Favqulodda vaziyatlar vazirligi ogohlantiradi!
Taqiqlangan joylarda cho‘milish hayot uchun xavfli!
——————-
МЧС предупреждает!
Купаться в запрещённых местах - опасно для жизни!
Boshqa yangiliklar
Fvv.uz | Facebook | Telegram | Youtube | instagram | X
#Chinoz_tumani
PARIJDAN CHINOZGA SALOM!
⚡️Hasanboy Dusmatov va Bahodir Jalolovlar Chinozlik bokschi Toʻrabek Xabibullayev bilan birgalikda Parij 2024-Olimpiadasidan Chinoz tumani aholisiga hamda tuman hokimligiga salom yoʻllashdi.
Chinoz tumani hokimligi axborot xizmati.
|Telegram|Web site ||Facebook|Instagram|
#Diqqat
❗️Toshkent viloyati IIBB barcha fuqarolarni ogohlikka chaqiradi!
Hurmatli yurtdoshlar, aldanib qolmang. Firibgarlar “bank xodimi” boʻlib qoʻngʻiroq qilishmoqda! Batafsil video.
| Telegram | Youtube | Сайт | ВКонтакте | Instagram |
🔴 НИМА ЭКСАНГ ШУНИ ЎРАСАН!
Бир киши буғдой сотарди, унинг ёнига бир чиройли аёл келди ва "буғдой борми?", деб сўради.
Сотувчи аёлга қараб "ҳа бор" деб аёлнинг қўлидан ушлаб "ичкарида бундан ҳам яхшироғи бор", деди.
Аёл "керак эмас" деб кетиб қолди.
Сотувчи ишдан кейин уйга келса, аёли хафа бўлиб ўтирибди.
Киши "сенга нима бўлди, нега хафасан", деб сўради.
Аёли "ҳар куни сув олиб келадиган киши сув олиб келар ва эшикдан кирмасдан сувни берар, мен ҳам, у ҳам бир-биримизни кўрмас эдик. Бугун ҳам келиб сувни қўйди, энди оламан десам қўлимни ушлаб олди" деди.
Эри деди:
"Субҳаналлоҳ, бирга бир, агар зиёда қилганимизда, сув олиб келувчи ҳам зиёда қилган бўлар экан".
Қиссадан ҳисса аёли, синглиси, қизи борлар бошқа бегона аёлларга тажовуз қилмасинлар, токи ўзларига ҳам шу ҳолат келиб қолмасин!
Ибн Ҳажар Асқалоний "Фатҳул борий" китобида келтирадилар, пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
"Яхшилик йўқ бўлмайди, ёмонлик унутилмайди, қарз берувчи ўлмайди. Хоҳлаганингдек ҳаёт кечир, нима эксанг шуни ўрасан!"
Саллоллохи Алайхи Вассаллам ﷺ Расулим 😪 Аллохумма Солли Аьлаа Саййиддинна Мухаммад 😥 🤲 ☝️
@К,АЛБ НУРИ ☝️
Хурмат билан Эльмурод ☝️🤲
@chinozhayoti
Амал қилсак соғлом бўламиз
Пайғамбаримиз алайҳиссалом қуйидагиларга қатъий амал қилишимизни буюрадилар:
– Доимо тоза ва покиза таомларни енг;
– Жуда иссиқ ёки жуда совуқ овқатларни истеъмол қилманг, уларда барака ҳам, шифо ҳам бўлмайди;
– Таомни узоқ чайнаб, секин енг;
– Овқатдан олдин ва кейин қўлларингизни ювинг;
– Овқатни фақат иштаҳа келганида тановул қилинг, кўп еманг;
– Овқатланиш пайтида кўп сув ичманг;
– Қишда кўпроқ ёғли, кучли таомларни, ёзда эса енгилроқ овқат ва сабзавот-кўкатларни енг;
– Дастурхонингиздан хурмо аримасин;
– Узум, хурмо ва зайтун Аллоҳга шукр этмоқ учун сизга сиҳат ва қувват беради;
– Чарчаган вақтингизда ширинлик тановул қилинг;
– Синиқ косада овқат еманг, сув ҳам ичманг;
– Овқатланаётганда яхши кайфиятда бўлинг, ёлғиз овқатланманг;
– Сувни бирдан симирмай, ҳўплаб-ҳўплаб ичинг, акс ҳолда жигар хасталигини келтириб чиқаради;
– Агар сут ичсангиз, сув билан оғзингизни чайинг, чунки сутда ёғ бор.
– Нонни эъзозланг, чунки у ер ва осмон баракотидандир. Ким дастурхонга тўкилган ушоқни еса, Аллоҳ унинг гуноҳини кечиради;
– Беҳи ейиш юрак хасталигини кетказади;
– Шивит (укроп) истеъмол қилиш қуланж (йўғон ичак касаллиги)нинг олдини олади;
– Сигирнинг сути шифо, ёғи даво, гўшти эса касалликдир;
– Аллоҳ таоло ҳар бир дарднинг давосини ҳам яратиб қўйган;
– Сигир сутини кўпроқ истеъмол қилинг, чунки у турли доривор гиёҳларни териб ейди;
– Истеъмолда сут маҳсулотлари билан балиқни аралаштирманг, Пайғамбаримиз «Сут ичиб туриб, балиқ ема», деганлар, чунки улар қўшилса, қон бузилиши мумкин;
– Асал еб туринг, чунки у минг дардга даводир;
– Ҳар ойда бир кун рўза тутингки, токи вужудингиз дам олсин;
– Овқатдан сўнг дуо ўқиб , Аллоҳга шукр қилинг.
"Хилол" журналидан олинди.
👉 @chinozhayoti
#ФВВ огохлантиради
7-9 iyul kunlari kutilayotgan yomg'irlar yog'ishi sababli, Toshkent viloyati, Farg'ona vodiysi tog' va tog' oldi hududlarida sel kelishi xavfi e'lon qilindi.
@chinozhayoti
❔ Пенсия олиш ҳуқуқим пайдо бўлиши билан пенсия тайинланиши учун ариза топширдим. Лекин айрим маълумотлар ахборот тизими орқали келмаганлиги ва ҳужжатларим етарли бўлмаганлиги сабабли уларни аввал ишлаган ташкилотимдан олиб келгунимгача 3 ой вақт ўтди. Энди менга қачондан пенсия тайинланади?
Қонунчиликка мувофиқ, пенсия ёшига етган фуқародан ариза қабул қилиб олинган кун ёки сўровнома келиб тушган кун пенсия тайинлашни сўраб мурожаат этилган кун деб ҳисобланади.
👨💻 Аризага барча зарур ҳужжатлар илова қилинмаган ёки ахборот тизимларида зарур маълумотлар мавжуд бўлмаган ҳолларда, Пенсия жамғармаси бўлими мурожаатчига қўшимча равишда қайси ҳужжатлар ёки маълумотлар тақдим этилиши кераклиги ҳақида хабар қилади.
📆 Фуқаро мазкур хабарни олган кундан бошлаб 3 ой ичида қўшимча ҳужжатлар ёки маълумотларни тақдим қилса, пенсия фуқаро пенсия ёшига тўлган кундан бошлаб тайинланади.
Мисол учун, фуқаро 24 май куни пенсия тайинланиши учун мурожаат қилди. Пенсия жамғармаси томонидан 10 кун ичида мурожаат кўриб чиқилиб, 1 июнь куни хабарнома берилди. Лекин пенсия тайинланиши учун айрим ҳужжатлар етарли бўлмади ва фуқарога бу ҳақида хабар берилди. Мазкур ҳолатда фуқаро 1 сентябрга қадар қўшимча ҳужжатларни тақдим қилса, пенсия ҳуқуқи пайдо бўлган куни (24 май)дан бошлаб тайинланади.
✅ Агарда фуқаро асосланган қўшимча ҳужжатларни август ойида тақдим қилса, июнь ва июль ойлари учун ҳам пенсия пули тўлаб берилади.
🗣РУС
📞 12-71 🌐 pfru.uz
✅ Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 pensiyauzb">Youtube
#жазо
Чиноз тумани ҳокимининг қуйидаги ёрдамчилари жазоланди:
✅ Наврўз МФЙ бўйича Халикулов Шерзод Адилжонович;
✅ Тонг юлдузи МФЙ бўйича Бойматов Акбаржон Одинабоевичга ҳайфсан;
✅ Истиқлол МФЙ бўйича Акрамов Алишер Холдорбаевичга ўртача ойлик иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида жарима.
Сабаблари:
✅ берилган вазифаларни лозим даражада бажармаган;
✅ иш фаолиятига масъулиятсизлик билан ёндашган;
✅ камчиликларга йўл қўйган.
#Тошкентвилояти #Чиноз #ҳайфсан
Инсайд хабарлар учун: @tayinlov_bot
Каналга қўшилиш: @tayinlov
#диққат
#хушхабар
⚡️⚡️Хотин-қизлар учун қўшимча имтиёзлар берилмоқда
➖Оғир шароитга тушиб қолган уй-жойга муҳтож қизлар учун 1 хонали ижтимоий уйлар қурилади. Улар ишга жойлашиб, оёққа туриб олгунга қадар, ушбу уйларда 3 йил давомида бепул яшаши мумкин бўлади.
Ҳокимларга ижтимоий уйларнинг намунавий лойиҳасини қилиб, қурилишни бошлаш топширилди.
➖Соғлиги туфайли ишга қатнай олмайдиган қизларнинг яшаб турган хонадонида масофавий иш билан таъминлаш чоралари кўрилади.
Бундан ташқари, уч ёшгача фарзанди бор талаба-қизларга масофавий таълим олиш имконияти яратилади.
@chinozhayoti
Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига табрик
Шунингдек, бугунги кунда ёлғон ва асоссиз маълумотларни тарқатиш орқали одамларни алдаш, тўғри йўлдан чалғитиш ҳолатлари кўпайиб бораётгани аҳолининг медиа саводхонлигини оширишни олдимизга кечиктириб бўлмайдиган вазифа қилиб қўймоқда. Ахборот майдонида юзага келаётган баҳсли тортишув ва муаммолар фақат ва фақат қонун доирасида, ҳуқуқий меъёрлар негизида ҳал этилиши шарт.
Сиз, ҳурматли медиа тармоқлари вакиллари ана шундай масалаларни ҳал этишда фаол иштирок этасиз, деб ишонаман.
Албатта, соҳада хизмат қилаётган барча юртдошларимизнинг қонуний манфаатларини таъминлаш, уларнинг машаққатли меҳнатини рағбатлантириш масалалари бундан буён ҳам эътиборимиз марказида бўлади.
Ушбу қувончли айёмда сизларни қутлуғ касб байрамингиз билан яна бир бор табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, шарафли фаолиятингизда янги ютуқ ва омадлар, хонадонларингизга тинчлик ва файзу барака тилайман.
Фурсатдан фойдаланиб, бугунги байрам муносабати билан юксак давлат мукофотлари билан тақдирланган оммавий ахборот воситалари ходимларини чин дилдан қутлайман.
Изланиш ва илҳом завқи, янги ижодий ютуқлар сизларга ҳамиша ёр бўлсин, азизлар!
Шавкат Мирзиёев,
Ўзбекистон Республикаси Президенти
27/07/24
@chinozhayoti
❓ Тайинланган пенсияни тўлаш қачон тўхтатилиши мумкин?
Тайинланган пенсияни тўлаш:
- пенсионер вафот этганда;
- тайинланган пенсияга ҳуқуқлар йўқолганда;
- хорижий давлатда бўлган даврида пенсия (ижтимоий нафақа) олганлиги ҳолати аниқланганда;
- доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикаси ташқарисига чиқиб кетилганда тўхтатилади.
_________
❓ Когда прекращается выплата назначенной пенсии?
Выплата назначенной пенсии прекращается в случае:
- смерти пенсионера;
- утраты прав на назначенную пенсию;
- установления факта получения пенсии (социального пособия) в
период пребывания в иностранном государстве;
- выезда на постоянное место жительства за пределы Республики Узбекистан.
📞 12-71 🌐 pfru.uz
✅ Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 pensiyauzb">Youtube
Пенсия тайинлаш жараёнларини соддалаштириш йўлида амалга оширилаётган ишлар
⚡️ 2024 йил январдан бошлаб фуқаролар пенсия тайинлашни сўраб қўшимча равишда Давлат хизматлари марказига ташриф буюрган ҳолда ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали онлайн мурожаат қилишлари имконияти яратилди.
⚡️ Бугунги кунда фуқароларнинг иш стажлари ва иш ҳақлари тўғрисидаги маълумотлар тегишли вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларидан олинмоқда.
⚡️ Архивда иш стажи тўғрисидаги маълумотлар сақланмаган ҳолатларда 2005 йилгача бўлган даврдаги меҳнат дафтарчасидаги ёзувлар тасдиқловчи ҳужжатлар талаб қилинмасдан инобатга олиниши белгиланди.
⚡️ Бугунги кунда ишламайдиган фуқаролар Бандликка кўмаклашиш марказларига мурожаат қилиш орқали меҳнат дафтарчаларидаги маълумотларни бепул рақамлаштириб олишлари учун имконият яратилди.
📞 12-71 🌐 pfru.uz
✅ Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 pensiyauzb">Youtube
Пенсия тайинлашда “иш стажи кам чиқиш” муаммосига дуч келмаслик учун нима қилиш керак?
Масалан, сиз бирор ташкилотда ишлагансиз, лекин пенсияни ҳисоблаш вақти келганда ушбу ишлаган даврдаги иш стажингиз тизимдан чиқмаяпти.
⌨️ Бу муаммо ўша вақтда ишлаганлигингиз тўғрисидаги маълумотлар Ягона миллий меҳнат тизими (my.mehnat.uz) га киритилмаганлигидан келиб чиқади.
Бундай ҳолларда сиз ташкилотдан ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатиш ҳақидаги буйруқлардан кўчирмалар олган ҳолда ва ушбу жойда мазкур давр мобайнида меҳнат фаолияти юритганлик фактини тасдиқлатишингиз мумкин бўлади.
Шунинг учун, бирор ташкилотга ишга жойлашаётганингизда ёки у ердан бўшаганингизда доимо ташкилотнинг кадрлар бўйича ходимидан маълумотларингизни my.mehnat.uz базасида тўлиқ рақамлаштирилганлиги тўғрисидаги маълумотларни сўраб олинг.
__________
Как избежать проблему “маленького стажа” при назначении пенсии?
Например, вы работали в организации, но когда приходит время исчисления стажа работы, ваш стаж за этот период работы не фиксируется в системе.
⌨️ Данная проблема возникает из-за того, что информация о вашей работе на тот момент не была внесена в Единую национальную систему труда (my.mehnat.uz).
В таких случаях вы сможете подтвердить факт работы по данному месту в этот период, получив выписки из приказов о приеме на работу и увольнении из организации.
❗️ Поэтому, при приеме на работу в организацию или при увольнении из нее всегда спрашивайте у кадровика организации информацию о полной оцифровке ваших данных в базе данных my.mehnat.uz.
📞 12-71 🌐 pfru.uz
✅ Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 pensiyauzb">Youtube
Гап шу ерга келганида юрагини ваҳм босди, наҳотки, асл “айбдор” у эканлигини ҳам айтган бўлса?! Шерзод бепарво гапида давом этарди:
- Шунча қистасам ҳам кимлигини айтмади, дейди Собир, билганимда шундай қизни хароб қилган аблаҳни уриб, дабдала қилардим, дейди... Бечора Санам!
Шойим ака шунча йиллар ичида бу воқеани ҳар эслаганида, худди юрагида оғир тош бордай ҳис қилади. Бир-икки кун ўйлаб юради-да, ахийри, “Э, бирортага тегиб, бахтини топиб кетгандир аллақачон! Кўзга яқин қиз эди-ю”, деб ўзига тасалли берган бўлади.
Ҳозиргилар маҳмадона, у ўғлининг ёшида отасидан ўлгудай ҳайиқарди, бир оғиз гап қайтара олмасди. Ўғли бўлса... “Йўқ, менки, отамнинг сўзидан чиқмаган эканман, ўғлим учун ҳам менинг гапим қонун бўлиши керак!” Ўйлаб-ўйлаб, охири шу қарорга келди.
Бир маҳал ташқарида аввал дарвоза тарақлагани, кейин хотинининг “Вой ўлмасам!” деган ташвишли хитоби эшитилди. У шошиб, ҳовлига чиқди. Ёқавайрон, юзлари бўғриқиб, қизариб кетган Жасур онасига суяниб, чайқалганича бир-бир қадам босиб, келарди. Ота ўғлини бу аҳволда биринчи марта кўраётгани учун аввалига ҳайрон бўлди, кейин бирдан ғазабга минди.
Бу нима юриш?! Энди ичадиган ҳунар чиқардингми, хумпар?!
Жасурнинг ширакайф кўзлари отасига ўқдай қадалди.
- Ҳ-ҳа! – деди зўрға тили калимага келиб, - ним-ма қилай бўлм-маса? – у бирдан ойисини қўйиб юбориб, ҳовли ўртасида тўхтади, - ой-йи, ойижон-н, айти-и-инг, м-мен ал-ламимдан ичиб к-келдим бугун, б-биринчи марта, биринчи ва о-охирги мар-рта! Э-эртадан б-бошлаб, б-бу уйга қадам бос-смайман! С-салима б-билан-н бошимни олиб-б к-кетаман...
Гулсара опа лабини қаттиқ тишлаб, эрига қаради. Шойим аканинг ғазаби янаям қўзиб кетди. Ўзини тутолмай, қандай бориб, ўғлининг юзига тарсаки тортиб юборганини ўзиям сезмай қолди:
Кўрнамак! Битта қизни деб, ота-онангдан кечасанми, аҳмоқ?!
Вой шўрим, дадаси! – қичқириб, ўғлига ташланди она. Жасур юзини чангаллаб, ўтириб қолди, кейин ерга қараган кўйи мастлиги тарқагандай, астагина, дона-дона қилиб деди:
Ҳа, дадажон, кетаман! Чунки сизга ўхшаб, бир ожизани ишонтириб қўйиб, кейин номардларча ташлаб кетолмайман! – у бирдан шахд билан отасига қаради, - билдингизми, мен сиздай бўлолмайман!!!
Шойим ака турган ерида қотиб қолди. Ҳеч нарсага тушунолмай жавдираб турган хотинининг саволомуз нигоҳини ҳис этаркан, бирор оғиз сўз айта олмади, аста-аста юриб, ичкарига кириб кетди...
Эртасига эрталаб индамай кўчага отланди.
- Йўл бўлсин? Бугун дам олиш куни-ку?! – журъатсизгина сўради Гулсара опа.
- Ботирникига, онаси... Вазиятни тушунтиргани кетяпман...
Хуршида АБДУЛЛАЕВА
@chinozhayoti
Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати +43 даражагача кўтарилиши кутилмоқда
Синоптиклар янги ҳафтада кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
👉/channel/+y6SeTpVjYWo0OGRi
#Chinoz_tumani
#Tilak
⚡️Chinoz tumani hokimi Sherzod Salixov Boks bo‘yicha 3 karra O‘zbekiston Respublikasi chempioni,
O‘zbekiston Respublikasi sport ustasi, Xalqaro toifadagi sport ustasi Chinozlik To‘rabek Xibibullayevga Parij-2024 Olimpiadasi musobaqalarida omad tiladi.
Eslatib o‘tamiz, To‘rabek Xabibullaev
2022-yil Madrid shahrida yoshlar o‘rtasida Jahon chempioni,
2023-yil Xuanchjou shahrida Osiyo o‘yinlari 3-o‘rin sohibi hamda
2024-yil Busto Arsisio shahridagi turnir g‘olibi bo‘lgan.
Chinoz tumani hokimligi axborot xizmati.
|Telegram|Web site ||Facebook|Instagram|
#Kibermadaniyat
Диққат, огоҳ бўлинг
📌Respublika boʻyicha joriy yilning 1-iyuldan 30-iyul kuniga qadar “Kibermadaniyatni yuksaltirish oyligi – “Cyber-month” kompleks targʻibot tadbirlari boshlandi.
♻️Shu munosabat bilan Chinoz tumanida ushbu oylik doirasida "Firibgarlik va ularning turli xil noqonuniy nayranglaridan jabrlanib qolmang" masalasida targʻibot yigʻilishlari oʻtkazilmoqda.
♻️Tadbirda mutaxassislar tomonidan internet tarmogʻidagi firibgarlardan ehtiyot boʻlish, ularning turli xil nayranglari qurboniga aylanib qolmaslik yuzasidan zarur tushunchalar berilmoqda. Ishtirokchilar oʻzlarini qiziqtirgan savollariga atroflicha javob topishmoqda.
Yoqoridagi video ana shu mavzuda 👆
@chinozhayoti
"Онамдан кечгандим, боламдан қайтди…"(тўлиқ)
Бугун қариялар уйида байрам. Саттор чолнинг нобоп ўғли, ҳайтовур, тўғри йўлдан юриб, бир вақтлар қийратиб ташлаб кетган падари бузрукворини «Хизматингизни қилайин, пойингизни ўпайин, отажон!» деб олиб кетди.
"У дунёю бу дунё ўғлимни кечирмайман!" дейдиган қаҳри қаттиқ акамизнинг ҳали дийдаси қотиб улгурмаган экан. Ўғлининг кўзларидаги ўкинч ёшларини кўрди-ю, дарров ийиб олдига тушиб кетяпти. Нима бўлган тақдирда ҳам, ҳарна кўнглида Худо оқибатни уйғотганига шукр.
Фарзандлар ота-онасини қариганида хор қилиб қўймасин. Фарзанд ширин, фарзанд азиз, бироқ ундан яқинроқ дўст ҳам, золимроқ душман ҳам йўқ. Биз, ниҳоят, бир-бирини тушунган ота-болани кузатиб қоларканмиз, Тангрига ялиниб-ёлворамиз: «Дўстга зор, душманга хор қилмагин». Нима бўлганда ҳам, қариялар уйида шунга ўхшаган байрамларнинг кўпайгани маъқул, чунки бундан биз кексаларнинг кўнглимиз тоғдай кўтарилади. «Ҳартугул, уйига қайтди, — деймиз кўнгилни хотиржам қилиб, — нариги дунёга эмас». Чиндан ҳам, бу ерда ҳар йили қадрдонлардан бирини тупроққа топширавериб, ўзимизни анча олдириб қўйган эдик. Ҳарқалай, ҳаммамиз ҳам кексамиз, ҳаммамизнинг борар манзилимиз ўша. Бироқ тобутимизни боламиз кўтарса қанийди. Мен онамнинг тобутини кўтарганмидимки, болам меникини кўтарса…
Бундан бир неча йил бурун катта хатога қўл уриб қўйганман. Бу шундай хато эдики, уни эсласам, ҳозирга қадар юрагим орқага тортади. Наҳотки ўша мен эдим, дейман. Қанчалар сўқир одам бўлган эканман. Отам онамни жонидан ортиқ кўрарди. Шу сабаб бир умр ундан ажралмади. Уни бошқаларнинг қўлига ишониб топширмади. Аммаларимнинг айтишича, онам мени дунёга келтириб, паришонхотирлик касалига чалинибди. У буткул хотирасидан айрилиб қолибди. Яқинлари отамга онамдан ажрашишни маслаҳат беришганда ҳам кўнмаган. Онам мени фақат эмизарди, холос. Бувим эса мени улғайтирган. Болаликдан бувимнинг таъсирида туққан, менга оқ сут берган онажонимга нисбатан душманлик кайфиятида улғайдим. У менга ортиқча юкдай туйиларди. Уни кўргани кўзим йўқ эди. Онам мени танимас, мен эса уни худди шунинг учун ёмон кўрардим. Отамга бир куни онамга нега бунча ғамхўрлик кўрсатишини сўрадим. Ахир у отамни ҳам танимас эди. У менга бир ҳикояни сўзлаб берди: «Мен бу ҳикояни онанг шу касалга чалинганда, кўнглимда унга нисбатан меҳр сўнаётганда ўқигандим ва шу ҳақда ўйлаганим учун ўзимни-ўзим кечиролмагандим.
Бир кекса одам кўчада юриб кетаётганди, кутилмаганда уни машина туртиб юборибди. Атрофдагилар отахонни касалхонага олиб боришибди. Шифокор текширув ўтказиш кераклигини айтса, чол бетоқатланиб, кетишга чоғланибди.
— Қаерга бунча шошяпсиз? Ахир бундай аҳволда сизни қўйиб юборолмаймиз, — дебди уни назоратдан ўтказаётган шифокорнинг жаҳли чиқиб.
— Аёлим уйда кутяпти. Эрталаб унга қаймоқ олиш учун ташқарига чиққандим. У ҳар тонг чойга қаймоқ қўшиб емаса, кўнгли жойига тушмайди, — дебди.
Шифокор:
— Хотинингизга бугун қаймоқ олиб боролмаганингиз сабабини ўзимиз тушунтирамиз, — дебди.
Қария мунғайиб қолибди ва сўлғин қиёфада:
— Не қисматки, хотиним паришонхотирлик касалига йўлиққан. У ҳеч нарсани англамайди, ҳатто кимлигимни ҳам эслолмайди, — дебди.
Шифокор ҳайрат билан:
— Аёлингиз кимлигингизни унутган бўлса, нега унинг ёнига бунча шошасиз? — деб сўрабди.
Чол эса:
— Аммо мен унинг кимлигини ва менга қилган яхшиликларини унутганим йўқ-да, — деган экан.
Мана шунақа, ўғлим, мен ҳам онангдан воз кечиб кетолмайман», деганди.
Мен эса отамнинг бу олижаноблигини, барибир, тушунмадим. Отам онамга ғамхўрлик қилишда давом этарди. Йиллар ўтди. Отам бу дунёни ёш тарк этди. Бувим ҳам оламдан ўтди. Онам менинг қўлимда қолди. Шунда унга меҳр кўрсатмадим. Уйланганимдан кейин бечорани қариялар уйига топшириб юбордим. Уни бир кун ҳам эсламадим.
"У менга меҳр бергани йўқ, онам эмас," деган тушунча мавжуд эди менда. Фарзандли бўлдим, уларни оёққа қўйдим. Не қисматки, бугун фарзандим мени қариялар уйига олиб келиб қўйди...
@chinozhayoti
Халоллик
Бир кишининг яккаю ягона ўғли бор экан. У балоғат ёшига етибди. Бир кун отасидан қандай касб танлаш ҳақида маслаҳат сўрабди:
- Бирор касбни танлашинг ўзингга боғлиқ, - дебди ота.
- Энг яхши касб ўғрилик бўлса керак,-дебди ўғил.
- Майли, кўшнимизнинг қўчқорини ўғирлаб кўр-чи, - дебди ота.
Ўғил қўшнисининг қўчқорини ўғирлаб келибди. Отаси ўзини хурсанд кўрсатиб:
- Яша, ўғлим, зўр иш қилдинг. Энди иккимиз маза қилиб уйдан чиқмай шу қўйни еймиз.
Ота-ўғил бир ҳафта маза қилишибди. Кўйни батамом еб бўлишгач, ўзларини тарозига тортишибди. Ота ўн кило семирибди, ўғил эса ўн килога озибди. Ўғил ҳайрон бўлиб отасига боқибди. Ота кулиб:
- Эй нодон, сен ўғирлаган қўйнинг пулини ўша куни кўшнига бериб кўйганман. Шунинг учун, хотиржам семирдим. Сен бўлса бир ҳафта азоб ичида яшадинг! Шу сабаб оздинг. Ўзингга ҳалол касб танла, шунда у дунёйинг хам, бу дунёйинг ҳам обод бўлади, - дебди.
@chinozhayoti
🌙 ҲИЖРИЙ ЯНГИ ЙИЛИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
📆 2024 йилнинг 7 июль куни – янги 1446 ҳижрий йил – Муҳаррам ойи бошланишининг биринчи кунидир.
Ашуро куни 2024 йилнинг 16 июль, сешанба кунига тўғри келади.
🌙 Муҳаррам ойи қандай ой? Муҳаррам ойи – мусулмонлар тақвимининг биринчи ойидир. Бу ой Аллоҳ таоло уруш, қон тўкишни ҳаром қилган (Зулҳижжа, Зулқаъда, Муҳаррам, Ражаб) тўрт ойнинг бири бўлиб, унинг ўнинчи куни яъни, ашуро куни алоҳида фазилатларга эга.
🔸 Бу кун яқинларга кенгчилик қилиш, бир йиллик кенгчиликка сабаб бўлади. Абу Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Ашуро куни аҳли аёлига кенглик яратса, Аллоҳ унга йил бўйи кенглик яратади”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти).
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@chinozhayoti
Пенсия пули ойнинг қайси санасида фуқароларга етказиб берилади?
😏 Янги ой кирди, пенсиям пластик картамга қачон тушади ёки нақд шаклда қачон оламан каби фуқароларда саволлар туғилиши табиий. Қуйидаги мақолани диққат билан ўқишни тавсия қиламиз.
❔ Хўш, пенсия маблағлари ўзи фуқароларга ойнинг қайси санасида етказилади?
🫥 Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари ҳар тўлов ойининг 2-кунига қадар тўлов топшириқнома (ведомост)лар шакллантиради ва ведомостлар ойнинг 4-кунига қадар пенсияни фуқароларга етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилотга тақдим этилади.
📄 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 майдаги ПҚ-5102-сонли Қарор билан, пенсия тўловлари учун талаб этиладиган маблағларни Пенсия жамғармаси ҳар ойнинг 5-санасига қадар пенсия олувчиларнинг шахсий ҳисобварақларига (пластик карталарга) молиялаштирилиши белгиланган.
Халқ банки томонидан нақд шаклда пенсия олувчиларнинг маблағлари тасдиқланган графиклар асосида сайёр кассалар томонидан ҳар ойнинг 4-27 саналарида маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)га борган ҳолда тўлаб берилишини маълум қиламиз.
❔ Июль ойи учун пенсия қачон тўланади?
✅ Юқоридагилардан келиб чиқиб, Пенсия жамғармаси томонидан банк пластик картада пенсия олувчи фуқароларга пенсия маблағлари 5 июлгача, нақд пул шаклида олувчи фуқароларга эса 27 июль санасига қадар тўлаб берилиши режалаштирилган.
💬 РУС
📞 12-71 🌐 pfru.uz
✅ Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 pensiyauzb">Youtube
Мен бир нарсага ҳайрон бўлавераман, қачон қараманг, тўртта одам йиғилса, фарзанд тарбиясининг оғирлиги, уларни одам қилишнинг азоблиги тўғрисидаги ҳасратга дуч келамиз. Ў-ў-в биродарлар, бунинг энг осон, энг арзон, энг самарали йўли – усули шундоқ ёнингизда турибди-ку: болангизни китоб ўқишга ўргатинг, унинг кўнглида бадиий адабиётга меҳр ва муҳаббат уйғотинг, фарзандларингизга уч-тўрт сўмни қизғанмай мунтазам китоб олиб беринг! Ахир дунёда китобдан ҳам ақллироқ, ундан ҳам донороқ бирор устозни топиб бўладими? Ахир китобларда йўқ нарсанинг ўзи йўқ-ку! Одамни одам қиладиган жамики куч қудрат, ҳикмат, гўзаллик, ақл ва одоб китобларда “мана-ман” деб турибди-ку! Наҳотки, бу буюк неъматдан, бебаҳо бойликдан бебаҳра бўлиб ҳам одам бўлиш мумкин деб ўйласангиз?!
©️ Озод Шарофиддинов, Ўзбекистон қаҳрамони
@chinozhayoti
#Диққат
⚡️Ўзбекистонга Россиядан совуқ ҳаво яқинлашмоқда: 1-3 июл кунлари мамлакатда салқин об-ҳаво кутилмоқда
Мазкур салқинликни Ўрта Осиёга совуқ ҳавонинг шимоли—ғарбдан кириб келиш жараёни (картада кўк рангли Урал—Волгабўйи ҳудудларидан кириб келувчи жараён) юзага келтириб, унинг таъсири шу яқин кунларда жануб вилоятларига кучли таъсир этмайди.
Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг
@chinozhayoti
#об_ҳаво
☀️🌥🌧 Бугун Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати +40 даражагача кўтарилиши кутилмоқда
Гидрометеорология марказининг хабар беришича, бугун, 28 июнь куни Тошкент вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин.
Ҳарорат кечаси 22-27 даража илиқ, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлади.
✔️Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
@chinozhayoti
#Табрик
МАХСУС РОЛИК: 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни
💠 Адолатни халққа етказишга қўрқманг. Чунки ортингизда Президент турибди — Шавкат Мирзиёев.
🎓 Фарзандим 20 ёшда. Яқинда университетга ўқишга кирди. Боқувчимиз йўқ. Боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинланса, қачондан бошлаб пенсия тўланади?
Вафот этган боқувчининг таълим ташкилотига ўқувчи ёки талаба сифатида қабул қилинган 18 ёшдан катта ёшдаги оила аъзосига боқувчисини йўқотганлик пенсияси у ўқувчи ёки талабалар сафига қабул қилинган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасидан бошлаб тўланади.
🔄 Вафот этган боқувчининг 18 — 23 ёшдаги оила аъзоси Ўзбекистон ҳудудидаги таълим ташкилотининг ўқувчиси ёки талабаси эканлиги Пенсия жамғармаси бўлими томонидан мустақил равишда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг ахборот тизимидан олинган электрон сўров орқали аниқланади.
__________
🎓 Моему сыну 20 лет. Недавно он поступил в университет. У нас нет кормильца. Если мне назначат пенсию по случаю потери кормильца, когда будет выплачена пенсия?
Члену семьи умершего кормильца в возрасте старше 18 лет, принятому в образовательную организацию в качестве учащегося или студента, пенсия по случаю потери кормильца выплачивается с первого числа месяца, следующего за месяцем принятия его в число учащихся или студентов.
🔄 Факт, что член семьи умершего кормильца в возрасте 18-23 лет является учащимся или студентом образовательной организации на территории Узбекистан, устанавливается отделом Пенсионного фонда самостоятельно путем электронного запроса в информационную систему Министерства высшего образования, науки и инноваций.
📞 12-71 🌐 pfru.uz
✅ Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 pensiyauzb">Youtube
Пенсия тайинлаш учун онлайн ариза қандай юборилади?
😏 Пенсия ёшига етдингиз ва пенсия тайинлаш учун онлайн мурожаат қилмоқчисиз, лекин буни қандай амалга оширишни билмайсиз.
👨💻 Пенсия жамғармаси бу борада сизга кўмаклашади. Қуйидаги ҳавола орқали пенсия тайинлаш учун онлайн ариза юбориш хизматидан фойдаланиш бўйича маълумот олишингиз мумкин.
👉 Пенсия тайинлаш учун онлайн ариза юбориш бўйича қўлланма
____________
Как подать онлайн-форму заявления для назначения пенсии?
😏 Вы достигли пенсионного возраста и хотите подать онлайн-форму заявления для назначение пенсии, но не знаете, как это сделать.
👨💻 Пенсионный фонд поможет вам в этом. Информацию о том, как воспользоваться услугой подачи онлайн-формы заявления для назначение пенсии, вы можете получить по ссылке ниже.
👉 Ссылка для онлайн заявки для назначения пенсии
📞 12-71 🌐 pfru.uz
✅ Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 pensiyauzb">Youtube
Бугун, 25 июндан бошлаб Ўзбекистонда ёзнинг энг иссиқ даври - "чилла" кириб келди
Иссиқ мавсум 25 июндан 5 августга қадар давом этади.
Бу даврда нималар қилиш керак?
— Тоза, шакарсиз ичимлик сувидан суткасига камида 1,5 литр ичинг
— ёғли, қовурилган таомлардан тийилинг ва мева-сабзавотлар истеъмол қилинг;
— енгил, танага ёпишмаган, ҳаво ўтказувчан уст-бош кийинг;
— ўртача ҳаво ҳароратидаги сувда душ қабул қилинг (муздай бўлмасин).
Асосий эслатма: кундузи соат 10:00 ва 16:00 оралиғида қуёш нури тушадиган очиқ жойларда юрманг!
@chinozhayoti
ИЖОД ТАРАННУМИ:
#Ҳикоялар
"МЕН СИЗДЕК ЭМАСМАН...”
- Нима?! Ўғлингнинг эси жойидами ўзи?! “Барибир, шу қизга уйланаман!” дегани нимаси энди? – дастурхон ёнига ўтириши билан хотинидан эшитган бу гапи унга худди чақмоқ ургандай таъсир қилди. Ўғли курсдошига кўнгил қўйганини анча аввал эшитган, қизни роса суриштиришганди, хотини қаршилик қилмаган бўлса-да, қизнинг оиласи ҳам, ўзи ҳам Шойим акага унчалик маъқул бўлмаганди. Тўғрироғи, қадрдон оғайниси билан ўзаро келишиб, қуда бўлишга ваъдалашиб қўйишгани учун ҳам қилдан қийиқ ахтариб, келинликка номзодни рад этди. Жасур отасининг норозилигини эшитиб, бир сўз айтмади. Шунинг учун “ҳали ёш-да, унутиб юборади”, деб ўйлаб юрганди. Мана энди бу гап! У иштаҳаси бўғилиб, косани нари сурди. Гулсара опа айбдордай бошини эгиб ўтираркан, ботинмайгина деди:
- Дадаси, чамамда, ўғлингиз ўша қизни қаттиқ севади-ёв! Қўйинг, рози бўлақолинг, уйланса, уйлансин...
Шойим ака баттар тутақиб кетди:
- Ўзи асли сени эсинг жойидамас! Мен Ботирга ваъда қилиб қўйганман, нима, унутдингми?
- Ботир ака тушунган одам, ётиғи билан айтсангиз, йўқ демас... – она ёлворувчан оҳангда гапида давом этди, - сиз билмайсиз, шу гап чиққанидан бери Жасур кечалари ухлолмай тўлғониб чиқади, уҳ тортгани-тортган... Кўнгли ўксимасин, дейман-да! Эрта бир кун таъна қилиб юрмасмикин...
- Бўлди, бас! – шахд билан унинг гапини кесди Шойим ака, - ўзи қани?
- Ҳали келмади, амалиётга чиқишган-ку ўқишидан, касалхонада бўлса керак.
Овқат томоғидан ўтмади. Индамай ўзининг хонасига кириб кетди. Севармиш! Ҳа энди, ёшликда бўлади-да, ўзи ҳам ёшлигида бошқа қизни ёқтирарди, лекин отаси айтганига уйланди, мана, кам бўлгани йўқ-ку! У чуқур уф тортиб, диванга ўтирди. Беихтиёр ёпирилиб келган ёшлик хотиралари хаёлини олис ўтмишга етаклаб кетди. Талабалик даври, ўт-олов ёшлиги, Санам, муҳаббати... Ҳа, у отасининг кўнгли учун шундай қиздан воз кечди, уни зор йиғлатиб кетди...
Санам Шойимлардан бир курс пастда ўқирди. Сочлари узун, жуссаси кичиккина бўлса-да, ўзи истарали, ёқимтойгина, юзларида кулгичи бор қиз эди. Аввалдан турли тадбирларда бирга бошловчилик қилишгани учунми, ўзаро яқин эдилар, Шойимлар битирадиган йили пахтага чиқишганида эса... Хуллас, чегарадан анчагина ҳатлаб ўтишган, аммо унинг кўнгли тўқ, чунки шу қизга уйланаман, деб қарор қилганди. Санам унга жуда ишонарди, шунинг учун яқин ”муносабат”лари пахтадан қайтишгач ҳам давом этаверди, ахийри, отасининг кутилмаган қарори уни эсанкиратиб, нима қилишни билмай юрган кезларида Санам бир гап айтди:
- Шойим ака, мен...ҳалиги...бўйимда бор, шекилли...
У бу хабарни эшитиб, баттарроқ гангиб қолди. Отаси билиб қолса, борми...Энг ёмони, Санамга ростини айтиш ўрнига уни алдади.
- Сен қишлоғингга кетавер, мен тез орада совчи юбораман, ҳаммаси яхши бўлади...
Қиз унинг ваъдасига ишониб, тамоман хотиржам ҳолда қишлоғига жўнади. Шойим отасига ҳеч нарсани айта олмади, қўрқди. Эҳтимол, гаплашиб кўрганида у киши рози бўлармиди? Бу орада у ўқишни битирган, отасининг яқин жўраси ўзи ишлайдиган идорага бирдан бўлим бошлиғи лавозимига ишга олганди. Тўй ҳам жуда тез ўтди, фотиҳадан сўнг икки ҳафта ўтар-ўтмас, данғиллама тўй қилиб, Гулсарани келин қилиб, тушириб олишди. У ишлари юришаётганидан, янги куёвликнинг иззат-икромли кунларидан сармаст юриб, Санамни унутиб ҳам юборди. Чамаси, олти ойлардан кейин курсдоши Шерзоддан у ҳақида эшитди.
- Айтганча, Санам бор эди-ку, бирга бошловчилик қилардинглар, ўша қизни кимдир ёмон алдаб кетибди-да! Ҳалигидай юришган экан, ҳомиладор бўлиб қолибди, ота-онаси “юзимизни ерга қаратдинг”, деб уйдан ҳайдаб юборишибди бечорани...
Унинг кўз олди қоронғулашиб кетди, бир сўз айта олмай, гапнинг давомини кутиб, ўртоғининг оғзига термулди, Шерзод унинг бу ҳолатини Санамга қаттиқ ачинаётганга йўйди.
- Собир уни чекка туманда ишлаб юрганини кўрибди, аввалги Санамдан асар ҳам йўқ эмиш, одамларга ишонмайдиган бўлиб қолибди, дейди. Ўзи айтиб берибди йиғлаб...
#эслатма
❗️ Эртага ОТМларга қабулнинг 1-босқичи тугайди
Бугун — 24 июнь, эртага эса 25 июнь куни соат 23:59 да ОТМ ва профессионал таълим муассасаларига қабулнинг биринчи босқичи тугайди.
❌ Бу дегани шу босқичда ҳужжат топширмаганлар кириш имтиҳонларида қатнаша олмаслигини билдиради.
2-босқичда фақат йўналиш ва ОТМлар танланади.
Эслатма абитуриентлар учун имтиҳонда қатнашиш тўлови 170 минг сўм.
@chinozhayoti