chinozhayoti | Неотсортированное

Telegram-канал chinozhayoti - ЧИНОЗ ҲАЁТИ

604

"Чиноз ҳаёти" телеграмм канали ижтимоий-сиёсий воқеалар, янгиликлар, табрик ва қутловлар беради. Мурожаат учун тел: 90-979-89-29 Admin: @s_axmedova

Подписаться на канал

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

Жорий йилда молиявий хизматлар ҳажми 20 фоизга ўсиши кутилмоқда.

Яқинда кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича Бизнесни ривожлантириш банки ҳамда ўрта бизнес учун Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси ташкил қилинди.

Шунингдек, илк бор базавий банк хизматларини кўрсатувчи микромолия банклари ишга тушади. Уларга аҳолидан депозит қабул қилиш, тўловлар ўтказиш, хорижий валютада қарз маблағлари жалб қилишга рухсат берилмоқда.

Шуларни ҳисобга олиб, келгуси йилда молиявий хизматларда 30 фоиз ўсиш қилиб, унинг ҳажмини 140 триллион сўмга етказиш муҳимлиги таъкидланди.

Келгуси йилда халқаро капитал бозорларида 500 миллион долларлик “евробонд” жойлаштиришга кўрсатма берилди.

Facebook|Instagram|Twitter

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

Йиғилишда мамлакатимизда машҳур брендлар остида маҳаллий маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш зарурлиги қайд этилди.

Мисол учун, келгуси йил октябрда Чирчиқда қиймати 50 миллион долларлик йилига 2,5 миллион дона бўлган алюмин қадоқлаш корхонаси ишга тушади.

Бу нафақат салқин ичимликлар, балки косметика, маиший кимё, озиқ-овқат йўналишидаги брендлар учун тайёр хом ашё базаси.

Шу муносабат билан ўнлаб нуфузли брендлар билан ишлаб, уларни Ўзбекистонга олиб келиш чораларини кўриш топширилди.

Умуман, брендларни жалб қилиш бўйича янгича ёндашувларни жорий қилинади:

- нуфузли халқаро брендлар билан ишлаб чиқаришни бошлаётган корхоналарга халқаро стандартлар, экология ва сертификатлаш харажатлари қоплаб берилади;

- машҳур брендлар остида ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар учун, маҳаллийлаштиришни камида 60 фоизга етказиш шарти билан улар учун зарур бўлган барча хом ашёлар божхона тўловларидан озод қилинади;

- маҳсулотини камида 30 фоизини бренд остида ишлаб чиқарадиган маҳаллий тадбиркорларга хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар учун назарда тутилган имтиёз ва енгилликлар берилади;

- йирик брендлардан жалб қилинган технолог, дизайнер, маркетолог каби мутахассислардан Ўзбекистонда ишлаганлик учун тўловлар ундирилмайди.

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

"Oqtepa lavash" фаолияти вақтинча тўхтатилиши мумкин

Тошкент шаҳар Экология бошқармаси Экологик назорат бўйича инспекцияси томонидан Тошкент шаҳридаги оммавий овқатланиш шахобчаларидан бири "Oqtepa lavash"да "Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Қонуннинг 15, 24, 25, 41-моддаси ҳамда "Экологик экспертиза тўғрисида" ги Қонуннинг 11,13, 21-моддаси талаблари бузилганлини аниқланган.

Шу сабабли Тошкент шаҳридаги "Oqtepa lavash" томонидан давлат экологик экспертиза хулосасини олингунга қадар фаолиятини тўхтатиш бўйича Тошкент шаҳар туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси киритилган.

Суд ишни кўриб чиқишни бошлади.

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

#Тезкор

🚫Инвестиция вазирлигининг вилоят ва туман бўлимлари тугатилади

🔰Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг ҳозирги тизими қайта кўриб чиқилиб, ҳудудларда ишлаб чиқариш, саноат зоналари ва экспорт масалалари Савдо-саноат палатасига ўтказилади. Ҳудудларда ушбу вазифалар билан Савдо-саноат палатасининг лойиҳа қиладиган ва экспортга кўмаклашадиган мутахассислари шуғулланади.

📌Бу ҳақда айни дақиқаларда Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтаётган йиғилишда маълум қилди.

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

Эълон Ҳурматли чинозликлар, Савдо-саноат палатаси Чиноз тумани бўлими машинаси бор хайдовчиларни ишга таклиф қилади. Талаб этилади: Хушмуомилалик, хайдовчилик бўйича хужжатлари тўлиқ бўлиши, тажриба ва автотранспорт русуми Кобальт ёки Нексия-3 бўлиши керак. Ойлик маоши 1,5 - 2 млн.сўм. Мурожаат учун телефон: 97-886-01-10; 97-180-01-11

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

ЯРАТГАННИНГ ЕРДАГИ ФАРИШТАСИ

Ишдан қайтаётгандим. Бир пайт кўча четида турганча қўлидаги флейтасини сотишга уринаётган бир болакайга кўзим тушди.
У ўтган кетганларга ялинганча, буюмини ҳарид қилишларини сўрар, аммо шошқалоқ одамлар унга эътибор ҳам бермасдилар. Болакай йиғларди... Раҳмим келиб, унга бироз пул тутқаздим. Аммо у кескин рад этди.
– Йўқ, хола, мен гадой эмасман. Мана шу... флейтамни сотиб олинг, менга пул жуда зарур, илтимос.
Менга флейтанинг кераги йўқ эди. Буни унга тушунтирдим ва пулни олаверишини айтдим. Болакай барибир кўнмади.
– Ололмайман, уйимдагиларга ҳалол пул беришни истайман. Бисотимда шугина флейтам бор...
Уйга келдим. Эримга бу нохуш воқеани гапириб бердим.
– Худонинг ўзи унга кўмак берсин, – қўшиб қўйдим гапимнинг сўнгида.
Бир четда ўғлим гапларимни эшитиб турган экан. У югуриб ҳузуримга келди ва сўроққа тутди:
– Ойижон, Худо қаерда? У одамларга қандай ёрдам бериши мумкин? Менинг уй вазифаларимни тайёрлашга ҳам кўмаклашармикин?
– Худо Кўкда яшайди, ўғлим. У тепадан туриб одамларни кузатади ва муҳтож кимсаларга ёрдам қўлини чўзади. Унинг қудрати чексиз. Аммо сенинг уй вазифангга ёрдам беролмайди. Чунки бу сенинг юмушинг, тушундингми, болагинам?
– Одамларга тепадан туриб қандай ёрдам беради унда? Ерга тушиб қарашса бўлмайдими?
– Худо бирорта бандаси орқали ўша ғариб инсонга кўмак кўрсатади-да. Худодан ёрдам сўрасак, кимдир ёки нимадир орқали ўша сўраган нарсамиз, албатта етиб келади.
– Унда нега анави болага Худо ёрдамчи юбормади? Балки Худо сизни ёрдамчи қилмоқчидир...
Бу гапни эшитиб қизариб кетдим. Туни билан ухлолмадим. Эртага албатта ўша флейтани сотиб олишга қарор қилдим. Бугун бермоқчи бўлган пулимга салгина қўшсам бўлди-ку, флейтани оламан.
Тонг отиши билан ишга тезроқ отландим. Кўчага чиқиб ўша болакай турган жойга ҳаллослаб етиб келдим. Аммо... у йўқ эди. Кунлар кунларга уланди, аммо ишга кетишимда ҳам, қайтишимда ҳам уни кўрмасдим. Балки Худо унга бошқа бир инсон орқали кўмак юборгандир... Бу фикр менга анча тасалли берди. Бироқ... нега бундай шарафли ишни мен вақтида бажаролмадим: нега савобни бой бердим? Одамзод доим буюк ишлар хаёлида юради. Гўёки бир болакайга ёрдам қўлини чўзиш оддий, хашаки ишдек кўриниб, эътиборга олмайди...
Орадан вақт ўтди. Бу ҳақида унутиб ҳам юбордим. Яна ўз дунёмга шўнғиб кетдим. Аммо ўғлимнинг қалбида ўша сўзлар бир умрга муҳрланиб қолган: “Яратган бандаси орқали кўмак юборади...” У камбағал дўстларига ўз ўйинчоқларидан улашишни канда қилмайди. Мен эса бундан баъзан ранжийман.
– Ҳамма ўйинчоқларингни бериб юборсанг, ўзингга нима қолади, – деб койиб тураман.
Ўғлим эса:
– Худо менинг дилимга солди, анави ўйинчоғи йўқ болага берсанг, мен сенга ундан-да кўп бераман, дегандек бўлди, – дейди жилмайиб.
Мен эса шу заҳоти жаҳлдан тушиб, боламни қучиб оламан.
– Худо менга ёрдам беришингиз учун сизни – Онамни яратган экан, буни билиб олдим, – дейди у ҳам бўйнимдан қучоқлаб.
Бағримга Яратганнинг митти фариштасини босиб ўтирганимдан жуда бахтли эдим...

Анжу Котвани
Нодирабегим таржимаси

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

#хайрли_тонг

УЙҒОТИНГ

Умрни абадий поёнсиз деманг,
Тангрим косамизга ўлчаб
солибди.
Сўнгида пушаймон ошини
еманг,
Хаётни уйғотинг мудраб
қолибди !

Отани қадрланг, Онани севинг,
Қондошлик сўзидан қонлар
томибди.
Яшаган умрингиз хатосин
билинг,
Меҳрни уйғотинг мудраб
қолибди !

Ишқни сараламанг, у танхо
малак,
Хаккадек хар шохга қўниб
толибди.
Юзлари тилиниб кўзлари
халак,
Вафони уйғотинг мудраб
қолибди !

Шукур денг бехисоб, санаманг
асло,
Қаноат қонмасдан ўтда
ёнибди.
Ғафлатнинг кўзлари уйқуда
хатто,
Сабрни уйғотинг мудраб
қолибди !

Бир оғиз ширин сўз, қанчалар
қиммат,
Ёвузлик чаёндек дилни
чақибди.
Ҳар тилдан яралар чиройли
хикмат,
Забонни уйғотинг мудраб
қолибди !

Севинг севилинг, мухаббат
қучинг,
Самода кабутар ёлғиз қолибди.
Йиқилманг ерларга, кўкларда
учинг,
Юракни уйғотинг мудраб
қолибди !!!


Хайрли тонг! Бошланган янги дам олиш кунингиз мазмунли ва баракотли бўлсин!
Уйғонинг мудраб қолмайлик

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

БАХТЛИ ЛАҲЗАЛАРНИНГ ЎЛЧОВИ БЎЛМАЙДИ

Хонасини ичкаридан қулфлаб олган Нозия онасининг илтижоларидан кейин эшикни очди. Ноила опа қизининг йиғидан шишган қовоқлари, қизаринқираган кўзларига термулиб изтироб билан бош чайқади:
— Қизалоғим, бу нима қилганинг ахир? Бунақада ўзингни олдириб, адойи тамом бўласан-ку! Бўлди, бас қил энди. Ўзингни қўлга ол.
— Ойижон, уни унутишим қийин бўляпти. Уч йил севишиб, аҳду паймон қилиб юрдик. Қайдан ҳам ўша дард унга ёпишди экан-а?! Бутун ҳаётимни остин-устун қилиб ташлади.
Нозия яна хўрсиниб-хўрсиниб ёш тўка бошлади.
— Бўлди она қизим, бўлди. Худога шукр қил, йигитнинг касаллигини вақтида билиб қолдинг. Турмуш қурганларингдан кейин билганингда нима қилардинг? Юраги касал одам узоқ яшамайди. Тул хотин бўлиб яшармидинг?! Бўлди, йиғи-сиғи кўз ёшингни йиғиштир-да, амманг совчи бўлиб келаётган йигит билан эртагаёқ учрашувга чиқ. Амманг жон-жигарига ёмон одамни раво кўрмайди. Қолаверса, қуда бўлишни хоҳлаганлар ҳам тагли-тугли, ўзига тўқ одамлар. Киройи қуда бўлсанг арзирли. Турмуш қурсанг, ўша Суҳробингни ҳам бир ҳафта, ўн кунда унутиб юборасан.
Нозия индамай бошини ёстиққа ўради. Бу унинг розилик бергани эди.
Нозия аммасининг ҳамроҳлигида ясан-тусанни жойига қўйиб совчиларнинг ўғли билан учрашгани чиқди. Бўлажак келин-куёвлар бир-бирларига маъқул тушиб, фавворалар отилиб турган салқин хиёбонда музқаймоқхўрлик қилаётганида, Нозиянинг аҳдлашиб юрган йигити Суҳроб севгилисини илҳақ бўлиб кутаётган эди. Йигит яқинлари уни хорижга, юрагини жарроҳлик йўли билан даволагани олиб кетишаётганини айтиб, маҳбубасини хотиржам қилишга ошиқаётганди. Аммо кечга томон бемор ётган йигитнинг телефонига келиб тушган қисқа хабар, дардчил юрагини чилпарчин қилиб, орзуларини армонга айлантирди: «Мени кечиринг, биз бирга бўлолмаймиз. Уйдагилар мени узатиш тараддудида. Эртага унаштирувим. Умид қиламанки, сиз ҳам тузалиб кетасиз...»
Суҳроб чап кўксидаги оғриқ зўриданми ёки телефонига йўлланган хабар таъсириданми, оғир иҳради. Йигитнинг кўзларидан думалаган икки томчи ёш, лабларига томиб, бу дунёнинг шўришларига, бевафолигига куйинмаслигини тушунтиргандай бўлди. Аввалига телефонини олиб Нозияга бахт тилаб, хайрлашмоічи ҳам бўлди, бироқ бу фикри ўзига эриш туюлиб, алоқа воситасини ўчириб қўйди. Эртаси куни тонгда Суҳроб яқинлари ҳамроҳлигида Германияга учиб кетди...
Нозия тўйгача Суҳробни бир-икки эслагандай бўлди-ю, тўйдан кейинги тотли ҳаёт бир пайтлари ўзи бўйнига осилиб, “Сизни яхши кўраман, ҳаётим, ягонамсиз” деб ардоқлаган кишисини буткул хаёлидан фаромуш этиб юборди. Ҳашаматли, сароймонанд уйнинг келинчаги, умр бўйи ана шу бахт шаробидан сархуш умргузаронлик қиламан, деб ўйларди. Бироқ ҳаёт бошқа, орзу, ният, хаёл бошқа. Ҳаётнинг ўз қонуниятлари, мезонлари бор. Тўйдан кейин бир ой ўтар-ўтмас, онаси жуда мақтовини келтириб қуда бўлган аёл — қайнонасининг камситишлари, камбағал, таги паст деб ерга уришлари янги келинчакнинг иззат нафсига тега бошлади. Камига қайнсингилларининг менсимай ўзини баланддан олиши бадтароқ Нозиянинг ғашини келтирарди. Ана шундай синовли кунларида юрагининг туб-тубидаги соғинч, милтиллаган муҳаббат учқуни Суҳробнинг олдида айбдорлигини унга эслатиб турарди.
Орадан йиллар ўтди. Нозиянинг сутда чайилгандай ойдин юзларига вақт қалами солган нақш — ажинлар тушди, доғ қўнди. Умрнинг равон-норавон, текис-нотекис йўлларида қоқиниб-суриниб яшаётган аёлнинг бошига кўп савдолар тушди. Ароқхўрликка берилган эри, бир танишининг тўйидан оёғида туролмайдиган даражада ширакайф келиб, уйқуга ётдию, қайтиб кўзини очмади. Юрагининг мазаси йўқ экан, спиртли ичимликларни ҳаддан ортиқ истеъмол қилгани умрига нуқта қўйди. Нозия ўттиз ёшида уч бола билан бева қолди. Энди у аввалгидек қайнотасининг қасрмонанд ҳовлисида эмас, кўп қаватли уйда икки хонали хонадонда яшайди. Аҳволини унча оғир деб ҳам бўлмайдию, аммо бир пайтлари ўзи орзу қилганидек ҳам яшамаяпти. Ишлаяпти, эрининг яқинлари, ўзининг жигарлари қарашиб турибди. Ишқилиб гўдаклари билан куни ўтиб турибди. Ҳаёт ташвишлари хаёлидан илк муҳаббати — Суҳробни ҳам бутунлай қувиб юборган эди...

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

#суюнчи_пули

“Суюнчи пули”ни олиш тартиби қандай?

Халқ тилида “Суюнчи нафақаси” деб аталадиган бола туғилганда бериладиган бир марталик нафақа амалдаги қонунчиликка мувофиқ ҳар бир туғилган фарзанд учун тўлаб берилади.

🗣 Маълумот учун: бола туғилганда бериладиган бир марталик нафақа суммаси - меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 70,3 фоизи деб белгиланган. Яъни 2023 йил 1 декабрдан бу миқдор 738 150 сўмни ташкил этади.

Суюнчи нафақасини олиш учун қаерга мурожаат қилиш керак?

Аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш, бунда фуқароларнинг оворагарчиликларини бартараф этиш мақсадида “суюнчи нафақаси”ни тайинлаш бўйича хизматлар 2020 йилдан бошлаб, фуқаронинг мурожаатисиз композит шаклида амалга оширилмоқда.

Яъни, бугунги кунда бола туғилганда болага бериладиган фамилия, исм ва ота исми, ота-она ва уларнинг никоҳи, бола рўйхатга қўйиладиган поликлиника ва ички ишлар бўлими, навбатга қўйиладиган давлат мактабгача таълим ташкилоти ҳақидаги барча маълумотлар тиббиёт муассасаси (туғруқхона, шифохона туғруқ бўлими, оилавий поликлиника) томонидан "Туғилиш ва ўлимни, шу жумладан перинатал ўлимни электрон рўйхатга олиш" автоматлаштирилган ахборот тизимига киритилади.

Пенсия жамғармаси томонидан барча зарурий маълумотлар тиббиёт муассасаси ва ФҲДЁ ахборот тизимларидан электрон шаклда олинган ҳолда “Суюнчи” нафақаси автоматик равишда тайинланади.

Шунингдек, эндиликда, фуқаролар янги туғилган фарзандлари учун “Суюнчи пули”ни "xazna" иловаси орқали осонгина олишлари мумкин.

➡️  Батафсил

📞 11-40     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 pensiyauzb">Youtube

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

#ChinozIM
#bizning_shunday_oquvchilarimiz_bor
⚜️ Ixtisoslashtirilgan ta'lim muassasalari agentligi tizimidagi Chinoz tumani Ixtisoslashtirilgan maktabi 11-sinf o'quvchisi Razzoqova Munavvarxon chet tilini bilish darajasini aniqlovchi Multi Level  B1 darajali sertifikatni qo'lga kiritdi

Success is not a gift. It is the result of hard work.
(Muvaffaqiyat sovg'a emas. Bu, mashaqqatli mehnat samarasidir.)

/channel/Chinoz_im_piima

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

#ChinozIM
#bizning_shunday_oquvchilarimiz_bor
⚜️ Ixtisoslashtirilgan ta'lim muassasalari agentligi tizimidagi Chinoz tumani Ixtisoslashtirilgan maktabi 11-sinf o'quvchisi Ne'matova Maftuna chet tilini bilish darajasini aniqlovchi Multi Level  B2 darajali sertifikatni qo'lga kiritdi

Success is not a gift. It is the result of hard work.
(Muvaffaqiyat sovg'a emas. Bu, mashaqqatli mehnat samarasidir.)

/channel/Chinoz_im_piima
@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

Хайрли тонг

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРАКАТУҲ.

🌤 Чоршанба тонги муборак мехрибоним!
Аллоҳ ушбу тонгда барчамизни муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру-барокатларини зиёдаси билан тухфа этсин.. 

Фарзандларимиз, оиламиз ва яқинларимизни Ўзи паноҳида асрасин..!!

Кун давомида яхшилик ва яхшилар хамрохингиз бўлсин

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

❗️Совуқ кунларда албатта бош кийим кийинг. Акс ҳолда...

Бош кийим кийилмаса, соч илдизидаги қон томирлар кескин қисқаради ва қон айланиш кескин пасаяди. Соч тўкилиши битта хавф бўлса, қазғоқ келиб чиқиши яна бир хатардир.

Ҳарорат +5 даража бўлгандан бошлаб, бош кийим кийиш зарур. Болаларга +10 даражада ҳам кийгизган маъқул.

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

⚡️Pirotexnika vositalaridan ogoh bo‘ling!

🔰Pirotexnika vositalaridan foydalanish salbiy oqibatlarga olib kelishi mumkin.

💢Favqulodda vaziyatlar vazirligi aholidan bayramni osuda o‘tkazish maqsadida barcha xavfsizlik qoidalariga rioya etishni so‘raydi.


Boshqa yangiliklar
Fvv.uz | Facebook | Telegram | Youtube | instagram | Twitter

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

#Диққат

⚡️⚡️Бугун 9 декабрь - Халқаро коррупцияга қарши кураш куни!

— Жаноб, сизга келишилган пулни олиб келгандик.
— Қанақа пул?! Aхир, бугун коррупцияга қарши курашиш куни-ку!
— Унақада нима қилайлик?
— Эртага келинглар!
👇
@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

Йиғилиш кун тартибидаги иккинчи масала хизмат кўрсатиш ва туризм имкониятларини янада кенгайтириш бўлди.

Давлатимиз раҳбари бу йил иқтисодиётда хизматлар улуши 43,5 фоизга етиши кутилаётгани, лекин бу етарли эмаслигини таъкидлади.

Ўтган 11 ойда 421 триллион сўмлик хизматлар кўрсатилган. Бу ўтган йилга нисбатан 13,6 фоиз кўп, холос.

Айниқса, Гулистон, Нурафшон, Янгиер, Янгийўл, Термиз, Хонобод, Нукус, Оҳангарон ва Чирчиқ шаҳарларида ўсиш 10 фоиздан кам, Пешку, Учкўприк, Асака ва Пискент туманларида 4 фоиз ҳам бўлмади.

Соҳалар кесимида таҳлил қилганда, бугунги кунда молия, транспорт, савдо, туризм, таълим, тиббиёт ва “Ай-Ти” жами хизматлар ҳажмининг 85 фоизини бераяпти.

Facebook|Instagram|Twitter

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

Президентимиз маҳсулотларни халқаро бозорларга олиб чиқишга алоҳида тўхталди.

Машҳур брендлар ўзи ишлаб чиқариш қилмай, балки аниқ талабларни белгилаб, буюртмаларини бунга жавоб берадиган ишлаб чиқарувчиларга жойлаштиради. “Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган”  ёрлиғи бор маҳсулотларимиз ташқи бозорларда брендга айланмагани учун арзон сотилмоқда.

Энди маҳсулотларни фақат ўзимиздан чиқиб кетгунича эмас, балки уларни ташқи бозорларда бренд сифатида танитиш учун шароит яратиб бериш зарурлиги таъкидланди

Савдо саноат палатаси мато, уй текстили, ички кийимлар, гилам, пойабзал, чарм аксессуарлар, қуритилган ва консерваланган мева-сабзавот, қандолат,  лак-бўёқ, мармар, чинни, кафель, идиш ва сантехникалар бўйича машҳур брендлар буюртмаларини жойлаштирувчи 30 та “сорсинг” компанияси билан келишувга эришиб, маҳаллий корхоналаримиз билан боғлаши зарурлиги айтилди.

Шунингдек, келгуси йилда Ханой (Вьетнам), Лоц (Польша), Иваново (Россия), Прата (Италия) шаҳарларида тўқимачилик савдо уйларини очишга топшириқ берилди.

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

#Тезкор

⚡️Бекобод тумани ҳокими Шуҳрат Мирзаев қамоққа олинди.

⚡️Тафсилотлар ҳали очиқланмаган.

Узунқулоқ гапларга қараганда у бюджет маблағларини ўзлаштирворган.

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

Prezident raisligida ishlab chiqarishni yanada kengaytirish va xizmatlarni rivojlantirish masalalari yuzasidan videoselektor yig‘ilishi boshlandi.

Jahonda ro‘y berayotgan o‘zgarishlar hisobiga iqtisodiyot uchun zarur bo‘lgan xom ashyo va mahsulotlar narxi, ularni yetkazib berish xarajatlari beqarorligi ta’kidlandi.

Mahsulotlarimiz narx jihatdan raqobatbardosh bo‘lishini istasak, eng avvalo, o‘zimizdagi xom ashyoni chuqur qayta ishlab, tayyor sifatli mahsulotlarni ko‘paytirishimiz shart va zarur, dedi davlatimiz rahbari.

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

#ибратли ҳикоя

ҚАЙИҚ

Бир қайиқчининг кичик қайиғи бор экан. Қайиқнинг икки эшкаги бўлиб, уларнинг бирида “ният”, иккинчи эшкакда эса “ҳаракат” деб ёзилган. Қайиққа минган одамлар бу ёзувлар сабабини сўраса, қайиқчи шундай жавоб берар экан: “Агар мен фақат “ният” деб ёзилган эшкакни ҳаракатлантирсам, у ҳолда қайиқ бир жойда айланиб қолаверади. Агар фақат “ҳаракат” деб ёзилган эшкакни ҳаракатлантирсам ҳам, қайиқ бир жойда айланаверади. Агар иккаласини баравар айлантирсам, шундагина қайиқ манзилга етади.

Инсон ҳам фақат ният қилса-ю, ҳаракат қилмаса, бир жойда айланган қайиқ каби манзилга етмайди. Мақсадга етиш учун аввал “ният” сўнгра “ҳаракат” бўлиши керак”.

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

#Scholarship
#Grant_100%
#study_abroad

🤩Chinoz tumani ixtisoslashtirilgan maktabi 11-A sinf o'quvchisi Mamadaminov Shamshodbekga xorijning bir necha nufuzli Universitetlaridan qabul xatlari kelishda davom etmoqda. Jumladan:

✅Wingate university -$27.000-Total $108.000
World ranking #376

✅Roanoke college $20.000-Total
$80.000
Ranking - #130 in the Best colleges

✅University of Arizona-$23.000-Total $92.000
QS world ranking #180

✅New Western University $30.000+2000=$32.000 per year -Total $128.000
World ranking #236

✅Elmhurst University- $20 000+ 5,000 = $25, 000 for each year,  $100, 000 in total
Ranking - #405 in the Best Global Colleges

✅Miami University -$20.000-Total $80.000
Ranking - #133 in the USA

Washington State university
Scholarship-💰 $14 000 per year
Ranking- 419 in the QS Global Universities
⚡️EYUF

Bizni kuzatishda davom eting: /channel/Chinoz_im_piima

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

​​Шундай кунларнинг бирида кутилмаган учрашув аёлнинг  дил яраларини қайта янгилади.
Идораларига янги ишга келган жувон чиройлилиги, хушмуомалалиги билан кўпчиликнинг диққатини тортди. Аёл турмуш ўртоғи ва уч яшар жажжигина фарзанди ҳақида гапиришни хуш кўрар, ҳамиша ширин табассум билан ўғилчасининг гапларини, қилиқларини гапириб ҳамкасб хонадошларини кулдирар, турмуш ўртоғининг исмини тилга олмас, “дадамиз”, “у киши” деб эҳтиром билан гапирарди. Бир куни ҳамкасбларидан бири туғилган куни муносабати билан нишонланаётган тадбирга жамоадошларни оилавий таклиф қилди. Нозия аввалига бормай қўя қолмоқчи бўлди-ю, кейин туғилган куни бўлаётган аёл қадрдон дугонасилигини ўйлаб ноилож болаларига электр билан газдан эҳтиёт бўлиб ўтиришни қайта-қайта тайинлаб, йўлга тушди.
Тадбир шинамгина қаҳвахонада нишонланаётган экан. Нозия ўйин-кулгига берилган ҳамкасбларига деярли эътибор бермас, кўзлари қайсидир нуқталарда саросар, беманзил кезар, хаёллари эса нариги столда хушчақчақ, шодон ўтирган жуфтлик — бир пайтлари ўзи юраги касаллиги важидан ташлаб кетган Суҳроб ва унинг рафиқаси — ўша янги келган гўзал ходимада эди. Эр-хотин жуда бахтиёр эди. Суҳробнинг хотинини севиши, унга эътиборли экани юз-кўзидан шундоқ намоён. Нозияга деярли парво ҳам қилмади. Ўтириш яримламай Нозиянинг бу ерда қолгиси келмади. Ҳамкасблари билан хайрлашаётган эди, янги ходима — Суҳробнинг хотини астойдил ҳали бироз ўтиришини сўради.
— Болаларимни ёлғиз қўйиб келганман. Хавотирланяпман. Вақт ҳам алламаҳал бўлиб қолди.
Нозия айбдорона ерга кўз тикди.
— Опажон, болаларингиз катта-ку, ўзлари телевизор кўриб ўтиришади. Қаранг, даврамиз қанчалик гўзал ва бахтли ўтяпти. Вақт елдай югурик, соат миллари бетўхтов юради. Аммо бахтли лаҳзаларнинг ўлчови йўқ. Саодатли онлар вақтга бўйсунмайди...
Жувон жилмайган кўйи шундай деб Нозияга қаради. Унинг бундай чиройли гаплари ҳамкасбларининг бахтли лаҳзалари кўп ва узоқ давом этишини истаб тиландан дуоларга уланди. Нозия эса жамоанинг ҳай-ҳайлашига ҳам қарамай даврани тарк этди. Йўл бўйи аччиқ ёш тўкиб келаётган аёлнинг қулоқлари остидан аёл айтган жумлалар ҳеч нари кетмасди: «Бахтли лаҳзаларнинг ўлчови бўлмайди...»

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

O‘zbekistonda 20 ming tadbirkor — 500 ming malakali mutaxassis dasturi amalga oshirilmoqda

Unga 2023−2024 yillarda jami $1 mlrd ajratilib, tadbirkorlarga loyiha ahamiyatiga qarab, amaldagidan past foizlarda va uzoqroq muddatga kredit beriladi.

Bu mablag‘lar hisobidan kambag‘al oilalar a’zosini kasbga o‘qitib, ishli qilish bo‘yicha loyiha ahamiyatiga qarab, amaldagidan past foizlarda va uzoqroq muddatga kredit beriladi.

Shuningdek, tadbirkorning “amaliy monomarkaz” tashkil qilish va jihozlash hamda kasbga o‘qitish xarajatlari to‘liq qoplab beriladi.

✅ Dastur ishtirokchilariga alohida imtiyozlar

Dasturda ishtirok etadigan tadbirkorlarga soliqlardan alohida imtiyozlar beriladi.

Xususan:
🫥 kamida 20 foiz "Ijtimoiy himoya yagona reyestri”ga kiritilgan fuqaroni bir yil davomida ish bilan taʼminlasa, mol-mulk va yer soliqlaridan ozod qilinadi;
🫥 kambagʻal oila aʼzosi daromad soligʻidan ozod qilinadi;
🫥 5 million soʻmgacha ish haqi toʻlayotgan tadbirkorlarga ijtimoiy soliq stavkasi 2 baravarga kamaytiriladi.

Shuningdek, dasturda qatnashadigan tadbirkorlar soliq va bojxona maʼmurchiligida yengilliklar oladi.

Xususan:
🫥ular faoliyatida soliq tekshiruvlari oʻtkazilmaydi;
🫥 ularga QQS, shuningdek, ortiqcha toʻlangan soliqlar tekshiruvsiz qaytarib beriladi;
🫥 QQS boʻyicha guvohnoma muddatidan ilgari bekor qilinmaydi;
🫥barcha soliqlardan qarzdorlikni bir yilgacha kechiktirib toʻlash imkoni beriladi;
🫥bojxona toʻlovlarini sugʻurta kafolatisiz olti oyga boʻlib-boʻlib toʻlashga ruxsat beriladi.

🖼 Siz ham HAMKOR TADBIRKOR — my.chamber.uz  platformasi orqali ro'yxatdan o'tib, dastur ishtirokchisiga aylaning!

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

#ChinozIM
#bizning_shunday_oquvchilarimiz_bor
⚜️ Ixtisoslashtirilgan ta'lim muassasalari agentligi tizimidagi Chinoz tumani Ixtisoslashtirilgan maktabi 11-sinf o'quvchisi Umarova Sarvinoz chet tilini bilish darajasini aniqlovchi Multi Level  B2 darajali sertifikatni qo'lga kiritdi

Success is not a gift. It is the result of hard work.
(Muvaffaqiyat sovg'a emas. Bu, mashaqqatli mehnat samarasidir.)

/channel/Chinoz_im_piima
@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

#ChinozIM
#bizning_shunday_oquvchilarimiz_bor
⚜️ Ixtisoslashtirilgan ta'lim muassasalari agentligi tizimidagi Chinoz tumani Ixtisoslashtirilgan maktabi 11-sinf o'quvchisi G'aniyeva Malika chet tilini bilish darajasini aniqlovchi Multi Level  B2 darajali sertifikatni qo'lga kiritdi

Success is not a gift. It is the result of hard work.
(Muvaffaqiyat sovg'a emas. Bu, mashaqqatli mehnat samarasidir.)

/channel/Chinoz_im_piima

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Янги кун муборак бўлсин, қадрдон! Аллоҳ ризқингизни зиёда қилсин. Яхши кўриш ҳам ризқ, хурсандчилик ҳам ризқ, дўсингиз ҳам, яқинларингиз ҳам ризқ.

Яна қанча ризқлар бор... Аллоҳ Сизга ҳар ризқнинг хайрлисини берсин. Яхши кўрганларингиз, яқинларингиз меҳр-оқибатли бўлсин! Аллоҳ сизни яхшилар ичра яшнатсин! Хайрли дўстлар ардоғида қилсин!

Кетганларга, ёнингизда турмаганларга, эшикни сиз учун ёпганларга ачинманг... демак улар хайрлиси эмас... Аллоҳ сизга албатта хайрлисини ато қилади, Сиз хайрлисини сўрашда бардавом бўлинг...

Роббим Сизни ҳар дам, ҳар вақт хайру барокати ила сийласин!


@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

Яна бир қулайлик: пенсия тўловларини вақтинча тўхтатиб туришга онлайн мурожаат қилиш тартиби жорий этилди

Пенсия жамғармасида ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда аҳолига қулай шарт-шароитлар яратиш, бюрократик тўсиқларни тубдан қисқартириш, маълум вақтларини тежаш, ортиқча оворагарчиликларни олдини олиш юзасидан электрон давлат хизматлари кўрсатиш тизими изчил такомиллаштириб борилмоқда.

✔️ Хусусан, тизимда кейинги йилларда бир қанча қонун ва қарорлар қабул қилиниб, пенсия ва нафақа олувчилар учун турли қулайлик ва имкониятларни яратиш бўйича қатор вазифалар белгиланди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 октябрдаги 592-сон қарори қабул қилинди.

🗣 Унга кўра пенсия тўловларини вақтинча тўхтатиб туришга электрон ариза юбориш хизмати жорий этилди.

Бунда, фуқаро Давлат хизматлари марказига бевосита ўзи келиб ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали рўйхатдан ўтган ҳолда мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Олдинги тартибга кўра, фуқаро пенсияни тўхтатиб туриш учун фақатгина Пенсия жамғармаси бўлимларига мурожаат қилишлари мумкин эди. Ушбу тизимни амалиётга жорий этиш орқали фуқаролар учун қуйидаги қулайликлар яратилди.

1. Давлат хизматларидан фойдаланишда ҳафтанинг исталган куни ва исталган вақтда ЯИДХП орқали мурожаат этиш мумкин.
2. Давлат хизматлари кўрсатиш 5 сонияда амалга оширилади.
3. Давлат хизматлари кўрсатилишида Пенсия жамғармаси ходимлари иштирок этмайди.

Бу эса ўз навбатида аҳолининг ҳамда кекса ёшдаги фуқароларнинг мушкулини осон қилишда, мавжуд муаммоларини тезкорлик билан бартараф этишда хизмат қилади.

Ушбу хизматдан фуқаролар қуйидаги ҳавола орқали фойдаланишлари мумкин:
https://my.gov.uz/oz/service/957

📌 Бундан ташқари пенсия ва нафақа таъминоти бўйича бир қанча интерактив ва масофавий хизматлардан фойдаланиш имконияти мавжуд.

📞 11-40     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 pensiyauzb">Youtube

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

Gidrometeorologiya xizmati agentligi tomonidan berilgan ma'lumotga ko‘ra, joriy yilning 10-12 dekabr kunlari A-373 “Toshkent - O‘sh” avtoyo‘lining “Qamchiq” dovonidan o‘tgan qismida qor yog‘ishi, vaqti-vaqti bilan kuchli yog‘ingarchilik va turnan kuzatilishi, ko‘rinuvchanlik 50 m gacha pasayishi, shamol tezligi 17 - 22 m/s gacha kuchayishi natijasida avtoyo‘lda yaxmalak va qor uyumlari yuzaga kelishiga olib kelishi mumkin.

Shuningdek, joriy yil 8-13 dekabr kunlari kutilayotgan yog‘ingarchilik hamda havo haroratining keskin o‘zgarishi sababli respublikaning tog‘li hududlarida, jumladan:
Toshkent viloyati: Bo‘stonliq, Ohangaron va Parkent tumanlari (Chotqol tizmasi tog‘lari);
Namangan viloyati Pop tumanida qor ko‘chish xavfi e’lon qilinadi.

Tog‘li va tog‘ oldi hududlarda istiqomat qiluvchi aholi, dam olish maskanlarida dam oluvchilar va ushbu hududlarda harakatlanuvchi haydovchilardan ehtiyotkorlik choralarini ko‘rishni so‘raymiz.

Fvv.uz | Facebook | Telegram | Youtube | instagram | Twitter

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

Aссалому алайкум. Якшанба тонги муборак бўлсин 😊👍

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

Ҳамиша Аллоҳнинг панохида бўлинг🤲

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

#Bizning maktab

        ❇️ O‘zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi qabul qilinganligining 31-yilligi munosabati bilan Chinoz tuman ixtisoslashtirilgan maktabida  "Konstitutsiya - baxtimiz qomusi!" shiori ostida ma'naviy-ma'rifiy tadbir o'tkazildi.
        🔰Maktabning 5-8-sinf o'quvchilari tomonidan aytilgan yangi tahrirdagi konstitutsiya moddalari haqida ma'lumotlar, Vatanni madh etuvchi she'r va qo'shiqlar ijrosi tadbirga o'zgacha shukuh berdi.
 
Bizni kuzatishda davom eting:
/channel/Chinoz_im_piima

@chinozhayoti

Читать полностью…
Подписаться на канал