Пенсия жамғармаси тизимида "30 турдаги ҳужжатлардан биргина паспорт билан пенсия тайинлашгача" босиб ўтилган йўл
▶️ Қачондан бошлаб фуқароларнинг иш ҳақлари тўғрисидаги маълумотлар солиқ органлари ахборот тизимидан олинадиган бўлди?
▶️ 2020 йилгача меҳнат фаолиятларини тўхтатган фуқароларнинг маълумотлари қандай рақамлаштирилади?
▶️ Ҳозирги вақтда ишлаб турган фуқаролар келажакда пенсияга чиқиш учун ўз иш берувчиларидан нималарни талаб қилишлари керак?
▶️ Бандлик бўлимига меҳнат фаолиятини рақамлаштириш учун мурожаат қилинганда хизмат бепул амалга оширилади.
➡️ Шу ва бошқа маълумотлар билан батафсил видеода танишишингиз мумкин.
📞 12-71 🌐 pfru.uz
✅ Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 pensiyauzb">Youtube
Закот- камбағалнинг бойда турган омонати
Куни кеча акам билан суҳбатлашиб қолдик. Гап орасида айтиб берган бир воқеалари мени жуда мутаассир қилди. Уйқум қочди... Ғоят ҳаётий ва ибратли воқеа бўлгани учун Сизларга ҳам илиндим.
“Бир қадрдонимиз бор. Ўзи таниқли шифокор, аёли ҳам олий маълумотли. Тадбиркорлик орқали унча-мунча бойлик ҳам орттирди. Уч нафар қизини яхши жойларга узатган, уч нафар ўғлига ҳам тагли-тугли оилаларнинг одобли қизларини келин қилган. Қисқаси, оиласига ҳамма ҳавас қилади.
Бир куни шу ҳожи акам қўнғироқ қилиб қолди. Кутилмаганда фарзанди орқали синовга тутилибди. Обрўли бир ташкилотда ишлайдиган ўғли наркоманларнинг сиртмоғига тушибди. Тоғдаги дала ҳовлисини ва бир офисини арзон-гаровга сотиб юборибди. Тошкентдан водийга – қадрдонимнинг ёнига учиб бордик. Қийин кунида ёнида бўлгим, бу ҳам Аллоҳнинг синови эканини эслатиб, унга далда бергим келди. Йўлма-йўл акамизнинг ҳаёт йўлини таҳлил қилиб кетдим. Ўзи намозхон, бойлигиниям ҳалол йўл билан топган. Ҳаромдан ҳазар қилади. Лекин...
Мени чиройли чойхонада кутиб олди. Овқатланиб бўлгач, дардини дастурхон қилди. Уларни айтиб ўтиришга ҳожат йўқ. Фақат жудаям обрў-эътиборга эга қудасининг олдида боши хам бўлганини ва айниқса мана шу ҳолат қаттиқ изтиробга солганини таъкидлашим кифоя, менимча...
“Ҳожи ака! Билишимча, ўғлингизни “мелиса” ҳам, духтир ҳам, насиҳат ҳам бу балодан қайтара олмайди. Аммо битта йўли бор, қиламан десангиз, айтаман. “Албатта қиламан, укажон, тезда айтинг!” дедилар. Мол-дунёнгизни ҳисоблаб, домладан қанча закот беришингиз кераклигини ҳисоблатиб олинг. Кейин маҳалла-кўйдан ночор яшайдиган оилаларга закотингизни бўлиб берасиз” дедим. Бўлди, албатта шундай қиламан дедилар. Яна битта иш бор, дедим у кишини ҳайрон қолдириб, Содирхонни дуо қиласиз, бошқа танбиҳ бермай турасиз. Рози бўлди.
Олти-етти ойлардан сўнг яна қўнғироқ бўлди. “Укажон, Тошкентга келувдим, уйдамисиз?” – ҳожи ака довон ошиб, атайин менинг ёнимга келибди. Кўришдик. Гапиролмай йиғлаяпти, мен хавотир аралаш охирини кутяпман. Ўзига келиб айтишича, ўғли бутунлай “қутилибди”. Беш вақт намозни канда ўқияпти экан. Ҳатто вилоят ҳокимлигига ишга ҳам кирибди.
Субҳаналлоҳ... Яратганнинг санъатига, чеварлигига яна бир карра лол қолдим.
“Укажон! Энди айтангиз бўлар, бунинг сири нимада?”
“Ҳожи ака, қачондан бери пул топасиз, бирор марта закот берганмисиз?”
...У киши жавоб беролмай жим қолди.
“Топган бойлигингизда камбағалларнинг ҳақи бўлади. У ҳақ ўтда ёнмайди, сувда чўкмайди. Агар ўз ихтиёрингиз билан бермасангиз, бошқа йўл билан чиқиб кетади барибир, аммо бу жуда оғриқли бўлади. Закот камбағалларнинг бойда турган омонати, уни тезроқ бериб, елкадаги оғир юкдан қутилиш керак!”, дедим.
“Тўғрисини айтсам, биринчи марта ночор оилаларга маҳсулот олиб борганимда қандайдир ичимдан йиғи келаверди. Тушунмайману лекин ичимдан ўтган ўша туйғуни умрим давомида биринчи марта ҳис қилиб тургандим. “Бериш” роҳат дегандингиз. Чиндан ҳам шунақа экан...”
Бу орада собиқ наркоман уч марта қўнғироқ қилиб, дадасидан ҳол-аҳвол сўради, камчилик йўқми, деб хабар олди. Ўзим ҳам роҳат қилдим.
Бу ҳаётий воқеа. Мана шу кунларда бўлиб ўтди. Ўшанчун бой бўламан деган одам эҳсон қилиши керак. Закоту садақаларини ортиғи билан бериб юрса, топган-тутганида барака бўлади, яхшиликларга буюради. Чунки Аллоҳ эҳсоннинг мукофоти эҳсондир деган...”
Даврада ўтирган дўстларимиз ҳам бу ҳикоядан қаттиқ таъсирланди. Ибратли бўлгани учун Сизларга ҳам илиндим. Зеро, Рудакий ҳазратлари айтганларидек:
Кимки бу ҳаётдан олмаса таълим
Унга дарс беролмас ҳеч бир муаллим.
Абдулазиз Муборак.
@chinozhayoti
❔ Қайси тоифа шахсларга уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация тўланади?
🔰 Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2010 йил 30 декабрдаги буйруғи билан тасдиқланган “Уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация пул тўловларининг механизми тўғрисида”ги Низомга мувофиқ, қуйидаги шахслар пенсияни ҳисоблаш базавий миқдори (ҳозирги кунда 372 минг сўм)нинг 45 фоизи миқдорида ойлик компенсация пул тўловлари олувчилари ҳисобланади:
✅ 1. Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз пенсия ёки нафақа олувчилар.
✅ 2. Кўриш қобилияти бўйича I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар.
✅ 3. Чернобиль ҳалокати оқибатида жабрланган фуқаролар.
✅ 4. 1941 – 1945 йиллардаги уруш оқибатида ногиронлиги бўлган шахслар ва унинг қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар.
❔ Иш фаолиятини тўхтатган фуқаролар меҳнат дафтарчаларидаги маълумотларни қандай рақамлаштиришлари мумкин?
❔ Меҳнат фаолиятини рақамлаштириш нима учун керак? Бу келажакда пенсияга чиқишда фуқароларга қандай қулайликлар яратади?
🗣 Ушбу саволларга бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлим бошлиғи Камолиддин Ходжибеков жавоб беради.
📞 12-71 🌐 pfru.uz
✅ Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 pensiyauzb">Youtube
#савол_жавоб
Чет элда ишланган давр иш стажига ҳисобланадими?
🔰 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 13 октябрдаги 592-сон “Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ чет элда ишлаш даврлари:
💠 меҳнат шартномаси асосида чет элда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ихтиёрий равишда 2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун — Пенсия жамғармасига белгиланган суғурта бадаллари;
💠 2019 йил 1 январдан 2019 йил 31 декабрга қадар бўлган давр учун -тўланган ягона ижтимоий тўлов;
💠 2020 йил 1 январдан кейинги давр учун — ижтимоий солиқлар тўланган давр иш стажига қўшиб ҳисобланади.
⏩ Меҳнат шартномаси асосида чет элда ишлаётган фуқаро ўзи учун мавжуд имкониятлардан ва пенсия билан таъминланишнинг миқдоридан келиб чиқиб ижтимоий солиқни тўлашни қуйидаги тартибда амалга ошириш ҳуқуқига эга:
🗣 - ҳар ойда ёки ҳар чоракда;
🗣 - бир йўла — Ўзбекистон Республикасига келган кунидан бошлаб уч йил мобайнида.
Батафсил
📞 12-71 🌐 pfru.uz
✅ Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 pensiyauzb">Youtube
Чиноз тумани прокурори Ғанишер Абдусаламов томонидан 27-март чоршанба куни соат 16:00 да 2-сектор "Наврўз" маҳалла фуқаролари йиғини ҳудудидаги 2-сонли касб-ҳунар мактаби биносида тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш, камбағалликни қисқартириш, янги иш ўринлар яратиш ва бошқа масалалар билан мурожаат қилган ҳар бир тадбиркорнинг мурожаатлари ўз ўрнида ҳал этилди.
Тадбирда 87 нафар тадбиркорларнинг муаммолари ўрганилди. Мурожаатларнинг аксарият қисми шу ернинг ўзида ижро учун йўналтирилди.
Шунингдек, тумани прокурори масъулларга тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, юзага келаётган муаммоларни ваколат доирасида ижобий ҳал этиш учун уч кунлик муҳлатда бажарилиши юзасидан тегишли кўрсатмалар берди.
Учрашувда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича давлатимиз томонидан янги қонун ва фармонлар билан ҳам таништирилди.
Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
Чиноз тумани "Қир" маҳалла фуқаролари йиғини ҳудудида тумани ҳокими 1-сектор раҳбари Шерзод Салихов бошчилигида тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш, камбағалликни қисқартириш, янги иш ўринлар яратиш ва бошқа масалалар билан мурожаат қилган ҳар бир тадбиркорнинг мурожаатлари ўз ўрнида хал этилди.
Тадбирда 83 нафар тадбиркорларнинг муаммолари ўрганилди. Мурожаатларнинг аксарият қисми шу ернинг ўзида ижро учун йўналтирилди.
Шунингдек, туман хокими масъулларга тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, юзага келаётган муаммоларни ваколат доирасида ижобий ҳал этиш учун уч кунлик муҳлатда бажарилиши юзасидан тегишли кўрсатмалар берди.
Учрашувда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича давлатимиз томонидан янги қонун ва фармонлар билан ҳам таништирилди.
Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
Ёшга доир пенсиялар фуқароларнинг мурожаатисиз тайинланиш тартиби жорий этилади
Пенсия таъминоти тизимига ахборот технологияларини фаол жорий қилиш орқали фуқароларга кўрсатилаётган хизматлар босқичма-босқич интерактив ва проактив шаклга ўтказилмоқда.
Ушбу ишларни давом эттириш, фуқароларга хизмат кўрсатишда қулайликларни яратиш мақсадида:
2024 йил 1 январдан бошлаб қуйидагилар жорий этилди:
👩💻 - фуқаро пенсия тайинлашни сўраб қўшимча равишда Давлат хизматлари марказига ташриф буюрган ҳолда ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали онлайн мурожаат қилиш ҳуқуқи берилди.
📲 Шунингдек, фуқаро жамғарган маблағларини Халқ банкининг мобил иловаси орқали олиш имконияти яратилди.
☄️ Шунингдек, 2025 йил 1 мартдан бошлаб:
🔴 - пенсия ёшига етган фуқароларга пенсиялар “автоматик” тарзда, яъни ҳеч қандай ҳужжат талаб этмаган ҳолда ва фуқаронинг мурожаатисиз тайинланади;
🔴 - фуқаронинг шахсига оид барча маълумотлар (ёши, жинси, иш стажи, иш ҳақи, тўланган ижтимоий солиқ суммаси ва оила таркиби кабилар) вазирлик ва идораларнинг электрон базаларидан олинади.
➡️ Ушбу қулайликларнинг йўлга қўйилиши натижасида:
Биринчидан, фуқаролардан пенсия тайинлаш учун қўшимча ҳужжатлар йиғиш учун Пенсия жамғармасининг ҳудудий бўлинмасига мурожаат қилиш талаб этилмайди.
Иккинчидан, пенсия ёшига етган фуқаронинг телефон рақамига “пенсия тайинланганлиги ва унинг миқдори” тўғрисида маълумот юборилади.
✅ Шунингдек, пенсияга чиқмасдан иш фаолиятини давом эттириш истагида бўлган ёки пенсия миқдоридан норози бўлган фуқароларга “автоматик” тайинланган пенсияни тўхтатиш ҳуқуқи берилмоқда.
📱 Яъни, фуқарога “автоматик” пенсия тайинланганлиги ёки пенсия тайинланиши рад этилганлиги ҳақида СМС хабар юборилади.
📄 Фуқаро пенсия тайинланганидан ва пенсия миқдоридан ёки пенсия тайинланиши рад этилганидан норози бўлган тақдирда Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига тегишли тартибда ариза билан мурожаат қилишлари мумкин.
📞 12-71 🌐 pfru.uz
✅ Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 pensiyauzb">Youtube
Бир ҳикмат мени ҳайратга солди:
«Битта дарахтдан миллионта гугурт донаси ясаш мумкин. Биргина гугурт донаси билан эса миллионта дарахтни ёқиб юборса бўлади».
Демак, биргина ёмон иш билан ҳаётингдаги миллионлаб яхши ишларингни куйдириб юборишинг мумкин.
Ҳикматлар саодатга етаклар китобидан
@chinozhayoti
🍶Қатиқ ичинг, қаримайсиз!
➡️Узоқ умр кўришни истасангиз, ҳар куни бир стакан қатиқ ичинг. Шунда организмингиз кун сайин ёшариб бораверади
➡️Асабий ва иштаҳасиз бўлсангиз, эрталаб нонуштадан ярим соат аввал бир стакан қатиб ичиб олинг.
➡️Ухлашга ётишдан аввал ичилган бир стакан қатиқ ошқозон-ичакларга ижобий тасир кўрсатиб, тинчлантиради.
@chinozhayoti
Ассалому алайкум азиз юртдошим Душанба куни сизга омадли келишини тилаб, шу омад ҳафта давомида стзни тарк этмасин.
@chinozhayoti
🌳 Сув тақчил жойга экиш мумкин бўлган дарахтлар:
🌱Ёнғоқ;
☘️Бодом;
🍀Наъматак;
🌳Анор;
🌿Хандон писта;
☘️ Узум.
Агро ҳаёт — сизга энг яхшиларини илинамиз!
@chinozhayoti
#диққат
❗️2024 йил 1 апрелдан бошлаб иссиқлик таъминоти хизматлари учун ҚҚС бўйича имтиёз бекор қилинади.
Бу нимани англатади?
1 апрелдан бошлаб иситиш тизими ва иссиқ сув таъминоти хизматлари учун тўловларни амалга оширишда 12% қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) белгиланган тарифга қўшилади. Илгари ушбу хизматларни тақдим этиш учун товар айланмаси ноль ставка бўйича ҚҚСга тортилар эди.
ҚҚС олдиндан тўловга таъсир қиладими?
Таъсир қилади, фақат 2024 йил 1 апрелдан эътиборан. Бунда тарифни қайта ҳисоблаш мумкин эмас. ҚҚС тарифнинг бир қисми эмас, балки солиқ ҳисобланади, шунинг учун 1 апрелдан бошлаб иссиқлик таъминоти хизматлари учун барча тўловлар ҚҚС билан амалга оширилади.
@chinozhayoti
🌺 Aссалому алайкум. Якшанба тонги муборак бўлсин.
Рўза тутаман деб саҳарликга уйғонганларга, Аллоҳнинг саломи, жаннат бўлсин!
Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
✨Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
✨Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!
Дам олиш кунингиз мазмунли ўтсин!
@chinozhayoti
БАРАКА НИМАДА?
Бир киши бой қўлида беш дирҳам пул эвазига ижарачи бўлиб ишлаши, топган пули ҳеч нимага етмаётганидан Имом Шофеъийга шикоят қилди.
Ҳазрат бойнинг олдига бориб иш ҳақини беш дирҳамдан тўрт дирҳамга туширишни сўра, деб тавсия бердилар. Бояги киши ҳайрон бўлса ҳам, буйруққа итоат этди. Бироқ озгина вақт ўтганидан кейин яна қайтиб келди, ҳолати яхши томонга ўзгармаганини айтди. Имом Шофеъий бу сафар тўрт дирҳамни уч дирҳамга камайтириш зарур, деди. Бечора камбағал қанчалик ғалати туюлмасин маслаҳатга амал қилди. Орадан ҳеч қанча ўтмай ҳалиги киши хурсанд ҳолда Шофеъийнинг олдига келди.
Тавсиялари учун имомга миннатдорчилик билдириб, уч дирҳам ҳамма эҳтиёжларига етаётганини айтди ва бу ишнинг сирини сўради. Ҳазрат аввалда беш дирҳам эвазига қилаётган иши аслида уч дирҳамлик эканини, қолган икки дирҳам унинг ҳаққи эмаслигини айтди. Бировнинг ҳаққи бўлган ўша икки дирҳам ҳалол меҳнат билан топилган уч дирҳамга аралашиб, унинг ҳам баракасини йўқотаётганини тушунтирди.
Ибрат: ҳаром ҳеч қачон барака келтирмайди. Ҳаромдан ўсган эт Дўзах ўтида ёнади. Шунинг учун топаётган пулларимизга ҳаром, шубҳа аралашишидан эҳтиёт бўлишимиз лозим.
"Тақво аҳлининг гўзал қиссалари" китобидан.
@chinozhayoti
💥БУГУН 30-МАРТ.РАМАЗОННИНГ 20-КУНИ ШАНБА ТОНГИ МУБОРАК БЎЛСИН🌷🌸🍃
Аллоҳим бу дунёда юрган йулимиз хидоят дунёда
Эса сирот бўлсин🤲🏻
🌼Бу дунёда кирган еримиз Маккаю Мадина, у дунёда эса
Жаннату аьло бўлсин .
🌸Бу дунёда назаримиз каломинг, у дунёда эса Жамолинг бўлсин.
🌺Икки дунёда тақво, солиҳ амал ва гўзал ахлоқ ҳамроҳимиз бўлсин.
🌤Яна сизлар билан ғойибона дийдор насиб бўлганига!
Аллоҳ берган яна бир кун Муборак!
@chinozhayoti
Пенсияга қандай тайёргарлик кўриш мумкин?
🏦 Пенсияни режалаштириш – бу мунтазам кўриб чиқишни талаб қиладиган ҳамда фуқаролар ўзларига қулай ва молиявий барқарор кексаликни таъминлаш учун имкон қадар эрта ҳаракатни бошлаш керак бўлган жараёндир.
☝️Яъни, бугунги кунда кўпчилик фуқаролар ўз келажакларига эътиборсиз қараб, пенсия ёшига етганда афсусланиб қолиш ҳолатлари ҳам учрамоқда. Бу иш стажини талаб қилинган даражада етишмаслиги, ойлик маош миқдорларининг камлиги ва ҳоказолар билан изоҳланади.
Пенсияни режалаштириш молиявий режалаштиришнинг асосий жиҳати ҳисобланади. Бу фуқароларга нафақат кексаликда молиявий ёрдам беради, балки келажакка ишонч бағишлайди.
Пенсия тайинлаш учун онлайн ариза қандай юборилади?
😏 Пенсия ёшига етдингиз ва пенсия тайинлаш учун онлайн мурожаат қилмоқчисиз, лекин буни қандай амалга оширишни билмайсиз.
👨💻 Пенсия жамғармаси бу борада сизга кўмаклашади. Қуйидаги ҳавола орқали пенсия тайинлаш учун онлайн ариза юбориш хизматидан фойдаланиш бўйича маълумот олишингиз мумкин.
👉 Пенсия тайинлаш учун онлайн ариза юбориш бўйича қўлланма
📞 12-71 🌐 pfru.uz
✅ Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 pensiyauzb">Youtube
#савол_жавоб
🔰 Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ:
эркаклар – 60 ёшга, аёллар – 55 ёшга тўлганда ва меҳнат стажи камида 7 йил бўлганда тўлиқсиз ёшга доир пенсия тайинланиши белгилаб қўйилган.
Фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 июндаги “Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 4742-сонли Қарорда белгиланган 101 турдаги меҳнат фаолияти билан шуғулланса ҳамда ўрнатилган тартибда ўзини-ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг камида бир баробари (340 минг сўм)да ижтимоий солиқ тўловини тўласа, 1 йиллик иш стажи ҳисобланади.
✅ Демак, фуқаро 7 йил давомида ҳар йили Пенсия жамғармасига ўзини ўзи банд қилган фуқаро сифатида ижтимоий солиқ тўловини амалга оширган тақдирда, келгусида пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлади.
Ҳозирги кунда, иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда — ойига 621 000 сўмни ташкил этади.
Чиноз туман 2-сектор раҳбари туман прокурори ташаббуси билан 2 сектор ҳудудида истиқомат қилувчи ишсиз фуқароларни бандлигини таъминлаш мақсадида бўш иш ўринлари Меҳнат ярмаркасини ўтказиш режа-графикка асосан 2024 йил 27 март куни туманда ишсизлик даражасини камайтириш аҳолининг реал пул даромадлари ва харид қобилиятини ошириш мақсадида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилади.Ўтказилган меҳнат ярмаркаларига тумандаги 12 та Тошкент шаҳридан 1 та корхона ва ташкилотлар ўзларида мавжуд бўлган 216 та бўш иш ўринлари (вакант) билан қатнашдилар.Меҳнат ярмаркасига 2 сектор ҳудудида истиқомат қилувчи банд бўлмаган 138 нафар фуқаролар жалб этилди. Меҳнат ярмаркасида қатнашган фуқароларнинг 19 нафарига доимий ишга кириш учун йўлланма, 10 нафар фуқаро қайта касб эгаллаш учун, 12 нафар фуқаро вақтинчалик жамоат ишларида ишлаш учун йўлланмалар берилди. Меҳнат ярмаркасида қатнашган 97 нафар фуқароларга ишга жойлашиш, бандлик хизматлари ҳамда меҳнат қонунчилиги бўйича оғзаки маслаҳатлар берилди.
Читать полностью…Чиноз туман 1-сектор раҳбари туман ҳокими Шерзод Салихов ташаббуси билан 1 сектор ҳудудида истиқомат қилувчи ишсиз фуқароларни бандлигини таъминлаш мақсадида бўш иш ўринлар Меҳнат ярмаркасини ўтказиш режа-графигига асосан 2024 йил 27 март куни туманда ишсизлик даражасини камайтириш аҳолининг реал пул даромадлари ва харид қобилиятини ошириш мақсадида бўш иш ўринлар меҳнат ярмаркаси ўтказилади.Ўтказилган меҳнат ярмаркаларига тумандаги 15 та Тошкент шаҳридан 2 та корхона ва ташкилотлар ўзларида мавжуд бўлган 264 та бўш иш ўринлар (вакант) билан қатнашдилар.Меҳнат ярмаркасига 1 сектор ҳудудида истиқомат қилувчи банд бўлмаган 142 нафар фуқаролар жалб этилди. Меҳнат ярмаркасида қатнашган фуқароларнинг 23 нафарига доимий ишга кириш учун йўлланма, 12 нафар фуқаро қайта касб эгаллаш учун, 14 нафар фуқаро вақтинчалик жамоат ишларида ишлаш учун йўлланмалар берилди. Меҳнат ярмаркасида қатнашган 93 нафар фуқароларга ишга жойлашиш, бандлик хизматлари ҳамда меҳнат қонунчилиги бўйича оғзаки маслаҳатлар берилди.
Читать полностью…Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси коррупция билан курашга чақиради
🗣 Агар Сизда пенсия таъминоти билан боғлиқ, жумладан, пенсияларни тайинлаш ва тўлашда, тизим бўйича тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш ҳамда ижросини таъминлашда, ҳудудий пенсия бўлимларига мурожаат қилганда таъмагирлик, порахўрлик, ўз хизмат ва мансаб ваколатини суистеъмол қилиш каби салбий ҳолатлар, бюрократик тўсиқлар, умуман коррупцион вазиятлар кузатилганда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг:
⏺ - телергамдаги @pensiyauzbot ботига;
⏺ - 12-71 ишонч рақамига;
⏺ - расмий веб-сайтидаги махсус платформага;
⏺ - Facebook’даги расмий каналга;
⏺ - Instagram’даги расмий каналга;
⏺ pension_uz@pfca.mf.uz электрон почтасига ўз мурожаатингизни қолдиришингиз мумкин.
📊 Юборилган хабарлар белгиланган тартибда кўриб чиқилади ҳамда мурожаат қилувчининг шахси сир сақланиши кафолатланади.
📌 Унутманг, сизнинг ҳақ-ҳуқуқларингиз қонун ҳимоясида!
📞 12-71 🌐 pfru.uz
✅ Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 pensiyauzb">Youtube
Таъзия
Бугун эрталабдан қуёшли хавонинг тўсатдан авзои бузилиб, тўполон бўлиб шамол, ёмғир бошланиб кетди десам Чиноз маорифининг бир устуни қулабди.
Устозимиз Тошпўлат ака Эргашев чин дунёга рихлат қилибдилар.
Табиат ҳам у кишидан айрилгиси келмаётгандек тўполон қилгандек, кўз ёш тўккандек қўйиб юборгиси келмаётгандек сочини юлиб йиғлаётгандек эди, гўё.
Охирги марта кўргани борганимизда Танзила опам билан бирга, қара қизим Оллоҳнинг 99 та исмларини ёд олдим, сира адашмай набирамга айтиб беряпман, дея хурсанд бўлиб сўзладилар. Хатто ётган жойларида ҳам телефондан аудио китоблар, қуръон сураларини эшитиб, тинглаб ётарканла. Биз борсак ўқиган китоблари ҳақида сўзлаб берардила. Ҳатто энг кичик набираларини қандай китоб ўқишга мехр уйғотганлари ҳақида тўлқинланиб айтдилар. Ўқимишли одамга, китобсеварга барибир экан, у хох соғ бўлсин, хох бемор йўлини топиб илм оларкан, китоб ўқиркан.
Устозим, ётган жойларингиз жаннат бўлсин. Нур ичида ётинг.
Чинозликларнинг ҳаммасига сиз устоз бўлгансиз. Бутун умрингизни, бор мехрингизни таълимга, туманимиз ривожига бахшида этдингиз. Сизни ортингиздан нафақат фарзандларингиз, набираларингиз балки бутун чинозликлар дуодадирлар.
Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун.
(Шогирдлари Фарида опам рози бўлсинла ушбу видео улар билан бўлган сухбатдан олинди)
@chinozhayoti
#Ривоят
Эшак билан йўлбарс тортишиб қолишибди. Эшак майсанинг ранги кўк деса, йўлбарс майса яшил рангда, дебди. Роса тортишиб муросага келиша олмагач, шер ҳал қилади бу муаммони, деб унинг олдига равона бўлишибди. Шер кўриниши биланоқ эшак узоқдан майса кўк рангда десам, манави билимсиз майса яшил рангда деяпти, деб бақиришни бошлабди. Шер эшакнинг гапини маъқуллаб: "Тўғри, майсанинг ранги кўк," - дебди. Эшак йўлбарснинг устидан кулиб, кўрдингми менинг билимдонлигимни, деганича ортига қайтибди. Йўлбарс хафа бўлганича шерга юзланиб: "Майсанинг яшиллигини била туриб, нега эшакнинг гапини маъқулладинг?" - деса, шер жавоб қилибди: "Шундай ақлга эга бўлган йўлбарсни саводсиз билан тенг кўрмай деб уни тинчитиш мақсадида гапини маъқулладим," - дебди.
Қиссадан ҳисса шуки, комментарийда ёзилган фикрнинг мазмуни нимага қаратилганини тушуниб етмасдан ёки фикр эгасининг кимлигини билмасдан, доноларча танбеҳ бериб ақл ўргатадиганларга дуч келсам, аччиққина жилмайиб қўяман.
@chinozhayoti
#Bizning_shunday_oquvchilarimiz_bor
📌 IELTS 6.0 sohibi
✅ Ixtisoslashgan ta'lim muassasalari agentligi tizimidagi Chinoz tuman ixtisoslashtirilgan maktabi 10-"A" sinf o'quvchisi AZAMATOVA ODINA umumiy 6.0 ball to'plab CEFR B2 sertifikatiga teng bo'lgan IELTS sertifikati sohibi bo'ldi.
🎯Shu sababli o'quvchimiz endi OTMlarga tayyorgarlik jarayonida qolgan fanlarga yanada kuchli tayyorgarlik koʻrish imkoniga ega.
🎓O'quvchimizdan OTMga grant asosida o'qishga qabul qilinishini kutib qolamiz.
@chinozhayoti
Бир қария чўпон қўй-сигирларини боқиб, эрта сахардан то кечгача яйловда юрар эди. Аксар холларда тепаликка яқин ўсган олма дарахти тагида дам олар, олмалари пишган махал ўша дарахт билан сухбатлашар эди:
- Қани болам, мендай бир қариянинг олмасини бериб юбор-чи, - дер эди.
Худди ўша пайт мазаси сўз билан таърифланмайдиган даражада ширин бўлган, хиди хам ўзгача уфуриб турган бир олма – тўп этиб ерга тушарди. Қария эса ўша ғарқ пишган олмани олиб, қўлидаги кичкинагина қаламтароши билан тилим-тилим қилиб кесиб, халтасидан айронини чиқариб, енгилгина тамадди қилиб олар эди. Сўнг, отасидан қолган Қуръони Каримини авайлабгина қўлига олиб, аста-секин ўқий бошларди.
Чўпон ота ушбу олма кўчатини бундан қарийб йигирма йиллар илгари эккан. Ўша вақтда кўчатни тез-тез суғориб турар эди. Бундан ташқари, намоз учун тахорат олганида обдастадаги ортиб қолган сувларини хам яхши ниятда кўчатга қуйиб қўярди.
Қариянинг юзи ювилган тахорат сувида хам хикмат бордир, ким билсин. Хулласи калом, Аллох инояти билан халиги олма кўчати тезда кўкариб, гуркираб ўса бошлади. Орадан кўп вақт ўтмай мева хам беришга тушди.
Чўпон ота у пайтларда ёш бўлгани учун қайсидир чиройли олмага кўзи тушса, дархол қўлини чўзиб олаверарди. Ха... Аммо, орадан йиллар ўтди, халиги қирчиллаган ёшгина йигитча - қариб, бели букилиб, мункиллаган чол бўлди. Олма дарахти эса, аксинча, кун ўтган сайин бўй чўзиб, гўёки чинор дарахтидай баланд бўлиб бораверди.
Олма дарахти қанчалар ўсиб-улғаймасин, барибир чол учун у ёшгина боладай эди. Хали хануз уни “Болам” дея эркалатарди. Йиллар ўтиб анчагина қариб қолган чол ўз боласидай бўлиб қолган олма ёнига келиб, силаб-сийпар эди-да, сўнг:
- Қани болам, шохингдан бугунги насибамни ташлачи, дер эди.
Худди айтганидай: хеч қанча вақт ўтмай бир олма тўп этиб ерга тушарди. Айни холат бир неча йиллар бўйи узлуксиз, бирдай такрорланиб турди. Хақиқатан, чол сўраган вақтда олманинг тушмай қолиши - бирор маротаба хам юз бермаган эди. Қишлоқ ахли қариянинг бундай ғайритабиий кароматларини бир неча бор кўргач, “чўпон ота авлиё экан” деган гап хам тарқатиб юборишганди.
Кунларнинг бирида чўпон ота яна халиги олма дарахти соясида ўтириб, бироз мизғиб олди. Озгина дам олган бўлиб, сўнг намозини ўқиди. Кейин олмага қараб, хар доимгидай: ўша кунги олмасини сўради. Лекин, нимагадир олма мевалари ғарқ пишиб турса-да, қариянинг қўлига бирорта хам олма тушмади.
Қария хайрон... Бироз кутиб, ўз хохишини такрор ва такрор билдирса хам қўлига ақалли битта хам олма тушмади. Кутди, кутди. Охири натижа бўлмагач, қария бу холатдан жуда қаттиқ таъсирланди: кўзлари ёшга тўлди, киприклари-ю соқоллари йиғидан хўл бўлиб кетди. Сўнг, қўйлари томон охистагина юриб кетди...
Мевага кирганидан буён бу дарахт чолнинг қўлини бирор марта хам бўш қайтармаганди-я! Нима бўлди экан?! Ўй-хаёли, фикри-зикри фақат шунда бўлди. Ўйлайвериб, ўйига етолмади. Қайғуга ботди, дили ғаш бўлди. Худди дарахтдан кўнгли қолгандай бўлди. Чол ўзини бўйи яна-да кичрайиб, бели букилиб, мункиллаб қолгандай чорасиз хис қилди.
Шу алфозда аллақанча вақт юриб, молларини қайтарди-да, қишлоғи сари йўлга отланди.
Бир пайт масжид томондан азон айтилаётганини эшитиб қолди. Бу азон жуда ўзгача, таъсирли айтилаётган эди. Гўё азоннинг ортида қандайдир бир хурсандчилик, қувонч хислари хам яширингандай. Бироз хаяллаб, ўйга чўмган қария - бирданига хаёлини жамлади, ўзини қўлга олди. Тўсатдан хурсанд бўлиб, йўқотган нарсасини топгандай, табассум қилиб жилмайди. Шубхасиз, хаёлига қандайдир ўй келган эди.
Халигина ғам-қайғу ёшлари оққан кўзидан энди қувонч ёшлари оқаётган қария шоша-пиша олма дарахти томон йўлга тушди. Дарахт ёнига етиб келган захоти уни эркалаб, кенг қулочи билан қучоқлади. Ва:
- Болам... Болагинам. Узр. Менинг вафодор дарахтим. Ахир, хамма нарса ёдидан кўтарилаверадиган мендек чолни хафа қилмасдан билдирсанг бўлмасмиди?! Мен бўлсам тушунмабман-а...
Ахир, бугун - рўза ойининг биринчи куни экан-ку!
@chinozhayoti
#биласизми
❗️Ногиронлиги бўлган шахсларга қандай ижтимоий хизматлар кўрсатилади?
#Диққат
❗️Ичимлик сувининг нархи кўтарилди
"Ўзсувтаъминот" ичимлик ва оқова сув таъминотидаги ўзгарган тарифларни эълон қилди.
@chinozhayoti
✨🌺🌙 РАМАЗОННИНГ 13-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗЛАР!✨🕋✨
🌺 Аллоҳдан хонадонингиз аҳиллиги-тинчлиги давомли бўлишини;
🌺 Ўзингиз, ота-онангиз ва сизга азиз бўлган барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!
🌺 Аллоҳ ҳар бир тонгни саодат ила қарши олишингизни насиб қилсин!
🌺 Охиратда тутган рўзангиз сизни Райён дарвозасидан жаннатга олиб кирсин!
🌙 РАМАЗОННИНГ 13-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН! 🤲
✨ Аллоҳнинг саломи
✨ Пайғамбар ﷺнинг дуолари
✨ Қуръоннинг нури
✨ Рамазоннинг таровати кун давомида сиз билан бўлсин!
@chinozhayoti
Япон олими рўза тутиш инсонни ёшартиришини исботлаб Нобель мукофотини олганидан хабарингиз борми..?
👉 Dunyo🌐Tv