Ўзбекистон халқига байрам табриги
—
Праздничное поздравление народу Узбекистана
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ассалому алайкум юртдошим қўшалоқ байрамлар барчамизга муборак бўлсин, Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин.
@chinozhayoti
ИШГА БОРАМАН!
Жуда оддий ва соддагина эшитиладиган бу сўзнинг замирида муҳташам ҳақиқатлар бор!
❗️Тинчлик - Агарки юртда тинчлик бўлмаса, ишга бора олармидик?!
❗️ Соғлиқ - Танимиз соғ экан, биз ишга отланаяпмиз!
❗️ Хотиржамлик - Оиламиз хотиржамлиги учун кўнглимиз тинч ишга кетяпмиз!
❗️Шукроналик - Дунёда ишга боролмайдиган ва ёки ишсиз яшаётганлар қанча!
❗️Фаровонлик - Ишга бораяпсизми, демак хонадонингизга ризқ олиб келасиз. Ҳалол ризқ!
Тафаккур қилинг!
@chinozhayoti
ҚАДРЛИ ЮРТДОШЛАР БАРЧАНГИЗГА 8 -ДЕКАБРЬ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНСТИТУЦИЯСИ ҚАБУЛ ҚИЛГАН КУН МУБОРАК БЎЛСИН, ЮРТИМИЗГА, ТИНЧЛИГИМИЗГА КЎЗ ТЕГМАСИН
Читать полностью…Сўнгги янгиликлар
➖🛫 Парвоз учун бонус: Uzbekistan Airways талабалар учун 23 декабрдан 7 январгача 50% чегирма эълон қилди — Uzbekistan Airways.
➖Олийгоҳларимиз куч: Илк бор Ўзбекистоннинг 3 та университети “QS World University Rankings: Sustainability 2024” рейтингининг энг кучлилари қаторидан жой олди — Edu.uz.
➖🇮🇷 Қўшнилар можароси: Афғон фуқаролари учун Эроннинг 16 вилоятига кириш тўлиқ тақиқланди — BBC News.
➖🇰🇿 Ёнилғи назоратда: Қозоғистондан бензин ва дизель олиб чиқишга қўйилган тақиқ яна узайтирилди — Baq.kz.
➖🇺🇸Юлдуз барибир юлдузда: Америка журналида аргентиналик ҳужумчи Лионель Месси йилнинг энг яхши спортчиси деб аталди — CNN.
➖🇰🇬 Вазият жиддий(ми?): Қирғизистон ўғит экспортига вақтинчалик тақиқ қўймоқчи — Kg.24.
➖🎥 Дийдор ширин: Барча севиб кўрадиган “Уйда ёлғиз” фильми қаҳрамони Кевин онаси билан 33 йил деганда учрашди — KinoNews. @chinozhayoti
⚡️Bugun Oʻzbekiston-Belarus biznes forumi bo'lib o'tadi
🇺🇿🇧🇾 Yuzdan ortiq kompaniya o'z yutuqlarini taqdim etadi va hamkorlik imkoniyatlarini muhokama qiladi. Belarus va Oʻzbekiston oʻrtasidagi hamkorlik boʻyicha hukumatlararo komissiya ham ish boshlaydi.
@chinozhayoti
#Bizning_faxrimiz
Chinoz tuman ixtisoslashtirilgan maktabning 9-"V"sinf o'quvchisi Ismoilov Sardor Zafar o'g'li
tengdoshlari orasida na’munali xulqi, tarbiyasi, o’quvchilar o’rtasida faolligi, uddaburonligi, ilmga chanqoqligi hamda III viloyat bosqichida geografiya fanidan faxrli II o'rinni egallaganligi uchun maktab ma'muriyati oʻquvchimizning kelgusidagi oʻqish va ishlarida omad tilaydi!
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:/channel/Chinoz_im_piima
@chinozhayoti
#Fidoyi_ustozlar_elda_aziz!
🔰Yosh avlodni yuksak ma’naviyatli, jismonan sogʻlom qilib tarbiyalash, sifatli bilim berishdagi yutuqlari, o’z kasbiga fidoyiligi, ta’lim samaradorligini oshirishdagi tashabbuskorligi hamda fan olimpiadalari III viloyat bosqichida tayyorlagan o’quvchilari faxrli o'rinlarni egallagan fan o'qituvchilari
⚡️Ermahamatov Anvarjon tayyorlagan 9-"V"sinf o'quvchisi Ismoilov Sardor Zafar o'g'li III viloyat bosqichida geografiya fanidan faxrli II o'rinni;
⚡️Umaraliyev Foziljon tayyorlagan 11- "A"sinf o'quvchisi Abdurashidova Yulduz Ilhom qizi III viloyat bosqichida ingliz tili fanidan faxrli III o'rinni egallashdi.
✅Chinoz tuman ixtisoslashtirilgan maktab jamoasi fidoyi va tashabbuskor ustozlarimizga o'z minnaddorchiligini bildiradi.
@chinozhayoti
#Хайрли_тонг
🌱Aссалому алайкум. Ҳафтанинг душанба куни муборак бўлсин😊
Мўъжиза изламам, ҳаёт
мўъжиза...
Тириклик мўъжиза, борлиқ
мўъжиза.
Дунё ташвишида югуриб елиб...
Соғ - омон юрганим ўзи
мўъжиза.
Алхамдулиллах...🤲
Бошланган янги кун, барчага омадли келсин!
@chinozhayoti
#Bellashuv
Al~XORAZMIY AVLODLARI
Chinoz tuman ixtisoslashgan maktabi 7-sinf o'quvchilari matematika fanidan bilimlarini mustahkamlash va boyitish maqsadida "AL Xorazmiy avlodlari" tanlovi o'tkazildi
✅ Bellashuv 5 ta shart:
bo'yicha bo‘ldi.
Tadbir qatnashchilari bilan bir qatorda tomoshabin o'quvchilar ham noan'anaviy topshiriqlar hamda masalalar asosida saralab olindi.
Bellashuv natijalariga ko'ra, 7-"V" sinf o'quvchilarining "Donolar" jamoasi g'olib bo'lishdi va maktab ma'muriyati tomonidan munosib diplom hamda estalik sovg'alari bilan taqdirlandi.
🔴 Bellashuv o'quvchilar bilim va ko'nikmalarini oshirish, do'stona aloqalarni mustahkamlash yo'lida xizmat qiladi.
@chinozhayoti
#futbol
Chinoz tumani ixtisoslashtirilgan maktabi va Quyichirchiq ixtisoslashtirilgan maktabi xodimlari o'rtasida futbol musobaqasi tashkillashtirildi. Oʻyin shiddatli boʻlib o'tdi va yakunda Chinoz IM futbol jamoasi 8-4 hisobida gʻalaba qozondi. Futbol orqali ikki maktab xodimlari yaqindan tanishib oʻzaro manfaatli fikr almashishdi.
👉Bizning ijtimoiy tarmoqlardagi sahifamiz /channel/Chinoz_im_piima
Ассалому алайкум азизларим, қиш фаслининг биринчи куни, биринчи жумаси, барчангизни ушбу фаслда касaл бўлмасдан беталофат, бешикаст ўтказиб, эсон омон бахорга етволишилани тилайман.
@chinozhayoti
#Диққат
⚡️🌤 Декабрь ойи меъёрдан иссиқ келиши маълум қилинди, +22 даража иссиқ😨
“Ўзгидромет” прогнозига кўра, декабрь ойи совуқ бўлиши кутилмаяпти. Ўртача ойлик ҳарорат меъёрдан юқори, айрим жойларда меъёрга яқин бўлади. Энг иссиқ кунларда ҳаво ҳарорати +15...+18 даражагача, жанубда эса +20...+22 даражагача кўтарилади. Ой давомида вақти-вақти билан ёғингарчиликлар кузатилади.👇
@chinozhayoti
ДИҚҚАТ
❗️Эртага ва индин Ерда кучли магнит бўрони кузатилади
Қуёшдаги юқори синфга эга чақнашлар натижасида 30 ноябрь ва 1 декабрь кунлари сайёрада 5 баллик геомагнит бўронлари кузатилиши кутилмоқда.
Бўрон туфайли сурункали касалликлари бор одамларда бош оғриғи, кўнгил айниши, бўғимларда оғриқ ва уйқусизлик бўлиши мумкин.
@chinozhayoti
#Tadbirkorlik #Seminar
DAVLAT XARIDLARIDA ISHTIROK ETISH – TADBIRKORLAR UCHUN QULAY IMKONIYAT
Bugun Toshkent viloyati hokimligi majlislar zalida "Davlat xaridlarining ochiqligi va shaffofligini ta'minlash orqali biznesni yanada qo'llab-quvvatlash" mavzusidagi amaliy seminar bo'lib o'tdi.
🌐BATAFSIL
🌐Telegram 🌐Website 🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱Twitter
8 декабрда туғилган набирам байроқни жонидек севади
Набирам Аброржон 8 декабрда туғилган. Бугун 4 ёшга тўлди. Кўчаларда сайрга олиб чиқсак давлат идоралари пештоқига осилган байроғимизни кўриб хурсанд бўлиб қарсак чалади. Ўз тилида ғужиллаб нималарнидир гапириб тушунтирган бўларди.
Маҳалласи бошида кутубхона бор. Шу кутубхонанинг тепасига катта байроқ осилган. Ҳар куни бобоси билан айланишга чиққанда бобоси унга байроқни кўрсатиб “ана кўрдими у бизни байроғимиз, юртимиз фахри, қарагин жуда чиройли ранглари бор, дея байроқ хақида гапириб бераркан, Хали тилиям чиқмаган болага тушунтиришини қара, деркан йўл четида писта, қурт сотиб ўтирган ошнаси. Майлида хозирдан қулоғига қуйсанг эсида қолади. Шу-шу бўптию Аброр бобоси билан кўчага чиқса байроқ томонга юр деб хархаша қиладиган бўлибди. Бобо ҳам эринмай, унинг кўнглига қараб байроқни олдига олиб бориб билганларини сўзлаб берганда набира жимгина қулоқ солиб тингларкан.
Яқинда уни ишхонамдаги тадбирига олиб бордим. Столим устидаги байроқни кўриб, олиб беришимни хархаша қилиб сўрайверди. Хар қанча чалғитишимга қарамай у авжига чиқарди. Мен уни ёш болаку байроқни биладими, ўйинчоқ деб ўйлаяпти, Қўлига берсам бўлмас деб ўйладим. У чалғитишларимга кўнмади. Тўполонни авжига чиқарди. Хонамдаги энг зўр нарсаларимдан берсам ҳам отиб ташлаб фақат байроқни бер дейди. Меҳмонлар олдида тўполон қилмасин, йиғлаб уйга кетамиз деб қолмасин дея байроқни олиб бердим, У байроқни қўлига олганига шунақанги хурсанд эдики, унинг қувончини кўриб таажубландим. Ман бўлсам ундан хавотир олиб ўтирибман, байроқни йиртибми, синдирибми қўймасмикан деб. Байроқни гох юзларига суртар, гох тепага кўтариб хилпиратар эди. Бир пайт югуриб меҳмонлар ўтирган хонага кириб кетди. Хай-хайлаб кетидан чопдим ичкарига кириб не кўз билан кўрайки, ҳар бир столда ўтирган меҳмонларни олдига бориб бирма-бир байроқни кўрсатиб нималарнидир уқдирарди. Ишонасизми ҳар бир одамга алоҳида-алоҳида тушунтирди. Меҳмонлардан бири “сен бола чатоқ чиқдингку байроқ нималигини биляпсанми катта бўлсанг катта амалдор бўласанов, дея хазиллашиб қўйди. Шунда ўйга толдим набирам бежизга 8 декабрда туғилмаганмикан. Байроққа мехр қўйишида туғилган кунини таъсири бормикан. Балки конституция ҳақида гапириб берсаммикан, деб ўйлаб қолдим.
Майли нима бўлгандаям байроғи ортида турган ватанини мард ўғлони бўлиб вояга етсин. Қолганини вақт кўрсатади.
@chinozhayoti
Келинг, бир кулишамиз
Шаҳар ташқарисида 100 км соат тезликда шошиб кетаётган ҳайдовчининг кўзи йўл четидаги "Оқ йўл! - 50" деган ёзувга тушибди. Радар бор экан-да, деб ўйлаган ҳайдовчи ва дарҳол тезликни 50 км соатга туширибди. Ярим соат юрибди. Йўл четида яна "Оқ йўл! - 20" деган ёзув чиқибди. Аниқ ЙПҲ ходимлари турган бўлса керак, - дебди ўзига-ўзи ва 20 км соат тезликда юра бошлабди. Яна ярим соат шу паст тезликда ҳайдаб кетаверибди. Бир вақт "Оқ йўл! - 5" деган ёзув кўрибди. Аниқ рейд бўлаётгандир, - деб 5 км тезликда ҳайдабди бечора. Юриб-юриб қараса, 5 км дан кейин олдидан "Оқ йўл" деган кафе чиқибди.
@chinozhayoti
ҚҚСни тўлиқ қайтариб бериш тизими кенгайтирилади
2024 йил 1 январдан бошлаб жисмоний ва юридик шахсларга қўшилган қиймат солиғини тўлиқ қайтариб бериш тизими кенгайтирилади;
➖хорижий туристларга – Ўзбекистон халқаро аэропортларида Ўзбекистон ҳудудида сотиб олинган ва “Tax free” тизими бўйича расмийлаштирилган маҳсулотлар учун;
➖тур-операторларга – хорижий контрагентлар билан шартномалар доирасида кўрсатилган экспорт хизматлари учун қўшилган қиймат солиғини тўлиқ қайтариб бериш йўлга қўйилади.
@chinozhayoti
#Konstitutsiya_baxtimiz_qomusi!
🔰O'zbekiston Respublikasi konstitutsiyasi qabul qilinganligining 31 yilligi munosabati bilan Chinoz tuman ixtisoslashtirilgan maktabida "Konstitutsiya-baxtimiz qomusi" shiori ostida, F.Tursunov, Sh.Xakberdiyev, M.Norboyev o'qituvchilari boshchiligida, ijtimoiy-gumanitar fanlari doirasida intellektual ring o'tkazildi.
✅ Bellashuv ixtisoslashtirilgan maktabning 7-sinf o'quvchilari o'rtasida bo'lib o'tdi.
Bellashuvda:
1. 7-"A"sinf "Oʻzbegim tarixchilari",
2. 7-"B"sinf "Turon avlodlari",
3. 7-"V"sinf "Kidariylar",
4. 7- "G"sinf "Turkiylar" jamolari ishtirok etishdi.
Natijalarga ko'ra:
🥇7 -A sinfning "Oʻzbegim tarixchilari" jamoasi gʻoliblikni qoʻlga kiritdi.
Bizni kuzatishda davom eting:
/channel/Chinoz_im_piima
@chinozhayoti
#Bildirish
Hurmatli fuqarolar!
Toshkent viloyati boʻylab kuz-qish mavsumiga tayyorgarlik koʻrishni jadallashtirish maqsadida, hududlarda aholining mavjud muammolarini oʻrganish hamda ularni oʻz vaqtida bartaraf etishga qaratilgan MAXSUS SHTAB faoliyati yoʻlga qoʻyilganini bildiramiz.
Shtab Milliy gvardiya qoʻmondoni nazorati ostida faoliyat koʻrsatadi. Unga viloyat IIB, FVB va ijro hokimligining sohaga oid mutasaddi rahbarlari jalb etilgan.
Endilikda Siz quyidagi raqamlar orqali mavjud murojaatlaringizni bildirishingiz mumkin:
📌Uy-joy kommunal sohalarda +998 55 901 41 17;
📌Issiqlik manbai +998 55 901 41 27;
📌Elektr energiyasi +998 55 901 41 18;
📌Gaz taʼminoti +998 55 901 41 07;
📌Suv taʼminoti +998 70 202 51 24
yoki barcha masalalar boʻyicha Call-markazning 1055 qisqa raqamiga hamda telegram manziliga yuborishingiz mumkin.
Unutmangki, shtabga yoʻllangan har bir murojaat eʼtiborga olingan holda, masʼullar tomonidan yechimi topiladi!
🌐Telegram 🌐Website 🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱Twitter
Нурмат Атабеков: Мавсумий касалликлар сабаб ўқув муассасаларида таълим жараёнини тўхтатишга асос йўқ
Ҳозирда аксарият мамлакатлар қатори юртимизда ҳам мавсумий касалликлар тарқалиши кўпайган. Айниқса, болаларда бу жараён бироз оғир кечмоқда.
❓Хўш, Ўзбекистонда ўткир респиратор касалликлар тарқалиши билан боғлиқ эпидемиологик вазият қандай?
🎙ССВ Матбуот хизмати ушбу савол билан Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Нурмат Атабековга мурожаат қилди:
— Гап шундаки, биз ўткир респиратор инфекциялар тарқалиши занжирини узишга ҳаракат қилишимиз керак, — дейди мутахассис. — Касаллик тарқалишида уч муҳим бўғин бор: касаллик манбаи, юқиш йўли, юқтиришга мойил организм.
🦠 Агар касалланган болаларни мактабга, боғчага, жамоат жойларига юбораверсак, улар бошқаларга инфекция юқтиришда давом этади.
👨👩👦👦 Ҳар биримиз ўткир респиратор касалликлар, хусусан, гриппни юқтиришга мойилмиз.
⚠️ Шунинг учун ҳам ота-оналарга касаллик белгилари бўлган фарзандларини боғча ва мактабларга, олий таълим муассасаларига юбормасликни маслаҳат берамиз. Бундай пайтда шифокор кўрсатмасига асосан, уй шароитида зарур муолажаларни олиб бориш
мақсадга мувофиқ.
🏥 Бундан ташқари, юртимиздаги барча юқумли касалликлар шифохоналарида беморлар учун ўрин-жой ва зарур дори-дармонлар захираси яратилган.
❗️Аҳоли орасида грипп мав
суми ҳақида "бу — янги пандемия" деган миш-мишлар учрамоқда. Бу гаплар мутлақо асоссиз. Айтиш керакки, бу ҳатто эпидемия ҳам эмас.
🔰 Ўткир респиратор касалликлар тарқалиши пойтахтимизда ва юртимизнинг айрим ҳудудларида кўпроқ қайд этилаётгани касаллик тарқалиши эпидемик бўсағага етганига асос бўла олмайди.
❌ Шу сабабдан ҳам ўқув муассасаларида таълим жараёнини тўхтатишга етарли асос кўрмаяпмиз.
✅ Ҳозирги вазиятда бизнинг вазифамиз: беморларни алоҳидалаш, уларни жамоат жойларидан узоқда тутиш!
🚫 Беморлар мулоқот чоғида доим тиббий ниқобда бўлишлари, ижтимоий масофа сақлашлари, шахсий гигиенага қатъий амал қилишлари шарт.
💉 Шунингдек, касалликка қарши эмланиш унга қарши курашишнинг самарали усули эканини унутмаслик керак! Мавсум олдидан юртимизда гриппга қарши вакциналарнинг етарли миқдори шакллантирилган. Айни пайтда хусусий эмлаш пунктларида ҳам 3 хил гриппга қарши вакцина мавжуд.
@chinozhayoti
#Bizning_faxrimiz
Chinoz tuman ixtisoslashtirilgan maktabning 11-"A"sinf o'quvchisi Abdurashidova Yulduz Ilhom qizi xalqaro va milliy sertifikatlar sohibasi,
tengdoshlari orasida na’munali xulqi, tarbiyasi, o’quvchilar o’rtasida faolligi, uddaburonligi, ilmga chanqoqligi hamda III viloyat bosqichida ingliz tili fanidan faxrli III o'rinni egallaganligi uchun maktab ma'muriyati oʻquvchimizning kelgusidagi oʻqish va ishlarida omad tilaydi!
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:/channel/Chinoz_im_piima
@chinozhayoti
#Fidoyi_ustozlar_elda_aziz!
🔰Yosh avlodni yuksak ma’naviyatli, jismonan sogʻlom qilib tarbiyalash, sifatli bilim berishdagi yutuqlari, o’z kasbiga fidoyiligi, ta’lim samaradorligini oshirishdagi tashabbuskorligi hamda fan olimpiadalari III viloyat bosqichida tayyorlagan o’quvchilari faxrli o'rinlarni egallagan fan o'qituvchilari
⚡️Ermahamatov Anvarjon tayyorlagan 9-"V"sinf o'quvchisi Ismoilov Sardor Zafar o'g'li III viloyat bosqichida geografiya fanidan faxrli II o'rinni;
⚡️Umaraliyev Foziljon tayyorlagan 11- "A"sinf o'quvchisi Abdurashidova Yulduz Ilhom qizi III viloyat bosqichida ingliz tili fanidan faxrli III o'rinni egallashdi.
✅Chinoz tuman ixtisoslashtirilgan maktab jamoasi fidoyi va tashabbuskor ustozlarimizga o'z minnaddorchiligini bildiradi.
🌱 Aссалому алайкум. Якшанба тонги муборак бўлсин.
Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
✨Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
✨Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!
Бугунги дам олиш кунингиз мазмунли ўтсин!
@chinozhayoti
#olimpiada
#bizning_shunday_oʻquvchilarimiz_bor
Chinoz tumani ixtisoslashtirilgan maktabi bir necha o'quvchilari fan olimpiadasi viloyat bosqichida ishtirok etishdi va ajoyib natijalarni qo'lga kiritishdi. Jumladan:
✅9-sinf o'quvchisi
Ismoilov Sardor
Geografiya
✅ 11-sinf oʻquvchisi
Abdurashidova Yulduz
Ingliz tili
bo'yicha kuchli uchlikga kirib respublika bosqichiga yo'llanma olishdi. Mana shunday natijalarga erishishda ingliz tili fani ustozi Umaraliyev Foziljonga Geografiya fani ustozi Ermahamatov Anvarjon ustozlarga barcha maktab xodimlari va o'quvchilar nomidan o'z minnatdorchiligimizni bildiramiz. Maktabimiz doimo yuqori o'rinlarda yuraversin!🤗
Bizni kuzatishda davom eting:
/channel/Chinoz_im_piima
1 декабрь “Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни”
🔺 ОИТС - орттирилган иммунитет танқислиги синдроми.
Бугунгача 75 миллиондан ортиқ одам ушбу инфекция билан хасталанган.
🔺 Инфекция 75 фоиздан ортиқ ҳолатларда 25-49 ёшли кишилар ўртасида учрамоқда.
🔺 Кейинги пайитларда бутун дунёда ОИТСнинг жинсий йўл билан юқиш даражаси ортиб бормоқда. Бу ҳолат мамлакатимизда хам кузатилиб келмокда.
@chinozhayoti
🍃💐🍃Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ.🍃💐🍃
Янги кун муборак бўлсин
🌱🌸Аллоҳ розилиги ила бугунги янги кунини қаршилаётган қадрдонлар , ҳаётингизда рўй берган барча қийинчиликлар, ташвишлар ортда қолган бўлсин илоҳим.
🌱🌸Аллоҳ хонадонларингизга фақат қувонч ва шодлик, меҳр-оқибат, рўзғорингизга барака, халол ризқ, барчангизга мустаҳкам соғлик ва иймон зиёдалигини насиб қилиб, ҳамиша яхшиликлари устида қилсин!
@chinozhayoti

2025 йилдан бошлаб мансабдор шахсларни лавозимга тайинлашда янгича амалиёт жорий этилади
08:04
11112
2025 йил 1 январдан бошлаб мансабдор шахсларни лавозимга тайинлаш (сайлаш), хизмат бўйича лавозимини кўтариш ёки туширишда, махсус унвонлар беришда Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари индекси натижаларини инобатга олиш амалиёти жорий этилади.
“Давлат органлари фаолиятида инсон ҳуқуқ ва эркинликлари таъминланишига риоя этилаётганини аниқлаш тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Давлат органлари фаолиятида инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминланишига риоя этилаётганини рейтинг асосида баҳоловчи Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари индекси жорий этилади.
2025 йил 1 январдан бошлаб мансабдор шахсларни лавозимга тайинлаш (сайлаш), хизмат бўйича лавозимини кўтариш ёки туширишда, махсус унвонлар беришда Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари индекси натижаларини инобатга олиш амалиёти жорий этилади.
Шундай тартиб ўрнатиладики, унга кўра:
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий маркази Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари индексини аниқлашда иштирок этувчи масъул идора ва ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиради;
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий маркази давлат органлари билан биргаликда Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари индексида паст натижаларга эга бўлган субъектларни аниқлайди, тегишли индикаторлар бўйича кўрсаткичларни таҳлил қилади ва уларнинг сабабларини ўрганади;
давлат органлари аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан аниқ таклифлар ва чора-тадбирлар ишлаб чиқади ҳамда уларни амалга ошириш чораларини кўради.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий маркази “Ижтимоий фикр” маркази ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда:
а) Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари индексини аниқлаш бўйича аҳоли ва соҳа мутахассислари ўртасида тизим орқали ўтказиладиган ижтимоий сўровларни ўтказиш дастури ва баҳолаш мезонларини ҳисоблаш методологиясини тасдиқлайди;
б) Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда 2024 йил 1 июлга қадар Тизимнинг ишлаб чиқилишини ва ишга туширилишини таъминлайди;
г) Ўзбекистон президенти администрацияси ва Олий Мажлис палаталарига Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари индексини аниқлаш жараёнидаги муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифлар киритиб боради.
Давлат органлари номзодларни лавозимга тайинлаш, хизмат бўйича лавозимини кўтариш ёки туширишда, махсус унвонлар беришда Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари индекси натижаларини инобатга олиш назарда тутувчи ўз ички тартибларини ишлаб чиқиб, жорий қилади.
@chinozhayoti
#ТЕЗКОР #РАСМАН
❌Ҳайдовчилар диққатига, қуйидаги қоидабузарликлар учун 0.5 баллдан 2 баллгача мезон жорий этилди, агар йил давомида 12 баллдан ошса, яъни 6 марта қўпол қоида бузсангиз ПРАВА ЛИШЕН бўлади, рулга ўтиролмай қоласиз!
1. 125-модда. Транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш. 3-5-қисм.
2. 126-модда. Тонировка.
3. 127-модда. Товуш ва ёритиш қурилмаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш. Биринчи қисм.
4. 128-модда. Йўл белгилари ва бошқа қоидалар.
5. 128-3-модда. Тезлик талабларига амал қилмаслик.
6. 128-4-модда. Қизил чироққа бўйсунмаслик.
7. 128-5-модда. Халақит бериш ёки авария ҳолатини юзага келтириш, йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонига ёки бўлагига чиқиш.
8. 128-6-модда. Тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузиш.
9. 128-7-модда. Одам ташиш қоидаларини бузиш. (Янги модда).
10. 128-8-модда. Қувиб ўтиш қоидаларини бузиш. (Янги модда).
11. 129-модда. Гуруҳ бўлиб ҳаракат қилишда қатнашиш.
12. 130-модда. Темир йўлдан ўтиш қоидаларини бузиш.
13. 135-модда. Транспорт воситаларини ҳужжатсиз бошқариш. Биринчи қисм.
14. 137-модда. ЙТҲ жойидан кетиб қолиш. Биринчи қисм.👇
@chinozhayoti
Қачон йўлда чумолини кўрсанг уни босмагин. Бу билан Аллоҳнинг розилигини истагин. Шоят, Аллоҳ таоло чумолига раҳм қилганинг сабабли сенга ҳам раҳм
қилса!
Чумоли ҳам Аллоҳга тасбеҳ айтишини эслагин. Уни ўлдириш билан шу тасбеҳни тўхтаб қолишига сабабчи бўлма!
Қачон сув ичаётган қуш олдидан ўтиб қолсанг, уни чўчитиб учириб юборма ва бу билан Аллоҳнинг розилигини истагин. Шоят, Аллоҳ таоло қалблар бўғизга тиқилиб қоладиган Қиёмат кунида шу амалинг сабабли сенга омонлик берса!
Қачон чуқурга тушиб, ноилож қолган мушукни кўрсанг, уни чиқариб қўй ва бу билан Аллоҳнинг розилигини истагин. Шоят, Аллоҳ таоло шу амалинг сабабли сени ёмон ҳолатда ўлишдан асраса!
Қачон дастурхонни қоқар экансан ушоқларни ҳашоратлар ейишини ният қилгин ва бу билан Аллоҳнинг розилигини истагин.
Қачон ерни қор қопласа ховлинга оч қолган қушлар учун дон дун сепиб қўй ва бу билан Аллоҳнинг розилигини истагин. Шоят, Аллоҳ таоло шу амалинг сабабли сенга ўйламаган тарфингдан ризқ етказса!
Ҳатто, ушбу калималарни бошқаларга тарқатишда яхшиликни етказиш ниятида бўлгин! Шоят, Аллоҳ таоло шу ниятинг сабабли сени дунё ва охират ташвишларидан озод қилса!
Ҳар қандай яхшиликни кичик санамасдан қилавер. Билмайсанки, Жаннатга киришингга қайси яхшилик сабаб бўлади...
Хayotsaboqlarl
@chinozhayoti