chinozhayoti | Неотсортированное

Telegram-канал chinozhayoti - ЧИНОЗ ҲАЁТИ

604

"Чиноз ҳаёти" телеграмм канали ижтимоий-сиёсий воқеалар, янгиликлар, табрик ва қутловлар беради. Мурожаат учун тел: 90-979-89-29 Admin: @s_axmedova

Подписаться на канал

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

⚡️⚡️⚡️

ИШ ҲАҚИ, ПЕНСИЯЛАР ВА НАФАҚАЛАР МИҚДОРИ ОШИРИЛАДИ

🇺🇿 “Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги
Президент Фармони қабул қилинди. Унга кўра, 2023 йил йил 1 декабрдан:

➖бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар ва  нафақалар миқдори 7 фоизга;

➖базавий ҳисоблаш миқдори 3 фоизга оширилади.

🔘 Шунга кўра:

🔰 меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 1 050 000 сўм;

🔰 базавий ҳисоблаш миқдори – 340 000 сўм;

🔰 пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 372 минг сўм;

🔰 ёшга доир энг кам пенсия миқдори – 725 минг сўм;


🔰 ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – 800 000 сўм;

🔰 меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 800 000 сўм;

🔰 белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (725 000 сўмдан) 800 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари – 800 000 сўм;

🔰 зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа – 608 000 сўм;

🔰 иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 608 000 сўм;

🔰 ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига бериладиган нафақа миқдори – 608 000 сўм;

🔰 боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа миқдори – ойига 608 000 сўм этиб белгиланади ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун – 212 000 сўмдан қўшилади.

📌 Шунингдек, боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори – ойига 608 000 сўм этиб белгиланади ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун амалдаги тартибга мувофиқ пенсия тўланади.

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

Бугун 17-ноябрь - “Халқаро талабалар куни”.

Барча талабаларни 17-ноябрь Бутунжаҳон талабалар куни муносабати билан табриклайман. Контрактингиз камайиб, стипендиянгиз кўпайсин.
Биз ҳам талаба бўлганмиз. У олтин даврни эсдан чиқариш мумкинмас.

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

#MUQADDASDIR_VATAN_ BAYROG'I

🇺🇿 Ixtisoslashtirilgan  ta'lim muassasalari agentligi tizimidagi Chinoz tuman ixtisoslashtirilgan maktabida O’zbekiston Respublikasi Davlat bayrog’i qabul qilinganligining 32 yilligi munosabati bilan "Ranglarda olam mujassam" to'garagi a'zolari  o'rtasida "Sehirli mo'yqalam" tanlovi tashkil etildi.

🇺🇿 “Oʻzbekiston Respublikasi Davlat bayrogʻi toʻgʻrisida”gi qonun 1991 yil 18 noyabrda Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Kengashining navbatdan tashqari oʻtkazilgan VII sessiyasida qabul qilingan.
    
To'garak rahbari: Nazokat Pirnazarova

Bizni kuzatishda davom eting:
/channel/Chinoz_im_piima

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

#ko'rgazma
#ixtisoslashtirilgan_maktab

Chinoz tumani ixtisoslashtirilgan maktabi 11-sinf o'quvchilari "SI-UK study in UK" yani UKda tahsil olish nomli ko'rgazmada bo'lib qaytishdi. Bunda barcha Britaniyaning nufuzli universitetlari o'z ko'rgazmalari bilan ishtirok etdi. Tashrif buyurgan barcha mehmonlar to'liq ma'lumotga ega bo'lishdi va bu ularda o'qish istagini uyg'otdi. Tadbirda shuningdek, taqdimotlar ham bo'lib o'tdi. Ko'rgazma o'quvchlarimizni yanada ruhlantirdi va bir nechtasi xorijiy oliy o'quv yurtlariga o'z hujjatlarini topshirishdi. Shu o'rinda esdalik sovg'alar ham ulashinildi.

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

⚖️ЭНГ ОДИЛ ХУКМ

Бир қария нон ўғирлагани туфайли суд қилиняпти. Қария айбини инкор қилмаяпти, аксинча, тан олиб, фақат бу ишни оч қолгани сабабидан содир этганини айтиш билангина ўзини оқлашга ҳаракат қиляпти. Ҳакам унга:

- Сиз ўғирлик қилганингизни тан олиб турибсиз. Энди мен сизга ўн доллар жарима соламан ва бу пул сизда йўқлигини биламан. Шунинг учун уни сизнинг ўрнингизга ўзим тўлайман, - деди ва чўнтагидан ўн доллар чиқариб, жарима сифатида давлат хазинасига ўтказди.

Суд залида сукунат ҳукмрон...
Бироздан кейин ҳакам суд иштирокчиларига қарата шундай деди:

- Ҳаммангизга ўн доллардан жарима соламан. Чунки сизлар яшаётган шаҳарда нон ўғирлашга мажбур бўлган фақир яшаяпти.

Ўша онда 480 доллар пул йиғилди ва уни ҳакам қарияга берди.

Jaloliddinrumiyy🍃

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

ЙИЛНИНГ ЭНГ ЗЎР ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН МАКТАБ ДИРЕКТОРИ БУ- БИЗНИНГ ОЛИМЖОН ИСОҚОВ

Вилоят бўйича Олимжон Исоқов биринчи ўринда кетмоқда,  келинг эртага кечгача яна овоз бериб унинг номзодини қўллаб қувватлайлик,  Бу биз учун шараф.
Сизнинг овозингиз муҳим рол ўйнайди

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

Қалб оғриғи нима?
У қаердан келади?
Қалб қандай оғрийди?

Оғрик борлиги ичингизда аста-секин сизни ҳаётдан узоқлаштирувчи муаммо борлигини айтади холос.

Муаммо нима?
Кечирмаслик, айблаш, нолиш, хафа бўлиш, кутиш, соғиниш, кўнгил қолиши, жахл қилиш замирида сизнинг кечаги кун билан яшашингиз ётади!

Орқага қараманг!
Кечиринг, яна кечинг!
Орқага қараманг!
Унутинг дуо айланг!
Орқага қараманг!
Соғинманг, кутманг!
Орқага йўл йўқ!
Жахлингизни йиғиштириб қўйиб келажак сари олға юринг..

Енгасиз!
Аллоҳ сиз билан!

Зотан бу дунё қалбга озор беришга арзимайди....

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

​​​​Соябон

Ишдан чиқиб, уйга кетяпман. Кеч соат 10. Соябон остида ёмғир томчилари мусиқа чалаётгандек ичимда ҳаёт гўзаллиги ҳақида қўшиқ айтиб кетяпман. Кармонимда автобусгагина етадиган пулим бор, мен нон ҳам сотиб олишим керак. Кайфиятим жуда ёмон. Ичимда ҳаётнинг гўзаллиги ҳақида қўшиқ айтиб кетяпман. Бекатда бир қари амаки турган экан. Ёмғирда ивиб кетибди, унинг ёнига бориб боши устига соябонимни тутдим. Автобуси келгач, қария кетди. Ундан сўнг бир ўрта ёшлардаги эркак келди. Унга ҳам соябонимни тутдим. У ҳам мен кетадиган автобусга ўтирди. Эътирозимга қарамай, мен учун ҳам йўлкира тўлади. Йўлкирамнинг пулига уйга нон сотиб олдим. Жилмайиб қўйдим. Ҳаёт қанчалар гўзал!

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

# 40 ёшдан ошганлар ўқисин

🛑   Саркопения нима?

Кексаликда одамда қандай биологик ҳодиса (саркопения) пайдо бўлади?

Саркопения аслида қариш натижасида мушак массаси ва скелет кучини йўқотишдир.

Келинг, саркопенияни аниқлаймиз!*

1. Тик туриш одатини ривожлантириш учун... шунчаки ўтириш эмас!
Ўтира олсанг, ётма!

2. Агар кекса одам касал бўлиб, касалхонага ётқизилган бўлса, ундан бошқа дам олишни, ётиб дам олишни ва ётоқдан турмасликни сўраманг!

Агар сиз бир ҳафта ётсангиз, мушак массасини камида 5% йўқотасиз!

Ва қариялар мушакларини тиклай олмайди!

Одатда, ўзига ёрдамчи ёллаган,  кўп кекса одамлар мушакларни тезроқ йўқотади.

3. Саркопения остеопороздан ҳам ёмонроқ!

Остеопороз билан сиз шунчаки йиқилишдан эҳтиёт бўлишингиз керак!

Саркопения эса нафақат ҳаёт сифатига таъсир қилади, балки мушак массасининг eтарли эмаслиги туфайли қонда қанд миқдорини ҳам оширади!

4. Энг тез йўқотиш - оёқ мушакларининг атрофияси!

Чунки одам ўтирганда ёки ётганда  оёқлар қимирламайди ва оёқ мушакларининг кучи пасаяди.

Бу савол айниқса муҳим!

*Саркопениядан эҳтиёт бўлинг!

Зинадан кўтарилиш ва тушиш...югуриш ва велосипедда юриш - бу мушак массасини оширишга ёрдам берадиган ажойиб машқлар!

Кексаликда ҳамма учун ҳаёт сифати яхшиланиши учун.

Ҳаракат қилинг...мушакларингизни беҳуда сарфламанг!

Қариш оёқдан бошланади!

Оёқларингизни фаол ва кучли тутинг!

▪️Ёши ва кунлик қариши билан оёқларимиз доимо фаол ва кучли бўлиб қолиши керак.

▪️Агар сиз атиги 2 ҳафта давомида оёқларингизни қимирлатмасангиз, ҳақиқий оёқ кучи 10 йилга камаяди.

Шунинг учун юриш каби мунтазам жисмоний машқлар жуда муҳим!

Оёқлар - бу инсон танасининг бутун оғирлигини кўтарадиган устун тури.

Ҳар куни сайр қилинг!

Қизиғи шундаки, инсон суякларининг 50% ва мушакларнинг 50% оёқларда жойлашган.

Оёқларда инсон танасидаги энг катта ва кучли бўғинлар ва суяклар ҳам мавжуд.

Инсон фаолияти ва инсон ҳаётида ёнаётган энергиянинг 70% икки оёқлилар томонидан амалга оширилади.

Оёқ тана ҳаракатининг марказидир.

Иккала оёқ биргаликда инсон танаси нервларининг 50%, қон томирларининг 50% ва улар орқали оқадиган қоннинг 50% ни ўз ичига олади.

Қариш оёқдан бошланади!

▪️ ҳатто оёқ машқлари етмиш саксондан кейин ҳам ёш билан ҳеч қачон кеч эмас

▪️ Кунига камида 30-40 дақиқа пиёда юринг.

Оёқларингиз етарлича ҳаракат қилишини таъминлаш ва оёқ мушакларини соғлом сақлаш.

Илтимос, ушбу муҳим маълумотни 40 ёшдан ошган барча дўстларингиз ва оилангиз билан баҳам кўринг.

Саломатлик ўз ихтиёримизда!

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

#кун_тарихи

⚡️14 ноябрь — Халқаро диабетга қарши кураш куни

❗️Бу дарднинг давоси — соғлом турмуш тарзи!

📊 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда қандли диабет касаллиги тобора яшариб бормоқда. Ҳозир Ер юзи аҳолисининг қарийб 7 фоизи ушбу дарддан азият чекяпти. Улардан жуда катта қисми хасталикнинг 2-турига чалинган.

🗓 Мутахассисларнинг хулоса қилишича, бу касалликни келтириб чиқарувчи омиллар орасида носоғлом турмуш тарзи асосий ўринни эгаллайди. Шу боис, 14 ноябрь — Халқаро диабетга қарши кураш куни деб белгиланган.

▪️Афсуски, хасталик юртдошларимиз орасида ҳам кенг тарқалган. Унинг бир неча тури фарқланади.
Қандли диабетнинг 1-тури кўпроқ болалар ва ўсмирлар орасида учрайди. Агар ўз вақтида тегишли даво чоралари кўрилиб, касаллик назоратга олинмаса, оғир асоратларни келтириб чиқаради.

🥗 Диабетнинг 2-тури эса олдини олиш мумкин бўлган хасталик. Соғлом турмуш тарзи, тўғри овқатланиш, жисмоний фаоллик, қонда қанд миқдорининг доимий назорати — скрининг, керак бўлса, тегишли дори воситалари орқали бу дардни енгиш мумкин.

🏥 Агар инсонда диабет олди ҳолатлари кузатилса, метформин препаратини қабул қилиш тавсия қилинади. Бундай вазиятда шифокор тавсияларига тўлиқ риоя этилса, стационар шароитида даволанишга ҳеч қандай эҳтиёж бўлмайди. 

🩸Қондаги қанд миқдори сутка давомида доимо тўлиқ меъёрда ушлаб турилса, диабет асоратларининг олдини олиш ёки кечиктириш мумкин.
Шу сабабли аҳоли, аввало, патронаж ҳамшираси ва оилавий шифокор, қандли диабет билан касалланган беморлар эса эндокринолог назоратида бўлиши шарт. Эҳтиёж бўлганда кардиолог, невропатолог, нефролог, офталмолог, хирург мутахассислари билан маслаҳатлашган ҳолда даволаниш чоралари кўрилиши керак.

💊 Президентимизнинг “Эндокринология хизматини такомиллаштириш ва кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра, айни пайтда қандли диабет касаллигига чалинган беморларни бепул дори-дармонлар билан таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

🔬Қирқ ёшдан ошган аҳолини йилда камида бир маротаба мақсадли скринингдан ўтказиш тизими йўлга қўйиляпти. Сурункали эндокрин касалликларни даволашнинг замонавий клиник протоколлари ва алгоритмлари жорий этиляпти.

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

#Scholarship
#Grant

🤩Chinoz tumani ixtisoslashtirilgan maktabi 11-A sinf o'quvchisi Mamadaminov Shamshodbekga xorijning bir necha nufuzli Universitetlaridan qabul xatlari kelmoqda jumladan:

1) AQShning Shimoliy Karolina shtatida joylashgan Wingate University
💰Overall 108000$  (per year 27000 $ ).
World ranking #376

2)Western New England University
Scholarship- $30,000 + $2000= $32000 per year
💰Overall- $128 000
World ranking #236

3) The university of Arizona
Ranking- #180 QS World ranking
Scholarship- $23, 000 per year
💰Overall- $92 000

Shamshodbekning kelgusi ishlarida ulkan zafarlar tilaymiz va kelajakda vatanimiz ravnaqi uchun o'z hissasini qo'shishiga ishonamiz!

Bizni kuzatishda davom eting: /channel/Chinoz_im_piima

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

☀️ Тонгги тилаклар...

🍃🌸🍃 Азизларим Орзу деразаларини очинг...
🍃🌹🍃 Умид ёғдуларини чорланг...
🍃🌺🍃 Рухингиз янгидан туғилсин...!
🍃🌸🍃 Бошланаётган кунингиз хайрли баракали солих амалларга тўлиб ўтсин...!

🍃🌸🍃 Аллох калбларга хотиржамлик...дилларга сокинлик... хонадонларга
файзу - барака ва барчамизга
машаққатсиз...омадли кун ато этсин...!
Амийн...!!!🤲

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

Кунлар совуб аста-секин йўталлар ҳам кўпайишни бошламаоқди. Йўтал ва бронхит Энди йўқ!

✍️ Таркиби:
➖250 мл сут
➖1 ош қошиқ сариёғ
➖1 ош қошиқ асал
➖1/4 чой қошиқ сода
➖1 та тухум сариғи

Тайёрлаш: Сутни қайнатиб олинг ва совушини кутинг. Асал билан сариёғ қўшинг ва яхшилаб аралаштиринг. Кейин сода, тухум сариғи қўшинг ва яна аралаштиринг.

📝 Қўллаш усули: 5 кун давомида ётишдан олдин ичинг. Эртаси куни эрталаб сиз биринчи яхшиланишни сезасиз.

✍ @chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

#Биласизми

🔰 Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида:

🔹меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 980 000 сўм;

🔹базавий ҳисоблаш миқдори – 330 000 сўм;

🔹пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 347 000 сўм;

🔹ёшга доир энг кам пенсия – 677 000 сўм;

🔹ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – 747 000 сўм;

🔹меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 747 000 сўм;

🔹белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (677 000 сўмдан) 747 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари – 747 000 сўм;

🔹зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа – 568 000 сўм;

🔹иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 568 000 сўм.

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

#ана_холос

❗️Республика бўйича жами  5 152,9 гектар ер ўзбошимчалик билан эгалланган


Хусусан,

▪️саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа ерлар — 56,6 гектар;
▪️табиатни муҳофаза қилишга мўлжалланган ерлар — 3,5 гектар;
▪️қишлоқ хўжалиги ерлари — 4 160,7 гектар;
▪️аҳоли пункти ерлари — 550,6 гектар;
▪️тарихий-маданий аҳамиятга молик ерлар — 10,3 гектар;
▪️ўрмон фонди ерлари — 53,8 гектар;
▪️сув фонди ерлари — 42,4 гектар;
▪️захира ерлар — 275 гектар.

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

Ушбу шеърни бугун бемор бўлиб озор чекаётганларга бағишлаймиз. Зораки шундан сўнг улар тузалиб кетишса

#Илтижо

​БEМОР ҚИЛМА ЯҚИНЛАРИМНИ!

Қўлим очиб нидо қилай ўзинга.
Тингласанг бас оҳу нолаларимни.
Ишончим юксакдир қудратларинга
Роббим бемор қилма яқинларимни.

Бошлари ёстиққа тегиб қолмасин.
Беморлик қаддини эгиб қолмасин.
Дунёлардан буткул безиб қолмасин
Роббим бемор қилма яқинларимни.

Бу ўтинчдир сенга йўқ қўймадим шарт.
Буюклар буюги ўзингсанку мард.
Кундан кун англадим соғлик олий бахт.
Роббим бемор қилма яқинларимни.

Улар жонимдаги жонажонларим
Улар билан гўзал ҳар бир онларим
Улар касал бўлса ёмон ҳолларим
Роббим бемор қилма яқинларимни

Беш кунлик дунёда юриб саломат.
Уйнаб кулишсинлар беармон ҳар вақт.
Дуоларим ўзинг айла ижобат.
Роббим бемор қилма яқинларимни.

Яшасинлар паноҳингни остида.
Соғ юришсин тупроғингни устида.
Ўзинг асра ғанимлар қастидан.
Роббим бемор қилма яқинларимни.


Интернетдан олинди

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

Ассалому алайкум
Атрофнинг улуғворлигини қаранг! Ҳозир ноябр. Юз йилликнинг қайсидир ўн йиллиги. XXI аср!
Қачонлардир ибтидоий бўлган одамлар шунча цивилизацияларни ортда қолдириб, шу ергача етиб келган. Қойил қоласиз!
Сиз эса шу инсониятнинг вакилисиз.
Сиздаги куч ва иқтидор билан дарё ўзанлари очилади, тоғларнинг тоши талқон қилинади, шаҳарлар барпо этилади, буюк ихтиролар яратилади.
Қани бўлинг, сизни буюк ишлар кутмоқда, буюк ихтиролар,
Хайрли тонг, азизлар!
Ҳаётингиздаги ўзгаришларга очиқ бўлинг! Завқланинг!

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

ЙИЛНИНГ ЭНГ ЗЎР ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН МАКТАБ ДИРЕКТОРИ КИМ ЭКАНЛИГИНИ БИЛАСИЗМИ? БУ- БИЗНИНГ ОЛИМЖОН ИСОҚОВ БЎЛАДИ.

Вилоят бўйича Олимжон Исоқов биринчи ўринни эгаллади. Унга овоз бериб унинг номзодини қўллаб- қувватлаган барча тумандошларга баракалла деймиз,  Бу биз учун шараф.
Олимжонга эса бундан-да юқори ўринларни эгаллашида мувоффақият тилаймиз. Фарзандларимизга таълим тарбия беришда юксак чўққиларни забт этсин

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

#Чиноз_тумани

ЁЗМАСДАН ЯШАБ БЎЛМАЙДИ

Таниқли ёзувчи Абдужалол Раҳим таваллудининг 70 йиллиги муносабати билан Чиноз туманида “Ёзмасдан яшаб бўлмайди!” номли адабий кеча ташкил этилди.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

Ҳазрати Мавлоно Румий ҳикматлари:
🌷
“Баъзан узоқлашиш керак...яқинлашиш учун
Баъзан эслаш керак...эсга тушиш учун
Баъзан йиғлаш керак...очилмоқ учун
Баъзан эса жим бўлиш керак...эшитилиш учун”

“Бошқалардан устун бўлишимиз муҳим эмас.
Асли муҳим бўлган нарса, бугун, кечаги холатимиздан устунроқ бўлишимиздир!

Турк тилидан Наргиза Султонова таржимаси


@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

Диққат, сўровнома!

ЙИЛНИНГ ЭНГ ЗЎР ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН МАКТАБ ДИРЕКТОРИГА ОВОЗ БЕРИНГ!

⚠️Хабарингиз бор, “Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ихтисослаштирилган мактаблар тармоғини кенгайтириш тўғрисида”ги фармонига асосан вилоятимизда 13 та таълим ташкилотларини Президент таълим муассасалари Агентлиги тизимида ихтисослаштириш белгиланган эди. Айни пайтда мазкур муассасаларда 4981 нафар 5-11 синф ўқувчилари таълим олмоқда.

🔘"Ёшлар кундалиги" бугунги сўровномани мазкур ихтисослаштирилган мактаб директорлари ўртасида ўтказади.

📌Қани, ёшлар, таълим муассасалари раҳбарлари фаолиятини бугун сиз баҳолайсиз. "Йил директори" бўлишга ким лойиқ? Муносиб раҳбарга овоз беринг.

Сўровнома 16 ноябрь соат 17:00 гача давом этади.

Сўровнома ҳомийси: "ЖАННАТ МАКОН" мебел компанияси.

🎁 Энг кўп овоз тўплаган иштирокчи йил якунида ҳомийимизнинг махсус совғаси билан тақдирланади.

ОВОЗ БЕРИШ УЧУН

ҲУРМАТЛИ ЧИНОЗЛИКЛАР ЙИЛНИНГ ЭНГ ЗЎР ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН МАКТАБ ДИРЕКТОРИ - БУ БИЗНИНГ ОЛИМЖОН ИСОҚОВ.

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

Ассалому алейкум, Чоршанба тонги муборак бўлсин!

🌱Тонг отиб меҳрибоним янги кун келса,
🌱Гуллар ифори ила шаббода елса.
🌱Сиз кулиб қаршиланг ниятлар билан.
🌱Ажабмас бирма бир ижобат бўлса🤲


@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

«Тошкент ҳақиқати» газетасининг ўтган сонида ким эътибор қилди, ким йўқ. Зўр инсон ҳақида зўр мақола ёзилганди.

Олдингдан оққан дарё. Бизда шундай гап бор-ку. Абдужалол Раҳим худди шундай дарёларимизнинг бири. Ўзи ҳам дарёдил инсон. Жуда камтарин, самимий. Акага шу икки хислат эргашиб юради доим. Ёзмай яшаб бўлмайди, деб, мана 70 га етибди. Ҳаммамизга ҳам шундай ёшларни кўриб юриш насиб этсин! Дарёлик, дарёдиллик насиб этсин!

Чинозда Сойим Исҳоқдек ёзувчи яшаб ўтганини кеч билганимиздан, афсусдамиз, албатта. Ҳозир имконимиз борки, Абдужалол Раҳим ёнимизда оқиб турибди, унинг «Абу Али ибн Сино» роман-трилогияси ёнимизда.
Тағин ёзувчининг «Сенсан севарим» китобидаги «Жийда гули» қиссаси ҳақида ҳам айтиб қўяй. У биздек ҳамкасблари – журналистлар тўғрисида. Ўқиган матбуотчи борки, мухбирлик йиллари ёдга тушади.

Абдужалол акани яна бир бор табриклаб, узоқ умр, ижодий баркамоллик тилаймиз! Янгидан янги, бундан-да яхши асарлар кутиб яшаймиз!

Отабек Исроилов

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

#диққат

⚡️Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қиладиган шахслар учун фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхати кенгайтирилди

- Қайта ишланган жундан кийимлар ва бошқа буюмлар тўқиш;
- уй шароитида лойдан тандир тайёрлаш;
- атлас ва адрас тўқиш;
- майда мунчоқ (бисер) тикиш;
дўппидўзлик маҳсулотларини уй шароитида тайёрлаш;
- темирчилик маҳсулотларини уй шароитида тайёрлаш;
- асаларичилик, шунингдек, асалари уяси ва рамкаларини ясаш;
- қуроқчилик усулида кўйлак, кўрпа ва ёпинчиқлар тикиш;
- қўзиқоринларни териш, уй шароитларида етиштириш ва сотиш;
- пичоқ тайёрлаш, чархлаш ва сотиш;
- қоғоздан қутилар, бандероллар тайёрлаш;
- уй шароитида иссиқхона маҳсулотларини етиштириш;
- тайёр маҳсулотга этикетка бириктириш;
- уй шароитида болалар ўйинчоғи ишлаб чиқариш;
- уй шароитида супурги етиштириш ва тайёрлаш;
- ясси оёқли болалар оёқ кийимларини тайёрлаш;
- миллий тақинчоқлар ясаш;
- кандакорлик, мискарлик буюмларини уй шароитида тайёрлаш;
- дағал жундан гилам, кўрпа ва ёстиқ тайёрлаш.

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

​​ЎГАЙ ОТА...

Салиманинг биринчи оиласи ўхшамади. Бир қизи билан Ажрашди. Қизи Салимада қолди.
Кўп ўтмай совчилар кела бошлади. Салима аввалига унамади. Орадан йиллар ўтиб қизига рахми кела бошлади. У бошқа болалардан кўри кўнгли ўксик ўсарди.
Шундай кунларнинг бирида фарзанди йўқ эркакдан совчи келди. Салима қизи учун рози бўлди.
Улар энди бир оила бўлиб яшай бошлашди.
Бир кун янги овсини Салиманинг юрагига ғул-ғула солиб қўйди.
- Овсинжон эхтиёт бўлинг. Қизингиз кўзга яқин қиз. Эрингизни қизларга суяги йўқроқ. Эхтиёт бўлинг дейманда.
Ўша кундан халовати йўқолди. Эьтибори фақат эрию, қизида.
Бир кун кечаси уйғониб кетди. Қараса ёнида эри йўқ. Жон холатда қизини хонасига югурди. Эшик қия очик. Қизининг инграган овози келарди. Юраги тўхтаб қолай деди. Эшик олдига келдию тўхтаб қолди. Ичкаридан эрининг мехрибон овози эшитиларди.
Эшик тирқишидан қаради.
Эри бир қўлида дори, иккинчи қўлида сув билан қизининг олдида парвона эди.
Салима ўзидан уялиб кетди. Сездирмай ортига қайтди.
Эрига мехри янада ортди.
Бир неча йилдан сўнг Салима эрига ўғил фарзанд тухфа этди. Бу сабр ва мехр меваси эди.
Хеч бир банда хақ йўлидан адашмасин.

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

Диққат, сўровнома!

ЙИЛНИНГ ЭНГ ЗЎР ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН МАКТАБ ДИРЕКТОРИГА ОВОЗ БЕРИНГ!

⚠️Хабарингиз бор, “Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ихтисослаштирилган мактаблар тармоғини кенгайтириш тўғрисида”ги фармонига асосан вилоятимизда 13 та таълим ташкилотларини Президент таълим муассасалари Агентлиги тизимида ихтисослаштириш белгиланган эди. Айни пайтда мазкур муассасаларда 4981 нафар 5-11 синф ўқувчилари таълим олмоқда.

🔘"Ёшлар кундалиги" бугунги сўровномани мазкур ихтисослаштирилган мактаб директорлари ўртасида ўтказади.

📌Қани, ёшлар, таълим муассасалари раҳбарлари фаолиятини бугун сиз баҳолайсиз. "Йил директори" бўлишга ким лойиқ? Муносиб раҳбарга овоз беринг.

Сўровнома 16 ноябрь соат 17:00 гача давом этади.

Сўровнома ҳомийси: "ЖАННАТ МАКОН" мебел компанияси.

🎁 Энг кўп овоз тўплаган иштирокчи йил якунида ҳомийимизнинг махсус совғаси билан тақдирланади.

ОВОЗ БЕРИШ УЧУН

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

​​​​​​ДУОНИНГ КУЧИ (ҳаётий воқеа)

Мисрлик юраги хаста киши Оврупага — Британияга ўзини текширтиргани борди. Уни кўрикдан ўтказиб:
«Касаллигингиз оғир, жарроҳлик амалиётини ўтказиш керак. Лекин натижага ҳам, тўлиқ кафолат йўқ, юрагингиз заиф!» дейишди.
«Ундай бўлса, юртимга қайтиб, фарзандларим билан видолашиб келаман» -деди.
Докторлар:
«Кеч қолманг. Аҳволингиз оғир»-деб такроклашди.
Ватанига қайтиб, болаларини жамлади. Уларни сабрга чақирди. Бу учрашув охиргиси бўлиши, амалиётдан соғ чиқмаслиги мумкинлигини, айтди.
Сўнг баъзи дўстларини зиёрат қилиб, Аллоҳга йўлиқиш учун тараддудини кўрмоқчи бўлди.
У кишининг ўзи айтади:
«Бир дўстимни кўришгани идорага бордим.
Идора яқинида қассобхона ҳам бор эди.
Атрофга назар солиб қарасам, бир кекса аёл ерга тушган ва ахлат қутисидан гўшт, суяк, ёғ парчаларини териб, халтага солаётганди. Дўстимга «Қара», дедим.
Унинг олдига бордим. Ишидан ҳайрон эдим.
— Нима қиляпсиз? — дедим.
— Бешта кичик ёшли қизларим бор. Бир йилдан бери умуман гўшт ейишмайди. Ейишмаса ҳам, ҳидини ҳидлашсин дедим! — деди.
Унинг бу гапларидан кўзларимга ёш келди. Уни қассобнинг олдига олиб кириб:
— Бу аёлга ҳар ҳафта менинг ҳисобимдан гўшт берасиз! — дедим.
Аёл тинмай:
— Йўқ, йўқ, керакмас, -дерди.
— Ҳар ҳафта келиб, сизга қанча гўшт керак бўлса, шу ердан оласиз! — дедим.
— Менга бир кило етади, — деди.
— Йўқ, икки кило қилиб оласиз! — дедим.
Олдиндан бир йилликнинг пулини тўладим. Буни кўрган аёл, ҳаққимга йиғлаб дуо қилди. Кайфиятим кўтарилди. Ўзимни бахтиёр сездим, қилган ишимдан мамнун, қалбимда ҳузур билан уйга қайтдим.
Мени қизалоғим қарши олди.
— Дадажон, жуда хурсанд кўринасиз, — деди.
Унга воқеани айтиб бердим. Қизим ақлли эди, йиғлаб қўлларини очиб:
— Эй Аллоҳим, дадажоним ўша аёлга ёрдам қилганларидек, Сен ҳам уларга ёрдам бер! Дардларига шифо бер! — деди.
Қолган ишларимни ҳам битириб, болаларим билан хайрлашиб, амалиёт учун Оврупага қайтдим. Доктор мени текширди. Ҳайрат билан:
— Қаерда даволандингиз, қайси шифохонада? — деди.
— Нимани назарда тутяпсиз? — дедим.
— Қаерга бордингиз, деб сўраяпман. Ким сизни муолажа қилди? — деди.
— Аллоҳга қасам, ҳеч қаерга бормадим. Фарзандаларим билан хайрлашиб қайтдим — дедим.
— Тўғрисини сўзланг! Юрагингиздаги касаллик умуман қолмабди! — деди.
— Нималар деяпсиз, доктор? — дедим.
— Ҳудди у бемор сиз эмас, бошқа одам бўлгандек. Қайси шифохона у? Сизни қандай даволади? Қандай дорилар истеъмол қилдингиз? Рўйхати борми? Беринг, илтимос! — деди.
— Ҳеч қаерда даволанмадим! — дедим-у, аёлнинг дуолари ёдимга келди. Ичимда, Аллоҳ унинг ҳоли ҳақиқатда ҳам ғариб бўлганидан, мени самимий солиҳ амалим, унинг ва солиҳа қизимнинг қалбдан қилган дуолари, ижобат бўлганидан, менга сиҳатимни қайтариб берди, деб ўйладим.

Шайх Набил Авдий ҳикояларидан.

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

ДХХ: Жойларда коррупция ва фирибгарлик ҳолатлари аниқланди

Тошкент вилоятининг Зангиота туманида жойлашган “Бек Барака ихтисослашган савдо комплекси” МЧЖ директори ўринбосари фирибгарлик йўли билан бозор балансидаги янги типда қурилган енгил конструкцияли савдо дўконини ўзининг юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқарога олиб бериш эвазига 20 минг АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Департаментнинг шаҳар бошқармаси билан ўтказилган фаол тадбирда ушланди.

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги ИЖҚК Департаментининг шаҳар бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда адвокатлик бюроси адвокати  фирибгарлик йўли билан фуқародан 5 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Маълум бўлишича, адвокат ўзининг Ўзбекистон Республикаси Олий судида ишловчи танишлари орқали фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг 2023 йил октябрь ойидаги ҳал қилув қарорини суднинг аппелляция инстанцияси жараёнида фуқаро (судланувчи) фойдасига ўзгаришсиз қолдириш масаласини ҳал қилиб беришни ваъда қилган.

Бухоро вилоятида кузатилган ҳолатда эса ўзини ички ишлар идоралари ходими деб таништирган шахс маҳаллий фуқародан унинг танишига нисбатан Ички ишлар органи томонидан Жиноят Кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан қўзғатилган жиноят иши юзасидан мазкур шахсни тергов ҳибсхонасидан чиқариш ва унга нисбатан юритилган жиноят ишини ҳаракатдан тугатишни ҳал қилиб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилади.

Давлат хавфсизлик хизматининг Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда ушбу шахс олдиндан 2 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланди.

Давлат хавфсизлик хизматининг Хоразм вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Миллий Гвардия Хоразм вилояти Қўриқлаш бошқармаси Шовот тумани қўриқлаш бўлими техник қўриқлаш маркази бошлиғи фирибгарлик йўли билан 1400 АҚШ доллари ҳамда 1,2 млн сўм пулларни олган вақтида ушланди.

Аниқланишича, у маҳаллий фуқарони Миллий Гвардия тизимига ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

Тақдирингиздан рози бўлинг.

Чунки яхши ўйлаб кўрсангиз, нима бўлган бўлса ҳам, ҳаммаси яхшиликка бўлган.

Масалан:

Сизни ҳафа қилишди – кечиришни ўргандингиз.

Қийин кунлар берилди – сабр қилишни ўргандингиз.

Дард келди – ҳамдардликни ўргандингиз.

Ситамлар келди — бардошингизни тарбияладингиз.

Жоҳил, гумроҳлар атрофингизда бисёр бўлди, имонингиз чархланди.

Тошбағирларга рўбарў бўлиб — меҳр беришни ўргандингиз.

Касал бўлиб — соғлиқни қадрини билдингиз.

Мусофир бўлиб — юртингизни ва яқинларингизни соғинишни ўргандингиз.

Ёшликда уқимай — улғайгач илмни қадрини ўргандингиз.

Фақат сиздан илтимос: Етим бўлмасдан ота - онани қадрлашни ва умр тугамасдан ҳар лаҳзангизни қадрлашни ўзингиз тезрок, ўрганинг!

Ҳайрли тун қадирдонларим...

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

​​ЯНГА..

Янгам мен бир яшар пайтим уйимизга келин бўлиб тушган. Икки ёшга кирганимдан сўнг онам мени боғчага бердилар. Онам ўзлари фабрикада ишлардилар. Мени боғчага онам ёки дадам обориб қўйишади. Кечки пайт эса мени боғчадан олиш кўпинча янгамни чекига тушадиган бўлди. Битта нарсани аниқ айта оламан. Янгам ўзидан 18 ёш кичик қайнисини боғчадан опкелиш, кийимларини расво қилса ювиб тозалаш каби ишлардан орланмаган, зерикмаган. Ҳозирги кеча кундузда унча-мунча оналар ўз фарзандига яхши қарай олмайди. Аммо янгам бошқача.
   Аста-аста йиллар ўта бошлади. Етти-саккиз ёшга кирдим. Варрак учирадиган пайт келди. У пайтларда клей қаёқда? Пиёлага икки қошиқ ун солиб, хамир қилардик. Шу хамир клей вазифасини бажарарди. Кунига ўнлаб пиёлаларни хамир юқи қилиб қўярдим. Янгам кулганича индамай пиёлаларни юварди. Варрагим синганига ачинарди. Шу сабаб бўлса керак пиёлаларни қанча расво қилсам ҳам индамай ювган бўлса керак. Баҳор фаслида 15-20 кун аҳвол шу. Варракдан зериксак футбол ўйнаймиз. Мен кўпроқ дарвозада туришни ёқтирардим. Болалар бошқа кишини дарвозага қўйсаям, мен алмашиб олардим. Рақиб тўп тепса, ётиб олиб бўлсаям ушлардим. Қарабсизки, кунига икки ёки уч кийим ҳам ювадиган даражада бўптурибди-да. Онам раҳматли янгамни жуда яхши кўрардилар. Ҳар куни "буни кирини ювманг, менгаям иш қолсин, ахир бу зумраша мени ўғлимми ё сизникими" деб таъкидлаб, ҳазил аралаш кулардилар. Янгам хўп дерди-ю, яна ҳар кунги ишини қилаверарди. 9 ёшга кирганимда янгам қаторасига 4-қизни дунёга келтирди. Оиламиздан ҳеч ким бир оғиз индамаган бўлсаям, туғруқхонада янгам йиғлаган экан. Онам менга бу ҳақда айтганида, йиғлаб юборгандим. Эртасига хархаша қилиб, янгамни кўргани боришга онамни кўндирдим.
      Бордик. Аввалига палатага киритишмади. Мен уйда қиладиган "приём"ни ишга солдим. Тўполон қилиб, йиғим билан касалхонани бошимга кўтардим. Доктор қўрқитмоқчи бўлиб, ёлғондакам шприцни кўрсатиб мен томон яқинлаша бошлади. Шу пайт биласизми нима бўлди?
Палатадан овозимни эшитган янгам коридорда мени кўриб турган экан. Додлаганча мен томон талпинди. Йўл-йўлакай докторни туртиб, йиқитиб ўтди. Янгам мени қучоқлади. Шунда қулоғига шивирладим:
Мен сизни ўғлингизман. Энди йиғламанг!
Билмадим бу гап ўшанда қайдан миямга келди ўзим ҳам билмайман. Янгам индамади. Хўп деди-ю, бошимни силаб, палатасига кириб кетди. Онам лол эдилар. Баттар меҳрилари жўшди. Янгамга нисбатан. Ошмасинми? Кенжатой ўғиллари ишончли қўлда тарбия олганини кўриб фахрланганлари юзларидан билиниб турарди.
Орадан уч йил ўтди. Қишда мучал тўйим бўлди. Ёзда эса уйимизда ундан-да қувончли воқеа юз берди. Янгам ўғил кўрди. Мен ўғил ука (аслида жиян) кўрганимдан бир қувонсам, мучалдош эканимиздан икки қувонардим. Чақалоқни шифохонадан олиб келган кунимизни эртасигаёқ отам юртга ош бердилар.
Онам тўйдан кейин "энди келиним ўғилли бўлди, мени ўғлимга вақти ортмайди" деганларини эшитиб ичимдан бир нима узилгандек бўлди. Аммо янгамга билдирмадим бу гапни. Яхшиям билдирмабман. Янгамда умуман ўзгариш бўлмади. Менга муомаласи аввалгича қолди. Жияним олти ёшга кирганда акам бошқа ҳовли қилиб кўчиб кетди.
Шундан кейин янгамни кам кўрадиган бўлиб қолдим. Ишга кирдим. Уйландим. Оилага чалғисам керак дегандим. Адашган эканман. Янгам аллақачон онамдек бўлиб улгурган экан. Аёлимга ҳам овсин эмас, қизидек ҳурматда бўлди. Бунга жавобан хотиним ҳам овсинига меҳри ошди. Ҳозир уч нафар фарзандим янгамни аяжон деб чақиради. Аёлим эса онажон деб. Қувониб кетаман. Йилда икки-уч бор акамни уйига оилавий борамиз. Кўпгина ҳолларда янгам Қуръон ўқиб ўтирган бўлади. Мени кўриб қувониб кетади. Кеча хатм қилувдим, яхшиям келдингиз иккаламиз бағишлаймиз дейди. Кейин дуога қўл очиб, ўқиган хатми Қуръонини савобини мени ўтиб кетган ота-онамга бағишлайди. Ўзим ҳам тез-тез хатм қилиб, бағишлаб турсам-да, янгамни ўқигани аълороқ туюлаверади. Ҳақиқий келин бундан ортиқ бўлмайди деган фикр ўтади миямдан. Янгамни дуосига омин деб туриб, секин эшиттирмай қўшиб қўяман:
Бахтимга янгамни олиб қўйма, Аллоҳим

Абдулазиз Ғофуров

@chinozhayoti

Читать полностью…
Подписаться на канал