Жиноятга жазо муқаррар
Зўравон хотин
Дастлабки тергов ҳаракатлари давомида тўпланган ҳужжатларга кўра, 28.06.1994 йилда Тошкент вилояти Чиноз туманида туғилган Х. Ф. Ф. умумий яшаш жойида яшаб келиб, ижтимоий фойдали меҳнат фаолияти билан шуғулланмасдан жиноят содир этиш йўлига кириб, “Оилага, ёшларга ва ахлоққа қарши жиноятлар” туркумига кирувчи “Оилавий (маиший) зўравонлик” жиноятини содир этган.
Қандай қилиб дейсизми? Мархамат, мақолани давомини ўқиб билиб олинг. 2024 йил 08 июнь куни соат таҳминан 19-00 ларда ўз яшаш хонадонига кириш даровозаси яқинида ўзи билан бирга бир рўзғор асосида биргаликда яшаётган маст ҳолатдаги турмуш ўртоғи М.К.Р. билан ўрталарида келиб чиққан ўзаро келишмовчилик натижасида жанжаллашиб қолишади. Шу вақтида Ф.Ф.Х. зўровонлик қилиб ўткир тиғли ошхона пичоғи билан қуролланиб эрини кўкрак соҳасига бир маротаба пичоқни санчиб олади ва унга оғир тан жароҳати етказади. Натижада К.Р.М. олган тан жароҳати билан Чиноз тумани марказий шифохонасига мурожаат қилади.
Ўтказилган судга оид тиббий экспертизанинг хулосасига кўра аниқланган тан жароҳати ўз белгисига кўра оғир тан жароҳати даражасига кириши кўрсатилган.
Шундай қилиб, аёл ўзининг қасддан содир этган жиноий ҳатти-ҳаракатлари билан, оилавий (маиший) зўравонлик яъни, қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни ишлатиб, бирга яшовчи эрига нисбатан хаёт учун хавфли бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказишда ифодаланган қилмишлари билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли бандида назарда тутилган жиноятни содир этган.
Хўш, аёлни тутгун йўлини тўғри деб ўйлайсизми. Балки баъзилар ўзини химоя қилгандир, ёки эри ичиб келавериб жонига теккандир ва хокозо важларни айтиб аёлни оқламоқчи бўлар. Лекин нима бўлганда хам ҳалқимизнинг "Эри хотиннинг уруши, дока рўмолнинг қуриши" деган мақолни бежиз айтилмаган. Фуқаро Ф.Ф.Х қўни-қўшнисини, махалла фуқаролар йиғинидагиларни ёки тегишли идоралар масъулларни ёрдамга чақириши мумкин эдику. Ахир унинг аёл деган номи бор. Аёл деганда гўзаллик, нафосат, нозик хилқат кўз олдимизга келади, пичоқ кўтарган жиноятчи эмас.
С.А.Абдурашидов,
Чиноз туман ИИБ ҳузуридаги
Тергов бўлими терговчиси,
катта лейтенант
@chinozhayoti
Ноябрь ойи пенсия пули қачон тўланади?
Янги ой кирди, пенсиям пластик картамга қачон тушади ёки нақд шаклда қачон оламан каби фуқароларда саволлар туғилиши табиий.
👨💻 Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари ҳар тўлов ойининг 2-кунига қадар тўлов топшириқнома (ведомост)лар шакллантиради ва ведомостлар ойнинг 4-кунига қадар пенсияни фуқароларга етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилотга тақдим этилади.
💳 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 майдаги ПҚ-5102-сонли Қарори билан, пенсия тўловлари учун талаб этиладиган маблағларни Пенсия жамғармаси ҳар ойнинг 5-санасига қадар пенсия олувчиларнинг шахсий ҳисобварақларига (пластик карталарга) молиялаштирилиши белгиланган.
🪙 Халқ банки томонидан нақд шаклда пенсия олувчиларнинг маблағлари тасдиқланган графиклар асосида сайёр кассалар томонидан ҳар ойнинг 4-27 саналарида маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)га борган ҳолда тўлаб берилади.
✅ Юқоридагилардан келиб чиқиб, Пенсия жамғармаси томонидан банк пластик картада пенсия олувчи фуқароларга пенсия маблағлари 5 ноябргача, нақд пул шаклида олувчи фуқароларга эса 27 ноябрь санасига қадар тўлаб берилиши режалаштирилган.
💬 РУС
📞 12-71 🌐 pfru.uz
✅ Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 pensiyauzb">Youtube |📱 X
❓ Пенсионер Ўзбекистондан чиқиб кетганда пенсия қандай тўланади?
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 октябрдаги Қарори билан “Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом”га киритилган ўзгартиришга мувофиқ:
⏺- пенсионер Ўзбекистон Республикаси ташқарисига чиқиб уч ойдан ортиқ вақт мобайнида Ўзбекистон Республикасига қайтиб келмаганида пенсияни тўлаш вақтинча тўхтатиб турилади.
⏺Бунда вақтинча тўхтатилган пенсияни тўлаш пенсионер Ўзбекистонга қайтиб келгандан сўнг қайта тикланади.
📞 12-71 🌐 pfru.uz
✅ Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 pensiyauzb">Youtube |📱 X
🎙 Пенсияга оид саволларингизга жавоб берамиз
Ҳурматли фуқаролар!
Пенсияга оид саволларингизга жонли шаклда жавоб бериш мақсадида телеграм каналимизда "овозли чат" лойиҳасига старт берамиз.
🎙 Суҳбат спикери:
Пенсия жамғармаси бўлим бошлиғи - Нозимжон Жўраев
⏰ Овозли чат 30 октябрь куни соат 15:00да телеграм каналимизда бошланади.
📥 Ўзингизни қизиқтирган саволларингизни @pensiyasavol_bot га юборишингиз мумкин.
📞 12-71 🌐 pfru.uz
✅ Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 pensiyauzb">Youtube |📱 X
САДАҚАНИНГ ФОЙДАЛАРИ
1- Фаришталар молинга барака тилаб дуо қиладилар.
2- У сенинг шайтонлар устидан ғалабангдир.
3- У Аллоҳ азза ва жалланинг ғазабини ўчиради.
4- У ҳар бир касалликка даво ва шифодир.
5- У сенинг обрў ва ҳурматингни сақлайди.
6- У сенинг ўлим олди хотимангни гўзал қилади.
7- Садақанг тўсиқ бўлиб сени дўзахдан ҳимоя қилади.
8- У қиёмат куни сенинг соябонингдир.
9- У сенинг мол-мулкингни зиёда қилади.
10- У қалбинг қаттиқлигини юмшатади.
11- Садақа қабр азоби ва оловидан сақлайди.
12- У хато ва гуноҳларингни ўчиради.
13- У садақа берувчидан ва унинг яқинларидан балони даф қилади.
👉🏻 @chinozhayoti
Жиноятни жиловлаш керак
ЎЗГАНИНГ МУЛКИНИ ЎҒИРЛАШ - БУ ЖИНОЯТ
Фурқат (исм шарифлар ўзгартирилган) ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, енгил пул топиш йўлини танлайди. У энг осони ўғрилик қилиш, уни хеч ким сезмайди, дея хомхаёл қилади. Гувохи бўлганингиздек ўғирлик жиноятини содир этганликда айбланмоқда.
Фурқат ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш ва шу йўл билан моддий бойлик орттириш мақсадида 2024 йил 06 август куни соат таҳминан 19-00 ларда Чиноз тумани Деҳқон бозори яқинидаги А. Х. Хга тегишли савдо дўконига ғайриқонуний равишда кириб у ердаги дўкон растасида турган Халим исмли фуқарога тегишли, нарҳи
200.000 сўмлик эркаклар чарм хамёни ҳамда унинг ичида 2.500.000 сўм пул маблағлари, нархи 80 (80*12594.85=1,007,588 сўм) АҚШ доллари бўлган эркаклар атири, нархи 60.000 сўмлик қулоқчин, хайдовчилик гувоҳномаси, пластик карточка ҳамда 350.000 сўмлик Айфон русумли уяли алоқа телефонининг электр қувватлагичларини ўғирлаб ҳодиса жойидан яширинган.
Бировнинг халол топган мол-мулкини дақиқалар ичида ўзлаштириб яна хеч нарса бўлмагандек бемалол юриш учун инсонда тошдан юрак бўлиши керак эмасми.
Қасддан содир этган жиноий ҳаракатлари билан ўғирлик, яъни, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш, уй-жой, омборхона ёки бошқа хонага ғайриқонуний равишда кириб содир этишда ҳамда ҳужжатлар, штамплар, мухрлар, бланкаларни эгаллаш, нобуд қилиш ва уларни яшириш яъни идентификацияловчи бошқа мухим шахсий ҳужжатларга нисбатан содир этишда ифодаланган қилмишлари билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “г” банди ва 227-моддаси 2-қисми “а” бандида кўрсатилган жиноятларни содир этган.
Нахотки жиноят кўчасини танлаган "қахрамонимиз" бу йўлнинг охири войлигини тушуниши учун жуда катта ақл керак деб ўйласа. Энди панжара ортида ўтириб танасига яхшилаб ўйлаб кўрадиган, бу хатони қайтармасликка ахд қиладиган бўлди.
С.,АБДУРАШИДОВ,
Чиноз тумани ИИБ ҳузуридаги
Тергов бўлими терговчиси, капитан
@chinozhayoti
👨🏻🦽4 ой муддатга чет элга даволаниш учун чиқиб кетяпман. Бу даврда ногиронлик пенсиям тўланиши тўхтатиладими?
Ногиронлиги бўлган шахс чет элга даволаниш учун кетганидан бошлаб кетма кет 3 ойдан ортиқ вақт мобайнида пенсияни етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилот орқали пенсия олмаса, пенсияни тўлаш тўхтатиб турилади.
📆 Яъни фуқарога 3 ойгача бўлган муддатда пенсияси тўланади. Кейинги ойдан бошлаб пенсия тўланиши тўхтатилади.
⬇️Агарда чет элга чиқиб кетган вақтда ногиронлиги бўлган шахснинг ногиронлигини белгиловчи муддат келган бўлса, Тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясидан олинган маълумотларга кўра пенсия тўхтатилиши мумкин.
_________
👨🏻🦽 Я выезжаю за границу на лечение на 4 месяца. Будет ли приостановлена моя пенсия по инвалидности в этот период?
Если лицо с инвалидностью не получает пенсию через организацию, которой поручена выдача (передача) пенсии, в течение более 3 месяцев подряд с момента выезда его на лечение за границу, выплата пенсии приостанавливается.
📆 То есть пенсия будет выплачиваться гражданину за период до 3 месяцев. Выплата пенсии будет приостановлена со следующего месяца.
⬇️Если к моменту выезда за границу наступил срок, определяющий статус инвалидности лица с инвалидностью, выплата пенсии может быть приостановлена по информации, полученной от Медико-социальной экспертной комиссии.
📞 12-71 🌐 pfru.uz
✅ Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 pensiyauzb">Youtube |📱 X
📢 Ўзбекистон 24 телеканалида пенсия тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, янгиликлар бўйича интервью ташкил этилди
Ушбу интервьюда:
🗄 Пенсия тайинлаш учун мурожаат қилишда фуқароларга яратилган қулайликлар;
🗄 Меҳнат дафтарчасидаги маълумотларни қандай қилиб рақамлаштириш мумкинлиги;
🗄 Чет элда ишлаган фуқароларга пенсия тайинлаш тартиблари;
🗄 "Проактив" шаклда пенсия тайинлаш тизими яратилиши;
🗄 Пенсияларнинг энг кам миқдорларининг минимал истеъмол харажатларидан кам бўлмаслиги жорий этилганлиги;
🗄 Пенсия миқдори юқори бўлиши нимага боғлиқ каби саволларга мутахассислар томонидан жавоб берилади.
🎞 ТЎЛИҚ ИНТЕРВЬЮНИ БУ ЕРДА ТОМОША ҚИЛИНГ
📞 12-71 🌐 pfru.uz
✅ Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 pensiyauzb">Youtube |📱 X
❔ Иш стажимни тасдиқловчи қўшимча ҳужжатларим бор. Пенсиямни қайта ҳисоблатишим мумкинми?
📄 "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонуннинг 49-моддасига асосан, пенсияларни қайта ҳисоблаш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:
🔝- пенсионер пенсия миқдорига таъсир кўрсатувчи (пенсия тайинланишигача бўлган иш стажи ва иш ҳақи тўғрисидаги ҳамда бошқа) қўшимча ҳужжатларни тақдим этганда;
🔝 - ногиронлик гуруҳи ўзгарганда;
🔝 - боқувчисини йўқотганлик пенсияси оладиган оила аъзолари сони ўзгарганда;
🔝- пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорлари ўзгарганда;
🔝- даромадлар индексaция қилинган тақдирда амалга оширилади.
➡️ Батафсил
➡️ РУС
📞 12-71 🌐 pfru.uz
✅ Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 pensiyauzb">Youtube |📱 X
#Фармон
❗️Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари техникумларга бириктирилади — Президент Фармони
2025 йил 1 январдан негизида техникумлар ташкил этиладиган касбий таълим ташкилотлари рўйхати тасдиқланди.
2025 йил 1 сентябргача республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари белгиланган тартибда кадрлар буюртмачиси ва саноат ҳамкори сифатида техникумларга бириктирилади.
2025/2026 ўқув йилидан техникумларга қуйидагиларни амалга оширишга рухсат берилади:
➖ фанларни бир-бирига интеграция қилишга ҳамда ажратилган соатлар доирасида мутахассислик ва умумкасбий фан (модул)ларнинг соатларини 30 фоизгача ўзгартиришга;
➖ етакчи хорижий таълим ташкилотлари иштирокида тўлов-контракт асосидаги қўшма таълим дастурларини жорий қилишга;
➖ кадрлар тайёрлаш ва қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил этиш бўйича тўғридан-тўғри шартномалар тузишга;
➖ фуқаролар ва ишсизларни касб-ҳунар, хорижий тиллар ва тадбиркорликка ўқитиш бўйича қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил қилишга;
➖ касбий кўникмалар марказларидан амалиёт базалари сифатида бепул фойдаланишга.
@chinozhayoti
#ривоят
УМР ЙЎЛЛАРИ
Кунларнинг бирида Тангри барча тирик жонни йиғиб, ҳар бирига қанча умр беришни белгилашга қарор қилибди.
Биринчи бўлиб Одамни ёнига чорлаб: «Cен, одамзод, у қадар йирик эмассан, шунинг учун сенга 20 йил етади», – дебди. «Жуда камку» ўйлабди одам, лекин эътироз билдиришни ноўрин билиб, индамай бир четга ўтиб турибди.
Тангри эса отга қараб: «Сен катта жонзотсан, шу сабабдан узоқроқ яшашинг керак. Сенга 40 йиллик умр ҳадя этаман» дебди. Бундан эсанкираб қолган от шундай дебди: «40 йил бўйинтуруқ тақиб, омоч ҳайдаб, арава тортиб, бунинг устига хипчин зарбидан азобланиб юраманми? Менга 20 йил ҳам етади. Қолганини Одамга берайлик, унга кўпроқ керак».
Навбат сигирга етибди, у ҳам ўзига 40 йил ажратилганини эшитиб саросимага тушибди ва ярим умрини Одамга туҳфа этишни таклиф қилибди. Тангри бунга ҳам рози бўлиб, ёнига итни чақирибди ва унга 30 йил беришини айтибди. «Йўғ-э, шунча йил занжирда ўтириб, беганаларга ҳуриб, суяк кемириб ётаманми? Менга 15 йил ҳам етади, қолганини Одамга берақолинг» – дея ўз фикрини билдирибди кўппак. Сўнгра 20 йиллик умр таклифини олган мушук ҳам сичқон қувлаб яшаши учун 10 йил кифоя эканини айтиб, қолганини инсонга илинибди.
Шу тариқа Одамзот умр кечира бошлабди. Дастлаб ўзининг 20 йилини яшаб, ғам-ташвиш ва қийинчилик нималигини билмабди. Сўнгра отнинг 20 йиллик даври келиб, худди унингдек тинмай меҳнат қилибди, уй, иш ва оиланинг аравасини тортишига тўғри келибди. Кейинги сигирнинг 20 йили муддати етганда фарзанд, набира ва яқин кишилар Одамни «соғишни» бошлар, ҳамма ундан фойда олишга уринар экан. Итнинг 15 йили кириб келганда Инсон ўз хонадонида ўтириб, уй қоровуллар, набираларини ўйнатиб, уларга ғамхўрлик қилиш билан шуғулланарди. Ниҳоят мушукнинг ҳиссаси қўшилган умр вақти етганда кимдир унинг бошини силаб, парвариш қилар ва, афсуски, кимдир уйдан кўчага ҳайдаб солар экан...
@chinozhayoti
#кун_тарихи
🎉1989 йил 21 октябрь - Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун.
Она тилим жону дилим
Сен яшнасанг
Яйрар дилим.
@chinozhayoti
ОҚИЛАЛАР СУХБАТИ
Чиноз шахридаги 14- Мусиқа ва саньат мактабида Оқила аёллар билан дилдан суҳбат ўтказилди. Уни Тошкент вилояти ички ишлар бошқармаси хуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими бошлиғи ўринбосари Шахноза Содиқова олиб борди. У Чиноз тумани оқила аёллар харакати аьзолари ишига бахо берар экан,
-Сизлар бизнинг жойлардаги қанотимизсиз. Яъни, Замонамиз Анзират бувиларисиз, деди.Кейинги пайтларда хотин- кизлар ўртасидаги жиноятлар, хуқуқбузарликлар турли кўринишларда кўпайиб бораётганини мисоллар билан айтиб берди.
Бу муаммолар айнан оиладан келиб чиқаётганлигини таъкидлади.Уларнинг аксарияти ўлим билан тугаганлиги ачинарлидир. Бунга атрофдагиларнинг лоқайдлиги сабаб.
Тадбирда иштирок этган маҳалла ҳотин- қизлар фаоллари, оқила аёллар ва отинойилардан ҳамкорликда ишлаб, ўзбекона қадриятларга таянган ҳолда харакат қилишни талаб этди.
Тадбирда Чиноз тумани ИИБ бўлими хотин-кизлар бўйича инспектори Махфуза Сирожова сўзга чиқди.
Оқилалар мавзу юзасидан таклифлар билдиришди
Раъно Ҳолиқова
Фуқаро бир вақтнинг ўзида икки турдаги пенсияни олиши мумкинми?
📄 “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонуннинг 4-моддасига кўра, давлат пенсияларининг турли хилларини олиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларга уларнинг ўзлари танлаган битта пенсия тайинланади.
✅ Яъни, агар фуқароларда икки ёки ундан ортиқ пенсияни олиш ҳуқуқи пайдо бўлганда, юқоридаги Қонун моддасига асосан, фуқаронинг танлови билан фақат битта турдаги пенсияни олиши мумкин.
_________
Может ли гражданин получать два вида пенсий одновременно?
📄 Согласно статье 4 Закона “О государственном пенсионном обеспечении граждан”, гражданам, имеющим право на различные виды государственных пенсий, назначается одна пенсия по их выбору.
✅ То есть, если у граждан появится право на получение двух и более пенсий, то, согласно статье вышеуказанного закона, гражданин сможет получать только один вид пенсии по выбору.
📞 12-71 🌐 pfru.uz
✅ Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 pensiyauzb">Youtube | 📱 X
Чинозлик бувижонлар йиғилишиди
Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси Республика бошқаруви ва жойлардаги "Нуроний" жамғармалари қошида "Бувижонлар мактаби" ташкил этилган. Чиноз тумани "Нуроний" жамғармаси биносида чинозлик бувижонлар навбатдаги йиғилишини ўтказди. Бувижонлар мактаби раҳбари Хабиба Шерова йиғилишни олиб борди. Сўз жамғарма раиси Мирсоат Мирсодиқовга берилди.
-Президентимиз Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармасининг фаолиятини янада такомиллаштириш, шунингдек кекса ёшдаги фуқароларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, уларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётида тўла ҳуқуқли иштирок этиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, катта авлоднинг жамият, оилалар ва маҳаллаларда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, шунингдек ёш авлодни халқимизнинг кўп асрлик анъаналарини ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш ишидаги ролини ошириш учун нуронийларга жуда катта эътибор қаратмоқда. Шундай экан биз ҳам ўз навбатида бу ғамҳўрликка жавобан ёлғиз қариялар холидан хабар олиш, ногиронлиги бор кексаларга яқиндан кўмак бериш билан биргаликда фарзанд тарбияси айниқса, қизларимизни турмушга тайёрлашга ҳам катта эътибор қаратмоғимиз лозим. Бу борада сиз азиз бувижонларга суянамиз.
Сарбозор маҳалласининг «Бувижонлар мактаби» раҳбари Сурайё Ахмедова сўзга чиқиб, бугунги кунда туманимиз нуронийлари томонидан амалга оширилаётган ишлари ютуқ ва муаммолари ҳақида гапириб ўтди.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил 27 сентябрдаги “Кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 816-сон қарори билан ҳар йили октябр ойининг биринчи хафтаси “Кексалар хафталиги” этиб белгиланганлиги ва шу муносабат билан "Кексалар ҳафталиги" маҳаллаларда қандай ўтганлиги ҳам тахлил қилинди.
2020-йил 28-майдаги “Кексаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўгрисида”ги 340-сон қарори билан ҳар йили ноябрь ойи “Кексалар учун туризм ойлиги” деб эълон қилиниб, ҳудудларда кенг кўламли тадбирлар ташкил этилмоқда. Маҳаллаларда фаолият олиб бораётган бувижонларга "Кексалар учун туризм ойлиги"ни юқори савияда ўтказиш билан боғлиқ топшириқлар берилди.
С.Ахмедова,
журналист.
@chinozhayoti
Манзил-колонияда жазони ўтаётган фуқаро пенсия тайинлашни сўраб мурожаат қилишининг янги тартиби йўлга қўйилмоқда
⏺Маълумки, бугунги кунда озодликдан маҳрум қилинган шахслар пенсия тайинлаш ёки қайта ҳисоблаш тўғрисида манзил-колония жойлашган ердаги Пенсия жамғармаси бўлимига мурожаат қилаётган эди.
⏺Қарор билан ушбу фуқароларга ҳам пенсия тайинланиши учун мурожаат қилишларида қулайлик яратилмоқда. Яъни эндиликда мазкур тоифа фуқаролар Давлат хизматлари марказлари томонидан манзил-колонияларда кўрсатиладиган давлат хизматлари орқали пенсия тайинлашни сўраб мурожаат қилишлари мумкин.
📝 Бунда мазкур жараён фуқаро томонидан тегишли сўровномани тўлдирган ҳолда амалга оширилади.
📞 12-71 🌐 pfru.uz
✅ Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 pensiyauzb">Youtube |📱 X
Пенсия таъминотига айрим ўзгартиришлар киритилди
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 октябрда қабул қилинган ВМҚ-714-сон Қарори билан, “Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом”га айрим ўзгартиришлар киритилди.
✍️ Қарорга мувофиқ, меҳнат шартномаси асосида чет элда ишлаган фуқаролар томонидан ўтган давр учун ижтимоий солиқ (суғурта бадали, ягона ижтимоий тўлов) қуйидаги миқдорларда тўланганда, иш стажига ҳисобга олинади:
⏩ - 2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун ҳар бир ойга базавий ҳисоблаш миқдорида;
⏩ - 2019 йил 1 январдан 2019 йил 31 декабрга қадар бўлган давр учун бир йилга БҲМнинг 4,5 баравари миқдорида;
⏩ - 2020 йил 1 январдан кейинги давр учун йилига базавий ҳисоблаш миқдорида.
📞 12-71 🌐 pfru.uz
✅ Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 pensiyauzb">Youtube |📱 X
Уйдан чиқмаган ҳолда қандай қилиб пенсия миқдорини билиш мумкин?
Бугунги кунда Пенсия жамғармасининг @pensiyauzbot телеграм боти орқали пенсия миқдорини билиш имконияти яратилган.
👨💻 Бу қандай амалга оширилади?
1. Дастлаб телеграм мессенжерида @pensiyauzbot ботига кирилади ва “Пенсия суммаси” тугмаси босилади.
2. Кейинги босқичда қайси йил ва ойнинг пенсия миқдорини билиш тугмалари пенсионер томонидан танланади.
📱 Шундан сўнг, бот автоматик равишда пенсионернинг пенсия миқдори тўғрисидаги маълумотни тақдим этади.
⏺Батафсил бу ерда
❗️ ЭСЛАТМА: ботдан фойдаланиш учун пенсионернинг мобил телефон рақами SMS-Пенсия хизматига уланган бўлиши керак.
🗣 Телефон рақами ушбу хизматга уланмаган пенсионерлар ушбу ҳавола орқали рақамларини SMS-Пенсия хизматига улашлари мумкин:
➡️ РУС
📞 12-71 🌐 pfru.uz
✅ Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 pensiyauzb">Youtube |📱 X
#хушхабар
⚡️Магистратурага қўшимча қабул қилиш учун рухсат берилди
Давлат комиссиясининг тегишли баёни билан 2024/2025 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига қабул жараёнида талаб даражасидаги хорижий тил сертификатига эга бўлиб, қабул квотаси доирасида талабаликка тавсия этилмаган талабгорларни олий таълим муассасалари томонидан белгиланадиган базавий тўлов-контракт миқдорининг 2 бараваридан ортиқ бўлмаган миқдордаги тўлов-контракт асосида қабул қилишга рухсат берилди.
Қўшимча қабул асосида ўқиш истагини билдирган талабгорлар бевосита олий таълим муассасаси қабул комиссиясига мурожаат қилишлари сўралади.
@haqiqatonline_24
Акам ҳаёт бўлганларида бугун 76 ёшга тўлардила. Бундоқ ўйлаб қарасам акам ҳақида ҳеч нарса ёзмапман, Қандай сингил бўлдимки, қўлимга қалам олиб ёзишни ўрганган пайтларим, университетда ўқиб юрган кезларим ёки газетада ишлаб юрган чоғларимда ҳам "менинг акам акаларнинг энг зўри" демапман.
Жудаям мехрибон бироқ бу мехрни оғизда эмас, амалда кўрсатган акамнинг содда ва самимийликларини бирор марта ўзларига қарата мақтамапман.
Сира ёдимдан чиқмайди. Мактабда 5 синфларда ўқиб юрардим. У пайтлари 1 май байрамида парад бўларди. Хамма мактабу ишхоналар, ташкилотдаги ёшу қари параддан ўтарди. Кўчалар одамга тўлиб кетарди. Қуёшнинг тандирдек қиздирган иссиғидан кўпчиликнинг маззаси қочарди, баъзи нимжонлар хушиданам кетиб қолган пайтлари бўлган. Қисқаси параддан ўтмай шайтонлик қилиб кўчамиз бошига етганимизда секингина уй томонга қараб қочдим. Табиийки уйимизда ҳеч ким йўқ, ҳамма байрамга кетган. Бироқ кимнингдир ғўнғиллаган товуши эшитилди. Секин ховлига қарасам Миржалол акам бир нотаниш қизчага нималарнидир тушунтираётган эдилар. Бироз пойлаб турдим, бу қиз ким, бизникида нима қиляпти, дея роса бошим қотди. Сўнгра шартта ичкарига кирдим. Мени кўриб акам хурсанд бўлиб кетдила. Кейин билсам, мен қатори бу қиз қайсидир қишлоқ мактабидан келган экан, парадда қорни оғриб, маззаси бўлмапти, рухсат сўраса ўқитувчиси "чида, хозир парад тугасин, кейин кетасан", деб рухсат бермапти, қиз шўрлик шошганидан дарвоза очиқ бўлгани учун бизникига қараб югурибди, бироқ улгурмапти.
Уйда акам буни сезиб қолиб, дархол унга тоза усти бош, яна керакли нарсаларни уйдан топиб бериб, ўзлари катта ховлимизга ўтиб кетибдила. Дарвозадан киришим билан акам дархол изох бердила,
"Қиз бола бўлса шундай байрам кунларида шу ахволда юрадими, унга рахмим келди. Ёрдам бердим"
Шу воқеани сира сира ёдимдан чиқаролмиман.
Акам жуда оқ кўнгил, қплби тоза, мехрибон инсон бўлган эканла. Мехриларини бегоналардан ҳам аямаганла. Биз 5 нафар сингилларини, 2 нафар укаларини кўтариб катта қилганла. Бола бўлиб тузукроқ ҳам ўйнамаганла. Бош фарзанд бўлганлари учун доим уй юмушларию, бола боқиш билан вақтлари ўтган.
Эй, Оллох мани акам акаларнинг энг яхшиси эди, уларни жойларини жаннатдан қил, бу дунёда кўрмаган рохатларини у дунёда кўрсат. Мехрибон эгам акамнинг чин дунёларини обод айла, жаннатларда юз кўришмоқликни насибу рўз айла.
@chinozhayoti
🎓 Олий таълим муассасасида ўқийман ва шу билан бирга бошқа ташкилотда ишлайман. Олий таълим муассасасида ўқиган даврим ҳам иш стажига ҳисобланадими?
Айни бир вақтда ҳам ишлаб ҳам ўқиётган фуқароларга фақат ташкилотда ишлаётган даврлари иш стажига ҳисобланади.
📌 Олий таълим муассасасида (кундузги) ўқиш даврида ишламаётган бўлса, мазкур ҳолатдагина ўқиш даври иш стажига қўшиб ҳисобланади.
👉 Маълумот учун: Олий таълим муассасасида ўқиш даври иш стажига қўшиб ҳисобланиши учун фуқарода камида 7 йил иш стажи бўлиши талаб этилади.
________
🎓 Я учусь в высшем учебном заведении и одновременно работаю в другой организации. Учитывается ли в стаж работы период моего обучения в высшем учебном заведении?
Гражданам, которые одновременно работают и учатся, в стаж засчитываются только периоды их работы.
📌 Если гражданин не работает в период обучения, только в данном случае к стажу работы прибавляется период обучения.
👉 Для справки: для включения периода обучения в высшем учебном заведении в трудовой стаж, гражданин должен иметь стаж работы не менее 7 лет.
📞 12-71 🌐 pfru.uz
✅ Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 pensiyauzb">Youtube |📱 X
📄 Пенсия олувчилар рўйхатида борлигингиз ҳақида маълумотнома қандай олинишини биласизми?
🦠 Мазкур маълумотномани олиш учун ҳеч қаерга мурожаат қилмасдан туриб, my.gov.uz портали орқали исталган вақтда онлайн мурожаат қилишингиз мумкин.
➡️ Ушбу хизматдан онлайн фойдаланиш учун бу ерга босинг
_________
📄 Знаете ли Вы, как получить справку о том, что Вы состоите в списке пенсионеров?
🦠 Вы можете подать заявку в онлайн режиме в любое время через портал my.gov.uz без необходимости обращения куда-либо.
➡️ Нажмите здесь, чтобы воспользоваться этой услугой
📞 12-71 🌐 pfru.uz
✅ Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 pensiyauzb">Youtube |📱 X
Чиноз туманидаги барча мактаб кутубхоначиларини касб байрамлари билан ижодий жамоамиз номидан табриклаймиз.
Азиз кутубхоначилар кўзга кўринмас мехнатингиз замирида олам олам маъно борлигини, сездирмай болалар онгига илмни, билимни жо айлаётганингизни қанийди ҳамма ҳам тушунса. Кунлар келади энг улуғ касб эгалари сизлар бўласизлар.
Байрамингиз муборак бўлсин азиз кутубхоначилар.
@chinozhayoti
#хушхабар
⚡️Техникум битирувчилари GPA баллари орқали олий таълимда ўқиши мумкин
Касбий таълим ташкилотларининг амалдаги турлари мақбуллаштирилиб, касбий таълимнинг барча даражалари бўйича кадрлар тайёрлайдиган ягона техникумлар тармоғи ташкил этилади.
Бу ҳақда Президент томонидан имзоланилган "Касбий таълимда малакали кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш ва халқаро таълим дастурларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонида маълум қилинди.
@chinozhayoti
💥☎️ Номера телефонов всех министерств в Узбекистане
• министерство дошкольного и школьного образования +99871 202-09-09;
• минэкологии +99871 207-11-07;
• минзанятости +99871 203-01-41;
• МВД 1102;
• Минстрой 1298;
• министерство водного хозяйства +99871 202-47-00;
• министерство молодежной политики и спорта +99871 239-24-52;
• МИД +99871 233-28-28;
• министерство сельского хозяйства 1243;
• МЧС 1101;
• минздрав 1003;
• минэнергетики +99871 231-81-18;
• минобороны +99871 269-81-72;
• министерство высшего образования, науки и инноваций 1006;
• минэкономики и финансов 01115;
• минтранс 1167;
• министерство юстиции 1008;
• министерство цифровых технологий 1199;
• минкульт +99855 502-33-75;
• министерство горного дела и геологии +99871 256-52-90;
• министерство инвестиций и торговли +99871 238-50-05.
Сохраните этот пост у себя и отправьте своим родным👇
👉 Пресса.uz - Новости Узбекистана🇺🇿
ОНА ТИЛИМ
Она тилим,сен тил бўлгунча,
Ўтди йиллар,ўтди не дамлар.
Хатто кекса момога русча,
Сўзлар қотди баъзи одамлар.
Анжуманда гарчи минг киши,
Лек ўтирса битта «оғамиз»,
Сўзлашардик русча албатта,
Ва хушомад билан боқамиз...
Қайдан келди бу иллат,нега?
Балки бўшлик,балки латталик,
Буни бизлар ўзбекчасига,
Бағри кенглик дея атадик!
Гапирганлар бўлди шубҳасиз,
Тахқирланди ҳаққоний калом.
Қолишмади улар «тухфасиз»
Миллатчилар дея олди ном...
Она тилим,сен тил бўлгунча,
Ўтди йиллар,ўтди не дамлар!
Она тилим деб эҳ озмунча,
Курашмади не-не одамлар!
Шукур бугун эркимиз қўлда,
Аждодларим руҳлари ҳаққи,
Ўз онаси ўргатган тилда,
Сўзламоққа ҳақлидир халқи!
Озод Хушназарзода.
@chinozhayoti
❗️Энди ҳоким бир вақтнинг ўзида вакиллик ҳокимиятига бошчилик қилмайди
Президент томонидан 17 октябрда имзоланган Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Унга кўра:
“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунидан вилоят, туман, шаҳар ҳокими бир вақтнинг ўзида тегишли ҳудуддаги вакиллик ҳокимиятига бошчилик қилиши ҳақидаги норма чиқариб ташланди.
Халқ депутатлари Кенгашларига депутатлар орасидан сайланадиган раис бошчилик қилиши, у ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга ошириши белгиланмоқда, уни ваколатлари муддати тугагунига қадар лавозимидан озод қилиш тартиби назарда тутилмоқда.
Ҳокимларга тегишли халқ депутатлари Кенгашлари сессиясига масалалар киритиш, зарурат бўлганда Кенгаш сессияси чақирилишини талаб қилиш ва тегишли халқ депутатлари Кенгашининг қонунчиликка зид бўлган қарорларини бекор қилиш учун Сенатга ёки судга мурожаат қилиш каби қатор янги ваколатлар берилмоқда.
@chinozhayoti
#жазо
Чиноз тумани ҳокимлиги бош мутахассиси Усмонова Дилафрўз Ахматқуловнага ўртача ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорда жарима қўлланилди.
Сабаблари:
✅ ижро интизомига риоя этмаган;
✅ ўзига юклатилган топшириқларни лозим даражада бажармаган;
✅ хизмат вазифасини бажаришда сусткашликка йўл қўйган.
#Тошкентвилояти #Чиноз
Инсайд хабарлар учун: @tayinlov_bot
Каналга қўшилиш: @tayinlov
Харажатлар ҳақидаги канал: @xarajatlaruz
#қулайлик
⚡️⚡️⚡️Тошкент вилоятида 1000 та автобус харид қилиниб, янги йўналишлар йўлга қўйилади
Бу ҳақда вилоят ҳокими Зойир Мирзаев топшириқ берди.
Вилоят транспорт бошқармаси аҳоли фикрини ўрганиб, унинг асосида вилоятнинг маъмурий маркази Нурафшон шаҳрини вилоятнинг барча шаҳар ва туманлари билан боғлайдиган янги автобус йўналишларини ташкил этади.
Қайд этилишича, янги ташкил этилаётган йўналишлар учун Нурафшон шаҳри йўловчи транспортининг логистика маркази бўлади.
@chinozhayoti