chinozhayoti | Неотсортированное

Telegram-канал chinozhayoti - ЧИНОЗ ҲАЁТИ

604

"Чиноз ҳаёти" телеграмм канали ижтимоий-сиёсий воқеалар, янгиликлар, табрик ва қутловлар беради. Мурожаат учун тел: 90-979-89-29 Admin: @s_axmedova

Подписаться на канал

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

🎤 🎼 Наврўз келибон
Жуманиёз Жабборов
____
​💐 Наврўзи айём муборак бўлсин. Йил давомида хонадонингиздан қувонч, файз-у барака, тўкин сочинлик аримасин. Барча эзгу ниятларингизни Аллоҳ ижобат айласин. Кейинги янги йил, янгиланиш байрами — Наврўзи айёмига ҳам барчамизни хурсанчиликда етказсин.
Наврўзи айём муборак!
____
© @chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

Нега дуо қилаётганимизда кўзимизни юмиб оламиз?

Нега орзу  қилаётганимизда кўзимизни юмиб оламиз?

Нега ҳадя қилаётган вақт кўзимизни пастга қаратамиз?

Чунки гўзал ва беғубор онлар кўз билан кўрилмайди...
қалб билан ҳис қилинади....

Шамс Табризий

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

⚠️ Диққатингизни жамлолмаяпсиз; хотирангиз зарур вақтларда панд беряпти; асаблар таранглиги, уйқусизлик, чарчоқ, сустлик ва ҳаракатларда фаоллик камайганидан безовтасиз.


🧑‍💻 Бунга сабаб – барча турдаги экранлар қаршисида бўлиш нормаларига риоя қилмаслик!

🔔Инфографикада тасвирланган меъёр ва хавфсизлик қоидаларига амал қилишни бугундан бошланг. Саломатлигингизга бефарқ бўлманг!

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

#Мақола

Инсон неъмат эмасми?

Бир олим: “Ерга тушган нонни босган одамни кўрмадим, бироқ инсонни оёқости қилган кишиларни жуда кўп кўрдим”, дейди. Кейин инсонга ҳурмат хусусидаги камчиликларимизни бундай баён қилади: “Бир-биримизни ҳурматлаш масаласидаги хатоларимиз асосан уч кўринишда намоён бўлади. Оврўпада яшайдиган ватандошимиз ўша жойларда ерга чиқинди ташламайди. Бироқ юртимизга келиб, самолётдан тушар-тушмас қўлидаги кераксиз нарсаларни дуч келган жойга ташлашдан тортинмайди. “Нега бундай қиляпсиз?” десангиз, “Ҳамма шунақа қиляпти-ку!” деб жавоб беради. Худди шу каби, одамларга муносабатда ўз фикримиз қолиб, бошқалар фикрига таянишимиз – биринчи хатомиз. Иккинчи хатомиз – одамига қараб муомала қилишимиз. Рўпарамиздаги одам яхши кийинган, кўримли бўлса яхши; аксинча бўлса, бундайроқ муносабат кўрсатамиз. Ваҳоланки, одамлар иззат-ҳурматда баробардир. Кайфиятимизга қараб иш кўришимиз – учинчи хатомиз. Агар ҳамма ишимиз жойида бўлса, қайга бормайлик, табассум қиламиз, яхши гапирамиз. Аксинча бўлса, ҳаммага қовоқ осиб қараймиз. Аслида, кайфиятимиз яхши ёки ёмонлигига қарамай, одамларни ҳурмат қилишга мажбурмиз. Демоқчи бўлганим, ерда ётган нонни ҳаммамиз бирдек ҳурмат қиламиз, олиб кўзимизга суртамиз. Лекин инсонни эъзозлаш борасида ҳам шундаймиз дея оламизми? Тўғри, нон – катта неъмат. Инсон-чи? Инсон неъмат эмасми?!”

Тошкент ислом университети қошидаги академик лицей ўқитувчиси Беҳзод Рўзалиев тайёрлади.

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

#савол_жавоб

Менинг ногирон қизим бор. Ёши 30 да. Ўзим мактабда ўқитувчиман. 50 ёшдан имтиёзли пенсияга ариза берсам, “Иш стажиз етмайди”, - деб жавоб беришди. Ҳозир 53 ёшга кирдим. Иш стажим 19 йил. Ҳали ҳам имтиёзли пенсияга чиқа олмайманми?

Болаликдан ногиронлиги бўлган фарзандларнинг оналари уларни саккиз ёшгача тарбиялаган бўлса ҳамда иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда 50 ёшдан имтиёзли пенсия тайинланади.

Қонунчилик талабларидан келиб чиқиб, фуқаронинг меҳнат стажи 20 йилни ташкил қилмаганлиги сабабли, 53 ёшдан имтиёзли пенсияга чиқиш ҳуқуқи мавжуд эмас.

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

#шеър
Қоронғу жойдаман.... На нур, на чироқ.
Йўқ бирор суҳбатдош, дўст ёки ўртоқ.
Лек бирдан ҳамма ёқ ёришар, эй вох! 
Фарзандим мен учун Қуръон ўқиса.

Ўзимга қарайман олиб бир оз тин.
Эгнимда оқ, енгсиз, ёқасиз кийим.
Сўроқ фариштаси тинглаб турар жим.
Фарзандим мен учун Қуръон ўқиса.

Оғир тупроқлар ҳам парга бўлар тенг.
Амал дафтаримни ўнгдан бергин денг.
Тор манзил маконим бўлиб кетар кенг.
Фарзандим мен учун Қуръон ўқиса.

Савол жавоблардан ўтиб тез, осон.
Гуноҳларим бир-бир кечирилган он.
Йўл оламан тўғри жаннатга томон.
Фарзандим мен учун Қуръон ўқиса.

Кавсар сувларидан бахраманд бўлай.
Хуру-ғилмонларнинг сафида турай.
Бошимга нурдан бир ажиб тож кияй.
Фарзандим мен учун Қуръон ўқиса.

Бунда керак эмас шон шухрат, эъзоз... 
Керак эмас таом, зеб-зийнат, пардоз.
Етти осмон узра этаман парвоз.
Фарзандим мен учун Қуръон ўқиса.

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

Ассалому алайкум
☘️ Хайрли тонг ☘️

Барчангизга кунингиз барокатли ва мазмунли ўтишини тилаймиз.

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

#истеъфо

Чирчиқ шаҳар ҳокими Хидоятов Даврон Абдулпаттахович лавозимидан озод этилди.

#Тошкентвилояти #Чирчиқ

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

#Bizning_maktab

       🔰Soʻngi yillarda mamlakatimizda jismoniy tarbiya va sportni rivojlantirish, yoshlarning salomatligini mustahkamlash, iqtidor va salohiyatini yuzaga chiqarishga doimiy ravishda eʼtibor qaratilib kelinmoqda.
      🎗Ayniqsa aholining keng qatlamlari, jumladan, ixtisoslashtirilgan maktab oʻquvchilari o'rtasidagi jismoniy tarbiyani ommalashtirishga katta ahamiyat qaratilmoqda.
        ❇️ Chinoz tuman ixtisoslashtirilgan maktabi jismoniy tarbiya fan o’qituvchisi Matnazar Davlatnazarovich boshchiligida 8-10-sinf o'quvchi og'il bolalari  o'rtasida jamoaviy hamjihatlikni ta'minlash maqsadida, sportning "Futbol" turi bo'yicha do'stlik uchrashuvi o'tkazildi.                            Bellashuvning natijalariga ko'ra:
🥇1-o'rin: 9-"B" sinf o'quvchilari
🥈2-oʻrin: 9-"V" sinf oʻquvchilari
🥉3-oʻrin: 10-"A" sinf oʻquvchi yigitlariga nasib etdi

Bizni kuzatishda davom eting:
/channel/Chinoz_im_piim

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

Дуои саломлари ила тонгларга  файз  бахш  этган қадрдоним,

 АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Рамазоннинг 3–куни муборак бўлсин. Тутган рўза ва ибодатларингиз даргоҳида қабул бўлсин!


@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

ЯНА БИР БОР РЎЗА ҲАҚИДА...

Рўза тутишнинг соғлиқ учун фойдали жиҳатлари

Тунисдаги тиббий журнал 30 нафар соғлом киши (21 нафари — аёллар) иштирокида ўтказилган тадқиқот натижаларини эълон қилди, деб ёзади  Таҳлиллар учта босқичда —Рамазондан 3 ҳафта олдин, унинг сўнгги ҳафтасида ва уч ҳафтадан сўнг олинди. Глюкоза, ёғлар ва холестериннинг қондаги миқдори текширилди. Рамазонда рўза тутганларнинг таҳлил натижалари жуда яхши бўлиб чиқди.

Рўза инсон саломатлигига ижобий таъсир ўтказиши ҳақида кўп эшитганмиз. Аммо ушбу фактнинг янада батафсил ва аниқ тасдиғини диетолог шифокорлардан билиб олишимиз мумкин. Уларнинг сўзлари тиббий жиҳатдан тасдиқланган.

Мия

Рўза вақтида организм ўз ёғ захирасининг бир қисмини истеъмол қилади, бу қондаги холестерин миқдорини камайтиради, шу тариқа, инсульт эҳтимоли камаяди.

Юрак
Юрак тана бўйлаб ҳайдайдиган қоннинг 10 фоизи овқат ҳазм қилиш аппаратига йўналтирилади. Рўза чоғида ушбу фоиз камаяди, натижада юракнинг ишлаш шиддати бироз пасаяди ва унчалик чарчаб қолмайди. Рўзадорнинг организмида тўпланиб қолган ёғлар эрийди, бу қондаги холестерин миқдорига яхши таъсир қилади. Оддий кунларда у қон томирлари деворларига ўтириб қолади ва артериосклероз ва баланд қон босимига олиб келиши мумкин.

Қон
Рўза қондаги сув миқдорини камайтиради, бу унинг қуюқлашишига олиб келади. Бу эса ўз навбатида, томирлардаги қон миқдорини камайтириб, простагландин ажралиб чиқишини кучайтиради. У қон айланиш тизими ишида муҳим роль ўйнаб, томирлар фаолияти жараёнини ишга туширади.

Тери
Терида ҳам қонда бўлгани каби, сув миқдори камаяди, бу кўплаб тери касалликлари тузалишига туртки бўлади. Шунингдек, иммунитет ошиши, тери касалликлари пайдо бўлиши эҳтимолининг камайиши, аллергия касалликлари камайиши, ҳуснбузарларнинг баъзи сабаблари бартараф бўлиши, ҳатто, саратон касалликларига чек қўйилишига олиб келади.

Овқат ҳазм қилиш тизими
Меъда шираси рўза вақтида камроқ ишлаб чиқарилади, ошқозондаги кислота миқдори камаяди, натижада эса ярали касалликлар пайдо бўлиши эҳтимоли пасаяди.

Ошқозон ости бези
Рўза ошқозон ости безига дам олиш имкониятини беради. У шакарни тўқималарда тўпланадиган қуруқ ёки ёғли моддаларга айлантирадиган инсулин ажратиб чиқаради. Агар инсулин овқат кўплиги туфайли меъёридан ортиқ ишлаб чиқарилса, у ошқозон ости безига зиён етказади ва чарчоқни келтириб чиқаради. Охир-оқибат у ўз функцияларини бажара олмасдан қолиб, қонда шакар тўплаши мумкин, бу эса оқибатда, қандли диабетни келтириб чиқаради.

Жигар
Жигар рўза чоғида ўз фаолиятини кучайтиради. Организмдан сийдик пуфаги ва йўғон ичак орқали заҳарли моддалар чиқиб кетади. Ушбу жараён организмда тўпланган ёғларни йўқ қилишга ёрдам беради ва жигар ҳужайраларини фаоллаштиради.

Буйрак
Рўза вақтида организмда суюқликнинг камайиши буйраклар ишига ижобий таъсир кўрсатади, хусусан, қон босими пасайишига олиб келади, бу эса қон босими юқори бўлган кишилар учун фойдалидир. Шунингдек, рўза чоғида натрий, оксалатлар ва фосфатлар каби тузлар концентрацияси камаяди, бу эса тош ва ўсмаларни ҳосил қилувчи чўкиндиларга тўсқинлик қилади.

Кўз
Рўза тутганда организмдан чиқариладиган ажралмалар, масалан, кўзни физиологик жиҳатдан асраш учун жавобгар бўлган кўз ёши миқдори камаяди. Бундан ташқари, кўз соққасининг ички босими пасаяди, натижада глаукома каби хавфли касалликларда беморнинг аҳволига ижобий таъсир кўрсатилади ва кўзнинг тўр пардасида қўшимча касалликлар юзага келиши хавфи камаяди.

Бўғимлар
Рўзадор одамнинг организми бўғим оғришига сабаб бўладиган заҳарли моддалардан тозаланади. Тиббиётда уни рўза орқали тозаланиб, даволашдан бошқа давоси топилмаган. У, шунингдек, бўғимларда кўп мидорда сийдик кислотаси чўкиб қолиши ҳамда сифатсиз гўшт ва сут истеъмол қилиш натижасида юзага келадиган подагра (қўл-оёқлар зирқираб оғриши) билан касалланиш эҳтимолини камайтиради.

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

Президент топшириғи – амалда

Чиноз тажрибаси: ихчам иссиқхоналар оммалашмоқда

Батафсил: https://uza.uz/posts/577764

📱Мобил илова 👉 iOS | Android

O`zbekcha | Ўзбекча | Русская | Илм-фан | Тезкор

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

☀️ ХАЙРЛИ КУН!

Ассалому алайкум! Душанба тонги ва муқаддас Рамазон ойининг биринчи куни муборак бўлсин!

Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг 🤲

👉
@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

"Мен сени унутиб қўйибман кўнглим"... Шеър муаллифи ва уни қиёмига етказиб ўқиган овоз соҳибига ҳам ташаккур деймиз. Ушбу ажойиб шеърни сизларга ҳам илиндим қадрдонарим!

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

Ўртадаги гиналарни ўчиринг
Мендан хато ўтган бўлса кечиринг

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

Наврўзинг муборак эй она ҳалқим.
Дуога қўл очган пиру бадалат онахонларимиз сўзларида кўп хикмат бор. Дастурхон бошида чин дилдан айтилган дуолар ижобат бўлғай.
Табиатни келинчакдек безатиб, дилларга мехр, муҳаббат олиб кирган Наврўздан айланай.
Бу байрам ҳар бир хонадонга қут барака, тўкин сочинлик, соғлик омонлик ва тинчлик хотиржамлик олиб кирсин.
Юртимизга кўз тегмасин
Байрам муборак бўлсин.

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

‌Ҳар нарсада ҳикмат бор!

Кема ҳалокатидан фақат бир кишигина омон қолди. Уммон тўлқинлари уни кимсасиз оролга олиб бориб ташлади. У титраб-қақшаб Худога ёлворди, қутқаришини сўради.
Одам ҳар куни уфқларга узоқ тикилиб ўтирар, бирор қора кўринармикан деб умид қиларди. Ниҳоят бу ишдан зерикди. Тунаш ва йиртқичлардан ҳимояланиш учун турли шох-шаббалардан бир бошпана қурди. Орадан кунлар ўтди. Бир куни кечгача озиқ-овқат қидириб юрди. Анча-мунча егулик топиб, ҳориб-толиб қайтиб келди. Не кўз билан кўрсинки... Уйи ёниб, бир уюм кулга айланибди. Бу ҳолдан унинг юраги ғазаб ва аламга тўлди:
– Эй Худо, менда нима қасдинг бор!? – деб ўкраб юборди.
Эртаси куни тонгда уни соҳилга яқинлашаётган кема товуши уйғотиб юборди. Кема бу ерга уни қутқариш учун келаётганди.
– Бу ерда эканимни қайдан билдинглар? – деб сўради у ҳайратланиб қутқарувчилардан.
– Ахир кеча ўт ёқиб ишора бердинг-ку! – дейишди кемадагилар!


✍️ @CHINOZHAYOTI

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

#Ҳайрли_тонг

Хаёт ташвишлари ёмғирдек гўё.
Ҳар кимнинг хаётида ташвишлардан асраш учун соябон тутадиган одами бўлади. У ёмонликлардан ҳимоя қилиб, қалбларига илиқлик, ёруғлик олиб киради. Сизни хаётингизда хам шундай инсонингиз доимо бор бўлсин.

Ассалому алайкум. Янги тонг барчамизга муборак бўлсин!


@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

Кеч уйғонадиган инсон тез семиради

✅ Бу исботланган факт. Тадқиқотчилар эрта турадиган инсонлар хушқомат бўлишини исботладилар.

✅ Эрта туриш учун эрта ётиш керак. Эрта ётмаган инсоннинг кечаси қорни очади. Тунги таом эса тез семиртиради.

✅ Парҳезни эрта туришдан бошланг. Масалан, соат 5:30 да туринг ва кечқурун 22:00 да уйқуга ётинг.

✅ Шунинг ўзиёқ дастлабки 10 кунда сезиларли натижани беради

❗️Яқинларга Ҳам Улашинг

🌱 Халқ табобати ёрдамида тайёрланди.

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

#Hashar_elga_yarashar

🔴Hashar — bu xalqimizning qadimiy va azaliy qadriyatlaridan biridir. Uning zamirida obodlik, hamjihatlik, mehr-oqibat, xayr-sahovat va bunyodkorlik mujassam.

✅Shu munosabat bilan Chinoz tuman ixtisoslashtirilgan maktabida “Obod va fayzli mahalla – yurt ko‘rki” shiori ostida  obodonlashtirish ishlari olib borilmoqda.


🌳🌲 Hududimizdagi yoʻlaklar daraxtlar oqlanib,  gul va manzarali, mevali koʻchatlari ekilmoqda.


@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

#ёднома

Онажоним Қумрихон Қосимовага бағишланади

Агар ҳаёт бўлганларида эди
Онажоним ҳаёт бўлганларида бу йил 94 баҳорни қарши олган бўлар эдилар. Аслида ҳар бир инсон ўз онаси ҳақида тинмай сўзлаши, ёзиши мумкин. 
Онажон, Сизнинг биз фарзандларга берган тарбиянгиз, берган ўгитларингиз ҳамиша қулоғимиз остида жаранглаб туради.
“Болам, мен ёлғиз қиз бўлганман. Шунинг учун худодан  фарзандларим кўп бўлишини сўрадим. Уларнинг бири акам, бири укам, бири опам, бири синглим бўлсин дедим. Оллоҳ сиз саккиз фарзандни инъом этди. Яна оллоҳимга ўтинчим, улар ақлли- хушли, бир-бирига мехр-оқибатли бўлишсин, дедим. Оллоҳим бу илтимосимни ҳам бажо келтирди, ерда қолдирмади. Умрим бўйи қалбим оллоҳ деди, қўлим мехнатдан чарчамади. Одамларга мехр кўрсатдим, сизларни қалбингизда мехр ришталари унди. Одамларга яхшилик қилдим, сизларга яхшилик қайтди. Ҳалол бўлиб, бировнинг ҳаққига хиёнат қилмадим, буни мевасини ҳам сизларда кўрдим.
Болам, сен ҳам ўз болаларингга ота- боболаринг, онанг ва бувиларинг ўргатган нарсаларни, тарбияни ўргат токи мехр мухаббат иплари мустаҳкам боғланаверсин. Бунинг учун ўзинг ҳамиша ўрнак бўл. Бир-бирингизга мехрли бўлинг. Катта гапирганда доимо “хўп” дегин. Гарчи у нотўғри бўлса ҳам. Чунки у сени аканг, опанг. Унга гап қайтарма, дер эдингиз онажоним.
Минг шукурки, сиздан кейин ҳам барча ака-ука, опа-сингиллар бир-биримизга оқибатлимиз. Бунга кўпчиликни хаваси келади. Ана шу меҳр атрофида жуда кўп яхши хислатлар мужассам бўлган. Бунинг учун сиздан чексиз миннатдормиз.
Биламан, сиз жаннат гулларидан бахра оляпсиз. Бу ҳаётда сиз жуда кўп қийинчиликларни кўргансиз. Улар у дунёда рохат бўлгани аниқ. Тушларимда жуда кўп кўраман сизни ҳамиша хурсанд холдасиз.
Онажон, Бугун она бўлиб оналарга ниҳоятда қийин эканлигини, буви бўлиб, бувиларгаям осон эмаслигини англаяпман. Эҳ, сиз қандай мўътабар она, табаррук буви бўлган экансиз-а. Агар ҳаёт бўлганингизда эди...Бизни ҳам буви бўлганимизни кўрардингиз.
Ётган жойлариз жаннат бўлсин ўзимнинг мунисим.

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

#тайинлов Абдурахимов Муроджон Чирчиқ шаҳар ҳокими лавозимига тайинланди.

#Тошкентвилояти #Чирчиқ @chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

#milliy_sertifikat
#bizning_shunday_õquvchilarimiz_bor
⚜Ixtisoslashtirilgan ta'lim muassasalari agentligi tizimidagi
🏛Chinoz tuman ixtisoslashtirilgan maktabi 11-B sinf o'quvchisi
Musaxanova Diana Rustambek qizi
Rus tili va Ingliz tili fanidan imtiyozli sertifikatlarni qo'lga kiritdi!!!
💥Har ikkala fandan ✅100% ball imtiyozini olgan o'quvchimiz Oliy ta'lim muassasasini naqd qildi!!!
🤲Dianaga kelgusida ulkan zafarlar tilaymiz!!!
🌐Bizni kuzatib boring...

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

Бирор инсон гуноҳ қилганда

Осмон Яратганга нола қилиб
   – Эй Роббим, руҳсат бер мен бу инсоннинг бошига тушиб, эзиб ташлай!

Ер эса:
-Эй Роббим, руҳсат бер, мен бу гуноҳкорни ютиб юборай!

Денгиз:
-Эй Роббим, изн бер, мен уни чўктирай! - дер экан...

Аллоҳ эса:
–Уни тинч қўйинглар!  Агар уни сизлар яратганинггизда эди, сизлар ҳам Уни Мендай яхши кўрган бўлардингиз,- дер экан....


Меҳр - Аллоҳнинг иноятидир...
Мехримизни бир биримиздан дариғ тутмайлик азизлар...
Гуноҳкор бўлсакда Аллоҳ бизни яхши кўраркан,  биз киммиз..?

Хатоларни кечиринг...


@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

#Кўзгу

💰 Чинозда Нуриддинбой пайдо бўлди: ким у?

🔰 Чиноз тумани “Бирлик” маҳалласида истиқомат қилувчи Холиқуловлар бугун миллиардер бўлиб кетди. Оила боши Нуриддинбой бугун Чинознинг энг обрўли, ҳурматли одамларидан.

‼️ Хуллас, ҳамма ишни асосан оилавий ташкил қилишади, бегона йўқ. Аммо бу ишни меҳнати қаттиқ. Қўшимча ишчилар ҳам маҳалла ёшлари экан, жами 35 нафар.

Видеода гапираётган Баҳовуддин исмли йигит Чинозда ном таратаётган бой отанинг кенжа ўғли. Ўзи темир йўл соҳасида ишлайди, оилавий бизнес қўшимча иш.


📌 Кўринг, ҳавас қилинг.

Yoshlar kundaligi

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

#ривоят ...🌿Бир одамнинг уч орзуси боракан...У катта маошли иши, гўзал турмуш ўртоғи бўлишини ва оламга машхур бўлишни хохларкан. Кунларнинг бирида ўша одам таниқли фирмага ишга кириш учун отланибди. Йўлда кетаётганида унинг йўлида бир қария ёмон йиқилиб тушибди. Агар унга ёрдам бериб, ғамхўрлик қилсам қабулга кечга коламан, бу бир пиёниста бўлса керак деб хаёлидан ўтказиб, қарияга ёрдам бермабди. Аммо у барибир ишга қабул қилинмабди, сухбатдан ўта олмабди.

Кунларнинг яна бирида кўчада сайр қилиб юрса кўча артистлари ажойиб томоша кўрсатаётган эканлар. У мазза қилиб томошани кўрибди. Атрофдаги одамлар артистларни олқишлашибди. У бўлса йўлида давом эта бошлабди. Шунда унинг ёнига кампир киёфасидаги актриса югуриб келиб томоша хақидаги фикрини сўрабди. Халиги одам
кампирдан жирканиб жавоб бермасдан кетиб колибди.

Яна бир ёмғирли кунда у одамнинг кўзи унинг уйи олдидаги ўриндиқда йиғлаб ўтирган бир юпун аёлга тушибди. Аёл ундан бир тунга бошпана сўрабди, лекин у одамнинг аёлга ёрдам бергиси келмабди ва шошилиб иссиққина уйига кириб кетибди. Йиллар ўтиб ўша одам бир умр рўшнолик кўрмай оламдан ўтибди ва у дунёга борганида фариштага хаётини нолиб сўзлаб берибди.

"Эсингдами,- дебди фаришта, - йиқилиб тушган қария сендан таянч истаб қўлини чузганди, ўша қария сен ишга жойлашмоқчи бўлган фирма бошлиғининг отаси эди. Сени орқангда эса уни ўғли отаси томон шошиб келаётганди... Актриса кампирни эслайсанми--у аслида гўзал-ёш аёл эди, у сени ёқтириб қолганди, у сени бахтли қилиши мумкин эди, сен рад эттинг... ва нихоят эшигинг ёнида сендан бошпана сўраган аёл ёдингдами? Ўша аёл машҳур адиба эди, у ўша куни нихоятда далдага мухтож эди... сен унга ёрдам берганигда -- шубхасиз сен хакингда "энг яхши инсон" дея достон ёзарди... афсуски сен хеч кимга ёрдам бермадинг. Агар уларга ёрдам берганингда хамма орзуларинг амалга ошган бўлар эди ва бу яхшиликларингни ажр-савоби бу дунё жаннатига йўл очар эди... Афсус..." - дебди...

Хулоса шуки, икки дунё саодатини қилган яхши амалларингдан топасан.

Husni_Xulqim @chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

Соғлиқ учун хавфли дорилар рўйхати эълон қилинди

ССВ ҳузуридаги «Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маракази» давлат муассасаси ижтимоий тармоқларда оздириш воситаси сифатида сотилаётган маҳсулотлардан огоҳлантирди.

Қуйидаги маҳсулотларни реализация қилиш ва сақлаш тақиқланади:

▪️ "Reborn Ultimate"
▪️ "Lipotrim Ultra"
▪️ "Сексуальная фигура”
▪️ "Al-Sheikh"
▪️ "Fatzorb"
▪️ "Fatzorb Ultra"
▪️ "Fatzorb Plus"
▪️ "Spirulina"
▪️ "Arabic"
▪️ "Reduksin Layt"
▪️ "Kod S"
▪️ "Shafran diet"
▪️ "Gold Puma"
▪️ "Блокатор жира"
▪️ "Hot pepper"
▪️ "Ферментаиз"
▪️ "Липоксин для похудения"
▪️ "Куаймый Extra"
▪️ Slim ultra (Samyun Wan)


Ўзбекистон Республикаси ҳудудига ноқонуний йўллар билан кириб келган ва Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда ашёвий далил сифатида олинган ушбу маҳсулотлар Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази лабораторияларида текширилганда уларнинг таркибида сибутрамин моддаси мавжудлиги аниқланди.

Таъкидлаш жоиз, мазкур модда Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикасида кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини тартибга солиш тўғрисида»ги 818-сон қарори билан тасдиқланган Кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига киритилган бўлиб, лекин таркибида сибутрамин моддаси мавжуд бўлган юқоридаги 19 турдаги маҳсулот дори воситаси сифатида Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтказилмаган.

Эслатиб ўтамиз, кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритганлик учун қонунчилигимизда жиноий жавобгарлик белгиланган.

/channel/hudud_inform

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

РАМАЗОН КЕЛДИ🥳

Ассалому алайкум қадрли диндошларим, кириб келган Моҳи рамазон билан ҳаммангизни чин қалбимдан муборакбод этаман

🕋🤲Бу ой сиз учун энг унутилмас ой бўлсин, рўза тутишингизни Аллоҳнинг ўзи осон қилсин, сабри жамил ато айласин. Бу рамазон уйингизга нур, қалбингизга ҳузур бўлсин

Бу Рамазонда жамики ўйлаган, истаган эзгу орзу ниятларингиз, истакларингиз ва дуоларингиз ижобатига эришинг. Амин

😊Қадрдонларингизни улуғ аём билан табриклаб қўйинг

✨🌙🕋РАМАЗОН МУБОРАК🕋✨🌙

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

📍Рамазонда тўғри тановул қилишни ўрганамиз

🟣 Кунлик сув истеъмоли инсон учун 2 литрни ташкил қилади. Ифторликдан саҳарликкача шу сувни ичишга интилинг. Ифторликда бир пиёла сувга асал қўшиб истеъмол қилинг.

🔴 Саҳарлик пайтида газли ичимликлар, консерва, қаттиқ қовурилган таомларни тановул қилмаслик, аччиқ ва шўр маҳсулотлар ҳамда хоним каби хамирли таомларни чеклашга интилганингиз маъқул.

🟡 Саҳарлик дастурхони оқсил ва углеводларга бой таомлардан иборат бўлиши керак. Маълумки, гўшт маҳсулотлари 16 соат давомида ҳазм бўлади.

🔵 Қайнатилган тухум ва сут маҳсулотлари қоринни тўқ тутиш хусусиятига эга. Шунинг учун ҳам айрим инсонлар саҳарликда қаймоқ ейишни афзал билишади.

🟢 Хурмо тановули эса организмга қувват бағишлайди, сабаби бу мева таркибида углевод, клетчаткалар, калий ва магний моддалари бисёр.

✍🏼 Шифокор Зуҳриддин Баҳриддинов

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

#seminar

Tomorqachilikda "Chinoz tajribasi" ommalashtirilmoqda

Shu maqsadda respublika miqyosida hokim yordamchilari, soha xodimlari ishtirokida Chinoz tumani aholi xonadonlarida "Tomorqadan 2-3 martagacha hosil olish" mavzusida ko‘rgazmali seminar tashkil etildi.

"Birlik" mahallasidagi Xoliqulovlar xonadonidagi ixcham issiqxonalar faoliyati ko‘zdan kechirildi. Bunda meva-sabzavot mahsulotlarini yetishtirishning uzluksizligini ta’minlash, ekin maydonlaridan samarali foydalanish, aholi daromadlarini oshirish tajribalari ommalashtiriladi.

Asosan ko‘chatchilik bilan shug‘ullanayotgan oila bir yilda 3 martagacha hosil olib, 35 sotixdan 1 milliard 200 million so‘m daromad topmoqda.

Ma’lumot o‘rnida aytish mumkin, mahallaning drayveri bo‘lgan issiqxonachilikdan jami 616 ta xonadondan 500 dan ortiq oila, ya’ni, 91 foiz aholi mazkur sohada band.

"Obi hayot" MFY dagi aholi xonadonlarida baliqchilik kooperatsiyasi asosida mahsulotlar yetishtirish bo‘yicha ham o‘zaro tajribalar almashildi.

@chinozhayoti

Читать полностью…
Подписаться на канал