👵 Марказий Осиё давлатларида пенсияга чиқиш ёши эркаклар ва аёллар учун неча ёш эканлигидан хабардормисиз?
Бугунги кунда, Марказий Осиё давлатларида пенсияга чиқиш ёши - аёлларда 55 ёшдан 61 ёшгача, эркакларда эса 60 ёшдан 63 ёшгача бўлган ёшни ташкил этмоқда.
Хусусан, 2024 йил июль ойи ҳолатига кўра:
🇺🇿 Ўзбекистонда - эркаклар 60 ёш, аёллар 55 ёшдан;
🇰🇿 Қозоғистонда - эркаклар 63 ёш, аёллар 61 ёшдан;
🇰🇬 Қирғизистонда - эркаклар 63 ёш, аёллар 58 ёшдан;
🇹🇯 Тожикистонда - эркаклар 63 ёш, аёллар 58 ёшдан;
🇹🇲 Туркманистонда - эркаклар 62 ёш, аёллар 57 ёшдан ёшга доир пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга.
__________
👵 Знакомы ли Вы о пенсионном возрасте для мужчин и женщин в странах Центральной Азии?
На сегодняшний день пенсионный возраст в странах Центральной Азии варьируется от 55 до 61 года для женщин, от 60 до 63 лет для мужчин.
В частности, по состоянию на июль 2024 г.:
🇺🇿 В Узбекистане – мужчины в 60 лет, женщины в 55 лет;
🇰🇿 В Казахстане – мужчины в 63 года, женщины в 61 года;
🇰🇬 В Кыргызстане – мужчины в 63 года, женщины в 58 лет;
🇹🇯 В Таджикистане – мужчины в 63 года, женщины в 58 лет;
🇹🇲 В Туркменистане мужчины имеют право выйти на пенсию в 62 года, а женщины – в 57 лет.
📞 12-71 🌐 pfru.uz
✅ Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 pensiyauzb">Youtube
❔ Боқувчисини йўқотганлик сабабли пенсия олаётган аёл киши янги никоҳдан ўтса пенсияси тўхтатиладими?
⚡️ Қонунчиликка мувофиқ, аёл киши турмуш ўртоғи вафот этган бўлса ва у боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олиб келаётган вақтда янги никоҳдан ўтган тақдирда ҳам пенсия тўланиши сақланиб қолади.
_________
❔ Будет ли приостановлена выплата пенсии, если женщина, получающая пенсию в связи с потерей кормильца, вступит в новый брак?
⚡️ В соответствии с законодательством пенсия, назначенная по случаю смерти супруга (супруги), сохраняется и при вступлении пенсионера в новый брак.
📞 12-71 🌐 pfru.uz
✅ Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 pensiyauzb">Youtube
👩🏻🦽Ногиронлик пенсиясини қандай қилиб қайта ҳисоблатиш мумкин?
✍️ Фуқаро I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейин камида 1 йил иш стажига эга бўлса, унинг аризаси асосида иш стажи ва иш ҳақи инобатга олинган ҳолда пенсияси ҳар 2 йилда бир маротаба қайта ҳисоблаб берилади.
❔ Ҳуқуқ пайдо бўлган шахс қандай ҳужжатларни тақдим қилиши керак?
Пенсияни қайта ҳисоблашга асослар вужудга келганда шахс паспорт билан Пенсия жамғармасига мурожаат қилиши мумкин.
💻 Бунда, шахснинг меҳнат стажи ва иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар ахборот тизимларида мавжуд бўлса, пенсионердан ҳеч қандай маълумот талаб қилинмайди.
Маълум сабабларга кўра, маълумотлар ахборот тизимларида мавжуд бўлмаса, бу ҳақда пенсионерга маълум қилинади ва пенсионер сўралган маълумотларни тақдим қилиши керак бўлади.
___________
👩🏻🦽Как пересчитать пенсию по инвалидности?
✍️ Если гражданин после назначения пенсии по инвалидности I и II группы имеет стаж работы не менее 1 года, его пенсия будет пересчитываться каждые 2 года с учетом стажа работы и заработной платы.
❔ Какие документы должно предоставить лицо, когда появляется право на перерасчёт?
При наличии оснований для перерасчета пенсии человек может обратиться в Пенсионный Фонд с паспортом.
💻 При этом, если в информационных системах имеется информация о стаже работы и заработной плате человека, никаких сведений от пенсионера не требуется.
Если по известным причинам информация отсутствует в информационных системах, пенсионер будет уведомлен об этом и должен будет предоставить запрашиваемую информацию.
📞 12-71 🌐 pfru.uz
✅ Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 pensiyauzb">Youtube
Бир ажиб енгил кулгига сабаб бўларлик иш бўлган экан. Ўзлари қатори оддий кийимда бир неча марта кўрган кайвони Аркдаги йиғинда айнан шу аёлни кўриб қолади.
Ҳашамат билан кийинган, тақинчоқларидаги қора инжу ва энг минг каратдан ошиқроқ ноёб қора олмослари юлдуздай ёниб турган бу кибор хонимга тикилиб туриб шундай дермиш:
----Товбангдан кетай! Бир ҳунарманд саррофнинг хотини икки томчи сувдай Сизга ўхшайдияяяя!
Буни ҳам шу опахоним айтиб берган эдилар бир замонлар.
P. S. Опажон исмларини ошкор қилишимни истамадилар. Лекин Қундузойга бир куни айтаман! Атайлаб топиб айтаман! Ўша куни опа кийган кўйлак Pierre Cardin брендидан эди. Бир замонлар мэтр, кутюрье Пьер Карденнинг шахсан ўзига ягона нусхада кўйлак буюртма қилганларини биламан. Фақатгина "Оққуш кўли" балетини ёки "Фигаронинг тўйи" операсини кўриш учунгина Тошкент--Москва, Москва--Тошкент йўналишида бир кунга билет олиб бориб келишларини биламан болаликдан. Мана шунақа давлатманд оиланинг бекаси! Лекин ҳеч қачон мақтанмаган. На борган ери, на зеб--зийнати билан. Бир кўзлилар шаҳрига борсанг бир кўзли бўл, Бўлмаса бир кўзингни ўйиб олишади деган гап бор Бухорода. Бир кўзимизни юмиб олдик шу кун.
Болаликдан болаларга тилла, пулни оддий, қиймати йўқ қилиб кўрсатишга ҳаракат қилиш керак. Акс ҳолда кўрмаганни кўргани қурсин бўлиб....
@chinozhayoti
#Chinoz_tumani
#gʻalaba_muborak
CHINOZLIK CHEMPIONLAR
📌Toshkent viloyati Boʻka tumanida "Besh tashabbus olimpiadasi" doirasida qizlar oʻrtasida sportning mini-futbol turi boʻyicha "Davlat xavfsizlik xizmati kubogi" musobaqalarining viloyat final bosqichi boʻlib oʻtdi.
⚽️Final bosqichida Ohangaron shahri va Chinoz tumani jamoalari bellashdilar. Musobaqada 6:1 hisobida Chinoz tumani qizlari gʻalaba kubogini qoʻlga kiritishdi.
⚽️Chinoz tumani hokimi Sherzod Salixov tumanimiz tarixida yangi gʻalabalar sahifasi ochilganligini hamda qizlarimizga Respublika bosqichi musobaqalarida omad tiladi.
⚽️Gʻolib boʻlgan qizlarning ota-onalariga Chinoz tumani hokimining tashakkurnomasi va esdalik sovgʻalari topshirildi.
👉BATAFSIL
Chinoz tumani hokimligi axborot xizmati.
|Telegram|Web site ||Facebook|Instagram|
@chinozhayoti
Бекорга хафа бўлдингда ушанда.
Яхшигина битлаб кетгандинг , иккаласи кулишди
Мен эса, сени ва оиламизни эпидемиядан қутқариб қолувдим. Тасаввур қилгин, қашиниб бошлашса а энамни сочини Бобомни соқолини олиб ташласам нима бўларди.
Палатада ҳамманинг кўнгли кўтарилган. Катта докторлар ҳам "офарин" дегандек ишорат қилиб, кулиб, хохалаб, палатадан чиқиб кетишди.
--Эйй, борингэй. Одамни уялтирасиз. Кечирдим, майли. Оиламизни эпидемиядан сақлаб қолган акагинам-эй.
Палатада ажойиб инсонлар мехри ёйилган, ҳаммани чехрасида ёруғлик сезиларди. Докторлар хурсанд.
Шахло кўзли ҳамширалар, зўр бўлди, дегандек қўлини кўтариб астагина чапак чалиб қўйишди.
--Ака, менга ҳам қўшнини қизи Марзиядан юққанди. Уларникида оғилхона бор эдида. Қизларни олдида уялтираверманг. Ўқитувчи-педагогман-ку ака. Уялиб кетаяпман...
Яна ўртада яхши кайфият. Ҳамшира қизлар ётган ёшгина аёлнинг ёнига келиб кулиб кетишаяпти.
Ҳамма, зўр бўлди, деб ишора қилишаяпти.
Кулгудан хурсанд бўлиб, кўнгли кўтарилган сингил акасини енгидан ушлаб олган унга қараб, гапирди.
--Керосинга ҳам бошимни ювгандингиз.
Ўртада гулдурос кулгу.
Ҳамма кулиб ташқарига оғзини босиб чиқиб кетаяпти.
--Акагинам, оғажоним умримда бунчалик маза қилиб кулмагандим. Раҳмат сизга. Сув беринг...
Илтимос
Бу охирги бир қултум сув бўлишини акаси биларди. Докторга қаради. Доктор пастга қараб, ўзингиз биласиз, дегандек маюс қараб қўйди..
Акаси синглисини бошини кўтариб, пиёлада сув ичирди.
--Қандай яхши-я, оғажон. Сиздан миннатдорман, ҳаммадан розиман.
Ҳамма нарса учун раҳмат.
--Жоним синглим, дардингни олай синглим. Кўнглинг нима истаяпти?
--Ла илаҳа иллаллаҳ...
--Тўхта, тўхта. Онааааааа...
Ака, синглисининг очиқ қолган кўзларини қўллари билан яширди.
Кўзларидан томчилаб оққан ёшлар акасининг қўлидан ушлаб жон берган сингилнинг бармоқларга томарди.
Ака, синглисининг то бора совуб бораётган қўлларини қўйиб юбормай ушлаб турарди. Синглисининг совуққина пешонасидан ўпди.
Бир томчи кўз ёш синглисинг юзига тушди😪😪😪
Изтироб билан инграётган кўнгилда туғён урган қайғу - алангага айланди.
Реанимация. Коридор.
Ҳозиргина кулиб, хурсанд бўлиб турган ҳамширалар ва докторлар юзида қайғудошлик. Баъзиларининг кўзида ёш. Ака, индамай, пастга қараб, ташқарига чиқаяпти. Қари кампир носилкага солиниб, реанимация ичкарисига олиб кетилаяпти.
Иккинчи фарзанд доғи, онани йиқитди.
Ака, ташқарига чиқиб, чуқур нафас олди. Йигитнинг ичидаги изтироб кўксидан портлаб чиқди.
Йиғламади, бўкирди.
Касалхона қабул хонаси олдида.
Йўлакда жағи, бурни синиб, қонга беланиб ётган бир нусха йиғлаяпти.
Милиция, аканинг қўлига кишан солган, касалхонадан олиб кетишаяпти...
Тамом.
Шухрат...
@chinozhayoti
Чинозда келинига шилқимлик қилган 70 ёшли қайнота 3 суткага қамалди
Ушбу воқеадан сўнг оила ажралиш ёқасига келиб қолган. Ўғил аёли (жабрланувчи)ни қизлик уйига олиб бориб ташлаган.
👉 https://kun.uz/kr/38440235
Kun.uz расмий канали
@chinozhayoti
Иймонсизлик
Дилором эшикма- эшик юриб сут- қатиқ сотади. Отаси ташлаб кетгач, онаси ва иккита укаси билан анча қийналиб қолдилар. Сигири бор хонадонлардан сут йиғиб, кўп қаватли уйларга олиб бориб сотади. Харидорлари ҳам қош кўзлари қоп-қора, хушбичим, дилдор, овозлари қўнғироқдек қизни яхши кўрадилар.
У Мирмақсуд билан ҳам сут-қатиқ сотиб юриб танишди. Дилором ўн саккиз ёшда эди. Йигит йигирма бешда. Мирмақсуд унинг зил-замбил юкларини кўтаришар, баъзан унга "Дилор, бунақа оғир кўтарма, касал бўлиб қоласан", —дер, қиздан" ўрганиб кетганман",-деган жавобни олгач, бошини сарак-сарак қилиб қўярди.
У йигитга ўрганиб қолди. Мирмақсуд ҳам уйланишга ваъда берди. Турмуш ташвишларидан эрта чарчаган Дилором бир мард эркакка зор эди. Шунданми, йигитга ишонди. Туғилган кунида юмшоқ ўйинчоқ олган қиздан бахтлироқ одам йўқ эди бу оламда. Секин-аста йигит уни уйига ҳам кузатиб келадиган бўлди.
—Дилор,—деди бир куни йигит,-кел, ўзингга гўзаллик салони очамиз, сут-қатиқ сотиб юрмайсан, яхши сартарошларни ишга оласан, салонни юргизасан!
Қиз бунақа иш қўлидан келмаслигини яхши биларди, аввалига унамади, кейинчалик йигитнинг гапларига қандай кўнганини ўзи ҳам сезмай қолди. Энди Мирмақсуд Дилоромга ўхшаган мухтож оилаларга ажратилган кредитлар ҳақидаги янгиликларни айтиб уни банкдан кредит олишга ундай бошлади. Ўзи ҳаммасига бош-қош бўлди. Бир неча ойлик югур-югурдан кейин ва ниҳоят банкдан ўттиз миллион миқдордаги суммани олишга эришдилар.
Шинам қаҳвахонада севимли, ишонган инсони билан олам-олам орзуларга берилиб ўтирган Дилоромнинг кўнглида қандайдир ғашлик бор эди. Буни йигитга сездирмасликка уринди.
Шу уларнинг охирги учрашувлари бўлди. Йигит пулни олди-ю, ғойиб бўлди. Телефони ўчирилган, турар жойида эса ҳеч ким уни танимади. Орадан бир ой ўтиб кетди. Дилором, аввалига йигитга нимадир бўлган деб ўйлади. Бир ой ўтиб банкдан кредит тўлаши лозимлиги ҳақидаги хабарни олганда эса алданганини тушунди.
Иймонсизларга тўлиб кетган жамиятда худди онасини бебахт қилиб қочиб кетган отасига ўхшаган яна бир номард эркак уни алдаб кетганди.
Шу куни ухламади. Шусиз ҳам умри ўзгаларнинг эшигида чўрилик билан ўтаётган онасининг кўзига қараш ҳаммасидан оғир эди унга.
Оғилхонага қўлида арқон билан кириб келганида ҳам, ўз бўйнига сиртмоқ солганида ҳам ўша номардни бир марта кўришни истади.
—Ман келдим, Дилор, ҳазиллашгандим,-дейишини орзу қилди...
Мирмақсуд қаердадир, орамизда юрибди, аммо икки дунёсини хароб қилгани— гулдек бир қизнинг уволи тутадиган кунга қанча қолганини ҳали билмайди...
Феруза Салходжаева.
@chinozhayoti
ҲАҚИҚИЙ ИШҚ!!!
(Таъсирли ҳикоя экан)
Бир дарвеш қучоғида олма кўтарганча ёнидан ўтиб кетаётган инсонга деди:
- Қаерга кетаяпсан, қучоғингда кўтарганинг олмалар нима учун?
Инсон:
-Севганим шу атрофда ишлайди, олмаларни у учун олиб боряпман.
Дарвеш:
-Қўлингда неча дона олма бор?
Инсон, ниҳоятда сокинлик билан:
-Ҳеч вақтда инсон севгани учун олиб кетаётган нарсанинг ҳам ҳисобини қиладими?
Дарвеш қўлидаги тасбеҳ доналарини оҳиста узди...
@chinozhayoti
Ассалому алейкум, Душанба тонги муборак бўлсин қадрли юртдошим!
🌱Тонг отиб меҳрибоним янги кун келса,
🌱Гуллар ифори ила шаббода елса.
🌱Сиз кулиб қаршиланг ниятлар билан.
🌱Ажабмас бирма бир ижобат бўлса🤲
@chinozhayoti
#диққат
#тарқатинг
❗️Ўқишни кўчириш бўйича ўтиш баллари тасдиқланди.
Юқоридаги ўтиш баллари қуйидагиларга тааллуқли:
1️⃣ Хориждаги ОТМлардан юртимиздаги давлат ОТМларига ўқишини кўчирмоқчи бўлганларга;
2️⃣ Юртимиздаги нодавлат ОТМлар ҳамда хорижий ОТМларнинг филиалларидан давлат ОТМларига ўқишини кўчирмоқчи бўлганларга.
@chinozhayoti
#Dolzarb_30_kun
- Hukumat komisiyasining 2024 yil 28 maydagi 42-son majlislar bayoni bilan 2024 yil 1-iyuldan 1-avgustga qadar respublika hududida “Yong‘in xavsizligini ta’minlash bo‘yicha “Dolzarb 30 kun” tadbiri o‘tkazilishi belgilangan.
"JTL Chinoz terminali" MCHJ hududida “Dolzarb 30 kun” tadbirini tashkil etish va munosib o‘tkazishni ta’minlash maqsadida, korxona sex va uchastkalarida ishchi xodimlar bilan targʻibot ishlari oʻtkazilmoqda.
Ushbu tadbirlardan koʻzlangan maqsad korxonada sodir boʻlishi mumkin boʻlgan har qanday favqulodda vaziyatlarni oldini olish,
Sodir boʻlishiga yoʻl qoʻymaslik barchani ogohlikka chaqirish.
Hurmatli yurtdoshlar!
Yong‘in xavfsizligini ta’minlash bo‘yicha “Dolzarb 30 kun”” tadbirida faol ishtirok eting!
Yong‘in xavfsizligi qoidalariga amal qiling, bu bilan siz o‘zingiz va yaqinlaringizni yong‘in degan balodan asragan bo‘lasiz.
#Внимание #Cyber_month
❗️ ЧТО ТАКОЕ "КИБЕР АТАКА" И КАК ОТ НЕЕ ЗАЩИТИТЬСЯ?
| Telegram | Youtube | Сайт | ВКонтакте | Instagram |
#Воқеа
“ЎҒРИ ТОК”НИ ТУТИБ БЕРГАН КУНИМ
200 кВтлик лимит ҳақидаги гап-сўзлар фонида бир воқеани эсладим.
9-10 ёшларда эдим. Ёлғон гапиролмаслигим орқасидан уйда ҳам, мактабу кўчада ҳам қатор ишкаллар бошида турардим. Менга “Агар кимдир “горсеть”дан келдик”, деса уйда ҳеч ким йўқлигини айт”, деб тайинлашганди.
Бир куни кимдир дарвозамизни қоқди. Очсам, бегона икки эркак. Салом бериб, кимлигини сўрадим. “Дадангнинг жўраларимиз, ўзи уйдами?”, дейишди. Ҳа, дедим гарчи бунақа ўртоқларини кўрмаган бўлсам ҳам. Дадам ҳам чиқди. Билсам, улар “Шаҳар электр тармоқлари”дан экан. Ҳисоблагични ўчириб, ҳамма ёқни текшириб чиқишди. Қарз йўқ, ҳаммаси жойида. Энди кетаётган эди бирдан “тақир-туқур” қилиб эски музлатгичимиз ишлаб кетса денг.
“Ия, ака, биз ҳали ҳисоблагични ёқмадик-ку”, деб орқага қайтди. Ошхонамизга электр тармоғидан ноқонуний сим тортиб олинган экан. Шу билан каттагина жарима солишди. Кейин ҳаммаси жойига тушиб кетди. Қайтиб “ўғри ток” уламадик. Қайтанга, олдиндан тўлаб қўярдик. Онам ҳам “барибир, тўғри яшасанг ҳаловатинг бўлади-да”, деб юрди анча вақт.
Ўша воқеадан кейин дадам: “Нега “дадам уйда йўқ” демадинг?”, деди ранжиганнамо. “Ёлғон бўлиб қолади-ку”, дедим бўш келмай. Дадам ўйланиб туриб, бошимдан ўпиб қўйди-да, “Баракалла, ўғлим. Доим шунақа ростгўй бўл”, деди.
Отабек Бакиров
@chinozhayoti
#Chinoz_tumani
#BRIFING
Favqulodda vaziyatlar boʻlimi ogohlantiradi
⚡️Aholini suvda cho‘kishi bilan bog‘liq noxush holatlarning oldini olish maqsadida Chinoz tumani Favqulodda vaziyatlar boʻlimi xodimlari Sizlardan o‘z xavfsizligingizni hamda hayotimiz mazmuni bo‘lgan farzandlarimizning suvda cho‘milish borasidagi xavfsizliklarini ta’minlashda doimo ogoh, sergak va hushyor bo‘lishingizni so‘rab qolamiz.
📌Ota-onalar farzandlaringizni aslo cho‘milish belgilanmagan joylarda cho‘milishiga yo‘l qo‘ymang!
Chinoz tumani hokimligi axborot xizmati
@chinozhayoti
⚡️Туризм учун «растаможка» бекор қилинди: Туризм соҳаси тадбиркорлари импорт қиладиган автобус ва микроавтобуслар божхона божидан озод этилди
«Ўзбекистон Республикасида туризм инфратузилмасини яхшилаш ва хорижий туристлар оқимини янада оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент Фармони қабул қилинди
(ПФ-102-сон, 18.07.2024 й.).
☑️ Президент Фармонига кўра, 2025 йил 1 августгача туризм соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан импорт қилинадиган автобус ва микроавтобуслар божхона божидан озод этилади.
👆Фармонга кўра, 2024 йил 1 сентябрдан кириш туризми фаолиятини амалга оширувчи резидент бўлган туроператорларни хорижий мамлакатлардан республикага туристларни олиб келишда айланма маблағ билан таъминлаш учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан республика тижорат банклари орқали миллий валютада йиллик 14 фоиз ставкада кредит линияси очилади.
☑️Бунда:
▪️белгиланган йиллик фоиз ставкаси таркибида банк маржаси 3 фоиздан ошмаган миқдорда ўрнатилади;
▪️кредит маблағлари туроператорларга 2 йиллик имтиёзли давр (фоиз ва асосий қарздан) билан 10 йил муддатга ажратилади;
▪️Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан тижорат банкларига ресурслар 3 йиллик имтиёзли давр билан 12 йил муддатга ажратилади.
@Bankxabar
@chinozhayoti
❔Ногиронлик пенсияси қачон умрбод муддатга тайинланади?
📄 “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунининг 47-моддаси “б” бандига мувофиқ, ногиронлик пенсияси қуйидаги ҳолатларда умрбод муддатга тайинланади:
- ногиронлиги бўлган 60 ёшдан ошган эркакларга;
- ногиронлиги бўлган 55 ёшдан ошган аёлларга.
🧑💻 Ногиронлик пенсиялари тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари томонидан ногиронлик белгилари аниқ кўриниб турган, анатомик нуқсонлари бўлган шахсларни улар ногиронлиги бўлган шахс деб топилганда касаллик хулосасига асосан умрбод муддатга ҳам тайинланиши мумкин.
___________
❔ Когда назначаются пенсии по инвалидности пожизненно?
📄 Согласно закону "О государственном пенсионном обеспечении граждан", раздел «б» статьи 47, пенсия по инвалидности назначается пожизненно в следующих случаях:
- лицам с инвалидностью мужчинам - старше 60 лет;
- лицам с инвалидностью женщинам - старше 55 лет.
🧑💻 Пенсии по инвалидности могут назначаться медико-социальными экспертными комиссиями лицам с явными признаками инвалидности и анатомическими дефектами, при признании их лицами с инвалидностью на основании заключения о заболевании.
📞 12-71 🌐 pfru.uz
✅ Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 pensiyauzb">Youtube
Hurmatli ota-onalar!
Farzandingiz bilan xavfli vaziyatlarda to‘g‘ri harakat qilishni o‘rganing.
Boshqa yangiliklar
Fvv.uz | Facebook | Telegram | Youtube | instagram | X
БЕФАРОСАТ ЁКИ КЎРМАГАННИНГ КЎРГАНИ ҚУРСИН!
Бугун ман учун энг ҳурматли инсон қўнғироқ қилдилар. Бу опажоннинг исмларини ошкор қилолмадим рухсатларисиз. Шу инсон билан боғлиқ дилни хира қилган кун эсимга тушди ва ёзишга қарор қилдим.
Бу бадиий ҳикоя эмас. Фикримни қанақа баён қилишни билмай қоламан баъзан. Ҳозир айтиб берадиганларим қарийб икки ойдан бери юрагимни тошдай босиб ётибти. Хуллас бу воқеа май ойида Тошкентда бўлди. Барча вилоятлардан бўлгани каби Бухородан Тошкентга бориб ўқиб, ишлаб яшаб қолган оилалар ҳам кўпчиликни ташкил қилади. Шундай оилаларнинг бирига меҳмонга таклиф қилиндим.Хонадон бекаси,янгамулломиз ТошДУ да кўп йиллардан бери талабаларга сабоқ берадилар. Тағойимулломиз эса Миллий хавфсизлик тизими фахрийси. Янгамуллом меҳмонхонага бошлаб кирганда қувонганимдан чапак чалворай дедим. Чунки у ерда ман анча йиллардан бери кўрмаган опахон бор эдилар.Бизга қариндошчиликлари бор, оиламизнинг дўсти, эл-- юрт ҳурматига сазовор бу опанинг ўзлари бир жаҳон, суҳбату--сумбатлари бир жаҳон! Меҳмонлар кўпмас, ман ва опахондан ташқари яна тўртта ҳамшаҳар опахонлар. Суҳбатимиз ширин, дийдор унданда ширин. Янгамуллом кечикиб келган меҳмонни бошлаб кирдилар. У кишининг исмларини ўзгартириб Қундуз деб атай қоламан. Қундузхон билакларида қўша--қўша билакузуклар, бўйнида қатор қатор тилла занжир,ҳар бармоқларида узуклар тақилган, кийган кийимлари ҳам Бухоронинг машҳур, ҳар бир либоси энг арзони саккиз юз мингдан бошланиб ўн беш, йигирма миллионгача етадиган "Кумуштарий" ательесидан эди. Ўзлари бирам чиройли... Азалдан гўзал чеҳра ошиғи бўлганим учун яхши кўриб қолдим шу келинчакни. Лекин орадан бир соат ўтар ўтмас уни шунақа ёмон кўриб кетдим!...
Қундуз ҳаммадан ёш бўлишига қарамай ҳеч кимга сўз бермасди. Кечикканининг сабаби қайси кўйлагини кийишни билмагани, икки шкаф кўйлаги ичидан танлашда қийналгани, тақинчоқлари ҳам тўртта каттагина шкатулкадалиги учун қайси бири қаердалигини эслолмагани...Унинг мақтаниши асабимга тегди. Унга қулоқ солмай муҳтарам опахон билан паст--паст суҳбатлашаяпмиз. Рўпарамда ўтиргани учун сезиб турибман, Қундузой бизнинг эътибор бермаётганимиздан энсаси қотиб бот--бот гап орасида бизга олайиб қараб қўяпти.Опахон Бухоро тарихини жудаям яхши билганлари учун у кишидан шу мавзуда маълумот олишга ҳаракат қилиб саволлар берардим. Аста секин бизнинг суҳбатга бошқалар ҳам қулоқ солиб қўшила бошлашди. Диққат марказидан "сирғалиб" тушиб қолгани ва Туркияга икки марта дам олгани бориб келгани,энди Абу--Дабига бормоқчилигини айтаётганига ҳечким қулоқ солмаётгани алам қилдими, ёки опахоннинг суҳбатларига ҳамма маҳлиё бўлиб қолганига ғайирлиги келдими Қундуз этмай--келтирмай у кишига шундай деди:
----Сиз мана шунақа арзон читсифат матолардан кўйлак киявераркансиза? Фалон опаникидаги гапда ҳам оддий шунақа кўйлакда келувдингиз.
Ҳамма унга қаради. Бундан илҳомланган Қундуз энди опахоннинг тақинчоқларига баҳо бера бошлади:
---Ман мана шунақа кумуш тақинчоқлар ҳеч тақолмайманда!.. Нуқул тозза тилла тақаман.
Ман оғиз жуфтлаган эдим опахон керакмас дегандай ишора қилиб қўлимни ушлаб қўйдилар стол остидан.Табиатан жаҳлим чиқса ер--осмонни битта қилгудай бўлганим учун ўзимни босиш осон бўлмади. Мезбон ва тўпланган ёши улуғ опалар, опахон ҳурмати тишимни тишимга қўйиб ўтиришга мажбур бўлдим. Раҳматлик Қамарнисо бибижоним ҳикоя қилар эдилар:
---Юришни бошлаган кунларидан бошлаб ковушлари тумшуғидаги патга тилло мунчоқ тақиб кийган раҳматлик Убайдуллохўжанинг(Файзулло Хўжаевнинг отаси,Марказий Осиёнинг ўз замонасидаги энг бой кишиси.Ҳатто Амир Олимхондан ҳам давлати зиёда бўлган инсон) сингиллари тўй--мавридга борар бўлсалар йиғиндаги аёлларнинг жамиятига қараб кийинар эканлар.
. Яъниким бошқаларни, камхаржроқ заифаларни хижолат қилмаслик ва уларнинг наздида юқори нуфуз бўлиб кўринмаслик учун шу давра аҳлига мутаносиб кийинар эканлар. Дунёнинг бир неча шаҳарига борган бўлсалар ҳам буни ҳеч ким билмас экан оила аъзоларидан ташқари. Муқаддас қадамжоларга бориб эҳсон,хатму--худойиларда бошқа аёллар қатори хизмат қилар, сўраганларга хўжайиним ҳунарманд сарроф деб айтар эканлар.
# “ДХХ кубоги - 2024”
Яшавор, чинозлик футболчи қизлар
Ҳа, ишонмаяпсизми, ишонаверинг Яшил майдон маликалари футбол мусобақасида
Охангарон қизларини мағлубиятга учратишди.
ДХХ кубоги учун ўтказилган ФИНАЛ УЧРАШУВИ ЯКУНЛАНДИ. Унинг натижасига кўра,
ЧИНОЗ ТУМАНИ "А.НАВОИЙ" ҚИЗЛАР ЖАМОАСИ ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ШАЪНИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИБ УЯЛТИРИБ ҚЎЙИШМАДИ.
ЧИНОЗНИНГ ЯШИЛ МАЙДОН МАЛИКАЛАРИ 2024 ЙИЛ ЧЕМПИОНЛАРИ БЎЛИШДИ.
АЗИЗ ЧИНОЗЛИКЛАР ҒАЛАБА МУБОРАК БЎЛСИН.
ЧИНОЗ ТУМАНИ ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ШАРАФИНИ ХИМОЯ ҚИЛИБ РЕСПУБЛИКА ИШТИРОКЧИСИГА АЙЛАНИШДИ.
МАНА БУНИ ҲУШҲАБАР ДЕСА БЎЛАДИ
ОХАНГАРОН 1-6 ЧИНОЗ
@chinozhayoti
#хаётий воқеа
Синглим...(тўлиқ)
Оилада нотинчлик. Жанжал. Куёв эрка ўсган. Ота ва онанинг гапи ўтмайдиган даражадаги махлуққа айланган ифлос, иккита фарзанд туққан аёлини бир неча марта уриб, ичини эзиб юборган. Ўн йил давомида оилада уруш, жанжал ва келинни камситиш, бошига уруш, ичига тепишлар, тўхтамасдан давом этаверган. Маҳалла, қўни қўшни, оғайни-қариндош эса оилани асраб қоламиз, деб уларни яраштираверишган. Келиннинг юзига тарсаки уруш, тупуриш, турткилашлар одиий ҳолга айланган. Мунтазамлик билан калтакланган, тепилган, урулган келин операция қилиниб, талоғи олиб ташланган. Бир неча ойдан сўнг эри яна эски одатини бошлаган. Натижада, оқ қон касаллигига йўлиқиб, бурнидан, оғзидан қон келиб, касалхонага тушган. Бир куни куёв, кечаси билан ўз аёлини иккита боласини олдида уриб, ичини тўкиб ташлаган.
Тонгда...
Реанимация. Касалхона коридори. Қизнинг акаси, онаси, хотинини урган куёв ўтиришибди.
Негадир қизнинг акасини тезда ичкарига киришини айтишди. Доктор, секин гап бошлади.
--Синглингиз кетаяпти, бардам бўлинг.
--Тушундим. Иложи бўлмаяпти. Вазиятидан хабарим бор. Бечора онам кўтара олмайди. Доктор нима қиламан?
--Сиз ичкарига киринг... Хайрлашиб қолинг... Онангиз билан ўзим гаплашаман.
Кўзларида ёш, боши эгилган 45 ёшли ака, синглисини олдига кириб кетди.
Ренимацион палата.
Оппоқ тўшакда, гўзал бир аёл ётибди. Ёши 35 ларда.
--Ака, мен ўлаяпман...
--Йўқ, ундай дема. Тузалиб кетасан, сен менинг жон синглимсанку.
--Ака, чарчаб кетдим. Кетгим келаяпти.
--Нега мени бундай гаплар билан қўрқитасан...
--Қўрқманг ака, сиз менинг жасур акамсизку. У томонда ҳам ҳаёт борку. Абадий.
-- Отам, укам ёш кетишди. Энди сен ҳам кетаман деб довдиратма мени, жон синглим. Орқамизда қолгин.
--Ака, отамни соғиндим, у томонда ҳам акам борку.
--Жоним синглим қаерга шошасан.
--Ака, яшамаганим яхши.
--Ёмон хотин кетаман деб, ёмон кампир эса ўламан деб қўрқитармиш, дегандек бўлмагинда.
Сен яхши аёлсан, кампир эмассан ҳали.
Мен борман, онанг бор.
Бизлар кетайлик олдин.
--Эййй, ака. Бу дунёда менга ўрин йўқ экан, билдим.
--Иккита ўғлинг бор, улар ҳали ёш, буларни катта қилиш керак, ҳали тўйлар қиламиз. Келинларни ҳаётга ўргатишинг керак... Қайнона бўлиб, ўтирасан, яхши бўлади.
--Ҳаммасини биласизку. Ўзлари катта қилар, мен керак эмасман уларга...
--Сенга бир нима бўлса эрингни яшатмайман бу дунёда.
--Сиздан илтимос, болаларимни отаси, унга тегинманг. Тушунасизку.
--Эрингни уруғи билан қириб, қонини ичираман уларга.
--Ака, илтимос. Уларга тегинманг, жон акажон. Болаларим яшаши керакку шулар билан.
--Улар одам эмас, бу дунёда яшашга ҳаққи йўқ уларни.
--Буни Аллоҳ билади.
Худони ишига аралашманг.
Сиз менинг акамсиз, пасткашлар билан тенг бўлманг.
--Хўп синглим. Яхши гаплардан гапирайлик, қўй шуларни...
--Акажон сўз беринг, тегинмайман,денг илтимос???
Акаси, гапни бошқа мавзуга бурди. Оппоқ тўшакда ўлим билан курашаётган синглисини кўз ёшларини артиб, иккита кўзидан ўпиб, бошидан силаб, сочларини текислаб қўйди. Бир пайтлар қишлоқдаги ёшлигини эслаб, кулимсираб гап бошлади.
--Қишлоқда, каникулда эсиндами? Иккинчидан учунчи синфга ўтган пайтингда, сени хафа қилганим эсимга тушиб кетди.
--Бир мартагина хафа қилгансиз.
--Икки марта.
Ўртада кулгу, палатадаги докторлар ва ҳамширалар ҳайрон. Сингил кулгудан хурсанд.
--Ака, тўғрисиям хафа қилгандингиз. Сочимни машинкада олиб ташлагандингиз, ушанда қаттиқ хафа бўлгандим. Иккинчи марта олганингизда хафа бўлмадим, тўртинчи синфда эдим ушанда.
--Аслида, ушанда бекорга йиғладинг, хафа бўлмаслигинг керак эди. Сочинг сиркалаб, битлаб кетганди-да. Теравериб, чарчаб кетдим-да.
Палатада кулгу саслари, ҳамширалар ва докторларни ҳам юзида кулгу. Ҳамма яхши кайфиятни ушлаб олишди. Сингил акасини қўлидан ушлаб олган, яхшилаб, чин кўнгилдан кулаяпти.
--Сендан менга ҳам юқиб бошлаганди. Кечаси билан қашиниб чиқардим. Сочинги олиб тўғри қилдим. Мана докторлар, ҳамшира сингилчалардан сўрагин, педикулёз тарқалиб кетса ёмонда.
Ассалому алайкум азиз юртдошим.
Бугун 18 июль, пайшанба.
Бошланаётган кунингиз тинчлик хотиржамликда, сермазмун ва мароқли ўтсин.
@chinozhayoti
#Диққат
⚡️Ўзбекистонда 15 июлдан ўқишни “перевод” қилиш бўйича аризалар қабул қилиш бошланди
Бугун, 15 июлдан ОТМларда ўқишни кўчириш жараёнлари бошланади.
Қайд этилишича, ўқишни кўчириш учун аризалар 5 августга қадар давом этади ва қуйидаги 2 та платформа орқали қабул қилинади:
➖transfer.edu.uz — давлат ОТМнинг биридан бошқасига;
➖my.uzbmb.uz — хорижий мамлакатларда ёки республикада фаолият юритаётган хорижий ва нодавлат ОТМдан давлат ОТМларига.
@chinozhayoti
#Ибрат
ИНСОФ
Газ плитамиз яхши ишламай қолди. Уста қидириб, ажиб ҳолатларга дуч келдим. Биринчи уста инновацион экан: "Уйимга опкеб ташанг, вақтим бўлса кўриб, айтаман. Бир кўриб қўйишим 300 минг бўлади. Тузалса ҳам, тузалмаса ҳам шу гап".
Иккинчи устани руслар инсофли, ҳам билмайдиган нарсаси йўқ, дейишганига шу миллатга мансуб устанинг рақамини топиб, дардимни айтдим. Плитанинг русумини сўради. "Артел", дейишим биланоқ хайр-маъзурниям насия қилди.
Яна бир устани мақташганди, уйига беш марта бордим, ярим ставкада ҳоким-поким бўлиб ҳам ишласа керак, умуман уйидан тополмадим.
Охири, маҳалладаги отахонлардан бири билан гаплашиб, шу мавзудан сўз очгандим, у бир тенгдош танишининг манзилини айтди. Узоқроқда яшайди-ю, лекин ишининг пири, деди.
Топиб бордим. Йўл-йўлакай гаплашиб келдик. 73 ёшда эканлар, ўғил-қизлари уйли-жойли бўлиб кетишган. Эрмак учун, зерикиб қолмаслик учун шундай ишларни қилиб турамиз-да, ўғлим, дедилар худди бу иш айбдек. Уйга келиб, 20 минутда ишни тугатган уста газни ёқиб берди, на ҳид бор, на бошқа муаммо. Яна: "Ўзим великда келаверардим-у, уйим сал узоқда, чарчаб қоламан бу иссиқда" дедилар. Уйларига обориб қўйишда ҳам суҳбатлашиб кетдик. Икки кун олдин туғилган кунларига ўғиллари машина совға қилишганини айтиб қолдилар. Табрикладим.
Уйларига етгач, иш ҳақи қанча бўлади, дедим. Э, қўйсанг-чи, шу арзимаган иш учун пул олсам, менинг манзилимни айтган оғайнимнинг ҳурмати қаерда қолади, деди.
Мен эса қанча сўрасалар беришга тайёр эдим. Шу боис пул олмасалар, хафа бўлишимни айтдим.
Майли, ундоқ бўлса, ўн минг бер, мингдан-минг розиман, дедилар.
Кўзимдан ёш чиқиб кетди. 50 мингталик бердим. Худди у киши мени эмас, мен у кишининг ишини бажаргандек узоқ дуо қилдилар яна.
Инсоф дегани мана шу бўлса керак.
Мақсуд Жонихонов
@chinozhayoti
‼️ "Бола тинчлансин" деб қўлига телефон тутманг!" Оқибатини кўринг!
Бироз тинчлансин деб қўлига телефон бериб қўясиз. Тўғри, бу вақтни ичида сиз қайсидир ишингизни қилиб оларсиз. Лекин бир неча йиллардан кейин болангиз соғлигида салбий ўзгаришлар бўлса ўзингизни кечироласизми?
❗️Яқинларга ҳам етказиб қўямиз
@chinozhayoti
Финларда биринчи синф
Финландияга кўчиб ўтгач ўғлимни биринчи синфга олиб бордим. Рус анъаналарига мувофиқ уни тайёрладим, ҳар ҳолда биринчи синф.
Мактаб олдида 14 август куни соат 9:00 да йиғилиш керак. Дастлабки шок ҳолатим, ўқувчилар ҳуддики уйда нима кийишса, ўша кийимда келишган. Костюм шим, галстук тақиб, гулчамбар кўтариб олган ўғлим ҳамманинг кўз ўнгида таклиф қилинган санъаткорга ўхшаб қолди.
Ўқитувчини гул билан биздан бошқа ҳеч ким табрикламади. Шарлар, куй-қўшиқлар умуман йўқ. Мактаб директори чиқиб ким қайси синфга боришини айтди ва шу билан бизнинг биринчи сентябрь ниҳоясига етди.
Барча чет элликлар: ҳиндлар, яҳудийлар, руслар, украинлар ва бошқалар бир синфда ўқишади. Дарсни фин ўқитувчи ва уч нафар таржимон олиб боради.
Иккинчи шок: ота-оналардан мактабга тайёргарлик учун ҳеч нарса талаб этилмайди. Мактаб попкасидан тортиб кепкагача мактаб таъминлайди. “Сизнинг фарзандингиз жуда ажойиб, биз у билан тил топишиб кетишимизга ишончим комил” ҳамма ўқитувчининг тилида шу гап.
Ўқитувчиларнинг ягона сўрови фарзандингиз билан етарлича вақт ўтказаяпсизми? Агар жавоб йўқ бўлса, сизни мактаб психологи билан учрашувга таклиф қилишади.
Учинчи шок: ҳамма ўзи нима ейишини мактаб сайти орқали бир кун олдин хабар беради, мусулмонлар чўчқа гўшти емаслиги мумкин, баъзи болаларга ёғли овқат мумкин эмас. Барчасини сиз ўзингиз олдиндан буюртма берасиз.
Форма деган нарса умуман йўқ, ким қандай хоҳласа, шундай кийим кияди. Партада ўтириш умуман мажбурий эмас, бола хоҳласа, гиламда ўтириб ҳам дарс ўтиши мумкин. Асосийси болага қулай бўлса, бўлди. Онасини эмсин, буларнинг ҳаммаси қанча туради, бунга пулим етадими, деган савол миямдан чиқмай қолди?
Тўртинчи шок: ҳаммаси текин, 0 доллар, 0 цент. Эшитяпсанми, Карл, ғирт текин! "Нега бундай?" деган савол билан ўғлимнинг ўқитувчисига мурожаат қилдим.
Унинг жавоби бешинчи шок бўлди.
— Ахир сиз солиқларни тўлаяпсиз-ку, бизда мактаблар мана шу солиқлар ҳисобига сизнинг фарзандларингизни ўқитади.
Мен ўзимнинг чириб кетган коммунистик советча ғояларим билан юрган эканман-да...
©️ Наталья Киреева
@chinozhayoti
#даҳшат
❗️ҚОТИЛЛИК ҚУРБОНИ БЎЛГАН 3 ЁШЛИ БОЛА
Қотил болани ўлдириб, онасини қорнидаги боласини хам ўлдирмоқчи бўлган 😱
БОЛАНИНГ ОВОЗИНИ ЭШИТИБ ҚОЛДИМ, ҲАММАЁҚ ҚОН ЭДИ.
#ХАЙРЛИ_ТОНГ
☀️ Aссалому алайкум азиз юртдошим
Пайшанба тонги муборак бўлсин 😊
Бошланган янги кун барчага омадли келсин!
@chinozhayoti
#Diqqat
❗️Sizning plastik kartangiz kodi 1111 mi? buni firibgarlar ham biladi!
Hurmatli fuqarolar, bank kartangizdan foydalanishda xavfsizlik qoidalariga amal qiling, firibgarlarga aldanib qolmang!
| Telegram | Youtube | Сайт | ВКонтакте | Instagram |
@chinozhayoti
⚡️Suvda xavfsizlik qoidalariga amal qiling❗️
Taqiqlangan joylarda cho‘milish hayot uchun xavfli❗️
Boshqa yangiliklar
Fvv.uz | Facebook | Telegram | Youtube | instagram |
@chinozhayoti