонлигидан аёл янаям ўксиниб кетди, алам билан деди:
– Болам-а, мени бу дунёда ҳеч ким яхши кўрмайди. Ҳеч кимга керак эмасман, ҳеч кимга!
Бола бирдан жиддий тортди:
– Сизга буни одамларнинг ўзи айтдими? Сиз хаммадан сўрадингизми?
Бу сўроқдан аёл бир неча сониядаёқ ўзига келди. Соддалик билан берган саволида боланинг ўзи ҳам англамаган ҳақиқат бор эди. Ахир, ҳаёт фақатгина бир кишининг севгиси, муносабатидан иборат эмас-ку! Умрига мазмун бағишлаган, фариштадек беғубор фарзандлари уни жону дилдан яхши кўришлари ёлғонми? Жуфт кабутардай бир-бирига суяниб қолган ота-онасининг севгиси яна кимда ва қаерда бор? Атрофидаги шунча неъматни кўрмай, бир орсиз учун қадрини тўкиб, йиғлаб ўтирганидан уялиб кетди. Кўзёшларини артди, майин жилмайиб боланинг бошини силар экан:
– Тўғри айтдинг, ўғлим, – деди. – Ҳаммадан сўрашни унутибман, раҳмат сенга.
Бола “ғалати хола”нинг нима учун раҳмат айтгани, нимага йиғлагани-ю нима учун кулганининг ҳам маъносини тушунмади. Бир муддат ўйланиб турди, кейин ўйнаётган ўртоқларининг ёнига кетди.
@chinozhayoti
#эски_дафтардан
#туйғу
ҚАРАМАСЛИК ГУНОҲДИР,
ҚАРАШ УНДАН ОҒИРРОҚ...
Муҳаббатнинг савдоси
Неларни солмас бошга,
Сабр деб садо қайтар
Бошимни урсам тошга,
Ўзимдан ҳам қизғониб
Юрган шу қаламқошга,
Қарамаслик гуноҳдир,
Қараш ундан оғирроқ.
Юрагимни пойига
Отдим, олармикан, деб,
Тушда чорлаб, ўнгимда
Кутдим, келармикан, деб,
Ёшим ўттиздан ўтди,
Мени севармикин деб,
Ўйламаслик гуноҳдир,
Ўйлаш ундан оғирроқ...
Кундузи чироқ ёқсам,
Ёришмас теварагим,
Кечалар шум тақдирни,
Келади савалагим,
Қайларга учиб кетдинг,
Бевафо капалагим,
Сўрамаслик гуноҳдир,
Сўраш ундан оғирроқ.
Сочлари толим-толим,
Ошиқлари шунчами,
Уларнинг бор нияти
Бағрига босгунчами,
Ногаҳон шамоллардан,
Бу нозик гулғунчани,
Аямаслик гуноҳдир,
Аяш ундан оғирроқ.
Айтинг, ёлғиз юрмасин,
Ҳеч чиқмасин ёриққа,
Бировнинг кўзи тушса,
Чидолмам бу оғриққа.
Бу оппоқ қомат учун,
Қора сочни сариққа,
Бўямаслик гуноҳдир,
Бўяш ундан оғирроқ.
Тошкентга келин бўлди,
Бу қизча шу десангиз,
Эшитсам жоним чиқар,
Себзор, Чорсу десангиз...
Зўрға яшаб юрибмиз,
Майли, у-бу десангиз,
Чидамаслик гуноҳдир,
Чидаш ундан оғирроқ!
Ғайрат ШЕРАЛИЕВ
@chinozhayoti
Сиз эртанги тақдирни ҳаттоки доно бўлсангиз ҳам олдиндан била олмайсиз; шундай экан, бугунги кунни бекор ўтказманг, зеро у асло қайтмайди.
#таъзия
❗️Ўзбек санъати яна бир оғир жудоликка учради
Ўзбекистон, Қорақалпоғистон ва Туркманистон халқ артисти Бобомурод Ҳамдамов 84 ёшида вафот этди.
Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун 🤲
@chinozhayoti
Қорақалпоқ шоираси Гулистон Матёқубованинг Мустақиллик байрамига атаб ёзган шеъри сизга ҳам маъқул келади деган умиддамиз.
@chinozhayoti
Сочидан Чинозга байрам табриги
Азиз Ватандошлар, чинозликлар, Янги Чиноздаги махалладошларим сизларни кириб келаётган Ўзбекистон Республикаси Мустақиллик байрамининг 33 йиллиги билан табриклайман.
Барча маҳалла ходимлари, ўқитувчилар, мехнат ветеранлари, Байнаминалчи жангчилар, хамма-хамага узоқ- умр,соғлик, тинчлик ва яхши кунлар тилайман! Юртимиз ва махалламиз равнақи учун доимо омон бўлинг,чарчаманг!
Оилангиз тинч, фарзандларингиз омон бўлсин.
Юртимизга, Мустақиллигимизга, Тинчлигимизга кўз тегмасин.
Ханифа Сабирқулова.
Сочи.
@chinozhayoti
✨️ Мустақиллик байрами муносабати билан пенсия тўловлари олдиндан тўлаб берилади
Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан 1-3 сентябрь дам олиш кунларига тўғри келмоқда.
🪙 Юртимиздаги кекса ёшдаги фуқароларни, пенсия олувчиларни, ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда байрамни кўтаринки руҳда кутиб олишларини таъминлаш мақсадида, пенсия тўловларини банк пластик картада олувчи фуқароларнинг жорий йил сентябрь ойи учун пенсия тўловлари 1 сентябрь кунига қадар уларнинг банк пластик карталарига ўтказиб берилади.
✅ Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармони (ПФ-108-сон) га мувофиқ жорий йил сентябрь ойи пенсиялар миқдори 15 фоизга оширилган ҳолатда пенсионерларга тўланиши таъминланади.
🗣 Нақд пул шаклида пенсия олувчиларга тўловлар 4 сентябрь кунидан бошлаб Халқ банки сайёр кассалари томонидан графикка мувофиқ амалга оширилади.
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси барча юртдошларимизни яқинлашиб келаётган Мустақиллик байрами билан табриклайди!
📞 12-71 🌐 pfru.uz
✅ Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 pensiyauzb">Youtube
⌨️ Пенсия жамғармаси томонидан яна бир хизмат автоматлаштирилди
▶ Эндиликда кўриш қобилияти бўйича I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда ядро полигонлари, радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган шахслардан уй-жой-коммунал хизматлари бир қисмини қоплаш учун тўланадиган компенсация пул тўловлари учун уларнинг аризасига тасдиқловчи қўшимча ҳужжатлар талаб қилинмайди.
🫥 Барча тасдиқловчи маълумотлар ахборот тизимларидан электрон равишда олинади.
Олдинги тартибга кўра, юқорида кўрсатиб ўтилган шахслар компенсация пулини олиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни қоғоз кўринишида тақдим қилишган.
📄 Асос: Иқтисодиёт ва молия вазирининг "Уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация пул тўловларининг механизми тўғрисидаги низомга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги буйруғи
📞 12-71 🌐 pfru.uz
✅ Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 pensiyauzb">Youtube
🫥 Пенсия жамғармаси томонидан my.gov.uz порталида йўлга қўйилган онлайн хизматлар
⏺ Пенсия тайинлаш учун ариза бериш
⏺ Пенсия жамғармаси ҳисобида туриши тўғрисида маълумотнома олиш
⏺ Пенсия жамғармаси ҳудудий бошқармалари манзил маълумотлари
⏺ Пенсия беришни тўхтатиб туришга ариза бериш
⏺ Тўланган пенсия миқдори тўғрисида маълумотнома олиш
🔵 Маълумот учун, мазкур хизматлардан my.gov.uz порталида рўйхатдан ўтгандан сўнг фойдаланиш мумкин.
_______
🫥 Онлайн-сервисы запущены Пенсионным фондом на портале my.gov.uz
⏺ Подача заявления на назначение пенсии
⏺ Выдача справки о нахождении на учете Пенсионного фонда
⏺ Адресная информация территориальных отделений Пенсионного фонда
⏺ Подача заявления на приостановление выплаты пенсии
⏺ Выдача справки о размере выплаченных пенсий
🔵 Для информации, этими услугами можно воспользоваться после регистрации на портале my.gov.uz.
📞 12-71 🌐 pfru.uz
✅ Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 pensiyauzb">Youtube
#савол_жавоб
❔ Ҳозирда 58 ёшдаман, ишлаётган корхонам тугатилганлиги муносабати билан ишсиз қолганман. Мен ушбу ёшимда ҳам ёшга доир пенсияга муддатидан олдин чиқишим мумкинми?
📄 Ўзбекистон Республикаси Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонунининг 14-моддасига асосан технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан ишдан озод этилган ва ишсиз деб эътироф этилган шахслар:
💠 эркаклар — 58 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 25 йил бўлган тақдирда;
💠 аёллар — 53 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар.
_______
❔ Мне сейчас 58 лет, в связи с ликвидацией моей организации я остался без работы. Смогу ли я выйти на пенсию досрочно в этом возрасте?
📄 Согласно статье 14 Закона «О государственном пенсионном обеспечении граждан» лица, высвобожденные в связи с изменениями в технологии, организации производства и труда, сокращением объемов работ, повлекших изменение численности(штата) работников или изменение характера работ, либо ликвидацией предприятия и признанные безработными, имеют право на пенсию:
💠 мужчины — по достижении возраста 58 лет и при стаже работы не менее 25 лет;
💠 женщины — по достижении возраста 53 лет и при стаже работы не менее 20 лет.
📞 12-71 🌐 pfru.uz
✅ Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 pensiyauzb">Youtube
Икки пиёла сув...
Қадим замонда бойлиги билан мақтанувчи ҳукмдор бўлган эди. У қаерга бормасин, хазинасидан бир қисм олиб, уни бошқаларга кўз-кўз қилар эди. Бир куни у энг ишонган олим дўстига шундай савол берди:
– Сен олимлар ичра машҳур ва доносан. Мен сенинг фикрингни билмоқчиман. Менинг ҳукмдорлигим ва давлатим ҳақида нима дея оласан?
Олим жавоб беришнинг йўлини топди ва ҳукмдорга шундай деди:
– Фараз қилайлик, сиз бепоён ва жазирама чўлнинг қоқ ўртасида турибсиз. Шу пайт томоғингиз қақраб, ниҳоятда чанқадингиз. Аммо яшаб қолиш учун ярим давлатингиз эвазига сизга бир пиёла сув узатилди. Сиз бунга рози бўлармидингиз?
– Албатта, рози бўлардим.
– Анча вақт ўтди. Чанқоқ кучайди. Қолган давлатингиз эвазига сизга яна бир пиёла сув таклиф қилинди. Сиз бунга ҳам рози бўлармидингиз?
Ҳукмдор бир оз ўйланди ва ноилож:
– Ўлмай қолиш учун мен давлатимнинг қолганини ҳам беришга мажбурман, –деди.
Шунда олим мийиғида кулиб:
– Демак, ғурурланишга ҳожат йўқ, ҳукмдор. Сиздаги бойликнинг баҳоси бор йўғи икки пиёла сув экан…, – деди.
“Сирли, ибратли ва ҳаётий воқеалар” китобидан.
@chinozhayoti
G‘ALABA
G‘alaba muborak Chinozim!
BARCHA CHINOZLIKLARNI BUGUNGI G‘ALABA BILAN TABRIKLAYMIZ!
Toshkent viloyati Chinoz tumani "A.Navoiy" mahalla jamoasi final yo‘llanmasini qo‘lga kiritdi.
#Диққат
❗️Ўзбекистон фуқаролари тунда телевизор овозини баланд қилиб кўргани учун жаримага тортилади
Осойишталик ва нормал дам олишни бузганлик учун эндиликда фуқароларга 113 минг сўм миқдорида жарима солинади.
@haqiqatonline_24
Мамлакатимизда Рақобат қонунчилиги, Давлат харидлари ва истеъмолчилар ҳуқуқлари соҳасида амалга оширилаётган ишлар билан боғлиқ бўлган янгиликлардан хабардор бўлиш мақсадида, Рақобат қўмитасининг расмий саҳифаларига обуна бўлишингизни тавсия қиламиз. Бу сизлар учун фойдали ва манфаатли бўлишига ишонамиз!
💬 Facebook (https://www.facebook.com/RaqobatGovUz)
👉 Telegram (/channel/RaqobatGovUz )
👉 Telegram (/channel/Press_Secretary_CC
@chinozhayoti
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди.
Давлатимиз раҳбари аввало спортчиларимизнинг Париж Олимпиадасидаги улкан тарихий зафарлари билан бутун халқимизни чин қалбидан табриклади.
“Токио олимпиадасидан кейин яхши ният билан топ-15 га кирамиз деб, олдимизга катта мақсад қўйган эдик. 208 та давлат вакиллари қатнашган мусобақада спортчиларимиз юксак матонат, маҳорат ва ирода кўрсатиб, дунёда 13-ўрин, Осиёда 4-ўрин, туркий, мусулмон ва МДҲ давлатлари орасида 1-ўринни эгаллади. Бир йўла 3 нафар спортчимиз “икки карра олимпия чемпиони”, деган юксак шарафли номга сазовор бўлди.
Бу Янги Ўзбекистон ёшлари нимага қодир эканини бутун дунёга кўрсатиб, уларнинг натижалари тарихимизда зарҳал ҳарфлар билан муҳрланди.
Барча спортчиларимиз, уларнинг ота-оналари, устоз ва мураббийлари Янги Ўзбекистоннинг чинакам қаҳрамонларидир! Улар билан ҳар қанча фахрлансак арзийди, улар бизнинг ғуруримиз!”,
“Ҳоким бўлгим келмайди”. Тошкентдаги мактаблардан бирида 1-синф ўқувчисидан шедевр шеър 😅
Кўпайса чанглар, гардлар,
Камайиб кетса мардлар,
Кесилса дов-дарахтлар
Кўриб кўнглим тўлмайди,
Ҳоким бўлгим келмайди.
👉@chinozhayoti
Қалби ва тили бир ҳил бўлмаган инсон юз тилни билса ҳам тилсиздир.© Жалолиддин Румий
#ХАЙРЛИ_ТОНГ
☀️ Aссалому алайкум. Пайшанба тонги муборак бўлсин
Бошланган янги кун барчага омадли келсин!
Айниқса илм даргохидаги устозлару талаба ўқувчиларга янги ўқув йили омадли келсин деймиз.
@chinozhayoti
Байрам салюти
Ўзбекистон! Шундоқ Ватансан ажиб
Сенинг шон, овозинг, жарангдор, янгроқ.
Мен сенинг абадий бахтингни тилаб
Битта зарранг бўлай, муқаддас тупроқ!
@chinozhayoti
Физика бўйича Нобел мукофоти совриндори Абдус Саламнинг қизиқарли ҳикояси
Покистондаги олис бир қишлоқда туғилиб ўсган Абдус ўрта мактабни аъло баҳолар билан тугатиб, нуфузли стипендия ютиб олади. Кейин эса Англиянинг Кембриж университетининг физика ва математика йўналиши бўйича ўқишга қабул қилинади. 1951 йилда 25 ёшли Абдус физикадан бир қанча қийин масалаларни ечиш орқали Кембрижда юлдузга айланади ва унда карьерасини хорижда давом эттириш учун яхши имконият пайдо бўлади. Аммо Абдус Салам бунинг ўрнига, ватани - Покистонга қайтиб, маҳаллий Панжоб университетида жаҳон даражасига хос, етук физика факультетини яратишга қарор қилади. Кейин буёғига қизиқ воқеалар бошланади. Университет ректори (ё ҳасад қилибми ёки аҳмоқлигидан) Абдус Саламни физика факультетида декан қилиш ўрнига университет футбол жамоасига мураббий қилиб тайинлайди. "Яратиб берилаётган бундай истиқбол"дан тушкунликка тушган ва ҳафсаласи пир бўлган Абдус Салам Буюк Британияга қайтади ва у ерда физик олимга дарҳол факультет деканлигини таклиф қилишади. Натижада, у соҳага доир бир қатор ажойиб илмий кашфиётлар қилади, физика бўйича Нобел мукофотини олади ва йилига минглаб инглиз олимларини етиштирадиган дунёдаги энг йирик илмий марказга асос солади. Аслида Абдус Салам бундай марказни Покистонда қурмоқчи эди. Лекин у она юртида шунчаки футбол мураббийи этиб тайинланганди.
Юқоридаги воқеадан ўрнак олиб, ўзимизда ҳам етишиб чиқаётган зиёли одамларни вақтида қадрига етмасак, уларнинг илм олишлари ва ривожланишлари учун вақтида керакли шароитларни яратмасак юқоридаги холат бизда ҳам юз бериши мумкин.
Дархақиқат, айтиладиган шиорий гаплар хавоийлича қолиб, дунё мамлакатлари ичида паст кўрсаткичга эга давлатлар қаторида қолиб кетаверамиз!!!
@chinozhayoti
e-auksion.uz platformasi orqali Toshkent viloyati hududida 2100 dan ortiq Yer uchastkalarini sotib oling!
🔹Angren shaharida 170 ta (Ko'rish)
🔹Bekobod shaharida 1 ta (Ko'rish)
🔹Nurafshon shahrida 31 ta (Ko'rish)
🔹Olmaliq shahrida 2 ta (Ko'rish)
🔹Ohangaron shahrida 6 ta (Ko'rish)
🔹Chirchiq shahrida 4 ta (Ko'rish)
🔹Yangiyo'l shahrida 2 ta (Ko'rish)
🔹Bekobod tumanida 126 ta (Ko'rish)
🔹Bo'ka tumanida 290 ta (Ko'rish)
🔹Bo'stonliq tumanida 46 ta (Ko'rish)
🔹Zangiota tumanida 12 ta (Ko'rish)
🔹Qibray tumanida 6 ta (Ko'rish)
🔹Quyi Chirchiq tumanida 281 ta (Ko'rish)
🔹Oqqo'rg'on tumanida 150 ta (Ko'rish)
🔹Ohangaron tumanida 157 ta (Ko'rish)
🔹Parkent tumanida 18 ta (Ko'rish)
🔹Piskent tumanida 451 ta (Ko'rish)
🔹Toshkent tumanida 10 ta (Ko'rish)
🔹O'rtachirchiq tumanida 53 ta (Ko'rish)
🔹Chinoz tumanida 155 ta (Ko'rish)
🔹Yuqorichirchiq tumanida 61 ta (Ko'rish)
🔹Yangiyo'l tumanda 83 ta (Ko'rish)
👇Xabardor bo'lish uchun👇
Telegram|Facebook|Instagram|Youtube
Чинозда байрам
Бугун Чинозда Ўзбекистон Мустақиллигининг 33 йилликбайрами тантанали нишонланмоқда.
Туман ҳокими Шерзод Салихов туман ахлини чин дилдан табриклар экан Чиноз туманининг саккиз ойда қўлга киритган ютуқлари билан фахрланиб гапирди.
Дид билан безатилган сахнада туман Маданият бўлимининг хушовоз хонандаю созандалари, жажжи кичкинтойлар барчага байрам рухини бағишлашди.
Таниқли эстрада хонандаси Авазбек Ооимов дилрабо қўшиқларини чинозликларга армуғон этди.
Дарҳақиқат, тинч юртимизга байрамлар ярашади. Анчадан буён бундай байрам тантаналарида иштирок этмаганим учун мани кайфиятимга ижобий таъсир этди. Айниқса туманнинг иқтисодий, ижтимоий ривижланишига ҳисса қўшган, хозирда кексалик гаштини сураётган собиқ туман ҳокимлари У. Умаров, Н. Мухамедов, Д. Тешабоевларга эсдалик совғалари ва гуллар бериб, байрам билан табрикланишгани инсон қадри бизни юртимизда улуғланишига иқрор бўлдим. Ахир яхшими ёмонми улар мехнат қилишган. Бу туман хокими Шерзод Салиховни таклифи асосида бўлгани яққол сезилиб турибди. Чунки қолганлардан бундай таклиф чиқмасдида.
Ички ишлар ансанбилининг хонандаси Зокиржон Ғуломовни қўшиқлари ҳам томошабинлар олқишига сазовар бўлди.
Юртимизга кўз тегмасин, Байрамлар бардавом бўлаверсин.
#Диққат
📌Мустақиллик байрами муносабати билан бугун – 28 август куни соат 14:00 дан 23:00 га қадар вилоятимизнинг бир қатор туманларида кўчаларда транспорт воситалари ҳаракати чекланади.
Жумладан:
⛔️ Чиноз тумани "Афғон" МФЙ ҳудудидаги Зиёкорлар кўчаси;
⛔️ Ўртачирчиқ тумани "Уйғур" МФЙ ҳудудидаги "Ёшлик" кўчаси.
☝🏻Ҳайдовчилардан мавжуд ҳолатни инобатга олиб, айланма йўллардан ҳаракатланишларини сўраб қоламиз.
@haqiqatonline_24
❔ Боқувчисини йўқотганлик сабабли пенсия олаётган аёл киши янги никоҳдан ўтса пенсияси тўхтатиладими?
⚡️ Қонунчиликка мувофиқ, аёл киши турмуш ўртоғи вафот этган бўлса ва у боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олиб келаётган вақтда янги никоҳдан ўтган тақдирда ҳам пенсия тўланиши сақланиб қолади.
_________
❔ Будет ли приостановлена выплата пенсии, если женщина, получающая пенсию в связи с потерей кормильца, вступит в новый брак?
⚡️ В соответствии с законодательством пенсия, назначенная по случаю смерти супруга (супруги), сохраняется и при вступлении пенсионера в новый брак.
📞 12-71 🌐 pfru.uz
✅ Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 pensiyauzb">Youtube
КЎЗ ЁШИНГИЗНИ ТИЁЛСАНГИЗ ОХИРИГАЧА ЎҚИНГ!
8 ёшли боланинг онаси вафот этиши билан дадаси фарзандини ёлғиз ва она мехрисиз қолишидан қўрқиб, бошқа аёлга уйланишга мажбур бўлди. Орадан бир неча кун ўтгач ота фарзандини бағрига босиб, эркалаб: - Тойчоғим, янги онанг билан эски онангни орасида қандай фарқ бор, деб сўраб қолди. Бола жудаям беғуборлик билан жавоб берди: - Хақиқий онам менга ёлғон гапирардилар, аммо иккинчи онам доим ростини айтадилар ва айтган гапларида турадилар. Ота хайратланиб сўради: -Қанақасига, болажоним? Ўғил: -Ўйнаб ўтирганимда онамга ёқмайдиган иш қилсам, менга айтардилар: "Агарда қулоқ солмасликни бас қилмасанг ва менга зулм қилаверсанг сенга овқат бермай қўяман", дердилар.. гапларига парво ҳам қилмасдим. Баъзан, кўчада кўп ўйнаб қолиб кетсам, чиқиб мени кўчама кўча излардилар, мени топмагунларича оёқлари қаерга бошласа ўша ерга кетаверардилар. Ва ниҳоят мени топганларидан кейин юз кўзларимдан ўпиб, мени уйга олиб борардилар ва мазали таомлари билан сийлардилар. Энди эса янги онам,"агар yйинни бас қилмасанг сенга овқат йўқ", дедилар. Мана икки кундан бери қорним оч, Менга ёлғончи онамни қайтариб беринг, илтимос дада. Ёлғончи онамни жуда соғиндим.
@chinozhayoti
100 йил ортга қайтамиз!
Кўпчилигимиз ўзимизни қийнаб, қайси маҳсулот фойдали, қайси бири зарарли, деган саволларга интернетдан ёки қандайдир соҳа мутахасисларидан жавоб излаймиз ва жавоблардан ҳеч қачон қониқмаймиз. Доим олдингизда бир маҳсулот турганда «бу зарарли эмасми?» деган савол миянгизни кемириши табиий.
Фойдали ва зарарли маҳсулотларни ажратишнинг энг осон ва содда йўли — ўзингизни 100 йил ортга яшаётгандек тасаввур қилинг. Масалан, сиз 1920 йилда яшаяпсиз ва ҳозирда қандай маҳсулот борки ўша вақтда бўлмаган? Мана шундай таққослаб, маҳсулотларнинг фойдалисини ажаратиб олаверасиз. Бунда сизга парҳезшунос ёки шифокор керак бўлмайди.
Масалан, 100 йил олдин шакар бўлмаган, ширинликни одамлар асал ва ширин мевалардан (қуруқ мева) танавул қилиб олган.
Ҳозирги ҳар хил ёғлар ҳам бўлмаган, фақат сарёғ, қаймоқ, думба ёғи каби ёғлар бўлган.
Ҳозирги тез етиладиган бройлер товуқлар ҳам бўлмаган, уй шароитида боқилган ёки овланган товуқлар бўлган.
Ҳозирги оқ ундан қилинган нон маҳсулотлари ва дисертлар бўлмаган, бунинг ўрнида қора тегирмон унидан қилинган жавдар нонлар, дисертлар ўрнида эса мағиз ёнғоқ ва бошқа қуруқ мевалар бўлган.
Ичимликлардан фақат кўк чой, сув ва ўтли дамламалар бўлган, кола, пепси, қадоқланган шарбатлар бўлмаган.
Агар сиз озмоқчи бўлсангиз ёки қанақанги касаллик бўлишидан қатъи назар, соғайишни хоҳласангиз озиқ-овқат маҳсулотларни мана шундай тарзда ажратиб овқатланишга одатланинг ва албатта 100 фоизлик натижага эришасиз! Умуртқа чуррасидан ҳам, ортиқча вазндан ҳам, бўғинлардаги касалликлардан ҳам жудаям осонликча фориғ бўласиз.
Қўшимчасига, олдинлари боболаримиз доим бир хил таом билан қорин тўйғизишган. Сиз ҳам шунга амал қилиб, бир хил турдаги овқат билан иккинчи турдаги овқатни аралаштирмасдан ейишга одатланинг ва марра сизники. Масалан, сут маҳсулоти билан гўштли овқатни ёки меваларни бир вақтда қўшиб емаслик керак.
Эслатиб ўтиш даркорки, 100 йил олдин боболаримиз фақат пиёда юришган, бу одатниям қўшиб олиш эсдан чиқмасин.
Саломатлик тарғиботчиси Рашид Усмонов.
@chinozhayoti
#TEZKOR #TARQATING #MATCHDAY
🇺🇿 DXX KUBOGI RESPUBLIKA
BOSQICHI - 2024
🏆YARIM FINAL
TOSHKENT vil - ANDIJON vil
📆 Bugun | ⏰ 08:00 KO‘CHIRILDI
🏟️ Bunyodkor sunniy qoplamali maydoni
USHBU REPOSTNI TANISHLARGA JO‘NATIB QO‘YIB!
Ushbu qiziqarli uchrashuvni o‘tkazib yubormang🔥Sizning qo‘llab quvvatlashingiz qizlarimiz uchun muhim.
🔴 Uchrashuvni to’g’ridan to’g’ri stadiondan tomosha qiling.
OLG‘A CHINOZIM !!!
➡️ Kanalga ulanish : ↩️
@chinozhayoti
#tanlov
#ishga_taklif_etamiz
❗️O‘Z SOHASIDA YANGI MARRALARNI ZABT ETMOQCHI BO‘LGAN PEDAGOG KADRLAR DIQQATIGA!
🔔 IXTISOSLASHTIRILGAN TA'LIM MUASSASALARI AGENTLIGI
Chinoz tumani Ixtisoslashtirilgan maktabdagi bo‘sh ish (vakant) o‘rinlarga pedagog kadrlarni ISHGA TAKLIF ETADI.
📆 Tanlovning 1-bosqichi (saralash) joriy yilning 5–15-avgust kunlari bo‘lib o‘tadi.
🗂Talab etiladigan hujjatlar:
• nomzodning shaxsiy varaqasi (maʼlumotnoma-obyektivka);
• shaxsni tasdiqlovchi hujjat nusxasi;
• bakalavr/magistraturani tamomlaganligi toʻgʻrisidagi hujjat nusxasi;
• malaka toifa sertifikati;
• til bilish va mutaxassislik fani boʻyicha sertifikati.
📆Hujjatlarni 5–15-avgust (shu kuni ham) kunlari job.piima.uz sayti orqali topshirishingiz mumkin.
🏢 Quyidagi fan o'qituvchilari hujjat topshirishlari mumkin Ingliz tili, Matematika, Fizika, Biologiya Informatika va axborot texnalogiyalari,Tarix
Oylik maoshiga kelsak, 60 foiz ustama undan boshqa milliy va xalqaro sertifikatlar uchun alohida ustama
☎️ Call-998975434547
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди.
Давлатимиз раҳбари аввало спортчиларимизнинг Париж Олимпиадасидаги улкан тарихий зафарлари билан бутун халқимизни чин қалбидан табриклади.
“Токио олимпиадасидан кейин яхши ният билан топ-15 га кирамиз деб, олдимизга катта мақсад қўйган эдик. 208 та давлат вакиллари қатнашган мусобақада спортчиларимиз юксак матонат, маҳорат ва ирода кўрсатиб, дунёда 13-ўрин, Осиёда 4-ўрин, туркий, мусулмон ва МДҲ давлатлари орасида 1-ўринни эгаллади. Бир йўла 3 нафар спортчимиз “икки карра олимпия чемпиони”, деган юксак шарафли номга сазовор бўлди.
Бу Янги Ўзбекистон ёшлари нимага қодир эканини бутун дунёга кўрсатиб, уларнинг натижалари тарихимизда зарҳал ҳарфлар билан муҳрланди.
Барча спортчиларимиз, уларнинг ота-оналари, устоз ва мураббийлари Янги Ўзбекистоннинг чинакам қаҳрамонларидир! Улар билан ҳар қанча фахрлансак арзийди, улар бизнинг ғуруримиз!”,
Ўта қувонч ҳам соғлиққа зарар қилади
Тўлқин Қиличев юрак хуружига учради
Олимпиадада олтин медаль олган боксчиларнинг мураббийи Тўлқин Қиличев юрак хуружига учради
Ҳасанбой Дўсматовнинг мураббийи Тўлқин Қиличев юрак хуружига учради.