ШУКР НИМА ?
Фақат тилда шукур айтишнинг ўзи шукр эмас. Балки шукр тана аъзоларда зоҳир бўлсагина ҳаққонийдир.
Кўзнинг шукури яҳшиликни кўрганда очилиб, ёмонликка юмилмоғидир.
Қулоқларнинг шукури яҳшилик гапирилганда эшитиб, ёмонлик гапирилганда, рад этмоғидир.
Қориннинг шукури ҳалолни сингдириб, ҳаромдан ирганмоғидир.
Қўлларнинг шукури фақат ҳаққа бўлган нарсага узанмоғидир.
Оёқларнинг шукури фақат яҳшилик сари юрмоғидир...
Бишр Хофий
@chinozhayoti
🌹🍃
Ассалoму алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Хайрли тонг!🌸
Омонмисиз умри азиз, қалби беғубор азиз Жаннат Юзлигим...🌹
Ғойибона бўлсада, дийдорлашмоқ насибини ато этган раҳмли ва меҳрибон Зот Аллоҳга ҳамд бўлсин!
Алҳамдулиллаҳ!
Бугун 31-октябр Сешанба 🌹
Аллоҳ янги кунингизни файзли, баракали ва хайрли қилсин.
Кунингиз хайрли ва барокатли ҳузур ва ҳаловатли ўтсин.
@chinozhayoti
Япон аёллари эрталаб сув билан эмас, балки минерал сув билан ювинади ва терини узоқ вақт давомида ёш сақлаб туради.
💧Минерал сув билан қандай ювиниш керак? Аслида, минерал сув билан ювиниш жараёни оддий сув билан ювинишдан фарқ қилмайди. Ҳамма нарса бир хил бўлади.
💧Минерал сув билан ювишнинг таъсири қандай?️Намликни йўқотмайди ва шу ҳолатда юз сақланиб қолади, чунки минерал сув теридаги зарарли таркибий қисмларни ўзига олади.Намловчи гел ва кремларнинг таъсирини кучайтиради.
@chinozhayoti
🔰 “Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси”нинг 421-моддасига асосан қуйидаги жисмоний шахслар мулкида бўлган мол-мулк олтмиш квадрат метр доирасида солиқ солишдан озод қилинади:
а) пенсионерлар;
б) I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар.
📌 Шунингдек, айрим тоифадаги шахслар ер солиғидан ҳам озод қилинган.
➡️ Ер солиғидан озод қилинган шахслар тўғрисида батафсил бу ерда танишинг
📞 11-40 🌐 pfru.uz
✅ Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 pensiyauzb">Youtube
☄️ Пенсия жамғармаси ва Халқ банки ҳамкорликда яна бир қулайликни жорий қилди
Эндиликда, фуқаролар янги туғилган фарзандлари учун “Суюнчи пули”ни "xazna" иловаси орқали осонгина олишлари мумкин.
Бунинг учун:
👉 "xazna" иловасига кириб;
👉 "Ижтимоий хизматлар" бўлимига ўтган ҳолда;
👉 "Суюнчи пули олиш" тугмасини босиш орқали пулларни банк карталарига қабул қилиб олишлари мумкин.
Шунингдек, “Суюнчи пули”ни туғруқхона ёки ФҲДЁ бўлимларининг ўзида ҳам олиш мумкин. Бунда, масъул ходим тегишли маълумотларни дастурга киритиш жараёнида ота ёки она номидаги банк картасини танлаши кифоя.
➡️ Ота ёки она “Суюнчи пули”ни ўз номига очилган фаол ҳолатдаги исталган банк картасига қабул қила олади.
⏺ "xazna" иловасини юклаб олиш учун ҳавола
📞 11-40 🌐 pfru.uz
✅ Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 pensiyauzb">Youtube
"Мехржон" - кўнгил олиш байрамидир
Қайсики мамлакатда биргина ногирон бола туғилса ўша мурғак жоннинг дардини Аллоҳ унинг ота-онаси, маҳалласи,борингки бутун жамият учун синов қилиб юборган бўларкан.Кўнгли ярим, жисмида нуқсони бор инсонга одамлар мехр-мурувват кўрсата оладими деркан. Азизлар бугун барчамиз синовдамиз.
Чиноз туманидаги кам таъминланган, ногирон инсонлар кўнглини олиш, улар учун ош дамлаб мехмон қилиш, бир пиёла чой устида кўнгилларига малҳам бўлиш истагида Савдо - саноат палатаси Чиноз тумани бўлими хайрия эҳсонини ўтказди. Қалбингиздаги мехр- мурувватни уларнинг хурсандчилигида, кулгусида кўрмоқчи бўлсангиз ана шундай тадбирлар қилинг.
Чинозимизда етим болалар, боқувчисини йўқотганлар, ногиронлар бор. Уларни кўнглини олиш, бахоли қудрат ёрдам бериш сизу бизнинг инсонийлик бурчимиздир.
Азизлар кўнгилдан чиқариб эхсон қилинса оилангизга, ишингизга, рўзғорингизга қут-барака келади, Уларни хурсанд қилсак Оллохни хурсанд қилган бўларканмиз.
Қўли очиқнинг йўли очиқ, дейди донишмандлар. Ҳалқимиз хамиша яхшилик қилишдан оринмайди.
Эски пахта тозалаш заводида бўлиб ўтган "Мехржон" байрами кўнгил олиш байрамига айланди. Палата рахбари Даврон Сапаров тадбир иштирокчиларига дил сўзларини изхор этар экан, улар учун хамиша ёрдамга тайёр эканлигини айтди.
Туман ногиронлар жамияти билан хамкорликда ўтган ушбу тадбирда кимдир қўшиқ, кимдир шеьр айтди, қолганлар рақсга тушиб хурсандчилик қилдилар.
Тадбирда сўзга чиққан Тошкент вилояти ногиронлар жамияти раёсати раиси Йўлдош Ёқубжонов Савдо саноат палатасига кўрсатаётган мурувватлври, ёрдамлари учун Ташаккурнома топширди. Худди шундай Ташаккурнома ногиронлар жамияти туман бўлимига хам топширилди.
Тадбир сўнггида иштирокчиларга кийим кечак, озиқ овқат махсулотларидан иборат совға саломлар тарқатилди.
Сурайё Ахмедова
@chinozhayoti
Йиғилишда вилоятда ўтказилган ўрганишлар натижасида аниқланган муаммо ва имкониятлар ечимлари билан кўриб чиқилди.
Келгуси йилда вилоятга 1 миллиард доллар тўғридан-тўғри инвестиция жалб қилиш заминини ҳозирдан яратиш лозимлиги қайд этилди.
Жумладан, Деҳқонобод, Китоб ва Қарши туманларидаги саноат зоналарида бўш турган 100 гектар ерларга тадбиркорлар 300 миллион доллар инвестиция киритиб, 3,5 мингта иш ўрни яратиш ташаббуси билан чиққан.
Шу каби, Қарши шаҳри ва Китобда ишлатилмаётган пахта терминалларида саноат технопаркини ташкил қилиб, камида 5 мингта доимий иш ўрни яратиш имконияти бор.
Гўшт, сут, мева-сабзавотни қайта ишлаш соҳасида 50 миллион долларлик лойиҳаларни ишга тушириш топширилди.
Қозон шаҳрида имзоланган 337 миллион долларлик 21 та лойиҳа ва Ўзбекистон-Хитой бизнес форумида келишилган 352 миллион долларлик 20 та лойиҳани якунига етказиш вазифаси қўйилди.
Facebook|Instagram|Twitter
💐ЯКШАНБА ТОНГИ
МУБОРАК БУЛСИН💐
⛅️ХАЙРЛИ ТОНГ🌤
🌸Кунни қандай бошласак, ана шундай давом этади. Гўзал кунингиз хайрли дуоларла бошланиши лозим...
@chinozhayoti
#bizning_faxrimiz
#SAT 1240
#IEALTS 8
⚡️Chinoz tumani ixtisoslashtirilgan maktabi katta maqsadlar sari yana bir qadam odimladi, makatabimizning 11-A sinf o'quvchisi Abdurashidova Yulduz xalqaro SAT imtihonidan 1240 ballni qo'lga kiritdi. Bu natija orqali qisqa vaqt davomida o'z maqsadi sari qanday intilish kerakligi, aniq rejalar asosida harakat qilish va albatta, o'zining kuchli irodasini namoyish eta olish orqali boshqalarga o'rnak bo'la oldi. Maktab jamoasi o'quvchimizga , ota-onasiga va albatta ustozlariga o'z minnatdorchiligini bildiradi.
👉Eslatma: SAT (Scholastic Assessment Test) Dunyoning yetakchi AQSH,Kanada, Avstraliya Singapur, Osiya va Yevropaning bir nechta davlatlarida Bakalavr bosqichida tahsil olish imkoniyatini beradi. Universitetlar SAT natijasidan kelib chiqqan holda to'liq yoki qisman Grantlar taklif qiladi!
#Chinoz_tumani
Yurtimiz bo‘ylab Yashil makon oyligi o‘tkazilmoqda. Darvoqe, Chinoz tumanining Oydin mahallasida ham ushbu tadbirni namunali o‘tkazish uchun tayyorgarlik ishlari boshlab yuborildi.
Chinoz tumani hokimligi axborot xizmati.
#Ochiq_muloqot
Viloyat hokimining tadbirkor va eksportyorlar bilan ochiq muloqoti oʻtkazildi
Bugun Nurafshon shahrida joylashgan "Nurafshon business city" direksiyasida Toshkent viloyati hokimi Zoyir Mirzayevning tadbirkor va eksportyorlar bilan navbatdagi ochiq muloqoti boʻlib oʻtdi.
Muloqotni oʻtkazishdan koʻzlangan maqsad – tadbirkorlikdagi mavjud muammolarni oʻrganish, ularni oʻz vaqtida bartaraf etish hamda soha vakillarining takliflarini tinglashdan iborat.
Boʻlib oʻtgan ochiq muloqotda viloyat sektor rahbarlari, tegishli mutasaddilar, masalaga bevosita aloqador va dahldor tashkilot-idora rahbarlari ishtirok etdi.
100 dan ortiq tadbirkorlar tomonidan bildirib oʻtilgan muammolar yuzasidan suhbatlashilib, takliflar eshitildi. Tadbirkor va eksportyorlarning soliq, bojxona, kredit, kommunal xizmat, logistika yoʻnalishlari bilan bogʻliq boʻlgan murojaatlari yechimi boʻyicha shu joyning oʻzida tegishli mas’ullarga koʻrsatmalar berib oʻtilib, ijrosi nazoratga olindi.
@chinozhayoti
#ixtisoslashtirilgan_maktablar
#tanlov_birinchi_bosqich
🔔 IXTISOSLASHTIRILGAN TAʼLIM MUASSASALARI AGENTLIGI Ixtisoslashtirilgan maktab va maktab-internatlaridagi ehtiyoj mavjud boʻlgan fan oʻqituvchilarini saralab olish maqsadida oʻqituvchilar tanlovining birinchi bosqichi (saralash) joriy yilning 13-22-oktabr kunlari oʻtkaziladi.
📆 Tanlovning 1-bosqichida hujjatlarni qabul qilish joriy yilning 13-oktabr kuni soat 09:00dan boshlab 22-oktabr kuni soat 18:00ga qadar davom etadi.
❗️Eslatma, hujjatlar job.piima.uz platformasi orqali qabul qilinadi.
☎️ Call-markaz: 71 207 20 17 (ichki raqam 609, 611, 606).
@chinozhayoti
“ЯХШИ КУНЛАР КЕЛИШИНИ КУТМАНГ”
Суқрот фақат 70 ёшида мусиқа асбобларини чалишни ўрганган ва мусиқчиликни мукаммал даражада эгаллаган.
Рим сенатори Марк Кантон 80 ёшида юнон тилини ўрганган.
Микеланджело 80 ёшида энг асосий асарларини яратган.
Гёте 80 ёшида ўзининг буюк асари “Фауст”ни ёзиб тамомлалаган.
Немис тарихчиси Леопольд Ранке ўзининг “Жаҳон тарихи” асарини 91 ёшида ёзиб тугатган.
Исаак Ньютон 85 ёшида ҳам қизғин ва тинимсиз фаолият олиб борган.
Буюк ёзувчи Лев Толстой 82 ёшида чалғи билан пичан ўришда ёш йигитлардан ўзиб кетган.
Композитор Игорь Стравинский 88 ёшида гўзал мусиқий асарлар яратган.
Француз ёзувчиси Виктор Гюго 83 ёшигача тинимсиз ишлаган.
Қадимги юнон драматурги Софокл 90 ёшида ҳам асарлар ёзган.
Бернард Шоу 94 ёшида ҳам меҳнат фаолиятини давом эттирган.
Дарвоқе яқинда америкалик ва европалик бир гуруҳ олимлар сенсацион кашфиётларини эълон қилишди: инсон мияси фанда аввал таъкидланганидек 25-30 ёшгача эмас, 50 ёшгача ривожланиб борар экан.Бундан ташқари инсон фаол фикрлашни давом эттирса мия ҳеч қачон қаримас экан.
Қиссадан ҳисса шуки – “қариш” деган касаллик мавжуд эмас, фақат инсон ўз миясини психологик жиҳатдан нотўғри йўналтиради холос. Ҳаётимиздаги энг катта тўсиқлар бизнинг ичимизда. Уларни дарҳол олиб ташлашимиз зарур. Бизнинг руҳимиз ва ички имкониятларимиз ёш танламайди. Токи тирик эканмиз бир поғона юқорига кўтарилишга, навбатдаги маррани эгаллашга, маънан юксалишга имкониятимиз бор. Яхши вақтлар келади деб хомтама бўлиб юрманг. Яхши дамларнинг номи – “Ҳозир”, “Бугун” деб аталади!
Рус тилидан Жалолиддин Сафоев таржимаси
@chinozhayoti
Биз учун энг катта хузур уйқуда эмас, уйғонишдадир.
Ҳар тонг соғ саломат уйғониш насиб қилганига шукр.
Ассалому алайкум
@chinozhayoti
#ИЙМОН_ШИФОСИ
🧅 ПИЁЗНИНГ АЖОЙИБ ХУСУСИЯТЛАРИДАН ЯНА БИРИ ҲАҚИДА
🌿 Мисрлик врач шундай деб ёзади: "Кишилар болаларининг иситмаси кўтарилганидан шикоят қилиб келсалар жаҳлим чиқиб кетади, ахир шунга ҳам врач, укол ёки таблeтка керакми? Уйда пиёз бор-ку, ахир!"
Фикримнинг исботи ўлароқ бир ҳаётий воқeани ҳикоя қилиб берай. Касалхонада қаттиқ иситма туфайли ўлим билан олишиб ётган болани кўргани қари бувиси келади ва ҳолатни кўргач дарҳол бир дона пиёз келтиришларини сўрайди, пиёзни олиб иккига бўлади-да, ҳар икки қадами тагига боғлаб пайпоғини кийгазиб қўяди. Эртаси бола соғлом ҳолда, хеч нарса кўрмагандай кўзини очади, пайпоқнинг тагидаги пиёз парчаси эса тим қора тусда.
Яна бир воқеа 1919 йилда Мисрда қаттиқ грипп туфайли 40 минг киши ҳаётдан кўз юмади. Шунда медицина ходимлари қишлоқларда уйма-уй юришиб одамларга ёрдам беришади. Чекка бир жойда яшайдиган деҳқоннинг уйига етиб боришганида ҳайратга тушишади, чунки бутун оила соппа-соғ.
- Қандай қилиб? - сўради табиб.
- Мана, - деб пўсти арчилмаган ҳолда ўртасидан кўндалангига иккига бўлиб қўйилган пиёзга ишора қилди уй эгаси. Ҳар бир хонада шундай ҳолат. Бундан ҳайратга тушган врач пиёзни олади ва микроскопга қўйиб қарайди, пиёз қатлари ичи тўла грипп микробларини кўради. Шундан маълум бўладики, кесилган пиёз микробларни ўзига жалб қилади ва уларни ўлдиради.
Жуда осон, лекин жуда фойдали. Баъзида оёғимиз тагида турган фойдали нарсани кўрмаймизу, унинг муқобилини узоқлардан қидирамиз. Буни ёзишдан мақсадимиз кимгадир фойдамиз тегиб қолса савоб эгаси бўлардик.
@chinozhayoti
#IELTS
Chinoz tumani ixtisoslashtirilgan maktabi 11-A sinf oʻquvchisi Tursunova Charosxon xalqaro ingliz tili bilish darajasini aniqlovchi IELTS dan o'ziga kerakli bo'lgan 6 ballni qo'lga kiritdi. O'quvchimizni kelgusi ishlarida ham zafarlar tilaymiz.
Bizni kuzatishda davom eting:
/channel/Chinoz_im_piima
#FAXR
✨BIZNING SHUNDAY O'QUVCHILARIMIZ BOR!
🔰Ixtisoslashtirilgan taʼlimi muassasalari agentligi tizimidagi Chinoz tuman ixtisoslashtirilgan maktabi maqsad sari navbatdagi odim qadam tashladi va xorijiy Universitetlardan qabul xatlari kelishni boshladi.
♻️Jumladan maktabimizning 11-sinf o‘quvchisi Madaminov Shamshodbek AQSHning Wingate Universitetiga + 27 000$ lik grantni qo'lga kiritdi.(4 yilga jami 108 000$) O'quvchimizni kelgusi ishlarida ulkan zafarlar tilaymiz.
👉Bizning ijtimoiy tarmoqlardagi sahifamiz /channel/Chinoz_im_piima
#Ҳайрли_тонг
Ҳаётдан мўжизалар қидирманг. Кузатинг, ҳис қилинг, ахир ҳаётнинг ўзи асл мўжиза-ку!
Ассалому алайкум Қадрдон. Тонгингиз хайрли, кунингиз файзли бўлсин!
@chinozhayoti
🗣 Пенсия миқдори ойлик иш ҳақи ва иш стажига боғлиқ.
Фуқаролар бир хил иш стажига эга бўлган ҳолда, лекин иш хақи ҳар хил бўлган тақдирда пенсия миқдорлари ҳар хил чиқади.
✅ Иш хақи микдорини аниқлаш учун фуқароларнинг охирги 10 йиллик меҳнат фаолияти давомида ишлаган даврларидан исталган кетма-кет 5 йил олинади.
✅ Яъни, иш стажи бир хил икки фуқаронинг меҳнат фаолиятлари давомида иш хақлари ҳар хил бўлади ҳамда кам иш хақи олган фуқаро албатта кам пенсия билан, иш ҳақи кўпроқ чиққан фуқаро эса кўпроқ пенсия миқдори билан пенсияга чиқади.
📞 11-40 🌐 pfru.uz
✅ Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 pensiyauzb">Youtube
Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болалар ҳамда парваришлаш нафақаси электрон маълумотлар асосида “проактив шакл”да тайинланади.
❔ Бу қандай амалга оширилади?
Биринчи босқичда фуқарога ногиронлик белгиланганидан ёки ОИВ аниқланганидан сўнг Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан ногиронлиги бўлган 18 ёшгача бола ва унинг қонуний вакили тўғрисидаги маълумотларни Пенсия жамғармасининг “Пенсия” ахборот тизимига юборади.
Иккинчи босқичда, Пенсия жамғармасининг “Пенсия” дастурий мажмуаси қонуний вакилни ногиронлиги бўлган 18 ёшгача бола билан қариндошлик муносабатларини ўрганиш учун Адлия вазирлигига ҳамда васийси ёки ҳомийси эканлигини ўрганиш учун Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига электрон сўровлар юборади.
Учинчи босқичда, Адлия вазирлиги ва Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги қонуний вакил тўғрисидаги маълумотларни Пенсия жамғармаси бўлимига юборади.
Тўртинчи босқичда, Пенсия жамғармаси бўлими:
- келиб тушган маълумотлар асосида нафақа тайинлаш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади;
- нафақа тайинланган тақдирда мурожаат қилувчига нафақа тайинланган муддат, нафақа миқдори, нафақани қачон ва қаердан олиш тўғрисида СМС-хабар юборади;
- нафақа тайинлаш рад этилган тақдирда рад этиш сабаблари тўғрисида мурожаат қилувчига СМС-хабар юборади.
⚡️ Нафақа тайинлашда Пенсия жамғармаси ходимлари иштирок этмайди. Барча жараёнлар автоматик тарзда амалга оширилади ва нафақа тайинлаш учун 30-40 сония вақт сарфланади.
Батафсил
📞 11-40 🌐 pfru.uz
✅ Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 pensiyauzb">Youtube
Давлат раҳбари Қашқадарё иқтисодиёти фақатгина йирик корхоналарга қараб қолмаслиги кераклигини кўрсатиб ўтди.
Масалан, вилоятда истеъмол товари ишлаб чиқаришда ўсиш суръатлари республика кўрсаткичидан 3 баробар кам. Айниқса, кичик бизнеснинг саноатдаги улуши энг охирги ўринларда.
Ваҳоланки, Қамашида цемент, гипс ва мармар, Шаҳрисабзда графит, Яккабоғда кварц қуми, Чироқчида марганец, Китобда доломит ва чинни конларини ўзлаштириб, ишлаб чиқаришни
каррасига ошириш мумкин.
Бундан ташқари, Қашқадарёда йилига 150 минг тонна полиэтилен грануласи ишлаб чиқарилса-да, уни атиги 4 фоизи вилоятнинг ўзида қайта ишланади. “Шўртангаз кимё мажмуаси” атрофидаги 200 гектар бўш ерда 100 турдаги импорт маҳсулотини ишлаб чиқаришни йўлга қўйса бўлади.
Мутасаддиларга тадбиркорлар билан учрашиб, йирик саноат корхоналари билан кооперация асосида 10 мингта иш ўрни яратиш топширилди.
Умуман, Қашқадарёда саноат ҳажмини келгуси йилда 40 триллион сўмга, экспортни 500 миллион долларга етказиш белгилаб олинди.
Facebook|Instagram|Twitter
Қарши шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари юзасидан йиғилиш бўлиб ўтмоқда.
Давлатимиз раҳбари дунёдаги вазият ва зиддиятлар тобора кучайиб бораётгани, бундай шароитда бефарқ бўлиб, “кун ўтса бўлди” қабилида иш тутадиган раҳбарлар энг катта душман эканини қайд этди.
“Мамлакатимиз, халқимиз тинчлиги, фаровонлиги ва келажаги учун янги корхоналар, иш ўринлари, янги бозорлар, инвестиция, катта-катта тушумлар керак”, - деди Президент.
Ҳоким ва вазирлар асосий ҳамкор давлатлар бозоридаги тебранишлар, савдо чекловлари давом этаверса, маҳсулотларни қаерга ва қандай сотиш керак, қайси корхонага қандай кўмак бериш зарур, деган масалалар устида бош қотириши шартлиги кўрсатиб ўтилди.
Facebook|Instagram|Twitter
#tabir
#til_bayrami
⚡️Chinoz tumani ixtisoslashtirilgan maktabida 21-oktabr mustaqil davlatchiligimiz timsoli O'zbek tiliga davlat tili maqomi berilganligining 34 yilligi munosabati bilan katta tadbir o'tkazildi. Tadbirda maktab rahbari va ustozlar barchani tabriklab , o'z ona tilimizga hurmat bilan munosabatda bo'lishimiz , manaviyatimiz yanada yuksalishi uchun nimalar qilishimiz kerakligi to'g'risida qisqa tushuntirishlar berib o'tildi . Barcha o'zida g'urur hissini uyg'otgan holda dars mashg'ulotlariga yo'naltirildi. Tadbir ko'tarinki muhitda o'tkazildi!
Bizni kuzatishda davom eting:
/channel/Chinoz_im_piima
❗️Барча билиши зарур бўлган телефон рақамлари – рўйхат
🔷 101 – ўт ўчириш хизмати
🔷 102 – милиция
🔷 103 – тез тиббий ёрдам хизмати
🔷 104 – газ хизмати
🔷 1050 – қутқарув хизмати
🔷 1157 – табиатга зарар етказиш ҳолатлари ҳақида хабар бериш учун.
🔷 1159 – Истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш агентлиги Call-маркази.
🔷 1001 – об-ҳавони билиш учун алоқа хизмати.
🔷 1004 – аниқ вақтни билиш учун алоқа хизмати.
🔷 1054 – “Сувсоз” ДУК авария хизмати.
🔷 1069/(78)140-19-19 – дорихона ва дори-дармонларни топиш учун алоқа хизмати.
🔷 1347 – иссиқлик ва иссиқ сув таъминотидаги муаммолар бўйича мурожаат қилиш учун.
🔷 1009 – барча ташкилотлар манзили, телефон рақами, томошалар намойиши, кўргазмалар иш жадвали, халқаро ва шаҳарлараро телефон кодлари, шаҳарлар индекслари ва бошқа маълумотларни тақдим этувчи алоқа хизмати.
@chinozhayoti
КЎНГИЛ ОЛИШ
Суриялик олим Муҳаммад Хайр аш-Шиъолга Ҳайсам исмли бир тикувчи айтиб берган экан. Ҳикоя соҳиби шундай дейди:
“Менинг тикув корхонам бор эди. Қўшни аёллардан Умму Жамил исмли аёлнинг эри вафот қилиб қолди. Унинг учта етими бор эди. Бир куни у менинг корхонамга келиб деди:
-Менинг бир тикув машинам бор. Уни эрим ишлатар эди. Биз уни қандай ишлатишни билмаймиз. Мен эса етимларимни боқишим керак. Ўша машинамни сизга келтириб ижарага берсам. Ижара пули билан ўзимни ва етимларимни боқар эдим.
Мен қайтаришга ҳаё қилиб унга дедим:
-Майли келтирингчи.
Аёл тикув машинасини келтирди. Унинг машинаси жуда эски модел экан. Бу машина учун менинг корхонамда ҳеч бир иш йўқ эди. Аммо мен бу аёлнинг кўнглини синдиришни истамадим. Ундан ижарага қанча пул беришим лозимлигини сўрадим. У уч минг лира деди. Бу воқеа Сурия урушидан йигирма йиллар олдин бўлган эди. Мен тикув машинасини олиб қолдим ва унга уч минг лира бериб юбордим.
Машинани бир бурчакка қўйиб қўйдим. Ўн йиллар ўтди. Умму Жамил мендан ижара пулини олиб турди. Аммо тикув машинасидан умуман фойдаланмадим. Энди тикув корхонамни шаҳар четидаги бир бошқа бинога кўчирмоқчи бўлдим. Нарсаларни кўчираётиб ходимларимга: “Умму Жамилнинг машинасини ҳам олинглар!”, дедим. Цехни юритадиган аёл деди:
-Бизнинг Умму Жамилнинг машинасига эҳтиёжимиз йўқ. Кўчириб нима қиламиз?!
Мен:
-Кўчиринглар, тамом!-дедим.
Яна ўн йиллар ўтиб Сурияда уруш бошланди. Менинг корхонам жойлашган минтақа вайрон бўлди. Аммо менинг корхонам сақланиб қолди. Уруш сабабидан Умму Жамил билан алоқамиз узилиб қолди. Унинг манзилини ҳам топа олмадим. Унинг телефони ўчган эди.
Цехни юритадиган аёл мендан кетиб Европага борибди. Икки ойдан сўнг мен билан боғланиб бир туш кўрганини, уни менга айтиб беришини истаётганини айтди. Мен: “Гапир”, дедим. У шундай деди:
“Тушимга ғойибдан овоз эшитдим. У овоз шундай деди: “Умму Жамилнинг тикув машинаси баракотидан сизнинг корхонангизни сақлаб қолдик!”.
Тикувчи Ҳайсам доктор Шиъолга шундай деган экан:
“Ҳурматли доктор! Ишонсангиз, менинг корхонамдаги битта нина ҳам йўқолмади. Ваҳоланки, бу минтақадаги бирор бир жой зарарсиз қолмаган!”.
Эҳтимол сизни ҳам заифа бир бева аёлга ёрдам беришингиз сиз ва оилангизнинг ҳимоя қилинишига сабаб бўлар.
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:
“Ёнидаги қўшнисининг очлигини билатуриб қорни тўқ ҳолда хотиржам ухлаган киши менга иймон келтирмабди!”.
Яна айтадилар:
“Эй Абу Зарр! Агар шўрва пиширсанг сувини кўпроқ сол. Қўшниларингни йўқлагин!”.
Қанча-қанча Умму Жамиллар кўчаларда саргардон. Уларнинг эҳтиёжини қилсангиз, биров билмайди. Бунинг номи махфий садақадир. Бунинг номи кўнгил олишдир...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
@chinozhayoti
BO‘SH ISH O‘RINLARI
Ixtisoslashtirilgan ta'lim muassasalari agentligi tizimidagi Chinoz tuman ixtisoslashtirilgan maktabi quyidagi lavozimlarga vakant e'lon qiladi. Matematika fani o'qituvchisi-3 nafar, Ona tili va adabiyot fani o'qituvchisi-1 nafar, biologi. Talablar: Oliy ma'lumotli pedagog ( toifa sertigfikatlari ), O'z sohasida tegishli masalalar bo'yicha axborot va ma'lumotlardan xabardor bo'lishi. Imkoniyatlar:Ahil va professional jamoa; Doimiy malakaviy o'sish; xalqaro konferensiya va treninglar; Yuqori oylik maosh; Boshqa ko'plab imkoniyatlar. Ariza va hujjatlarning PDF formatdagi shakli job.piima.uz sayti orqali yuboriladi.
@chinozhayoti
Савдо-саноат палатаси Чиноз тумани бўлими ходимлари "Chinoz Lider Smard" хусусий корхонасида бўлди.Палата раҳбари Даврон Сапаров тадбиркорлик субьектининг шароити, муаммолари хақида сухбатлашди.
Ўрганилган камчилик ва муаммолар ечими юзасидан чора-тадбирлар белгиланди.
@chinozhayoti
Тешик қозон...
2006 йиллар эди. Янги оила қурган пайтларимиз. Тошкентда ижарада яшар эдик. Ишларим ҳам бирида бор бирида йўқ эди. Қийналиб яшар эдик. Қамбағални туяни устида ит қопар дегандай, бисотимиздаги биттаю битта кичкина қозонча ҳам мошдай бўлиб, тешилиб қолибди.
Тешик қозонни ташлаб юбориб, янги қозон сотиб олишга, чўнтак касал. Қозонсиз ўтиришга, томоқ қурғур ҳам тешик. Ейман дейди. Охири, ўйлаб ўйлаб, сварчик топиб, қозонни яматишга қарор қилдим. Машиналарни таъмир қиладиган жойга бордим. Уста қозонни кўриб,- ука, биз бу қозонни сварка қилиб, ямай олмаймиз деди. Кайфиятим тушиб кетди. Энди нима қиламан?
Уста менга, бу қозонни ямаса кемпинг ёки аргон сварка қиладиганлар ямайди деди. Кўчама кўча юриб, кемпинг қидиришга тушдим. Фақирлик фитнасидан ўзинг сақла ё Аллоҳим деб, ичимда дуо қилиб, хорлигим келиб, эзилиб кетардим.
Ва ниҳоят, кемпинг деган сваркани ҳам топдим. Икки минг сўм бериб яматдим.
Жуда хурсанд бўлдим. Уста акани ҳам дуо қилиб кетдим.
Уйга келиб, оғзим қулоғимда, ямалган қозонни турмуш ўртоғимга кўрсатдим. Иккимиз ҳам фақирларча хурсанд эдик.
Ўша кечаси туш кўрдим. Муйсафид бир киши яқинимга келиб, атрофимдаги одамларга эшитдирмай, ўзим эшитадиган қилиб паст овозда, - ўғлим, фақирлик кўрмай десанг, Воқеа сурасини ўқиб юргин,--дедида мендан узоқлашиб кетиб қолди.
Уйқудан уйғониб, тушимни хотинимга айтдим. Қуръонда бу номдаги сура бор ёки йўқлигини ҳам билмасдим. Қуръони каримни олиб излашга тушдим. Воқеа сураси бор экан. Топдиму ўқишга тушдим.
Ҳар куни бир марта бўлса ҳам ўқиб қўярдим. Аллоҳнинг инояти билан ишларим изига тушиб кетди.
Янги қозон ҳам сотиб олдик. Тешик қозонни ташлаб юбормадим. Узоқ йиллар сақлаб юрдим. Воқеа сураси билан боғлиқ бу синоатни унутибман. Кеча бир дўстим келиб, компютерингизда бўлса, менга Воқеа сурасини кўчириб беринг деди ва воқеа сураси хақида ва ўқиб юрган кишига Аллоҳнинг неъматлари кесилмаслиги хақида айтиб қолди...
Унутилган хотиралар эсимга тушди. Воқеа сураси фазилатлари хақида топиб ўқидим.
Аллоҳнинг каломи Қуръон каримда биз билмаган сир-синоат қанча?
Ҳар қандай ҳолатда ҳам, Аллоҳнинг раҳматидан умид узмаслигимиз керак экан.
@chinozhayoti
Яхшилик сира унутилмайди
Камбағаллик бошига тушган бир бева аёл олти яшар ўғли билан бирга яшар, зўрға кун кечиришар эди. Бахтга қарши аёл бетоб бўлиб қолди, уйда на егулик, на дори дармон бор. Она соғайгунча ҳеч қаердан на пул ва на овқат келиши даргумон. Олти яшар ўғил онасига дори ва егулик топгани бозорга бориб, бироз тиламчилик қилиб, уни буни этагига зор нигоҳлари билан ёпишди. Ҳеч ким унга парво хам қилмасди. Кўз олдидан онажонисининг қийналаётгани кетмас, нима бўлсаям дори ва егулик олиб бориш учун аввал дорихонага кириб онасига врач ёзиб берган дорилар рўйхатини кўрсатди. Дорихоначи дориларни болакайга тутқазиб,пулни беришни сўради. Болакайда пул йўқ, дориларни қучоқлаганча бор кучи билан дорихонадан чиқиб бозор оралаб қочди. Дорихоначи "ўғрини тутинглар!" деб, бутун бозорга жар солиб, уни қувиб кетти. Шу пайт егулик сотиб ўтирган бир амаки болани тутиб олди. Дорихоначи келиб болакайни турта кетти. Ҳалиги амаки эса уни айириб, болакайдан нега бундай қилганини сўради. Болакай онаси бетоблигини ва унга дори дармон ва егулик кераклигини, пули йўқлигини айтиб ҳунграб йиғлаб юборди. Шунда сотувчи амаки қизига кассадаги пулни ва егулик олиб келишини буюрди. Дорихоначига дорини пулини тўлаб, егуликни болани қўлига тутқазиб, "тез бор онангни олдига", деди. Йиллар ўтиб сотувчи амаки қариб, ишдан қолиб, оғир бетоб бўлиб шаҳар касалхонасига қизи олиб келди. Врачлар текшириб касали оғир ва жарроҳликни тезда ўтказиш кераклигини ва қанча пул кераклигини, эртагаёқ етказиб келишлиги шартлигини айтишди. Қиз бечора уйига қариндошлардан ёрдам сўрашу чун қайтди. Аммо улар айтган пулни тополмади. Кечаси билан Аллоҳга дуо қилиб чиқди. Эртасига касалхонага Аллоҳдан умид билан борди. Не кўз билан кўрсинки отасини операция (жарроҳлик) қилишган, отаси у келганида хуши ўзига келганди. Қиз отасининг ҳаётга қайтганини кўриб хурсанд бўлди, аммо пулини кандай тўлашни, энди нима қилишни билмасди. Ҳамшираларни чақириб даволаш нархи ёзилган чекни қаердан олишни сўради. Ҳамшира бош врач ҳузурига киришлигини ўша ерда тўлайсиз, - деди. Қиз бош врачни олдига кирди ва пули йўқ бўлсаям қанча сарф ҳаражат кетганлигини сўради. Врач унга тўлов чекини тутқазди. Қиз чекни қўрқа қўрқа очиб қаради ва кўзларига ишонмай йиғлаб юборди. Чекда "10000000000 доллар ва тўлов алла қачон ўттиз йил олдин тўланган" деб ёзилганди. Бу бош врач ўша, ҳа, ўша болакай эди. Онасини ҳаётини сақлаб қолган инсонни унутмаган, яхшилиги ҳаққи ҳурматига яхши ўқиб катта врач бўлганди......!
@chinozhayoti
БУВИМ БИЗНИ НЕГА МАҚТАМАДИЛАР
Раҳматли бувимнинг дугоналари бўларди. Фарзандлари вафот этиб кетганми ё бола кўрмаганмиди, эсимда йўқ, кунда-кунора бизникига келардилар. Бир куни ўша аёл бизни мақтаб қолдилар:
- Ўртоқ, невараларингга кўз тегмасин, бир-биридан ақлли, бир-биридан доно-я! Қандоғам бахтли экансан!
Мен ғурурланиб бувимга қарадим. Ичимда: "Хозир бувимам бизни мақтайдилар, айниқса мени!" деб маҳтал турибман. Лекин бувим...
- Э, қўй, мақтама буларни! Бола-чақанинг фитна эканини билмайсан-да! Сен шукрингни кўпайтир. Бу неваралар бор бўлсин-у, лекин... - у ёғига аллақанча менга ёқмаган гапларни айтдилар. Болалигимга бориб, бувимдан хафа бўлдим. Кечгача тўрсайиб юрдим. Кечки пайт бувим мени ёнларига чақирдилар.
- Бояги гапларимга хафа бўлдинг-а? - дедилар. Мен баттар тумшайдим.
- Ҳали ақлинг тўлишмаган-да, қизим, шунга хафа бўлдинг. Қулоғингда бўлсин, улғайиб, фарзанд кўрсанг, фарзанди йўқ аёлларнинг олдида болаларинг билан зинҳор мақтанма! Уйи йўқнинг олдида уйингни мақтама! Пули йўқ, ночорнинг олдида тўкинлигинг билан мақтанма! Пиёда қолганларнинг олдида уловингни мақтама! Айб бўлади!
- Нимаси айб бўлади?
- Унинг ношукрлиги кўпаяди, ичида ҳасад уйғониши мумкин, ўксиши мумкин, бир дардига ўн дард қўшилиши мумкин... Буларга сабаб бўлиб қолмаслик керак. Бировнинг ўкинчдан бўйни букилишига сабабчи бўлиш айб... йўқ, гуноҳ бўлади, қизим...
Дилфуза Комил.
@chinozhayoti