chinozhayoti | Неотсортированное

Telegram-канал chinozhayoti - ЧИНОЗ ҲАЁТИ

604

"Чиноз ҳаёти" телеграмм канали ижтимоий-сиёсий воқеалар, янгиликлар, табрик ва қутловлар беради. Мурожаат учун тел: 90-979-89-29 Admin: @s_axmedova

Подписаться на канал

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

❓Қайси дори воситаларини биргаликда қабул қилиш ҳаёт учун хавф туғдиради?


☠️ Ҳар бир кекса одамда қон суюлтирувчи (Аспирин) дори топилади. Ундан қонни суюлтириш ва юрак хуружининг олдини олиш учун фойдаланилади.

💁‍♀️Шундай инсонда оғриқ қолдирувчи воситалар ҳам бўлиши мумкин. У ибупрофенни оқриқ қолиши учун қабул қилади, бир-икки ой ўтгач, тўсатдан инсультдан вафот этади. ⠀

🏷 Тонгда ибупрофен ичиб, икки соат ўтгач, қон суюлтирувчи дори ичилса, Аспириннинг таъсири ибупрофен томонидан блокланади. Натижада қон ёпишқоқ бўлади, қон ивиши ҳосил бўлади ва томирларда тромб йиғилади. Бемор тромб кўчиши натижасида вафот этади.

❗️Нега буни барча билиши муҳим? Қон суюлтирувчи воситалар кардиологияда энг кўп қўлланиладиган дори, ибупрофен эса оғриқ қолдирувчи воситалардан энг кўп сотиладиган туридир! Кўплаб одамлар уларни қабул қилишади

⭕️ Ёдда сақланг: Қон суюлтирувчи дорини ибупрофенни қабул қилишдан ярим соат олдин ёки камида 8 соатдан кейин ичиш мумкин.

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

КЕЧИРИШНИ БИЛАСИЗ-МИ?

-Маълум, мен розиман, сиз ҳам рози бўлинг!
-Розиман....
Ҳар куни кеч кирганида, чол-кампир бир-бирларига шундай деб оладилар. Буни кунда эшитадиганлар парво қилмайдилар. Кимдир кулади. Яна кимдир буни умуман тушунмайди.
Аммо қариялар кун қорайиши билан ўлимни эслашади. Ўлимни эслашлари билан, рози-ризолик сўрашга киришадилар. Ким билади, уйқуга кетгандан кейин қайта уйғониладими, йўқми?
Сиз-чи? Атрофингиздагиларнинг ҳаммаси сиздан рози эканлигига аминмисиз?
Бирор банда бошқасига зулм қилган бўлса, мазлум зулм қилганни кечирмагунича Аллоҳ ҳам уни кечирмаслигини биласизми?
Жон ҳалқумга келганда қилинган тавба қабул бўлмас. Рози-ризоликни ҳам ноиложликдан қилинадиган пайтгача олиб борманг. Ким билади, қабул бўладими, йўқми?
Қиёмат кунидаги илк ҳисоб-китоблардан бири, бандалар орасидаги муносабатлардан бўлади.


@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

#жиноят

❗️Чинозда "Каттакон" танишлари орқали ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиб беришни ваъда қилган "шоввоз" қўлга олинди
 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чиноз туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Б.О. фуқаро М.А.нинг ишончига кириб, унга юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида ҳеч қандай имтиҳонларга қатнашмасдан ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериши эвазига 1 200 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

P/S. Соддагина ҳалқим қачон кўзинг очилади. Таниш билиш орқали права олиб машинани қандай бошқармоқчидинг.

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

🖥 2025 йил 1 мартдан бошлаб ёшга доир пенсиялар фуқароларнинг мурожаатисиз (автоматик) тайинланади

Пенсия таъминоти тизимига ахборот технологияларини фаол жорий қилиш орқали фуқароларга кўрсатилаётган хизматлар босқичма-босқич интерактив ва проактив шаклга ўтказилмоқда.

Хусусан:

2024 йил 1 январдан бошлаб қуйидагилар жорий этилди:

👩‍💻 - фуқаролар пенсия тайинлашни сўраб қўшимча равишда Давлат хизматлари марказига ташриф буюрган ҳолда ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали онлайн мурожаат қилиш ҳуқуқи берилди.

📲 Шунингдек, фуқаро жамғарган пенсия маблағларини Халқ банкининг мобил иловаси орқали олиш имконияти яратилди.

Бунда, фуқароларга пенсия тайинланганидан сўнг жамғарган пенсия пулини олиш учун Пенсия жамғармасидан қоғоз шаклидаги сертификат бериш тартиби бекор қилинди.

Шунингдек, 2025 йил 1 мартдан бошлаб:

🔴 - пенсия ёшига етган фуқароларга пенсиялар “автоматик” тарзда, яъни ҳеч қандай ҳужжат талаб этмаган ҳолда ва фуқаронинг мурожаатисиз тайинланади;

🔴 - фуқаронинг шахсига оид барча маълумотлар вазирлик ва идораларнинг электрон базаларидан олинади.


Ушбу қулайликларнинг йўлга қўйилиши натижасида:

Биринчидан, фуқаролардан пенсия тайинлаш учун қўшимча ҳужжатлар йиғиш учун Пенсия жамғармасининг ҳудудий бўлинмасига мурожаат қилиш талаб этилмайди.

Иккинчидан, пенсия ёшига етган фуқаронинг телефон рақамига “пенсия тайинланганлиги ва унинг миқдори” тўғрисида маълумот юборилади.

Шунингдек, пенсияга чиқмасдан иш фаолиятини давом эттириш истагида бўлган ёки пенсия миқдоридан норози бўлган фуқароларга “автоматик” тайинланган пенсияни тўхтатиш ҳуқуқи берилмоқда.


📱Фуқарога “автоматик” пенсия тайинланганлиги ёки пенсия тайинланиши рад этилганлиги ҳақида СМС хабар юборилади.

📄 Фуқаро пенсия тайинланганидан, пенсия миқдоридан ёки пенсия тайинланиши рад этилганидан норози бўлган тақдирда Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига тегишли тартибда ариза билан мурожаат қилишлари мумкин.

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 pensiyauzb">Youtube

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

#Lirik_chekinish

Chinoz Ixtisoslashtirilgan maktabining 7-V sinf o‘quvchilari ijrosida "Ona... " she'ri



🌐Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:/channel/Chinoz_im_piima

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

АЁЛНИНГ ЯРАТИЛИШИ

Аллоҳ Аёлни яратаётганда у олти кун кўпроқ ишлади. Шунда унинг олдига фаришта келиб деди:
"Нима учун бунга шунча кўп вақтингни сарфлаяпсан?

Аллох жавоб берди:
" Мен уни яратишим учун эътибор беришим лозим бўлган жиҳатларини кўр. У осон эгилувчан бўлиши лозим лекин, елимдан бўлиши керак эмас. 200 дан ортиқроқ ҳаракатланувчан қисмлари бўлиши керак ва шу билан бирга жозибадор харакатланиши керак. Касал бўлганида ўзини - ўзи даволай олиши лозим. Кунига 18 соат ишлаши, унда фақатгина 2 та қўл бўлиши керак, лекин у бир вақтнинг ўзида бир нечта фарзандларини бағрига боса олиши керак. шундай бағрига босиши керакки, ундан кейин ҳар қандай оғриқ ўтиб кетиши керак. Хох у оёқ шикастланиши бўлсин, хох қалби."

Фаришта ажабланиб; "Хақиқатан ҳам шундайми. Ахир бунинг иложи йўқку. Бир кунга жудаям кўп вазифа, уни кейинга қолдир"дебди.

"Йўқ"-деб жавоб берди Аллоҳ
''Мен уни бугун якунлайман ва у менинг суюклигим бўлади".

Фаришта Аёлга яқинроқ бориб унга тегиниб кўрди."Ё раббим, у шунчалар юмшоқ!"

"Ха, у жуда юмшо, шу билан бирга жуда ҳам кучли қилдим. Сен хаттоки хаёлинга ҳам келтира олмайсан. У нималарни енга олишини ва нималарга чидай олишини. У нозик кўринади лекин, у катта кучга эга".

“У ўйлашни биладими ?”- сўради фаришта.

Оллох жавоб берди:
“У нафақат уйлай олади балки, тушунтира олади”.

Фаришта аёлнинг ёноғига тегиниб кўрди.
" Эй Роббим сен уни носоз яратиб қўйган кўринасан. У оқиб тушяпти.

"Йўқ у носоз эмас"деди Аллоҳ фариштанинг гапини тўғирлаб. " Бу унинг кўз ёшлари"...

" У нима учун керак?“- сўради фаришта.
“Улар унинг қайғусини, унинг севгисини, унинг ёлғизлигини, унинг қийинчиликларини ва ғурурини кўрсатади".

Фаришта хақиқатан ҳам хайратланган эди.
Аллоҳ сен хар нарсага қодирсан хамма нарса хақида ўйлаяпсан. Аёл хақиқатан ҳам жуда ажойиб экан.

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

​​Ҳар қадамда мени чақиб олар ишимдан камчилик топиш тергашдан сира чарчамас эди. Опаларим эса ундан баттар ҳар ҳафта якшанба куни уйга келишар мен билан холи қолишса шундай ҳақорат ёғдиришар эдики эшитган қулоқ қизариб кетарди. 
Сен етим укамизнинг бошини айлантириб бойлигини совураяпсан заҳарли илон сени қуритамиз ҳали! деб кетишарди ҳар гал.
Бир куни ойижоним ва опаларим ўтирган хонага чой олиб кираётиб, уларнинг гаплари қулоғимга чалинди:
Бу шумшук қандай келган бўлса, шундай кетади. Ўғлимнинг бойлигига учгани аниқ бундайларни билмас эканманми? Шундай нағма кўрсатайки безор бўлиб, қочиб кетсин. Кейин ўғлимни бирор бир обрўли хонадон қизига уйлантираман!
Кўз ёшларимни ичга ютдим. Улар Маъруф акани ташлаб кетишимни исташаяпти. Аммо мен турмуш ўртоғимсиз ҳаётни тасаввур қилолмасдим. Бир кун келиб мени қабул қилишларига ишониб сабр қилишда давом этдим. Бу таҳқирли сўзларнинг бирортасини турмуш ўртоғимга айтмасдим. У кун бўйи ишда, бу гап-сўзлардан хабари йўқ эди. Онасидан шикоят қилсам қайнонам мендан арз қилса икки ўт орасида қолишини билардим. Уни аярдим шу сабаб ҳар куни очиқ юз билан кутиб олар ва куним ажойиб ўтганлигини ойижоним билан чиқишиб кетганимни айтардим. Аслида эса ҳақоратлар таъсир қилмагач, қайнопаларим ҳар келганда мени урадиган бўлишди. Ўшанда ҳомиладор эдим. Улар буни билишарди. Мендан туғилган меросхўр уларга керак эмасди.
Уларнинг тилаги амалга ошди: ҳомиламдан айрилдим. Шифокорлар турмуш ўртоғимга Қорнига зарб теккан дейишибди. Бундан шубҳаланган хўжайиним мени сиқувга олиб нима бўлганини сўради. Хўрлигим келиб опалари урганини айтишга мажбур бўлдим. Маъруф акам опалари билан жанжаллашгани аниқ. Шифохонадан чиқишим билан тўғри уйга эмас икки хонали домга келтирди.
Энди шу ерда яшаймиз. Менга аввалроқ айтганингда боламиз тирик қоларди. Уйга қайтмаймиз энди деди. 
Оиласидагилар билан қаттиқ 
уришганга ўхшарди. Бундан куйиндим. Нима бўлса ҳам ота-онасини норози қилиб хотини билан яшаш оғирда. Маълум вақт ўтиб, ўзимга келгач уйга қайтишга ундадим. Ўша кунлар қайнотам ва қайнонам машинада автоҳалокатга учрагани ҳақида хабар келди. Эрим билан учиб касалхонага бордик. Афсуски қайнотам ўша заҳоти оламдан ўтибди. Ойижоним эса оғир аҳволда эмиш. Ҳамма карахт! Опаларим эрлари билан етиб келишган. Турмуш ўртоғим бу жудолик олдида эгилиб қолди. Рози-ризолик ҳам ололмади. Шунинг учун куйинарди. Мен унга далда бўлишга ҳаракат қилардим. Эртасига таъзия ўтди. Оила аъзолари ўзига кела олмагани учун барчасига ўзим бош-қош бўлдим. Бу ўртада 
ойижонимдан хабар олиб, овқат ташидим. У киши ҳам жисмонан, ҳам руҳан эзгин эди. Қайнотамни йўқотгани учун айрилиққа чидай олмасди. Қайнонамнинг аҳволи ўнглангач уйга олиб келдик. Аммо оёқларидаги жароҳат туфайли уч-тўрт ой 
қимирламай ётишлари керак экан.
Кун ора келиб-кетинглар, мени ювиб тарашга деди қайнонам қизлари кетишидан олдин. 
Улар хўп деб кетишди. Аммо ҳафтада бир келишга ҳам ярашмади. Ойижонимни овқатлантирар, ювинтирар, тувак тутардим. Бу ишларни бажаришдан оғринмасдим. Аввалига мендан ўчини олади деб ўйлаган бўлса керак тутган овқатим, чойимни ичишга чўчиди. Ҳар ишимни ҳадик билан кузатди. Ширин сўз ва меҳрим билан уни уч ой парвариш қилдим. Эрим ҳам ўзига келиб ишга чиқди, онаси билан муносабатимиз илиқлашгани учун кўнгли тинчиганди. 
Ҳа ойижоним тез оёққа турди. Турдию кутилмаганда мени бағрига босди. Узоқ йиғлади, кечирим сўради. Мен ҳам худди ўз онам бағрида эркалангандек сездим ўзимни.
Мана шу воқеаларга ҳам етти йил тўлибди. Турмуш ўртоғим отасининг ишини давом эттиряпти. Ойижоним уйда икки набиралари бағрида ўтирибди. Муносабатларимиз ҳамма ҳавас қилгудек. Опаларимнинг бири эри билан чет элга кетган, иккинчиси эса онда-сонда келиб туради. Аммо кўзимга қарашга ботина олмайди.
Инсон тақдири узун йўлга 
ўхшар экан. Мен ўнқир чўнқир йўллардан кеза-кеза ниҳоят текис йўлга чиқиб олдим. Бунинг учун қанча сабр қилишимга азоб чекишимга тўғри келди. Аммо уддаладим. 
Меҳр-муҳаббат билан дилларни забт этиш мумкинлигига ишондим.

Зулфизар

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

«Чинозтумангаз» огоҳлантиради.

Жорий йилнинг 24 апрель куни соат 08.00 дан 26 апрель соат 10.00 га қадар катта магистраль йўлда таъмирлаш ишлари олиб борилганлиги сабабли тумандаги 55 маҳалларда жами 21531 та аҳоли хонадон шунингдек 325 та улгуржи истеъмолчиларга газ етказиб бериш вақтинча тутатилишини маълум қилади. 

Яқинларингизни огоҳлантириб қўйинг.

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

#диққат

❗️Uzbekistan Airways рейсларига рўйхатдан ўтиш вақти ўзгарди

Энди халқаро авиақатновларга рўйхатдан ўтиш вақти қатнов жўнашига 40 дақиқа эмас, 1 соат қолганда тугатилади.

Тошкент халқаро аэропортида авиақатновлар сони ошиши ва йўловчилар оқими кўпайиши ҳисобига шундай қарор қабул қилинди.

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

Хитойлик олим ўзининг кўринмас плашини оммага тақдим этди.

@kun_uz_tezkor_xabarlari

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

#КУН_ҲИКОЯСИ

45 ДАҚИҚАЛИК САЖДА.

Харамда эдим. Тавоф қилаётганлардан баъзилари ёнимга келишди, улар учта ёш йигитлар эди. Улардан бири шеригини кўрсатиб:
- Шу биродаримизнинг хаққига дуо қилиб қўйсангиз, - деди.
- Тинчликми? - сўрадим мен.
- Бугун пайшанба, келаётган шанба куни оғзини операция қилдиради. Тил саратони бўлган экан, бунинг тили, томоғи умуман оғзи саратон бўлган экан. Операциядан беш фоиз умид бор экан, холос.
Мен беморнинг ўзига юзландим:
- Сенга бу дардни ким берди?
- Аллох.
- Нега берди? Нима учун сени бу дардга мубтало қилди?
- ...
- Мусибат ё гунох сабабидан тушади ёки Аллох ўзи суйган бандасига мусибат беради. Билгинки, Аллох сени яхши кўради, У сенинг дуо қилмоғингни истайди.  Энг узоқ қилган саждангни эслайсанми? Бир дақиқами, икки дақиқами?
- Эслолмадим бир дақиқага бормайди.
- Докторга қанча сажда қиласан? Сўзимга нотўғри тушунма, сажда хокисорлик демакдир. Докторга навбат кутиб туришинг бир нав хокисорликдир. Агар доктор шу иссиқ кунда “Мен бандман, кечгача кутинглар“, деса кутасанми?
- Ноилож кутаман.
- Қара, докторнинг саждасига бир кунингни ажратар экансан, аммо дардни давоси билан туширган Аллохга эса бир минут хам сажда қилмайсан...
Нотиқ шу ерда хикояни тўхтатиб, бошқа ходисани баёнига ўтади. 
Бир кун бу воқеани масжидда одамларга айтиб бераётиб, уларга савол бердим: Орангизда беш минут сажда қилган киши борми? Илтимос умрида беш минут сажда қилганлар бўлса, қўлини кўтарсин.
Хеч ким кўтармади. Умрида икки минут сажда қилганлар бўлса бехижолат қўлини кўтарсин, дедим. Хамма ерга қаради. Хеч ким бошини кўтаргиси келмасди.
Ха, ўта тез айтилган “Субхана Роббиял аъла“ тасбехи бизнинг уч ёки беш секунд вақтимизни олади, деярли хаммамиз сажда учун 5 ё 10 секунд ажратамиз, холос.
Нотиқ бу чекинишидан сўнг асл хикоясига қайтади.
- Пайғамбаримиз соллаллоху алайхи васаллам: "Банданинг Аллохга энг яқин бўлган они саждада турган пайтидир. Бас, дуони кўпайтиринглар“ деганлар. Ука, узоқ сажда қилиб, ўзинг Аллохга ялиниб ёлвор, дедим.
У ёнимда бироз намоз ўқиди. Харамда одам кўп эди. Хотиржам намоз ўқишнинг иложи йўқ. Йигит намозни тугатиб: “Тахоратга чиқиб келай“ деб чиқиб кетди. Шу-шу у билан кўришмадим. 
Орадан саккиз ой ўтгач, Жиддада унинг шеригини кўриб қолдим. Салом-аликдан кейин беморнинг холини сўрадим.
“Ўша куни тахоратга чиқиб кетган шеригимиз ха деганда келавермади. Ярим соат ўтди, бир соат, бир ярим, хануз ундан дарак йўқ эди. Хар хил хаёлга бордик, нахот адашган бўлса. Бўлиши мумкин эмас, деб мен шеригимни қидиргани чиқиб кетдим, тахоратхонага бордим у ерда йўқ, ерга чўзилиб ётган кишилар ёнига келиб қидирдим, у ерда хам йўқ. Охири пана жойда намоз ўқиётганини кўриб қолдим, саждада экан. Ёнига бориб мен хам икки ракаат намоз ўқидим.  Намозни тугатиб у билан гаплашаман десам, у хамон саждада экан. Беш дақиа, ўн дақиқа, йигирма дақиқа кутдим. У саждадан бошини кўтармас эди. Роппа роса қирқ беш минут деганда саждадан бошини кўтарди.
Биз Риёдга қайтдик, Франциядан мутахассис доктор чақирилган. Операциядан олдин доктор рентген натижаси ва қон анализи билан танишди. Унга икки хил рентген натижаси ва икки хил анализ натижалари берилди. Бири шанба кунги натижалар, иккинчиси аввалги натижалар. 
- "Бу нима? Мана буниси бошқа одамни анализи бўлса керак", деди. Хамширалар хар иккала рентген ва анализ шу беморники эканини тасдиқлашди. Доктор хайратланиб "бўлиши мумкин эмас" дерди. Барчага ишга қодир Зот беморга шифо неъматини ато этган эди.

Қадрдоним! Бизнинг саждамиз қанча вақт давом этмоқда?...

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

ҚАЛДИРҒОЧ

Намруд қавмини иймонга даъват этган Иброҳим алайҳисаломни ўтда ёқиш учун гулхан ҳозирланиб, оловга ташладилар. Олов шу даражада катта эдики, унга яқинлашиб бўлмасди. Шу пайт бир қалдирғоч келиб олов атрофида айланиб уча бошлади. Унга дейишди: - Ҳой... тағин куйиб, кул бўлмагин, ўзингча нималар қиляпсан?
- Олов устига оғзимда сув олиб келиб сепаяпман, зора...
Унинг гапига қаҳ-қаҳ кулиб, дейишди:
-Сен келтирган сув бир томчи бўлса, шунга кифоя қила оладими, жинни бўпсан...
- Тўғри,- дебди қалдирғоч, - мен келтирган томчи сув билан олов ўчиб қолмайди, аммо мен ким томонда эканлигимни бошқалар билиб қўйса бўлди.

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

#диққат

❗️Мактабларда давомат бўйича кўрсаткич энг юқори ва энг паст бўлган ҳудудлар маълум бўлди

Экспертлар таҳлилига кўра, 2022 йилда мактаблардаги ўртача давомат 83,6 фоизни ташкил этган бўлса, 2023 йилга келиб 82,5 фоизга тушган.

Таҳлилларга кўра, асосан ҳудудлар бўйича давоматнинг энг паст кўрсаткичлари Тошкент шаҳри (57,8 фоиз), Жиззах (76,9 фоиз), Тошкент (75,8 фоиз) ва Фарғона (79,8 фоиз) вилоятларида кузатилди.

Энг юқори кўрсаткичлар эса Бухоро (89,1 фоиз), Сурхондарё (88,3 фоиз) ва Қашқадарё (88,2 фоиз) вилоятларида кузатилди.

Фанлар кесимида бошланғич синф ўқувчилари орасида энг паст давомат кўрсаткичлари ўзбек тили ва математика фанларида, ўрта синф ўқувчилари орасида ўзбек тили, информатика, адабиёт ва инглиз тили фанлари, юқори синф ўқувчилари орасида ҳам ўзбек тили, информатика, алгебра ва инглиз тили фанларида давоматнинг энг паст кўрсаткичларни кўриш мумкин.

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

УСТОЗИМИЗ ХАБИБА ШЕРОВАНИНГ БУГУН ТАВАЛЛУД КУНЛАРИ

Чиноз тумани хокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси бўлиб узоқ йиллар меҳнат қилган, "Чиноз ҳаёти" газетаси тахририятида  кўп йиллар  бош мухаррир бўлиб ишлаган, ўз  меҳнатлари билан  туманда  ҳурмат эътибор қозонган, "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист" фахрий унвони сохибаси Хабиба опа Шерованинг бугун шукрона кунлари.

Устоз, Сиз хақиқий фидойи, камтар, камсуқум, ўз касбини жондан севгувчи, садоқатли инсонсиз. Қайси сохада ишласангиз ҳам  чин дилдан меҳнат қилиб туманимиз ривожига улкан хисса қўшган раҳбар бўлгансиз. Шунинг учун ҳам бугун атрофингизда яхши инсонлар, дўстларингиз, шогирдлар бисёр.
Хаётнинг хар қандай қийинчиликларини чиройли сабр ила енгиб ўтмоқдасиз.
УСТОЗ! Сизни шундай аташга хақли бўлсак биз ўзимизни бахтиёр хис этамиз.
Таваллуд кунингиз билан муборакбод этамиз. Узоқ умр кўринг

Суратда: Тошкент вилояти ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси бошлиғи Зарифа  ЭРАЛИЕВА устозни табриклади.


@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

Пенсионерлар ишламасин...ми?

Қадим замонда бир довруғи оламга ёйилган подшо ўтган экан. У қариялар давлат ривожига ҳалақит беради, деб ҳисоблар экан.
Кунларнинг бирида подшо бойлик топиш мақсадида йўлга отланибди. Қарияларнинг бирга боришини таъқиқлаб, ўзи билан фақат ёшларни олиб кетибди. Беҳисоб хазиналар яширинган ғорга етиб келишибди. Бу ерда катта муаммо пайдо бўлибди, чунки ғорга кирган одам қайтиб чиқа олмас экан. Олимлар роса бош қотиришибди, аммо муваффақиятсизлик аримабди.
- Бирорта кекса инсон бўлганида эди, чорасини топарди, - дебди олимлардан бири.
Подшо қарияларни қолдириб келганидан пушаймон бўлибди. Шунда ёш навкар шундай дебди:
- Шоҳим, амрингизга қарши иш қилдим. Ёлғиз отамни ташлаб кетолмадим. Уни сандиққа солиб ўзим билан олиб келганман.
Подшо хурсанд бўлиб кетибди ва чолга вазиятни тушунтирибди. Чол:
- Бунинг ечими жудаям содда. Ғорга кириш учун янги қулунлаган биялардан фойдаланиш даркор. Бияларни миниб ғорга кирасизлар, қулунлар эса ғор оғзида қолади.
Отахон айтган тадбир амалга оширилибди. Сон-саноқсиз бойлик қўлга киритилибди. Отлар адашмай одамларни ғор оғзига олиб чиқибди, чунки у ерда болалари кутиб турган эди.

Хулоса ўзингиздан. Қари билганни пари билмас.

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

Умуртка ва бўғимлардан тузни қандай бартараф этиш мумкин

Рецепт:
▫️5 г дафна баргини олиб, 300 мл сувга ботириб, 5 дақиқа қайнатилади.
▫️Қайнатмани термосга  қўйиб ва 3-4 соат дам бериб олинг, кейин сузинг.
Бу аралашмани 12 соат ичида ичишингиз керак.

✅ Жараён 3 кун кетма-кет бажарилиши ва бир ҳафтадан кейин такрорланиши керак.  Биринчи йил, бўғинларни тозалашни чоракда бир марта такрорланг. Кейинги профилактика учун йилига бир марта.


@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

Получудес бошловчиси Леонид Якубович бандаликни бажо келтирди.

Марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия изҳор этамиз. Уни сўнгги манзилга кузатиш маросими эртага 1 май куни бўлиб ўтади.

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

Чиноз ТЭТ огохлантиради!!!

2024-йил 30-апрел  куни соат 10:00 дан 16:00 гача Фидер А.Темур 10кв Хаво тармогида   таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан куйидаги худудларда электр энергияси у‌чирилади..

А.Темур МФЙ
Истиклол МФЙ

 Чиноз ТЭТ электр энергиясида юзага келадиган нокулайликлар учун олдиндан узр су‌райди.

Маълумотлар учун:
☎️ 705931190
☎️ 705932190 @chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

Қўшним билан иш стажимиз бир хил ва бир вақтда пенсияга чиққанмиз. Лекин у мендан кўпроқ пенсия олади. Бунинг сабаби нимада?

Фуқаролар бир хил иш стажига эга бўлган ҳолда, лекин иш хақи ҳар хил бўлган тақдирда пенсия миқдорлари ҳар хил чиқади.

Эслатма: Пенсия миқдори ойлик иш ҳақи ва иш стажига боғлиқ.

Иш хақи микдорини аниқлаш учун фуқароларнинг охирги 10 йиллик меҳнат фаолияти давомида ишлаган даврларидан исталган кетма-кет 5 йил олинади.

Яъни, иш стажи бир хил икки фуқаронинг меҳнат фаолиятлари давомида иш хақлари ҳар хил бўлади ҳамда кам иш хақи олган фуқаро албатта кам пенсия билан, иш ҳақи кўпроқ чиққан фуқаро эса кўпроқ пенсия миқдори билан пенсияга чиқади.

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 pensiyauzb">Youtube

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

#Bizning_faxrimiz
#Result

Ixtisoslashtirilgan ta'lim muassasalari agentligi Chinoz tuman  ixtisoslashtirilgan maktabning 7-sinf o'quvchilari:

🎓Kudratov Abduvohidjon ✅
🎓Abdumannopov Abdulaziz✅
chet tili (Ingliz tili) imtihoni (daraja aniqlash-CEFR Multi-level)dan B2 sertifikatini qo'lga kiritishdi.

Hech shubhasiz, o‘z bilim va iste’dodini Vatanimizga munosib farzand bo‘lishdek maqsadlarga sarflashga bel bog‘lagan siz kabi yoshlar – yangi O‘zbekistonning oltin fondi, bebaho xazinasidir.

Fan ustozi: Sarvinoz Abdiyeva

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

Замзам суви овозга жавоб
берар экан…


Улар эришган манзара сизни
ҳам ҳайратга солади. Замзам суви черковларда чалинадиган қўнғироқ овозидан қораяди,
азон ёки Қуръони Карим
ўқилганда эса тиниқлашади.
Чўлнинг ўртасида тўрт минг
йилдирки бузилмай,
ифлосланмай, ичида бегона
ўтлар ўсмасдан оқаётган бу
муқаддас сув ҳар йили умра ва ҳажга келган миллионлаб
мусулмонни тўйдирмоқда.
Жаннатдан оқиб келганига
эътиқод қилинадиган Замзам суви ҳақида ТРТ телеканали ҳужжатли филм тайёрлади. Бу фильмни суратга олиш мобайнида Замзам ва унинг кристаллари ҳақида тадқиқот ўтказган ғайримуслим
олимлар бу булоқнинг сирларидан воқиф бўлдилар.
Олмон доктор Кнут Пфайффер
(Dr. Knut Pfeiffer) шу олимлардан биридир. Рен (Ren) дарёси сувидан ичган кишининг куч-қуввати
камайганини ҳужжатлар билан
тасдиқлаган Доктор Кнут
Пфайффер Замзам сувини
тадқиқ этиш натижасида бу
сувдан ичган кишининг 35
дақиқа сўнгра роҳатлашини
исботлади. Бир пиёласи бир
пақир сувни тозалайди.
Тадқиқотларини чуқурлаштирган олмон доктори ўзини ҳам қаттиқ
ажаблантирган бир ҳолни
кашф этди. Пфайффер буни
шундай изоҳлайди: "Замзам
суви ҳар қандай шароитда асл ҳолатини ўзгартирмайди, аммо бошқа нарсаларни ўзгартиради”. Олмон олими қуйидагиларни таъкидлайди: "Жуда ажойиб тажриба: қилдим Бир томчи замзам cувига юз томчи оддий сувдан аралаштирдим. Қарасам, бу сув бутунлай замзам сувига
айланибди. Кейин бир томчи
Замзам сувига минг томчи
Оддий сувдан аралаштирдим.
Бунинг ҳам ҳаммаси замзам
Сувига айланганини кўрдим.
Овозлар замзам сувини
ўзгартиради тадкикотларга
кўра, Замзамнинг илк отилиб
чиққан ердаги иссиқлиги 37
даражадир. Қайси ният билан ичилса, ўша дардга шифо
бўладиган ва 66 номга эга
бўлган Замзам суви овозларга
кўра ўзгариб туради. Буни Япон олими Масура Эмото
(Masura Emoto) исботлаган.
Замзам суви кристалларини
илк марта микроскопда тадқиқ
этган. Эмото замзам сувига
турли овозларнинг таъсирини
ўрганган. Замзам суви черков
қўнғироқ овозларидан қораяди, Қуръони Карим ўқилганда эса тиниқлашади Замзам сувининг молекуляр (кристал) тартибининг фарқли овозларда ўзгариб туришини ўрганган Япон олими, бу сув рангининг черковларда
чалинадиган қўнғироқ овозидан қорайишини, азон ва Қуръони Карим ўқилганда эса тиниқлашишини тасдиқлади. Тадқиқотларда сувнинг ҳар бир кристалининг Каъба шаклига ўхшашлиги ҳам маълум бўлди. Замзам суви ҳақида ёзган китоби Японияда энг кўп сотилган китоблар орасига ўрин олган. Эмотонинг фикрича, замзам суви
физикавий ва кимёвий хусусиятлари жиҳатидан дунёдаги бутун сувлардан фарқлидир. Эмото ”Замзам суви ўзи атрофидаги бутун жараёнларни ҳофизасига олади.Таркиби жуда ҳам фарқлидир. Бу уни дунёдаги бошқа моддалардан устунлик қилади. Мусулмонлар хастани даволашда нега Қуръони Каримни ўқиб сувга дам уришларини энди яхшироқ
тушунмоқдаман”, дейди. Дунё
Соғлиқни Сақлаш Ташкилотининг Хулосаси Бу хулосага кўра, Замзам суви ичишга яроқли ва соғлиққа фойдали сувлардандир. Америкада ўтказилган тадқиқотларга кўра, дунёда ичида микроорганизм ва бактериялар бўлмаган ягона сув Замзам сувидир. Европадаги лаборотория тадқиқотлари эса юқумли касалликларга қарши
таъсирчан бўлган замзам сувида углеводород ва олтингугурт моддаларининг бошқа сувларга нисбатан камроқ миқдорда эканлигини ва бу сувнинг тўйдириш хусусиятининг жуда катта  эканлигини кўрсатади.

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

САБР ЧЕГАРАСИ!

Аёл номидан....
Ўша кунларни эсласам, этим жимирлаб кетади. Аммо бари ортда қолди. Ҳозир мендан бахтли инсон йўқ. Бахтни одамнинг ўзи яратар экан. Ҳаёт синовлардан иборат, уларнинг қаршисида ўзингни йўқотмай, кураша олсанг, марра сеники экан. Ўлимдан бошқа ҳамма нарсанинг чораси бор, фақат одам меҳнат ва муросадан чекинмаса, ширин каломини атрофдагилардан аямаса, бари ортда қолар экан. Келинг, яхшиси, сизларга ҳаётимни бир бошидан гапириб берай… 
Болалар уйида улғайганман.  Ота-онамнинг кимлигини  билмайман. Меҳрибонлик уйи ходимлари мени бино эшиги ёнидан топишган экан. Ким ташлаб кетган? Нима учун? Бу саволларга ҳалигача жавоб топганим йўқ. Шу-шу, ўн етти йил давомида биров мени  сўраб келмади. Етимхонада  болалигим ёмон ўтмаган. Ота-онамни соғиниш ҳиссини  айтмаганда, тарбиячи  опаларимнинг  меҳру муҳаббати биз, болаларнинг ўксик кўнглимизга малҳам бўларди. У ерда дўсту дугоналарим билан ҳозир ҳам кўришиб турамиз. Мен яхши ўқирдим, орзуйим олийгоҳ талабаси бўлиш эди. Китобга муккасидан кетганимни кўрган тарбиячи опам «Сендан, албатта, олима чиқади», дерди. Хуллас, билим бобида ўзимга ишонардим. Аммо биринчи йили ўқишдан йиқилдим. Тушкунликка тушмай, янада қаттиқ тайёрланишга  киришдим. Табиатан оптимист  бўлганим учун тушкунликка  тушмасликкатиришардим. Иккинчи гал омад менга кулиб боқди. Педагогика билим юртининг толибасига айландим. Ўқишга киргач, ўз билимларимни бойитишга янада қаттиқ киришдим. Курснинг энг аълочи қизи эдим. Турли танловлар ва  мусобақаларда  юқори поғоналарни забт этардим. Учинчи курсга келиб, амалиёт ўташ мақсадида бир мактабда дарс ўта бошладим. Болажонлар билан ишлаш жони дилим эди. Уларга бор меҳримни бердим. Бошланғич синфга дарс берардим. Ўқувчиларимнинг кўпчилигини катталар олиб келиб, олиб кетишарди. Бир марта Сарвар исмли ўқувчимнинг онаси бетоб бўлиб қолди-ю, ўрнига бир йигит уни олгани келди. 
Истарали, 24-25 ёшлар атрофида, либослари ўзига ярашган, кўркам бу йигит шундан сўнг мактабга 
серқатнов бўлиб қолди. У Сарварнинг тоғаси экан, 
жиянини ҳар куни ўзи олиб келиб қўярди. Ора-сира мени гапга тутарди. Шу тариқа танишиб олдик. Бир куни у мени учрушувга таклиф этди. Бирор йигит мени учрашувга таклиф қилмаган эди. Шошиб қолдим. Маъруф ака менга ёқарди. Лекин мени ҳам ёқтиришини сира кутмаган эдим. Учрашув илиққина ўтди. Маъруф ака ўқиш жойимга ҳам бориб, мени кутиб оладиган бўлди. Дарсим иккинчи сменада эди, дарров қоронғи тушиб қоларди. Шунинг учун машинасида ётоқхонага элтиб қўярди. Дўстона муносабатларимиз муҳаббатга уланди. У киши менга севги изҳор қилган кунни ҳаётимдаги энг бахтли кун десам адашмайман. Бир-биримизга қаттиқ боғланиб қолдик. То ўқишни 
битиргунимча учрашиб юрдик. Бу пайтда Маъруф ака дадасининг шахсий фирмасида ишларди. Дипломимни қўлимга олгач, суйганим менга совчи юборишини айтди. Аммо… асосий муаммо шунда эдики, унинг оиласи ҳали мен ҳақимда билмасди. Бунинг устига совчилар қаерга келишади? Шуларни ўйлаб, дардимни меҳрибонлик уйидаги энг яқин тарбиячи опамга айтдим. У киши: 
- Шу ҳам муаммоми? Албатта, менинг уйимга келишади. Манзилимни бер. Ахир, ўз қизимдексан-ку! — дедилар. Шундай қилдик. Маъруф аканинг онаси ва катта опаси тарбиячимнинг уйига боришди. Мен ҳам ўша ерда эдим, уларга чой олиб кирдим. Ҳойнаҳой, улар менинг келиб чиқиш тарихимдан бохабар эканлар шекилли, қовоқларини очишмасди. Ота-онам, насабимни суриштиришди. Тарбиячи опам бу номаълум эканлигини айтганларида, улар дастурхонга фотиҳа қилиб, кетиб қолишди… 
Маъруф ака билан ўртамиздаги муҳаббатнинг синовли даври бошланди. Унинг онаси ва икки опаси бирга бўлишимизга қаттиқ қаршилик қилишди. Аммо ўғиллари аҳдида қатъий турди. Бир йил шу тариқа ўтди. Маъруф акам «уйлансам, фақат Зулфизарга уйланаман, бўлмаса, тоқ ўтаман», деявергач, катталар таслим бўлишди. Ичимизга сиғмай қувондик. Аммо… бу бизни айириш учун қилинган бир тузоқ экан. Тўйдан сўнг елиб-югуриб, ойижоним ва дадажонимнинг хизматларини қилдим. Қайнотам яхши инсон эди, раҳматли. Ойижоним эса… кинода кўрганим ёвуз оналардан қолишмас эди.......

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

#факт

Ўзбекистон аҳолиси 37 млн. бўлди!
21 апрелдаги рақамларга кўра, мамлакатимиз аҳолиси 36 999 038 нафарга (эркаклар -18 599 416 нафар, аёллар - 18 344 122 нафар) етди.
✔️Маълумот учун: 2023 йил 1 апрель ҳолатига доимий аҳоли сони 36 197 781 кишини ташкил этган эди.

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

#тайинлов

Мирякубов Мирсаид Мирсултонович Чиноз тумани ҳокими ўринбосари — инвестициялар, саноат ва савдо бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

#Тошкентвилояти #Чиноз

Инсайд хабарлар учун: @tayinlov_bot
Каналга қўшилиш: @tayinlov

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

Ассалому алайкум азиз юртдошим,
Бугун 18 апрел пайшанба, Таваллуд айёмларини нишонлайдиган юртдошларимизга кунингиз мўъжизаларга бой бўлсин, деймиз, сафарга чиқаётганларнинг сафарлари бехатар, йўллари равон бўлсин.
Бугунги кун ҳаммамизга баракали, сермазмун ўтсин.

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

Ассалому алайкум,😊 Фариштали, қалби пок қадрли юртдошим!
🌱🌱🌱🌱🌱
Ҳайрли тонг!
Ҳаёт деб аталмиш олий неъматни яна бир қайтарилмас тонгини соғлик ва  саломатликда қабул қилиб олдингизми?
🌱🌱🌱🌱🌱
Яратганнинг ўзи ушбу кунда сизларга омад, қалбингизга хотиржамлик, ҳалоли покдан даромад, орзу-истакларингизни ижобат қилсин.
🌱🌱🌱🌱🌱
Яқинларингиз меҳрида бўлинг, оилавий барқарорлик, тўкин-сочинлик, файзу -барака тилаб қоламиз.... Ўзингизни эҳтиёт қилинглар...Аллохга омонатсизлар.... Хушкайфият сизларни кун бўйи  тарк этмасин.....

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

Тонгни сув ичишдан бошлаймиз

✅1 кунда 2.5 литр сув ичишни канда қилманг.
Сув нафақат оздиради, балки ичакларни соғлом ишлашига ёрдам беради.

✅Бунинг учун эрталаб уйгонганингизда 1 стакан сув ичиб қўлингизни видеода кўрсатилган тартибда кўтариб турсангиз бас.

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

15 апрель - Маданият ва санъат ходимларининг касб байрами билан барча соха ходимларини чин юракдан табриклайман!

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

Ассалому алайкум🌺 🌺

🌙 Билинг ғаниматмиз бир биримизга
Дунёда мехрдан кучли нима бор.
Ширин сўз айтишдан тўхтаманг зинхор
Бизни боғлаб турсин Меҳр ва Дийдор.✨

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

“ИНСОН ЎЛИМИ ОЛДИДАН НИМАДАН АФСУСЛАНАДИ?”

“Титаник” кемаси ҳалокатга учраганда унинг бортида миллионер Жон Жейкоб Астор IV ҳам бор эди. Унинг банк ҳисоб рақамидаги пул 30 та “Титаник”ка ўхшаган кема қуришга етарди. Ўлим хавфи билан юзма-юз келган Астор IV, унинг дунёқарaшича маънан тўғри қарор қабул қилади: қайиқдаги ўрнини қўрқиб кетган икки нафар болакайга бўшатиб беради. Америкадаги “Macy's” йирик дўконлар тармоғининг эгаси Исидор Штраус: “мен ҳеч қачон бошқалардан олдин қутқарув қайиғига чиқмайман”, -дейди. Униг хотини ҳам қайиққа ўтиришдан бош тортади ва ўз жойини яқинда ёллаган хизматкори Эллен Бердга беради. Аёл ҳаётининг сўнгги дақиқаларини эри билан бирга ўтказишни лозим кўради. Бу бой-бадавлат одамлар ўзларининг маънавий принципларидан чекинишдан кўра бойликлари ва ҳатто ҳаётларидан мoсyво бўлишни афзал кўришади. Уларнинг маънавий қадриятлар фойдасига танлаган йўли инсоният цивилизацияси ва одам табиатининг нақадар ёрқинлигини намойиш этади.
Тихон Шевкунов кунларнинг бирида шундай деган эди: “Мен одамларнинг ўлимидан олдин тавба-таззарусини кўп марта тинглашимга тўғри келган. Улар ўз таззаруларида ортиқча миллион ишлаб топмаганларидан, ҳашаматли уй қура олмаганларидан, ишда муваффақият қозона олмаганларидан ҳеч қачон қайғурмайдилар, афсус-надомат чекмайдилар. Аммо одамлар умрларининг сўнгги нафасида биринчи навбатда эзгу ишлар қила олмаганларидан, яқинларига яхшилик қилиш ва ёрдам бера олмаганларидан, қўллаб-қувватламаганларидан ва ҳатто тасодифий танишлари корига ярамаганларидан астойдил хафа бўладилар, афсус чекадилар”.
Одамлар маънавиятдан мосуво бўлмаслик, ахлоққа таянишлари ва фазилатлар эгаси бўлишлари қанчалик муҳим! Шундай одамлар орамизда борми? Албатта бор...
Олийжаноб характерга эга бўлиш ҳаётдан, айниқса бойликдан кўра қимматли ва қадрлидир.

Жалолиддин Сафоев таржимаси.

Тафаккур қилинг!

@chinozhayoti

Читать полностью…
Подписаться на канал