chinozhayoti | Неотсортированное

Telegram-канал chinozhayoti - ЧИНОЗ ҲАЁТИ

604

"Чиноз ҳаёти" телеграмм канали ижтимоий-сиёсий воқеалар, янгиликлар, табрик ва қутловлар беради. Мурожаат учун тел: 90-979-89-29 Admin: @s_axmedova

Подписаться на канал

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

,,,,,,
​​Муяссар эшикни очганида, агар лўли аёл садақа сўрамаганида, у ҳаммасидан хабар топган-у, боласини олиб кетгани келди, деб ўйлаган бўларди.
“Тавба, шунча йил ўтса ҳам, ҳеч ўзгармаган. Айниқса, бошидаги рўмоли ўша илк бор туғруқхонада кўрганимдай”, деб хаёлидан ўтказди Муяссар. У уйидан нон ва яна озроқ пул олиб чиқиб, лўли аёлга тутқазди.
— Тўхтанг, мен сизни танидим. Туғруқхонада… — деди лўли аёл.
Унинг бу гапидан Муяссарнинг юраги қинидан чиқиб кетай деди. Наҳотки, у ҳаммасини билади, наҳотки, ўзи асраб-авайлаб ўстирган боласини энди олиб кетса?..
Лўли аёлнинг гапи Муяссарнинг ташвишли хаёлларини тумандек тарқатиб юборди.
— Сиз ҳам мендай ўғилли бўлгандингиз-а? Бачаларимиз тенгқур-да энди. Катта бўлиб қолдими ўғлингиз, исмини нима қўйдингиз?
— Собит, — аранг жавоб қайтарди Муяссар.
— Ҳа, яхши, булар учун раҳмат, кам бўлманг, — деди лўли аёл қўлидаги Муяссар берган нарсаларга қараб. Кейин ёдига яна нимадир тушгандек гапга тушиб кетди:
— Иби, ман сизга бачамни таништирмабман-к у. Замонбек, бери кел, бачам… — дея аёл нарироқда дарахтдаги мевалардан узишга уринаётган болани чақирди.
Югуриб етиб келган болага Муяссарнинг кўзи тушди-ю, ранги докадек оқариб кетди. Унинг кўзлари худди ўзиники эди, Муяссарнинг ёшлиги худди шу болага кўчиб қолганга ўхшарди.
— Мана шу мани бачам, ўшанда сизнинг ўғлингиз билан бир кунда туғилган. Анча катта бўлиб қолди, кўрдингизми? — деди аёл бир болага, бир Муяссарга қараркан.
Бола онасининг этагидан тортар, бу ерда туриб зерикиб кетгандек бетоқатланарди.
— Ҳа, майли, — деди лўли аёл.
Сўнг хайр-хўш қилиб кетишга чоғланди. Муяссар эса, дарвозага суянганча узоқ қолиб кетди. Ўз боласи ҳамон тирик эканлиги, яшаётганлиги бу унга мукофотми ёки бировнинг боласини ўзиники қилиб олгани учун жазоми, шуни билолмай, узоқ ўйланиб қолганди..
ТАМОМ.

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

⚡️Президентга қандай мурожаат қилиш мумкин?

Президентнинг тадбиркорлар билан бўлиб ўтадиган очиқ мулоқотига тайёргарлик кўриш доирасида тадбиркорларнинг мурожаатларини қабул қилиш ва таҳлил этиш бўйича Республика штаби ўз фаолиятини бошлади.

Бизнес эгалари ўзлари дуч келаётган муаммолар ва таклифларни 24/7 режимида 1094 ва 1100 қисқа рақами орқали йўллаши мумкин.

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

Биласизми?

Кун иссиғида энг ёқимли чанқоқбости ичимлик бу- Айрон
Айроннинг фойдали хусусиятлари ҳақида биласизми?

✅ Айрон ажойиб чанқовбосди ичимлик ҳисобланади. Уни жазирама пайтларида ичиш орқали организм йўқотган суюқлик, минерал ва витаминлар ўрнини қоплаши мумкин. Айрон ёрдамида очликни ҳам енгиш мумкин.

✅ Айрон овқат ҳазм қилиш тизимини, ичаклар микрофлорасини яхшилайди ва шу йўл билан иммунитетни кучайтиришга ёрдам беради. Айронни хуш кўрувчи инсонларда дисбактериоз камдан-кам учрайди, чунки уни мунтазам истеъмол қилиш ичаклардаги микроорганизмлар фаолиятини нормаллаштиради. Айрон ўпкага кислород оқимини таъминлаш орқали нафас олиш тизими фаолиятини яхшилайди. Шу сабабдан у бронхиал астма, пневмония ва бронхитдан азият чекаётган беморларга шифокорлар томонидан тавсия этилади.

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

⚡️Бўкалик эркак киши аёллар кийимини кийиб юзини беркитиб юргани аниқланибди

Чорсуда аёл кишининг кийимини кийиб юзини беркитиб олган шахс тўхтатиб текширилганда у Бўка туманида яшовчи эркак эканлиги аниқланди.

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

⚡️"Шаҳодатнома"ни эндиликда электрон шаклда олиш мумкин

Мактаб битирувчилари электрон шаҳодатномалари(аттестат)ни қуйидаги ҳаволалар орқали бепул юклаб олиши мумкин:

Ягона интерактив давлат хизматлари (my.gov.uz) порталидаги Умумий ўрта таълим тўғрисида шаҳодатнома маълумотини олиш давлат хизмати орқали.

Электрон шаҳодатнома (e-shahodatnoma.uz) ахборот тизимига шахсий маълумотларини киритиш орқали.

Маълумот учун: 11-синф мактаб битирувчиларининг шаҳодатнома маълумотлари Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг ОТМ қабул бўйича электрон платформасига интеграция қилинган.

Шу боис, олий таълим муассасаларига электрон ҳужжат топшириш жараёнида битирувчининг шаҳодатнома маълумотлари автоматик тарзда тақдим этилади.

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

Сиз ухлайсиз...Қайдадир бир  Дил.
••Туни бўйи сизни уйлайди.
•••Ҳаёлида балки у кўнгил.
••••Сирларини сизга  суйлайди.
•Сиз ухлайсиз тинч ҳам осуда.
••Тушингизда хатто  жилмайиб.
•••Хавасимни келтирар жуда.
••••Уйғотмоқлик гўёки айб....
•Сиз ухлайсиз маъсум беғубор.
••Осмонларни кезиб рўёда.
•••Айни дамда қайдадир  бедор.
••••Кимдир уйлар сизни  дунёда....
•Сиз ухлайсиз сезаяпсизми?
••Ой ҳам сўниб қуёш  ботмоқда.
•••Уша кимдир сизни  топганчун.
••••Яратганга шукр  айтмоқда...!

Хайрли тун АЗИЗЛАРИМ


@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

#жазо

Чиноз тумани ҳокими ўринбосари — инвестициялар, саноат ва савдо бўлими бошлиғи Мирякубов Мирсаид Мирсултоновичга ўртача ойлик иш ҳақининг 15 фоизи миқдорида жарима қўлланилди.

Сабаби:

✅ ижро интизомига риоя этмаган ва хизмат вазифаларини лозим даражада бажармаган.

#Тошкентвилояти #Чиноз

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

Бугун шифокорларнинг касб байрамлари.
Аввалоси ҳамма яхши тилакларга қўшиламан. Касбингизни севишингиз унга бўлган муҳаббатингиздандир. Илохим
жонкуяр, фидоий шифокорлар кўп бўлсин. Қасамиёдига содиқ тиббиёт ходими касбига хиёнат қилмайди.
Азиз соха мутахассислари байрамингиз муборак бўлсин.
Касби корингизга барака, ўзингизга мустаҳкам соғлиқ тилаб, эл юрт олдида ҳамиша юзингиз ёруғ бўлишини тилайман.

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

🪻Барчангизга Қурбон Ҳайити муборак бўлсин!

Аллоҳ таоло бу кунда қилинаётган хайрли, солиҳ амалларимизни Ўз даргоҳида қабул айлаб, дуоларимизни мустажоб қилсин.



@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

Қайнатилган сув - танани кислород билан тез ва хавфсиз тўйинтиради

🔹Иссиқ сув қонга жуда тез сўрилади;
🔹тананинг кислород билан тўйинтиради;
🔹ўпкани куйдирмайди;
🔹қон айланишини яхшилайди;
🔹метаболизмни яхшилайди;
🔹вазнни камайтиради;
🔹энг яхши антибиотик;
🔹қон босимини пасайтиради.

Сизга ёққан бўлса Яқинларингизга хам юбориб қўйинг

XALQIM_TABOBATI

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

📞Муҳим қўнғироқ...

Группаларга ташлаб қўйинг, бир ҳулоса чиқаришсин


@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

Муаллифлик гонорари оламан. Бу маблағлар ҳам иш ҳақи ҳисобланадими?

Қонунчиликка мувофиқ, муаллифлик гонорарларидан ҳисобланган ижтимоий солиқлар ҳам иш ҳақига тенглаштирилади.

Бунда, гонорар берувчи ижодий уюшмалар томонидан (давлат ташкилотлари 25 фоиз ва хусусий ташкилотлар 12 фоиз) миқдорда ижтимоий солиқ тўланади.

Демак, пенсияни ҳисоблаш учун ижодий уюшмалар аъзолари ва ижодий уюшмаларнинг аъзолари ҳисобланмаган бошқа ижодий ходимлар учун муаллифлик гонорари тўғрисидаги маълумотномалар асос ҳисобланади.

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

⚡️Хушхабар: 1-августдан Ўзбекистонда автомобиллар импорти учун божхона тўловлари камайтирилиши кутилмоқда

Президент 2024-йил 1-августгача божхона тўловларини ЖСТ (Жахон савдо ташкилоти) стандартларига мувофиқ қайта кўриб чиқиш бўйича топшириқ берди.

Автомобиль импортига янги божларнинг аниқ қиймати номаълум бўлса-да, ЖСТ мамлакатларида ўртача бож 15% ни ташкил қилади.

❗️Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

#Диққат

☄️🪐 Бугун сайёраларнинг катта паради бошланади

Марс, Нептун, Меркурий, Юпитер, Уран ва Сатурн бир қаторда саф тортади ва уларга сўниб бораётган ярим ой ҳам қўшилади. Кейинги катта парад 18-20 йилдан кейин бўлиб ўтади

Бу ҳодиса кўпинча кенг кўламли офатларнинг бошланиши билан боғлиқ. Тарихда эса Эл Чичон вулқони 1982 йилда отилиб, 2 000 дан ортиқ одамни нобуд қилган эди.

@haqiqatonline_24

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

#Хайрли_тонг

Биз дунёга қуёш каби барчага нур сочмоқ мисол, барчанинг корига яраш учун келганмиз...
Қалблари озор топган, ғамга ботган инсонлар дардига  малҳам бўлайлик.
Уларнинг ҳолидан хабар олайлик. Қалбларидаги махзунликни бир оз бўлсада тарк этишига сабабчи бўлайлик...

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Хайрли тонг юртдошим!

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

Фарзандим лўлининг боласи.
(хаётий ҳикоя)

Бу сафар ҳаммаси бошқача бўлади. Сен ҳадеб сиқилаверма. Эсон-омон болангни қўлингга олсанг, Яратган умрини узоқ қилса, қолгани ҳеч гап эмас.Аёл аммасининг бу гапларидан кейин бироз ўзига келди. Туғруқхонага келганидан бери шу ҳақида ўйлайди. Унинг бу ўйларига ҳам асос бор, мана, турмушининг ўнинчи йили кетмоқда ҳамки, дунёга келган гўдаклари туғилганидан бир неча кун ўтар-ўтмас, кўз юмади. Бунинг сабабини ҳеч ким билмайди. Фолбин ва бошқалар ҳам худди шифокорлар каби аниқ бир гапни айта олишмади. Фақат онасигина унга сабр қилиши кераклигини, бу ҳам ҳаётнинг синови эканлигини
такрорлайверади. Аммо Муяссарга энди онасининг гаплари ҳам кор қилмасди. Бешинчи боласини 9 ой кўтариб, уни бир марта бағрига босибоқ йўқотиш азобидан юраги зада бўлиб кетди, ахир…
Бу сафар ҳам ҳали дийдорига тўймаган гўдагидан айрилишдан қўрқиб, йиғлаб ўтирганда аммасининг далдаси кор қилмасди. Аммаси шу туғруқхонада анчадан бери ишлайди. Ўзининг болалари катта бўлиб, ўқишларни ҳам тамомлашяпти. Шунинг учун ҳам, бошқаларнинг дардини англаши қийин. Буни фақат фарзандсизлик доғида куяётган аёлгина тушуна олади.
Аммо тақдир бахт туҳфа этаман деса, ҳеч гап эмас экан. Муяссар фарзандли ҳам бўлди, боласини қўлига олганида эса, ундан эрта-индин айрилиб қоладигандек қаттиқ бағрига босар, юз-кўзларидан тинимсиз ўпарди…
— Болангиз сизга ҳеч ҳам ўхшамас экан-а, — деди унинг ёнида турган ҳамшира қиз.
— Ҳа, у худди дадасига ўхшайди. Қош-кўзлари, айниқса, юзларининг қорачадан келганлиги худди дадасининг ўзгинаси.
— Умри билан берган бўлсин, — деди ҳамшира.
Бу гап Муяссарнинг ичини эзиб ётган қайғунинг яна қўзғалишига сабаб бўлди. Бироқ, мана, орадан бир ой вақт ўтди ҳамки, ичидаги бу қўрқув ҳали уни тарк этгани йўқ. Аслида, шу пайтгача бирорта боласи икки ҳафтадан ортиқ яшамаган эди. Бу боласининг ҳамон бағрида эканлигидан у ўзида йўқ хурсанд эди. Аммо аммасининг ўша куни айтган гапи ҳаммасини бирданига чил-чил қилиб юборди.
— Бу ёлғон, деб айтинг, илтимос, амма, нега бундай қилдингиз?
— Нима қилишим керак эди? Оилангнинг бузилишига йўл қўйиб беришим керакмиди? Ўша куни қайнонангнинг гапини эшитиб қолганимдан кейин, бу сен учун яхши бўлади, деб ўйладим. У агар шу боланг ҳам ўладиган бўлса, сени ўғлидан ажраштирмоқчи эди. Нима, сен турмушинг бузилиб кетишини хоҳлаганмидинг? Кейин сенга биров уйланармиди? Бир умр ёлғиз ва фарзандсиз ўтишингга тўғри келарди. Шунинг учун ҳам, ўша куни сен билан бир кунда кўзи ёриган лўли аёлнинг боласи билан алмаштириб қўйдим. Ҳали мендан миннатдор бўласан.
— Амма, ахир, у аёл бола ўзиники эмаслигини билиб қолса нима бўлади? Бу ҳам майли, эрим бундан хабар топсачи… барибир, шунда ҳам оилам бузилиб кетади-ку, у мени умуман кечирмайди.
— Ақлингни ишлатиб, эрингга ўзинг айтмасанг, қаёқдан биларди? Иккинчидан, лўли аёл ҳам бу сирнинг тагига етиши даргумон. Билмайман, сенга дуо кетганми, болаларинг туғилиб, ҳали бир ойлик бўлмасданоқ ўлаверади. Ким билсин, ҳозир ўша боланг ҳаётми? Балки, аллақачон…
— Амма, ундай деманг, ахир, нима бўлганда ҳам, у менинг болам эди. Ана шу вужудимда ўсган, юрагимнинг уришини эшитиб дунёга келган болам эди.
Муяссар кўз ёшларини тўхтата олмас, овозидаги титроқ қаттиққўл амманинг ҳам юрагини юмшатиб юбораёзди. Хонага кириб келган қайнона эса, амма-ю жияннинг суҳбатини шу ерда тугатиб қўя қолди. Аммо иши борлигини ва дарҳол кетиши кераклигини баҳона қилиб чиқиб кетишга чоғланди…
Кунлар шу зайлда ўтар, Муяссар эри бир кун ҳамма сирдан воқиф бўлишидан қўрқиб, юрак ҳовучлаб яшарди. Мана, ўзи ўстираётган ўғли ҳам катта бўлиб қолди. Муяссар бу бировнинг боласи демади, меҳри бўлинмади, худди ўз боласидек парвариш қилди, оналик қилди. Ҳаммаси кўнгилдагидек бораётганди…
— Ассалому алайкум, янго, садақа қилинг, — деди бир лўли аёл эшикни очган Муяссарга эътибор ҳам қилмасдан.
— Ҳозир, — деди Муяссар ва ичкарига кириб кетди. У бу лўли аёлни кўриб, ҳаммасини эслади. Аммаси унга айтган аёл мана шу эди. Унинг уйида ҳозир ана шу аёлнинг боласи яшайди, уни ўзиники қилиб олган.

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

⚡️Маҳаллий Кенгашларга энди ҳокимлар раислик қилмайди

Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан ишлаб чиқилган қонун лойиҳасига кўра, эндиликда маҳаллий Кенгашларга раис айнан депутатлар орасидан сайланади.
Ва ниҳоят

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

Ривоят

Шоҳ тобут ясовчининг хотинини бир
кўрди-ю, ошиқи беқарорга айланди. Қандай бўлмасин, уни қўлга киритиш пайига тушди...
Ниҳоят, аскарларидан бирини тобуткашнинг уйига юборди:
Подшох сенга эрталабгача "ҚИРҚТА тобут ясашингни буюрди. Агар эпламасанг бошинг кетади. Михлари олтиндан бўлиши керак, -деди аскар унга.
Тобуткашни қайғу чулғади. "ҚУРБИ ЕТМАЙДИГАН ИШ".
-- Хотин, -деди уйига келиб, — куним битганга ўхшайди, подшох қилиб бўлмайдиган ишга буюрди...
Хотини нима гаплигини сўради. Эри бўлган гапни айтиб берди. Шунда аёл бу ерда бир гап борлигини тушунди, бекорга эрига бу ишни буюрмаган...
Аёл АЛЛОҲ мўмин бандасини бундай чорасиз қолдирмаслигига ишончи комил
эди. Шунда у эрига деди:
— Ҳеч қўрқманг, унутмангки, тундан кейин тонг, оғриқдан кейин халоват бор.
— Шундайку-я, аммо эрталаб менинг каллам кетади.
— Айтдим-ку, қўрқманг деб, "АЛЛОҲ кифоя килувчи зот". Борингда хотиржам ётиб дам олаверинг...
Аммо тобуткашнинг кўзига уйқу илинмади.
Кечаси билан хонада юриб чиқди....
Эрта тонгда эшик тақиллади. Тобуткаш эшикни очар экан, титроғи кучайди. Кечаги аскарни кўргач эса, ҳушидан кетаёзди.
— Келинг,- деди тили зўрға айланиб. Аскар ҳазин овозда деди:
— Битта тобут ясаб беринг. "ПОДШОХ ВАФОТ ЭТДИ"...

Хурмат билан Элмурод

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

⚡️Kоррупция ҳақида хабар берган фуқарога 8.500.000 сўм мукофот пули берилади

Коррупция ҳақида Бош прокуратура, ДХХ, ИИВ, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахслар БҲМнинг 25 бараваригача (8 млн 500 минг сўм) миқдорида бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади.

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

⚡️Тошкентдан Ҳаж сафарига борган 4 нафар фуқаро вафот этди

Жорий йилги Ҳаж зиёратига Тошкент шаҳрининг ўзидан кетган зиёратчиларнинг 4 нафари вафот этган. 1 киши тўсатдан хуруж қилган касаллик туфайли операция муолажасидан сўнг пойтахтга қайтиб кетган.

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

​​КЕКСАЛАР СЕВГИСИ...

Бугун трамвайга чиқиб уйим томон йўл олдим..
Кейинги бекатда бир кекса ёшли рус миллатига мансуб кампир чикди..
Кўриниши оддий: бошида оқ шапка, кулранг куртка ва қўлида халтани кўтариб юрувчи аравачаси хам бор...
Аравачасини чиқаришга ёрдам бериб ўрнимни унга бўшатдим..
Трамвай йўлда давом этди..
Шу пайт унга смс келди..
Кампир ички чўнтагидан телефонни олди..яна озроқ ковлаб қутича..қутичанинг ичидан кўзойнагини олиб  бир муддат тикилиб қолди...
Мен томонга юзландида русчалаб:
Ўғлим шуни ўқиб бер деганча ялингансимон қаради...
Жон дилим билан розилигимни айтдим..Siemens номли эски телефон.
Кичик сариқ экранида иккита чандиқчаси хам бор телефонни қўлимга олдим.
Унда "Любимый"(Севгилим) деган абонентдан смс келганди.
Тўғриси кулвордим.
"Қариларга нима борикин бунақа ёзиб, бачкана" деб ўйладим.
Смсни ўқидим.(таржимаси)
"Азизам мен яшарканман. Доктордаман хозир. Бу смсни сенга мени номимдан доктор ёзяпти. Мен боргунимча севимли овқатимни тайёрлаб тур. Мендан хавотир олма. Сени севаман".
Кулаётган чехрамдан асар қолмади.
Кампиргв ўқиётиб ўзим хам маъносини тушуниб ўқидим.
Кампирни кўзидан бир томчи ёш думалади...
Ха бир томчи...
У менга жавоб ёзишимни илтимос қилди...
Жавоб шундай бўлди:
"Келишингни интизорлик билан кутаман.
Докторни мехмонга таклиф қил.
Йўлда эхтиёт бўл.Сени севаман Азизим..."
Ким кандай хаёлга борса борсин..
Мен хақиқий севгининг гувохи бўлдим.
Кампир ўйчан,  ширин табассум ва энтикиш билан йўлда давом этди..
Мени бекатим келди.. Хайрлашиб тушдим..Ўзимга хам шундай севги насиб этишини чин юракдан истадим..
Ушбуни ўқиганларга хам, ўқимаганларга хам шундай севги насиб этсин илохим.

Музроб Рахматов

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

#Диққат
⚡️Ўзбекистон аномал иссиқ кириб келмоқда. Ҳарорат +48 даражага етади.

“2024-йилда ҳақиқий жазирама ва ғайритабиий иссиқлик июль ва август ойларининг бошларида Ўзбекистонга етиб келади” – дея хабар беради Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти.

👉 @Chinozhayoti—  Энг тезкор янгиликлар фақат бизда.

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

Тошкентдан Бўстонлиққача бўлган йўлда янги туннел очилди

Тошкентда Янги Ўзбекистон кўчаси ва 4R12 автомобил йўли кесишмасида янги туннел очилди. Энди Чорвоқ сув омбори томон кетаётган ҳайдовчилар чорраҳада тўхтаб туриши шарт эмас.

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

⚡️Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Қурбон ҳайити билан табриклади

«Бутун халқимизни тинчлик, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик фазилатларидан тобора обод ва мунаввар бўлаётган юртимизга кириб келган Қурбон ҳайити билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.  Янги Ўзбекистон – бу янги ҳаёт, янги тараққиёт, бахтли келажак дегани.

Барчамиз ҳамжиҳат бўлиб, бошлаган ислоҳотларимизни янада қатъий давом эттирсак, бу улуғ мақсадга сўзсиз етамиз. Фарзандларимизни албатта билимли, ҳунарли, одобли инсонлар, чинакам ватанпарвар авлод этиб вояга етказамиз. Шу йўлда барчамизга бахт ва омад ёр бўлсин! Эл-юртимизни Яратганнинг ўзи паноҳида асрасин! Барчангизга сиҳат-саломатлик, хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик, файзу барака тилайман», — дейилади табрикда.

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

#диққат

⚡️⚡️Президент Шавкат Мирзиёев “Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Қарорга кўра, 2024 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 16 июнь – якшанбага тўғри келиши муносабати билан юртимизда 16 июнь Қурбон ҳайити байрами сифатида нишонланади. 

Қурбон ҳайитининг биринчи куни дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш куни 17 июнь – душанба кунига кўчирилади, 18 июнь – сешанба куни барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни бўлади.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, масъул вазирлик ва идораларга муборак Қурбон ҳайитини халқимизнинг миллий анъана ва урф-одатларига уйғун ҳолда ўтказиш учун тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш, юртдошларимиз учун муборак Қурбон ҳайити кунларида мўътабар зиёратгоҳлар ва тарихий қадамжоларга зиёратларни ташкил этиш мақсадида қулай шароит ва имкониятлар яратиш топширилди.

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

ТАҚДИР ЎЙИНЛАРИ

(ўқинг фақат йиғламанг)

Менга дада бўлинг! Эркак қаердандир пайдо бўлган, тиззаларини маҳкам қучоқлаб олган боланинг сўзларини аввалига англолмади. Сен қаердан келиб қолдинг болакай? – Менга дада бўлинг... Эркак аста тиз чўкиб, болакайнинг оппоқ лўппи юзларини силади. – Нима сенинг даданг йўқми? Болакай боши билан “йўқ” ишорасини қилди. Эркакнинг бутун вужуди жимирлаб кетди. Мусаффо, мунчоқдек кўзларга, сарғиш, жингалак сочларга, ярми емирилиб, ярми тушиб кетган кемшик тишчаларга қараб кўнгли ийиди. Чўнтагидан конфет чиқариб, болакайнинг қўлларига тутқазди. Болакай қувончдан ирғишлаб кетди. – У-р-р-а-а, дадамни топдим! Сиз ростдан ҳам менинг дадам экансиз! – Қаердан билдинг буни? – Ойим даданг жуда яхши инсон деганлар. Кучли, меҳрибон деганлар. Яначи, ҳали келса сенга кўп ширинликлар, кааттакон машина олиб келади деганлар. Мана, менга конфет бердингиз- ку! – Ойинг тўғри айтган экан, қани буёққа юр-чи... Эркак болакайнинг жажжи қўлларидан тутиб, йўлнинг нариги бетидаги ўйинчоқлар дўконига бошлади. – Вуй зўрлигини! Шу менгами? – болакай кўзларини катта-катта очганча ўйинчоқ машинани бағрига босди. – Қалай ёқдими? – Даҳшатку! Нодирдаям йўқ бунақаси! – Нодир ким акангми? – Йўқ, ўртоғим. Доим менга сенинг даданг йўқ, менинг дадам бор, дадамнинг машинаси ҳам бор, деб мақтанади. Ҳали уйга борай, мен ҳам унга роса мақтанаман. Сизнинг машинангиз борми? – Бор. Уйинг қаерда, қани ойингнинг юраги ёмон бўлмасдан борқолайлик-чи... – Ойим ҳув анави ерда, – болакай бармоғи билан сал наридаги шифохонага ишора қилди. – Ойинг касал бўлиб қолдими? – Ҳмм... Мен уларни кўргани кетяпман. Бувим ухлаб қолгандилар секин, билдирма- аай чиқиб кетдим. – Оббо сеней! Қани, борақол унда, бувинг ҳам хавотир олаётгандир. – Сиз бормайсизми? Ойим сизни кўриб роса хурсанд бўладилар. – Йўқ, мен кейин... Ўзим бораман хўп? – А-а, билдим, гул олиб кейин борасиз-а? Кинода шунақа қиладику, майли, унда мен кетдим. Лекин тезроқ боринг, ойим иккинчи қаватдаги, тўғридаги хонада ётадилар. Эркак қўлларини силкиганча узоқлашиб бораётган маҳмадона болакайнинг ортидан жилмайиб қараб қолар экан, ич- ичини нимадир кемирар, гўёки оёқларининг учигача музлаб борар эди. "Шўрлик болакай, дадаси вафот этганмикин? Агар тирик бўлганда ақалли бир ойда бир йўқлаб турса бўлардику. Агар менда шундай фарзанд бўлганидами..." Эркак биринчи аёлига кўнгил қўйиб, онасининг норизолигига қарамай оёқ тираб олиб уйланганди. Она норози бўлса барии бир рўзғорда ҳаловат бўлмас экан, қайнана келиннинг жанжаллари ахийри оиланинг бошига етди. Аёли индамайгина чиқиб кетдию, қайтиб қадам босмади. Ажрашдилар... Бошда йўқлаб боришга ғурур, сўнгра имкон йўл бермади. Кейинги аёли эса... У енгилоёқни эслагиси ҳам келмайди. Биринчиси барии бир биринчиси экан... Ўшанда сабрли бўлиб икки тарафни муросага келтирганда, балки... Оғир хаёллар эркакни чарчатди, беихтиёр бояги нотаниш болакай ҳақида ўйлади. Балки онаси оғир аҳволдадир? Қийналиб қолишгандир балки... Балки бола деразадан термилиб, "дада"си келишини пойлаб ўтиргандир? Эркак бир қарорга келгандек, шаҳдам қадамлар билан шу яқин атрофда жойлашган гул бозорига қараб кетди. – Ана, ана айтдимку, дадамни топдим, ҳозир келадилар, деб! Палатанинг очиқ эшиги ёнида чўккалаб олганча ўтирган болакай югуриб келиб эркакнинг бағрига отилди. Дераза ёнида жойлашган каравотда осмонга тикилганча ётган рангпар аёл эшикдан кириб келаётган эркакка кўз учида боқди- ю... – Сиз? – Маҳфуз?... ...Алам устида ҳаммасига қўл силтаб, юрагининг остида ура бошлаган жажжи юракча ҳақида айтишни ҳам жоиз топмай уйдан бош олиб кетган ёлғизликнинг этагидан тутишга қасд қилган аёл орадан беш йил ўтиб қаршисида қадрдон нигоҳларни ҳис этар экан, тинмай талмовсирар, ўзини тартибга келтиришга уринар, дадасининг қучоғида ўтирганча кўзлари қувончдан порлаётган гўдак тақдирнинг кутилмаган совғасидан каловланиб қолган эркакнинг бақувват елкаларига бош қўйиб, онасига “Охири топдим уларни!” дегандек жилмайиб қарар эди...


@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

ИБРАТ.

СИЗНИ СОҒИНДИМ ОНАЖОН!!!
(Ҳаётий воқеа асосида ёзилди)

Ушбу воқеа Малайзия давлатининг пойтахтидаги катта бир кафеда бўлиб ўтган.

Кун яримлаб қолган, кафе одамлар билан гавжум, кўпчилиги ёшлар ва ўрта ёшдаги аёл ва эркаклар эди.
Бирдан кафе эшигидан 4-5 та башанг кийинган одамлар кириб келди, қўлларида видео камера ҳам бор, ҳамманинг кўзи уларда, шунда улардан бири сўз бошлади:
Ҳурматли хонимлар ва жаноблар, узр озгина вақтингизни оламиз, мақсадимиз шуки ҳозир биргаликда психологик тест ўтказамиз. Шартлар оддий ҳозир хаммангизга коғоз ва қалам тарқатамиз, кейин кетма-кетлик билан савол ўкийман, сизлар фақат кетма-кетлик билан жавоб ёзасизлар холос.
Ҳамма ҳайрон, ҳеч ким, ҳеч нарсага тушунгани йўқ ,шундай бўлсада юзларидаги кулгу билан розилик ифода этиб туришарди.
Келганлардан бири ҳаммага қоғоз ва қалам тарқатиб чиқди.
Биринчи сўз бошлаган бошловчи яна сўз қотди:

-Демак ҳамма диққат билан эшитсин ва фақат ўйлаб жавоб ёзинг!
Демак бошладик-биринчи савол:

1- Сиз онангизни яхши кўрасизми?
Ҳамма шошилганча жавоб ёзди!!!

2- Сиз унга охирги марта қачон "онажон сизни яхши кўраман",- деб айтдингиз?
Ҳамма жим, жавоб ёзмоқда!!!

3- Сиз охирги марта қачон онангизни маҳкам бағрингизга босдингиз?
Иштирокчиларнинг кўзида қандайдир маъюслик сезила бошлади!!!

4- Сиз қачон охирги марта онангиз билан бирга ўтириб овқатландингиз?

5- Сиз қачон охирги марта онангизни бирор жойга айлантиргани олиб бордингиз?

6- Сиз қачон онангизга бирор нима совға қилдингиз?

Кафедаги хўрандалар боягина биринчи саволга,енгиллик билан шошилиб жавоб ёзган эдилар, энди кўринг!!!
Бошлари пастга эгилган ҳолда қўлларидаги қаламлар ёзиш ўрнига қалтирар эди!!!

Бошловчи яна саволни давом эттирди:

7- Сиз онангизни нимани яхши кўришини биласизми?

Бошловчи саволларни тез ўқий бошлади!!

8- Онангиз ҳозир нимани хоҳлаётганини биласизми?

9- У ҳозир кимни соғинаётганини-чи?

-Охирги саволим ҳурматли ватандошлар, деб сўнгги саволни ўқиди:

10- Бир кун келиб уни йўқотишингизни биласизми,уни қайтиб ҳеч қачон кўрмаслигингизни-чи?

-Бошловчи саволни тугатди ва кафедаги одамларга назар солди,уларнинг кўзлари ёшланиб қўлларидаги қоғозда ўз изини қолдирганди,гўёки ҳамма саволларга кўзёшлар жавоб бергандек эди!!!

Бошловчи буларни анча вақт кузатиб турди ва сўз бошлади:
-Ушбу психологик тестимиз орқали кўзингизга ёш келтирганимиз учун узр сўраймиз, бу бизнинг навбатдаги тестимиз эди, лекин ҳар сафар саволларга фақатгина кўзёшлар жавоб берябди,жавоб варақалари ўзларингизда қолсин эсталик учун,ҳолбуки бу сизга ибрат бўлсин, деб кафедан чиқиб кетди!!!

-Улардаги жавоб ўрнига кўз ёшларнинг сабаби шу эдики: улар ота-оналари билан бирга яшашмас эди.
Балоғат ёшига етгач ўз йўлини танлаб шу йўлда ортига қарамай кетаётганлар эди,шу сабаб улар саволларга жавоб бера олишмади!!!

-Лекин бизни юртда ундай эмас,минг бор шукр, кўпчилик фарзандлар ота-оналари билан бирга!!!

-Шундай бўлсада азиз ватандошим, юқоридаги саволларни бир-бор ўзингизга бериб кўринг,ишонаманки сиз албатта ҳамма саволга жавоб ёзасиз!!!

Ушбу мақолам орқали мусофир юртларда юрган ватандошларим,кўнглингизни эзган бўлсам минг бор узр!!!
Чунки ҳозир мен ўзим ҳам узоқ манзиллардаман,бу воқеани СОҒИНЧ алами остида ёздим!!!

Азизлар яқинларимиз ёнимизда эканлигида қадрига етайлик!!!

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

Гўзал тонг қалбингизга қувонч,  хонадонингизга барака олиб кирсин.

Яқин инсонларингизни эҳтиёт қилинг !  Қадрига етинг.
Шунда ўзингиз хам қадр топасиз.
Хамиша қадр- қимматингизни билиб яшанг !
Қадрсиз инсонларга қадрингизни оёқ ости қилманг....
Ўзингизни эҳтиёт қилинг !

Хамиша Аллохим панохида,элнинг назарида бўлинг !

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

#бувимнинг ўгитлари

Тилингизни ранги қандай?

Авваллари оғриб қолсак, докторга борганимизда "тилингни кўрсат",-дейишарди.
Тилни рангига қараб ташҳис қўярди врачлар.
Сийдик анализи, қон тахлили, бўлди.
Онамдан ўрганганларим.

1.Соғлом одамнинг тили ош пушти ранг бўлиб, устида юпқароқ оқ караш бўлиши нормально.
2.Тилнинг сарғайиши- ошқозонда хасталик борлигидан дарак беради.
Агар тил, кўзлар, тирноқлар, терингиз ҳам сарғайса, у сариқ касаллиги белгиси.
3.Сиёҳранг тиллар- ўпка ва юрак касали борларда.
4.Кулранг тиллар- ошқозон гастритидан белги.
5.Кўкранг тиллар эса буйруқ хасталигидан дарак.
6.Географик тиллар кўпроқ ёшларда учрайди, глоцит хасталиги бўлиб, таъсирчанлигидан овқат ейишга қийналишади.
7.Отпечатка тиллар, яъни тишларни изи бор тиллар кўпроқ ёш болаларда учрайди, демак пастки жағнинг кичкиналиги туфайли тилларга тишлар ботади, зудлик билан стоматологга бориш керак.
8.Йўғон оқ карашлар 60ёшдан ошганларда учраса, қандли диабетдан дарак беради.
Ёшларда учраса, ширинликни кўп истеъмол қилинишидан.

Тилларингизни ҳам ювасизми?
Тишни ювгандан кейин тилларингизни ҳам ювишга одатланинг.
Оддий чайная сода бн ҳам чайиб туринг.
Мени тилларимни ранги устки қисми жигарранг экан🫢🫣😳.
Ҳар куни эътибор бераман ва четкани тескари томони бн сидириб юваман.
Демак, ошқозонда эмас, жигарда, тўғрироғи ўт қопимда муаммо бор.
5йил олдин жуда ёмон приступ берганида, Измирда хусусий шифохонага боргандим.
Парҳез, яъни аччиқ, шўр, хамирли таомлар муаммо, емагин, дейди.
Озроқ оғриқ сездингми, оч қолишга ҳаракат қил.
Очлик яхши даволайди, фақат сув ичиб тур.
Шунинг учун кўп рўза тутаман.
Фақат ёзда эмас.
Куз, қишда.
Сизнинг тилингизни ранги қанақа? Тилингизни ювасизми?
Машҳура.

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

📝 Бардошингиз етса укинг!

ШУМҚАДАМ

(тошюраклар орасида қолган норасида қисмати)

Докторлар бу хомилангиз хавфли дейишди. Туғсангиз соғлиғингиздан айриласиз. Назира опа ўз қарорида туриб олди. Вақти келиб ўғил чақалок туғилди. Назира опа ярим жон бўлиб қолди. Эри хатто ўғли хақида сўрамади ҳам. Аёли соғлиғидан қайғурарди. Собир ака аёлини жуда севарди.
Катта ўғли ўн ёш, иккинчиси етти ёшда эди. Каттаси укасига умуман қарамасди. Онаси у туфайли касал бўлиб қолгандида. Кичиги бошида ўйнатиб юрди. Акаси сўкавергач у ҳам болага қарамай қўйди.
Назира опа роса куюнар, Аллоҳдан ўзига фарзанди учун узоқ умр тиларди. Фақат Назира опагина болага қарар, бошқалар наздида чақалок шумқадам эди. Йиллар ўтгани сайин Назира опанинг соғлиги ёмонлашарди. Бола уч ёшда ҳаммадан ҳайиқар бирор ширин сўз эшитмасди. Ҳамма уни турткиларди. Олти ёшга тўлганда эса Назира опа дунёни тарк этди. Болакай дунёда ёлғиз қолганди гўё. Катта ўғли Сухроб ўшанда укасини тутиб роса урди. Зўрға катталар болачани ажратиб олишди. Собир ака эса аралашмади ҳам. Маракалари ўтиб уйда ўзлари қолгандан сўнг болакайга азобли кунлар бошланди. Оталари ишда ака-ука болакайга оғир юмушларни буюришар, бола калтак емаслик учун ҳамма ишларни бажарар эди. Бирор иши ёқмаса аёвсиз калтакланарди. Шундай қилиб Назира опанинг дунёдан ўтганига ҳам бир йил бўлди. Болакай еттига кирганди. Ҳар кунги калтак, азоблардан болакай чўкиб қолганди. Акаларининг кўзларига жавдираб қарарди.
Ўша кун негадир болакай бахтиёр уйғонди. Онасини тушида кўрганди. Оппоқ либосли онаси уни қўлидан етаклаб кетди. Турдида негадир ювингиси келди. Билганича таҳорат олди. Бир пайт онаси олиб берган чиройли кийимларини кийиб онаси ёқтирган гуллардан узиб онасининг қабрига йўл олди. Қабр ёнида бир паст турдида, қабрни қучоқлаб олди, худди онасини қучоғида ётгандай бўлди. Юзида табассум билан ухлаб қолди.
Болача санани билмас эди. Ўша кун онасини туғилган куни эди. Ички бир ҳиссиёт уни етаклаб келганди. Бир оздан сўнг Собир ака икки ўғли билан қабр ёнига келишди. Қабр қучоқлаб кичик ўғли ётарди. Бориб уни туртишди. Юзда табассум билан болакай дунёни тарк эткан эди! Ота боласини қучоқлаб йиғлаб юборди. Нега аёли тушида унга норози қараганини энди
тушунди.

@chinozhayoti

Читать полностью…
Подписаться на канал