ҚАЛАМДАН БЕШ ЎРНАК
– Ву-уй, қаламингиз бунча чиройли, бувижон. Менга бери-инг.
Онахон ёзишдан тўхтади. Набирасининг чақнаб турган кўзларига меҳр билан термилди.
– Бераман, болажоним, албатта, бераман. Шуни ёзиб олай.
Болакай қораланган қоғозга бир муддат тикилиб туриб, хонасига кириб кетди. Анчадан кейин онахон ёзишни тугатиб, тўрт букланган қоғоз орасига қаламни солди. Ухлаб ётган набирасининг бош томонига қўйди.
Унда бундай сўзлар битилган эди:
“Менинг азиз болажоним. Катта бўлганингда, худди қаламга ўхшашингни истардим. Унинг бешта хусусияти бор. Инсон бўламан десанг, қаламдан ҳам ўрнак ол
Биринчидан: ўзингни ҳар қанча доно билсанг ҳам, сени юргизиб, йўналтириб турган Қўл борлигини зинҳор унутма. Шу Қўлга суянишни, унинг измида бўлишни ўрган.
Иккинчидан: енгил, равон ёзиши учун қаламни вақти-вақти билан чархлаб туриш керак. Бу – оғриқли жараён. Аммо бирор натижага эришмоқчи бўлсанг, машаққатларни сабр билан енгишга тўғри келади. Зеро, инсонни синовлар тоблайди.
Учинчидан: қаламда ёза туриб, хатога йўл қўйсанг, ўчирғичда тўғриласа бўлади. Мард инсонгина хатосини тан олади, ўзини ислоҳ қилишдан эринмайди, ор ҳам қилмайди.
Тўртинчидан: қаламнинг шаклу шамойили эмас, ичидаги ўзаги муҳим. Шундай экан, қалбингда яхшиликларни сақла. Ҳар қандай вазиятда қатъиятингни йўқотма.
Бешинчидан: қалам ўзидан из қолдиради. Шу каби сенинг ҳам бирорта амалинг изсиз кетмайди. Демак, қадамингни ўйлаб бос. Ортингдан фақат эзгуликлар қолсин.
Сени яхши кўрган Бувижонинг”.
@chinozhayoti
#Хайрли_тонг
Дунёда ҳеч нарса инсонга ўз ўй-фикрларичалик таъсир кўрсатолмайди... Шундай экан, фақат яхшиликларни ўйланг, яхшиликларни изланг, яхшиликларни кўринг, яхшиликларга интилинг ва боридан бахт яратишга харакат қилинг...
Ассалому алайкум Қадрдон. Бошланган янги кунингиз хайрли бўлсин!
@chinozhayoti
Тошкент вилояти ғаллакорлари давлат эҳтиёжларига дон сотиш шартномавий режасини бажарди👏👏
Каналга уланиш: ↩️
/channel/@chinozhayoti
⚡️1 ноябрдан бошлаб 1000 кВтдан зиёд электр энергияси сарфлаган аҳоли 2−4 баравар кўп пул тўлайди
Ҳукуматнинг ёпиқ қарори билан шу йил 1 ноябрдан ўзбекистонликлар 1000 кВтдан кўп электр энергияси сарфлагани учун белгиланган тарифдан 2−4 бараваргача қимматроқ тўлов қилиши белгиланган.
Энергетика вазирлиги бу ўсувчан коэффициент «аҳолининг 98 фоизига умуман таъсир қилмаслигини» айтмоқда.
Демак, ҳукуматнинг аҳолидан яширган бу қарори атиги 2 фоиз аҳолига тегишли.
Аммо қарорни ёпиқ қабул қилинишида негадир мантиқ кўринмаяпти. Агар электр энергиясини иқтисод қилиш бош мақсад бўлса, Ҳукумат аввало энергияни иқтисод қилмаётганлар аҳолими ёки ҳўжалик субъектларими шуни ойдинлаштириб олиши керак бўлади.
Шунингдек, Ҳукумат иш вақти режимига риоя этмаётган ташкилотларда ҳам назоратни кучайтириб, ишдан кейин ишхонадан чиқмай электр энергиясини сарфлаб ўтирадиган ходимлари бор ташкилотларга қаттиқ чоралар кўриши керак. Ана шунда ҳақиқий иқтисодни кўрамиз.
👉 @r_kusherbayev
Ялламалик боксёр
Тўрабек Хабибуллаевнинг жангларини кўриб чинозликлар роса фахрланишди. 80 келограмм вазнлилар ўртасида бўлиб ўтган Осиё ўйинларида рақибини танг ахволда қолдирган.Лекин спорт спортда.Баъзан ютасан, баъзан юқазасан. Бу гал рақибларига ён босиб, бронза медали сохиби бўлган бўлса, (аслида 3- ўринни олиш учун қанча калтак едириш керак) кейинги ўйинларда албатта биринчи бўлишга бел боғлаган ялламалик боксчи йигитга омад ёр бўлишини тилаб қоламиз.
@chinozhayoti
— Йўқ, мени хотинимнинг олдига олиб киринглар! — деди Султон юришдан тўхтаб. — Мен бу ерга бош врачни кўриш учун келганим йўқ!
— Биламан, — деди ҳамшира мулойимлик билан. — Лекин ҳозир у кишининг олдига кириш мумкин эмас. Мени тўғри тушунинг!..
— Нега?.. Нега мумкинмасакан?..
— Ухлаяпти!..
Шу орада бош врачнинг ўзи кабинетдан чиқиб қолди ва совуққина саломлашгач, Султонни ичкарига етаклаб кирди.
— Ука, — деди врач босиқлик билан. — Тўғрисини айтаман, хотинингизнинг баданида бир нечта кўкарган жойларни кўрдик. Мабодо, калтакламаганмидингиз?..
— Йўғ-э! — деди Султон сал ортга тисланиб. — Мен-а?.. Ўйлаб гапиряпсизми?..
— Тўғри, сиз жуда бамаъни одамсиз… Балки, рўза тутиб ҳолдан тойган бўлса, йиқилиб-нетиб тушгандир…
— Буниси ҳақиқатга яқинроқ. — ўзини оқлай кетди Султон. — Чунки, мен эрта тонгда чиқиб кетиб, ярим кечаси кириб келаман. Ҳозир келсам, манавинақанги гаплар…
— Ҳа, майли, — деди врач ерга боқиб. — Ҳаётда ҳамма нарса бўлиши мумкин…
— Хўш, ўзи қалай? — сўради Султон. — Нега индагингиз келмайди?..
Хотинингизми?.. — врач энди дераза қаршисига бориб бир қаватини очиб юборди.
— Хотинингизни… Ҳомиладор экан… Афсуски, икковиниям сақлаб қололмадик…
— Нима?.. Нима дедингиз?.. Ҳомиладор?..
— Ука, аёлингиз кўп қон йўқотган… Бунинг устига юрагининг ҳам мазаси йўқ экан… Боласи тушгандан сўнг бир томондан қон, иккинчи томондан юрак хуружи… Дош бера олмади… Сизга… Худо сабр берсин, ука!..
— Оҳ!!!
Султон беихтиёр бошини чангаллаб, полга тиз чўкди.
— Энди нима қилама-ан, Зами-и-и?.. Мени кимларга ташлаб кетди-инг?..
Уни ҳеч ким ўрнидан қўзғата олмас, телбаларча силкиниб-силкиниб, ўкириб-ўкириб йиғларди.
Мени кечи-ир!.. Мен кўрнамакни кечи-ир!.. Мен нонкўрни кечи-ир!..
Тамом...
Фарида Мамат кизи
@chinozhayoti
#Расман
#хушхабар
⚡️⚡️Барча хотин-қизлар коллеж, техникумларда грант асосида ўқийдиган бўлди
Бунга оид ҳукумат қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, шу йилдан коллеж ва техникумларга қурилиш, транспорт, коммунал, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларида ўқийдиган хотин-қизлар давлат гранти асосида таълим олади.
Коллеж ва техникумларга тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинган хотин-қизлар 10 октябрга қадар муассаса директори номига давлат гранти асосида таълим олиш учун ариза билан мурожаат қилади.
Давлат гранти асосида таълим оладиган хотин-қизларга ажратиладиган пуллар мақсадли сарфланиши учун директорлар шахсан жавобгар бўлади.
@chinozhayoti
#Chinoz_ixtisoslashtirilgan_maktab
#Nurafshon_TV
#school_life
Chinoz Ixtisoslashtirilgan Maktabi bugungi kunda o'z oldiga qo'ygan maqsad va vazifalariga bosqichma-bosqich erishib kelmoqda. Maktab hayoti, dars jarayonlari, erishilayotgan yutuqlar, o'quvchilarning maktab va o'z kelajaklari haqida fikrlari Nurafshon TVda teledastur orqali yoritib berildi.
@chinozhayoti
#Bizning maktab
🔰O’zbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab ta’limi vazirligining 2023 yil 8-sentabrdagi 02-02/5-1516 sonli hamda Ixtisoslashtirilgan ta’lim muassasalari agentligining 2023-yil 13-sentabrdagi 02-12-1604 sonli xatlar ijrosini ta’minlash maqsadida, Chinoz tuman ixtisoslashtirilgan maktabining pedagog xodimlariga yig'ilish o'tkazildi. Yig'ilishni Chinoz tuman ixtisoslashtirilgan maktab direktori Olimjon Isoqov so'zga chiqib, fan olimpiadasini o'tkazish haqidagi buyruqqa asoslanib, olimpiada chora-tadbirlari to‘g‘risida tushunchalar berdi.
📋🖊Yig'ilishda:
1.Fanlar olimpiadasining birinchi tur maktab bosqichini yuqori saviyada o'tkazish
2.Sentabr oyida o'tkaziladigan BSB xususidagi masalalar ko'rildi.
☝️Ma'lumot o'rnida, fan olimpiadasi maktab bosqichi IX, X, XI sinf o’quvchilari o’rtasida o’tkaziladi. Ushbu olimpiadani yuqori saviyada o'tkazish O’IBDO’ Sh.Zikirov va maktab maslahatchisi D Yo’ldoshevlar olimpiadani o’tkazish ishlarini muofiqlashtirish vazifasi yuklatildi.
1️⃣2️⃣3️⃣4️⃣5️⃣
#ekspert_javobi
❓Keksalar va internat uylarida yashovchi nogironligi bo‘lgan pensionerlarga pensiyalar to‘lanadimi?
📄 “Fuqarolarning davlat pensiya ta’minoti toʻgʻrisida”gi qonunning 60-moddasiga asosan internat uylarida (pansionatlarida) yashovchi yolg‘iz keksalar va nogironligi bo‘lgan shaxslarga tayinlangan pensiyaning kamida 20 foizi to‘lanadi.
✅ Ushbu savolga Budjetdan tashqari Pensiya jamgʻarmasi boʻlim boshligʻi Nozimjon Joʻrayev batafsil javob berdi.
#pensiya
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
🗣 1941-1945 йиллардаги уруш даврида мамлакат ичкарисида фидокорона меҳнат қилиб фашизм устидан қозонилган ғалабага улкан ҳисса қўшган ва ҳозирги кунда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ҳудудий туман (шаҳар) бўлимлари ҳисобида туриб пенсия олаётган нуроний отахонларимиз ва онахонларимиз 6 599 нафарни ташкил қилади (уларнинг 4 082 нафари ёки 61,9 фоизи аёллар).
👨🏼🦳👵🏼 1941-1945 йиллардаги меҳнат фахрийларининг 390 нафари ёки 5,9 фоизи 100 ёшга тўлган ва 100 ёшдан катта нуронийлар бўлиб, уларнинг 314 нафари ёки 80,5 фоизи аёллар ҳисобланади.
1941-1945 йиллардаги уруш даврида мамлакат ичкарисида фидокорона меҳнат қилган шахсларга пенсиясидан ташқари ҳар ойда тўланаётган устама ҳақ ва қўшимчалар қуйидагича:
◼️- пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 30 фоизи миқдорида устама ҳақ – 104 100 сўм;
◼️- пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 25 фоизи миқдорида уй-жой коммунал хизматлар ҳақини тўлаш учун компенсация пули – 86 750 сўм;
◼️- 100 ёшга тўлган ва 100 ёшдан катталарга пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 100 фоизи миқдорида – 347 000 сўм қўшимча.
📞 11-40 🌐 pfru.uz
✅ Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 pensiyauzb">Youtube
#қизиқ
❗️Пенсияга чиққан одамга қандай имтиёзлар берилади?
Бельгияда инсон нафақа ёши (65 ёш)га етса пенсия идорасидан унга хат келади:
"Сиз нафақага чиқдингиз. Бизга банкдаги ҳисоб рақамингизни юборинг. Сизга ойлик нафақангизни ўтказиб турамиз. Агар сизда муаммо бўлса, мана шу рақамга боғланинг. Сиз билан гаплашиб олиш учун вақт белгилаймиз.
Сизга қуйидаги имтиёзлар бор:
1. Уй ёки ҳовлининг ижара нархи туширилади.
2. Сиз учун ижарани тўлашга ойлик ёрдам бор.
3. Ижтимоий таъминот идорасидан маскан сўрашга ҳаққингиз бор.
4. Электр ва алоқалар арзонлашади.
5. Тиббий хизматлар бепулга яқинлашади.
6. Сизга ҳар ой тиббий текширувдан ўтишни сўраб қоғоз келади.
7. Сизга ҳар ой бир идишда анализлар топшириш учун воситалар келади. Сиз анализларни юборгач бир неча кунда жавобларни оласиз.
8. Тиш шифокори сиз учун деярли текин. Агар тиш дўхтири сиздан олти ойда бир хабар олмаса сизга жарима тўлайди".
P/S. Бизда шунча имкониятдан ҳеч бўлмаганда ярми бўлганда эди...
@chinozhayoti
#эслатма
❗️1 октябрь – байрам арафасида неча кун дам олинади?
Меҳнат кодексига кўра, 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни ишланмайдиган байрам ҳисобланади.
Бу йил 1 октябрь якшанбага (умумий дам олиш куни) тўғри келмоқда. Дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келганда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.
Шунда 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар 3 кун – 30 сентябрь (шанба), 1 октябрь (якшанба) ҳамда 2 октябрь (душанба) дам олади.
6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар эса 2 кун – 1 октябрь (якшанба) ҳамда 2 октябрь (душанба) дам олади.
Ушбу қоида барча ходимлар учун – хусусий корхоналарда ишлайдиганлар учун ҳам, давлат ишида ишлайдиганлар учун ҳам амал қилади.
@chinozhayoti
ЭЙ ДЎСТ....
Кўзларимга дунё
тортганда парда,
Гохида ўзимдан
кетсам агарда,
Ўтмишни эсингга
олиб тур эй дўст,
Мени хақ йўлига
солиб тур эй дўст
Сохта улфатларим
кўпайганида
Манманлик балоси
кучайганида
Ғийбатим шош қадар
узайганида
Амаллаб ёнимни
олиб қўй эй дўст
Мени хақ йўлига
солиб қўй эй дўст.
Тухмат тиконларин,
тергин йўлимдан
Нафсим устун келар
гохо кўнглимдан,
Кунда бир хабар бер,
менга ўлимдан
Ўлим хақдеб менга,
айтиб тур эй дўст
Жиловимни махкам
тортиб тур эй дўст.
@chinozhayoti
#Ҳайрли_тонг
«Ҳаёт қисқа. Уни кишиларга ўзингни оқлашга уриниб беҳуда ўтказма. Сени яхши кўрадиганлар сенда доимо яхшиликни кўришади. Сени ёмон кўрадиганларни эса ҳеч қачон рози қила олмайсан!»
© Жубронь Халил Жубронь
Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Ҳайрли тонг. Яхши ниятлар билан бошланган кунингизни Аллоҳ яхшиликлар билан тўлдирсин!
@chinozhayoti
САБОҚ
Мадиналик икки йигит Туркияга сафар қилишга қарор қилдилар. Уларнинг бу сафардан кўзлаган мақсадлари иш топиш эмасди. Ёки бирон-бир университетга топшириш ҳам эмасди. Яна шонли аждодлари сингари Исломиятни ёйиш учун ҳам эмасди...
Улар бу ерда ўз шаҳарларида қилолмайдиган бир иш — тўйгунча спиртли ичимлик ичиш ниятида эдилар...
Улар Истанбулга етиб келиб, ичкилик сотиб олишди. Таксига ўтириб, ҳеч ким кўрмасин дея, шаҳар ташқарисидаги бир меҳмонхонага бориб жойлашдилар.
Меҳмонхона администратори рўйхатга қўяр экан, қаердан келганликларини сўради. Мадиналик эканликларини эшитиб хурсанд бўлиб кетди. Дунёнинг энг нурли шаҳрининг инсонлари бўлган бу йигитларга оддий хона бергиси келмади. Пайғамбаримиз соллаллоху алайҳи васалламга бўлган ҳурмат ва мухаббат, у шаҳарнинг саодатли аҳолисига бўлган юксак эҳтироми туфайли, меҳмонхонанинг бутун бошли бир бўлагини ажратиб берди...
Меҳмонхона ҳодимининг бу ажойиб меҳмондўстлиги сабабини ўйлаб ҳам ўтирмаган йигитлар хоналарига жойлашдилар. Ярим кечагача Истанбулдан сотиб олган ичкиликларини ичишлик билан машғул бўлдилар. Бири ғирт маст ҳолга келди. Иккинчиси эса, оёқда аранг турар бўлди. Шундан сўнг икковлон ухлаб қолдилар....
Соат 5.30 да эшик тақиллади. Ким бўлиши мумкин бундай эрта тонгда? Дўстлардан бири уйғонди ва бир амаллаб эшикни очди. Ярим юмуқ кўз билан қия очилган эшикдан мўралади. Эшикда администратор турарди. У ҳеч нарсадан шубҳа қилмай деди:
- Бизнинг масжидимиз имоми бу ерда Мадиналик меҳмонлар борлигини эшитиб бомдод намозини ўқиб беришликдан воз кечди. Марҳамат қилиб тушинглар. Биз сизни пастда, масжидда кутамиз...
Йигит эшитган сўзларидан қотиб қолди....
Тезда шеригини уйғотди.
- Сен Қуръондан у-бу нарса биласанми?
У эса:
- Намоз ўқиб берадиган ҳолатда эмасман, деди.
Гуноҳ устида қўлга тушган жиноятчилар, ҳали тўла хушёрлашмаган дўстлар бу ноқулай аҳволдан чиқиш йўлини ўйлай бошлашди.
Бирдан яна эшик тақиллади.
- Бўла қолинглар. Жамоат кутяпти. Қуёш чиқишига оз қолди...
Бошқа чора йўқ!
Улар тез ваннахонага кириб, яхшилаб ғусл қилишди. Кейин пастга тушишди.
Хонақох худди жумадагидек одам билан тўла эди. Ҳамма уларга қараб жилмаяр, хуш келдингиз, дея назарлари билан саломлашишар эди.
Йигитлардан бири имомнинг ўрнига чиқди...
Такбири таҳримадан сўнг, "Фотиҳа"ни ўқий бошлади. Аллоҳ таъолонинг хузурида ўзининг бу тубан ҳолатидан уялганидан йигит йиғлаб юборди...
Жамоат ҳам Мадина соғинчидан ва Расулуллох соллаллоху алайхи васалламни эслаб, пиқ-пиқ йиғлай бошладилар...
Воқеа қахрамонининг ҳикоя қилишича:
- Икки ракаатда ҳам зўр-базўр замга "Ихлос"ни ўқидим. Чунки, мен "Фотиҳа" ва "Ихлос"дан бошқа ҳеч бир сурани билмасдим...
Намоздан сўнг одамлар саломлашиш учун мен томонга ёпирилдилар. Бирин- кетин мени қучоқлай кетдилар...
Бу воқеа икки дўстнинг ҳидоят топишларига сабаб бўлди.
Улар Мадинага қайтиб, илм олдилар.
Ҳозирда ўша намоз ўқиб берган йигит бир масжидда имом бўлиб, инсонларни Аллоҳнинг динига чақирувчи - ажойиб даъватчига айланган...
Баъзан Роббимиз шундай ҳолатларга соладики, бу нарса бизни тамоман ўзгаришимизга сабаб бўлади. Биз аввал қадрламаган нарсаларни қадрлашга ўргатади!
Аллоҳ хоҳлаган бандасини адаштиради. Ва хоҳлаган бандасини тўғри йўлга бошлайди!
@chinozhayoti
#Диққат #Тарқатинг
⚡️🌧Бугун Ўзбекистон бўйлаб ёмғир ёғиб, баъзи жойларда қорга айланиши мумкин!
Ҳаво ҳарорати кундузи +22...+27, кечаси +10...+15 даража иссиқ бўлиб. Тоғли ва тоғолди ҳудудларида ёмғир ёғиши, қорга айланиши мумкин.
ТОШКЕНТДА ЁМҒИР ЁҒИШИ КУТИЛМОҚДА
@chinozhayoti
❕
Toза тилакларга бешикдур дунё,
Очсангиз Жаннатга эшикдур дунё,
Тилагим ҳаётда ҳеч қилманг хатo.
Сизни паноҳида асрасин Худо!
Ассалому алайкум бошланган кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин.
@chinozhayoti
Айтишларича, 4 октябр куни тунги соат 02:00 лар атрофида Тошкент вилоятининг Янгийўл тумани, Гулбаҳор ҳудудида Матиз такси ҳайдовчиси ўлдирилиб, автомобили ёқиб юборилган.
Маҳаллий "Янгийўлликлар" ва "Янги Янгийўл" каналларининг ёзишича, қотиллик қурбони 25 ёшли эркак киши бўлган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани маълум қилинган.
👉 @r_kusherbayev
Меҳр- муҳаббат қанчалик кучли бўлса, бахтнинг хайри шунчалик кўп бўлади..🥰
Меҳрли бўлайлик..!😇
Ассалому алайкум азизларим, барчага хайрли тонг тилаб кунни яхши кайфият ила бошладик.
@chinozhayoti
Мудҳиш хато…
(Вокеа реал ҳаётдан олинган )
— Сўрайвер, — деди Ўлжақўзи. — Ҳозир маслаҳат тугул, битта буқа сўрасанг ҳам бервораман. Жа маза қилди одам!..
— Буқангни бошимга ураманми?.. Менга ёшгина қиз топ, уйланаман!..
— Нима?.. — Ўлжақўзи ҳушёр тортиб таққа тўхтади. — Қиз дейсанми?.. Уйдагинг-чи?..
— Уни қўйвораман!
— Жинни бўпсан!.. Замира эсли-ҳушли аёл!..
— Ишонмаяпман-да ўша эсли-ҳушлилигига!..
— Нимага ишонмайсан?.. Бирор гап бўлдими?..
— Ҳа, бўлди!.. Назаримда у менга хиёнат қилаётгандай туюляпти.
— Қўй-э, жа опқочасан-да!.. Кайфинг ошиб қопти… Нимага сенга хиёнат қиларкан? У хиёнат қиладиган аёлмас!..
— Менга қара! — Султон тўсатдан Ўлжақўзининг ёқасидан олди. — Сен қаердан биласан?.. Ё сенам-а?..
— Ўзингни бос, ошна, ўзингни бос!.. — Ўлжақўзи Султонни маҳкам қучоқлаб олди. — Бу нима деганинг?.. Мен яқин дўстингман, ахир!.. Жинни бўлма!.. Ақлингни йиғиб ол!..
— Бўлмаса нимага мақтаб қолдинг уни?..
— Ҳа… Энди… Яхши одамни яхши дейиш керак-ку, ахир!.. Дарров жаҳлинг чиқиб кетаверадими?.. Юр, уйингга кузатиб қўяман!.. Кайфинг ошиб қолди!
Қўйвор! — бир силтаниб Ўлжақўзининг қучоғидан чиқди Султон. — Сенларнинг кузатишларингга зор эмасман!..
У шаҳд билан машинасига ўтирди ва улфатининг ҳай-ҳайлашига ҳам қулоқ солмай газни босди…
— Итдан тарқаган!.. — кўзлари йўлни аранг кўриб рулни ҳали уёққа, ҳали буёққа бурганча кетиб бораётган Султон баланд овозда сўкинарди. — Менинг пулимга ичиб, кайф қилиб, ҳали хотиним билан ҳам… Йў-ўқ, бунақаси кетмайди!.. Ҳозир бораман-у, олдин анави қанжиқни бир ёқли қиламан. Ана ундан кейин хунасасининг калласини оламан!.. Ўзининг қассоб пичоғи билан сўяман!.. Шошмай турсин ҳали булар! Султоннинг совунига кир ювмабди!.. Мана энди билиб олади!..
Султон дарвоза рўпарасига келиб қаттиқ тормоз берди. Сўнгра одатигакўра, чўзиб-чўзиб сигнал чала бошлади.
Бир чалди, икки, уч, тўрт чалди… Замирадан дарак бўлавермади.
— Оббо манжалақи-ей!.. — дея зарда билан машинадан тушиб дарвозага яқин борди у. — Қаёққа гумдон бўлдийкин?.. Ҳой Зами!.. Зами деяпман!.. Падар лаънат, чиқмайсанми?..
Жимлик.
— Шунақами ҳали?.. — Султон дарвозани итариб кўрди. Очиқ экан.
Машинани кўчада қолдириб қўлларини мушт қилганча ичкарига кириб борди…
Бахтга қарши хоналар бўм-бўш, чироқлар эса, ёниқ эди.
Бир-икки бўралаб сўкинди. Хоналардан бирига кирди-ю, аввал темир сандиқни пайпаслаб кўрди. Жойида.
— Очолмайди барибир! — ғудранди ўзича. Ва бошқа хоналарга ҳам кириб текширган бўлди…
Бўм-бўш…
— Ҳа-а, ўйнашиникида у! — овоз чиқариб сўзланганча ташқарига чиқди Султон. — Ўша… Ифлосникида!.. Ҳозир-да!.. Яхши бўлди! Иккалангни баравар ўлдираман!..
У энди дарвозага яқин борганди.
Бир қавати секин очилиб рўпарасида ён қўшниси Хосият хола пайдо бўлди. Чироқ ёруғида ранглари ҳийла оқаргани, нимадандир қаттиқ асабийлашаётгани кўзга ташланарди.
— Ўғлим, келдингизми? — ғамгинлик билан сўради Хосият хола рўмолини тўғрилаб. — Замирахонни касалхонага олиб кетишувди. Шуни айтиб қўяй деб…
— Касалхонага?.. — бу гапни кутмаган Султон қўшнига яқинроқ борди. — Нимага?..
Хосият хола бош эгди.
— Ўғлим, сиз биласизми-йўқми, ҳозир рўза ойи. Замирахон ҳар куни рўза тутиб, ибодат қиларди. Бекор қипсиз уриб!.. Шундай мўмина хотинниям урадими одам?.. Келиним бирга олиб кетганди. Аҳволи анча оғир деб келди!..
— Нима?..
Султоннинг пешонаси, қовоқ остилари қизиб лаблари титради…
— Қайси касалхонада? — ниҳоят сал ўзини қўлга олиб сўради.
— Қаерда бўларди?.. Ўша… Туманимиз марказида-да!..
Султон жонҳолатда югурганча кўчага чиқиб машинага ўтирди…
Машина катта йўл бўйлаб елдек учиб борар, Султоннинг миясида фақат бир хил ўй чарх урарди
— Милисага айтиб қўймадимикан ишқилиб?.. Айтиб қўйган бўлса-чи?.. Йўқ, айтмайди. Буни кўнглим сезиб турибди. Айтмайди. Айтолмайди…
Султон касалхона ҳовлисига машинани ўқдай учириб олиб кирди-да, гинекология бўлими рўпарасига бориб тўхтади…
Ичкарида беморлар кўп эди. Кўпчилик аёллар йўлакка каравотлар қўйиб ётишибди. Ҳарқалай, навбатчилар уни таниб киришни тақиқлаб ўтиришмади. Аксинча, ҳамширалардан бири уни қўлтиғидан олиб секин бош врач кабинетига бошлади
#USTOZLARGA_EHTIROM!
Jahonda bo‘lmasa muallim agar, Hayot ham bo‘lmasdi go‘zal bu qadar.
Jaloliddin Rumiy
🔰Muallim-qalb quyoshi, hayot yo'lingni yoritguchi mash'ala, ma'naviyat chashmasi, otangdek ulug' zot!
💐 "Tinch va farovon yurtga bayramlar yarashadi" shiori ostida Ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalari agentligi tizimidagi Chinoz tuman ixtisoslashtirilgan maktabining barcha jamoasini
1-oktyabr - “Ustoz va murabbiylar kuni“ munosabati bilan o'qituvchilar o'quvchilar tomonidan o'zgacha, bayram shukuhini ulashgan holda kutib olishdi.
🎗9-sinf o'quvchilari maktabning barcha o'quvchilari nomidan bayram tabrigi sifatida "Aziz ustozlar" qo'shig'ini kuylashdi. Bayram ko'tarinki kayfiyat bilan qarshi olindi.
Bizni kuzatishda davom eting:
/channel/Chinoz_im_piima
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони
—
Указ Президента Республики Узбекистан "О награждении группы особо отличившихся работников сферы образования и воспитания в связи с Днем учителей и наставников"
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
1️⃣2️⃣3️⃣4️⃣5️⃣
#ekspert_javobi
❓Pensioner vafot etsa, olinmay qolgan pensiyani olish huquqiga kimlar ega?
📄 “Fuqarolarning davlat pensiya ta’minoti toʻgʻrisida”gi qonunning 63-moddasiga asosan fuqaroga tayinlangan, lekin uning vafoti munosabati bilan olinmay qolgan pensiya pullari meros tarkibiga kiritilmaydi.
✅ Ushbu savolga Budjetdan tashqari Pensiya jamgʻarmasi boʻlim boshligʻi Nozimjon Joʻrayev batafsil javob berdi.
#pensiya
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
📝 Пенсионерга ҳисоблаб чиқариб қўйилган, лекин унинг томонидан ўз вақтида талаб қилиб олинмаган пенсияни тўлаш муддати 12 ойдан 24 ойга узайтирилмоқда
✅ Фуқароларнинг пенсия таъминотини яхшилаш ва уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида, 2024 йилнинг 1 январдан бошлаб пенсионерга ҳисобланган, лекин ўз вақтида олинмаган пенсияни тўлаш муддати 24 ойга узайтирилади.
📞 11-40 🌐 pfru.uz
✅ Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 pensiyauzb">Youtube
🔰 Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 14 апрелдаги “Хотин қизларга қўшимча имтиёзлар тўғрисида”ги 760-сон Қонунига асосан, 1999 йил 1 июлдан Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуннинг 12-моддасига 20 йиллик меҳнат стажига эга бўлган аёлларга 54 ёшдан умумий белгиланган ёшдан 1 йил олдин ёшга доир пенсия тайинлаш тўғрисида қўшимча киритилган ва амалиётга жорий қилинган.
🗣 Давлатимиз томонидан аёлларга бўлган эътиборни кучайтирилиши натижасида, 1999 йил 1 июлдан 2023 йил 1 августга қадар 555 385 нафар аёлларга 54 ёшдан ёшга доир пенсия тайинланган.
❗️ Эслатма: 20 йилдан кам меҳнат стажига эга бўлган аёлларга қонунчиликка мувофиқ, 55 ёшдан умумий асосларда ёшга доир пенсия тайинланади.
Батафсил
📞 11-40 🌐 pfru.uz
✅ Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 pensiyauzb">Youtube
ФЕРМЕРЛАР ДИҚҚАТИГА!
- Беларус, Ловол ва ЛС тракторлари.
Батафсил маълумот:
+998781505858
+998781506868
+998781506969
/channel/SNINVEST
@chinozhayoti
#диққат
❗️Энди бир лавозимга учинчи маротаба қўйилган танловлар қаттиқ назоратга олинади
Бу ҳақда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Отабек Хасанов маълум қилди.
Таъкидланишича, бундайлар Марказий аппаратнинг махсус қарори асосидагина ушбу лавозимга тайинланади.
P/S. Коррупцияга қарши курашнинг янгича усули шекилли...
@chinozhayoti
“Дунёнинг энг яхши 10 дақиқалик фильми” унвонини олган қисқа метражли фильмни кўриш учун кинотеатрга одамлар йиғилди. Фильм бошланди хамки катта экранда уйнинг оппоқ шифтидан бошқа хеч нима кўринмасди. Тўртинчи дақиқада хам шу ахвол, бешинчида хам.
Саккизинчи дақиқада хам шифтдан бошқа хеч нарса йўқ эди, одамлар бетоқатлана бошлади, баъзилари кинотеатрни тарк этди, баъзилари кетган вақтига ачинди. Тўққизинчи дақиқада экранда хасталик туфайли бир умр фалажликка махкум бўлган бола ва унинг ётоғи кўринди.
Экрандаги ёзув:
“Бу болакай яна неча йилларини шу зайлда давом этади, сиз эса 8 дақиқа чидолмадингиз...” деган сўзлар ҳаммани кўзига ёш келтирди.
@chinozhayoti
Бу Янгийўл табака эмас, ўша машхур Сквердаги маззали табака.
Кўп гапириб таъриф бермоқчи эмасмиз. Келинг, ўзингиз татиб кўриб баҳо беринг.
Манзилимиз: Чиноз шахри "Алишер" тўйхонаси ёнида
Етказиб бериш хизматларимиз ҳам бор.
Тел: 99-875-26-14