chinozhayoti | Неотсортированное

Telegram-канал chinozhayoti - ЧИНОЗ ҲАЁТИ

604

"Чиноз ҳаёти" телеграмм канали ижтимоий-сиёсий воқеалар, янгиликлар, табрик ва қутловлар беради. Мурожаат учун тел: 90-979-89-29 Admin: @s_axmedova

Подписаться на канал

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

Муҳаббат бу АЛЛОҲдан, АЛЛОҲга қадар бўлган масофа. Доим Роббинг борлигини эслатиб турадиган инсонни севмасликни иложи борми?

Унга ҳеч қачон ортиқча гап айтмаганман, ҳеч қачон ёмон ҳаёлим бўлмаган...

Кўп марта оғиз жуфтлаб, айтолмаган гапларим кўп!
Фақат Роббимга аён изҳорим...

Мен сени АЛЛОҲ учун яхши кўраман...
Жуфти ҳалолим...

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

Тошкент шаҳрида йирик халқаро тадбир - Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 16-саммити.

Саммитда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев, Эрон Президенти Иброҳим Раисий, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон, Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов, Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған, Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов, Покистон муваққат ҳукумати раҳбари Анвар ул-Ҳақ Какар ҳамда ИҲТ бош котиби Хусрав Нозирий иштирок этади. 

Бугун, 8 ноябрь куни делегациялар Тошкентга кела бошлайди. Президентимиз уларнинг раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказади. Жумладан, бугунга Қирғизистон, Туркия Президентлари, Покистон муваққат ҳукумати раҳбари ва ИҲТ бош котиби билан музокаралар режалаштирилган.

Эртага, 9 ноябрь куни олий даражадаги йиғилиш бўлиб ўтади. Унинг доирасида қатор икки томонлама учрашувлар ўтказилиши кўзда тутилган.

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

​Бунинг устига саккизта фарзандининг еттитаси қиз.Ўғли ҳали ёш.Муҳтожликдан қутилиш, қизларига оз бўлса-да сеп йиғиш учун Жўрақул ака ўйлай-ўйлай ниҳоят қўшниси Асқардан қарз олишга қарор қилди. Дўсти Ойбек билан Хитойнинг Урумчи шаҳридан нарса олиб келиб, сотадиган бўлишди. Сувга тушса қуруқ чиқадиган Ойбек олдиндан молни улгуржи топшириш учун «Отчопар» бозорида савдо қиладиган биттаси билан ҳам келишиб қўйди. Аммо «камбағални туянинг устида ҳам ит қопади», дегани рост экан. Божхонада молни ноқонуний равишда олиб ўтишаётганларида қўлга тушишди. Қолган -қутган пулларини бериб, аранг қамоқдан қутилишди. Хотини буни эшитиб ётиб қолди. Мана энди нима қилишга ҳам ҳайрон. Давлат ишидан ташқари, бозор кунлари мардикорчилик қилади. Аммо топган пули аранг рўзғор тебратиш-у, касал хотинининг дори-дармонига етаяпти. Янаям Асқар инсоф қилиб, икки маротаба  тўлов муддатини орқага сурди. Балки бу сафар раҳми келар…
Эшиги олдида турган Журақул акани кўриб Асқарнинг юзи буришди. Унинг ночор ҳолати, билинар-билинмас титраётган ияги жаҳлини чиқарди. Жўрақул ака ўзидан анча катта бўлганлигига қарамай, Асқарни ака деб чақирар, унинг доимо кўксида турган қўли-ю, хиёл эгик гавдасининг ўзи ҳар қандай гап-сўзсиз «Мана мен, пулни қайтаришга иложим йўқ, нима қилсанг ҳам қилавер»,  деб турарди.
—Ассалому –алайкум, Асқар ака, биламан жаҳлингиз чиқади, аммо…
—Менга қаранг, Жўрақул ака, сизда инсоф борми ўзи? Қарз олганингизга икки йил бўлди. Бу вақт ичида 2 минг долларни ман  йигирма минг қилган бўлардим. Ҳалиям ён қўшничилик ҳурматингиз бор. Фарзандларингизга раҳмим келувди. Энди сиз ҳам мани тўғри тушунинг, яна 10 кун сизга муҳлат. Пулни олиб келмасангиз, ҳовлини бўшатишингизга тўғри келади. Уйингизнинг ҳужжатлари манда, ўз қўлингиз билан ёзиб бергансиз, нотариус тасдиқлаган тилхатингиз ҳам қўлимда. Ҳозир ҳаммага ҳам қийин. Мангаям пул керак. Ҳаммага раҳм қилаверсам, ўзим нимага яшайман.
Жўрақул ака индамай бошини хам қилди. Кўзига келган ёшни яшириш учун, чўнтагидан ранги ўчиб кетган дастрўмолчани олиб бурнини, кўзларини артди.
— Асқар ака, биламан, сиз бағрикенг одамсиз. Аммо биласиз, Гуласални ҳам бўйи етиб қолди. Уни узатишим керак. Ҳар  куни совчи келади. Қиз болани вақтида бермасанг… Орқада сингилларининг ҳам бўйи етиб қолган. Яна бир –икки ой муҳлат берсангиз. Чин эркак сўзим, бу сафар албатта қайтараман.
Асқарнинг бирдан кўз олдига Гуласал келди. Жўрақул аканинг тўнғич қизининг исми жисмига монанд эди. Ўн саккизга тўлган бу қиз жуда ҳам уятчан ва ниҳоятда гўзал эди. Камбағаллиги-ю, доимо устидаги одми кўйлагини айтмаса ҳар қандай хонадонинг гулига айланиши мумкин. Бунинг устига Гуласалнинг уста чеварлигини хотини бир неча бор айтувди.
— Гуласални унаштирдингизми?
—А..  э, йўқ. Аммо қўшни маҳалладаги Салим қассобнинг ўғлидан  бир неча маротаба совчи келди. Қизимни унаштирсак, қудамдан қарз кўтариб, албатта пулингизни бераман.
—Қизингизни ўзим келин қилсам нима дейсиз? Ойдай қиз бўлса, Алишержонга жуда ҳам мос.
—Нима? Гуласал Алишержонга?!
—Ўзи нимага  дарвозада турибмиз, қани уйга кирайлик. Бир йўла қарз масаласини ҳам гаплашиб оламиз. Ўғлимнинг бахти учун қарздан ҳам кечсак кечаверамиз.
Жўрақул ака Асқарнинг бирдан нега ўзгарганлигини тушунмай ҳайрон эди. Наҳотки худонинг унга раҳми келган бўлса. Қизи шундай хонадонга келин бўлса… Буни ҳатто орзу ҳам қилмаган эди.
*                       *                       *
Тўй жуда ҳам дабдабали ўтди. Карнай-сурнай садоларининг акси узоқ вақт тун ўз бағрига олган кўчаларда акс садо бериб турди. Оппоқ келин либосидаги Гуласал кўркам ёрига, шу куни барча касалликларини унутиб елиб-югуриб юрган онасига, юзларида шодлик акс этиб турган сингилларини кўриб ич-ичидан қувонса-да, унга қараши билан қизидан нигоҳини олиб қочиб, вақти-вақти билан кўз ёшларини енги билан артаётган отасининг нега бунчалик хомушлигини тушунолмай ҳайрон эди…
Тамом...

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

Хеч бир инсон сизни хаётингизга бекордан бекор кириб келмайди.

Кимларнингдир айтган эртагига «рахмат» денг сизни хушёрликка чорлаб уйғотиб кетди.

Кимларнингдир аччиқ хақиқатни сўзлаганига «рахмат»денг ақл кўзингизни очиб кетди.

Кимларнингдир қалбингизни яралаб,
тирнаб кетганига «рахмат» денг  сизга оғриқ бериб сабрни ўргатиб кетди.

Кимларнингдир сизга душманлик қилганига «рахмат» денг сизни кучлилар қаторига қўшиб кетди.

Сизга меҳр, қувонч улашганларга «рахмат» денг хаётни гўзаллигини кўрсатиб кетди.

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

Кечаги чойни( бир кун туриб қолган) асло ичманг!

➡️ Гап шундаки, чойни "свежий" холатда ичиш керак. Агар, билиб ёки билмасдан, бир кун туриб қолган, эски чойни ичсангиз, сизда ошқозон, ичак ва жигар билан боғлиқ жуда оғир касалликлар ривожланади.

➡️ Сабаби, эски чойда, кислород ёрдамида, бактерия ва хар хил микроблар пайдо бўлади ва улар айнан биз айтиб ўтган органларни ишдан чиқаради...

➡️ Японияда, бир кунлик эски чойни, илон захридан зарарлироқ деб тан олинган. Хулоса ўзингиздан...

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

Биз дунёга қуёш каби барчага нур сочмоқ учун, барчанинг корига яраш учун келганмиз.
Қалблари озор топган, ғамга ботган инсонлар дардига  малҳам бўлиш учун, уларнинг ҳолидан хабар олиш учун келганмиз...
Хорланганларни, йиқилганларни, оёқ остида эзилганларни гулзор ҳолига келтирайлик!
Биз дунёга мана шунинг учун келганмиз...

Мавлоно Жалолиддин Румий

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

#инсон психиологияси

НЕГА ҒИЙБАТГА МОЙИЛМИЗ?

Ҳар биримиз ҳаётимиз мобайнида кимнидир ғийбат қилганмиз, худди шундай, ўзимиз ҳам кимлардир томонидан ғийбат қурбонига айланганмиз. “Мен ғийбат қилишдан йироқман” деган одам номаъқулнинг нонини ебди. Шунчаки баъзи инсонларда ғийбат қилиш “коеффициенти” камроқ, баъзиларда эса ҳаддан ташқари кўпроқ бўлади. Қуйида нега инсонлар ғийбат қилишга мойил эканлигини ўрганиб чиқамиз.

Ғийбат - ижтимоий ҳодиса ҳисобланиб, инсон она қорнидан то қабр ичига тушганида ҳам ғийбат объекти вазифасини бажариши мумкин. Никоҳсиз пайдо бўлган ҳомиланинг она қорнидаёқ “гап-сўз” нишонига айланиши ва бевақт оламдан ўтган кишининг ортидан турли миш-мишлар болалаши бунга мисол бўлади.

Ғийбат онгсиз ҳаракатлар сирасига киради. Инсон ўзининг ғийбат қилаётганини сезмайди ва қилаётган ишини тўғри деб ҳисоблайди, ўзини турли оқловлар билан овутади (“бетига ҳам айтавераман” каби). Кўпинча одамлар бошқаларнинг қадр-қимматини пасайтириш ва ўзларига нисбатан ишончни ошириш умидида ғийбат қилишади. Бошқалар ҳақида салбий маълумотларни тарқатиш одамга ўз қадр-қимматини вақтинча ошириш ва ўзининг муҳимлигини ҳис қилиш имконини беради.

Олдингизда йўқ одам ҳақида гапириш, давра ичида эътибор қозониш ва бошқалар билан ришталарни мустаҳкамлаш бир усули бўлиши мумкин. Асосан, ғийбат ҳазил-ҳузул асносида амалга оширилади, “ўзи йўқнинг кўзи йўқ” дея бор мазғава ғийбат обектига қаратилади, бу эса гуруҳ ичидаги ижтимоий алоқаларни мустаҳкамлашга ёрдам беради.
Кўпинча, иши юришмаётган, ҳаётдан аламзада ёки ҳасадгўй одамлар ўзларининг разил ҳис-туйғуларини енгиллаштириш ва ўзларига психологик жиҳатдан қулай муҳит яратиш учун ғийбат билан шуғулланишади. Ғийбат уларнинг қондирилмаган эҳтиёжларидан ифодалашнинг бир усули ҳисобланади.

Агар сиз ғийбатчиликни ўзингизга касб қилиб олган бўлсангиз (98 фоизимиз шунақамиз, фақат атрофга озроқ назар ташласак, ўзимизга ойна тута олсак, қилган ишларимиз хатолигини тан ола билсак буни англаймиз), қуйидагиларга амал қилиш фойдадан ҳоли бўлмайди: 

Ғийбат ҳаммага салбий таъсир қилади - ғийбат қурбони ҳам, ғийбатчи ҳам, ғийбатни эшитаётган одамга ҳам. Нима, ғийбатимни эшитган одамда менга нисбатан ижобий фикр уйғонади деб ўйлаганмидингиз? Уларнинг миясида “бу ғаламис бугун менга уни ғийбат қиляпти, эртага унга мени ғийбат қилмас эканми” деган фикр юради. 99 фоиз ҳолатда қилган ғийбатингиз ғийбат объектига етиб боради, албатта, натижада орага совуқчилик тушади. Шундай қилиб одамлар ўртасидаги ишонч ва муносабатларни бузилади, ғийбат процессининг барча иштирокчилари ўртасидаги руҳий ва ҳиссий фаровонликка зарар етади. Ғийбат қилманг. Ҳаммасига кулиб қўйинг. Такрорлайман, ҳаммасига кулиб қўйинг.

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

#bizning_shunday_oʻquvchilarimiz_bor
#ixtisoslashtirilgan_maktab
#scholarship_grant

⚡️ Chinoz tumani ixtisoslashtirilgan maktab oʻquvchilari xorijning nufuzli universitetlaridan qabul xatlarini olishda davom etmoqda

✅ Jumladan, maktabimizning 11-sinf oʻquvchisi Ne'matova Maftuna AQShning Shimoliy Karolina shtatida joylashgan Wingate universitetiga grant qoʻlga kiritdi.

💰Grant miqdori 108.000 ming AQSH dollari (yiliga 27.000  AQSH dollaridan).

💫 Oʻquvchimizning kelgusidagi oʻqish va ishlarida omad tilaymiz!

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:/channel/Chinoz_im_piima

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

#bizning_shunday_oʻquvchilarimiz_bor
#ixtisoslashtirilgan_maktab
#scholarship_grant

⚡️ Chinoz tumani ixtisoslashtirilgan maktab oʻquvchilari xorijning nufuzli universitetlaridan qabul xatlarini olishda davom etmoqda

✅ Jumladan, maktabimizning 11-sinf oʻquvchisi G'aniyeva Malika AQShning Shimoliy Karolina shtatida joylashgan Wingate universitetiga grant qoʻlga kiritdi.

💰Grant miqdori 96.000 AQSH dollari (yiliga 24.000  AQSH dollaridan).

💫 Oʻquvchimizning kelgusidagi oʻqish va ishlarida omad tilaymiz!

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:/channel/Chinoz_im_piima

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

#bizning_shunday_oʻquvchilarimiz_bor
#ixtisoslashtirilgan_maktab
#scholarship_grant

⚡️ Chinoz tumani ixtisoslashtirilgan maktab oʻquvchilari xorijning nufuzli universitetlaridan qabul xatlarini olishda davom etmoqda

✅ Jumladan, maktabimizning 11-sinf oʻquvchisi Abdurashidova Yulduz AQShning Shimoliy Karolina shtatida joylashgan Wingate universitetiga grant qoʻlga kiritdi.

💰Grant miqdori 122 ming AQSH dollari (yiliga 30500 AQSH dollaridan).

💫 Oʻquvchimizning kelgusidagi oʻqish va ishlarida omad tilaymiz!

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:/channel/Chinoz_im_piima

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

#ДИҚҚАТ ҚИДИРУВ

ОРИПОВА МЕҲРИ ДЎСТМУҲАММАДОВНА 1960 ЙИЛДА ТУҒИЛГАН.
2023 ЙИЛИ 30 ОКТЯБРЬ КУНИ ТАХМИНАН СОАТ 13:00-14:00 ОРАСИДА ЧИНОЗ ТУМАНИ ТИНЧЛИК МФЙ З.НОСИРОВ КЎЧАСИ 21-УЙ, 21- КВАРТИРАДАН ЧИҚИБ КЕТГАН. ЭГНИДА ҚОРА КЎЙЛАК, ҚАЙМОҚ РАНГ НИМЧА БЎЛГАН.
ИЛТИМОС КЎРГАН БИЛГАНЛАР БЎЛСА ҚУЙИДАГИ ТЕЛЕФОН РАҚАМИГА ХАБАР БЕРИНГЛАР. МУРОЖААТ УЧУН ТЕЛ:📱📲+998996190382

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

Дунёдаги энг гўзал неъмат сизни тириклигингиз ва гўзал қалбингиз эканлигини унутманг.
Қачонки ҳаётга табассум  билан боқсангиз, у ҳам сизга кулиб боқади...

Ассалому алайкум қадрдоним.
Бошланган янги кун беморлар дардига  шифо кексаларга роҳат,  оилангизга бахт,  хонадонингизга файз, танингизга саломатлик,  дилингизга қувончу шодлик олиб келсин!

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

Сиздаги касалликларни мева ва сабзавотлар билан даволаймиз!

❓ Сизда астма борми?:
✅ Пиёз ейинг,

❓ Сизда иситма борми?:
✅ Ёгурт истеъмол қилинг,

❓ Сизда уйқусизлик борми?:

✅ Асални истеъмол қилинг,

❓ Бошингиз оғрияптими?:
✅ Балиқ истеъмол қилинг,

❓ Сизда артрит борми?:
✅ Балиқ истеъмол қилинг,

❓ Сизда суяк муаммоси борми?:
✅ Ананас истеъмол қилинг.

👉"TIBBIYOT" каналидан олинди

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

Ёнингдаги бахт!
(ҳаётий вокеа)

Нимадир бўлди-ю, Нафиса ўша куни кир ювиш машинасини ололмай қайтди. Ўзи  ҳам билмайди, балки эри билан бирга чиқмагани учун аччиқ қилдими? Нима бўлганда  ҳам, уйига қуруқ қайтди. “Эрта-перта оларман, қочиб кетмас”, ўзини юпатди у.
Уйга келиб, ювиниш хонасига кирди-да, бир четда уюлиб турган кирларга кўзи  тушиб, “Нега олиб келавермадим-а”, деб яна ўйланди. Бу фикрлардан чалғий деб,  овқатга уннади. Сувини қуйиб қўйиб, дарров уйининг орқасидаги боғчадан қизчасини  олиб чиқди. Дастурхон тузаб турганди ҳамки, уйга эри кириб келди. Негадир ҳорғин  кўринади, бугунги иши кўнгилдагидек кечмадимикин, хаёлидан ўтказди Нафиса.
– Ассалому алайкум, Раҳим ака, чарчамай келдингизми?
– Тузук, – деди эри костюмини унга узатиб, ювиниш хонасига ўтаркан.
– Ие, кир  машина олмадингми? – деди бироздан сўнг қандайдир қувонч аралаш.
Нафисанинг ичидан қиринди ўтди. Доим шунақа қилади: Нафисага ёқмайдиган  иш бўлса, у қувонади. Аслида ҳар сафар эри унинг кўнглини кулгу билан кўтарай деб  ҳазиллашар, аммо бу сафар Раҳим чиндан ҳам хурсанд эди.
– Ҳа, кўнглимга ёққани учрамади...
– Яхши... сениям кўнглинг сезгир-да, Нафис.
Эрининг бу оҳангда гапириши аёлга маълум – бир нима илтимос қилмоқчи.
– Муддаога ўтақолинг, энди, дадаси, – деди дастурхонга ўтиришгач.
– Хуллас, бугун ишларнинг бари тахт бўлди-ю, бирозгина пул етмай турибди.
Мўлжалимдан сал баланд нархда экан.
Нафиса қошини чимирди. Билади, эри ҳам бу кунни узоқ кутган, кўп меҳнат
қилган. Агар бугун ўша ускунани сотиб ололса, кичик тадбиркорлик фирмасига ҳам сал  шабада тегарди. Ахир шу ускунасиз ишлари юришмай турганди-да.
– Яна қанча керак экан? – ютиниб сўради Нафиса.
– Икки миллионча...
Нафиса чой янгилаш баҳонасида ошхонага ўтди. Аёл бир йилдан бери ўша
“ҳамма ишни ўзи қиладиган” кир ювиш машинаси учун пул йиғади. Ҳар ойлигидан 60- 70 мингни бир четга яширади. Ахир эри билади-ку, буни қанча кутганини! Мана, энди  пули қандайдир тақир-туқур учун сарф бўладиган бўп турибди. Эри унинг ичидагиларни  уққандай, ичкаридан овоз берди:
– Ишимиз юришиб кетса, бир-икки ойдаёқ даромаддан сенга зўр кир машина
олиб бераман, Нафис, хўп деяқол, энди, гўзалим!
“Ана, аврашга ўтди”, ўйлади Нафиса. Эҳ, нимаям қиларди, беради-да шу ўлгур  пулни.
– Майли, – деди ичкарига киргач, – ўзингиз биласиз.
Раҳимга ҳам хотинининг феъли маълум. “Ўзингиз биласиз”, дедими, демак, у  эрига тамоман қарши.
– Сўз бераман, хотинжон, биринчи даромадим сеники!
Хуллас, ўша куни Нафиса шалвираб қолаверди.
Эрталаб эрини ишга кузатгиси  ҳам келмай, боши оғриётганини баҳона қилиб ётиб олди. Раҳим унга бош оғриқ дори  билан сув келтириб мажбуран ичирди-да, “қизимизни ўзим боғчага ташлаб ўтаман”,  деб чиқиб кетди.
Тўрт йиллик турмуши давомида эрини бирор марта ҳам нонуштасиз
ишга жўнатмаган Нафиса афсусланиб турса-да, кир машина хаёлига келиши билан  улар тумандек тарқаб кетарди. Сал туриб, эринчоқлик билан кийинди. Мактабдаги  иши иккинчи сменадалиги учун шошмай эшикдан чиққанди ҳамки, бир қизга туртиниб  кетаёзди.
– Кечирасиз, –узр сўради қиз, – Аҳмедов Раҳим шу ерда турадиларми?
– Ҳа, – деди Нафиса хайрон бўлганча.
– Мана, ташхис натижалари чиқди, – қиз унга конверт тутқазди.
Нафисанинг ёдига тушди, тунов куни эри қорни оғриётганлигидан шикоят
қилганди. Аёл қатиқ ичиб юринг, ошқозонингиз бузилган, дедию барибир кўнгли бўлмай,  шифохонага юборди. Жавобни ўзлари уйга ташлаб кетишади, деб айнан шу шифохона  манзилини берганди эрига. Мана, дарров тайёр бўлибди.
Нафиса қизга раҳмат айтди-да, эшикни очиқ қолдириб, остонада уни ўқишга
тутинди. Кўп жумлаларга тушуниб-тушунмай, касаллик номини излай бошлади. Бирдан  кўзлари “саратон” деган сўзга тушди-ю, юраги орқасига тортиб, чўккалаб қолди...
...Раҳим ишдан қайтса, овқат тайёр эмас. Аста хотинига разм солди. “Ҳалиям  хафа”, ўйлади у ва Нафисанинг бурнидан чимдилади.
Давоми бор...

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

Ёшга доир пенсиялар фуқароларнинг мурожаатисиз тайинланади

Пенсия таъминоти тизимига ахборот технологияларини фаол жорий қилиш орқали кўрсатилаётган хизматлар босқичма-босқич интерактив, композит ва проактив шаклга ўтказилмоқда.

Жумладан, Пенсия жамғармаси томонидан тайинланадиган 9 турдаги нафақаларнинг 4 таси интерактив, 3 таси проактив ҳамда 2 таси композит шаклда амалга оширилмоқда.

Ушбу ишларни давом эттириш, фуқароларга хизмат кўрсатишда қулайликларни яратиш мақсадида:

☄️ 2024 йил 1 январдан бошлаб қуйидагилар жорий этилмоқда:

- фуқаро пенсия тайинлашни сўраб қўшимча равишда Давлат хизматлари марказига ташриф буюрган ҳолда ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали (онлайн) мурожаат қилиш ҳуқуқи берилмоқда.

Шунингдек, фуқароларга пенсия тайинланганидан сўнг жамғарган пенсия пулини олиш учун Пенсия жамғармасидан қоғоз шаклидаги сертификат бериш тартиби бекор қилинмоқда.

Бунинг ўрнига, фуқаро жамғарган маблағларини Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки банкнинг мобил иловаси орқали олиш имконияти яратилмоқда.

☄️ Шунингдек, 2025 йил 1 мартдан бошлаб:

- 60 ёшга етган эркакларга ва 55 ёшга етган аёлларга пенсиялар “автоматик” тарзда, яъни ҳеч қандай ҳужжат талаб этмаган ҳолда ва фуқаронинг мурожаатисиз тайинланади;

- фуқаронинг шахсига оид барча маълумотлар (ёши, жинси, иш стажи, иш ҳақи, тўланган ижтимоий солиқ суммаси ва оила таркиби кабилар) вазирлик ва идораларнинг электрон базаларидан олинади.

Ушбу қулайликларнинг йўлга қўйилиши натижасида:

Биринчидан, фуқаролардан пенсия тайинлаш учун қўшимча ҳужжатлар йиғиш ҳамда ўзи истиқомат қилувчи Пенсия жамғармасининг ҳудудий бўлинмасига мурожаат қилиш талаб этилмайди.

Иккинчидан, пенсия ёшига етган фуқарога, пенсия “автоматик” тарзда тайинлангандан сўнг, фуқаронинг телефон рақамига “пенсия тайинланганлиги ва унинг миқдори” тўғрисида маълумот юборилади.

Шунингдек, пенсияга чиқмасдан иш фаолиятини давом эттириш истагида бўлган ёки пенсия миқдоридан норози бўлган фуқароларга “автоматик” тайинланган пенсияни тўхтатиш ҳуқуқи берилмоқда.

Яъни, фуқарога “автоматик” пенсия тайинланганлиги ёки пенсия тайинланиши рад этилганлиги ҳақида СМС хабар юборилади.

Фуқаро пенсия тайинланганидан ва пенсия миқдоридан ёки пенсия тайинланиши рад этилганидан норози бўлган тақдирда Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига тегишли тартибда ариза билан мурожаат қилишлари мумкин.

📞 11-40     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 pensiyauzb">Youtube

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

🍃Aссалому алайкум. Пайшанба тонги муборак бўлсин.

☘Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
🍀Кўнглингизни хотиржам,
☘Чеҳрангизни нурли қилсин.

🍀Танангизни саломатлик,
☘Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!

🍀Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

"Маънавий баркамоллик- инсон зийнати"

Ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalari agentligi tizimidagi Chinoz tuman ixtisoslashtirilgan maktabi Ma'naviy-ma'rifiy ishlar bo'yicha direktor o'rinbosari Bibimashrab Isaqova "Ma'naviy barkamollik-inson ziynati" uslubiy qo'llanmasi nashrdan chiqdi. Uning shu kunga qadar  "Ona tili o'qitish samaradorligi oshirish", "Ona tili va o'zbek tili fanlaridan savodxonligini bo'sh bo'lgan o'quvchilar bilan ishlashda innovatsion yondashuv" nomli metodik qo'llanmalari ta'lim samaradorligi oshirishda qilgan eng katta xizmatlari hisoblanadi.
        Chinoz tuman ixtisoslashtirilgan maktab jamoasi Bibimashrab Isaqovaning ijodiy faoliyatiga omad tilaydi

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

ҚАРЗ УЧУН БЕРИЛГАН ҚУРБОН.

—Энди, синглим… Сиз аҳволимизни билмайсиз. Сурхоновлар билан қуда бўлиш дегани бизнинг мушкулимизни осон бўлиши дегани-да. Бунинг устига  нон синдирилган, фотиҳа тўйи ўтган, олганимизни олиб бўлганмиз, яна қарз… Гуласалдан ташқари еттитаси ейман-ичаман деб турибди…
—Ҳой, барака топкур, ахир инсон ҳаётидан бошқа дунёда азиз нарса борми? Латта-путта бариси топилади, қарзингиз ҳам узилар. Қизингизнинг келажаги, бўлажак неварангизнинг ҳаёти ҳақида ўйласангиз-чи! Бўлажак неварангиз ҳам ОИТС билан туғилади. У ҳам узоқ яшамайди. Яъни қизингизни эрга бериб, у томондан давом этиши керак бўлган бўлғуси авлоднинг ҳаётига ўз қўлингиз билан нуқта қўясиз. Нега қизингизни бошқа одам билан бахтли бўлишини хоҳламайсиз ё….  узатаётган қизингиз, сизга ўгай эмасми?
—  Йўғ-ей, бу нима деганингиз…
—Унда билмадим, мен ўз бурчимни бажардим. Сизни огоҳлантирдим.
Хуршида гап тамом дегандек, столида бетартиб сочилиб ётган қоғозларни тахлашга киришди.
Жўрақул ака сезилар-сезилмас қалтираётган қўлларини тиззасига бир оз босиб турди-да, Хуршидадан бошқа садо чиқмагач, секин ўрнидан турди.
—Майли,  мен кетдим бўлмаса. Хайр.
Хуршида индамади. Фақат хонасининг эшиги ёпилгач, чуқур хўрсиниб, юмшоқ курсининг суянчиғига бошини қўйди.
*                         *                           *
Сурхонов Алишер анчадан буён  тумандаги ВИЧ инфекция ва ОИТСга қарши кураш марказида рўйхатда турарди.Унинг бу даҳшатли касаллик билан касалланганлиги ҳақида маълумот икки йил бурун, у бир ойлик сафарбарлик чақирув  заҳирасига бориш учун ҳужжат топшириб, тиббий кўрикдан ўтиш жараёнида аниқланган ва марказга хабар берилган эди. Марказ раҳбари Хуршида Дўстметова бу йигитни яхши танирди. Анонимлик сақланиши ҳақида айтиб, у билан бир неча бор суҳбатлашса ҳам, Алишернинг қачон ва қай тарзда зарарланганлиги ҳақида аниқ маълумотга эга бўла олмади. Буни Алишернинг ўзи ҳам билмасди. Отасининг яккаю-ягона эрка ўғли, кўп вақтини кайфу-сафо билан ўтказар, 24 ёшга тўлганлигига қарамай ҳануз бир ишнинг бошини тутмаган эди. Отасининг пулига олий ўқув юртини битирди. Кечаси билан қаерлардадир санғиб юрадиган ўғлини одам қилиш учун, ота ўйлай-ўйлай йўлини топди. Уни армияга жўнатишга қарор қилди. Бир ой бўлса-да ўзини эркакдек ҳис қилиб, сал ҳаётига нисбатан масъулиятни сезар, деб ўйлаганди. Аммо унинг бу орзуси амалга ошмади. Ўғлининг ОИТС билан касал эканлигини эшитиб бир кунда қадди букилди, доимо орқага тараб юрадиган, фақатгина бир-иккита толаси демаганда қоп-қора сочлари батамом оқарди. Бу хабар каламушдек қалбини кемирса-да, хотинига сир-бой бермади. Энди шунча мол-давлат кимга қолади? Нахотки, ҳатто невара ҳам кўра олмаса? Унда яшашдан маъно нима? Асқар акани қийнаётган битмас-туганмас саволлар гирдоби ҳаётига оғу соларди.
Хотини билан  неча йил деганда тилаб олган ёлғиз фарзандини Аллоҳ кўп кўрган бўлса. Қайси гуноҳлари учун…  Раҳматли отаси диний, дунёвий илмдан бохабар, хушфеъл, жуда меҳрибон инсон эди. Ўғлининг фоизга пул бераётганлигини эшитган куни тоби қочган, аммо унинг панду-насиҳатлари, судхўрлик дунёдаги энг разил иш эканлигини тушунтиришга ҳарчанд уринмасин, бу йўлдан қайтмаган эди. Ҳозир унинг ҳамма нарсаси бор, фақат… Бир кам дунё, деганлари шу бўлса керак. Ўғли ҳам йигирма тўртни  уриб қўйди. Уйлантирмаса, ёру-биродарларининг ҳазил тариқасида айтган гаплари-ю, қочириқ, пичинглари жонга тегди. Шаҳардаги энг йирик тижоратчилардан бири бўлган Суюн билан қуда бўлмоқчи эди. Агар у Алишернинг СПИД бўлганлигини эшитса, ўлса ҳам қизини бермайди. Аҳмоқ
бола, барча режаларини чиппакка чиқарди. Суюн билан биргаликда анча иш қилишни режалаштирган эди.
Асқар акани қийнаётган муаммонинг ечими  эртасигаёқ топилди. Ундан икки йил олдин икки минг доллар қарз олиб, ҳозир қарзи фоиз билан тўрт ярим мингдан ошган қўшниси Жўрақул ака ўз оёғи билан келиб қолди. Қарзни қайтаришнинг охирги муддати ҳам тугаган, аммо катта оилани аранг тебратаётган Жўрақул қарзни қайтарай демасди.

Давоми бор...

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

☀️ Тонгги тилаклар...

🍃🌸🍃 Азизларим Орзу деразаларини очинг...
🍃🌹🍃 Умид ёғдуларини чорланг...
🍃🌺🍃 Рухингиз янгидан туғилсин...!
🍃🌸🍃 Бошланаётган кунингиз хайрли баракали ўтсин.

🍃🌸🍃Илоҳим калбларга хотиржамлик...дилларга сокинлик... хонадонларга
файзу - барака ва барчамизга
машаққатсиз...омадли кун ато этсин...!

🍃💞🍃💐🍃💖🍃🌹🍃

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

#Фойдали_тавсия

ЧОЙНИ ҚАЧОН ИЧГАН МАЪҚУЛ?

✅ Чойни овқат орасида ичмаган маъқул. Чунки у ошқозон ширасининг кўп ажралишига сабаб бўлиб, овқат луқмасини меъёрдан ортиқ суюлтиради.
Натижада ундаги:
✖️ фойдали витаминлар камаяди,
✖️ ошқозон иши қийинлашади,
✖️ ейилган овқатнинг фойдаси бўлмайди.

✅ Ошқозон-ичаклар зўриқмаслиги учун чойни таомдан ярим соат олдин ёки овқатланиб бўлгач 15-20 дақиқа кейин оз-оздан ичмоқ лозим.

«Шифо-инфо» газетасидан
олинди

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ



🦋Тонг муборак бўлсин, қадрдон...

• Тонгни соғиниб кутиб, хушнуд қарши олиш катта Бахт!  Чунки, тонг - кунимизнинг яхши нияту режаларга бой тотли бўлагидир. Тонгга етдик Алхамдулиллах!

🦋Аллох ушбу тонгда муродимизни хосил, мушкулимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру-барокатларини зиёдаси билан тухфа этсин..

🦋Иймонимизни бут, сабримизни кенг, виждонимизни пок қилсин..

🦋Ота-онамиз,  фарзандларимиз,  оиламиз ва яқинларимизни Ўз паноҳида асрасин..!!

🦋Бу куннинг файзу барокати сизга бўлсин, қадрдон...

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

Кутиш...
Уч нафар йигит ва уч қиз дам олиш ниятида денгиз бўйига отланишди. Уларни мароқли ҳордиқ кутмоқда эди. Бу ёшлар бир-бирига кўнгил қўйишган, кўзларида муҳаббат учқунларди. Ўтган кетганларга ҳам жилмайиб боқишарди. Уларнинг назарида, бу дунёда ҳамма одамлар ўзлари каби бахтли эдилар. Лекин, ундай эмасди. Улар ўтирган автобусда 30 ёшлардаги киши ҳам бор эди. Ёшларнинг қувноқ кулгуси, ҳазил-ҳузули уни ўнғайсиз аҳволга соларди. Ёшлар қувнагани сайин унинг қалби оғрир, охири кўзларини чирт юмиб олди. Бу шовқин унга ёқмаётгани сезилиб турарди. Қизлардан бири унинг бу ҳолатига жим қараб туролмади, нотаниш кишининг ёнига ўтирди. Унинг исмини сўраб билди. Эркак бундан 4 йил олдин жиноят қилиб қамалган, энди турмадан уйига кетаётган экан. Бу қизни баттар ҳайратлантирди.
-Уйга қайтаётган бўлсангиз, нега хурсанд эмассиз?
Уйланганмисиз,- сўради қиз.
Бу саволга суҳбатдоши тушунарсиз жавоб берди:
-Билмайман...
-Қанақасига билмайсиз, - сўради қиз ажабланиб.
-Турмага тушган пайтимда хотинимга хат ёзиб, узоқ вақт
бўлмаслигимни айтдим. Мени кутиш осон бўлмаслигини тушунардим. Агар кутишга сабринг етмаса, майли, мени унут, сени тушунаман, ўзингга ёққан кишига турмушга чиқ, буни менга айтмасанг ҳам майли дедим.
-Энди эса хотинингиз сизни кутяптими ёки турмушга чиққанми, буни билмай уйга
кетяпсизми?
-Ҳа, - оғир хўрсинди у - қамоқдан озод бўлишимни айтишгач, бир ҳафта олдин хотинимга яна мактуб ёздим. Мактубда шундай деб ёздим: "...агар сенга керак бўлсам, шаҳарчага кираверишдаги устунга сариқ рўмолча боғлаб қўй, шундан сенга кераклигимни англайман. Агар керак бўлмасам ҳеч нарса қилма. Мен автобусдан тушмай ўтиб кетаман..."
Йигитнинг гаплари боягина хандон отиб кетаётган ёшларни
ўйлантириб, жим қилиб қўйди. Унинг хотинини қаттиқ севиши маъюс нигоҳларидан сезилиб турарди.
Шаҳарчага ҳали узоқ эди. Энди улар ҳар бир километрни сабрсизлик билан ҳисоблашар, асаблар таранг тортилганди. Автобус манзилга яқинлашгани сайин ҳамманинг диққати ошарди. Эркак бу ҳолатга чидаёлмай кўзларини чирт юмиб
олди. Ўн километр қолди. Беш...
Уч... Бир пайт йўловчилар бирдан
ўринларидан туриб қичқириб юбордилар. Собиқ махбус йигит
эса автобус ойнасидан ташқарига боқиб, тош каби қотиб қолди: йўлдаги барча дарахтлар шоҳига сариқ рўмолчалар боғлаб қўйилганди. Рўмолчалар
шамолда ҳилпираб, уйга қайтаётган одамни қутларди
гўё.

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

#bizning_shunday_oʻquvchilarimiz_bor
#ixtisoslashtirilgan_maktab
#scholarship_grant

⚡️ Chinoz tumani ixtisoslashtirilgan maktab oʻquvchilari xorijning nufuzli universitetlaridan qabul xatlarini olishda davom etmoqda

✅ Jumladan, maktabimizning 11-sinf oʻquvchisi Razzoqova Munavvarxon AQShning Shimoliy Karolina shtatida joylashgan Wingate universitetiga grant qoʻlga kiritdi.

💰Grant miqdori 108.000 AQSH dollari (yiliga 27.000  AQSH dollaridan).

💫 Oʻquvchimizning kelgusidagi oʻqish va ishlarida omad tilaymiz!

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:/channel/Chinoz_im_piima

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

#bizning_shunday_oʻquvchilarimiz_bor
#ixtisoslashtirilgan_maktab
#100_foizlik_grant

⚡️ Chinoz tumani ixtisoslashtirilgan maktab oʻquvchilari xorijning nufuzli universitetlaridan qabul xatlarini olishda davom etmoqda

✅ Jumladan, maktabimizning 11-sinf oʻquvchisi Tursunova Charosxon AQShning Shimoliy Karolina shtatida joylashgan Wingate universitetining toʻliq grantini qoʻlga kiritdi.

💰Grant miqdori 122 ming AQSH dollari (yiliga 30500 AQSH dollaridan).

💫 Oʻquvchimizning kelgusidagi oʻqish va ishlarida omad tilaymiz!

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:/channel/Chinoz_im_piima

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

МЕХРИ ХОЛА ТОПИЛДИ

Барча каналимиз аъзоларига ва бошқа группалар аъзоларига минг бора рахматлар айтамиз. Сабаби Мехри холани кўрган билганлар даракма дарак айтиб, хабар беришди.
Оллохга минг шукр Мехри опа Орипова соғ саломат топилди ва уйларига қайтарилди.
Барчага рахмат.

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

#БИЗ ОЧИЛДИК.
#МЫ ОТКРЫЛИСЬ
ХУРМАТЛИ ЧИНОЗЛИКЛАР! ВА ЧИНОЗЛИК МЕҲМОНЛАРИМИЗ!
СИЗЛАРНИ «ҚОДИРЖОНЛАР»ЧОЙХОНАСИГА ТАКЛИФ ЭТАМИЗ. БИЗДА ТУРЛИ ЎЗБЕК МИЛЛИЙ ТАОМЛАРИМИЗ БОР. ТУРЛИ БАНКЕТ ВА ГАП ЎТКАЗИШ УЧУН ЭРКАКЛАР ВА АЁЛЛАР УЧУН ҲАМ ШАРОИТ БОР
✅ МАНЗИЛИМИЗ:🏠
ЧИНОЗ ТУМАНИ  ОҚ ОЛТИН МФЙ САРБОЗОР КЎЧАСИ
✅ МУРОЖААТ  УЧУН ТЕЛ:📱📲+998978837744
✅ ЕТКАЗИБ БЕРИШ ХИЗМАТИ🚙 ҲАМ БОР.
✅ КЕЛИНГ АЗИЗ МЕҲМОНИМИЗ БЎЛИНГ👨‍👨‍👦👨‍👨‍👧
✅ МАНЗИЛ ЛОКАЦИЯСИ КЎРСАТИЛГАН
✅ АЛБАТТА ТАШРИФ БУЮРУРУВЧИЛАРГА БОНУС БОР ИССИҚИНА КЎК ЧОЙ ВА ҚОРА ЧОЙЛАР БОР🍮☕️
✅ ХИЗМАТИНГИЗДА ОШПАЗ ҚОСИМЖОН АКА👨‍🍳
✅МАРХАМАТ КЕЛИНГ ВА ТАШРИФ БУЮРИНГ🤝

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

#FAXR
#congratulations

✨BIZNING SHUNDAY O'QUVCHILARIMIZ BOR!

🔰Ixtisoslashtirilgan taʼlimi muassasalari agentligi tizimidagi Chinoz tuman ixtisoslashtirilgan maktabida yana bir ajoyib xursandchilik.

♻️Jumladan maktabimizning 11-sinf o‘quvchisi Tursunova Charosxon AQSHning Wingate Universitetiga + 30 500$ lik grantni qo'lga kiritdi.(4 yilga jami 122 000$) O'quvchimizni kelgusi ishlarida ulkan zafarlar tilaymiz.
👆Eslatib o'tamiz o'quvchilar ushbu Universitetga shu vaqtgacha eng yuqorisi +27 000$ grant qo'lga kiritishgan edi.

👉Bizning ijtimoiy tarmoqlardagi sahifamiz /channel/Chinoz_im_piima

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

– Қовоғингизни очинг, энди, ишим битди. Раҳмат, хотинжон!
Аёл синиқ жилмайди-да эрини қучди.
– Арзимайди. Бу нима бўпти. Ахир сизга... жонимни ҳам...
– Ҳай-ҳай жонингиз ўзингизга керак, чунки ўзингиз менга кераксиз, унутманг,
хўпми!
Эрининг сизлаб мулозамат қиладиган одати бор: кайфияти чоғ бўлганда шунақа  қилади.
– Узр, овқат қилолмадим, сиз билан бугун бир жойга борсак. Қизимизга синглим  қараб туради, бугун бир айланайлик...
Нафиса эрини ўша севишган пайтлари доим бориб турадиган тамаддихонага таклиф этди. Охирги марта ўтган йили Нафисанинг туғилган кунида ўтиришгандиёв.  Кейин эса... рўзғор билан ўралашиб, бу ерга келмай ҳам қўйишди. Эрининг кайфияти  янада кўтарилди. “Бу дардни фақат хурсандчилик, бахт билан енгиш мумкин... бошқа  ҳеч нима”, хаёлидан ўтарди Нафисанинг.
“Нега айнан унинг эри бўлиши керак?” Бу фарёд қанчалик бўғзини куйдирмасин,  аёл сездирмасликка уринарди. Бугун кўз олдида эри билан ўтган дамлари жонланиб  чиқди.
Илк танишувлари, муҳаббат изҳорлари, энг гўзал кун – тўйлари, фарзанди  туғилганида Раҳимнинг қанчалар шодлангани... Наҳот, булар якунига етса! Наҳотки,  бахтининг саноқли онлари қолган бўлса?! Билади, Нафиса билади бу касаллик ҳақида.  Шунинг учун ҳам бағри хун. Ўтган йили бир ҳамкасби шуни деб оламдан кўз юмганди.
Йўқ, эрига айтмайди. Айтишнинг кераги йўқ. Аммо ўша сўнгги кунгача уни энг
бахтли инсонга айлантиради. Ҳа, сўнг эса... билади, эрисиз ҳаётнинг унга кераги йўқ. У  ёғига эса қуруқ шарпаси яшайди, ҳа, агар қизи бўлмаганида-ку, эрининг ортидан...
Раҳим эса қатиқ ичиб, ошқозони оғримай қолганидан гапирарди. Ўша кеча Нафиса илк бор ношукур эканлигини сезди. Нега шу пайтгача эри ёнида соғ-омонлигига,  қизалоғи ота-онали, бекаму кўст яшаётганига ақалли бирор марта шукур қилмади. Кир  машинани деб эрига терс қарагани-чи? Ҳатто нонушта тайёрлаб бермади-я. Унинг  кўнглини оғритди қандайдир матоҳни деб!
Уйга қайтишгач, эри ўша шифохонадан сўз очиб қолди.
– Жавобини билиб келсаммикин?
– Йўқ, йўқ, – деди аёл шоша-пиша.
– Айтдингиз-ку, оғримаяпти, деб. Сиз соғломсиз,  менга ишонинг.
Раҳим жилмайиб қўйди-да, аёлини беозор қучди...
Орадан бир ҳафталар ўтгач, Нафиса эрини айланиб-ўргилиб ишга кузатгач, эшик  қаттиқ тақиллади. Очса, ҳалиги шифохонадан натижаларни олиб келган қиз. Аёлнинг  юраги така-пука бўлди. “Эй, худойим, тинчлик
бўлсин-да”
– Кечирасиз, – минг хижолат билан тилга кирган қиз аёлга кўзларини тикди. –  Мени эслаяпсизми?
Нафиса бош ирғади.
– Мен ҳалиги... ўшанда... таҳлил натижалари алмашиб қолган, кўринади.
Нафисанинг боши айланди. Бу қиз унинг устидан кулаяптими? Қанақасига
адаштиради, бари равшан эди-ку! Эрининг исми ҳам бор ўша қоғозда.
– Қанақасига, ахир...
– Ўша пайт бошқа бир мижоз ҳам анализ топширганди. Ёнма ён турганди... ким  билади, кимдир таҳлилларни чалкаштириб... У одамга касали йўқлиги ҳақида қоғоз  юборгандик. У одам қайта текширтириб, саратонга йўлиққанини билди. Эрингиз яхшими  ўзи? – Қиз ҳамон хижолат чекарди. – Яхшиям, анави киши қайта текширтирди, шунда  билиб қолдик. Хуллас, эрингизни қайта текшириб кўрсак. Балки англашилмовчиликдир...
Нафиса нега деганига қўймай, ошқозонингиздан хавотирдаман, деди-да ўша
куниёқ Раҳимни шифохонага етаклади. Жавобини сабрсизлик билан кутарди. Раҳимни  ишига жўнатиб юборди. Ниҳоят, ҳамширадан жавобларни олди-да, қўллари титраб унга  кўз югуртирди. Ҳеч нимани тушунмай, ҳамширага узатди.
– Ҳеч қандай касаллик йўқ. Фақат кўпроқ суюқ овқат есин, ошқозонига оғирлик  қилаяпти.
...Нафиса уйга келибоқ, белига фартукни ўради, мастава қилишга киришиб кетди.  Бугун дунёдаги энг бахтли аёл ўзи эканлигини, унга эридан бошқа ҳеч нима керак эмаслигини ҳис этар, кир машина ҳақида эса ўйлашни ҳам истамасди.
Тамом...

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

🌧☔️🌧
Ассалому алейкум!!
Омонмисиз қалби гўзал инсонларим!🤩
Қалбингизга қулоқ соладиган кун бўлдида ўзиям...🥰
Кузнинг муҳаббатидан баҳра олиб ишга шошганлар меҳрлиларим саховатли кузнинг яна бир янги куни хайрли бўлсин!!🤝
Кунингизга мазмун, соғлик ҳамроҳ бўлсин!


@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

#савол_жавоб

🔰 Ёши 100 га тўлган ва ундан ошган фуқаролар пенсияси ёки нафақасига ҳар ойда пенсияни ҳисоблаш базавий миқдори (347 минг сўм) нинг 100 фоизи миқдорида қўшимча тўлов тўланиши белгиланган.

Бунда, пенсияга қўшимча тўлов шахс 100 ёшга тўлган ойдан кейинги ойнинг 1-санасидан бошлаб ("проактив" шаклда) тўланади ҳамда қўшимча тўловни тўлаш пенсияга устама ҳақларнинг сони ва миқдорларидан қатъи назар амалга оширилади.

Белгиланган пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори ўзгарганда, қўшимча тўлов пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорига мутаносиб равишда ўзгаради.

Шунингдек, ушбу қўшимча тўловни тўлаш фуқарога тўланаётган пенсияни тўлаш тўхтатилганда ёки тўхтатиб турилганда белгиланган тартибда тўхтатилади ёки тўхтатиб турилади.

📍 Фуқарога қўшимча тўлов унинг хоҳишига кўра рўйхатга олинган доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича тўланади.

📞 11-40     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 pensiyauzb">Youtube

Читать полностью…
Подписаться на канал