chinozhayoti | Неотсортированное

Telegram-канал chinozhayoti - ЧИНОЗ ҲАЁТИ

604

"Чиноз ҳаёти" телеграмм канали ижтимоий-сиёсий воқеалар, янгиликлар, табрик ва қутловлар беради. Мурожаат учун тел: 90-979-89-29 Admin: @s_axmedova

Подписаться на канал

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

Бир йигит масжид имоми олидага келдида деди:
— Мен бошқа масжидга келмайман.
— Не сабаб?
— Мен масжидга келиб биров хақида ёмон гапирган одамларни кўрдим. Намоз ўқиб туриб гуноҳ қилган одамларни кўрдим. Аёлларни беҳурмат қилган, орқасидан ғийбат қилганларни ҳам кўрдим, бу мен кўрган бир неча воқеалар холос...
— Яхши, фақат кетишдан аввал мени бир илтимосимни бажар: сув тўла финжон ол ва масжид бўйлаб 3 марта айлан, фақат финжондаги сувнинг бир томчиси хам ерга тушмасин. Шундан сўнг, агар келгин келмаса, майли масжидга келма.

Йигит, бундан онсон иш йўқ деб ўйлади! У худди имом сўрагандак мусжид бўйлаб 3 марта айланди. Имом ундан сўради:
— Сен сув билан айланган чоғинг, бир киши бошқа биродари хақида ёмон гапирганини эшитдинг ёки кўрдингми?
— Сабабини билдингми?
— Йўқ.
— Сен финжондаги сувни тўкиб юбормаслик учун, бутун вужудинг билан эътиборни унга қаратдинг. Шу сабаб атрофингдаги кераксиз сухбатларга, керакмас ахборотларга эътибор бермадинг. Ҳаётимиз ҳам худди шундай. Қачонки бизнинг эътиборимиз фақат яратганга қаратилса, ибодатларимизни уни ҳис қилиб адо этсак, бировларнинг хатоларини кўришга вақтимиз қолмайди. Энди, хоҳласанг масжидга кел, агар буни хоҳламасанг ихтиёр ўзингда!


@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

Мен бир ожиз бандаман,
Битта мискин, битта фақир.
Ва ле орзум - осмондаман,
Аллоҳ, мени Ҳажга чақир ...

Муаллиф: Хазонрезги

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

#Шукуҳ

Бугунги кунда Тошкент вилоятида истиқомат қилаётган муҳтарама аёлларимиз турли соҳаларда фидокорона меҳнат қилишмоқда. Жумладан, раҳбарлик лавозимида 3865 нафари, тадбиркорлик соҳасида 6510 нафари, прокуратура соҳасида 14 нафари, суд идораларида 51 нафари, ички ишлар тизимида 126 нафари, тиббиёт соҳасида 48 минг, қишлоқ хўжалиги соҳасида 22 минг, давлат идораларининг турли йўналишларида 27 минг, таълим соҳасида 30 мингдан зиёдроқ хотин-қизлар фаолият юритмоқда.

Аввал хабар берганимиздек, Чирчиқ шаҳридаги «Кимёгарлар» кошонасида вилоятнинг асосий байрам дастурини бўлиб ўтди. Айни пайтда вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларида, қишлоқ ва маҳалларида тантанали маросим, байрам дастурлари давом этмоқда. Бугун марказий хиёбонлар, аҳоли дам олиш масканлари, кўнгилочар манзиллар меҳмонларни кутиб олишга шай. Байрам шукуҳи вилоятимиз бўйлаб кезиб юрибди.

Байрамингиз муборак бўлсин муҳтарама онахонлар, азиз опа-сингиллар!

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

#tabrik

✨Chinoz tumani ixtisoslashtirilgan maktabi erkak xodimlari tomonidan 8-mart xalqaro xotin-qizlar bayrami munosabati bilan kichik tadbir uyushtirildi. Tadbirda maktabimiz yigitlar barcha ayollarni samimiy tabriklashdi va esdalik sovgʻalar ulashdi. Bayram maktab jamoasiga yuqori kayfiyat bagʻishladi, shu bilan bir qatorda maktab jamoasining qanchalik bir- biriga oqibatlilik ekanini namoyon eta oldi.

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

Халқ депутатлари Чиноз тумани Кенгаши депутати Нигора Мухамадиеванинг азиз аёлларимизга байрам табриги

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

Президент Шавкат Мирзиёев 6 март куни Тошкент вилоятининг туман ва шаҳарларидаги имкониятларни тўлиқ ишга солиш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказди.
Тошкент вилоятида 15 та туман ва 7 та шаҳар бор. Ҳудуд қулай географик маконда, воҳа ва водий вилоятларини пойтахтимиз билан боғлайдиган муҳим транспорт йўлагида жойлашган.
Лекин вилоятнинг иқтисодий ривожи мавжуд салоҳиятга умуман мос эмас. На савдо, на ер-сув, на транспорт-транзит имкониятларидан тўла фойдаланилаяпти. Баъзи кўрсаткичлар бундай қулайликлар бўлмаган айрим чекка ҳудудлардагидан ҳам паст.
Танқидий руҳда ўтган йиғилишда ишга солинмаётган имкониятлар, бу борадаги сусткашликлар кўрсатиб ўтилди.
Пойтахтимиз жадал ривожланаётгани ҳолда унинг ёнидаги вилоят ҳудудлари бу суръатдан ортда қолмоқда. Масалан, Тошкент, Зангиота, Қибрай, Юқори Чирчиқ, Ўрта Чирчиқ туманларида саноат ҳажми ёндош пойтахт туманларига нисбатан бир неча баробар кам. Қурилиш соҳасида ҳам шу аҳвол.
Бир қатор кичик тадбиркорлар фаолиятини тўхтатган. 29 та йирик корхонада ҳамда Бекобод ва Янгийўл шаҳарларида ишлаб чиқариш камайган. Вилоятда экин ерлари кўп бўла туриб, Андижон билан деярли бир хил ҳажмда маҳсулот етиштирилган.
Ҳудудларнинг бор салоҳияти даромадга айланмаяпти. Сабаби “ўсиш нуқталари”ни топиш ва ишга солиш бўйича ҳокимларда ташаббус етишмаяпти. Айрим ҳокимлар ҳатто ўз ҳудудида “пастга тушмаган”, тадбиркорни қўллаб-қувватлаш, иш ўринларини кўпайтиришга ҳаракат қилмаган.
Йиғилишда вилоятдаги шаҳар ва туманлар мутасаддилари ўз фаолиятида ўзгариш қилмаса, лавозимига лойиқлиги кўриб чиқилиши тўғрисида огоҳлантирилди.
Давлатимиз томонидан улар учун барча имкониятлар яратилган. Лекин ҳамма туманларда ҳам ривожланиш бир хил эмас. Хусусан, Паркент, Янгийўл, Чиноз ва Оққўрғон туманларида туризм, транзит ва иқтисодий қулайликлар кўп бўлса-да, тараққиётдан орқада. Шу боис, Президент топшириғига мувофиқ, улардаги ҳақиқий ҳолат, имкониятлар ва тадбиркорларнинг таклифлари ўрганилди.
Йиғилишда шу борадаги таҳлиллар, мазкур туманларнинг “ўсиш нуқталари” тақдимот қилинди.
Жумладан, Паркент туманининг хушманзара жойларига олиб борувчи йўлларни таъмирлаш, микроавтобуслар қатновини ташкил этиш, йўл бўйида савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари қуриш учун тадбиркорларга ер ажратиш таклиф этилмоқда. Паркентсой, Қизилсой ва Човлисойнинг муҳофаза ҳудудини аниқ белгилаш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш орқали бўшайдиган ерлардан самарали фойдаланиш ҳам мумкин.
Янгийўл туманида “лойиҳа қиламан, инвестиция олиб келаман”, деган тадбиркорлар жуда кўп. Лекин лойиҳалар учун ер топиш муаммо. Шу боис ҳозирда бўш турган иншоотда озиқ-овқат ва гигиена маҳсулотларига ихтисослашган кичик саноат зонаси ташкил этиш кўзда тутилмоқда.
Чиноз туманида савдо-кўнгилочар мажмуа ва замонавий балиқ бозори барпо этиш, йўл бўйида савдо ва хизматларни кенгайтириш, хонадонларда иссиқхоналарни кўпайтириш каби имкониятлар ҳисоб-китоб қилинган.
Оққўрғонда саноат ривожланмагани сабабли кўплаб хотин-қизлар Тошкент шаҳри ва бошқа туманларга қатнаб, тўқимачилик корхоналарида ишламоқда. Шундай корхоналарни тумандаги бўш бинолар ўрнида ташкил қилиш режалаштирилган.
Давлатимиз раҳбари туманлар иқтисодиётини соғломлаштириш бўйича чораларни кўрсатиб ўтди. Мутасаддиларга вилоятнинг барча ҳудудларини шундай таҳлил қилиб, қўшимча “ўсиш нуқталари”ни аниқлаш, даромад манбаларини кўпайтириш вазифаси қўйилди.
Бу борада бир қатор режалар ҳам бор. Хусусан, Оҳангарон туманида Ўзбекистон – Венгрия саноат зонаси ташкил этилиб, 100 миллион долларлик лойиҳалар жойлаштирилади. Ангрен эркин иқтисодий зонасида маиший техника, металл прокат, мева-сабзавотни қайта ишлаш бўйича 400 миллион долларлик, “Элтех индустриал” технопаркида 260 миллион долларлик лойиҳалар амалга оширилади.
Йиғилишда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб қилиб, иқтисодий-ижтимоий лойиҳаларни жадаллаштириш масалалари кўриб чиқилди. Пойтахтдаги саноат корхоналарини босқичма-босқич шаҳардан ташқарига кўчириш режалаштирилгани, бу Тошкент вилояти учун катта имконият экани таъкидланди.

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

⚡️⚡️⚡️

Prezident Toshkent viloyati boʻyicha alohida yigʻilish oʻtkazdi.

Yigʻilishda viloyat hokimi Zoir Mirzayev, uning oʻrinbosarlari, tuman-shahar hokimlari va boshqa rahbarlar ishtirok etdi.

Qanday masalalar muhokama qilinganini UzA maqolasida batafsil bilib olishingiz mumkin.

/channel/toshkent_vohasi

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

⚠️ Медиа платформаларда турли видео намойишлари орқали гендер тенглик бузилиши, зўравонликни тарғиб қилиш, таҳкирлаш, жинс бўйича камситишлар қонунчиликда белгиланган тартибга кўра жавобгарликка сабаб бўлади.

❌ Ибратли ёки ҳазил "вайн"лар, роликлар тайёрлашда эътиборли бўлинг! Ўзингиз англамаган ҳолда гендер тенгсизлик ва тоқатсизлик тарғиботига сабабчи бўлманг!

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

❗️Қонунчиликка кўра:

хотин-қизларга тадбиркорликни йўлга қўйиш учун Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси ҳисобидан 3 йилгача ва 6 ойгача имтиёзли давр билан йиллик 14 фоиз ставкада 33 миллион сўмгача кредитлар ажратилиши белгиланган.

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

❗️4 МАРТ—ЎЗБЕКИСТОН РEСПУБЛИКАСИ ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР ВАЗИРЛИГИ ТАШКИЛ ТОПГАН КУН.

Байрамингиз муборак азиз юртнинг фидойи ўғлонлари!

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

Avval xabar qilganimizdek, ayni kunlarda O‘zbekiston Savdo-sanoat palatasi raisi o‘rinbosari Jamshed Urakov boshchiligidagi tadbirkorlar delegatsiyasi Turkiya Respublikasida bo‘lib turibdi.

📍 Navbatdagi manzil Qayseri shahri.

🇹🇷 Joriy yil 1-mart kuni Qayseri savdo va sanoat palatasida hududning mebelsozlik sohasida faoliyat yuritayotgan kompaniyalar ishtirokida biznes-forum hamda B2B ushrashuvlar bo'lib o'tdi.

Muzokaralar davomida tomonlar mebelsozlik sohasida qoʻshma loyihalarni amalga oshirishni jadallashtirish boʻyicha amaliy chora-tadbirlar hamda mavjud muammolarni birgalikda hal etish mexanizmlarini ishlab chiqishga kelishib oldilar.

Tadbirdan so'ng delegatsiya a'zolari Qayseri shahridagi mebelsozlik sohasiga oid korxonalarga tashrif buyurib, ularning faoliyati bilan yaqindan tanishish imkoniga ega bo'ldilar hamda tomonlar o'zaro hamkorlik munosabatlarini yo'lga qo'yish masalalarini ko'rib chiqishdi.

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

#Хушхабар

❗️Ўзбекистонда душанбадан бошлаб баҳор ўз таъсирини ўтказади ва ҳаво ҳарорати тез кўтарила бошлайди -
“Ўзгидромет”.

Маълум қилинишича, республика бўйлаб ҳаво ҳарорати +13 даражагача кўтарилиши кутилмоқда.


P/S. Метанлар ҳам очилиб кетади....

@haqiqatonline_24

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

Ривоят

Севимли пайғамбаримиз Мухаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) оламдан ўтганларига 3 кун бўлди Абубакир р.а. Ойиша онамиз р.а олдиларига келдилар, ҳол аҳвол сўраб:
- "Эй қизим Ойиша, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг барча суннатларини менчалик мукаммал адо қилган инсон борми?"- дедилар.
Хазрати Ойиша онамиз:
- "Йўқ отажон, сиз ҳамма суннатларини тўлиқ тўкис адо қилдингиз"- дедилар. Хазрати Абу Бакр яна қайтариб:
- "Қизим Аллоҳ хаққи айтгин, барча суннатларини адо қилдимми?"- деган эдилар Ойиша онамиз розияллоху анҳо йиғлаб юбордиларда ва:
- "Отажон, Аллоҳ хаққи деганингиз учун айтаман. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) нинг бир суннати бор эди "Хеч кимга айтманг, ё Ойиша"- дер эдилар. Араб бозоринг олдида бир уй бор у ерда бир 80 ёшга кирган туғма кўр ногирон, ҳеч кими йўқ яхудий қария яшарди. Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ҳар куни ярим тунда тахажжуд намозларини ўқиб бўлгач ҳамма уйқуга кетган пайтида ўша яҳудийни уйга бориб уни ювинтириб кийимларини ювиб овқатлантириб келардилар"- дедилар.
Буни эшитган хазрати Абубакир р.а тахажжуд намозини ўқидиларда яхудийнинг уйига йўл олди.
Бориб, уйга кирар эканлар 3-4 кундан бери ҳеч ким ҳабар олмаган қарияни аҳволи жудаям ачинарли ҳолатда эди.
Абубакир р.а дарров ишга киришдилар супурди, сидирди, қарияни ювинтирди, кийимларини алмаштирди, овқатлантириб бўлгач, қарияга:
- "Майли мен борай"- деб кетмоқчи бўлган эдилар, қария Абубакир р.а ни қўлларидан ушлади ва:
- "Сен кимсан"- деб сўради. Абу Бакр эса:
- "Мен бир қулман ота. Ҳар доим келиб сизни ҳолингиздан ҳабар олиб турган қулман"- дедилар. Шунда қария:
- "Сен ёлғон гапиряпсан"- деди. Абу Бакр:
- "Нега ундай дейсиз?"- дедилар. Қария:
- "Чунки, сен менга қаттиқ муомалада бўлдинг, ювинтирганда ҳам, кийинтирганда ҳам, хатто овқатланирганингда ҳам, 3 кун аввалги келган инсон менга жуда эҳтиёткорлик билан қарарди. Чўмилтирганда ҳам, кийинтирганда ҳам, энг асосийси овқатимни чайнаб чайниб берарди. Унинг шунақангги ҳиди бор эдики, у ҳидни бутун Араб диёридан ҳам топа олмайсан"- дедилар.
Абубакир р.а тинмай йиғлар эдилар. Қария яна сўзида давом этиб:
- "Агар ўша одам сен бўлсанг, нимага шунча кун йўқ бўлиб кетдинг ёки сен ҳам жодугарни тўрига илиндингми?"- деди. Абу Бакр р.а эса:
- "Қанақа жодугарни айтяпсиз ота?"- дедилар. Қария:
- "Эшитмаганмисан, бир Мухаммад(алайҳиссалом) деганини, у қанақадур Китобни ўзига келганини ва ўзини пайғамбарман деб ҳаммани сехирлаяптию"- деди. Шунда Абубакир р.а дод девордилар ва:
- "Эй ота тўхтанг"- дедилар. -"ўша сиз айтаётган инсонларнинг энг буюги Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) нинг ўлганларига 3 кун бўлди. Аслида сиз жодугар деган ўша инсон шунча йиллар давомида сизнинг ҳолингиздан ҳабар олиб турдилар. Қаранг 3 кунда қанақа ҳолга тушибсиз"- дедилар .
Қария қотиб қолди ва
- "Унда сен кимсан?"- деди.
- “Мен Абубакирман”- дедилар.
Қария хам дод деб йиғлашни бошладилар ва
- "Эй Худо, мени кўзимни кўр, оёқларимни чўлоқ, ногирон қилиб яратганинг етмасдан қалбимни хам кўр қилган экансан"-деб йиғларди ва "эй Абубакир сен гувох бўл Аллоҳни ягоналигига ва Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) унинг пайғамбарлигига гувохлик бераман"- дедида Абубакр р.а нинг қўлида жон берди!

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

#Хайрли_тонг

Ассалому алайкум! Бахорнинг илк куни муборак бўлсин! Яна бир тонгни, янги кунни қарши олдик Алхамдулиллаҳ!

Ўтаётган ҳар кунимиз ўтмишга айланиб бормоқда. Унда биз турли кунларни яшаб ўтдик - қувончли, қайғули, бахтли, изтиробли дамлар... Шундай яшайлик-ки ортга назар солганимизда бизни афсус-надоматлар паришон қилмасин.

Инсонларнинг энг яхшиси одамларга фойдаси тегадиганидир. Шундай экан кунимизни яхши ниятлар ила бошлайлик!

Кунингиз хайрли, файзли ва баракотли бўлсин!


@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

Чиноз ТЭТ огоҳлантиради!!!

Бугун 2024-йил 29-феврал Пайшанба куни соат 11:00 дан 12:30 гача Фидер Чорвадор 10кВ Ҳаво тармоғида таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан қуйидаги ҳудудларда электр энергияси таъминоти тармоқдан узилади:

Ҳумо МФЙ
Чорвадор МФЙ
Ойдин МФЙ
Нафис МФЙ

Чиноз ТЭТ электр энергиясида юзага келадиган ноқулайликлар учун олдиндан узр сўрайди.

Маълумотлар учун:
☎️ 705931190
☎️ 705932190

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

Х а й р л и    т о н г

🍃🌼Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Яна бир азиз ва гўзал тонг муборак бўлсин...

🍃🌸Ушбу Муродбахш тонг нафасидан баҳра олаётган барча- барчангизга бошлаётган кун ва бугунги эзгу-ишларингизга хайру барака  тилаймиз.

🍃🌺Яхши инсонларни беғубор тонг нашидаси билан сийлаган Аллоҳга минг бора шукрона айтамиз.

🍃🌻 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Яқинларингиз ичра азиз бўлиб юришингизни тилайман.

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

ДУОНИНГ КУЧИ...

Бир қиз бошидан кечирган воқеани эслаб, деди:
"Ҳаётимда Аллоҳнинг мўъжизаларига шунчалик кўп дуч келдим- ки , беихтиёр "Субҳаналлоҳ" дейишдан ўзимни тўхтата олмаганман. Мен ҳозир чин дилдан қилинган дуо ва унинг ижобаати ҳақида ёзгим келди . Барчаси реал воқеалик.
Бир куни синглим телефон қилиб қолди :
- "Гули , тез уйга кел".
( Табиати менга мутлақо қарама- қарши бўлган синглим билан орамизда йилларча фарқ бўлса-да , эгизаклар каби ҳеч сизлаша олмаганмиз. Бу балки ҳаётда доимо бир- биримизни тўлдириб юрганимиз учун бўлса керак. )
" Ойимларга Ҳажга бориш учун таклифнома келибди!.
- "Тушунмадим ?! - ажабландим мен , - қанақасига ? Улар яқин орада муқаддас Ҳаж сафарига бориш учун ариза топширмагандилар. Ёки топширганмилар ? Ундай бўлса нега мени бехабар қолганман ? "
- "Ҳадеб нега - нега деявермасдан уйга келсанг , бор гапни билиб оласан. Мен ҳам йўлга тушдим".
Орадан бир соат ўтар - ўтмас икковимиз онамларникида учрашдик.
Огоҳлантирмай бирдан қизлик уйимизда пайдо бўлиб қолганимизга онам кўпда ажабланмадилар .
- "Сенларга ҳам хабар етиб бордими дейман ,- дедилар улар кулимсираб ,- йўқ нотўғри эшитмагансанлар , менга ҳақиқатда ҳам буюк ибодатни адо этиш учун чақирув қоғози келди. Бу йил кетадиганлар рўйҳатида эканман".
- "Бирам яхши хушхабар бўлди-ки , аммо битта нарсага ҳайронмиз".
"Ҳажга бораман деб ҳужжат йиғганингиз , ариза топширганингиз ҳақида нега биз бехабар қолганмиз?"
"Навбатингиз неччи йилда келди?"
Опа - сингил кетма - кет савол қалаштира кетдик.
- "Шу ҳақда сизлар келишдан сал аввал амакингларга гапиргандим . Амакинглар ҳам:
- "Келинойи, махалла раиси сифатида барча ҳужжатлар мени қўлимдан ўтади- ю , аммо сизни ариза берганингизни ҳеч эслай олмадим ..." дея тоза ҳайрон бўлдилар .
- "Роса ичимизни пиширдингизда , ойи" ,- деди синглим ҳақиқатдан ҳам ичи қизиб ,- "ариза бермаган бўлсангиз унда бу чақирув қоғози қаердан келди?"
Онам жилмайдилар :
- "Бундан бир неча хафта аввал нариги махалладаги Салима опаникига эҳсонга боргандим. Ўша ерда Саодат отин дуо қилганларида "Омин , бизга ҳам Ҳажга бориш насиб қилсин" дея дуога қўшилгандим.
Шунда Саодат отин дуодан сўнг менга ўгирилиб :
- Аллоҳдан ҳозирги каби дуо сўраманг, - дедилар
Мен таажжубимни яшира олмай :
- Унда қандай сўрашим керак ? Тушунтиринг ?!- деб сўрадим.
- "Ё Аллоҳ , ўзинг Роҳийм , ўзинг Раҳмон, ўзинг Қодир , ўзинг Ғофурсан. Ўзингдан ўз сифатларингга таянган ҳолда сўрайман. Мени Ҳажга чақир ! Юрагимдаги энг азиз тилагимни ўзинг ижобаат айла! " денг чин дилдан. Насиб қилса , Аллоҳ ихлос билан дуога очиб кўтарилган қўлни қуруқ қайтармайди. - дедилар .
Мен уларни айтганларини такрорладим. Издиҳомдаги аёллар ҳам мени дуоимга қўл очиб мени қўлладилар . Бор гап шу .
Бу воқеага бир ойча ҳам вақт бўлгани йўқ.
Онажоним сўзларини якунладилар . Мен ва синглим бирор нарса дея олмадик. Ахир уларнинг сўзларини исботи сифатида стол устида сал аввал амакимга кўрсатилган , Аллоҳнинг ер юзида энг мукаррам қилган жойига сафар қилиш учун келган чақирув қоғози турар эди ...
АЛЛОҲ - БУЮК ! АЛЛОҲ- БУЮК!
​​
АЛЛОҲ, МЕНИ ҲАЖГА ЧАҚИР

Мен бир ожиз бандаман,
Битта мискин, битта фақир.
Ва ле орзум- осмондаман ,
Аллоҳ, мени Ҳажга чақир...

Меҳнатдадир кунда бошим,
Гоҳи малол ютар ошим,
Ёлвораман, кўзда ёшим,
Аллоҳ, мени Ҳажга чақир ...

Орзуимни гулга ўрай,
Байтуллоҳинг бир бор кўрай,
Сендан бошқа кимдан сўрай,
Аллоҳ, мени Ҳажга чақир...

Бажармоқ-чун фарзларимни ,
Узмоқ учун қарзларимни ,
Айтмоқ учун арзларимни,
Аллоҳ, мени Ҳажга чақир ...

Ҳаж-ибодат ! Қани қилсам,
Ўзимни чин муслим билсам,
Минг розиман анда ўлсам,
Аллоҳ, мени Ҳажга чақир...

Аллоҳ! Мени мукофотла!
Ҳожилар исмида ёдла ,
Қанча кутай қаноат-ла ,
Аллоҳ, мени Ҳажга чақир...

Бахтнинг таъмини тотгани,
Зам-замни кафтда тутгани,
Ва шайтонга тош отгани,
Аллоҳ, мени Ҳажга чақир...

Айтай десам сўзим бисъёр,
Орзуим ҳам якка такрор,
Ҳолим бўлмасидан абгор,
Аллоҳ, мени Хажга чақир ...

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

- АЁЛ  ЗОТИ  ҚАНДАЙ ЗОТ  ЎЗИ...?

Ўйлаб, деди  Донишманд  секин: -

АЁЛ асли  қалбнинг гавҳари,
Усиз ишнинг йўқдир  самари.
АЁЛ  шундай зотдир,  ожиза,
АЁЛ бизга  ЕТТИ МЎЪЖИЗА.
Оёғининг остида ЖАННАТ,
Қўли гулдир,  ажойиб САНЪАТ.
Тишлари дур,  товланиб турар,
Кўзларида меҳр мавж урар.

Пичирлайди лаблари фақат,
АЁЛ учун берилган тоқат.
Сочларида қор, қиров номи,
Тилларида Бахтнинг каломи.
Қулоқлари тинглар яхши сўз,
Киприклари мисли бир товус.
Қошларида камоннинг акси,
Ҳеч  ЗОТ йўқдир АЁЛДЕК яхши.

Ўзи емас,  болам есин, дер,
Ширин  болам ОНАМ десин, дер.
Кўникади шарт қўйса ТАҚДИР,
Бундай ЗОТ ким–АЁЛДИР ахир.
Эркаксизми, АЁЛНИ дерсиз,
АЁЛ  менинг бир ёрим, дерсиз.
Онам – АЁЛ, Аёлим– АЁЛ,
Опа-сингил, жигарим–АЁЛ.

Ўзбек Аёлининг иболари бор,
Бошида рўмоли, Зеболари бор.
Сўзим  бисёр  АЁЛ  васлига,
Сўзим ожиз АЁЛ  наслига.
Деди  шундай сўзлар  ДОНИШМАНД.
Қишлоқ аҳлин қамради  ҲАЙРАТ!!!
Наҳот, Аёл  шундай  УЛУҒ  ЗОТ,
АЁЛЛАРНИНГ бори ўзи  БАХТ...!!!


@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

#Диққат

❗️Бугун, 7-март куни барча ходимлар ишдан камида 1 соат олдин чиқиб кетиш ҳуқуқига эга.

Бу Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси – 121-моддада назарда тутилган.

Маълумотни дўстларингиз ва ҳамкасбларингиз билан бўлишишни унутманг

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

АССАЛАМУ АЛАЙКУМ!

Қўлим очиб дуога
Тиладим яхши тилак
Азизим, биродарим
Бу янги кун муборак бўлсин

         ☀️ХАЙРЛИ ТОНГ

Пайшанба тонги хайрли бўлсин

Бугун 7 март пайшанба. Юртимизнинг барча аёлларини байрам билан қутлаймиз.

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

https://uza.uz/uz/posts/toshkent-viloyati-tuman-va-shaharlaridagi-osish-nuqtalari-tahlil-qilindi_576779

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

https://uza.uz/uz/posts/toshkent-viloyati-tuman-va-shaharlaridagi-osish-nuqtalari-tahlil-qilindi_576779

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

Ер юзидаги сизни ҳайратга солувчи гуллар.

Бундай гўзалликни фақат Ўзидан бошқа зот яратишга қодир эмас!

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

Фирибгарлик – алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ёки ўзганинг мулкига бўлган ҳуқуқни қўлга киритиш.

Фирибгарлик учун жиноий жавобгарлик мавжуд.


Телефон ва Интернет фирибгарлари: улар кимлар ва ўртасидаги тафовут;

⏺ Энг кўп тарқалган ва қўлланиладиган телефон фирибгарликлари


🖱Юқоридаги инфографикада ушбу мавзуда сизга керакли маълумотлар тақдим этилган.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ🍃🌹🍃
Хайрли тонг!

Табассум қилинг☺️

Оила аъзоларингиз билан бўлган чоғда табассумла ўтиринг. Оилали бўлишни орзу қиладиган қанча қанча кимсалар бор.

Табассум қилинг☺️

Зотан, сиз сиҳат-саломатсиз. Қанчадан қанча кимсалар борки, бетоб ва бор пулига саломатликни сотиб олишни орзу қилишади.

Табассум қилинг☺️

Зотан,сизнинг дуоингизни ижобат қиладиган Роббингиз бор!
Қанчадан қанча кимсалар эса сигирга сиғинишмоқда.

Табассум қилинг☺️

Зеро, сиз бу сизсиз.
Сиздек бўлишни орзу қилаётганлар қанча!

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

Ривоят:

Подшоҳ, бир йигитни жуда қаттиқ айби учун, оиласи билан ўлимга ҳукм қилди.
Подшоҳ маҳбусларни оҳирги сўзларини эшитмоқчи бўлиб зиндонга борибди.
Подшоҳ биринчи бўлиб йигитни отасидан сўрабди:
-"Оҳирги сўзингизни айтинг?”
Йигитнинг отаси:
- "О, Подшоҳи олам, биз ўлганимиздан сўнг бир ховуч фотиҳа ўқинг сизни дуоингиз ижобат бўлади. Ин ша Аллоҳ.. "ПОДШОҲЛАР АЛЛОҲНИ ЕРДАГИ СОЯСИДУР" деганлар.”
Подшоҳ йигитни онасини ёнига келиб сўради:
- “Эй онаизор, охирги сўзингиз нима?”
Она:
- "Подшоҳи олам, онага дунёда энг ёмони фарзандини жон беришини кўриш, у дунёю бу дунё бундан ортиқ азоб йўқ она учун. Олдин мени осишсин зероки, фарзандимни ўлимини
кўрмай.”
Навбат йигитни яккаю ягона синглисига келибди,
ПОДШОҲ:
- "Айт, оҳирги тилагини бажараман?."
СИНГИЛ:
- "Подшоҳи олам, манга игна ип келтиришсин илтимос, кўйлагимни этаги йиртилибди, шуни тикиб олай.”
ПОДШОҲ: "
- "Сен эрталаб сахарда шаҳар ўртасидаги дорга осиласану, нима қиласан этагини тикиб, энди нима фарқи бор, нима фойдаси бор буни?”
СИНГИЛ:
- “Эй подшохи олам.!!,. Мен акамни синглисиман.. Акам менга:.. "ҳаёли, иболи қиз бўлгин"~ деганлар. Мени ҳамиша тергаб, юриш туришими назорат қилиб бегона кўзлардан сақлаганлар. Эртага халойиқни олдида дор остига қандай этаги йиртилган кўйлак билан чиқаман "УЯТ ЎЛИМДАН ЁМОН".. Акам майли жиноят қилгандир, лекин умримни охиригача акамга муносиб сингил бўлай, ижозат беринг.”
ПОДШОҲ кўзига ёш олиб:
- "Ҳаммаларингни озод этдим, гуноҳларингдан ўтдим, шундай сингилга ака бўлган йигитни кечирмай бўладими авф этдим" деган экан...

Изоҳ: Оиланинг жиловини қўлда тутган эркакларга
жаннатлар бўлсин.!!
....Аёлларин рашқ қилиб, ҳаёсига қалқон бўлган эркакларга жаннатлар бўлсин.!!.


@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

📢📢📢📢

Hurmatli Toshkent viloyati fuqarolari!


👍 O’zbekiston Savdo-sanoat palatasida tashkil etilgan Kasbiy ta’lim va xorijiy tillarni rivojlantirish markazi Toshkent viloyati Nurafshon shahrida Nemis tili darslari uchun yangi guruhga qabulni boshladi.

🔔 Guruhda darslar haftada 3 kun soat

🆓 Joylar chegaralangan. Maqsadingizga erishish uchun vaqtni boy bermang!

👆Guruhga ro’yxatdan o’tishga ulguring!

👆Nemis tili bilishning keng imkoniyatlaridan foydalaning!

👆Arzon va sifatli ta’lim oling!

👆B1 sertifikatini oling va Germaniya ish beruvchilari bilan suhbatga kirish imkonini qo’lga kiriting!

👆Va bularning barchasiga erishibgina qolmay, B1 sertifikatini olgach O’qish uchun to’lagan pullaringizni 💯qaytarib oling!


Kurslar haqidagi batafsil ma’lumotlar

📞 78 150 60 06
💬
/channel/sspkasbiytalim2024

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

ҚАРЛУҒОЧ ҚАВМИ ҚАНИ?
БАДИА

Биз: “Баҳор келди юртимизга, ундоғ-мундоғ...”, деб юрибмиз. Бироқ Баҳор элчиси – қалдирғоч ҳали келмади-ку?! Элчи дегани эрта келмасмиди, таомилда? Сира ўйлаб кўрганмисиз, нега юртимизга қалдирғоч жийда гулига ёвуқлаб келади? Келганда ҳам хонадонларимизга дарҳол кирмайди? Чунки...
Ҳиндистон томонларда қалдирғочлар салтанати бор. Унга Қарлуғоч деган қуш подшоҳлик қилади. Ҳар йили Ҳут киргач, Қарлуғоч аркони давлатни жийиб, машварат ўтказади. У ўз фуқароларини қавм-қавм этиб бўлиб қўйган. Машваратда ҳар қайси қавмга маълум юртга боришни буюради. Яъни: “Сен афғонга, сен Мирзо Бобурнинг ота юрти – водийга, сен воҳага, сен қовқозга, сен қозоққа... борасан”, дейди.
Мозийда шундай машваратлардан бирида Қарлуғоч бир қавмига дебди:
- Сенлар бу гал кўҳистонга борасан. Илгари бу юрт одамларининг қалби латиф эди. Кейинги пайтда... Сенлар ўзимнинг уруғимдансан. Ўзим бош бўлиб... борамиз.
Машваратда тақсимот тугаб, ҳар қайси қавм буюрилган юртга карвон-карвон бўлиб жўнабди.
Қарлуғоч қавми кўҳистонга ёйилибди. Унинг ўзи ёнига маликани олиб, босавлат бир хонадон устида чарх урибди. Қўнибдилар. Серҳашам бу уйда файз йўқ, ялтироқ нимарсалар ортида кибр яширинганмиш, соҳиблари қалбидан меҳр қочкан, ўрнини моғор боскан... Қарлуғоч хурсанд бўлибди, чунки моғор қалбларни тозалаб поклаш уларнинг юмуши-да!.. Ҳовлига тонгда кириб, кир иладиган дорга қўниб, ўз тилида “Валфажр” қўшиғини бошлабди. Унни эшитиб, дастлаб болалар югургилаб чиқибди, кўзларида ҳайрат қотибди. Сўнг онаси, ортидан отаси эшикдан мўралабди. Она туйқусан ғазаб отига миниб, катта ўғлига заҳрини сочибди:
- Ҳой галварс, нега анқайиб турибсан?! Бор, тандирхонадан косовни олачиқ! Манув қоп-қора - бехосият қушларни қув. Булар – мол-дунёмиз душманлари. Ниятлари бузуқ, бизни ҳам анув қўни-қўшнилардай камбағал қилмоқчи. Нағмасига алданмаларинг, сафсата бари.
Подшоҳ ва малика бу ердан қувғин ейгач, бошқа бир – хароброқ хонадонга киришибди. Сайрашибди. Ҳеч ким чиқмасмиш. Яқинроқ боришса, уйсоҳибларнинг бари тирранг қотиб ухлаб ётганмиш, дунёбехабармишлар. Уйғотмоққа ҳарчанд уринишмасин, ҳаракат зое кетибди. Сўнг яна ўнлаб хонадонга боришибди, ҳеч қайсиси қабул қилмабди. Охири ҳориб-узликиб бир ташкилот ҳовлисига киришибди, айвон устунидаги михга қўниб, ун чиқармай тин олишибди. Ана, ходимлар ҳомуза тортиб ўтиришибди. Шу пайт нариги хонадан пўрим кийинган бир йигит чиқиб, диванга ялпайиб ўтиргач, дебди:
- Эшиттиларингми, фалончи ҳамкасбимизнинг қизи туғиб қўйганмиш...
Улар янишмаган шериклари, сиёсату тижорат, эл-улус, уруш-яғмо қолмабди ҳисоб. Бундан энсаси қотган Қарлуғоч боври куйиб, сайраб юборибди. Таниш унни эшитган бояги ходимлар хурсанд бўлиб, кулиб юборишибди:
- Ана, бизнинг гапни қалдирғоч ҳам тасдиқлаяпти. Биз – ҳақмиз! Дономиз...
Қарлуғоч бу жаҳолатхонадан ҳам қочиб чиқибди. Қўлидан бошқа ҳеч иш келмагач, маликаю қавмни олиб, ўз салтанатига ошиғич равона бўлибди. Бошқа қавмлар-да шу алфозда қайтган экан. Подшоҳ бора солиб, машварат чақирибди.
- Азиз қавмларим, қўлқанотларим! – дебди у. – Аҳвол маълум, энди у ёқларга жийда гули арафасида борурмиз. Тузукларимизга шундай деб ўзгартиш киритиб қўйинглар. Чунки жийда гулида жаннат қопқаларидан бири бир зумга хиёл очилади. Шунда ёруғ оламни жаннат бўйи тутади. Жийда ифори – жаннат бўйидан бир чимдим. Бу илоҳий бўй ҳар қанақанги дағал дилни-да юмшатади, одамларни сармаст этади. Улар салкам бир ой шу илоҳий мўъжиза таъсирида инсонийлашади. Биз ана шундан фойдаланиб, ўз ишимиз – ҳидоят улашишни бошлаймиз. Ва ёзу куз бўйи шу қарорни маҳкам туриб қўллайверасизлар. Ҳозирча вақт бор, Ҳут ўтсин, Наврўз кирсин... Катта ишга шошманг. Билинг, биз Баҳорни қалбларга олиб киришга буюрилганмиз. Курашамиз. Ана у чинакам Баҳор бўлади...
Мана, Баҳор дов-дарахтларда, дала-тузларда нишона берди – борлиқ яшилланди. Аммо элчи қалдирғочдан мужда қани?! У биздан хафа чоғи, ташрифига интизор этмоқда.
Ҳеч йўқ, Наврўзда кел, Қарлуғоч қавми!.. Биз энди бошқа йўлни танлаганмиз. Бу сенинг кўнглингдир.

Раҳимжон МИРЗАҚУЛОВ.
Бешариқ.

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

#Hokim_farmoyishi

Chinoz tumanidagi 2-sonli kasb-hunar maktabi binosi rekonstruksiya qilinadi.

Bu haqda Toshkent viloyati hokimi Zoyir Mirzayev tegishli farmoyishni imzoladi.

Mazkur doiradagi ishlarni amalga oshirish uchun viloyat mahalliy byudjetining 2024-yil boshiga shakllangan erkin qoldiq mablagʻlari hisobidan 4 milliard soʻm miqdorda mablagʻ ajratildi.

🌐Telegram 🌐Website 🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱Twitter

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

Эртага баҳор!

Баҳорга етолмаган инсонлар, бегуноҳ, беғубор болажонлар хотирасига бағишланади...

Жуда таъсирли шеър Эркин Бозоров ижросида

@chinozhayoti

Читать полностью…
Подписаться на канал