Етти авлодни биласизми?
Фарзад невара чевара эвара дувара томдан итарвора ва бегона дерди бувим рахматли
Шажара дейилармиди
@chinozhayoti
Korrupsiyaga qarshi kurash
O‘zbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va Moliya vazirligi huzuridagi budjetdan tashqari Pensiya jamg‘armasi ijro etuvchi apparatining 2023 yil 27 oktabrdagi “Korrupsiyaga qarshi kurashish oyligi togrisida”gi 26a-sonli buyrug’i bilan noyabr oyi “Korrupsiyaga qarshi kurashish oyligi” deb belgilanganligi sababli Pensiya jamg‘armasi tizimida korrupsiyaga qarshi kurashish tizimi samaradorligini oshirish, shuningdek, korrupsiyaviy harakatlarni o‘z vaqtida aniqlash, ularga barham berish, ularning oqibatlari, keltirib chiqaruvchi sabab va shart-sharoitlarni bartaraf etish maqsadida joriy yilning 24 noyabr kuni tuman I.I.B. X.P.B hodimi Raimbekov Diyorbek Avazbekovich hamda bo‘lim hodimlar ishtirokida o‘quv seminar bo‘lib o‘tdi.
Yig‘ilishga raislik qiluvchi budjetdan tashqari Pensiya jamg‘armasi Chinoz tumani bo‘limi boshlig’i kun tartibidagi masala yuzasidan o‘quv seminari qatnashchilarini tanishtirdi va o’z so’zi davomida Pensiya jamg’armasi tizimida korrupsion holatlarni oldini olish, bo’lim qabuliga kelgan fuqarolar bilan xush muomilada bo’lish, faqarolarni pensiya ta’minoti sohasidan e’tiroz va shikoyatlarini yuzaga kelmasligi uchun har bir Pensiya jamg’armasi hodimi mas’ul ekanligini takidlab o’tdi.
Yig’ilishda ishtirok etayotgan Chinoz tumani I.I.B. X.P.B hodimi Raimbekov Diyorbek Avazbekovich so‘zga chiqib korrupsion harakatlarini oldini olish bo‘yicha tasdiqlangan doiraviy hujjatalarni mohiyatini va ahamiyatini hodimlarga tushuntirib, joylarda ijrosini ta‘minlash, tuman bo‘limining barcha hodimlariga yetkazish hamda har bir hodimni tanishtirish, Pensiya ta’minoti sohasida normativ-huquqiy hujjatlar talablari ijrosini, shuningdek, sohani korrupsiyadan holi tizimga aylantirish, korrupsiya natijasida oilaga, millatga dog’ tushurilishi har bir shaxsning ertangi kuniga salbiy ta’sir o’tkazishini bildirdi.
@chinozhayoti
ВАФО
Қабристонда кеча ёққан қор
Милдир-милдир эриб ётибди.
Гўр устида бир ит инграб зор,
Лойга бағрин бериб ётибди.
Кеча тобут кўтарилган дам
У беором югурган-елган.
Қувсалар ҳам, тош отсалар ҳам
Эл ортидан мозорга келган.
Отасидан айрилса агар
Бунча куймас одам боласи.
Ёлғон эди кеча йиғилар,
Рост эди шу итнинг ноласи.
Совуқ тунда қотиб, дийдираб,
Қабрга у қўйиб ётди бош.
Эриган қор каби милдираб
Кўзларидан тинмай оқди ёш…
Биз инсонмиз, соҳиби дунё,
Қудратлимиз, мағрурмиз, тўқмиз.
Садоқатда, меҳрда аммо
Шу бечора бир итча йўқмиз...
Эркин Вохидов
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
@chinozhayoti
☀️ Aссалому алайкум. Якшанба тонги муборак бўлсин.
Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
✨Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
✨Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!
Дам олиш кунингиз мазмунли ўтсин!
👉@chinozhayoti
#Bildirish
Hurmatli fuqarolar!
Toshkent viloyati boʻylab kuz-qish mavsumiga tayyorgarlik koʻrishni jadallashtirish maqsadida, hududlarda aholining mavjud muammolarini oʻrganish hamda ularni oʻz vaqtida bartaraf etishga qaratilgan MAXSUS SHTAB faoliyati yoʻlga qoʻyilganini bildiramiz.
Shtab Milliy gvardiya qoʻmondoni nazorati ostida faoliyat koʻrsatadi. Unga viloyat IIB, FVB va ijro hokimligining sohaga oid mutasaddi rahbarlari jalb etilgan.
Quyidagi raqamlar orqali murojaatingizni bildirishingiz mumkin:
📌Uy-joy kommunal sohalarda (55)901 41 17;
📌Issiqlik manbai (55)901 41 27;
📌Elektr energiyasi (55)901 41 18;
📌Gaz taʼminoti (55)901 41 07;
📌Suv taʼminoti (70)202 51 24
yoki barcha masalalar boʻyicha Call-markazning 1055 qisqa raqamiga hamda telegram manziliga yuborishingiz mumkin.
Shuningdek, joriy yilning 20-noyabr sanasidan 20-dekabr kuniga qadar sohalarga aloqador mutasaddilar ishtirokida ochiq muloqotlar oʻtkazilishi rejalashtirilgan.
✉Telegram 🌐Website 🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱Twitter
#ipoteka_banki
#seminar
Chinoz tumani ixtisoslashtirilgan maktabiga 🏦Ipoteka banki Chinoz tumani filiali xodimlari tashrif buyurishdi. Tashrifdan maqsad o'quvchilarni bank sohasi boʻyicha yaqindan tanishtirish, professional bank xodimi boʻlib yetishish uchun bosib o'tiladigan barcha bosqichlarni qadamma-qadam aniq tushuntirib berish . Bundan tashqari ish jarayoni haqida ham maʼlumot berilib, oʻquvchilar bilan savol-javob muloqot qilindi. O'quvchilarimizning kelgusida bank sohasiga qiziqishi yanada ortdi. Maktab jamoasi bank xodimlariga o'z minnatdorchiligini bildiradi.
👉Bizning ijtimoiy tarmoqlardagi sahifamiz /channel/Chinoz_im_piima
Tasviriy san'at darsidan lavha 🤩
⚡️Fluid Art - suyuq akril bilan bo'yash texnikasi, ingliz tilidan suyuq san'at deb tarjima qilingan. Ushbu turdagi mavhum rasm akril bo'yoq bilan bo'yashga asoslangan bo'lib, unga suyuq, oqadigan mustahkamlik beriladi. Turli rangdagi suyuq akril tuvalga navbatma-navbat yoki bir vaqtning o'zida quyiladi, bu yerda ranglar aralashtiriladi va mavhum dizaynni hosil qiladi. Ranglar va qo'shimchalarni tanlashga qarab, har safar turli xil noyob effektlar yaratiladi.
Fan ustozi:Pirnazarova Nazokat
https://youtu.be/dvzcY7kE8ao?si=iuHq7pdSrGJM6Ovj
Bizni kuzatishda davom eting :/channel/Chinoz_im_piima
#TTA
#ekskursiya
Ўқувчилар Академияда бўлишдиз
Chinoz tumani ixtisoslashtirilgan maktabi 11-B sinf oʻquvchilari Toshkent tibbiyot akademiyasiga tashrif buyurishdi. Tashrif davomida akademiyaning xonalari, sharoitlar , dars jarayonlari va eng muhimi professor, akademik va yetakchi o'qituvchilar bilan davra suhbati boʻlib o'tdi. O'quvchilar o'zlari qiziqtirgan savollarga javob olishdi. Tibbiyot sohasiga bo'lgan qiziqish yanada ortdi. Yuqori tajribali professorlar o'z raqamlarini ulashib har qanday muammoli masalalar yuzasidan toʻgʻridan-toʻgʻri aloqaga chiqishlari mumkinligini ta'kidlab oʻtishdi.
:/channel/Chinoz_im_piima
@chinozhayoti
⚡️Декабрдан бошлаб педагог ходимлар қуйидагича ойлик оладилар:
▪️Мактаб директори:
➖4 млн 084 минг 179 сўм (400 ўқувчигача);
➖4 млн 360 минг 917 сўм (401-880 ўқувчигача);
➖4 млн 624 минг 262 сўм (881-1600 ўқувчигача);
➖4 млн 891 минг 647 сўм (1600дан ортиқ).
▪️Директор ўринбосарлари (ММИБДЎ, ЎТИБДЎ):
➖3 млн 814 минг 502 сўм (400 ўқувчигача);
➖4 млн 084 минг 179 сўм (401-880 ўқувчигача);
➖4 млн 360 минг 917 сўм (881-1600 ўқувчигача);
➖4 млн 624 минг 262 сўм (1600дан ортиқ).
▪️Директорнинг ҳўжалик ишлари бўйича ўринбосари:
➖1 млн 618 минг 065 сўм (400 ўқувчигача);
➖1 млн 765 минг 457 сўм (401-880 ўқувчигача);
➖1 млн 919 минг 114 сўм (881-1600 ўқувчигача);
➖2 млн 078 минг 589 сўм (1600дан ортиқ).
▪️*ЧҚБТ раҳбари:
➖2 млн 948 минг 543 сўм.
❗️2024 йил 15 январдан бошлаб ЧҚБТ раҳбари:
Мутахассис – 2 млн 948 минг 543 сўм;
➖ Иккинчи тоифали – 3 млн 301 минг 055 сўм;
➖ Биринчи тоифали – 3 млн 678 минг 381 сўм;
➖ Олий тоифали – 4 млн 064 минг 865 сўм.
▪️**Психологлар:
➖ Олий маълумотли психолог – 2 млн 653 минг 689 сўм;
➖ Иккинчи тоифали психолог – 2 млн 841 минг 780 сўм;
➖ Биринчи тоифали психолог – 3 млн 034 минг 666 сўм;
➖ Олий тоифали психолог – 3 млн 219 минг 374 сўм.
▪️Ўқитувчилар:
➖ Ўрта махсус маълумотли ўқитувчи – 2 млн 756 минг 194 сўм;
➖ Олий маълумотли ўқитувчи – 2 млн 948 минг 543 сўм;
➖ Иккинчи тоифали ўқитувчи – 3 млн 301 минг 055 сўм;
➖ Биринчи тоифали ўқитувчи – 3 млн 678 минг 381 сўм;
➖ Олий тоифали ўқитувчи – 4 млн 064 минг 865 сўм.
▪️Мактаб лаборанти:
➖ (1 ст)– 1 млн 458 минг 770 сўм.
▪️Кутубхона мудири:
➖Ўрта махсус маълумотли – 1 млн 941 минг 691 сўм;
➖Олий маълумотли – 2 млн 118 минг 548 сўм.
▪️Кутубхоначи:
➖Ўрта махсус маълумотли – 1 млн 683 минг 734 сўм;
➖Олий маълумотли – 1 млн 772 минг 354 сўм.
❗️Изоҳ: *2024 йил 15 январдан бошлаб ЧҚБТ раҳбарларига ҳам бошқа фан ўқитувчилари сингари малака тоифаси бериш тартиби йўлга қўйилади. Шундан сўнг уларнинг ойлик маоши ҳам малака тоифасига кўра фарқланади.
**Психологлар ойлик маоши ҳам малака тоифасига кўра фарқланади.
Манба
@chinozhayoti
#таъзия
Таниқли сухандон Ўткир Сиддиқов вафот этди
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, таниқли сухандон Ўткир Сиддиқов 78 ёшида ҳаётдан кўз юмди.
@chinozhayoti
Ассалому алайкум
Янги ҳафтанинг мазмунли ва барокатли ўтиши ўзимизга боғлиқ экан, уни яхши кайфият бмлан бошланг
@chinozhayoti
#об_ҳаво
☀️🌥🌧Бугун Тошкент вилоятининг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиб туман тушиши кутилмоқда
Гидрометеорология марказининг хабар беришича, бугун, 19 ноябрь куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Туман тушади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин.
Ҳарорат кечаси 5-10, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.
Айни дақиқаларда Чинозимизда 12 даража илиқ, хаво бироз булутли.
@chinozhayoti
#Infografika
-Kam taʼminlangan oilalarga bolalar nafaqasi va moddiy yordam qanday ajratiladi?
-Murojaatlar qanday koʻriladi?
-Mezonlar qanday tekshiriladi?
-Ariza qachon rad etiladi?
-Rasmiy daromad talab qilinadimi?
Ushbu savollarning barchasiga yuqoridagi infografikalardan batafsil javob olishingiz mumkin.
8 декабрда туғилган набирам байроқни жондек севади
Набирам Аброржон 8 декабрда туғилган. Эндигина 4 ёшда. Кўчаларда сайрга олиб чиқсак давлат идоралари пештоқига осилган байроғимизни кўриб хурсанд бўлиб қарсак чаларди. Ўз тилида ғужиллаб нималарнидир гапириб тушунтирган бўларди.
Маҳалласи бошида кутубхона бор. Шу кутубхонанинг тепасига катта байроқ осилган. Ҳар куни бобоси билан айланишга чиққанда бобоси унга байроқни кўрсатиб “ана кўрдими у бизни байроғимиз, юртимиз фахри, қарагин жуда чиройли ранглари бор, дея байроқ хақида гапириб бераркан, Хали тилиям чиқмаган болага тушунтиришини қара, деркан йўл четида писта, қурт сотиб ўтирган ошнаси. Майлида хозирдан қулоғига қуйсанг эсида қолади. Шу-шу бўптию Аброр бобоси билан кўчага чиқса байроқ томонга юр деб хархаша қиладиган бўлибди. Бобо ҳам эринмай, унинг кўнглига қараб байроқни олдига олиб бориб билганларини сўзлаб берганда набира жимгина қулоқ солиб тингларкан.
Яқинда уни ишхонамдаги тадбирига олиб бордим. Столим устидаги байроқни кўриб, олиб беришимни хархаша қилиб сўрайверди. Хар қанча чалғитишимга қарамай у авжига чиқарди. Мен уни ёш болаку байроқни биладими, ўйинчоқ деб ўйлаяпти, Қўлига берсам бўлмас деб ўйладим. У чалғитишларимга кўнмади. Тўполонни авжига чиқарди. Хонамдаги энг зўр нарсаларимдан берсам хам отиб ташлаб фақат байроқни бер дейди. Мехмонлар олдида тўполон қилмасин, йиғлаб уйга кетамиз деб қолмасин дея байроқни олиб бердим, У байроқни қўлига олганига шунақанги хурсанд эдики, унинг қувончини кўриб таажубландим. Ман бўлсам ундан хавотир олиб ўтирибман, байроқни йиртибми, синдирибми қўймасмикан деб. Байроқни гох юзларига суртар, гох тепага кўтариб хилпиратар эди. Бир пайт югуриб мехмонлар ўтирган хонага кириб кетди. Хай-хайлаб кетидан чопдим ичкарига кириб не кўз билан кўрайки, ҳар бир столда ўтирган мехмонларни олдига бориб бирма-бир байроқни кўрсатиб нималарнидир уқдирарди. Ишонасизми ҳар бир одамга алоҳида тушунтирарди. Мехмонлардан бири “сен бола чатоқ чиқдингку байроқ нималигини биляпсанми катта бўлсанг катта амалдор бўласанов, дея хазиллашиб қўйди. Шунда ўйга толдим набирам бежизга 8 декабрда туғилмаганмикан. Байроққа мехр қўйишида туғилган кунини таъсири бормикан. Балки конституция ҳақида гапириб берсаммикан, деб ўйлаб қолдим.
Сурайё Ахмедова
@chinozhayoti
Эрталаб ейилган таомда барака бор...
Кунингиз баракали ва мазмунли ўтсин!
Энг яқин инсонларингизга юбориб қўйинг!
🌱 Ибрат бекати — шифо излаган қалблар учун фойдали
@chinozhayoti
#Бу_қизиқ
📆 ЭРТАГА ДУШАНБА ➖ ҲАФТАНИ ҚАНДАЙ БОШЛАШ КЕРАК?
‼️ Айримлар душанбани оғир кун деб ҳисоблайди. Аслида ундай эмас. Кунни қандай бошлаш ўзимизга боғлиқ.
➖ ЭРТА БУГУНДАН БОШЛАНАДИ
😴 Агар кунни соғлом ва ғайратли ҳолда бошлашни истасангиз, битта нарса керак: етарли уйқу. Камуйқулик сизда чарчоқ ва дангасаликни кучайтиради. Имкон қадар 6-7 соат дам олишга ҳаракат қилинг.
➖ УЙДАН ЧИҚИБ КЕТИШГА ШОШИЛМАНГ
❌ Ўриндан тура солиб, ювиниб, кийиниб ишга ё ўқишга кетиш асабларни зўриқтиради. Шунинг учун эрта туринг ва қуйидагиларга улгуринг:
🚴♂ Бадантарбия, эрталабки юриш ёки велосипедда сайр;
🧼 Ёқимли ифор таратувчи совун, шампунь, мойлар ва атирдан фойдаланиш;
🥗 Енгил ва мазали нонушта;
☕️ Янги пиёла ё финжонда чой, қаҳва ёки сут ичиш;
📚 Ҳар куни эрталаб мотивацион подкаст тинглаш ёки илҳомлантирувчи матн ўқиш.
➖ ВАЗИФАЛАР РЎЙХАТИНИ ТУЗИНГ
📌 Агар душанбада ҳафталик ишлар режасини тузиб олсангиз вақтингиз ва кучингизни тўғри тақсимлайсиз. Шунда чарчоқ ва асабийлик камаяди.
@chinozhayoti
#futbol
Chinoz tumani ixtisoslashtirilgan maktabi va Quyichirchiq ixtisoslashtirilgan maktabi xodimlari o'rtasida futbol musobaqasi tashkillashtirildi. Oʻyin shiddatli boʻlib o'tdi va yakunda Chinoz IM futbol jamoasi 8-4 hisobida gʻalaba qozondi. Futbol orqali ikki maktab xodimlari yaqindan tanishib oʻzaro manfaatli fikr almashishdi.
👉Bizning ijtimoiy tarmoqlardagi sahifamiz /channel/Chinoz_im_piima
Шифокорлар бир кунда 5–6 тадан кўпроқ мандарин емасликни тавсия қилмоқда.
Қиш фаслида севиб истеъмол қиладиган меваларимиздан бири шубхасиз мандарин!
«Мандаринларни бир вақтда эмас, кун давомида бўлиб-бўлиб ейиш керак. Мева қанчалик ширин бўлса, ошқозон фаолиятини шунчалик хавф остига қўяди», — дейди мутахассислар.
Бу муҳим маълумотни танишларга юбориб қўйинг. Байрам олди бирдан кўп мандарин еб, соғлиғини хавф остига қўйишмасин.
Энг яхши тавсияларни ўтказиб юбормаслик учун каналга аъзо бўлинг!
@chinozhayoti
#Bizning_maktab
O'zbekiston Respublikasi Prezidentining 2022-yil 20-yanvardagi "Zakovat intelektual o'yinni aholi o'rtasida ommaviy-ma'rifiy harakatga aylantirish va boshqa intelektual o'yinlarni rivojlantirishga oid chora-tadbirlar to'g'risida" PQ-96-son qaroriga muvofiq, iqtidorli yoshlarning mantiqiy bilimlarini oshirish, ularni saralash va intellektual o‘yinlarga keng jalb qilish, ushbu o‘yinlar tashkil qilinishini davlat tomonidan qo‘llab-quvvatlash va zarur shart-sharoitlar yaratish, shuningdek, aholining intellektual salohiyatini yuksaltirish maqsadida, joriy yilning 23-noyabr sanasida Chinoz tumani ixtisoslashtirilgan maktabida "Zakovat" intellektual o'yinining maktab bosqichi o'tkazildi.
🏆 Intellektual o‘yinda maktab o‘quvchilaridan iborat 8 ta jamoa ishtirok etdilar. Bellashuv natijalariga ko'ra:
🥇1-o'rin 9-"V"sinf o'quvchilarining "Liderlar" jamoasi
🥈2-o'rin 10-"A"sinf o'quvchilarining "Infinity" jamoasi
🥉3-o'rin 9-"B"sinf o‘quvchilarining "The boys" jamoalari g'oliblikni qo'lga kiritdilar
⚡️ 1 декабрдан иш ҳақи, пенсиялар ва ижтимоий нафақалар оширилади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 17 ноябрдаги “Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги 196-сонли фармонига кўра, жорий йил 1 декабрдан иш ҳақи, пенсиялар ва ижтимоий нафақалар 7% га оширилмоқда, яъни:
➖ пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 372 минг сўм;
➖ ёшга доир энг кам пенсия миқдори – 725 минг сўм;
➖ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 1 млн 50 минг сўм этиб белгиланмоқда.
Президентнинг фармони натижасида 4,5 млн кишининг пенсияси ва нафақалари миқдори кўпаяди ва барча бюджет ташкилотлари ходимларининг ойлик маошлари декабрдан бошлаб 7% га ошган ҳолда ҳисобланади.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, базавий ҳисоблаш миқдори 1 декабрдан 3% миқдорда (7% эмас!) ўзгариб, 340 минг сўм этиб белгиланмоқда. Умуман олганда йил давомида иш ҳақи, пенсия ва ижтимоий нафақалар жами 14,5% га ошган бўлса, базавий ҳисоблаш миқдори эса бундан камроқ, яъни 13% ни ташкил этди.
Пенсия жамғармаси Чиноз туман бўлими
#TTA
#ekskursiya
Chinoz tumani ixtisoslashtirilgan maktabi 11-B sinf oʻquvchilari Toshkent tibbiyot akademiyasiga tashrif buyurishdi. Tashrif davomida akademiyaning xonalari, sharoitlar , dars jarayonlari va eng muhimi professor, akademik va yetakchi o'qituvchilar bilan davra suhbati boʻlib o'tdi. O'quvchilar o'zlari qiziqtirgan savollarga javob olishdi. Tibbiyot sohasiga bo'lgan qiziqish yanada ortdi. Yuqori tajribali professorlar o'z raqamlarini ulashib har qanday muammoli masalalar yuzasidan toʻgʻridan-toʻgʻri aloqaga chiqishlari mumkinligini ta'kidlab oʻtishdi.
Bizni kuzatishda davom eting :/channel/Chinoz_im_piima
Ёпишқоқ этикеткалар қачон ихтиро қилинганини биласизми?
Ёпишқоқ этикеткаларни биринчи бўлиб
Америкалик ихтирочи Р.Стантон Аверй
1935 йилда кашф қилди.
100 Доллар инвестиция киритиб тарихдаги биринчи ўзи ёпишувчи дастгоҳни ихтиро қилди.
@chinozhayoti
#Scholarship
#Grant_100%
🤩Chinoz tumani ixtisoslashtirilgan maktabi 11-A sinf o'quvchisi Mamadaminov Shamshodbekga Virjiniya shtatining Salem shahridagi Roanoke xususiy liberal san'at kollejidan 100% lik grant taklif qilindi.
✅Roanoke college 130 ranking in the best colleges
✅Scholarship 100%
✅Hozirgi- Trustee Award- $ 20,000
💰$80 000 overall
Yana bir necha nufuzli Universitetlardan ham qabul xatlari kelishda davom etmoqda.
Shamshodbekning kelgusi ishlarida ulkan zafarlar tilaymiz. Biz sen bilan faxrlanamiz!
(Wingate university ✅
Roanoke college ✅
University of Arizona ✅
New Western University ✅)
Bizni kuzatishda davom eting: /channel/Chinoz_im_piima
@chinozhayoti
#ИЙМОН_ШИФОСИ
🧅 ПИЁЗНИНГ АЖОЙИБ ХУСУСИЯТЛАРИДАН ЯНА БИРИ ҲАҚИДА
🌿 Мисрлик врач шундай деб ёзади: "Кишилар болаларининг иситмаси кўтарилганидан шикоят қилиб келсалар жаҳлим чиқиб кетади, ахир шунга ҳам врач, укол ёки таблeтка керакми? Уйда пиёз бор-ку, ахир!"
Фикримнинг исботи ўлароқ бир ҳаётий воқeани ҳикоя қилиб берай. Касалхонада қаттиқ иситма туфайли ўлим билан олишиб ётган болани кўргани қари бувиси келади ва ҳолатни кўргач дарҳол бир дона пиёз келтиришларини сўрайди, пиёзни олиб иккига бўлади-да, ҳар икки қадами тагига боғлаб пайпоғини кийгазиб қўяди. Эртаси бола соғлом ҳолда, хеч нарса кўрмагандай кўзини очади, пайпоқнинг тагидаги пиёз парчаси эса тим қора тусда.
Яна бир воқеа 1919 йилда Мисрда қаттиқ грипп туфайли 40 минг киши ҳаётдан кўз юмади. Шунда медицина ходимлари қишлоқларда уйма-уй юришиб одамларга ёрдам беришади. Чекка бир жойда яшайдиган деҳқоннинг уйига етиб боришганида ҳайратга тушишади, чунки бутун оила соппа-соғ.
- Қандай қилиб? - сўради табиб.
- Мана, - деб пўсти арчилмаган ҳолда ўртасидан кўндалангига иккига бўлиб қўйилган пиёзга ишора қилди уй эгаси. Ҳар бир хонада шундай ҳолат. Бундан ҳайратга тушган врач пиёзни олади ва микроскопга қўйиб қарайди, пиёз қатлари ичи тўла грипп микробларини кўради. Шундан маълум бўладики, кесилган пиёз микробларни ўзига жалб қилади ва уларни ўлдиради.
Жуда осон, лекин жуда фойдали. Баъзида оёғимиз тагида турган фойдали нарсани кўрмаймизу, унинг муқобилини узоқлардан қидирамиз. Буни ёзишдан мақсадимиз кимгадир фойдамиз тегиб қолса савоб эгаси бўлардик.
@chinozhayoti
Эрталаб оч қоринга ичилган сув энг яхши шифодир
💸 Эрталаб бир стакан сув ичакларни тозалашга, ошқозон ости бези ва ошқозон ишини нормаллаштиришга ёрдам беради
💸 Уйғонганингиздан сўнг дарҳол бир стакан илиқ тоза сув ичинг. Ҳожатдан сўнг яна 1 стакан сув ичинг, кейин нонушта қилинг!
💸 Бунда ошқозон ювилади ва кун давомида ўзингизни қувноқ ва тетик ҳис қиласиз.
🎧 @chinozhayoti
💐ЯКШАНБА ТОНГИ
МУБОРАК БУЛСИН💐
⛅️ХАЙРЛИ ТОНГ🌤
🌸Кунни қандай бошласак, ана шундай давом этади. Гўзал бир кун хайрли дуоларла бошланиши лозим...
🌸Аллоҳ таоло дуолар ижобат бўладиган, мазмунли, ҳузурли, баракотли, файзли кун насиб этсин, иншааллаҳ!!!🤲
Дам олиш кунингизда яқинларни йўқлашни ҳам ёддан чиқарманг.
@chinozhayoti
#Muqaddasdir_Vatan_bayrog'i
O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 3-noyabrdagi
VM-1214-son topshirig‘iga muvofiq, “O‘zbekiston Respublikasi Davlat bayrog‘i qabul
qilinganining 32 yilligini keng nishonlashga tayyorgarlik ko‘rish va uni o‘tkazish chora-tadbirlari to‘g‘risida” o‘tkazilgan majlis bayonining ijrosini ta’minlash maqsadida, Chinoz tuman ixtisoslashtirilgan maktabida 18-noyabr kuni “Muqaddasdir Vatan bayrog‘i!” shiori ostida 5-11-sinf o'quvchilariga sinf rahbarlari boshchiligida sinf soati darslarida ochiq darslar o‘tkazildi.
Bizni kuzatishda davom eting:
/channel/Chinoz_im_piima
Байроқдир юртларнинг шарафи-шони,
Бамисли эл-халқнинг ори виждони,
Фахру ифтихордан шод бўлгай киши,
Байроқни кўзига суртган замони.
#Infografika
-Kam taʼminlangan oilalarga bolalar nafaqasi va moddiy yordam qanday ajratiladi?
-Murojaatlar qanday koʻriladi?
-Mezonlar qanday tekshiriladi?
-Ariza qachon rad etiladi?
-Rasmiy daromad talab qilinadimi?
Ushbu savollarning barchasiga yuqoridagi infografikalardan batafsil javob olishingiz mumkin.