chinozhayoti | Неотсортированное

Telegram-канал chinozhayoti - ЧИНОЗ ҲАЁТИ

604

"Чиноз ҳаёти" телеграмм канали ижтимоий-сиёсий воқеалар, янгиликлар, табрик ва қутловлар беради. Мурожаат учун тел: 90-979-89-29 Admin: @s_axmedova

Подписаться на канал

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

Июн ойида яъни Қурбон ҳайити (Ийд ал-Адҳа)да қўшимча дам олиш куни белгиланган. Президентнинг 2023 йил 22 декабрдаги ПФ-213-сон Фармонига кўра, барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар) 2024 йил 18 июн — сешанба қўшимча дам олиш куни этиб белгиланган.

Шунда, Қурбон ҳайитида 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар кетма-кет 3 кун, 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар эса 4 кун кетма-кет дам олишади. Яъни:

15 июн — шанба, 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни;
16 июн — якшанба, барча ходимлар учун умумий дам олиш куни.
Диққат! Қурбон ҳайити байрамининг аниқ санаси янги ой чиқишига қараб, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши қарорига асосан байрамдан 10 кун олдин расман эълон қилинади.

Агар Қурбон ҳайити 16 июн — якшанбага тўғри келган тақдирда ҳам, 17 июн — душанба дам олиш куни бўлади. Чунки агар Қурбон ҳайитининг биринчи куни якшанба — дам олиш кунига тўғри келган тақдирда, МК 208-моддасига кўра дам олиш куни мос равишда 17 июн — душанба кунига кўчирилади.

Яъни Қурбон ҳайити 16 июн — якшанбага тўғри келган тақдирда ҳам 17 июн — барча ходимлар учун дам олиш куни бўлади.

18 июн — сешанба, барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар) қўшимча дам олиш куни.

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

#диққат
1-июндан автомашиналарнинг қизил сариқ ёки яшил стикер ёпиштирилади ҳудудлар хам тоифаларга бўлинади.


Яшил зонада қизил ёки сариқ стикерли ҳайдовчилар ҳаракатланиши чекланади.

Қизил стикерли эскирган машина эгаларига субсидия ажратилади.

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

#Qutlov

Toshkent viloyati hokimi Zoyir Mirzayevning viloyatimizdagi umumtaʼlim maktab bitiruvchilariga tabrigi


👉 Batafsil

Telegram🌐Website📹YouTubeFacebook🕊Twitter

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

#тайинлов

Акрамов Рустам Юлчибаевич Чиноз тумани ҳокимининг қишлоқ хўжалигини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

#Тошкентвилояти #Чиноз

Инсайд хабарлар учун: @tayinlov_bot
Каналга қўшилиш: @tayinlov

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

Пенсия миқдори фақат ойлик иш ҳақидан ҳисобланадими ёки устама ва мукофот пуллари ҳам инобатга олинадими?

🔰 Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 октябрдаги 592-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Низомининг 82-бандига мувофиқ:

- пенсия ҳисоблашда иш ҳақи таркибига, шунингдек, иш ҳақининг натурал қисмига 2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун қонунчиликка мувофиқ суғурта бадаллари;

- 2019 йилдан кейинги давр учун Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 371-моддасида кўрсатилган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги барча даромадлар киритилади.

💰 Яъни, фуқароларнинг меҳнат фаолиятлари давомида олган иш ҳақларига қўшимча равишда тўланган устама ва мукофот пуллари пенсия ҳисоблашда инобатга олинади.

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 pensiyauzb">Youtube

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

⚡️5 йил стажи меҳнат бор аёл-қизлар, 1-июнгача ариза беришга улгуриб қолинг!

🇺🇿 Вазирлар Маҳкамасининг “Мутахассислиги бўйича камида беш йил меҳнат стажига эга бўлган хотин-қизларни Давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартибини тасдиқлаш ҳақида” 2022-йил 9-июндаги 322-сон қарори тасдиқланган.

Шунга кўра, 1-майдан, 1-июнга қадар мутахассислиги бўйича беш йил меҳнат стажига эга бўлган хотин-қизларни Давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига алоҳида қабул параметрлари доирасида танловда иштирок этиши учун тавсиянома олиш мақсадида мурожаат этган талабгор хотин-қизларнинг аризалари https://xotin-qizlar.uz/ платформаси орқали қабул қилиш бошланган.

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

#истеъфо

Чиноз тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Мирсобиров Шукрулло Убайдуллаевич лавозимидан озод этилди.

#Тошкентвилояти #Чиноз

Инсайд хабарлар учун: @tayinlov_bot
Каналга қўшилиш: @tayinlov

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

Chinoz tumani ixtisoslashtirilgan maktabi oʻquvchilari "Ibrat farzandlari"
📚🚀🚀
loyihasida til kurslarini muvaffaqiyatli tamomlab, kerakli natijalarni qoʻlga kiritishmoqda.
Eslatib oʻtamiz bu sertifikatlar o'quvchilarimizning xorijiy va mahalliy nufuzli Universitetlariga kirish uchun "Background" hisoblanadi va hozirdan o'zlari uchun muhim bo'lgan portfolio yig'ib borishi uchun zamin yaratadi.
*Portfolio - xorijiy OTM lar talab qiladigan va grant ajratishi uchun eng muhim omil hisoblanadi. Portfolio qanchalik kuchli boʻlsa, grant miqdori ham shunchalik yuqori boʻladi

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

Рухсатингиз билан, шайхим, саволим бор эди.
- Беравер.
- Онам меникида оилам билан турадилар..
- Саволингни бер!
- Онам меникида оилам билан турадилар..
- Саволингни бер, дедим!
- Шайх, мен савол учун икки марта гап бошладим, сиз гапимни бўлиб яна савол сўраяпсиз?
- Сен оиланг билан онангнинг уйида турибсан! Онанг эмас!! Энди саволингни бер!
- Бўлди, шайх, тушундим....

♻️ Ноқобил фарзандларга етказинг! Тавба қилсин! Акс ҳолда ӯзининг фарзандидан қайтади, оқибати аянчли бӯлади...

Ота-онангизни дуоларига харис бӯлинг, биродарим!

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

ТИЛАК...

Беш ёшли қизалоқ туғилган кун тортининг шамларини ўчираркан, узоқ вақт ичида пичирлаб турдида пуфлади. Торт кесётган онаси:
-Қизим қандай тилак айтдинг?
-Ҳеч кимга айтмайсизми ойижон?
-Айтмайман қизалоғим.
-Дадамнинг бошқа ҳеч қачон уйга ичиб келиб, сизни урмаслигини...
Шу орада телефон қўнғироғи суҳбатни бўлди:
-Ало, сиз Қодировнинг аёлларимисиз?
-Ҳа мен. Тинчликми?
- Сизни шифохонадан безовта қиляпмиз?
-Нимааа?
-Эрингиз маст ҳолатда чорраҳадан ўтётганда, автоҳалокатга учрабди. Афсуски, биз сақлаб қололмадик...

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

#жазо

Чиноз тумани иқтисодиёт ва молия бўлими мудири Мирюсупов Миркамол Абдуллаевичга ҳайфсан жазоси қўлланилди.

Сабаби:

✅ ижро интизомига риоя этмаган ва берилган топшириқлар ижросини ўз вақтида таъминламаган.

#Тошкентвилояти #Чиноз #ҳайфсан

Инсайд хабарлар учун: @tayinlov_bot
Каналга қўшилиш: @tayinlov

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

БЎРИ ВА ИНСОН...

Имкон қадар кучи борича қочарди. Унинг ортидан одамлар бақир-чақир қилиб қувлашарди.
Ҳатто одамлар отган ўқ уни оёғига тегди. Бўри қорга ағдариларкан, энди омон қолмаслигини жудаям аниқ биларди. Инсондан вахшийроқ хайвон йўқ!
Худди шу дақиқада, юзлаб километр масофада, бир инсон қатл қилинишга таёрланарди.
Балоғатга эндигина етган қиз, 4-чи маротаба ўз фарзандини қатл қилишга, абортга тайёрланарди.

Фарзанд эса чинқирарди, лекин унинг мунгли овозини хеч ким эшитмасди:
“Ойижон, Ойижоним, Тўхтанг, ўлдирманг. Менга имкон беринг, сизга керакли бўлишимга.
Илтимос озгина яшай! Ахир мен хали тирикманку!”

Бўри эса имкони борича қочишга ҳаракат қиларди. Лекин қувлаб келаётган итлар етиб олишди.
Маст одамлар эса овозларини борича шовқин қилишарди.
Бўри ўзини четга улоқтирганча йиқилди. Тан жарохатидан энди қочишга қодирмасди.
Она қорнидаги болажон эса жон жаҳти билан йиғларди. Ахир туғулмасдан ўлиш нақадар дахшат.
Она қорнига кираётган совуқ темирдан яширинишга ҳаракат қилиб, бир бора ўз онасини кўзига  қарашни ҳоҳларди. Лекин онага бу нарса керак эмас. Қандай ўз фарзандини қатл қилиб кўзига қарай олади. Ҳозир тугиш модадан қолган. У ўзи танлаган енгил ҳаёт учун ҳамма нарсага тайёр эди.

Бўри эса ҳолсизликдан тинкаси қуриди. Энди ўлим унинг боши устида эди. Лекин у золим инсонлар чангалидан ўз оиласини қутқарди. Ўз болачалари ётган инидан узоқроққа қочиб, золим инсонларни шу ерга эргаштириб келди. Энди у хотиржам ўлади. Фарзандлари омон қолишди. У ўлимни бўйнига олганида етиб келган итлар уни парча парча қилиб нимталаб ташлашди. Лекин бўрини қалбини бўлиб бўлмайдику. Унинг қалби хотиржамликда осмонга кўтарила бошлади. Фарзанд учун жонини берса арзийди!!!

@Hikoyalar🌸


@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

❗️Яна магнит бўрони: Олимлар кучли қуёш чақнашини қайд этишди

Эртага, яъни 6 май куни ер юзини кучли магнит бўронлари қоплайди. Магнит бўронига таъсирчан кишилардан соғлиқларига эътиборли бўлишларини сўраб қоламиз.

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

Қайтмас дунё
(Бўлган воқеа)

Манзура ая бир пайтлар қайнона-қайнотасининг хизматини қойилмақом қилиб бажарган. Улар вафотларигача келинларини дуо қилиб, ҳаққига яхши тилаклар билдириб ўтишган. Манзура ая уларга оғринмасдан қараган, едирган-ичирган, керак бўлса каттаю кичик ҳожатлари учун ҳам идиш тутиб, тагларини артиб-тозалаган.
Улар дунёдан ўтиб кетишганига анча бўлди. Манзура ая ҳам қариб қолди. Иссиқ чой, иссиқ овқат қарининг тиргаги. Ўғли эрталаб кетади, кеч келади. Куни оғзидан сақич, қўлидан телефон тушмайдиган невараси билан қовоқ-тумшуғи очилмайдиган келинига қолган.

Бир ҳафта, ўн беш кунда қизлари кириб келади. Кечгача ўтириб, улар ҳам уй-уйига жўнайди. Уларнинг ҳам ёшлари катта бўлиб қолган.
Ая уларни: "Ҳаммаси ўзидан тинсин, тинч ўтирса бўлди", деб, дуо қилгани қилган.

Аянинг оғзи қуриб, секин ўрнидан турди-ю неварасини чақирди. Кўзини телефондан узмай, қийшайиб келган неварага: "Бир чойнак иссиқ чой дамлаб келгин, қизим. Оғзим қуриб кетди", деди, илтимос билан термулиб. Қиз тушмагур бирпасда чойнакни кўтариб келди. Ая пиёлага чойдан қуйиб, хўплаган эди, илиққина, ранги йўқ, бемаза чой.
"Болам, янги дамламадингми?", сўради буви.
"Ойим эрталабки чойга қайнаган сув қуйиб, чапиштириб бердилар", деди, қиз сақичини чапиллатганча.

Аянинг умри сабр билан ўтди. Чоли ўтиб кетганига кўп йиллар бўлди. Куни шуларга қолган. Чойини ҳам, иссиқ овқатини ҳам ялиниб, илтимос билан сўраб олади. Келини эрталабдан кечгача телевизорни ёнида сериал кўради. Шомга яқин эри ишдан келишига қаддини кўтармаса, ўтираверади сериалга анграйиб.

Ая пиёлани қўйиб, секин таҳоратга уннади. Оёқда зўрға турганча тебраниб-тебраниб намозини ўқиди.

Аянинг қачонлардан бери ҳамир овқат егиси келади. Индолмайди. Айтса келини, неварасига ёқмаслигини билади. Шунга ҳам гапирмайди. Қизларига-ку умуман айтмайди. Улар ўзи зўрға чарчаб, уйларидаги ташвишдан бироз тин олиш учун келишади. Йўлдан келганга ҳамир овқатни қандай ҳам айтсин? Дарвоза тақиллади. Қўшнининг овози келди. Ая қаддини ростлаб, ёстиққа суяниб, ўтириб олди. Қўшни аяга салом бериб, қучоқлаб кўришгач деди: "Опоқи яхшимисиз, яхши ўтирибсизми? Қачондан бери кўргани чиқаман дейман, вақт топиб чиқолмайман. Бугун куёвим билан қизим келишмоқчи эди. Манти қилгандим. Сизга ҳам илиниб олиб чиққандим. Неварангиз қўлимдан олганди. Иссиғида енг, тансиқ овқат. Мен шошиб тургандим. Бемалол бўлганимда яна чиқаман опоқи..."
Қўшни аянинг: "Бирпас ўтиринг, чой ичиб чиқарсиз", дейишига қарамай шошиб чиқиб кетди.

Мантини эшитганда ая бир тамшаниб қўйди.
Қўшни чиқиб кетгач, неварасини чақирди. Ҳаёлида иссиқ манти.
"Болам қўшни менга манти олиб чиққан экан. Олиб кел, бирга ейлик совумасдан..."

"Вой буви ман еб бўлдим мантини..."

Аянинг кўзлари неварасига қараганча қотиб қолди. Сўнг: "Ҳа, майли болам ош бўлсин! Лекин бир оғиз мендан: " Манти ейсизми", деб, сўрасанг бўлар эди-ку..."

Аянинг қайнота-қайнонасига қилган хизматлари қайтмади. Ёнбошлаганча эски хотираларга кўмилади.
"Ойи, нима овқат қилиб берай? Ойи, кўнглингиз нима тусаяпти? Ойи, ойи", деб, қайнона билан қайнотанинг атрофида гирдикапалак, парвона бўлган шу Манзура ая эмасмиди? Нега қайтмади? Нега хизматларига жавоб бўлмади? Нега унинг келини ўзига ўхшамади? Шуларни ўйлар экан, аянинг кўзларига ёш қалқади.

Зулфия Махмуд

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

​​​​ОНА УЧУН САДАҚА.

Якшанба куни эди. Бозор тонг саҳардан қизигандан қизиганди. Бозор дарвозаси рўпарасига келиб тўхтаган серҳашам ва қимматбаҳо машина хаммани кўзини ўйнатди. Унинг ичидан келишган хушсурат бир ёши 30 ларда бўлган йигит тушиб келди. Қўлида аллақайси дўконга етказиб берилиши керак бўлган катта сумма солинган қоғоз ҳалтани олганча бозор ўртасидаги икки қаватли дўкон ёнига етиб келди. Дўкондор билан анчадан бери олди берди қилиб турса керак , интиқиб кутаётганлиги сабаб дўкондор оломон орасидан уни дарров кўриб қаршисига чиқди. Шу онда қуюқ қучоқлашиб кўришаркан энди хол ахвол сўрашаётган маҳалда қаердандир пайдо бўлган юпун кийинган жуда ғариб онахон йигитга юзланди:
— Бошинг тошдан бўлсин илойим ўғлим! Болам садақа қил. . Мен онангга садақа қил...

— Мана шунақа дайди гадоларнинг дастидан бемалол гаплашиб хам ўтиролмайсан ее! – дея йигитнинг шериги дўкондор кампирни қувиб солди.
Йигит аксига олиб минг истиҳола билан атрофга аланг жаланг қараркан ёнидаги шеригидан пул сўраб садақа беришни ўзига эп бермади. Онахоннинг қоқ суяк оёқ қўллари кир бўлиб кетган рўмоли хира тортиб тўзиган кўйлаги унинг дийдасига қаттиқ озор берди. Кўзига алланечук ёш қалқиди. Авваллари хам турфа хил лўлими, ўзбекми ёки русми гадойларни кўрганди, аммо бу онахон умуман гадойга хам ўхшамасди.
Худди йўқчилик тўсатдан бошига чақмоқ мисол урган–у, Тақдир кажрафтори сабаб мана шу маҳзунликка чўккан мазлумлик йўлига ўтганди.

“ Уч кундан бери туз тотмаганга ўхшайди “ ҳаёл қилди йигит онахоннинг нон расталарига тарфага судралиб кетаётганига кўзини узмай қараб қоларкан шеригининг ;
— Тушликка зўр жойга борамиз.. Бир кабобхўрлик қиламиз ... деган сўзлари негадир қулоғи остида
“...ҳўрлик қиламиз” дегандек туйилди. Жирканч илондан безиган одамдек бир сонияда ундан нари турди ва “Дўстим. Бироз шошиб тургандим , бошқа сафар “ дея хайр маъзурни хам насия қилиб дарвоза томонга йўл олди.
Шошилиб кўйлагини орқа томонини шими устидан чиқариб олди ёқаларини кенгайтириб тугмасини иккитаси очди.
Аравакашлар турадиган жойда бир озғингина ёши 15 дан ошмайдиган болани кўриб қолди. Бола унинг кўзига нажоткоридек кўриниб кетди.

— Укам аравангни икки соатга ижарага бериб тур. Илтимос шу икки соат ичида қанча фойда кўрсам шуни ярмини сенга бераман. Йигит шошиларди. Сабаби кампирни йўқотиб қўйишни сира истамасди.

Болакай бунақа ноёб таклифдан аввалига эсанкираб қолди. Бироз ўйланиб турганди, йигитни алдамаётганига ишонч хосил қилдими, аравасини берадиган бўлди.

Бизнинг қаҳрамонимиз эса нақ икки соат ичида терлаб, қора кир чир бўлса хам роса арава сурди. Гоҳ сабзи қопларини, гоҳ мева чева ортилган челак тоғораларини гоҳ эса бойвучча эр–хотинларнинг гап гаштагига бозорликларини машиналари юкхонасигача олиб бориб берар, ўзи кўтариб жойлаб хам қўярди. Балким, юклари бор одамлар бунақа тоза ўзига қараб юрган “ғаройиб аравакаш” йигитга қизиқиб қолганликлари сабаб хам айнан уни ёллашарди. Соат қоқ пешинга келганида йигит хориб пишиб ишлаган олтмиш минг пулини қуртдек санаб боланинг ёнига келди ва аравасини хамда қоқ ярим даромад ўттиз минг сўм пулни болага тутқазди. Бола хам бунақа саҳийликдан шошиб қолиб “ Яна арава сургингиз келса мен шу ерда бўламан, ака” деб қолди.

Онахон фаввора ёнидаги мармар зинада бехол ўтирган экан. йигит худди ўз онасини кўриб қолгандек шошиб унинг истиқболига учди. Қўлидаги хамма пулларини онага тутаркан, гадой кампир ҳаяжон ва шодликдан титраб–титраб дуога қўл очди ;
— Бошинг тошдан бўлсин болажоним! Илойо топганинг зар , ушлаганинг олтин бўлсин!

Йигит онага меҳр билан қараб энди ўрнидан туриб кетмоқчи эди, онахон йигитни боя дўкондор ёнида кўрганини эслаб қолди , тилга кирди:
— Боя хам сени кўргандек эдим. Кейин арава суриб юрганингни хам кўрдим аммо бошқа бўлса керак , деб ўйлагандим...

Йигит эса хўрсиниб жавоб берди;
— Боя сизга беришга бир тийин хам пулим йўқ эди. сизни кўриб марҳум онам ёдимга тушди, шу сабаб сизни бир лаҳза бўлса хам бахтиёр кўришни истадим.

Чўнтагингда бир чақа пулинг бўлмаса хам кўксингда бир дунё юрак бўлсин, экан инсонда.!

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

Расмий ахборот

Тошкент шаҳридаги «Ашхобод» кўнгил очар боғида бугун 1 июнь соат 12.00ларда текинга ўйинчоқлар тарқатилиши ҳақидаги ахборот ортидан, пойтахтимиз аҳолиси ва меҳмонлардан иборат жуда кўп фуқароларнинг бир вақтнинг ўзида боғ атрофида тўпланишлари натижасида, унга кириш/чиқиш ва айрим ички йўналишларида тиқилинч вазият ҳамда боққа олиб келувчи ва яқин автомобиль йўналишларида тирбандликлар юзага келди.

Ҳозирда вазият тўлиқ назоратга олинган бўлиб, тиқилинчларни ва йўллардаги тирбандликларни бартараф этиш ишлари жадал амалга оширилмоқда. Юзага келган вазиятда жароҳатланганлар аниқланмаган, тоби қочганлар ҳақида маълумот келиб тушмаган.

Шунингдек, пойтахтимиздаги жамоат жойларида байрам муносабати билан ташкил этиш режалаштирилган турли «Текинга нарса тарқатиш» каби акциялар тўхтатилганлигини маълум қиламиз.

ИИВ Ахборот хизмати

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

Ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalari Agentligiga qarashli  Chinoz tuman ixtisoslashtirilgan maktabining jamoasi 2024-yilning 26-may kuni  Davlat muassasalari va jamoat xizmati xodimlari kasaba uyushma qoʻmitasi tomonidan Qadimiy va navqiron Samarqand shahriga "Yaxshi dam mehnatga hamdam" shoiri ostida bir kunlik sayohat tashkil etildi.
Sayohat davomida Samarqand shahrining eng go'zal va tarixiy obidalar ziyorat qilindi.

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

#жазо

Чиноз тумани ҳокимлиги ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш, маънавий ва маърифий ишлар бўйича бош мутахассиси Турсунахмадов Зохиджон Шухрат ўғлига ўртача ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида жарима қўлланилди.

Сабаблари:

✅ ижро интизомига риоя этмаган;
✅ президент қарори талаблари ижросини лозим даражада бажармаган;
✅ “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил” дастури доирасида ички туризмни ривожлантиришни мувофиқлаштириб бориш чораларини кўрмаган.

#Тошкентвилояти #Чиноз

Инсайд хабарлар учун: @tayinlov_bot
Каналга қўшилиш: @tayinlov

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

Ногиронлиги бўлган шахс белгиланган муддатда қайта кўрикдан ўтмаса, пенсияси тўхтатиладими?

👩‍🦽Ногиронлиги бўлган шахс узрсиз сабабларга кўра, қайта кўрикдан ўтиш учун тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясига бормаган бўлса, унга пенсия тўлаш тўхтатиб турилади.

Тўхтатилган пенсия қачон қайта тикланади?

Ногиронлиги бўлган шахс қайта кўрикдан ўтиб, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс деб тан олинган тақдирда тўхтатиб турилган кундан эътиборан, лекин кўпи билан бир ой олдин пенсияни тўлаш қайта тикланади.

🖥 Бу қандай тартибда амалга оширилади?

👉 Қайта кўрикдан ўтиш муддати узрли сабабга кўра ўтказиб юборилганда, агар тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси уни ана шу даврда ногиронлиги бўлган шахс деб топса, пенсия тўлаш тўлов тўхтатиб турилган кундан эътиборан то қайта кўрикдан ўтиш кунигача, лекин кўпи билан 3 йил учун амалга оширилади.

Қайта ногиронлик белгиланган вақтда шахс бошқа гуруҳга ўтказилса, тўхтатилган даврда пенсия тўлаш қандай амалга оширилади?

Бунда, агар ногиронлиги бўлган шахс қайта кўрикдан ўтказиш чоғида ногиронликнинг бошқа гуруҳига (юқори ёки паст гуруҳга) ўтказилган бўлса, пенсия кўрсатиб ўтилган вақт учун аввалги гуруҳ бўйича тўланади.

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 pensiyauzb">Youtube

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

👨‍🦽Ногиронлиги бўлган фарзандларнинг оналари умумий белгиланган пенсия ёши (55 ёш)дан 5 йил олдин пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга

Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуни 12-моддаси 3-бандига кўра:

болаликдан ногиронлиги бўлган фарзандларнинг оналари уларни 8 ёшгача тарбиялаган бўлса ва иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда 5 йил олдин ёшга доир пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга.

➡️ Батафсил ўқиш

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 pensiyauzb">Youtube

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

#тайинлов

Шамсудинов Лазиз Нажмидинович Чиноз тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

#Тошкентвилояти #Чиноз

Инсайд хабарлар учун: @tayinlov_bot
Каналга қўшилиш: @tayinlov

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

ЗАНЖИР.

  -Сиз менга умуман мос бўлмагансиз ўзи. Яхшиямки буни вақтида англаб етдим. Менга берадиган нимангиз бор ўзи? Қуруқ меҳр билан қорин тўймаса. Севгингиз ўзингизга сийлов. Мен сиздан юз марта бойроғига турмушга чиқяпман деди қиз бўйнидаги олтин занжирга ишора қилиб. Сиз буларни фақатгина тушьларингизда менга совға қилсангиз керак. Тамом мени унутинг деди-да қиз  йигитдан узоқлашди...
Орадан йиллар ўтди. Бир куни йигит ишхонасига келиши билан ёрдамчиси:
"-Хўжайин, бир аёл эрталабдан буён мен биз фақат заргарлик буюмларини сотамиз, сотиб олмаймиз дейишимга қарамай:
-Наҳотки шундай катта дўконьда занжиримни сотиб олмасаларингиз. Болам касал менга пул керак. Эрим қиморда бор-будимизми ютқазиб қўйган деб қўймаяпти. Ўзингиз қарайсизми" деганди
Йигит бориб қараса худди ўша ўтмишдаги қиз ва қўлларида эски олтин занжири турарди...

Нушарова Машхура.

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

Она сабрингизга суянай бир оз.
Жуда таъсирли шеър, тингланг-бу абадий садо бўлади.

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

БУГУННИНГ МУАММОСИ

Муаллима ўқувчиси Одилнинг ҳолати ҳақида маслаҳатлашиб олиш учун унинг отасини мактабга чақиртирди. Ота келгач, унга: «Жаноб! Ўғлингиз «Риталин» (диққатни жамлашга қийналувчи ва ҳаддан ташқари ҳаракатдан азият чекувчилар учун дори) таблеткасини ичиши керак. Чунки у дарсларни яхши ўзлаштирмайди, кўпинча синфдошларига дарс асносида халақит беради», деди.

Одилнинг отаси ўқитувчининг таклифига рози бўлди. Аммо Одил отасига синфдошлари олдида дори ичишдан уялишини айтди. Шунда муаллимаси Одилга «Ундай бўлса, танаффус вақтида ўқитувчилар хонасига бориб, дорини ичиб, менга қаҳва олиб келасан», деди. Одил рози бўди.

Бир ой барча ишлар худди улар келишганидек давом этди. Муаллима Одилнинг отасини иккинчи бор чақиртирди. Унга ўғлининг хулқ-атвори ва дарслари яхши тарафга ўзгаргани ҳақида мақтаниб гапирди. Одилнинг отаси муаллиманинг гапларидан жуда хурсанд бўлди. Ўғлига қараб жилмайди.

Улар уйга келгач, отаси Одилга: «Олдингидан янада яхши ўқиётганинг жуда зўр бўлибди-да! Энди менга қандай ўзгарганинг ҳақида гапириб берарсан», деди. Шунда Одил отасига қараб: «Отажон! Бу жуда ҳам оддий. Мен ҳар сафар ўқитувчиларнинг хонасига бориб, муаллима учун қаҳва тайёрлаб, бир дона «Риталин» таблеткасидан қаҳвага солиб қўярдим. Шундай қилиб, кундан-кунга муаллимамизнинг асаблари тинчланиб, бизга дарсларни маромида бера бошлади», деди.

Maktabdagi voqealardan

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

#жазо

Чиноз тумани ҳокимининг Аҳиллик МФЙ бўйича ёрдамчиси Салматов Баходир Одил ўғлига ҳайфсан жазоси қўлланилди.

Сабаблари:

✅ топширқиларни ўз вақтида бажаришда сусткашликка йўл қўйган;
✅ аҳолига ажратилган имтиёзли кредит маблағлари қайтарилиши бўйича етарли даражада иш ташкил этмаган.

#Тошкентвилояти #Чиноз #ҳайфсан

Инсайд хабарлар учун: @tayinlov_bot
Каналга қўшилиш: @tayinlov

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

Азиз юртдошим барчангизни Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан чин дилдан қутлаймиз.
Ўтганларимизни хотирлаб, ҳаёт бўлган яқинларимизни қадрлайлик.

@chinkzhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

@все 🌙Тушимда ўзимни фаришталар маконида кўрдим. Бир фаришта мени айлантириб юрарди. Биз фаришталар билан тўла хоналар олдидан бирма-бир ўтиб борардик.

Мени бошлаб бораётган фаришта биринчи бўлим олдида тўхтади ва деди: «Бу – Қабул бўлими. Бу ерда Аллоҳга қилинган барча илтижолар ва дуолар қабул қилинади». Мен у хонага қараганимда, хона жуда ҳам кўп фаришталар билан тўла эди. Улар бутун дунё бўйлаб инсонлар томонидан қилинган дуо ва илтижолар ёзилган кўп жилдли саҳифаларни саралаётган эди.

Сўнг биз узун йўлак бўйлаб йўлимизда давом этдик ва иккинчи бўлимга етдик. Фаришта менга айтди: «Бу – Ижобат бўлими. Бу ерда инсонлар сўраган дуо ва илтижолардан сараланганлари ижобат қилинади». Мен у хонага қараганимда, бу хона ҳам кўплаб фаришталар билан тўла эди. Улар ижобат қилинган дуоларни ўраб, Ерга – тегишли инсонларга жўнатиш ишлари билан банд эди.

Ниҳоят биз узун йўлакнинг энг охирига етдик ва кичкина бир хона олдида тўхтадик. Ажабланарлиси шундаки, у хонада бор йўғи биттагина фаришта ўтирарди ва деярли ҳеч иш қилмай, бекор ўтирарди.

Мен билан келган фаришта айтди:
– Бу – Шукр бўлими.
– Қанақасига? Ахир бу ерда деярли ҳеч қандай иш қилинмаяпти-ку!, – сўрадим мен.

Фаришта ниҳоятда хўрсинди ва хафалик билан деди:
– Дуолари ижобат қилинганидан сўнг, инсонлардан жуда ҳам озчилиги шукр айтади.
– Инсон Аллоҳга қандай қилиб шукр айтиши керак?, – сўрадим мен.
– Шунчаки, «Алҳамдулиллаҳи Роббил Аламин» деб айтса кифоя.

Инглиз тилидан Иброҳим Муҳаммад таржимаси.

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

🏆Ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalari agentligi tizimidagi Chinoz tuman ixtisoslashtirilgan maktabining bugungi kundagi ish olib borish jarayoni , taʼlim tizimi, shu bilan bir qatorda erishilgan yutuqlar toʻgʻrisida qisqacha

Ushbu havola orqali kuzatishingiz mumkin.
https://youtu.be/oeH4kLURsrA

Bizni kuzatishda davom eting:
/channel/Chinoz_im_piima

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

#хушхабар

⚡️⚡️Энди бола пули ва моддий ёрдам тайинлаш онлайн ариза орқали амалга оширилади

My.gov.uz орқали кўрсатиладиган ушбу қулайликдан кам таъминланган, жумладан, оиласида 18 ёшгача фарзанди бор ижтимоий нафақа олиш истагида бўлган талабгорлар фойдаланиши мумкин.

Маълумот учун, болалар нафақаси 12 ой (бола 18 ёшга тўлганга қадар), моддий ёрдам 6 ой муддатга тўланади.

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

⚡️⚡️⚡️Пенсиялар ошди

Президент фармони билан 2024 йилнинг 1 майидан бошлаб минимал истеъмол харажатлари  648 минг сўм миқдорда белгиланганлиги сабабли қуйидаги пенсияларнинг миқдори оширилди:

➖ иш стажи тўлиқсиз чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори – ойига 648 минг сўм;

➖ боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчи бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори – ойига 648 минг сўм этиб белгиланди.

Бунинг натижасида 751 минг нафар ёшга доир ва 110 минг нафар боқувчисини йўқотганлик пенсияларини олувчи фуқароларнинг пенсиялари минимал истеъмол харажатлари миқдорига етказилади.

Пенсияларни ошириш учун Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан 180 млрд.сўм қўшимча маблағлар ажратилади.

Юқоридаги миқдорда пенсия олувчиларга пенсиялар жорий йилнинг май ойидан янги миқдорда тўланади.

@chinozhayoti

Читать полностью…
Подписаться на канал