Фарзандимга боқувчисини йўқотганлик пенсияси оламан. Бу пенсия қачонгача тўланади?
✅ Қонунчиликка мувофиқ, боқувчисини йўқотганлик пенсияси вафот этган боқувчининг оила аъзосига 18 ёшга тўлгунига қадар тайинланади ва тўланади.
☝️ Эслатма: Боқувчисини йўқотганлик пенсияси ва қўшимча тўлов таълим ташкилотининг ўқувчиси ва талабаларига ўқишнинг бутун даври давомида, бироқ 23 ёшга тўлгунига қадар тайинланади ва тўланади.
____
Я получаю пенсию по случаю потери кормильца на своего ребенка. До какого времени будет выплачиваться эта пенсия?
✅ Согласно законодательству пенсия по случаю потери кормильца назначается и выплачивается члену семьи умершего кормильца до достижения им 18 лет.
☝️ Примечание: Учащимся и студентам образовательной организации пенсия по случаю потери кормильца и доплата назначается и выплачивается в течение всего периода обучения, но до достижения ими 23-летнего возраста.
📞 12-71 🌐 pfru.uz
✅ Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 pensiyauzb">Youtube
Ривоят қилишларича, шайтон узум уруғини ўғирлади. Қанча қидирсалар ҳам уруғни тополмадилар. Барча ҳайвонлардан сўраб-суриштирдилар, лекин ҳеч бири билмади. Охири уни шайтон олгани маълум бўлди.
– Менга узумга уч марта сув қуйишга рухсат берсангиз, ўша уруғни топиб бераман, – деб шайтон шарт қўйди.
Ноилож рози бўлдилар. Шайтон уруғни топиб берди. Уни ерга экдилар. Узумга уч бор сувни шайтон берди: аввал тулкининг, кейин шернинг, охирида тўнғизнинг қони билан суғорди. Узум сувидан май қилдилар. Кимки ундан ичса, аввал тулки каби кўрмаган одами билан ҳам дўст тутинди, кайфи ошганда ўзини шер ҳис қилиб, мардлиги жўш урди, учраганга борини улашди, охирида эса тўнғиздай тупроққа ағанади.
P.S.: Тўнғиз даражасига тушмай, десангиз, ичкиликка ружу қўйманг!
@chinozhayoti
Шавкат Мирзиёев Париж Олимпиадасида ўз вазн тоифаларида барча рақибларини мағлуб этиб, олтин медалларни қўлга киритган ҳамда икки карра олимпия чемпионига айланган таэквондочимиз Улуғбек Рашитов ва боксчимиз Ҳасанбой Дўсматов билан телефон орқали мулоқот қилди.
@haqiqatonline_24
Юқори миқдордаги пенсияга чиқиш учун қандай тайёргарлик кўриш керак?
Пенсияни режалаштириш молиявий режалаштиришнинг асосий жиҳати ҳисобланади. Бу фуқароларга нафақат кексаликда молиявий ёрдам беради, балки келажакка ишонч бағишлайди.
👶 Болани парваришида бўлиш (декрет) даври иш стажини ҳисоблашда қандай аниқланади?
Маълумки, бола 3 ёшга тўлгунга қадар, болани парваришлаш таътилларида бўлиш вақти, бироқ жами кўпи билан 6 йил иш стажига қўшилиши қонунчиликда белгиланган.
❔ Бу нима дегани?
🔍 Мисол учун, аёл кишининг 30 йил меҳнат стажи давомида 3 нафар фарзанди учун иш стажининг 8 йили мобайнида парваришлаш (декрет) таътилларида бўлган бўлса, у ҳолда фуқарога пенсия тайинлаш учун иш стажи ҳисоблашда жами 28 йил иш стажи ҳисобланади.
Яъни, 30 йил - 8 йил + 6 йил = 28 йил.
❗️Эслатма: Болани парваришлаш таътилида бўлиш даври (шу жумладан, пули тўланадиган таътилда бўлиш) ёшга доир имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқини берадиган махсус иш стажига қўшилмайди.
➡️ РУС
📞 12-71 🌐 pfru.uz
✅ Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 pensiyauzb">Youtube
Юрак хуружи!
Қаерда бўлсангиз ҳам шундай ҳолатга дуч келсангиз, ёрдам қўлингизни аяманг! Сизнинг атиги 5 дақиқалик ёрдамингиз инсон умрини сақлаб қолиши мумкин.
Ушбу видеолавҳани барча яқинларингизга улашинг!
@chinozhayoti
УРРААА! 5 НАФАР БОКСЧИМИЗ ЯРИМ ФИНАЛДА!!!
Бугун боксчиларимиз Абдумалик Халоков (57 кг) ва Асадхўжа Мўйдинхўжаевлар (71кг) рақибларини енгиб ярим финалга йўл олишди. Олдинроқ 92 кг вазнда Лазизбек Муллажонов, 92+ вазнда Баҳодир Жалолов ва 51 кг вазнда Хасанбой Дўсматовлар ярим финал, амалда олимпиада медалларини нақт қилишган эди.
Олдиндаги ярим финал баҳсларида боксчиларимизга омад тилаймиз!
Ўзбекистон олға!
🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🥇🥇🥇🥇🥇
@chinozhayoti
⚡️Бугун (3 август) 3 нафар боксчимиз чорак финалда рингга кўтарилади.
Ҳал қилувчи учрашувлар етиб келди, эндиликда ҳар қандай ғалаба медалларни нақд қилади. 3 август куни ярим финал учун баҳс олиб борадиган вакилларимиз билан танишинг:
-57 кг: Абдумалик Халоков - Хосе Куилес Бротонс (Испания) 18:30
-71 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев - Николай Тертерян (Дания) 19:20
-66 кг: Навбаҳор Ҳамидова - Чен Ниен-Чин (Хитой Тайпейи) 00:30
Жанглардаги соатлар Тошкент вақти билан тахминий кўрсатилган.
@chinozhayoti
👍 Bahodir Jalolov Olimpiadalardagi ikkinchi medalini naqd qildi!
Boks boʻyicha Tokio-2020 yozgi Olimpiya oʻyinlari chempioni Bahodir Jalolov Olimpiadalardagi ikkinchi medalini kafolatladi. Eng ogʻir vazn toifasida ishtirok etayotgan yurtdoshimiz chorak finalda avstraliyalik Teremoana Teremoanani kuchli va aniq zarbalari oldida ojiz qoldirdi. Endi u 7-avgust kuni germaniyalik Nelviye Tiafakka qarshi final yoʻllanmasi uchun jang qiladi. Қойил, Bahodir!
@chinozhayoti
#жазо
Чиноз тумани ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Тажибаев Тахир Гапурович қатъий огоҳлантирилди.
Сабаби:
✅ баҳорда экилган дарахтларни парваришлашда сусткашликка йўл қўйган.
#Тошкентвилояти #Чиноз
Инсайд хабарлар учун: @tayinlov_bot
Каналга қўшилиш: @tayinlov
CHINOZ TUMANI_BIR NURONIY O‘N NAFAR YOSHGA MAS'UL_31.07.2024
OBUNA BO'LING: NURAFSHON TV
#Диққат
⚡️5 кун давомида электрга пул ташлаб бўлмайди
🛠Янги дастурий комплекси ишга туширилиши муносабати билан 2024 йил 31 июль соат 23:50дан 5 август соат 22:00гача маълумотларни қайта ишлаш марказида профилактик ишлар олиб борилади. Бу ҳақида "Ҳудудий электр тармоқлари" маълум қилди.
💡Мазкур вақт оралиғида электр энергияси учун онлайн тўловларни амалга ошириш ҳамда шахсий ҳисоб рақамдаги мавжуд маълумотларни олишда техник узилишлар бўлиши мумкин.
☝🏻Қарздор истеъмолчилар автоматик тарзда тармоқдан ажратилмайди.
@haqiqatonline_24
‼️ Хотин-қизлар учун қўшимча 2000 та давлат гранти асосидаги квоталарнинг ҳудудлар кесимидаги тақсимоти тасдиқланди.
✅Унга кўра:
📍 Қорақалпоғистон Республикаси – 111;
📍Андижон – 183;
📍Бухоро – 112;
📍Жиззах – 81;
📍Қашқадарё – 193;
📍Навоий – 60;
📍Наманган – 165;
📍Самарқанд – 227;
📍Сурхондарё – 155;
📍Сирдарё – 50;
📍Тошкент вилояти – 177;
📍Фарғона – 221;
📍Хоразм – 110;
📍Тошкент шаҳри – 155.
✅ Ўтган йиллари квоталар ҳудуд кесимида умумий берилар эди. Жорий йилда 3 та соҳага алоҳида квота ажратилган:
1) аниқ ва табиий фанлар;
2) техника фанлари;
3) тиббиёт фанлари;
📍 Мана шу учта соҳадан ортиб қолган квоталар эса, умумий бошқа барча соҳалар учун бўлади.
Масалан, Фарғона вилояти учун умумий квота 221 та. Шу жумладан, аниқ ва табиий фанлар учун 49 та, техника фанлари учун 28 та, тиббиёт фанлари учун 33 та квота. Жами 110 та ўрин мана шу 3 та соҳага ажратилмоқда. Қолган111 та ўрин эса бошқа барча соҳалар, масалан гуманитар, ижтимоий, хизматлар соҳалари ва ҳ.к. учун умумий танлов сифатида берилади.
📌 Энг муҳим маълумотлар:
✅бу тавсиянома фақат биринчи йўналишга ўтади;
✅фақат кундузги таълим шаклига қўшимча квота берилган. Сиртқи, кечки ёки масофавий учун имтиёз қўлланмайди;
✅ушбу тавсиянома балл қўшиб бермайди.
@chinozhayoti
#савол_жавоб
❔ Меҳнат дафтарчам маълум сабабларга кўра йўқолган. Мен қандай пенсияга чиқсам бўлади?
Меҳнат дафтарчаси ёки электрон меҳнат дафтарчаси меҳнат стажини тасдиқловчи асосий ҳужжат ҳисобланади.
👉 2005 йил 1 январдан аввалги даврлар учун меҳнат стажи шахснинг меҳнат дафтарчасидаги мавжуд ёзувлар асосида, тасдиқловчи ҳужжатлар талаб этилмасдан белгиланади.
Меҳнат дафтарчаси мавжуд бўлмаганда, шунингдек, меҳнат дафтарчасида зарур ёзувлар бўлмаган ёки меҳнат фаолияти даврлари тўғрисида нотўғри ва ноаниқ ёзувлар мавжуд бўлган ҳолларда иш стажини тасдиқлаш учун:
⏺ - маълумотномалар;
⏺ - буйруқлардан кўчирмалар;
⏺ - шахсий ҳисобварақлар ва иш ҳақи бериш учун қайдномалар;
⏺ - меҳнат шартномалари;
⏺ - архив маълумотномалари ва меҳнат фаолияти даврлари тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлган бошқа ҳужжатлар қабул қилинади.
☑️ Шунингдек, меҳнат фаолияти даврлари тўғрисидаги маълумотлар суд тартибида гувоҳлар кўрсатмаларига асосан ҳам ҳисобга олиниши мумкин.
➡️ РУС
📞 12-71 🌐 pfru.uz
✅ Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 pensiyauzb">Youtube
50 ёшдан имтиёзли пенсияга чиқиш учун ногиронлиги бўлган болага қараб туриш даври иш стажига қўшиладими?
👨🏻🦽Ногиронлиги бўлган болани 8 ёшгача тарбия қилган ногиронлиги бўлган боланинг онасига пенсия тайинлашда талаб қилинадиган 20 йиллик иш стажига ногиронлиги бўлган болага қараган даври қўшиб ҳисобланади.
☝️ Эслатма: Юқорида назарда тутилган давр, иш стажи камида 7 йил мавжуд бўлган тақдирдагина қўшиб ҳисобланади.
✅ Мазкур талабларга жавоб берган ҳолда фуқарода камида 20 йил иш стажи мавжуд бўлса, имтиёзли 50 ёшдан ёшга доир пенсияга чиқиши мумкин.
_________
Включается ли период ухода за ребенком-инвалидом в стаж работы, чтобы выйти на пенсию на льготных условиях с 50 лет ?
👨🏻🦽 При назначении пенсии матери ребенка с инвалидностью с детства, воспитавшей его до восьмилетнего возраста, в требуемый 20-летний стаж работы засчитывается период ухода за ребенком-инвалидом.
☝️Примечание: Указанный период добавляется только в том случае, если стаж работы составляет не менее 7 лет.
✅ Если женщина соответствует этим требованиям и имеет стаж работы не менее 20 лет, она может выйти на пенсию на льготных условиях с 50 лет.
📞 12-71 🌐 pfru.uz
✅ Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 pensiyauzb">Youtube
УРАААА..... 🥇🇺🇿ОЛТИИИН!!! Асадхўжа Мўйдинхўжаев - Париж Олимпиадаси чемпиони!
@chinozhayoti
❔Пенсияга чиқишда иш стажи билан боғлиқ муаммолар бўлмаслиги учун нима қилиш керак?
Бугунги кунда баъзи ҳолатларда пенсия ёшига етган фуқаролар пенсия тайинланиши учун мурожаат қилганларида иш стажи кам чиқиш ҳолатлари учраб турибди.
Бу нима билан боғлиқ?
🔄Маълумки, айни вақтда Пенсия жамғармаси пенсия тайинлашни сўраб мурожаат қилган фуқароларнинг барча маълумотларини электрон равишда тегишли вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларидан электрон шаклда олмоқда.
Шахснинг иш стажи ва иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар тўлиқ рақамлаштирилган бўлса, “иш стажи йўқолиб қолиш” ҳолати юз бермайди.
Аксинча, фуқаро ишлаган ташкилот, корхона ва муассасалар қонунчиликка мувофиқ ходимнинг пенсия тайинлаш учун зарур бўлган маълумотларини (меҳнат стажи, иш ҳақи ва бошқалар) “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексига киритмаган тақдирда пенсия тайинлаш вақти келганда “иш стажи ва иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар” чиқмаслиги мумкин.
⌨️ Бундай ҳолатга тушмаслик учун расмий меҳнат фаолияти юритаётган барча фуқароларимиздан иш стажи ва иш ҳақи тўғрисидаги маълумотларга эътиборли бўлган ҳолда, иш берувчиларидан барча маълумотларини “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексига киритиб рақамлаштириб қўйишларини маслаҳат берамиз.
👤Шунингдек, ишламаётган фуқаролар меҳнат дафтарчаларидаги маълумотлар рақамлаштирилмаган бўлса, яшаш ҳудудларидаги камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимларига мурожаат қилган ҳолда, меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотларни рақамлаштириб олишлари мумкин.
Айтганча, мазкур хизмат мутлақо бепул амалга оширилади.
👉 РУС
📞 12-71 🌐 pfru.uz
✅ Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 pensiyauzb">Youtube
Урраа! Асадхўжа Мўйдинхўжаев финалдаа! У 71 кг вазнда ярим финалда АҚШлик рақибини мағлубиятга учратди. Бу Кроуфорд учун реванш!
🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿
Париж олимпиадасида учинчи боксчимиз финал йўлланмасини қўлга киритди. Аввалроқ Лазизбек Муллажонов ва Хасанбой Дўсматовлар финалга чиқишганди. Демак камида 3 та кумуш нақд! Ҳали жуда кучли боксчиларимиз Абдумалик Халоков ва Баҳодир Жалоловлар ярим финал жангларини ўтказишади.Илоҳим барчаси олтин медаллар олишсин!
@chinozgayoti
Добро пожаловать в зону отдыха «Дустлик» в Угам-Чаткальском заповеднике, всего в 68 км от Ташкента!
🌿Наши предложения на 2024 год:🌿
✅Двухместный номер: 500 000 сум (без питания).
✅Четырехместный номер: 900 000 сум (без питания).
✅Пятиместный коттедж: 1 100 000 сум (без питания), с кухней, топчаном и беседкой.
✅Восьмиместный комплекс: 2 000 000 сум (без питания).
🌀Заезд — во второй половине дня, выезд — до полудня следующего дня. Все цены включают проживание, пользование бассейном, кухней и столовыми приборами. Паспорт обязателен для регистрации.
🌿Дополнительно:🌿
Топчан на 5-6 человек с 9:00 до 19:00 — 600 000 сум, включая бассейн и кухонную утварь.
🌿Оплата:🌿 наличные, терминал, банковский перевод.
Контакты для бронирования: ☎️ +998 90 936 58 26.
Фото зоны отдыха в профиле.
Наше место нахождения
https://maps.app.goo.gl/s2EKTdFGeXMUtP1u5
#ТЕЗКОР #ДИҚҚАТ
☄️ МАКТАБ ФОРМАСИНИ КИЙИШ МАЖБУРИЙ - ИЧКИ НИЗОМ!
«Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим муассасаларининг такомиллаштирилган намунавий одоб-ахлоқ қоидалари”га мувофиқ, юртимиздаги ҳар бир умумтаълим мактабининг бу борадаги ўз ички Низомлари қабул қилинган.
Унга кўра, мактаб ўқувчиларининг мактаб формасида келиш тартиби умумтаълим муассасаларининг ушбу ички Низомларида белгиланган. Ушбу талаб мактаб формаларининг мажбурий жорий этилмаслигини англатмайди.
Шундан келиб чиққан ҳолда, юртдошларимиздан мактаб формаларини мажбурий жорий этилмаслигига доир тасдиқланмаган хабарларни нотўғри талқин қилмасликларини сўраб қоламиз.
Дилфуза Собирова - Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари
🇺🇿👍Bugun, 2-avgust kuni Parij Olimpiadasida qatnashadigan sportchilarimiz ro'yxati.
TO'RABEK XABIBULLAYEVGA
OMAD TILAB QOLAMIZ🔥
@chinozhayoti
⚡Республикамизда 1 августдан нималар ўзгаради?
💡Электр энергиясини ҳисоблаш бўйича янги биллинг тизими ишга туширилади
✅Амалдаги тизимда абонентнинг исм-фамилияси, паспорт маълумотлари ва ҳисоб-рақами бўлган бўлса, янги тизимда абонентнинг кадастр маълумотлари, битта одам номида нечта ҳисоб рақами борлиги каби маълумотлар ҳам бўлади.
📌Мастер-режа ҳудудидаги ерлар аукционга чиқарилади
✅Бу ерлар хизмат кўрсатиш мажмуалари ва сервис объектларини, жумладан жойлаштириш воситалари, турар жойлар, савдо-кўнгилочар марказларини ташкил қилиш учун ажратилади.
🚗Автомобиль рақамлари тасодифий танлаш йўли билан берилади
✅Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари ЙҲХХнинг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимидаги “Давлат рақам белгилари” модулида автоматик тарзда тасодифий танлаш йўли билан берилади.
🏬Сейсмик фаол зоналарда кўп қаватли бинолар сейсмик ҳимоя билан қурилади
❗Ўзбекистоннинг барча туман ва шаҳарлари ҳудудлари кесимида минтақавий акселерограммалар рақамлаштирилиб, онлайн базалари шакллантирилиши белгиланган.
✅1 августдан хавфлилик омили III-IV тоифа бўлган объектларни ҳудуднинг зилзилалар кучини кўрсатиб берувчи минтақавий акселерограммалар базаларидан келиб чиқиб лойиҳалаш ва қуриш тартиби жорий этилади.
@chinozhayoti
#Диққат
☀️ Август ойи қуруқ ва ойнинг бошланиши жуда ҳам иссиқ бўлиши прогноз қилинмоқда.
Ўзгидрометнинг узоқ муддатли об—ҳаво прогнозига кўра, август ойининг биринчи беш кунлиги жуда иссиқ, жануб вилоятларида ҳаво ҳарорати +45 даражагача иссиқ, 6—августдан сўнг иссиқ ҳарорат тўлқини "ҳовуридан" тушиб, ойнинг иккинчи ва учинчи ўн кунликлари бироз салқинлик остида ўтиши ойдинлашган.
Ойнинг иккинчи ва учинчи ўн кунликларида ҳаво ҳарорати кечалари +22°С +25°С дан +17°С +20°С гача, кундуз кунлари +35°С +38°С дан +30°С +33°С гача ўзгариб туради.
Об—ҳаво бюро агентлиги август ойи жуда қуруқ, фақат учинчи ўн кунликда республиканинг каттароқ қисмида ёғингарчилик кутилмалари бўлиши прогноз қилган.👇
@chinozhayoti
#Спорт
ПАРИЖ-2024: ЧИНОЗ ФАРЗАНДИ ФИЛИППИНЛИК БОКСЧИГА ҚАРШИ
Тўрабек ғолиб. Рақибини доғда қолдирди. Яшавор чинозлигим.
Парижда ўтаётган Олимпиадада Тошкент вилояти фарзандлари ҳам иштирок этишмоқда. Хусусан, Ўзбекистон делегацияси таркибида чинозлик чарм қўлқоп устаси Тўрабек Ҳабибуллаевнинг борлиги биз чинозликларнинг чинакам фахримиз, барчамизни қувонтиради.
Тўрабек ҳақида қисқача маълумот: Ҳабибуллаев Тўрабек Шукрилло ўғли 2004 йил 9 апрель куни Чиноз туманида таваллуд топган. 2022 йил Испанияда ўтган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғалаба қозонгач, Ўзбекистон миллий терма жамоасига жалб этилган. Ёш истеъдодли боксчи Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида -80 кг вазн тоифасида бронза медалини қўлга киритган. 2023 йил катталар ўртасидаги мамлакат чемпионатида ушбу вазн тоифасида тенги йўқ эканини яна бир карра кўрсатди.
Жорий йилнинг 3-11 март кунлари Италияда ўтган жаҳон лицензион турниридаги муваффақиятли иштироки орқали -80 кг вазн тоифасида Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари йўлланмасига сазовор бўлган.
Бўш келма, Тўрабек.
@chinozhayoti
❗️Диққат, кучли магнит бўрони кузатилиши мумкин
🙆🏻♂️Июл ойининг сўнгги кунларида 4—7 баллик давомли геомагнит бўронлари кузатилиши мумкин.
🌕Қуёшдаги бир неча фаол доғлардаги М ва Х синфига мансуб кучли чақнашлардан ажралган плазма бу сафар тўғри Ер магнитосферасига урилади.
⚡️Ушбу геофизик вазиятдан келиб чиқиб, сайёрамизнинг фаол сейсмик зоналарида кучли зилзилалар ҳам содир бўлиши мумкин.
☝🏻Магнит бўронига таъсирчан инсонлар соғлиқларига эътиборли бўлишсин. Яқинларни огоҳлантириб қўйинг.
haqiqatonline_24
@chinozhayoti
❓ Ногиронлик пенсиясидан ёшга доир пенсияга ўтказиш учун ариза берилганда, ариза неча кунда кўриб чиқилади?
📆 Қонунчиликка мувофиқ, пенсиянинг бир туридан пенсиянинг бошқа турига ўтказиш тўғрисидаги ариза Пенсия жамғармаси бўлими томонидан 10 кун муддатда кўриб чиқилади.
__________
❓ Сколько дней рассматривается заявление о переводе с пенсии по инвалидности на пенсию по возрасту?
📆 Согласно законодательству, заявление о переводе с одного вида пенсии на другой вид пенсии подлежит рассмотрению отделом Пенсионного фонда в десятидневный срок.
📞 12-71 🌐 pfru.uz
✅ Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 pensiyauzb">Youtube
🌐 My.gov.uz портали орқали онлайн ариза бердим. Менга пенсия тайинланганлигини қандай билиб оламан?
Пенсия тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилинганида Пенсия жамғармаси бўлими:
- пенсия тури;
- пенсия миқдори;
- пенсия тайинлаш муддати;
- пенсиянинг тўлов шакли ва пенсия тўлаш санаси
тўғрисида пенсионернинг пенсия тайинлаш тўғрисидаги аризасида ёки сўровномада кўрсатилган мобиль телефон рақамига СМС-хабар ёки my.gov.uz порталидаги шахсий кабинетига хабарнома юборади.
▶️ Пенсия тайинлаш учун онлайн ариза юбориш бўйича қўлланма
_________
🌐 Я подал заявку в онлайн-форме через портал my.gov.uz. Как узнать, назначена ли мне пенсия?
В случае принятия решения о назначении пенсии отдел Пенсионного фонда направляет СМС-сообщение о назначении пенсии на указанный в заявлении или анкете пенсионера номер мобильного телефона или уведомление в персональный кабинет с указанием
- вида;
- размера;
- срока назначения;
- формы и даты выплаты пенсии.
▶️ Ссылка для онлайн заявки для назначения пенсии
📞 12-71 🌐 pfru.uz
✅ Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 pensiyauzb">Youtube