chinozhayoti | Неотсортированное

Telegram-канал chinozhayoti - ЧИНОЗ ҲАЁТИ

604

"Чиноз ҳаёти" телеграмм канали ижтимоий-сиёсий воқеалар, янгиликлар, табрик ва қутловлар беради. Мурожаат учун тел: 90-979-89-29 Admin: @s_axmedova

Подписаться на канал

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

#диққат #тезкор #тарқатинг

Тошкент вилояти Перинатал маркази қисқа муддатли режали ювиш ва зарарсизлантириш ишларидан сўнг ўз фаолиятини жорий йилнинг 26-сентябрь кунидан бошлайди. Тошкент вилояти Перинатал марказининг фаолиятини бошлашини кутаётган барча фуқаролар 26-сентябрдан бошлаб ташриф буюришингиз мумкин. Мана шу пост билан барча фуқароларни огоҳлантиринг ва тарқатинг.
Тошкент вилояти Перинатал маркази тун-у кун изланишлар устида ишламоқда. Унутманг! Тиббиёт соҳасидаги ислоҳотлар аҳолининг ҳаётдан розилиги учун, эл-юртимиз тараққиётига хизмат қилиши учун ҳам тун-у кун ҳаракат қилишда барча куч-қудратларимизни сарф этишдан чарчамаймиз.

Тошкент Вилояти Перинатал марказининг ахборот Хизмати.

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

#дарвоқе

🤣ТЕРАН МАНТИҚИЙ ФИКР🤣

Бу воқеа ўтган асрнинг 80-йилларида юз берган эди.

Мен бу хатни СССРнинг энг катта газеталаридан бўлмиш "Известия"да ўз кўзим билан ўқиганман.

"Редакция почтасидан" деган рубрикада Белгород вилоятидан йўлланган бир хат эълон қилинган бўлиб, мазмуни қуйидагича эди:

"Ҳурматли редакция!
Мен Сидоров Илья ЖЭКда сантехник бўлиб ишлайман. Кеча дўстим Миша билан муҳим бир масала устида бош қотириб қолдик. Ўзимиз ечим тополмаганимиз учун сизларга мурожаат қилаяпмиз. Мен бир нарсага хайронман: нима учун озиқ-овқат дўкони эрталаб соат 8.00 дан очиладию, спиртли ичимликлар дўкони соат 11.00 дан очилади. Оғайним Миша билан шуни ҳеч тушунолмаяпмиз: ахир, одам олдин ичиб, кейин закуска қиладими ёки олдин закуска қилиб, кейин ичадими?.."

Бундай теран мантиқий фикр "Известия"даги аҳли донишни ҳам лол қолдирган шекилли, ушбу хат газетанинг иккинчи бетида, яққол кўзга кўринадиган жойда, ҳеч қандай шарҳ ва изоҳсиз эълон қилинган эди.

Х. Султон. "Навоий-30"

gayratlisher.

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

​​ҚИЗЛАРИНГИЗГА ИЛМ БЕРИНГ!
УЛАР МИЛЛАТНИ ТАРБИЯЛАЙДИЛАР!

Биласизми, Сингапурда дипломи бор аёллар турмушга чиқсалар, давлатдан катта тўёна, агар фарзанд кўрсалар, бошқа ўқимаган аёлларга нисбатан кўпроқ суюнчи пулларини оладилар. Хўш, нима учун шунақа? Чунки буюк ислоҳотчи Ли Куан Ю мамлакатнинг муваффақияти аввалом бор илмли, зиёли  аёллар ва оналарга боғлиқлигини тушуниб етган эди. Тарих кўрсатдики, Ли Куан Ю юз фоиз ҳақ бўлиб чиқди.

Ақлли ва илмли аёл илмсиз, дунёқараши паст аёллардан кўра дунёга, ҳаётга реал кўз билан баҳо бера оларкан. Бундай аёллар замонавий тенденциялар ва ҳаққонийлик билан ўз ҳаётлари ва оилаларини келажагини қура оладилар. Улар ўз турмуш ўртоқларига, фарзандларига тўғри йўналишларни бера олиш қурбига эга бўладилар. Энг камида бундай аёллар ўз соғлиқларига ва оила соғлиғига катта эътибор бера оладилар. Улар ўз турмуш ўртоқларига  келажак истиқболларига олиб борувчи порлоқ йўлларни кўрсата оладилар, керак пайти танқид қилиб,  зарур пайтда мақтов билан муваффақиятларга эриштира оладилар.

Илмли, ақлли аёллар қорин ғамини, уйдаги мебель, идиш-товоқ, латта-путта  каби майда нарсаларнинг ташвишини қилавермайди, ундан юқорироқ ишлар ҳақида қайғурадилар.  Улар мўлжални жуда юқори оладилар ва оилани юксакликка олиб чиқиш режаларини қила оладилар. Бундай аёллар ўз эрлари ва фарзандларига китоб тутқазадилар ва илм-фанга йўналтирадилар.

"Ҳар қандай буюк эркакнинг ортида буюк аёл туради", деб бежизга айтилмаган. Интеллекти юқори аёл албатта буюк фарзандларни камолотга эриштиради. Отадан қон, жисм ўтса-да, ақл ва тафаккур кўпроқ онадан ўтади. Шунинг учун илмли, иймонли аёлларга уйланиш мақсадга мувофиқдир.

Интеллектуал ўткир билимга эга, ақл-фаросатли аёллар ўз эрларини йўқотган тарзда ҳам, ёки уларнинг аблаҳ бўлиб чиқишидан қатъи назар барибир ўз ҳаёт йўлларини топиб кета оладилар. Чунки бундай аёллар ўз оилаларини иқтисодий-маънавий жиҳатдан қўрғон каби ҳимоялаш усулларини топа оладилар.

Нима учун интеллектуаллар ўзларига жуда иқтидорли интеллектуал кучли аёлларни танлаганлар. Чунки улар фақат кучсиз одамлар ўзларидан ҳам кучсизларни танлашларини биладилар. Улар ўзларига мос ва хос, замон билан ҳамнафас юрувчи жуфтни бежизга танламаганлар. Чунки бундай кучли одамларга фақатгина шунақа кучли аёлларгина илҳом бера оладилар.

Хўш, биздачи? Бизда эса "Аёл бахти" номли тренингларда аёлларга  ёш қизалоқлигидан бўйсуниш, овқат қилиш, тикиш-бичиш, ўз ҳаётини қурбон қилиш йўллари ўргатилади. Йўналишлар қанчалик ўзгармасин, дунё қанчалик тараққиётга қадам қўймасин, биздаги қарашлар ҳалиям XV асрдаги аҳволда. "Бўлмаса эрсиз қоласан ва тамомсан" каби қарашлари устунлигича қолмоқда.

Дунё аёлнинг бўғирсоқ пиширишни билиши ёки билмаслигига эмас, балки унинг тафаккури ва юксак маҳоратига ҳайратланади.

Ўзингизнинг истеъдодингизни, билимингизни намоён қилишдан, янги ғояларингизни амалга оширишдан ҳеч қачон қўрқманг, эски стреотиплардан баралла воз кечинг. Кир ювуш ва овқат қилишни истаган пайтда ўрганиб олиш мумкин, аммо мияни билимга, тафаккур ва кўникмаларга тўлдиришга кейин кеч бўлиши мумкин.

Қозоқ тилидан Исроил Тиллабоев таржима қилди.

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

#Ҳайрли_тонг

«Нега бўлмаяпти?!» деб исён қилганларингизга кун келиб,  «Алҳамдулиллаҳ, яхшиям бўлмаган экан,» дейсиз. Шошиб илоҳий тақдирдан ранжиманг. Сиз сабр қилинг ва ҳаракат қилишдан тўхтаманг!

Ассалому-алайкум! Бошланаётган кунингиз ҳуш хабар ва хуш дийдорлар ила файзли ўтсин.

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

ЗАМ-ЗАМ СУВИНИНГ СИРЛИ ХУСУСИЯТЛАРИ

✅  Европадаги лабораторияларнинг бирида ўтказилган тадқиқотга кўра, Замзам сувида бошқа тур сувларга нисбатан камроқ олтингугурт мавжуд экан.

✅  Ўша тадқиқотга кўра, Замзам бошқа сувлардан тўимлироқ ва минералларга бойроқ.

✅  Замзам очқаганни тўйдиради, чанқаганни қондиради.

✅  Бир ярим метр чуқурликдаги кичик қудуқдан чиқадиган сув, ҳаж мавсумида миллионлаб ҳожилар чанқоғини қондиришга етади.

✅  Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотининг эътирофига кўра, Замзам дунёдаги энг хушхўр ва фойдали сувлардан биридир.

✅  АҚШда ўтказилган тадқиқотга кўра, дунёда таркибида микроорганизм ва бактериялар бўлмаган ягона сув Замзамдир.

✅  Илмий исботларга кўра, ичилган Замзам суви ҳеч қачон белдан пастга тушмайди. Танадан сийдик йўли орқали эмас, терлаш билан чиқиб кетади.


@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

#Ҳайрли_тонг

Ҳар тонгни гўзал нарсаларнинг нияти ила бошланг... "Бугун албатта яхшиликлар бўлади!" - дея яхши гумонда бўлинг. Чунки тилаклар дуога айланади, дуолар эса албатта ижобат бўлади!


Ассалому-алайкум! Бошланаётган кунингиз ҳуш хабар ва хуш дийдорлар ила файзли ўтсин.

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

#Bizning maktab
🔰O’zbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab ta’limi vazirligining 2023 yil 8-sentabrdagi 02-02/5-1516 sonli hamda Ixtisoslashtirilgan ta’lim muassasalari agentligining 2023-yil 13-sentabrdagi 02-12-1604 sonli xatlar ijrosini ta’minlash maqsadida, Chinoz tuman ixtisoslashtirilgan maktabining pedagog xodimlariga yig'ilish o'tkazildi. Yig'ilishni Chinoz tuman ixtisoslashtirilgan maktab direktori Olimjon Isoqov so'zga chiqib, fan olimpiadasini o'tkazish haqidagi buyruqqa asoslanib, olimpiada chora-tadbirlari to‘g‘risida tushunchalar berdi.
📋🖊Yig'ilishda:
1.Fanlar olimpiadasining birinchi tur maktab bosqichini yuqori saviyada o'tkazish
2.Sentabr oyida o'tkaziladigan BSB xususidagi masalalar ko'rildi.
☝️Ma'lumot o'rnida, fan olimpiadasi maktab bosqichi IX, X, XI sinf o’quvchilari o’rtasida o’tkaziladi. Ushbu olimpiadani yuqori saviyada o'tkazish O’IBDO’ Sh.Zikirov va maktab maslahatchisi D Yo’ldoshevlar olimpiadani o’tkazish ishlarini muofiqlashtirish vazifasi yuklatildi.

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

ХАЙРЛИ ТОНГ!

☀️ Ассалому алайкум! ПАЙШАНБА тонги муборак бўлсин

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

❗️Магнит бўронинг кучлисини кутиб олинг.

15-17 ва 23 Сентябр кунлари бир қанча магнит бўронлари бўлиши кутилмоқда. Энг кучли магнит бўрони эса 14-сентябр бўлиши кутилмоқда

Магнит бўронлар пайтида одамларда қуйидаги салбий аломатлар пайдо бўлиши мумкин: бош оғриғи, бош айланиши, кўнгил айниши, юрак оғриғи, заифлик ва уйқучанлик, бел ва бўғимлардаги оғриқлар, юқори қон босими, сурункали касалликларнинг кучайиши.

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

#хайрли_тонг

Бир донишманддан "Дунёда мўжизалар борми?" - деб сўралганда, у шундай жавоб берган экан...

"Ҳар тонг қуёш чиқиб, тун киришининг ўзи асл мўъжизадир!"

Шундай экан, ҳар бир отаётган тонгларимизни, ўтказаётган кунларимизни шукроналик  билан қарши олайлик. Отаётган муродбахш тонг орзу - ниятларимизгага  эшик очсин.

Ассалому алайкум!
 

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

❗️Зилзила содир бўлган ҳудудда яшовчи фуқаро ҳодиса тўғрисида гапириб берди

“Оёғим остида ер силкинаётганини, уйнинг қийшайганини ҳис қилганимда, болаларни олиб чиқишга шошилдим. Лекин қўшниларим улгурмади. Афсуски, бу оилада ҳеч ким тирик топилмади”, — дейди Марракешдан 40 мил жанубда жойлашган Амизмиз қишлоғида яшовчи фуқаро.

Сўнгги маълумотларга кўра, Марокашдаги зилзила қурбонлари сони 1037 кишига етди, яна 1024 киши жароҳат олган

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

#chess_club

Chinoz tumani ixtisoslashtirilgan maktabida o'quvchilarning qiziqishlaridan kelib chiqqan holda shaxmat tog'aragi yo'lga qoyildi. To'garakka tajribali shaxmat ustasi Nuriddin aka shuningdek o'quvchilar orasida viloyat va Respublika miqyosida sovrindor bo'lgan, hamda qiziqishi kuchli bo'lgan o'quvchilar jalb etildi. Ular bir-birlari bilan o'zaro mahorat almashishdi, kamchiliklar ustida ishlandi. O'ylaymizki,  bizning yosh o'quvchilar xalqaro  grossmeyster darajasiga erishib yurtimiz bayrog'ini ko'klarga ko'taradi.

Bizni kuzatishda davom eting:
/channel/Chinoz_im_piima

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

✅Chinoz tumani ixtisoslashtirilgan maktabida fizika fani ustozi tajribali Zafar Zayniddinovich boshchiligida Nyuton teleskopi orqali osmon jismlarini kuzatish amaliyoti o'tkazildi. Ochiq maydonda o'tkazilgan bu qo'shimcha mashg'ulot erta tongdan barcha o'quvchilarda katta qiziqish uyg'otdi. Nazariy bilimlarini amaliyotda qo'llab katta taassurot olishdi. Fizika va Astranomiya fanlariga bo'lgan qiziqish yanada ortdi. Fan ustoziga o'z minnatdorchiligimizni bildiramiz va ularni tajribali, bilimli shogirdlarni tayyorlab chiqarishiga ishonamiz!

✅Bizni kuzatishda davom eting;
/channel/Chinoz_im_piima

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

📍 7-8-sentabr kunlari Samarqandda Oziq-ovqat xavfsizligiga bag‘ishlangan Xalqaro konferensiya o‘tkaziladi

Unda dunyoning 32 ta mamlakatidan 2330 nafar xorijiy ekspert ishtirok etadi. Konferensiya doirasida milliy, mintaqaviy va global miqyosda oziq-ovqat xavfsizligini ta’minlashning hozirgi holati to‘g‘risida keng fikr almashiladi.

/channel/AOKBToshvil

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

Мусича...
Бу ҳикояни бир синглим Дилнора айтиб берди.
---Дарвозахонмизда, шундоққина темир туташган жойда мусича ин қурди--ҳикоя қилади синглим.--Эсласангиз болалигимизда бибижоним, дадам, онам бизга қушларга, жониворларга озор берманглар деб уқтирардилар. Айниқса мусичани "Мусичайи бегуноҳ" деб айтганларини эслайман.
---Нега бегуноҳ дейишади  бибижон?--сўрардим қизиқиб.
--Мусича беозор ва ишонувчан қуш. Инини омонатгина қуради. Ва яна тўғри келган ерга қураверади. Шох-шабба, ток сўри, ҳатто тарновлар устига ҳам. Шу сабаб ҳам илонлар, одамлар, мушук ва каламушлардан кўп азият кўради. Бегуноҳ жабр кўргани учун ҳам бегуноҳ дейишса керак қизжоним--тушунтиргандилар бибижоним.
Хуллас ўша дарвозамиз устига ин қурган мусича тухум қўйиб полапон очди. Биринчи тухум очиши эканми учта жиш боласидан бири қолди бир ҳафта ичида. Шу биттагина полопони темир қанот бўлиб ҳам қолди.  Бир куни ошхонадан чиқсам жий-жий товуш келаяптию, она мусича пастлаб у ёқ-бу ёққа безовта учяпти. Қарасам ерда, рангли тош терилган дарвозахонанинг бир бурчагида ҳали учишни эплолмайдиган мусича боласи қанотларини қоқиб учишга ҳаракат қилар, лекин учолмай ерда судраларди.
---Дилшод! Дилшод, бу ёққа келинг тез!--турмуш ўртоғимни чақирдим.--Мусича боласи тушиб кетибти инидан. Жойига қўйиб қўйинг шуни. Онаси безовта учяпти.
---Э жонивореее.... Эҳтиётсизлик қилибтида! Ҳозир нарвонни олиб келаман.--шундай деб хўжайним ҳовлига чиқдилар. Шу пайт ердан чиқдими, осмондан тушдими қоп-қора дайди мушук югуриб кириб мусича боласини олмоқчи бўлган эди она мусича мушукка ўзини отди. Мен ҳам жон ҳолатда шиппагимни мушукка отдим. Шиппак деворга тегди ва мусича ҳимоя инстикти сабаб шекиллм четроққа учди. Югуриб бориб полапонни олмоқчи эдим.... Улгурмадим.... Мушук тишида тишлаганча олиб қочди. Унинг ортидан она мусича шўрлик учди. Кайфиятим бузилиб кўнглимга чироқ ёқса ёришмай қолди тўғриси. Ошхонага кириб корвалол ичиб чиқсам она мусича дарвозахона бурчагида, ўша боласи тушган ерда ўтирарди. Хиёл ҳурпайиб бошини ичига тортган, қанотлари осилиб ерга тегиб турибти... Бошчаси эгилган... Ишонасизми қушнинг кўзида ҳам мунг бўларкан. Мен ўша мунгни кўрдим. Аста ёнига бордим. Қуш ҳатто қимирламади ҳам. Шу алпозда тураверди. Кўзимдан тирқираб ёш чиқиб кетди. Бир тил-забонсиз, онгсиз қушгаки шунчалик таъсир қилса боласининг ўлими  одамзот  қандай чидар экан бу мусибатга.
---Кечир...Шошилиб қолдим...--пичирлади лабларим. Олдига тақсимчада нон ушоқ, сув қўйдим. Ажабки мусича на қарайди, на учиб қочади. Бир ҳолатда турибти. Хўжайнимнинг  ҳам, менинг  ҳам кўзимиз тўла ёш шўрлик қушга қараб. Кириб чиқиб ишларимни қилганча қараб турибман, қарийб икки соат вақт ўтди. Тушликни дарвозахонада қилдик мушук она мусичани ҳам емаслиги учун.Бир пайт хўжайним "Э!"деганча қотиб қолдилар.Ортимга ўгирилиб қарадим. Бир муддат чалғибмиз шекилли, қачон бу ҳол юз берганини сезмапман. Она мусича ўлиб ётар эди.

        
Зейл Лейла Мустафасайяр

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

🇺🇿 2-октябрь — душанба куни ҳам дам олиш куни бўлади

Янги Меҳнат кодексининг 208-моддасига биноан, дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.

Илгари бунақа қоида йўқ эди, масалан, Наврўз байрами якшанба кунига тўғри келиб қолса, унда 2 та дам олиш куни биттада ўтиб кетарди. Энди бундай бўлмайди ва дам олиш куни байрамга тўғри келса, унда кўчирилади.

Ўзбекистондаги биринчи ана шундай амалиёт 1-октабр — Ўқитувчи ва мураббийлар кунига тўғри келмоқда. Яъни ушбу байрам якшанба кунига тўғри келгани учун, 2-октабр — душанба куни ҳам дам олиш куни сифатида белгиланди.

Маълумот учун: 2024-йилда 2 та байрам дам олиш кунига тўғри келади, булар: 1-сентябрь — Мустақиллик куни ҳамда 8-декабрь — Конституция куни. Демак, мана шу иккала байрамда ҳам 2-сентябрь ҳамда 9-декабрь душанба кунлари дам олиш куни бўлади.

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

⚡️ Сенат аъзолари сони 100 нафардан 65 нафарга туширилади, Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосарлари сони 7 тадан 2 тага қисқартирилади

Парламентга «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун хужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси киритилди.

Мазкур ҳужжат билан қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

➖Хусусан, Сенатнинг ваколатлари янги таҳрирдаги Конституцияга мувофиқлаштирилмоқда. Унга кўра, маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларига ўз фаолиятини амалга оширишда кўмаклашиш; Қонунчилик палатаси тарқатиб юборилган даврда Олий Мажлиснинг қонунларни қабул қилишга доир ваколатларини бажариш; қонунни у Сенатга келиб тушган кундан эътиборан 60 кун ичида кўриб чиқиш ва бошқалар назарда тутилмоқда.

➖Сенат аъзолари ҳар бир маъмурий-ҳудудий бирликдан 4 нафардан сайланиши, 9 нафари Президент томонидан тайинланиши (жами 65 нафар) белгиланмоқда. Доимий асосда ишловчи сенаторлар сони амалдагидек 25 нафар миқдорда сақланиб қолмоқда.

➖Сенатнинг прокуратура органлари фаолияти устидан назорат қилувчи комиссиясини тугатиш таклиф этилмоқда.

➖Сенатнинг қуйидаги ваколатлари бекор қилиниб, Қонунчилик палатасининг мутлақ ваколатлари сифатида белгиланмоқда:

➖Давлат бюджетининг ижро этилиши устидан назоратни амалга ошириш ва Ҳисоб палатасининг ҳисоботини кўриб чиқиш;

➖Президентнинг тақдимига биноан Бош вазир номзодини кўриб чиқиш ва маъқуллаш;

➖Бош вазир, Ҳукумат аъзоларининг ҳисоботларини ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг ҳар йилги маърузасини эшитиш.

Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосарлари сони 7 тадан 2 тага қисқартирилмоқда. Бунда:

➖ Спикернинг ўринбосарлари фракция аъзоси бўлиши мумкин эмаслиги ҳамда лавозимда бўлиш даврида сиёсий партиядаги аъзоликни тўхтатиб туриши белгиланмоқда;

➖фракция раҳбари моддий, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шарт-шароитларига кўра Спикер ўринбосарига тенглаштирилмоқда.

/channel/soliq_maslahati1982

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

Ҳеч кимга ўхшамаган инсон бўлинг...
ўзгача бўлинг,
ўзгача меҳр беринг,
ўзгача севинг,
Ҳеч ким сизни такрорлай олмасин...
Ҳеч ким ўрнингизни боса олмасин...
Ассалому алайкум ҳайрли тонг. Хафтани ана шундай бошланг

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

МЕҲР қаерда жойлашган?

🔘Юракда эмас, чунки у ерда севги, соғинч, висол каби ашқол-дашқоллар қалашиб ётибди.
🔘Мияда ақл.
🔘 Кўзда зино ва хиёнат яширинган.
🔘Юзда эмас, сабаби юз иккиюзламачилик билан бирлашиб кетган.
🔘Қошда кибр.
🔘Киприкларда ҳасрат.
🔘Пешонада тақдир.
🔘Яноқларда орият.
🔘Бурунда димоғ.
🔘Оғизда тартибсизлик.
🔘Қулоқларда ишончсизлик.
🔘Бошда ташвиш.
🔘Бўйинда қарз.

➖Елкаларда бурч ва мажбурият
➖Қўлларда меҳнат.
➖Қоринда нафс.
➖Оёқларда умр бор.

МЕҲР инсон кўксида жойлашган!

❕ ОНА кўксига бош қўйган фарзандда,
❕ Қизини бағрига босган отада,
❕ Боласига кўксини тутган онада....

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

Оймомо қизим Сарвиноз туғилган кунинг билан чин дилдан қутлаймиз, Сенга узоқ умр, сихат саломатлик тилаймиз, Илохим катта қиз бўлиб яхши ўқишлада ўқи хунарли бўл. Ота онанг орзу қилгандек фарзанд бўл. Улар сен билан фахрланишсин.
Чиройли сочларини асло кесиб ташлама.
Табриклаймиз.

Савдо саноат палатаси Чиноз тумани бўлими

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

Зайтун ва анжир қаришни кечиктиради. Бу Қуръонда айтилган.

Қаришни кечиктириш учун илмий изланиш олиб борган 7-нафар япон олими Исломни қабул қилиб мусулмон бўлди. Нега мусулмон бўлганликларини қуйидагича баён қилдилар:
«Олиб борилган илмий изланишларимиз натижасида, "табиий йўл» билан қаришни кечиктириш учун зайтун ва анжирдан фойдаланиш кераклигини аниқладик. Биз синаб кўрган бир нечта синовларда кўриндики, 7-та зайтун, 1-та анжирдан тайёрланган кремларимиз ҳақиқатда қаришни кечиктирганига гувоҳ бўлдик. Қуръони Каримда ҳам зайтун билан анжирнинг ёшликка фойдаси борлиги ёзилган экан.  Бундан ташқари, Қуръонда 7-марта зайтун, 1-марта анжир сўзи зикр қилинган экан.
Бу нарса тасодиф эмаслигини билиб Исломни танладик. Бизни бошқарётган яратувчи борлигини ҳис қилдик. Биз У борлиққа Аллоҳ, деймиз.»
            
Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

Савдо-саноат палатаси рахбари Д. Сапаров,  юристи С. Ахмедова,  бўлим бошлиғи Ж. Хусниддиновлар жойларга чиқиб,Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги “Камбағалликни қисқартиришда тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-93-сонли фармони ҳамда
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 7-июлдаги “20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис” дастурини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлари тўғрисида”ги ВМҚ-279-сонли Қарори бўйича жойларга чиқиб
тадбиркорлик субьектларида юзага келаётган муаммо ва камчиликларни ўргандилар.
Ўрганишлар асносида маълум бўлдики,  баъзи бир раҳбарлар  юқоридаги фармон қарорларни билмаслиги,  ўқимаганликлари боис тадбиркорлик субьектларига муаммолар туғдирмоқдалар. Масалан,  газдан,  сувдан,  электрдан, солиқдан,  таможнидан бирор муаммо айтилса,  ва ушбу масалани ечимини топиш учун ўша ташкилотга чиқилса,  ўша ташкилотнинг барака топгурлари дарров тадбиркорни текширишга тушиб,  танг ахволда қолдирмоқда.  Натижада тадбиркор оч қорним,  тинч қулоғим,  қабилида иш тутишга мажбур бўлиб, хеч қандай муаммоим йўқ,  хаммаси зўр деб ёзиб бермоқда.
Ҳурматли раҳбарлар,  Президент томонидан қабул қилинаётган фармон ва қарорлар тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган,  сизлар эса муаммоси хақида гапирган тадбиркорни хиппа бўғиб,  гапиртирмай қўйяпсизлар ахир,  Бунақада ривожланиш бўладими,  камбағаллик қисқарадими ёки иш ўрни яратиладими.
Қачонки соха вакиллари ҳамжихатликда ишлаб муаммоларни биргаликда ҳал қилмас эканлар бир ерда депсиниб тураверамиз. Бунда фақат ҳалқимиз жабр кўраверади.

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

#Bizning maktab
       O'zbekiston Respublikasi Prezidentining 2022-yil 20-yanvardagi "Zakovat intelektual o'yinni aholi o'rtasida ommaviy-ma'rifiy harakatga aylantirish va boshqa intelektual o'yinlarni rivojlantirishga oid chora-tadbirlar to'g'risida" PQ-96-son qaroriga muvofiq,  iqtidorli yoshlarning mantiqiy bilimlarini oshirish, ularni saralash va intellektual o‘yinlarga keng jalb qilish, ushbu o‘yinlar tashkil qilinishini davlat tomonidan qo‘llab-quvvatlash va zarur shart-sharoitlar yaratish, shuningdek, aholining intellektual salohiyatini yuksaltirish maqsadida, joriy yilning 13-sentabr sanasida Chinoz tumani ixtisoslashtirilgan maktabida "Zakovat" intellektual o'yinining maktab bosqichi o'tkazildi. 
🏆 Intellektual o‘yinda maktab o‘quvchilaridan iborat 8 ta jamoa ishtirok etdilar. Bellashuv natijalariga ko'ra:
🥇1-o'rin 10-"A"sinf o'quvchilari
🥈2-o'rin 9-"G"sinf o'quvchilari
🥉3-o'rin 9-"V"sinf o‘quvchilari g'oliblikni qo'lga kiritdilar

Bizni kuzatishda davom eting:
/channel/Chinoz_im_piima

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

#ана_холос

⚡️Қарши шаҳар ҳокими ўзини 75 миллион сўм билан рағбатдантирди

Шу йилнинг 25 август куни Қарши шаҳар ҳокими Н.Холбоевнинг «Қарши шаҳар ҳокимлигининг харажатларига маблағ ажратиш тўғрисида»ги қарори “E-qaror” электрон тизимига жойлаштирилган.

Қарорда ҳокимликнинг 2023 йилдаги захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан шаҳар ҳокимлигига фаолият самарадорлиги кўрсатгичига кўра вилоят миқёсида “Энг ташаббускор сектор” деб эътироф этилган Қарши шаҳар 1-сектор раҳбарини рағбатлантириш харажатларига 75 (етмиш беш) млн. сўм маблағ ажратиш назарда тутилган.

Маълумки, 1-сектор раҳбари ҳокимнинг ўзи ҳисобланади.

@haqiqatonline_24

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

#хушхабар
#Расман

⚡️Ўтиш баллини тўплаган, супер-контрактнинг 50 фоизини тўлаганлар талабаликка қабул қилинади

2023/2024 ўқув йили қабулида тўплаган баллари тасдиқланган қабул параметрлари чегарасига етмаган (яъни йиқилган), лекин табақалаштирилган тўлов-контракт асосида таҳсил олиш истагини билдирган абитуриентларга:

➖истисно тарақасида янги ўқув йили бошланишидан шартномалар расмийлаштиришга;

➖бир йиллик ўқитиш қийматининг 50 фоизини тўлаганларни талабалар сафига қабул қилишга рухсат берилди.

Супер-контракт нархи ҳам ўзгаришсиз қолди. 15 октябргача супер-контрактни тўлаганларга 10 фоизлик чегирма берилади.

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

CHINOZ TUMANI

ILG‘OR TADBIRKOR FAOLIYATIGA BIR NAZAR_
06.09.2023

OBUNA BO'LING:
NURAFSHON TV

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

АХЛОҚ

    Жорж Маклорин 1948 йилда Оклахома университетига қабул қилинган биринчи қора танли талабадир. Уни оқ танли талабалардан алоҳида ўтиришга мажбур қилишган эди. Аммо у ўз номини университитет тарихида ўтган энг яхши уч нафар талаба рўйхатига муҳрлай олди.
   Маклорин айтади:
"Курсдошларим менга ҳайвонга қарагандай қарашар эди. Мен билан ҳеч ким гаплашмас эди. Домлалар ҳам худди мен учун келишмагандай тутишар эди ўзларини. Савол берсам, жавоб беришмас эди. Аммо мен бор кучимни ишга солиб талабаларнинг барчасидан ўзиб кетдим. Энди улар билмаган нарсаларини мендан сўрашга мажбур эдилар. Ҳамма нарсани орзу қилса бўлади, аммо муваффақиятни эмас. Унга меҳнат билан эришилади".

  Бошқалар модомики сени шаклинг, кўринишинг ва кийиминг учун таҳқирлар экан, сен юзингни қуёш ва ой сингари мунаввар қиладиган ахлоққа эга бўл, ҳаммаси яхши бўлади.

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

⚡️💸 Энди Ўзбекистонда «намунали оилалар»га пул тўланади!

Ҳукумат қарори билан “Ибратли оила” кўкрак нишонини бериш тартиби
белгиланди.

Таклифлар туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлимларига тақдим этилади.

- Ҳар йили 15 мартгача номзод оилалар ҳар томонлама ўрганилиб, 15 апрелгача энг муносиблари бўйича якуний хулоса қабул қилинади.

📌 Номзодлардан талаб:

• оилада ва жамоат жойларида кутубхоналар ташкил этишлари керак;
• асраб олинган ёки асраб олувчи болалари бўлсин;
• оила аъзолари илмий даражага эга бўлиши керак;
• мусобақаларда натижаларга эришган, оилавий спортга қатнашувчи;
• шахсий оилавий бизнесига эга бўлиши даркор.

Кўкрак
нишони билан мукофотланган оилалар 15 май – Халқаро оилалар куни байрами арафасида тантанали тақдирланади.

Тақдирланган ибратли оилаларга БҲМнинг 4 баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти берилади.

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

#mustaqillik_darsi

Chinoz tumani ixtisoslashtirilgan maktabida bugun yana ko'tarinkilik sababi yangi o'quv yili boshlandi. Barcha sinflarda mustaqillik darslari bo'lib o'tdi. O'quvchilarga bu yilgi o'zgarishlar, yillik maqsad va vazifalar to'liq tushuntirilib , yangi o'quv yili avvalidan kerakli ko'rsatmalar berildi.

Bizni kuzatishda davom eting
/channel/Chinoz_im_piima

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

#birinchi_qo'ng'iroq

Chinoz tumani ixtisoslashtirilgan maktabida birinchi qo'ng'iroq tadbiri ko'tarinki ruhda tantanali ravishda o'tkazildi. Bayramga tumanizning bir necha  nufuzli insonlari, hamda ota-onalar ham tashrif buyurishdi. Tadbir o'quvchilarimizga o'zgacha kayfiyat baxsh etdi. Tadbirdan so'ng darslar an'anaviy tarzda davom ettirildi
Bizni kuzatishda davom eting
/channel/Chinoz_im_piima

@chinozhayoti

Читать полностью…
Подписаться на канал