Йиғилишда “Сайхунобод”, “Зарбдор”, “Уйчи”, “Ғиждувон” тажрибалари асосида камбағал аҳолини банд қилиш бўйича мутасаддилар олдида турган вазифалар белгилаб олинди.
Шунингдек, меҳнат миграцияси масалалари билан тизимли ишлаш, чет элда мавсумий ишларда ишлаб қайтган ва яна кетиш истагида бўлганларни ҳамда бу йил иш топа олмаган мактаб битирувчиларини юқори даромадли касбларга, хорижий тилларга ўқитиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.
Вилоятнинг туризм салоҳиятини тўлиқ ишга солиш, айниқса Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон туманлари ва Ангрен шаҳрида туристик масканларни кўпайтириш вазифалари белгилаб олинди.
Тошкент вилоятидаги газ ва электр энергиясининг йирик истеъмолчилари бўлган корхоналарда энергия сарфи юқори ускуналарни янгилаш, сув насосларини замонавийларига алмаштириш муҳим экани қайд этилди.
Умуман, вилоятнинг ўсиш нуқталарини рўёбга чиқариш учун вилоят хокими, унинг ўринбосарлари, 22 та туман ва шаҳар ҳокими маррани 2 баравар катта олиб, тинимсиз ишлаши шартлиги таъкидланди.
Йиғилиш давомида тармоқ ва ҳудудлар раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди, туман ва шаҳарлар жамоатчилиги, нуроний ва фаоллар билан мулоқот қилинди.
Facebook|Instagram|X
Яқинда боғдорчилик бўйича янги тизим жорий қилинди.
Оҳангарон ва Бўстонлиқда 1 минг гектардан адир ва тоғ олди ерларида малина ва голубика плантациясини, Паркентда 2 минг гектар ва Оҳангаронда 1 минг гектарда узум ва гилос боғларини ташкил қилиш имкониятлари кўрсатиб ўтилди.
Бунда, 5 минг аҳолини, айниқса камбағал оилалардан бўлганларни даромадли қилиш мумкин.
Мутасаддиларга бир йилда 2,2 минг гектар боғ ва токзорни янгилаш, Ангренда анор шарбатини ишлаб чиқаришни бошлаш, Оҳангарон туманида олхўрини қайта ишлаш қувватини яратиш топширилди.
Умуман, вилоятни боғдорчилик бўйича намунали ҳудудга айлантириб, экспортни 300 миллион долларга етказиш вазифаси қўйилди.
Facebook|Instagram|X
Кеча Зангиота туманида Сингапур билан ҳамкорликда ташкил қилинган эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқарувчи "TRT" корхонаcи фаолияти билан танишилди.
Корхонада енгил ва юк ташувчи автомобилларни юриш, трансмиссия ва бошқарув тизимлари учун 1 мингдан ортиқ турдаги эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқарилади.
Корхонани ўзида техник текширув ва синовларни ўтказиш учун лаборатория ҳам ташкил қилинган, халқаро сифат менежменти сертификати ҳам мавжуд.
Бундай корхоналарни “Ўзавтосаноат”, Навоий ва Олмалиқ комбинатлари билан кооперациясини кучайтириб, импортни қисқартириш бўйича тизимли ишлаш кераклиги қайд этилди.
Facebook|Instagram|X
Ўтган йил Ангренда 110 минг тонна қувватли каолин заводи ишга тушгани учун керамика, чинни, санфаянс чиқариш ҳам ривожланаяпти.
“Саноат учбурчаги”га кирувчи туманларда керамогранит, керамик плита ва чинни идиш чиқариш бўйича яна 120 миллион долларлик 7 та лойиҳани жойлаштириш мумкин.
Пискент туманида маҳаллалардаги 500 та хонадонда чиннига бадиий безак беришни йўлга қўйиш мумкин бўлса, Ангрен шаҳрида картон заводи қувватини 1,5 карра ошириб, керамика буюмлари учун қадоқ етказиб беришни ташкил қилса бўлади.
Пискентдан ўтадиган А-373 йўли бўйидаги 488 гектарда Янги Пискент саноат шаҳри қурилмоқда. Бу ерда икки йилда 44 та лойиҳани ишга тушириш мумкин.
40 миллион доллар ҳисобига рудадаги металларни бир-биридан ажратиш учун зарур бўлган ксантогенат ишлаб чиқаришни 2 карра ошириш орқали Олмалиқ комбинатининг бундай маҳсулотга эҳтиёжи тўлиқ қопланади, 20 миллион долларлик экспорт бўлади.
Facebook|Instagram|X
Уч йилда тижорат объектлари пойтахтда 5,7 миллион квадратга кўпайган бўлса, Тошкент вилоятида 1,6 миллионга ошди.
Вилоятда ҳар йили 1 миллион квадрат тижорат жойи ташкил қилиш лозимлиги кўрсатиб ўтилди.
Йил якунигача 115 та кўп қаватли уй, 39 километр сув ва 29 километр газ тармоғи қурилишини якунлаш вазифаси қўйилди.
Зангиота туманидаги Ибрат ва Улуғбек маҳаллаларига хизмат қилган 2 та оқова сув иншооти эскиргани, Боғзор ва Нуробод маҳаллаларидаги кўп қаватли уйларда иситиш ва оқова тизими муаммоли экани кўрсатиб ўтилди.
Мутасаддиларга бу 4 та маҳаллада сув, оқова ва иситиш тизимини яхшилаш лойиҳаларини тайёрлаш топширилди.
Facebook|Instagram|X
Охирги бир ойнинг ўзида вилоятда қўшимча 13 миллиард доллар инвестиция, 500 минг иш ўрни, бюджетга 3,5 триллион сўм тушум қилиш имкониятлари аниқланди.
Масалан, вилоятда тадбиркорлик қилишга иштиёқ кундан-кун ошаяпти. Пойтахтдаги корхоналар ҳам инфратузилма яқинлиги, ер, мулк солиғи, ишчи кучи арзонлиги учун Тошкент вилоятидан жой қидираяпти.
Шу боис, Тошкент, Қибрай, Зангиота, Юқоричирчиқ, Ўртачирчиқ туманлари, Чирчиқ ва Нурафшон шаҳарлари пойтахт туманлари билан ҳамоҳанг ривожланиши керак, деди Президент.
Мисол учун, Тошкент туманининг Қорасарой ва Хасанбой гузари маҳаллаларида 97 гектарда индустриал технопарк ташкил қилинади.
Бу жойда 350 миллион долларлик юқори қўшилган қийматли лойиҳаларни ташкил қилиш мумкин.
Бундан ташқари, тадбиркорлар жами 107 гектарда экопарк, аквапарк, савдо комплекси, меҳмонхона ва логистика марказларини барпо этмоқчи, яна 100 гектарда 35 минг хонадонли кўп қаватли уйлар қуришга тайёр турибди.
Facebook|Instagram|X
💐 Бугун 14 октябр, кўплаб мамлакатларда ОНАЛАР КУНИ нишонланмоқда
Ушбу кунда меҳри булоқ, юраги кенг, ҳар бир сўзи ҳикмат, бебаҳо ОНАЖОНЛАРИМИЗ шаънларига раҳматлар айтиш учун ажойиб имконият.
Бугун волидангиз қўлларидан пичоқ ва капгирларни олинг, ўзингиз бирор тансиқ таом пиширинг ёки уларни оилавий кечки овқатга олиб чиқинг!
@chinozhayoti
Қовоқнинг илмий жиҳатдан исботланган 7 фойдаси
Қовоқ – кўпчилик севиб истеъмол қиладиган маҳсулот. У шунчаки мазали эмас, организм учун фойдали ҳамдир. Қовоқнинг илмий жиҳатдан исботланган фойдали хусусиятлари ҳақида:
1. Таркибида катта миқдорда А витамини сақланади
Янада аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, қовоқ таркибида бета-каротин – организмга тушганидан кейин А витаминига айланадиган ўсимлик пигменти миқдори жуда кўп. Айнан бета-каротин қовоққа тўқ сариқ ранг беради.
А витамини организм учун муҳим моддалар сирасига киради. Танамиз бу витаминни мустақил равишда ишлаб чиқара олмайди: витамин организм томонидан тайёр ҳолатда ёки каротиноидлар кўринишида қабул қилинади. Истеъмол қилинаётган маҳсулотлар таркибида А витамини миқдори кам бўлса, бу саломатликка салбий таъсир кўрсатмасдан қолмайди: кўриш қобилияти ёмонлашади, иммунитет тушиб кетади, тананинг турли аъзолари ва тўқималари – суяклардан тортиб мия фаолиятигача секинлашади.
Таркибида катта миқдорда бета-каротин сақланадиган маҳсулот эҳтимолий гиповитаминознинг олдини олишга ёрдам беради. Организм А витаминининг бир кунлик меъёрини қабул қилиши учун кунига 300 гр қовоқ ейиш керак бўлади. Уни ўзингизга ёққан кўринишда – қирғичдан ўтказилган, қайнатилган, димлаб пиширилган, қуритилган ёки бошқа бирор усул билан тайёрлаб истеъмол қилишингиз мумкин.
2. Қовоқ бошқа турдаги озуқавий моддаларга ҳам бой
Қовоқ ўз таркибида А витаминидан ташқари қуйидагиларни ҳам сақлайди:
– оқсил;
– углеводлар, жумладан овқат ҳазм қилиш жараёни учун ўта муҳим бўлган клетчатка;
– C, E, B2 (рибофлавин) витаминлари;
– минераллар (калий, рух, марганец, темир, магний)
Саломатликка зарар келтирувчи тўйинган ёғлар, холестерин ва натрий (улар одатда юрак, томирлар, буйраклар, ошқозон ва бошқа аъзоларга зарар етказади) қовоқ таркибида деярли мавжуд эмас.
3. Қовоқ ёрдамида озиш мумкин
Қовоқ этининг 94 фоизи сувдан иборат. Бу эса унинг кам калорияли маҳсулот эканлигидан дарак беради: 100 гр қовоқнинг озуқавий қиймати бор-йўғи 20 ккал га тенг. Устига-устак, калорияларнинг катта қисми организмга углеводлар, жумладан клетчатка кўринишида етказилади. Клетчатка эса фойдали хусусиятга эга: у ошқозон-ичак трактига тушганидан кейин намликни ўзига сингдириб олади, ўлчам жиҳатидан катталашади ва тўқлик ҳиссини пайдо қилади. Шунинг учун ҳам қовоқ истеъмол қилинаётган калориялар миқдорини камайтириш, ортиқча вазндан халос бўлиш ва очлик ҳиссига қарши курашишни истаган инсонлар учун мукаммал даражада мос келади.
4. Қовоқ таркибида антиоксидантлар жуда кўп
Антиоксидантлар – тана ҳужайраларининг эркин радикаллар томонидан зарарланишига қарши курашувчи моддалар бўлиб, ушбу жараён “Оксидловчи стресс” деб аталади. Шифокорлар уни тез қариш, сурункали яллиғланиш ҳолатларининг пайдо бўлиши, юрак-қонтомир, эндокрин тизими ва мия фаолиятидаги бузилишлар, баъзан саратон касалликларига олиб келувчи ҳужайралар мутацияси билан боғлашади.
Қовоқ таркибида антиоксидантлардан альфа ва бета-каротин, бета-криптоксантин ва бошқалар сақланади, улар организмга оксидловчи стресс ҳамда унинг асоратларига қарши курашиш учун ёрдам беради.
5. Қовоқ юрак-қонтомир тизими саломатлигини мустаҳкамлайди
Қовоқ таркибидаги калий, B витамини, клетчатка, антиоксидантлар юрак-қонтомир тизими фаолиятини рағбатлантиради. Санаб ўтилган моддалар тизим фаолиятида ўта муҳим ўрин туради.
6. Кўриш қобилиятининг ёмонлашишига қарши курашади
Қовоқ кўзлар саломатлиги учун муҳим бўлган А витаминига бойлиги ҳақида юқорида айтиб ўтдик. Бундан ташқари, унинг таркибида кўриш қобилияти учун зарур бўлган бошқа моддалар ҳам бор.
Қовоқ – лютеин ва зеаксантиннинг энг яхши манбаларидан бири ҳисобланади. Тадқиқотларнинг кўрсатишича, ушбу моддалар катаракта, ёш билан боғлиқ ўзгаришлар, жумладан сариқ доғ пайдо бўлиши каби кўз касалликлари хавфини камайтиради.
7. Тери ҳолатини яхшилайди ва эрта қаришнинг олдини олади.
Арипов Абдулла Нигматович Ўзбекистон шахмат федерацияси раиси лавозимига сайланди.
Инсайд хабарлар учун: @tayinlov_bot
Каналга қўшилиш: @tayinlov
Харажатлар ҳақидаги канал: @xarajatlaruz
Мен ундан ёшини сўраган эдим, у айтди:
– 95 да, онам эса 105 ёшда вафот этганлар.
– Соғлиғингизни бу қадар яхшилигининг сири нимада? – сўрадим ундан.
– Касал бўлмасликда, – жавоб қайтарди у.
– Лекин бу бизнинг ихтиёримизда эмас-ку?! – дедим ҳайратимни яшира олмай.
У эса кулиб:
– Ҳа, шундай, – деди.
– Унда менга бунинг сирини айтинг, мен ҳам амал қилай, – дедим.
– Бирор нарсани «Бисмиллаҳ»сиз оғзингга сола кўрма, ҳатто у бир томчи сув ёки таомнинг жуда кичик бўлаги бўлса ҳам, – деди у. Жим бўлиб қолдим.
У эса сўзида давом этди:
– Аллоҳ таоло ҳеч нарсани сабабсиз яратмади. Ҳар нарсанинг ортида унинг ҳикмати борки, унда фойда ва зарарлари яширинган. Биз «Бисмиллаҳ» деганимизда Аллоҳ таоло таомдан барча зарарни олиб ташлайди.
Овқатланишдан аввал доим «Бисмиллаҳ»ни айт ва Яратувчингга шукрда бўл. Таомланиб бўлганингдан кейин эса қўлларингни кўтар ва «Алҳамдулиллаҳ» деб шукрона келтир. Шунда ҳеч қачон дард чекмайсан.
Унинг бу гапларидан кўзларим ёшга тўлди. Уни улуғ олим деб ўйладим.
Эндигина кетмоқчи бўлиб турган эдим, қўлларимдан тутиб гап бошлади:
– Эшит, таом ҳақидаги охирги нарса.
Қайтадан жойимга ўтирдим.
– Бирон киши билан таомланаётганингда, гарчи қанчалар очиққан бўлсанг, ҳам асло биринчи бошлама. Таомга аввал у қўл урсин ёки унга манзират қил. Кейин эса ўзинг ҳам еявер.
Ундан бунинг сабабини сўрашга хижолат бўлиб турган эдим, ўзи айтиб қолди:
– Бу таомингнинг садақасидир. Қолаверса, бандаларига қайғурганинг учун Аллоҳ сендан хурсанд бўлади. Доим ёдингда тут! Таом сенинг тананг, жисминг учун, «Бисмиллаҳ» эса қалбинг учун.
Энди менга айт-чи, қандай қилиб сен касал бўлишинг мумкин?!
У ердан ўйга толганча кетдим. Биз динимиз буюрган бу каби арзимас нарсаларга на эътибор қиламиз ва на фарзандларимизга ўргатамиз.
Умар ибн Абу Салама розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қарамоғларидаги бола эдим. Қўлим товоқда изғиётган эди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Эй бола! «Бисмиллаҳ», дегин, ўнг қўлинг билан егин ва олдингдан егин!» дедилар. Шундан буён ана шундай таомланаман».
(Имом Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ривояти)
@chinozhayoti
•Кулгандим, дедилар: "Ҳаё йўқ санда",
Йиғладим, дедилар: "Кулмас бу банда".
•Дедилар табассум қилсам: "Риёкор",
Қовоқ солсам, қалбим бўлганмиш ошкор.
•Жим турдим, дедилар: "Дудуқ ва соқов",
Гапирдим, дедилар: "Сергап ва мижғов".
•Мулойим бўлгандим, дедилар: "Қўрқоқ",
Шижоат кўрсатсам, дедилар: "Аҳмоқ".
•Йўқ дедим, дедилар: "Одамовисан",
Хўп дедим, "Ҳар кимнинг сен яловисан".
Англадим, ҳар қанча уринмасин кас,
Одамлар ризосин забт эта олмас.
Арабчадан Муқим Маҳмуд таржимаси
@chinozhayoti
Ўқитувчилик барча касбларнинг отаси
Қўлимга қалам тутиб илк бор ёзишни ўқишни ўтгатган қадрли устозим, йиллар давомида таълим тарбия бериб чарчамаган, касбини сидқидилдан севиб, жон жахди ила илм олиш сирларини ўргатган мехрибонларим, ўз фарзандидан ҳам ўқувчиларига кўпроқ вақтини сарфлаган азиз мураббийларим байрамингиз қутлуғ бўлсин.
Ота оналаримиз олдида қанчалик қарздор бўлсак, сизларни олдингиздаги қарзимас ҳам ундан кам эмас.
Қадрлиларим касбингизни қанчалик севишингизни биламан. Ўқитувчилик барча касбларнинг отаси десам муболаға бўлмас.
Устозим кетгазган вақтингиз, умрингиз, сочларингиз оқлари, кўзингиз нури кетганига йиллар ўтиб ўқувчиларингиз камолга етганда рози бўласиз. Сиз ўстирган ҳар бир нихол бўй чўзиб одамларнинг яхши яшаши учун мехнат қилаётганини кўрганингизда чин дилингиздан шукрона келтириб танлаган касбингиздан фахрланасиз.
Байрамингиз муборак бўлсин азиз устозим!
@chinozhayoti
Радиодаги амаки "Ойимга салом йўлланг"
– Мана шундай ёқимли таронадан кейин аъло кайфиятни сақлаб қолган ҳолда дастурларимизни давом эттирамиз…
Радиобошловчи шундай деб орага бир неча сониялик мусиқа қўшди ва бу орада боя тутатган сигаретасидан яна бир тортиб олди.
– Демак, бизда яқинларига салом йўллашни ният қилган яна бир тингловчимиз бор, – давом этди унга қўнғироқ борлигини ишора қилган операторга бош чайқаб. – Улар билан танишамиз. Ассалому алайкум!
– Ассалому алайкум, радиодаги амаки…
Саломига қўнғироқдек ёқимли, чамаси тўрт-беш ёшлардаги қиз боланинг овози шундай алик олди. Бошловчи шу заҳоти унга илжайиб турган операторга қаради-ю, қўлларини икки ёнга чўзиб: “Бу нимаси?” дегандек ишора қилди. Оператор иккала қўлини “тўппонча” қилди-да, бир кўзини қисиб гўё бошловчига бир неча марта ўқ узгандек қилиб: “Бопладимми?” дегандек таассурот уйғотди.
– Алло, амаки?
Қизчанинг овози бошловчини сергаклантирди.
– Алло, алло, қизалоқ, ён-атрофда каттароқ кишилар борми? Ака-опанг, ота-онанг?
– Йўқ, уйда ҳеч ким йўқ. Қўшнимиз менга қараб тургандилар уйларига чиқиб кетдилар. Мен уларнинг телефонларидан қўнғироқ қиляпман…
– Ҳа, майли, – энсаси қотган бўлди бошловчининг. – Кимга салом йўлламоқчисан?
– Ойимга.
– Яхши, ойинг қаердалар?
– Менга ука олиб келгани кетгандилар. Ҳалиям қайтмадилар.
Бошловчининг юзига табассум югурди.
– Ҳали ука тополмагандир-да.
– Йўқ! – қатъий оҳангда гапирди қизалоқ. – Укам кеча келди. Аммо ойим келмадилар…
Бошловчининг юзидаги табассум аста йўқолиб, қошлари ҳам чимирила бошлади. Қизалоқ эса сўзида давом этди:
– Укамни дадам олиб келдилар. Улар қайдан топганларини сўрай олмадим. Мени дадамнинг олдига киритишмаяпти. “Безовта қилма, ўзи аҳволи оғир!” дейишади. Ойимни сўрасам ҳам ҳеч ким жавоб бермайди, мени қучоқлаб олишади. Йиғлаб ҳам беришади.
Бошловчи креслога суяниб олди, у кўзларини бир нуқтага тикканча, қошлари чимирилган ҳолда қизчанинг гапларини диққат билан тингларди.
– Сиз доим ҳамманинг саломини бошқаларга етказасиз. Менинг ҳам ойимга саломимни етказинг! Укам келганини айтинг! Улар ҳали ҳам қидириб юрибдилар, шекилли.
Бошловчи жавоб бермади. У ҳамон ўша ҳолатда ўтирарди.
– Алло, амаки. Саломимни етказасизми?
– Қизалоқ, – овози кутилмаганда титраб кетди бошловчининг. – Мен сенинг гапларингни ойингга етказа олмайман. Кечир!
– Нега? – йиғламсираб сўради қизча. – Нега энди етказа олмайсиз?
– Чунки бизнинг радиотўлқинлар ойинг кетган жойларгача етиб бормайди. Аммо… – бошловчи йигит бўғзига тиқилган йиғи сабабми, гапиришга қийнала бошлади. – Аммо сен ўзинг етказишинг мумкин. Ўргатайми?
– Ўргатинг! Ўргатинг! – қувнаб кетди қизча.
Бошловчи худди сирдошига гапираётгандек тараддудланиб, паст овозда гапира кетди:
– Ҳар куни ухлашга ётганингда, хонада сендан бошқа ҳеч ким қолмаганида, яхшилаб ўрнашиб олгин-да: “Эй Худо, ҳозир ойим сен билан, илтимос, бу гапларимни ойижонимга етказ!” деб ҳамма гапларингни айт! Ишонавер, ойинг сени албатта эшитади.
– Ростданми? Жавоб ҳам қайтарадиларми?
– Йўқ, аммо астойдил гаплашсанг, тушингга киришлари мумкин.
Қизалоқнинг шодон ҳайқириғи эшитилди. Бошловчи товуш чиқармай йиғлай бошлади.
– Қойил, раҳмат сизга амаки, раҳмат. Бугуноқ ойимга шундай қилиб хабар жўнатаман. Раҳмат сизга…
– Қизалоқ… – бўғиқ овозда яна гап бошлади бошловчи. – Энди мен ҳам сендан бир нарса илтимос қилмоқчиман.
– Майли, илтимос қилинг! – қувноқ овозда жавоб берди қизча.
– Ойинг билан гаплашиб бўлгач… Ойинг билан гаплашиб бўлгач, радиодаги амакингнинг ўғлига ҳам икки оғиз гапни етказиб қўясанми? У ҳам ойинг кетган ёқда ҳозир.
– Ҳа, албатта етказаман. У ҳам ўзига ука олгани кетганмиди?
– Йўқ… У шунчаки музқаймоққа кетганди…
Бошловчини яна йиғи тута бошлади.
– Музқаймоққа? Ҳа майли, унга нима деб қўяй?
– Унга… – борган сари гапиришга қийнала бошлади бошловчи. – Унга “даданг билан ойинг сени жудаям яхши кўришади” де. Жуда соғинганимизни ҳам. Кейин… Тушимизга ҳам тез-тез кириб турсин. “Даданг ўша куни уйга музқаймоқ олиб келишни унутгани учун ҳалиям афсус чекяпти”, деб айт…
@chinozhayoti
🌺🌿🌺🌿🌺🌿🌺🌿🌺🌿🌺🌿🌺🌿Мехр нури ёғар доим юзингиздан устозлар,
Юрсам дейман бу табаррук изингиздан устозлар🌹🌿
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ кадрли устозлар, гўзал, мехридарё Устоз ва Мураббийлар🌹🌿
хаммангизни бугунги байрамингиз билан табриклаймиз. Аллохим умрингизга, ризқингизга,бераётган илмингиз, тарбиянгиз, килаётган эзгу ишларингизга барака берсин. Соғ- саломат бўлиб, у́ғил- кизлар рохатини рохатда ку́риб юринглар!🤲🌿🌺🌿🤲🌿🌺🌸🍃🌸🍃🌸🍃🌸🍃🌸🍃🌸🍃🌸🍃
Ҳар бирингизга мехру мухаббат ила самимий табригимизни йўллаймиз. Табриклаймиз азиз устозлар!
@chinozhayoti
Чиноз ТЭТ огохлантиради!!!
2024-йил 29- сентябр куни соат 09:00 дан 14:00 гача Л Чиноз 35 кв хаво тармогида таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан куйидаги худудларда электр энергияси учирилади...
Хамза МФЙ
Тинчлик МФЙ
Ёшлик МФЙ
Янги хаёт МФЙ
Йултушган МФЙ
Каттатепалик МФЙ
Бешкапа МФЙ
Кози МФЙ
Гулзоробод МФЙ
Янгиобод МФЙ
Хужа МФЙ
Бунёдкор МФЙ
Янги МФЙ
Пахтаобод МФЙ
Сарбозор МФЙ
А Навоий МФЙ
Авгон МФЙ
Чиноз ТЭТ электр энергиясида юзага келадиган нокулайликлар учун олдиндан узр сурайди.
Маълумотлар учун:
☎️ 705931190
☎️ 705932190
Йиғилишда вилоятда камбағалликни қисқартириш режалари кўриб чиқилди.
Президент вилоятда “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида келаси йили 116 минг аҳолини камбағалликдан олиб чиқиш бўйича ҳисоб-китобларни маъқулламади.
“Бор имкониятлар ва яратиб берилаётган шароитлар ҳисобига вилоятда камбағал оила қолишини ўзи уят”,
Тошкент вилоятида қишлоқ ерлари Андижондан 1,5 карра кўп. Лекин, етиштириладиган маҳсулот ҳажми бир хил. Вилоятда 1 гектардан ўртача даромад Андижондан 2 карра, Наманган ва Фарғонадан 1,5 баравар, Бухородан 1,3 бараварга кам.
Сўнгги уч йилда вилоятдаги 21 минг гектар ер деҳқончилик учун 51 минг нафар аҳолига берилди. Лекин, йил бошидан бор-йўғи 72 миллион долларлик мева-сабзавот экспорт бўлди. Бу – ўтган йилгидан кам.
Вилоятдаги самарасиз 2 минг 200 гектар боғ ва токзор ҳисобига йилига 10 миллион доллар экспорт йўқотилаяпти.
Сув тежовчи технология бўйича Тошкент вилояти энг охирги ўринларда.
Бу борада вилоят ҳокимининг қишлоқ хўжалиги бўйича биринчи ўринбосари Б.Алимбеков Тошкент вилояти қишлоқ хўжалигидаги имкониятлардан фойдалана олмагани, тайёр қилиб берилган тизимни ишлата олмагани учун лавозимидан озод этилди.
Facebook|Instagram|X
Олмалиқ комбинати йилига 9 триллион сўмлик маҳсулот харид қилмоқда. Бу – комбинат атрофида жойлашган 5 та шаҳар ва туман учун катта имконият.
Шу муносабат билан “Саноат учбурчаги”га кирувчи туман ва шаҳарларда камида 5 тадан корхонани жалб қилиб, кейинги йил комбинат импортини 25 миллион долларга камайтириш имконияти кўрсатиб ўтилди.
Умуман, “Саноат учбурчаги” ҳудудида 1 минг 100 та корхона ишлаяпти. Янги лойиҳалар ҳисобига 2-3 йилда улар 1,5 мингга етади.
Мутасаддиларга кейинги йил бу корхоналар учун Ангрен, Олмалиқ шаҳарлари ва Оҳангарон туманида 50 миллион долларлик 3 та йирик логистика марказини ташкил қилиш топширилди.
Вилоят, туман ва шаҳарлар ҳокимларига “Саноат учбурчаги” дастури доирасида бир йилда 1,3 миллиард долларлик 230 та лойиҳани ишга тушириш, буни ҳисобига 13 мингта юқори даромадли иш ўрни яратиб, уларга камбағал оилалардан камида 5 минг кишини ишга жойлаштириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.
Facebook|Instagram|X
Ангрен, Олмалиқ, Оҳангарон шаҳарлари, Пискент ва Оҳангарон туманларининг вилоят саноатидаги улуши 50 фоизни ташкил қилади.
Бу 5 та шаҳар-туман бир-бири билан ёнма-ён жойлашган бўлиб, хом ашё захирасига жуда бой.
Бу ерларда ишлаб чиқаришни кооперация ва кластер асосида ташкил этиш учун мутлақо янги тизим – “Саноат учбурчаги” дастурини тайёрлашга қарор қилинди.
Масалан, Олмалиқ комбинатида йилига 600 минг тонна темир таркибига қўшимча компонент – “огарок” ишлаб чиқарилаяпти. Оҳангарон тумани ва шаҳри, Пискентдаги 3 та цемент заводи ишлаб чиқаришда ушбу компонентдан фойдаланаяпти.
Туманлар кооперация қилса, транспорт харажати 20-30 фоизга, таннарх эса 5-10 фоизга камайиши таъкидланди.
Facebook|Instagram|X
Йиғилишда Тошкент тумани вилоят аҳолисига уй-жой қуриш учун асосий база бўлиши кераклиги қайд этилди.
Шунингдек, Тошкент тумани орқали Қозоғистондан кунига 44 минг одам, жумладан 2-2,5 минг хорижий туристлар ўтиб қайтади.
Мутасаддиларга “Шифобахш сувлар” ҳудудидан яна 5 та санаторий қуриш учун жой топиб, аукционга чиқариш, Шифобахш сувлар кўчасини кенгайтириб, атрофида йирик савдо, спорт ва кўнгилочар марказлар, кўп қаватли уйлар қуриш бўйича мастер режа ишлаб чиқиш топширилди.
Пойтахтдаги корхоналарга вилоятдаги қурилиши тўхтаган объектларга кўчиб ўтишни таклиф қилиш муҳимлиги таъкидланди.
Анча вақтдан бери сотилмаган 70 та объект пойтахтдаги тадбиркорларга бўлиб-бўлиб тўлашга берилади. Шарти – ишчиларнинг 50 фоизи камбағал оиладан бўлиши керак.
Facebook|Instagram|X
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Тошкент вилоятини ривожлантириш вазифалари юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.
Давлатимиз раҳбари сўнгги етти йилда барча ҳудудлар сингари Тошкент вилоятида ҳам катта ижобий ўзгаришлар бўлганини қайд этди.
Вилоят иқтисодиёти 1,5 баробарга ўсиб, ўтган йили 119 триллион сўмлик қўшилган қиймат яратилди, тадбиркорлар 16 мингтага кўпайиб, 170 минг доимий иш ўрни пайдо бўлди.
Вилоятда 6 миллиард долларлик 826 та янги саноат корхонаси ишга тушди, 5 миллиард долларлик экспорт бўлди.
Шуларнинг натижасида ўтган тўрт йилда 70 минг, бу йилнинг ўзида эса 19 мингта оила камбағалликдан чиқарилди.
Тошкент вилояти ҳудуди 15 минг квадрат километр бўлиб, Андижондан 3,5 баравар кўп. Вилоят туман ва шаҳарлар сони бўйича республикада биринчи ўринда.
Лекин вилоят ўз имкониятларининг ярмини ҳам ишлатмаётгани кўрсатиб ўтилди.
Facebook|Instagram|X
Бета-каротин ултрабинафша нурлари таъсирида терига етказиладиган зарар миқдорини камайтиради. B витамини эса коллаген ишлаб чиқаришга ёрдам беради – у терининг муҳим элементи бўлиб, тери таранглигини сақлайди, натижада жароҳатлардан кейин терининг қайта тикланиши учун кўп вақт керак бўлмайди. А витамини, лютеин, зеаксантин ва бошқа антиоксидантлар эса қариш жараёнини секинлаштиради.
Қовоқ истеъмоли кимлар учун зарарли?
Қовоқ – ўта мазали ва фойдали маҳсулот. У аксарият ҳолларда организм учун хавфсиз ҳисобланади. Бироқ айрим инсонлар қовоқни шифокор билан маслаҳатлашган ҳолда истеъмол қилганлари маъқул.
Қандай ҳолатларда дейсизми?
– Таркибида А витамини мавжуд бўлган қўшимчалар қабул қилаётган бўлсангиз. А витамини – организм учун жуда керак, аммо унинг миқдори кўпайиб кетса, витамин тана учун заҳарга айланади, буйраклар, жигар фаолиятидаги бузилишлар, остеопорозга сабаб бўлади. Бир вақтнинг ўзида қовоқ ва А витаминига бой бўлган маҳсулотларни истеъмол қилиб, гипервитаминозга дучор бўлиш имконсиз, боиси организм овқатдан қанча витаминни ажратиб олиши кераклигини жуда яхши билади. Аммо А витаминини етарли миқдорда қабул қила туриб, синтетик қўшимча ҳам ичсангиз, гипервитаминозни келтириб чиқаришингиз ҳеч гап эмас.
– Қовоқ истеъмолидан кейин ўзингизни ёмон ҳис қилаётган бўлсангиз. Мисол учун, терида тошмалар пайдо бўлса, қорин дам бўлиши, кўнгил айниши, диарея кузатилса, сизда катта эҳтимол билан қовоққа аллергия бор.
– Маълум дори воситалари, мисол учун литий асосидаги препаратларни доимий равишда қабул қилсангиз. Қовоқ сийдик ҳайдаш хусусиятига эга, бу эса дори воситаларининг таъсирини кесиб қўйиши, уларни организмдан чиқариб юбориши мумкин.
– Ошқозон шираси билан боғлиқ муаммо ёки гастритингиз бўлса. Қовоқ эти ошқозондаги кислота даражасини янада пасайтириб юборади.
– Қандли диабетдан азият чексангиз. Қовоқ – юқори гликемик индексга эга маҳсулот ҳисобланади, уни истеъмол қилиш қондаги қанд миқдорининг ошишига сабаб бўлади.
(Манбалардан олинди)
@chinozhayoti
Оёқларни доим иссиқ тутинг
Агар оёқ совуққотса:
- Ичаклар ва сийдик йўллари шамоллайди;
- Буйрак ишдан чиқади;
- Жигарга куч келади;
- Ревматизм вужудга келади.
Бошни ювиб кўчага чиқманг ва соч қуримасидан уҳлашга ётманг.
Акс ҳолда:
- Минингит, гайморит;
- Синусит, мия соҳасида шамоллаш ва оғриқ;
- Бурун оқиши ва қулоқ инфекциялари сизни тарк этмай қўяди.
Якинларга юбориб кўямиз
@chinozhayoti
Аёллар учун роса ибратли маслаҳат.
Биласизми, бир аёл менга яхши сабоқ берганди. У сўради:
- Тасаввур қил, юрагинг оғрияпти, эмизикли боланг йиғлаяпти, катта қизинг кўйлагини дазмоллаб беришингни сўраяпти, эринг эса бўйинбоғини боғлашга ёрдам беришингни. Нима қилган бўлардинг?
Мен ёш бола ҳақида гапиришни бошлашим билан у мени тўхтатди:
- Юрак учун дори ич ва ёт, қизингдан кичик укасини овутишни сўра, эрингдан эса қизингни кўйлагини дазмол қилишини ва бўйинбоғни ўзи амаллашини. Биринчи навбатда ўзингни авайла. Яна болалар учун. Чунки ҳеч ким ҳеч қачон болаларингни сендай яхши кўрмайди. Энг аввал ўзингни ўзинг яхши кўр!!!
Раҳматли бувимнинг дугоналари бўларди. Фарзандлари вафот этиб кетганми ё бола кўрмаганмиди, эсимда йўқ, кунда-кунора бизникига келардилар. Бир куни ўша аёл бизни мақтаб қолдилар:
- Ўртоқ, невараларингга кўз тегмасин, бир-биридан ақлли, бир-биридан доно-я! Қандоғам бахтли экансан!
Мен ғурурланиб бувимга қарадим. Ичимда: "Хозир бувимам бизни мақтайдилар, айниқса мени!" деб маҳтал турибман. Лекин бувим...
- Э, қўй, мақтама буларни! Бола-чақанинг фитна эканини билмайсан-да! Сен шукрингни кўпайтир. Бу неваралар бор бўлсин-у, лекин... - у ёғига аллақанча менга ёқмаган гапларни айтдилар. Болалигимга бориб, бувимдан хафа бўлдим. Кечгача тўрсайиб юрдим. Кечки пайт бувим мени ёнларига чақирдилар.
- Бояги гапларимга хафа бўлдинг-а? - дедилар. Мен баттар тумшайдим.
- Ҳали ақлинг тўлишмаган-да, қизим, шунга хафа бўлдинг. Қулоғингда бўлсин, улғайиб, фарзанд кўрсанг, фарзанди йўқ аёлларнинг олдида болаларинг билан зинҳор мақтанма! Уйи йўқнинг олдида уйингни мақтама! Пули йўқ, ночорнинг олдида тўкинлигинг билан мақтанма! Пиёда қолганларнинг олдида уловингни мақтама! Айб бўлади!
- Нимаси айб бўлади?
- Унинг ношукрлиги кўпаяди, ичида ҳасад уйғониши мумкин, ўксиши мумкин, бир дардига ўн дард қўшилиши мумкин... Буларга сабаб бўлиб қолмаслик керак. Бировнинг ўкинчдан бўйни букилишига сабабчи бўлиш айб... йўқ, гуноҳ бўлади, қизим...
Бу ўгитлар ҳаётимда шунчалар кўп асқотдики... Сизларга ҳам илиндим мана.
Дилфуза Комил
@chinozhayoti
Октябрь ойи пенсия пули қачон тўланади?
Янги ой кирди, пенсиям пластик картамга қачон тушади ёки нақд шаклда қачон оламан каби фуқароларда саволлар туғилиши табиий.
👨💻 Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари ҳар тўлов ойининг 2-кунига қадар тўлов топшириқнома (ведомост)лар шакллантиради ва ведомостлар ойнинг 4-кунига қадар пенсияни фуқароларга етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилотга тақдим этилади.
💳 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 майдаги ПҚ-5102-сонли Қарор билан, пенсия тўловлари учун талаб этиладиган маблағларни Пенсия жамғармаси ҳар ойнинг 5-санасига қадар пенсия олувчиларнинг шахсий ҳисобварақларига (пластик карталарга) молиялаштирилиши белгиланган.
🪙 Халқ банки томонидан нақд шаклда пенсия олувчиларнинг маблағлари тасдиқланган графиклар асосида сайёр кассалар томонидан ҳар ойнинг 4-27 саналарида маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)га борган ҳолда тўлаб берилишини маълум қиламиз.
💬 РУС
📞 12-71 🌐 pfru.uz
✅ Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 pensiyauzb">Youtube |📱 X
Бугун 1 октябрь - "Ўқитувчи ва мураббийлар куни" муносабати билан барча устоз ва мураббийларни касб байрамлари билан табриклар эканмиз, улар билан бирга шу куни таваллуд топган азиз юртдошларимтзни ҳам муборакбот этамиз.
Чиноз тумани Ҳалқ қабулхонаси бошлиғи Ғофуржон ака Карабаевни, туман Маданият бўлими бошлиғи Иброҳим Атҳамов ва бошқа биз билмаган чинозликларни таваллуд айёмлари билан қутлаймиз . Уларнинг ҳалқимиз фаровонлиги йўлида олиб бораётган ишларида улкан зафарлар тилаб қоламиз.
@chinozhayoti
Бугун таваллуд кунларини нишонлаётган юртдошларимизни самимий муборакбот этамиз. Улар орасида Сапаров Даврон Бахтиярович ҳам бор. Опа ука, қадрдон ва самимий дўст бўлиб ёнингизда тура оладиган инсон у. Табрик сифатида қуйидаги шеърни Даврон Сапаровга ва барча туғилган кунини нишонлаётган укаларимизга бағишлаймиз.
@chinozhayoti
#KUN_TARIXI
30 сентябрь – Жалолиддин Румий таваллуд топган кун
1207 йилнинг 30 сентябрь куни Ваҳш (ҳозирги Тожикистон) шаҳрида туғилган Жалолиддин ўз асарларини турли тахаллуслар билан имзолаган: «Балхий» – туғилган ери бўйича, «Шамс Табризий» – дўсти ва маънавий устози, аммо энг танилган тахаллуси «Румий» – у ва унинг яқинлари иккинчи ватанини топган мамлакат.
Румийдан шеърлар девони, «Макотиб», «Ичиндаги ичиндадир» ҳамда «Маснавийи маънавий» китоблари мерос бўлиб қолган.
Румий шеърияти, асосан, илоҳий ишқ билан боғланган. У ўзининг барча асарларида еру кўкнинг соҳиби бўлмиш Аллоҳ ва унинг заминдаги халифаси ҳазрати инсонни улуғлайди.
〰️〰️〰️〰️〰️
@chinozhayoti
#жазо
Чиноз тумани ҳокимининг қуйидаги ёрдамчиларига ҳайфсан жазоси қўлланилди:
✅ Истиқлол МФЙ бўйича Акрамов Алишер Холдорбаевич;
✅ У.Носир МФЙ бўйича Акрамов Мирзамахмуд Халдарбоевич;
✅ Эшонобод МФЙ бўйича Коджахмедов Баходир Мухамеджанович;
✅ Марказий МФЙ бўйича Шамсутдинов Жахонгир Сирожиддин ўғли;
✅ Тонги юлдуз МФЙ бўйича Бойматов Акбаржон Одинабоевич;
✅ Қир МФЙ бўйича Умаралиев Абулхусан Миразиз ўғли;
✅ Маданият МФЙ бўйича Хужамкулов Иномжон Ахтамкулович;
✅ Хумо МФЙ бўйича Мамуров Иномжон Раджабович.
Сабаблари:
✅ ижро интизомига риоя этмаган;
✅ иш фаолиятига масъулиятсизлик билан ёндашган;
✅ камчиликларга йўл қўйган.
#Тошкентвилояти #Чиноз #ҳайфсан
Инсайд хабарлар учун: @tayinlov_bot
Каналга қўшилиш: @tayinlov
Харажатлар ҳақидаги канал: @xarajatlaruz
#ДИҚҚАТ #ТАРҚАТИНГ
‼️Фуқароларга ташхис қўйиш ва даволаш хизматларини кўрсатиб ноқонуний фаолият олиб борган табиблар жазоланади
Халқ табобати йўналишида рухсат этилмаган усулларни қўллаган ҳолда моддий қимматликлар олиш ёки мулкий манфаатдор бўлиш эвазига кўрсатганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.
@antikorruz га обуна бўлинг!
Мурожаат ва эълонларни
@Antikorruptiongroup_bot га юборинг!