chinozhayoti | Неотсортированное

Telegram-канал chinozhayoti - ЧИНОЗ ҲАЁТИ

604

"Чиноз ҳаёти" телеграмм канали ижтимоий-сиёсий воқеалар, янгиликлар, табрик ва қутловлар беради. Мурожаат учун тел: 90-979-89-29 Admin: @s_axmedova

Подписаться на канал

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

#Ochiq_eshiklar_kuni
#Chinoz_ixtisoslashtirilgan_maktabi

📍Agentligimiz tizimidagi Chinoz tumani ixtisoslashtirilgan maktabiga  qabul qilingan o‘quvchilar, ularning ota-onalari hamda yaqinlari ishtirokida ochiq eshiklar kuni o‘tkazildi.

✅Ochiq eshiklar kunida yangi qabul qilingan o‘quvchilar hamda boshqa tashrif buyurgan mehmonlarga maktab pedagog xodimlari tomonidan maktab hayoti, dars jarayonlari va qo‘shimcha mashg‘ulotlar, shuningdek, ixtisoslashtirilgan maktablarining kun tartibi haqida ma’lumotlar berildi. Yig'ilish- kelgan mehmonlarda chuqur taassurot qoldirdi va olib borilayotgan ishlar qanchalik samara berayotganiga ishonch hosil qilishdi.

Bizni rasmiy sahifalarimizda kuzatishda davom eting:
/channel/Chinoz_im_piima

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

“Aliment”
Жуда долзарб мавзу кўтарилибди. Дўст ачитиб гапиради. Шундай ачитиб гапирадиган дўстлар кўпайсин. Ёшларимиз кўзини очсин
/channel/abduraximov026
♻️ 𝗢𝗯𝘂𝗻𝗮 𝗯𝗼'𝗹𝗶𝗻𝗴! 👆

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

🍃🌹🍃Ассалому алайкум яна бир гўзал тонгни, янги кунни қалбда эзгу орзу истаклар ила қарши олган юртдошларим!🌸

🍃🌹🍃Бугунги кунингиз баракотли ва омадли келсин!
Кун давомида кўтаринки кайфият ҳамрохингиз бўлсин...🌸

🍃🌹🍃Дилга яқин инсонларингиз учун доим керакли инсон бўлинг, ўзингизни эҳтиёт қилинг азиз диндошларим!!🌸
Байрам кунларини мароқли ўтказишга харакат қилинг.

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

#Қўшалоқ_Байрам_Мубораk

Aссалому алайкум
Кузнинг биринчи куни ва ИЛК ЖУМА айёми ҳамда юртимиз Мустақиллигининг 32 йиллиги муборак бўлсин!
Тинчлигимизга кўз тегмасин

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

Ҳурматли Чинозликлар

Сизларни Ўзбекистон Мустақиллигининг 32 йиллиги “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” шиори остида нишонланаётган байрам билан самимий қутлаймиз.
Сизга ва оилангизга тинчлик,  хотиржамлик тилаймиз.
Элимиз,  юртимиз равнақи йўлида олиб бораётган ишларингизда каттадан - катта муваффақиятлар тилаймиз.
Тинчлигимизга кўз тегмасин
Мустақиллигимиз абадий бўлсин.

Каналимизнинг ижодий жамоаси

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

#BIZNING_YUTUQ
#BIZNING_FAXRIMIZ
#CHINOZ_TUMAN_IXTISOSLASHTIRILGAN_MAKTAB
#IELTS 8

⚡️Chinoz tuman ixtisoslashtirilgan maktabining 11-A sinf o'quvchisi Abdurashidova Yulduz xalqaro ingliz tilini bilish darajasini aniqlovchi IELTS dan ajoyib 8 ballik natijani qo'lga kiritdi. Maktab ma'muriyati o'quvchimizga va ta'lim bergan fan ustozi Umaraliyev Foziljonga o'z minnatdorchiligini bildiradi.

Bizni kuzatib boring👇👇👇
📲

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

САБРДА КЎРДИК

Умр давомида қанча йўл юрдик,
Чиройли оила, қўрғон, уй қурдик.
Хулоса қилдик-ки бу сафарда биз,
Энг яхши ҳаётни сабрда кўрдик.

Ўтган кунимизга шукрона айтиб,
Яқинлар ёнида ғам чекса турдик.
Баъзида кўзимиз ёшини артиб,
Энг яхши ҳаётни сабрда кўрдик.

Кутишни билмадик гоҳида шошиб,
Қайгадир югурдик дарёдек тошиб.
Нима ҳам қилардик тақдирдан ошиб,
Энг яхши ҳаётни сабрда кўрдик.

Дуч келдик гоҳида ёмон феъл касга,
Гоҳида кийиндик, ҳойю-ҳавасга
Шукурни билмадик лоқал бирпасга,
Лек  яхши ҳаётни сабрда кўрдик.

© Дилфуза Саттарова

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

#Тезкор
❗️Мактабларда «Биринчи қўнғироқ» тадбирлари 45 дақиқа давом этади

Мактабларда «Биринчи қўнғироқ» тадбирлари 4 сентябрь куни соат 08:00 да «Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!» шиори остида ўтказилади. Тадбирда 1- ва 11-синф ўқувчилари иштирок этади. Тадбир давомийлиги 45 дақиқадан кўп ўтказилмайди.

1-синф ўқувчиларига «Президент совға»лари маҳаллий ҳокимликлар, ўзини-ўзи бошқариш органлари ва ота-оналар иштирокида топширилади.

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан:

Саида Шавкатовна Мирзиёева Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси лавозимига;

Азиз Юлдашевич Магрупов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси лавозимига;

Равшан Аюбович Гулямов Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига;

Алишер Саидаббасович Султанов Ўзбекистон Республикаси Президентининг энергетика хавфсизлиги масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига;

Шухрат Мадаминович Ғаниев Ўзбекистон Республикаси Президентининг аграр ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига;

Музаффар Муротович Камилов Ўзбекистон Республикаси Президентининг дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига;

Ғофуржон Ғаниевич Мирзаев Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директори лавозимига;

Дониёр Бахтиёрович Кадиров Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига;

Комил Исмоилович Алламжонов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ахборот сиёсати департаментининг раҳбари лавозимига;

Одил Қаландарович Абдурахманов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаментининг раҳбари лавозимига;

Кахрамон Кучкарович Куранбаев Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ёшлар сиёсати департаментининг раҳбари лавозимига;

Алишербек Азизович Пайгамов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ташқи алоқалар департаментининг раҳбари лавозимига;

Нодиржон Абдуқундузович Абдурахимов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Режалаштириш ва ахборот таъминоти департаментининг раҳбари лавозимига;

Уткиржон Ғайратович Кодиров Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ҳудудлар билан ҳамкорлик қилиш ва таҳлилий материалларни тайёрлаш департаментининг раҳбари лавозимига;

Улугбек Учкунович Курбанов Ўзбекистон Республикаси Президенти протоколининг раҳбари лавозимига;

– Шерзод Икромович Асадов Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот котиби лавозимига;

Саидлазиз Саидасилович Саидкаримов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Назорат инспекциясининг бошлиғи лавозимига тайинланди.

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

ДИККАТ КИДИРУВ.                                                Юкоридаги расмда курсатилган.  Ходжакулов Баходир Хурсандович.1944 йил 30 декабрда тугилган.Тошкент вилояти Куйичирчик тумани Кургонча кишлоги Баликчи кучаси 1 чи уйда туради. 2023 йил 20 август куни кеч соат 18.30  -19.00да  Кургонча кишлоги чикавериш жойида охирги марта Дамасга утириб кетганини куришган. Хаёли жойидамас.Ким курган булса ёки билса +998998820476 номерга хабар беришингизни илтимос киламиз.

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

DIQQAT DIQQAT DIQQAT !!!
TA'MIRLASH ISHLARI TUFAYLI YANA 1 KUNGA CHINOZ TUMANIDA GAZ TAʼMINOTI VAQTINCHA TOʻXTATILISHI 19.08.2023 YIL SOAT 17-00 GA QADAR UZAYTIRILGANLIGINI MA'LUM QILAMIZ.

"Chinoztumangaz" GTB Sizga shuni ma‘lum qiladiki, kuz-qish mavsumida tabiiy gaz bosimini bir me'yorda ta'minlash maqsadida, yuqori va o'rta bosimli gaz quvurlarini loyixaviy bosimga ko'tarib zichlikka sinash ishlari amalga oshirilishi munosabati bilan, 2023 yil 16-avgust kuni soat 9.00 dan 18-avgust 18.00 gacha Chinoz tumanida   tabiiy gaz ta‘minoti vaqtincha to‘xtatilgan. Ta'mirlash ishlari oxiriga yetmaganligi sababli, gaz ta'minoti 2023 YIL 19-AVGUST SOAT 17-00 GACHA uzaytirilganligi to'g'risida OGOHLANTIRAMIZ!!!   

Taʼmirlash ishlari tugatilgandan soʻng, tabiiy gaz taʼminoti qayta tiklanadi.

“Chinoztumangaz” GTB taʼmirlash ishlari tufayli yetkazilayotgan noqulayliklar uchun tabiiy gaz isteʼmolchilaridan uzr soʻraydi..

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

#Диққат

⚡️Ўзбекистонда телефон рақамини ўзгартирмаган холда алоқа операторини ўзгартириш мумкин бўлади

Масалан сизнинг sim-картангиз Uzmobile бўлса телефон рақамингизни ўзгартирмасдан Beeline ёки Ucell  компаниясига ўтишингиз мумкин,

💢Воқеалар ривожини биз билан кузатиб боринг!

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

#Биласизми

➡️ Пенсионер I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейин камида 1 йил иш стажига эга бўлса, фуқаронинг аризаси асосида иш стажи ва иш ҳақи инобатга олинган ҳолда пенсия ҳар 2 йилда 1 маротаба қайта ҳисоблаб чиқилади.

✔️ Бунда пенсияни қайта ҳисоблаш "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисидаги" Қонуннинг 17-моддасида кўрсатилган ёшга нисбатан талаб қилинган иш стажидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.

✔️ Масалан, Қонуннинг 17 моддасига мувофиқ иш стажи 7 йил бўлган 35 ёшдаги ногиронлиги бўлган шахсга ногиронлик пенсияси тайинланди. Ушбу шахс унга пенсия тайинлангандан сўнг камида 1 йил давомида ишлагандан сўнг ўз пенсиясини қайта ҳисоблаш учун ариза бериш ҳуқуқига эга бўлади.

Батафсил

📞 11-40     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 pensiyauzb">Youtube

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

💥👨‍👩‍👧‍👧 Бугун 11 август - Фарзандлар куни

Бу кун ота-она ҳаётининг энг қимматли бойликлари – фарзандларга бағишланади.

Шу куни ота-оналар фарзандларини маҳкам қучоқласинлар, уларни мақтасинлар ва кичик бўлса ҳам совғалар улашсинлар.
Агар фарзандлар улғайиб, бошқа ҳовлига чиққан бўлсалар, уларни телефонда табрикласинлар.

🎊Байрам муборак!

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

#Хотира

Султон акам хаёт бўлганларида бугун 69 ёшни қарши олган бўлардилар.
Номинг ўчкур короновирус бир ойда икки жигаримизни биздан юлиб олди.Дахшад-а.
Бирданига икки нафари кетди.Лекин биз қандай чидаяпмиз буниси худога аён.Ўзи сабр берди.
Болалик пайтларимни эслашни жуда яхши кўраман.Айниқса Мирсултон акам (биз хамиша Султон ака дер эдик, Мирсултон десам худди бегона одам хақида гапираётгандек бўляпман) билан кечган дамларни ёдга олсам фақат акам ғамхўрлик қилгани, мехрибончиликлари, синглим дея эхтиёт қилишларини эслайман. Улар сира қаттиқ гапирмасдила, хамиша хазил-хулпа қилиб, мехрибончилик ила, авайлаб муомила қилардила. Уйланмасларидан илгари кийимларини ювиб, дазмоллаб қўярдим. Хурсанд бўлганларидан дархол қўлимга пул тутқазиб, мактабингда бирор нарса олиб е, дердилар.
Биз 8 фарзанд эдик. Кўпинча кечқурунлари биримиз доира, биримиз рубоб, яна биримиз столни чертиб қўшиқлар айтардик.Султон акам рубоб чалиб қўшиқ айтиб берардила.Айниқса қиш кунлари қор қалин ёғар, совуғи хам шунга яраша бўларди.Акаларим томларни, ховлиларни кураб, совқотиб уйга киришгач, дадам рахматли шахмат мусобақасини бошлардилар. Ютқазган ўйиндан чиқиб кетар, охирги ютган дадам билан беллашарди, Кўпинча ўйин охирида ютқазганлар, яъни биз қизлар йиғлашга тушардик, чунки алам қиларди.Мухайё опам хаммани ютардила, хатто дадамни хам, Шунда дадам, қизим деб ютқазиб бердимда, деб қўярдила.
Хозир ўша шахматчилигимиз Сухробни ўғли Мироншохга юққан, у хам худди биздек ютқазишни ёмон кўради, ютқазса йиғлаб отасини хуноб қилади.У нафақат ютқазиб қўйса балки биринчи ўринни ололмаса хам йиғлайди.
Султон акам ҳам, Зафар акам ҳам шатранжда пешқадам эдилар, Оиламизда ким энг кучли ўйинчилигини билолмай қолардим, Энг кичик ўйинчи ман бўлганман, мандан кейинги иккала синглим бу ўйинга қизиқишмади.
Гарчи болалигим қийинчилик йилларига тўғри келган бўлсада, телефон, компьютер йўқ бўлган бўлсада жуда мароқли, эсда қоларли болалик йиллари эди.Жоним акам жойиз жаннатдан бўлсин.Хамиша қалбимиздасиз.

синглингиз
Сурайё Ахмедова

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

 #Хайрли тонг

 💐ЯКШАНБА ТОНГИ
    МУБОРАК БЎЛСИН💐

🌸Кунни қандай бошласак, ана шундай давом этади. Гўзал бир кун хайрли дуоларла бошланиши лозим...

Дам олиш кунини яқинларингизни йўқлашдан бошланг, уларнинг дуоларини олинг.
Оилангиз билан бирор сўлим масканда дам олинг. Қисқаси бугунги кунингизни мароқли ўтказинг.

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

#хотира

Бугун, 2 сентябрь, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовни хотирлаш куни.

Бугун биринчи Президентимиз вафот этганларига 7 йил бўлди.
Халқим Мустақил бўлсин дея бор билими ва куч қудратини аямаган, жон фидо қилган, бу йўлда ҳеч нарсадан тоймаган Ислом Каримовни Оллохим жаннатларинг билан сийлагин.

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

#bizning_shunday_ustozlarimiz_bor

✅ Tanishing: Foziljon Umaraliyev - Ixtisoslashtirilgan ta'lim muassasalari Agentligi tizimidagi Chinoz tumani ixtisoslashtirilgan maktabi ingliz tili fani o'qituvchisi. Xalqaro IELTS sertifikati sohibi.

✅ Qisqa vaqt davomida bir necha shogirdlari CEFR C1 va IELTS dan yuqori 8 balgacha olishga muvaffaq bo'lishdi. Tinimsiz mehnati va samarali xizmatlari bilan bir necha o'nlab shogirtlarini maqsad sari yetaklay oldi va boshqa ko'plab ustozlarga o'rnak sifatida qaralmoqda. 

✅ IELTS sertifikatini qo'lga kiritgan o'quvchilari bilan birgalikda SAT kurslarini ham davom ettirishmoqda. Maqsad o'quvchilarimizni xorijiy Top 100 talikka kirgan oliygohlarda tahsil olishi uchun ko'maklashish.

✅ Ustozimizning kelgusi ishlarida omadlar tilab qolamiz!

/channel/Chinoz_im_piima

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

Бугун ёзни охирги куни...

Қандай ўтди? Бунча тез? Иссиқдан нолиш ва ҳаётий юмишлар билан бир зумда бу фасл ҳам ўтиб кетди. Неча ёшга кирдим ўзи?! Бу муҳим ҳам эмас. Аммо, ўтган умримда яшалмаган йиллар, ҳис қилинмаган кунлар, йўқликлар, бўшлиқлар талайгина...

Хотирамда юлдуз каби ёрқин кўринадигани эса болалик ёзлари. Ариқларда чўмилиб, қумларда ётиб, беташвиш ўйнаб юрганларим. Катталик кириб келганда бирдан ҳамма нарса ғойиб бўлиб бўшлиқ пайдо бўлгандай...

Қачонлардир ёзни яхши кўрар эдим. Балки у вақтда ҳали ҳамон қалбимдаги болалик ўлмаган эди. Энди ёз фасли деса ҳаёлимга, иссиқ об-ҳаво, тирикчилик, иш машаққатларигина келади. Кўп бор ўша болаликда чўмилиб юрган анҳор ёнидан ўтаману, аммо майкамни шарт ечиб ўзимни сувга ташлай олмайман...

Алвидо ёз. Алвидо умримнинг яна бир ёзи...


© Оқил Тўрақул |
@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

#maktab_hayotidan

⚡️Chinoz tumani ixtisoslashtirilgan maktabi 7-V sinf o'quvchisi Xusanov Xurshid yoz mavsumidan unumli foydalangan holda IT akademiyasiga 100% lik grant yutib olib 3 oylik kursni to'liq tugatdi, shuningdek o'z bilimlarini mustahkamlab yangi loyihalar ustida ishlamoqda. O'quvchimizni kelgusi ishlarida muvafaqqiyatlar tilab qolamiz.

Bizni kuzatib boring👇👇👇
📲 /channel/Chinoz_im_piima

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

📣 Мустақиллик байрами муносабати билан пенсия тўловлари олдиндан тўлаб берилади

Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 32 йиллик байрами муносабати билан жорий йилнинг 1 сентябрь – жума ҳамда 2-3 сентябрь шанба ва якшанба дам олиш кунига тўғри келмоқда.

☄️ Юртимиздаги кекса ёшдаги фуқароларни, пенсия ва нафақа олувчиларни, ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда Мустақиллик байрамини кўтаринки руҳда кутиб олишларини таъминлаш мақсадида, пенсия ва нафақа тўловларини нақд пулсиз (банк карта) шаклда олувчи фуқароларнинг жорий йил сентябрь ойи учун пенсия ва нафақалари 2023 йил 29-31 август кунлари уларнинг банк пластик карталарига ўтказиб берилади.

🔔 Нақд пул шаклида пенсия ва нафақа олувчиларга тўловлар 2023 йил 4 сентябрь кун бошидан Халқ банки сайёр кассалари томонидан графикка мувофиқ амалга оширилади.

✨️ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси мамлакатимизнинг барча аҳолисини мустақиллигимизнинг 32 йиллиги билан табриклайди!

📞 11-40     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 pensiyauzb">Youtube

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

.
БОЛАМ,  ОНАНГ  ҚАРИЯПТИ...
(...Айрилиққа тайёр тур... )

🎙Фарида Афрўз


@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

#Бисмиллах
🌸АССАЛОМУ АЛАЙКУМ 🌸

⛅️ Ҳайрли_тонг 🌹

КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ ВА БАРОКАТЛИ БЎЛСИН!

🌈 Бугун Якшанба. 🌈

Бугунги дам олиш кунидан фойдаланиб Ота - Онангизни йўқлаб қўйинг? 😇

Ғаниматларингизни дуоларини олиб қўйинг яна бир бор!😍

🌼 Меҳрингиз бирдек барчага бўлсин,
📖 Қалбингиз иймон нурига тўлсин,
🌷 Кунингиз доимо қувончла ўтсин,
💐 Янги кунингиз муборак бўлсин!


@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

Шайтон ва аёл баҳси

Бир куни шайтон бир аёлга дебди:
Нимага одамлар сизларнинг макр, ҳийлаларингни гапираверади? Аслида ҳийлада мен кучлиман! деса аёл шундай дебди:
Қўйсангчи, макр, ҳийлада аёллар кучлироқ. Кел баҳс бойлашамиз. Анави тикувчи эркакни олдига бориб ҳийла ишлатиб ҳотинини талоқ қўйдирасан, дебди аёл. Кейин шайтон ҳалиги эркакни олдига бориб росса «вос вос» қилибди. Тикувчи эркак аёлини жуда қаттиқ севгани боис шайтонни "вос восига" учмабди ва шайтон аёлни олдига келиб:
Қўлимдан келмади, дебди. Кейин баҳс бойлаган аёл:
Шуни ҳам эплолмадинг, қараб тур, ҳозир мен бориб эркакка шундай ҳийла ишлатаман, эркак албатта аёлини талоқ қўяди, дебди.
Кейин аёл тикувчи эркакни олдига бориб:
Менга бир чиройли рўмолча тикиб беринг. Ўғлим бир аёл билан севишиб қолибди. Ўша севганига совға қилади дебди. Кейин тикувчи рўмолчани тикиб берибди ва ҳийлакор аёл рўмолчани олиб ўша тикувчи эркакни уйига бориб тикувчининг аёлидан уйида намоз ўқиб олишига изн сўрабди. Намоз ўқиб бўлиб ҳалиги рўмолчани уйда қолдириб чиқибди. Тикувчи эркак келиб қараса ҳалиги ўзи тиккан рўмолча турибди. Бундан ғазабланган эркак аёлини талоқ қўйибди.

Шайтон ҳийлакор аёлга:
Қойил, сенга тан бермасдан илож йўқ.
Аёл:
Ишонмайсанми энди бир иш қиламан шу эркак аёлини яна ўзига қайтариб олади, ярашиб олади, деб ҳалиги тикувчи эркакни олдига бориб:
Менга яна бир рўмолча ясаб берсангиз, кечаги рўмолчангизни бир бечора аёлнинг уйига намоз ўқигани кирганимда қолдириб чиқибман, энди сўрашга уяляпман дебди.
Ҳалиги эркак ичида адашганини, ҳотинида айб йўқлигини билибдида ҳотини билан ярашиб олибди.

Қиссқадан ҳисса шуки, агар аёл ахд қилиб бир ишга киришса шу ишни ўзини фойдасига якунламагунича тўхтамайди. Шунинг учун айтишса керакда «Аёллар билан тортишманг, барибир мағлуб бўласиз» деб.

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

Чиноз ТЭТ огоҳлантиради!!!

    2023-йил  21 Август  Душанба куни соат 13:00 дан 14:00 гача Фидер Гулзор 10кВ юқори кучланишли хаво тармоғида таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан қуйидаги худудларда электр энергияси таъминоти тармоқдан у‌зилади:

Гулзоробод МФЙ
Ёшлик МФЙ
Каттатепалик МФЙ
Янги хаёт МФЙ
Бешкапа МФЙ
Янгиобод МФЙ
Янги махалла МФЙ
Пахтаобод МФЙ
Сарбозор МФЙ
Йўлтушган МФЙ
Ху‌жа МФЙ


        Чиноз ТЭТ электр энергиясида юзага келадиган ноқулайликлар учун олдиндан узр сўрайди.

     Қўшимча маълумотлар учун:
☎️+998705931190

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

⚡️Ҳайдовчилар учун ажойиб янгилик

2024 йилнинг 1 январидан “Multaradar” билан жиҳозланган Nexia-3 ва Cobalt автомобиллари ишдан чиқарилади. ОАВ хабарларига кўра, бу “Multaradar” томонидан қайд этилаётган қонунбузарликларда кўплаб хатоларга йўл қўйилаётгани билан боғлиқ.

💢Воқеалар ривожини биз билан кузатиб боринг!
👉@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

Фаҳрийларни эъзозлаб

▶️ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 июндаги “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва фахрийларининг моддий таъминотини яхшилаш ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-274-сон Қарорига асосан, 1941 - 1945 йиллардаги уруш фахрийлари ва фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган фуқароларга бепул етказиб бериладиган зарур кийим-кечак ва поябзаллар ўрнига кийим-кечак хариди учун ҳар йили август ойида базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 баравари (ёки бугунги кунда 4 950 000 сўм) миқдорида компенсация тўланиши белгиланган.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан юқорида қайд этилган тоифадаги 145 нафар фуқароларга жорий йилнинг август ойида 717,7 млн.сўмлик тўлов қайдномалари шакллантирилди ҳамда AТ “Халқ банки”нинг сайёр кассалари орқали яшаш манзилларига етказиб берилди.

Батафсил

📞 11-40     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 pensiyauzb">Youtube

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

#диққат

Энди Пенсияни шунчаки олиб кетолмайсиз

Ўзбекистонда, 2023-йил 1-ноябрдан эътиборан Пенсиялар фақат бармоқ сканери билан тасдиқланиб, эгаларига берилади.

Пенсионерларни хабардор қилинг‌‌

Перевод: uz-ru
#внимание

Теперь вы не можете просто взять свою пенсию

В Узбекистане с 1 ноября 2023 года пенсии будут выдаваться их владельцам только после проверки сканером отпечатков пальцев.

Уведомить пенсионеров‌‌

Ислохот канали 👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAENs9jV1FigI_aCWuw

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

#савол_жавоб

🗣 Ногиронлик нафақасини олиш ҳуқуқига - ёшидан қатъи назар Қонунда белгиланган шартларга ва меъёрларга мувофиқ давлат пенсиясини тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс деб топилган шахсларга тайинланади.

Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларга нафақа ҳамда парваришлаш нафақаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг “Пенсия” ахборот тизимига юборилган электрон маълумотлари асосида “проактив шакл”да тайинланади.

➡️ Ногиронлик, боқувчисини йўқотганлик ва ёшга доир нафақалар давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги буджетдан ташқари пенсия жамғарманинг “Пенсия” ахборот тизимига юборилган электрон маълумотлар асосида тайинланади.

🗣 Қўшимча маълумот тариқасида:

I-гуруҳ ногиронлик нафақаси миқдори - 833 750 сўм;
II-гуруҳ ногиронлик нафақаси миқдори - 747 000 сўмни ташкил қилади.

Батафсил

LOTIN

📞 11-40     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 pensiyauzb">Youtube

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

#Bildirish

VATANGA QAYTING – SIZNI MUNOSIB ISH HAQI VA OILANGIZ KUTMOQDA

OʻZ: Xorijda mehnat migranti sifatida ishlayotgan Toshkent viloyati aholisi diqqatiga!
Toshkent viloyatida mehnat migrantlarini Vatanga qaytarish, ularni munosib ish bilan taʼminlash, yer ajratish, tadbirkorlik faoliyatini yoʻlga qoʻyish borasida qatʼiy tartib asosida amaliy ishlar olib borilmoqda. Sizlarni muloqotga chorlaymiz va Vatanga qaytishga, shu yerda, oilangiz bagʻrida va albatta qoniqarli ish haqi evaziga mehnat qilish imkoniyatidan foydalanishga chaqiramiz.

Maxsus shtab telefon raqamlari: +998702025116; +998702025117; +998702025118; +998702025119; +998702025120

〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️

ВАТАНГА ҚАЙТИНГ – СИЗНИ МУНОСИБ ИШ ҲАҚИ ВА ОИЛАНГИЗ КУТМОҚДА

ЎЗ: Хорижда меҳнат мигранти сифатида ишлаётган Тошкент вилояти аҳолиси диққатига! Тошкент
вилоятида меҳнат мигрантларини Ватанга қайтариш, уларни муносиб иш билан таъминлаш, ер ажратиш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш борасида қатъий тартиб асосида амалий ишлар олиб борилмоқда. Сизларни мулоқотга чорлаймиз ва Ватанга қайтишга, шу ерда, оилангиз бағрида ва албатта қониқарли иш ҳақи эвазига меҳнат қилиш имкониятидан фойдаланишга чақирамиз.

Махсус штаб телефон рақамлари: +998702025116; +998702025117; +998702025118; +998702025119; +998702025120

🌐Telegram 🌐Website 🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱Twitter

Читать полностью…
Подписаться на канал