chinozhayoti | Неотсортированное

Telegram-канал chinozhayoti - ЧИНОЗ ҲАЁТИ

604

"Чиноз ҳаёти" телеграмм канали ижтимоий-сиёсий воқеалар, янгиликлар, табрик ва қутловлар беради. Мурожаат учун тел: 90-979-89-29 Admin: @s_axmedova

Подписаться на канал

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

Тадбиркорлар учун узоқ кутилган янгилик

Маълумки, Солиқ кодексининг 227 прим 1-моддаси бўйича фискал тартиб-қоидаларни бузганлик учун жарима миқдори юқори эканлиги ва хаттоки банкротлик ҳолатига келтираётганлиги тадбиркорларнинг эътирозларига сабаб бўлаётган эди.

Жорий йилнинг 26 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланган ПФ-39-сон Фармон билан фискал тартиб-қоидаларни бузганлик учун жазо чоралари юмшатилди.

Бизнес-омбудсман ахборот хизмати томонидан тайёрланган мазкур видео орқали фискал тартиб-қоидаларни бузганлик учун белгиланаётган янги чоралар ҳақида батафсиз маълумотга эга бўлишингиз мумкин.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

Андиша

Санобарнинг дарси кам эди. Қандайдир безовта бўлаверди. Уйига ошиқди. Болаларининг бири мактабда, бири боғчада. Хамир қормоқчи бўлди, аммо кўнгли ошиқиб кетаверди. Хамир қилгиси келмади. Юраги сиқилиб, қаёққадир қочиб кетгиси келарди. Турмуш ўртоғи эшик тагида сигнал чалди, у дарвозани очиш учун қадамини тезлатди. Эри асабийроқ, тез чиқмаса, жаҳли чиқиб кетади. Дарвозани кенг очмоқчи бўлди-ю кўнглига ўз-ўзидан бошқа ўй келди.
—Дадаси, негадир юрагим шошяпди, мени уйга олиб бориб келинг.
Турмуш ўртоғи ҳам кўна қолди.
Санобарни ота ҳовлисига ташлаб қўяркан, тайинлади:
—Сен шу ерда ўтириб тур, икки соатда келиб олиб кетаман.
У боши билан тасдиқ ишорасини қилгач, уйига кириб кетди. Ҳовлига гир айлантириб иморат солинган. Онаси ўнг қўлдаги уйда яшайди. Негадир укасининг аёли кўринмади.
Тўғри онаси ўтирадиган уйга кириб борди. Эшикни очиши билан хонтахта четида ўтирган онаси "ялт" этиб қаради.
—Вой болам, келдингми-я! Шу гапларни айтаркан кампир йиғлаб юборди.
—Худодан бир меҳрибрнимни жўнат, деб сўраётгандим, сени юборибди-да...
—Нима бўлди, ойи, негадир юрагим безовта бўлди, кейин шошиб келавердим.
—Ҳали юзимни ҳам ювганим йўқ, болам, нонушта ҳам қилмадим.
Санобар ортиқча нарса сўрамади. Обдастада илиқ сув тайёрлаб, онасига сочиқ тутди. Кейин чой қўйди. Овқат иситди. Онасининг қорни тўйиб, юзига қизил югурди.
Секин ёстиққа ёнбошлади.
Шу пайт дераза ёнидан ўтаётган келин бир лаҳза тўхтаб қолди.
Кейин эшикдан унинг қораси кўринди.
—Вой, опажон, қачон келдингиз? Қаранг-а, кўрмапман.
—Ҳозир келдим, Фаридахон, ҳижолат бўлманг.
— Ойижон, яхшимисиз? Энди олдингизга кирмоқчи эдим. Чақирмапсиз-да.
—Майли, болам, ишингиз кўп сизнинг, безовта қилгим келмади.

Аслида келин эрталабдан бери дераза тагидан ўн марта ўтган, қайнонаси ҳар ўтганида уни чақирган эди...
Келинидан садо чиқмагач, Аллоҳга ёлборганди.
—Бир меҳрибонимни жўнат!

Эшик тагида таниш машинанинг сигнали эшитилди.
—Мен борақолай, ойи, куёвингиз келдилар, мана Фаридахон қиздан аъло қараб ўтирган эканлар...
Онасини қучар экан волидасининг "тез-тез келиб тур, қизим" дея пичирлаган овозини эшитиб кўзидан бир томчи аччиқ ёш чиқиб кетди, билдирмай сидириб ташлади. Машинага ўтирди-ю келинига айтолмаган гаплари бўғзини куйдириб келди, сўнг елкалари силкиниб йиғлаб юборди.

Феруза Салходжаева

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

Йигирма йилча аввал Қўқонни Исфара гузари масжидида ўша пайтларда имомлик қилишган Хайруллохон домла рахматли қуйидаги воқеани жудаям таъсирли қилиб, "Хидоят"журналидан ўқиб бергандилар.
Масжид қавмидан кўпчиликни қалби юмшаб,кўз ёшлари тўкилишига сабабчи бўлган қисса будир... #хидоятга_қовушганлар
ФАРАНГ ХОНИМНИНГ ШУКРОНАСИ.

«Мен тўққиз йилдан бери жуда хатарли касаллик туфайли азобланар эдим.Бу мараз саратон касаллиги бўлиб,бунинг даҳшатли, ҳатто номининг ўзи шу қадар қўрқинчли эканини ҳар ким яхши билса керак.

Тўғриси,менинг Аллоҳга иймоним заиф эди,ғофил эдим.Мен инсон гўзаллиги, куч-қуввати ва сиҳат-саломатлиги бутун умр бўйи давом этади,деб гумон қилар,саратон касаллигидек даҳшатли дардга мубтало бўлишимни асло хаёлимга ҳам келтирмаган эдим.Бу дардга гирифтор бўлганимдан сўнг бутун аъзойи баданим,бутун вужудим ларзага тушди.
Фақат ундан қутулишнинг йўлларини ўйлайдиган бўлиб қолдим.Аммо қандай қилиб, қай усул билан, деган жумбоқ мени гангитар эди.Мен қаерда бўлсам,касал ҳам мен билан бирга–бу аниқ.Баъзида ўзимга-ўзим суиқасд қилишни ҳам хаёлимдан ўтказар эдим.Бироқ эрим ва фарзандларимни жуда яхши кўрганим учун бу ишга қўлим бормас эди.Ғофиллигим туфайли масаланинг Аллоҳга тааллуқли жиҳатини,яъни ўзини ўзи ўлдириш гуноҳлигини,бунинг учун Аллоҳ қиёмат кунида қаттиқ жазо беришини ўйлаб ҳам кўрмаган эдим.

Аллоҳга беадад шукрлар бўлсинки,бу меҳрибон ва раҳмли Зот мени ўша касаллигим туфайли ҳидоятга бошлади ва мени кўрган жуда кўп кишилар ҳам ҳидоят топишди.

Дарднинг давосини излаб куёвим билан бирга Бельгияга бориб,бир неча шифокорга учрашдик.Улар кўкрагимни кесиб ташлаш лозимлигини айтишди.Соч,киприк ва қошларимни тўкиб юборадиган,тирноқ ва тишларимга ҳам зарар етказадиган ўта кучли дориларни таклиф қилишди.Мен бундай дориларни истеъмол қилишдан бош тортдим.Бундан кўра кўкрагим,сочим ва Аллоҳ таоло ато этган бошқа аъзоларимнинг бутунлигича ўлишни афзал кўрдим.

Бекордан-бекор қайтиб кетмаслик учун менга бирорта енгилроқ дори ёзиб беришларини сўрадим.Улар илтимосимни бажаришди. Уйга қайтгач дори-дармонлардан қабул қилишни бошладим,аммо уларнинг ижобий таъсири мутлақо сезилмади.Ўзимча бу ҳолатдан хурсанд бўлдим.Балки мен бу касалликка йўлиқмагандирман,эҳтимол,дўхтирлар адашгандир,деган умидли хаёлларга ҳам бордим.Аммо,бахтга қарши,касаллик хуружи тўхтамас эди.Тахминан,орадан етти ойлар ўтгач,вазним тобора камаяётганини ва ранги-рўйим ўзгараётганини сездим.

Мени текшириб кўрган врачлар яна Бельгияга боришни тавсия қилишди.Эрим билан яна йўлга чиқдим.Касалликнинг зуғуми кучайиб,унинг заҳми бутун баданга тарқалаётганини,ҳатто ўпкада ҳам касаллик аломатлари борлигини эшитиб, чуқур қайғуга ботдим.Шифокорлар менинг Бельгияда ўлиб қолишимдан хавотирланиб, тезроқ уйга кетишим лозимлигини айтишди.Махфий равишда хўжайинимга тайинланган бу сирдан мен кейинчалик воқиф бўлдим.

Бу гапларни эшитган эрим қаттиқ безовта бўлади.Шу сабаб уйга қайтмасдан,шифо ниятида Францияга ўтиб кетдик.Аммо у масканда ҳам дарднинг давосини топа олмай сарсон-саргардон бўлдик.

Охири мен ўзимни жарроҳларга топширишга,яъни кўкрагимни кесиб ташлашларига розилик билдирмоқчи бўлдим.

Шундай кунларнинг бирида турмуш ўртоғим биз унутган ва ҳаётимиз мобайнида ғофил бўлганимиз улуғ Яратувчини кутилмаганда эслаб қолди.
Дарҳақиқат,Аллоҳ таоло муқаддас Байтуллоҳни зиёрат қилиш,у ерда ёлғиз ўзигагина юзланиб,барча мусибатлардан халос бўлишимизни илтижо қилиб сўрашни эрим дилига солгани аниқ эди.Биз шу ишни бажаришга қарор қилдик.

Такбир ва тасбеҳ айтиб Париждан йўлга чиқдик.Мени қандайдир хушнудлик қамраб олган эди.Аллоҳнинг муқаддас даргоҳини зиёрат қилишга биринчи бор чиқишим – хуш кайфиятга шу сабаб бўлса ажаб эмас.

Хўжайиним билан Парижда Қуръони Карим харид қилдик ва тўғри Маккаи Мукаррама зиёратига қараб жўнадик.

Байтул ҳарамга етиб келдик.Ичкари кириб,Каъбани кўргач, мен ўзимни тутолмай йиғлаб юбордим.Аллоҳ фарз қилган ибодатларни,намоз, рўза,хушуъ,тазарру каби амалларни бажармай ўтказган умримга ачиниб кўп афсус-надомат чекдим.Сўнгра Аллоҳга илтижо қилиб:

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

Sayyid Muhammad Hasaniy
“Ikki olam sarvari”

📖Muqova: qattiq
📝Buyurtma asosida olib kelamiz
🚗Yetkazib berish xizmati mavjud

Buyurtmalar: @akhmedovasa

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

ЧИВИН МЎЪЖИЗАСИ

Аллоҳ таоло Ҳаж сурасида марҳамат қилади: «Эй инсонлар! (Сизларга) зарбулмасал қилинди. Бас, унга қулоқ тутингиз! Аниқки, сизлар Аллоҳни қўйиб, сиғинаётган нарсаларингизнинг барчаси бирлашганда ҳам, бир пашшани ярата олмаслар, агар пашша улардан бирор нарсани тортиб олса, уни ундан айириб ололмаслар. Талаб қилувчи ҳам, талаб этилувчи (бутлар) ҳам заифлик қилурлар» (73-оят).
400 минг марта катталаштириб кўрсатадиган электрон микроскоп орқали таҳлил қилинганда, чивиннинг бошида юзта кўзи, оғзида 48 та тиши, кўксида 3 та юраги (марказий юрак, ҳар бир аъзо учун юрак) борлиги маълум бўлди.
Чивин қушларда мавжуд бўлмаган аъзолар билан жиҳозланган бўлиб, унда ҳароратни ўлчовчи асбоб бор экан. У атрофидаги нарсаларни рангидан, шаклидан эмас, фақатгина ҳароратидан таниб оларкан. Чивинда қонни таҳлил қилиш асбоби бор экан. У шу асбоб орқали қайси танага қўниш, қайси танадан қон олишни ҳал этар экан. Шунинг учун ҳам у ҳаммадан қон сўравермайди. Чивиннинг хартумчасида 6 та йўлак бўлиб, ҳар бирининг ўз вазифаси бор экан. Чивиннинг оёқларида тирноқлари бўлиб, уларни силлиқ терига қўнган пайтларда ишга солар экан.
Субҳаналлоҳ!
Ё Аллоҳ, Сен ҳар нарсага қодирсан!

@сhinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

Савоб учун ишлаганларни тоган тутганига барака берсин.

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

#Rasmiy

Ohangaron shahriga hokim tayinlandi

Bugun Xalq deputatlari Ohangaron shahar Kengashining navbatdan tashqari sessiyasi bo‘lib o‘tdi.

Sessiya ishida tashkiliy masalalar ko‘rib chiqildi. Unda Toshkent viloyati hokimi Zoyir Mirzayev ishtirok etdi va tanqidiy-tahliliy nutq so‘zladi.

Zoyir Mirzayev Ohangaron shahar hokimi lavozimiga Rajabboyev Muzaffar Erkaboyevich nomzodini tavsiya qildi.

Muzaffar Rajabboyev Xalq deputatlari Ohangaron shahar Kengashining qarori bilan Ohangaron shahar hokimi etib tayinlandi.

Ma’lumot o‘rnida, Muzaffar Rajabboyev 1984-yilda Parkent tumanida tug‘ilgan. Ma’lumoti – oliy. 2007-yil Toshkent irrigatsiya va melioratsiya instituti, 2014-yil O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi davlat boshqaruvi akademiyasi, 2019-yilda Xitoy Xalq Respublikasi xalqaro biznes va iqtisodiyot universitetida magistraturani tamomlagan.

U Qibray tumani IIB Yong‘in xavfsizligi xizmatida mehnat faoliyatini boshlagan.

Shuningdek, Yuqori Chirchiq, Parkent tumani hokimliklarida mas’ul vazifalarda ishlagan.

Tayinlovga qadar O‘zbekiston Respublikasi Kambag‘allikni qisqartirish va bandlik vazirligida bo‘lim boshlig‘i lavozimida ishlab kelayotgan edi.

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

Ассалому алайкум қадрли юртдошим, омонмисиз.
Якшанба тонгги муборак бўлсин. Дам олиш кунини яқинлар билан ўтказиш қандай соз. Нима бўлгандаям мароқли ҳордиқ чиқаринг. Чунки эртага ҳафтанинг биринчи кунини куч ва ғайрат билан бошлашингиз керак.

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

✅Депутат ташаббуси билан йўл белгилари ўрнатилди

Мамлакатимизда йўлга ва йўл хизматларига оид ўзига хос қонун-қоидалар, тартиб интизомлар жорий этилган.
   Йўл қоидаларига қатъий риоя қилишнинг назоратга олиш муҳим вазифалардан бири.

📌Аҳоли хавфсизлиги ва саломатлигини таъминлаш, шунингдек, йўл-транспорт ходисаларини олдини олиш мақсадида Ҳалқ депутатлари Чиноз тумани Кенгаши депутати Олимжон Исоқов томонидан тегишли ташкилот раҳбарлари номига депутат сўрови юборилиб тумандаги 28-умумтаълим мактаби ҳудуди ва 10-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти, шунингдек, 63-қишлоқ оилавий поликлиникаси олдига пиёдалар ўтиш🚸 белгиси ва пиёдалар йўлаги чизилишига эришилди.

Эндиликда пиёдалар йўлагига яқинлашган автоулов тезлигини пасайтириш орқали аксарияти болалар бўлган пиёдалар йўлдан хавфсиз ўтишларига эришилди.

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

“Катта бўлсам, Фаррош бўламан!”
   
Бошланғич синф ўқитувчиси бўлганим учун ҳам ёш болаларнинг психологиясини яхши биламан. Улар беғубор ва самимий бўлишларига қарамай, гоҳида бироз бешафқат ва адолатсиз ҳам бўла оладилар. Назаримда, бу уларда ҳали виждон тушунчаси ва туйғуси шаклланмаганидан бўлса керак. Лекин, биз катталардан фарқли ўлароқ, бир-бирига ноҳақлик қилиб, аразлашиб қолган болалар жуда тез фурсатда яна апоқ-чапоқ бўлиб кетаверадилар. Гина сақламайдилар, бир-бирларидан алам олишни ўйламайдилар.
Яқинда ўзим раҳбарлик қиладиган учинчи синфда кўнгилсизлик рўй берди: отаси кўчада фаррош бўлиб ишлайдиган бир ўқувчимни бошқа ўқувчилар мазах қилиб, яккалаб қўйишибди.
– Улар: “Сенинг отанг кўча тозаловчи, исқирт бир одам, сендан ҳам чиқиндининг ҳиди келиб туради”, дея ўғлимни ҳақорат қилишибди, – деди унинг отаси. – Ўғлим бундан қаттиқ азият чекяпти, мактабга келишни ҳам истамаяпти. Уни бошқа мактабга ўтказганим маъқулмикан?..
Ўғлининг ноҳақ азият чекканидан изтиробда қолган отага таскин беролмадим. Бу воқеа ўзимни ҳам қаттиқ ранжитган эди.
– Бошқа мактабга ўтказиш ҳақида қайта гапирманг, – дедим. – Менда бир режа бор… Ҳамкорликда бир иш қилмаймизми? Агар рози бўлсангиз, ҳамма болаларга катта дарс бўлар эди.
Ота бажонудил рози бўлди. Биз режамнинг майда-чуйдасига қадар муҳокама қилиб, келишиб олдик.
Эртаси куни мактабга барвақт келдим-да, синф хонасига ўзим билан олиб келган чиқиндиларни сочиб чиқдим ва хонанинг эшик-деразаларини зичлаб беркитдим. Дарс бошланадиган вақтгача синф хонамиз чиқиндининг сассиқ ҳиди билан тўлди. Болалар синф хонасига ҳар доимгидек шовқин-сурон билан кириб келдилар ва аҳволни кўриб, донг қотиб қолишди. Мен сассиқ ҳиддан кўнгли беҳузур бўлиб, оғиз-бурунларини рўмолча билан беркитишга уринаётган болаларни кўз қирим билан кузатар эканман, ёлғондан жаҳл қила бошладим:
– Бу нима аҳвол? Бу нимаси ахир? Нега шундай чиройли синф хонамиз бу ҳолга тушди?..
Бу вақтда режага мувофиқ етиб келган ҳамкасбларимдан бири бу ҳолатнинг сабабини “тушунтира кетди”:
– Кеча фаррошимизнинг тоби қочиб, ишга келмаган эди. Бошқа синфлардаги болалар ўз синф хоналарини ва мактаб ошхонасини тозалаб, чиқиндиларни шундоқ йўлакда қолдириб кетишибди. Менимча, очиқ деразадан дайди итлар кириб, овқат қолдиқларини еб, чиқиндиларни титкилаб, синф хонангизга сочиб ташлаган кўринади… Бир кун фаррош бўлмаса, аҳвол шу-да!
Болалар бизнинг бу тўқималаримизга чиппа-чин ишониб, бири олиб бири қўйганча чуғурлаша бошладилар:
– Энди нима бўлади, устоз?
– Бугун дарс ўтолмаймизми?
– Хонамизни ким тозалаб беради энди?
– Ўзимиз тозалаймиз, – дедим хотиржамлик билан. – Қани, сумкаларингизни жойига қўйиб, менга қарашиб юборинглар-чи! Бўлақолинглар!.. Аввал деразаларни очамиз…
Болалар истар-истамас, чиқиндиларни полдан тера бошладилар. Ярим соатча “тер тўкдик”, лекин синф хонамизни буткул тозалай олмадик.
– Бу иш бизларнинг қўлимиздан келмас экан, болалар, – дедим “чарчаб” стулга ўтирарканман. – Бизга яхши бир ёрдамчи керак. Ёрдамчи деганим нимаси, бизга халоскор керак! Тезда келиб, бизни бу ифлос чиқиндилардан қутқарадиган халоскор керак!
Болаларнинг ҳаммаси менга умид билан тикилиб қолганларини кўриб, овозимни баландлатиб, таъкидладим:
– Мен шундай одамни биламан. Ҳозироқ унга қўнғироқ қилсам, ҳамма ишини ташлаб, бизга ёрдамга етиб келади…
Мен синфдошлари яккалаб қўйган боланинг отасига – кўча фаррошига қўнғироқ қилдим-да, аҳволни тушунтирган бўлдим. У режа бўйича мактаб қоровулхонасида ўтириб, қўнғироғимни кутаётган эди. Фаррош синф эшиги ортига келиб, менга секингина белги бергач, синф хонасидаги бадбўй ҳиддан ва чиқиндилардан қандай қутулишни билмай, гангиб қолган болаларга қараб:
– Халоскоримиз етиб келди шекилли. Қани, болалар, ҳаммамиз у кишини ҳурмат билан кутиб олайлик-чи! – дедим. Болалар эшикдан худди эртаклардаги паҳлавон қаҳрамон кириб келадигандек, ихлос ва интиқлик билан тикилиб қолишди.......

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

Кўк ёзувни боссангиз каналга уланасиз👆

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

"Китобга мухаббат"

Қайғудан қутулмоқчимисиз-китоб ўқинг,  дардингизни унутмоқчимисиз-китоб ўқинг, хурсандчилигингизни ким биландир бўлишмоқчимисиз- китоб ўқинг.
Китоб энг яқин дўст,  энг яқин сирдош,  энг яхши маслаҳатгўйдир.  Буни кўп китоб ўқийдиганлар билади.
Сизга бир канални тавсия қилмоқчиман қуйида👇
Канални очишдан мақсад ҳам  бизнес,  ҳам яқинларига  зиё тарқатиш.  Группалар,  каналлар очсангиз энг аввал ўз яқинлврингизни қўша бошлайсиз, Кейин бошқаларни қўшаркансиз.
Шундай экан, яқинларингизни ушбу каналга қўшинг. Токи уларга ҳам маърифат улашган бўласиз. 👇

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

#Loyiha2024 #Chinoz

Joriy yilda Chinoz tumanida investitsiya dasturi doirasida bir qator obyektlarda qurilish va rekonstruksiya ishlari olib borilishi reja qilinmoqda. Sizdan bu boradagi taklif va mulohazalaringizni kutib qolamiz.

1) "Barkamol avlod" bolalar maktabini rekonstruksiya qilish;
2) Bolalar va o‘smirlar sport maktabi uchun 25x11 metr o‘lchamli yopiq suzish havzasini qurish;
3) Madaniyat markazi binosini rekonstruksiya qilish;
4) "Каракулдюк" kanalining PK 157+00 dagi suv to‘suvchi inshootini rekonstruksiya qilish;
5) "Kanalobod" MFYdagi 300 gektar maydonga "Bo‘zsuv" kanalidan nasos agregatlari yordamida 3,1 km masofaga quvur tortib suv chiqarish.

Aholi tomonidan bildirilgan fikrlardan kelib chiqib, loyihaga oʻzgartirish kiritilishi mumkin.

Muhokama yakunlanadigan sana: 29.02.2024

🌐Telegram 🌐Website 🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱Twitter

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

Бу хабар мен учун ҳақиқатан кутилмаган эди. Хотинимдан онажоним ҳақида ширин сўзларни эшитиб қалбан, хаёлан ўзимни лаънатлай бошладим. Боягина пайдо бўлган шубҳалар ўрнини алам, надомат туйғуси эгаллади. Ҳа, энди ўйлаб кўрсам, ростдан ҳам ойимдан бир ой бурун хабар олган эканман. Хотиним ҳам ҳисоблаб юрган экан-а шуни! Мен-чи? Мен ишим кўплигини рўкач қилишдан бўшамасдим ҳар гал. Ахир, неча маротаба отландим, отамнинг излари қолган ўша қадрдон ҳовлига боришга, ойижонимни кўриб хотиржам тортишга чоғландим. Нега бормадим?
— Сен ҳақсан, — дедим хотинимга жавдираб. — Ростданам рўзғор, иш деб онамдан хабар олишни унутибман. Аммо… Жуда яхши ўйлабсан. Уччаламиз бирга тушлик қиламиз.
— Йўқ, — деди хотиним норози бош чайқаб. — Тушликни фақат ойижон билан бирга қиласиз. Қизиқ-қизиқ гаплардан гапириб кўнглини кўтарасиз. Токи, сиз тошбағир ўғилни кутиб хуноб бўлганлари ёдидан чиқсин. Мен… Ҳали улгураман кафега боришга.
— Раҳмат сенга, — дея хотинимнинг билагини маҳкам сиқдим. — Мен аҳмоқнинг кўзини очганинг учун сендан жуда миннатдорман.
— Бўпти, энди юз-қўлингизни чайинг, овқатланамиз! Бўла қолинг!
Эртаси куни белгиланган муддатда она ҳовлимга кириб келдим. Ойим янги кийимларини кийган ҳолда дарвозахонада ўтирган экан. Мени кўрди-ю, кўзларидан шашқатор ёш оқиб, маъюс жилмайди. Йўқ, бу шунчаки жилмайиш эмасди. Онамнинг сўлғин нигоҳларида соғинч, маҳталлик яширингандек эди.
— Болам мени ка-аттакон кафега олиб бориб меҳмон қилса-я, — деди ойим мени бағридан бўшатгиси келмай. — Яхшиям сенгинамни худо берган экан. Йўқса бугун мени ҳеч ким меҳмон қилмасди.
— Мени кечиринг, ойи, — дедим бошимни волидамнинг нозик елкасига қўйиб. — Аҳмоқлик қилиб сиздан хабар ололмадим. Иш дедим, бошқа баҳоналарни рўкач қилдим. Кечиринг!
— Бу нима деганинг? — даҳанаки койиб берган бўлди ойим. — Сендан сира хафамасман. Давлатнинг ишида бўлсанг, уёқда рўзғор дегандай… Ана, келиним Вазирахон хабар олиб кетди. Қизиқ-қизиқ гаплардан айтиб роса кулдирди кам бўлмагур! Болам, Вазира келинимни хафа қилмагин-а! У топилмас аёл.
— Хўп бўлади, ойи! Хафа қилмайман. Сиз ҳақсиз, Вазира топилмас аёл. Ишқилиб икковларингизгаям кўз тегмасин! Хўш, кетдикми? Вақт бўлиб қолди!
— Кетдик!
Ойим ҳануз мени қўйиб юбормай, кўча томон юрди.
Ўша бир соатгина давом этган тушлик ҳаётимдаги энг унутилмас онга айланди десам, хато қилмайман. Ойимнинг гаплари кўпайиб қолган экан. Ҳаммасини тўкиб-солди. Стол устидаги ноз-неъматлардан ҳар тотиб кўрганда мени астойдил дуо қилди. Мен бўлсам, ҳалиям шундай меҳрибон, муштипар онадан тез-тез хабар олмаслигимни ўйлаб эзилардим.
— Бас, энди сенга бир гапни айтиб қўяй, — деди ойим дастурхонга фотиҳа тортилгач. — Мана, бугун менга қуюқ зиёфат бердинг. Илойим, топганинг олтин бўлсин! Келаси ҳафтанинг чоршанбасида сенга мен зиёфат бераман.
— Ойи, бу нима деганингиз? — норозиланиб пешонамни тириштирдим. — Нега энди сиз меҳмон қиларкансиз? Мана, мен турибман-ку!
— Йўқ дема! Она бўлиб бир марта шундай ният қилдим. Шаштимни қайтарма, болам!
— Хўп, ойи! Сиз айтганча бўла қолсин!
— Бу бошқа гап. Фақат эсингдан чиқмасин!..
Ниҳоят кутилган онлар яқинлашмоқда эди. Онамнинг нияти амалга ошишига икки кунгина вақт қолганди. Ярим тунда маҳалладаги ён қўшнилардан бири қўнғироқ қилди. Надоматлар бўлсинки, бу қўнғироқ барча орзу-умидларни чилпарчин қилди.
Онам кутилмаганда оламдан ўтибди…
Етиб келганимда эса Баҳриниса аммам қўлимга бир парча қоғоз тутқазди. Айрилиқ бағримни эзиб, қон йиғлаётган бўлсам-да, бу қоғоз онажонимдан ягона ёдгор эди.
Жонҳолатда қоғозга битилган жумлаларни ўқий бошладим.
— Болажоним, — дейилганди хатда. — Сен уйимизга келганингда онанг бу дунёда бўлмайди. Афсус… Ниятимга ета олмадим. Сен ёлғизгинамни зиёфат билан сийлаш насиб этмади. Аммо олдиндан зиёфат ҳақини ўша кафедагиларга тўлаб қўйганман. Васиятим шуки, суюкли келинимни олиб албатта ўша зиёфатни егин! Шунда гўримда тинч ётаман. Алвидо!.......

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

ЁШИ 35, 40, 50 ва ундан юқорига чиққанлар учун тавсиялар:

1. Йилда бир марта қон олдиргин (ҳижома), гарчи бирор касаллик ва дардинг бўлмаса ҳам.
2. Чанқоқлик ёки сувга эҳтиёж сезмасангда, доим сув ичиб юришга одатлан. Соғликка путур етишидаги асосий муаммо- танадаги сув етишмовчилигидир.
3. Дунёнинг иши зиммангда бўлса ҳам спорт билан шуғуллан. Пиёда юриш, сузиш ёки бирон турдаги спорт билан шуғулланиб, аъзоларни ҳаракатлантириб туриш лозим.
4. Овқатланишни камайтир. Одам боласи учун қаддини тутиб туришига бир неча луқма кифоя қилади. Овқатга жуда иштаҳа қўйиб, очкўзларча ейишни бас қил. Чунки кўп овқат яхшиликка олиб бормайди. Бутунлай емасдан ҳам қўйма, балки миқдорини озайтир.
5. Имкони борича машина минмасликка ҳаракат қил. Бирор жойга боришни истасанг пиёда юриб бор. Масалан, масжид, дўкон, зиёрат ва ҳоказоларга юриб боришни одат қил.
6. Ғазаб ва асабийлашишни тўхтат. Ишларга кўз юмиб, бепарвороқ бўлишга ҳаракат қил. Безовта бўлинадиган ишларга аралашаверма. Бундай қилишинг соғлигингга путур етказади ва кўринишингни хунуклаштиради.
7. Молингни қуёш остида қолдириб, ўзинг соя остида ўтир, деб айтилган мақолдаги кишидек бўл. Ўзинг ва атрофингдагилар ҳаққини паймол қилма. Мол дунё бизга хизмат қилиши учун яратилган, биз мол дунёга хизмат қилиш учун эмас.
8. Бирор кишини деб нафсингни ҳасрат ва надоматга тўлдирма. Амалга ошира олмаган нарсангга ҳам афсус чекиб ўзингни койима. Ўзингни билмаганга солиб ол. Балки унутишга ҳаракат қил.
9. Тавозуъли ва камтар бўл. Мол дунё, мансаб, куч қувват ва нуфузинг такаббурлик ва ғурур билан барбод бўлади.
Тавозуълик – одамларни сенга муҳаббатли қилиб, Аллоҳ наздидаги қадрингни оширувчи фазилатдир.
10. Сочингга оқ оралаши ҳаётинг охирлаганини англатмайди. Балки, афзал ҳаёт энди бошланганини билдиради. Шундай экан, келажакка умид ва Аллоҳнинг зикрига машғуллик билан вақтингни ўтказ. Сафар қил ва ҳалол нарсалардан баҳраманд бўл.
11. Ҳеч қачон намозни қолдирма. Намоз, дунёда ҳамда мол дунё ва фарзандлар фойда бермайдиган охиратда фойда келтирувчи қоғозингдир.
@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

Ассалому Алайкум, қалби пок қадри баланд  қадрдонларим!

Хайрли тонг!

Ҳаёт деб аталмиш олий неъматни яна бир қайтарилмас тонги муборак!

Яратганнинг ўзи ушбу кунда сизга омад, қалбингизга хотиржамлик, ҳалоли покдан даромад, орзу-истакларингизни ижобат қилсин.

Яқинларингиз меҳрида бўлинг, оилавий барқарорлик, тўкин-сочинлик, файзу -барака тилаб қоламан.

Ўзингизни эҳтиёт қилинг,
Хушкайфият сизни кун буйи  тарк
этмасин

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

«Эй пок Парвадигор,менинг қаршимдаги барча эшик ёпилди.Фақат энг сўнгги илинж ва умид таянчи бўлмиш эшикларингни менинг қаршимда ёпиб қўйма.Ўзинг раҳм қил!Табиблар мени даволашдан ожиз қолишди.Энди шифо Сендан ва фақат Сендандир», дедим.Сўнгра Байтуллоҳни тавоф қилдим,ноумид қилмаслиги ва ёрдамсиз қўймаслигини ҳамда табиблар жамоасини лол қолдириб,менга шифо беришни ялиниб-ёлвориб чин кўнгилдан сўрадим.

Юқорида айтиб ўтганимдек,мен ғафлатда эдим,Аллоҳнинг энг тўғри ва ҳақ динидан бехабар,бебаҳра эдим.

Байтуллоҳга келган кунларда озғин эдим.Танамнинг юқори қисмида саратон билан оғриганимни билдирувчи кичкина юмалоқ томчилар ва яра-чақалар бор эди. Атрофимдаги дугоналарим менга ўша жойларни замзам суви билан ювишни маслаҳат беришди.Аммо мен ярага тегиб кетсам, касаллигим хотирга келади,Аллоҳ зикридан чалғиб қоламан, дея қўрқар эдим.Шу сабаб ўша ўринларга сув теккизмай, эҳтиёткорлик билан ювиниб туришни лозим топган эдим.Бешинчи куни ҳамроҳларим баданимни замзам суви билан артишга яна ундаб кўришди.Мен рози бўлмадим.Аммо қандайдир бир ғойибдан келган куч қўлимга замзам сувидан олиб, баданимга суртишга мени мажбурлагандек туюлар эди.Бу ҳол бир неча бор такрорлангач,беихтиёр йирингли яра-чақа босган кўкрагимга замзам сувидан сурта бошладим.Шунда мутлақо хаёлимга келмаган воқеа – мўъжиза содир бўлди.
Танамдаги бор яра-чақалар йўқолиб,на оғриқ,на қон ва на бир йирингдан асар қолди.

Ҳайронлик ичра гангиб,қўлим билан кўкрагимни силадим, баданим соппа-соғ эди.Сесканиб кетдим.Дарҳол Аллоҳнинг қудратини зикр этдим ва ҳамд айтдим. Ёнимдаги дугоналаримнинг биридан баданимни ушлаб, ўша яраларни текшириб кўришини сўрадим.Танамнинг соппа-соғ,топ-тозалигига гувоҳ бўлгач, ҳаммалари беихтиёр қичқириб юборишди:
«Аллоҳу акбар!
Аллоҳу акбар!»

Бу хабарни эримга етказиш учун тезда меҳмонхонага жўнадим.Унинг олдига кириб, кўйлагимни ечиб:
«Аллоҳнинг меҳрибонлигини қаранг»,-деб соғлом танимни кўрсатдим.У ҳайратдан ёқа ушлади.Бўлиб ўтган барча воқеаларни қайта сўйлаб берганимда унинг ишонгиси келмас эди.У ўзини тутолмай қувонганидан йиғлаб юборди ва баланд овоз билан: «Табиблар сенинг уч ҳафтадан кейин ўлишингни башорат этганларини биласанми?»,-деб хитоб қилди.
Шунда мен:
«Ажал фақат Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло қўлидадир.Ғайбни фақат Аллоҳ билгувчидир»,-дедим.

Биз Байтуллоҳда яна бир ҳафта турдик.Аллоҳнинг менга берган неъматларига шукрлар айтиб,ҳамду санолар ўқидим.Сўнгра Мадинаи Мунаввардаги Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидларини зиёрат қилиб,Францияга қайтиб бордик. Францияда шифокорлар мени соғайганимни кўриб ҳайрон қолишди.Саросимага тушишди,ақлдан озишларига сал қолди.Чамамда, улар мендан:
«Сиз фалончимисиз?»,-деб сўрашди.
Мен:
«Ҳа, мен фалончиман,эрим фалон кимса»,- деб фахрланиб қатъият билан жавоб бердим.

Дарҳақиқат,мен тавба қилдим.Яратганга қайтдим, фақат Аллоҳ таолодангина қўрқадиган,фақат ундангина нажот кутадиган бўлдим.Зеро,тақдиримизни Аллоҳ белгилайди,ҳукм ҳам Аллоҳдандир. Ўша номдор дўхтирлар:
«Бу ҳолатингиз ўта ғаройиб.Қайта тешириб (рентген қилиб) кўриш кepaк», дейишди.Улар текширишди ҳам,аммо касалликдан бирор асорат топа олишмади. Илгари мен нафас олишга ҳам қийналар эдим.Байтул Ҳарамга бориб Аллоҳдан шифо сўраганимдан кейин бу дардимга ҳам даъво топдим.

Шундан кейин Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратлари ҳамда саҳобаи киромларнинг тарихлари битилган китобларни ўқидим, ўргандим.Кўп мутаассир бўлиб,узоқ йиғладим.

Аллоҳ таоло ва Унинг Расулини севмасдан ўтказган умримга кўп афсус-надоматлар қилиб,яна тинимсиз кўз ёш тўкдим.Мен Аллоҳ таолонинг берган неъматларига шукрона айтаман ва қилган гуноҳларимни кечириб, тавбаларимни қабул этишидан умидворман...»

Азизимлар,шу ўринда бир ожизанинг ғаройиб ва ғоятда ибратли ҳикояси якун топади.Ундан насиҳатланиш ва зарурий хулосалар чиқариб олиш ўзимизга ҳавола.
Islom.uz.

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

Агар китобга мухаббатингиз бўлса юқорида кўрсатилган каналга обуна бўлинг,  Сиз истаган,  сиз излаётган китоб  зудликда сизга етказиб берилади.
@akhmedovasa сўзига босинг ёки юқоридаги 👆Кўк ёзув устига боссангиз каналга ўтасиз  ва подписаться тугмасини босиб уланиб оласиз.

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

Жуда фойдали маслаҳатлар

Саломатлик:

1. Кўп сув ичинг.
2. Қиролларга хос нонушта қилинг, шаҳзодаларга ўхшаб тушлик қилинг, кечки таомингиз фақирона бўлсин.
3. Ўсимликлардан пайдо бўлган маҳсулотларни кўпроқ тановвул қилинг, заводларга ишлаб чиқарилган таомларни камроқ енг.
4. Кўпроқ ўйинлар ўйнанг.
5. Кўп китоб ўқинг.
6. Ҳар куни ҳеч бўлмаганда 10 дақиқа сукунатда ўтиринг.
7. 7 соат ухланг.
8. 10-30 дақиқа пиёда юринг. Юрганда табассум қилинг.

Шахсият ҳақида.

1. Ўз ҳаётингизни бошқалар билан солиштирманг. Уларни қандай ҳаётни бошдан кечиришгани ҳақида ҳатто тассаввурга ҳам эга эмассиз, уларнинг барча йўлини билмайсиз.
2. Ўзингиз назорат қила олмайдиган салбий фикрлар ва буюмларни ушлаб турманг. Бунинг ўрнига ўз қувватингизни ҳақиқий ижобий нарсага қаратинг.
3. Шунчаки бажаришдан нарига ўтманг. Ўз чегараларингизни билинг.
4. Ўзингизни ҳаддан ташқари қатъий муҳокама қилманг.
5. Ўзингизнинг қимматли қувватингизни ғийбатларга сарфламаг.
6. Сергак бўлганингизда кўпроқ орзу қилинг.
7. Ҳасад вақтни беҳуда сарфлаш ҳисобланади. Сизда ўзингизга керакли барча нарса бор.
8. Ўтмишдаги муаммоларни унутинг. Севган инсонингизни ўтмишдаги хатоларини эсламанг. Бу ҳақиқий бахтингизга путур етказади.
9. Нафратланиш учун вақт кетказишга умр камлик қилади. Бошқаларга нафрат билан қараманг.
10. Бахтингизга ўзингиздан бошқа ҳеч ким жавоб бермайди.
11. Эсда тутинг, ҳаёт – бу мактаб, бу ерда сиз уни тушуниб етасиз. Муаммолар – шунчаки ўқув дастурининг бир қисмидир, улар қайсидир синфнинг алгебра дарсидек пайдо бўлиб, йўқолади, лекин сиз билиб оладиган дарслар бир умр эсда қолади.
12. Кўпроқ табассум ва кулги бўлсин.
13. Сиз ҳар бир баҳсда ютиб чиқишга мажбур эмассиз. 

Одамлар билан:
1. Яқинларингизга кўпроқ телефон қилинг.
2. Хар куни бошқалар учун қандайдир яхшилик қилинг.
3. Барча нарсани ва барча инсонларни кечиринг.
4. Кўпроқ 70 дан ошган ва 6 ёшдан кичиклар билан вақт ўтказинг.
5. Одамларга кулиб боқинг.
6. Одамлар сиз ҳақингизда нима деб ўйлашлари, бу сизнинг ишингиз эмас.
7. Сиз бемор бўлганингизда ишингиз сизга ғамхўрлик қилмайди, дўстларингиз жонингизга оро киради. Улар билан алоқада бўлинг.

Ҳаёт:
1. Сиз учун фойдали, чиройли ва қувончли бўлмаган нарсалардан воз кечинг.
2. Вазият ҳох яхши, ҳох ёмон бўлсин, у албатта ўзгаради.
3. Ўзингизни қандай ҳис этишингиздан қатъий назар ўрнингиздан туринг, кийининг ва йўлга тушинг.
4. Яхшиси ҳали олдинда.
5. Юрагингизнинг қаеридадир сиз бахтлисиз. Шундай экан, бахтга эришинг.

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

ҚАСД

Олови ўчиб қолган печкага ўтин олиб келиб солай деб ташқарига чиқдим.
Ташқари қуюқ туман эди.
Алланима ёғади шекилли?! Изғиринни кучли эканини кўрмайсизми?
Ертўладан болтани олиб секин боғ оралаб юрдим.
Балки ўрикнинг бир шоҳини кесиб тушсамми? Катта ўрикни бизга кераги йўқку унчалик? Бир томондаги катта шоҳининг меваси ҳам бизга етади.
Ҳа, шундай қилиб ўрикнинг бир бўлагига болта солдим.
Бир ойга етарли ўтин чиқади чамамда?!
Ҳа, бир ой беармон уйимизни қиздирди ўрикнинг ярми!
Бобомдан қолган ўрик эди, данаги ширин, катта-катта меваси бор.
Навбат олмага, кейин олчага, хуллас боғнинг бир қўл шоҳи кесилмаган дарахти қолмади.
Баҳорга яқин дашт оралаб қуриб қолган янтоқ териб келиб ёқдим.
Қишнинг бир куни ҳам қишда. Тирик қолгинг келади.
Баҳор келди, бирорта дарахт гулламади, мева тугмади.
Табиат мендан қасдини олди.
Оиламиз бир қўл дарахтларга боққан қўлсизларга айланиб қолдик.

Нуриддин
Зиё @Chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

Бўлган воқеа..

Отам рахматли жуда хам китоб ўқишни ёқтирардилар. Уйимизда икки токча(хозирги жавон вазифасини ўтаган) китоб бўлар эди.. Бирида фақат китоблар, иккинчисида журналлар.. Зм рулем дан тортиб Шарқ Юлдузига ча...
Александр Дюма асари Граф Монте Кристо ни иккала томини олиб келдилар.. Аввало отам, кейин опам,(китоб деса томдан ташайди хозир хам😊) кейин эса менга навбат тегди..
У махалда китобга эьтибор кучлимиди, ёки кўпчилик қизиқармиди билмайман.. Аммо синфда бирор бошқалар ўқимаган асар тўғрисида бирорта синфдош гапириб қолса, унга хавас қилгучилар кўпчилик бўлар эди.. Мен биринчи томни ўқиб бўлиб, мактабга бориб ўша китобдан гап очдим.. Орамизда мен ва яна бир синфдошим ўқиган экан. Бошқалар ни ҳайратлантира олганимиздан иккимиз хам хурсанд эдик.. Орада мен иккинчи томни хам ўқиб тугатдим ва яна олдингидек бошқалар ўқимаган нарсалар хақида гапира бошладим.. Билсамки хали хеч ким иккинчи томни ўқимаган.. Шунда бояги биринчи томни ўқиган дўстим, илтимос қилди, китобни бериб туришимни, ўқиб қайтиб беришини.. Кўнмадим.. Аммо у китобни ўқиши эвазига, дадаси чет элдан олиб келган(малайзияга бориб врачли килган икки йилча отаси рахматли) хаммани хаваси келиб юрган шарикли ручкасини бутунлай беришни ваьда қилди.. Еттинчи, ёки саккизинчи синф эдик адашмасам ўша пайтлар.. Хуллас китобни бердим.. Бир хафта, бир ой, бир йил ўтди.. Қайтиб бермади.. аввалига ундай бундай бохоналар, кейинчалик сўрамай хам қўйдим негадир.. Уйда эса эшитадиганимни эшитганман отамдан.. Хуллас битта Шарикли ручкага битта китоб алишганман😃
Вақтлар ўтди.. Хозир хам шу оғайним китоб ўқишни ташламаган.. Мени китобим қани деб сўраб тураман учрашганда.. 😊
Юқоридаги фикрларимдан айтмоқчи бўлганим шуки.. Ўзингизга ёққан китобни бермаслик керак экан.. Совға қилсангиз бу бошқа, аммо ўқишга бериб, қайтиб олмасангиз, ёки эскирган холатда олсангиз алам қилар экан одамга..
Шунақа гаплар... эринмай ўқиганларга эса рахмат катта.. 🙏🙏🙏🙏

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

МУҲИМ САВОЛЛАРГА, МУҲИМ ЖАВОБЛАР

🗯 “Оғриқнинг давоси нима?”
деб сўрашди. “Давоси – сабр” дедим.

🗯 “Муваффақиятсизликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – ўша ишни такроран бажариб кўриш” дедим.

🗯 “Ҳасаднинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – ўзини билмаганга олиш” дедим.

🗯 “Фақирликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – қаноат” дедим.

🗯 “Заифликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – иймон” дедим.

🗯 “Ҳунукликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – гўзал ахлоқ” дедим.

🗯 “Жоҳилликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – илм ўрганиш” дедим.

🗯 “Аҳмоқликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – сукут сақлаш” дедим.

🗯 “Душманликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – эҳсон, яхшилик қилиш” дедим.

🗯 “Ёқтирмасликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – муҳаббат” дедим.

🗯 “Оғриқ ва изтиробларнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – табассум” дедим.

🗯 “Мусибатнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – истиғфор айтиш” дедим.

🗯 “Нафснинг гуноҳ бўлган истакларининг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – уни ўша истаклардан маҳрум этиш” дедим.

🗯 “Чарчоқнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – уйқу” дедим.

🗯 “Юқоридаги саволлардаги ҳолатларнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – “Эй Роббим!” деб дуога қўл очмоқдир” дедим.

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

***
Йиғламанг, кўз ёшга арзимас дунё,
Қатра ёшингизга арзимайди у.
Йиғламанг, арзимас, арзимас, гўё
Муқаддас нарсадек кўринган туйғу.

Йиғламанг, ёшингиз арта олмайман,
Юпатай дейману қўлим етмайди.
Бир томчи ёшингиз юракка тушса
Доғ бўлиб қолади - кейин кетмайди.

Ассалому алайкум азиз юртдошим шанба дам олиш кунингиз мароқли ўтсин. Шу қорда, шу совуқда қандай мароқли ўтади, деманг, бу сизга боғлиқ.

✍Воҳид Луқмон.

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

Фаррошимиз кириб келгач, ҳамма болалар менинг ишорамни кутмасданоқ унга жўровоз бўлиб салом бердилар. Фаррошимиз алик олгач, атрофни кўздан кечирган бўлди ва:
​​– Сизлар бирпас тоза ҳавода айланиб келинглар, муаллим, мен унгача синф хонангизни тозалаб бераман, – деди. Мен болаларни мактаб ҳовлисига олиб чиқдим, аммо уларнинг ҳеч бири ўйинга рағбат билдирмади. Ҳамма болалар синф эшигидан мўралашни, фаррошнинг хонамизни қандай қилиб асл ҳолига қайтара олишини кўрмоқни исташарди…
Синф хонасига қайтиб кирганимизда атроф тозаликдан ярақлар, ҳаводан атиргуллар иси келаётганди (фаррошимиз режага мувофиқ, хонани тозалаб бўлгач, ҳавога атиргул исли спрей пуркаган эди). Болалар қувончдан чапак чалиб юборишди. Энди фаррошимиз уларнинг кўзига афсоналардаги сеҳргарлар каби ҳар ишга қодирдек кўрина бошлади.
Кейин режамизнинг иккинчи босқичига ўтдик: мен фаррошнинг кетишига изн бермадим ва уни ўзимнинг ўрнимга ўтқазиб қўйдим-да, “Бизга ўзингиз ва касбингиз ҳақида сўзлаб беринг, илтимос”, дедим. Болалар кутганим каби, сув қуйгандек жим-жит бўлиб, фаррошнинг суҳбатини тинглай бошладилар.
– Мен фаррошман, – шошилмай гап бошлади у қадрдонимиз. – Ҳар куни эрта саҳарда – сизлар ҳали иссиқ ва юмшоқ ўринда ухлаб ётган вақтингизда мен кўчаларни тозалагани чиқаман. Атрофни супуриб-сидираман, чиқиндиларни тўплайман ва керакли жойга элтиб ташлайман. Менга ўхшаган фаррошлар жуда кўп. Уларнинг ичида сизларнинг отангиз, ҳатто бобонгиз тенги кишилар ҳам кўп. Ҳаммамиз баҳамжиҳатликда ишлаб, одамлар ишга, ўқишга боргунига қадар кўчаларни ярақлатиб тозалаб қўямиз. Агар биз бир кун ишга чиқмасак, кўчаларни бир кунгина тозаламасак, атроф худди бугунги сизларнинг синф хонангиз ҳолига тушади: ҳаммаёқ чиқиндига тўлиб, ҳаво бад бўйлашиб кетади… Фаррошлик жуда қийин иш. Фаррош бўлиш учун киши сабрли ва кучли бўлиши керак…
Фаррошимиз гапирар экан болалар ундан кўзларини узмай ўтиришар, ҳар бир сўзини жон қулоқлари билан тинглар эдилар. Унинг ўғлини айтмайсизми! Кечагина отасининг касби туфайли боши эгилган бола бугун ўз отаси билан фахрланиб, унга меҳр билан тикилиб ўтирар эди!
Суҳбат сўнгида ҳаммамиз жамулжам бўлиб, фаррош меҳмонимиз билан суратга ҳам тушдик. Тўғри, бу нарса режамизда йўқ эди, фаррош билан суратга тушишни болаларнинг ўзлари исташди. Отасининг бўйнидан қучиб суратга тушаётган ўртоғига ҳавас билан қараётган болаларни кузатарканман, режамиздан катта фойда кўрганимизга тўла ишондим. Меҳмонни кузатгач, болаларга шундай уқтирдим:
– Ҳар бир бола ҳалол пешона тери билан пул топиб, оиласини боқаётган отаси билан фахрланиши, унга ҳар ишда кўмакчи бўлиши керак. Ҳалол меҳнат ҳеч қачон ҳеч кимнинг бошини эгдирмайди!..
Чиндан ҳам, отасининг қора меҳнати юзасидан болаларнинг камситилишига, боши эгилишига, кўз ёши тўкишига, масхараларга сабаб бўлишига тоқат қилолмайман. Агар тоқат қилсам, муаллим бўлолмасдим.
…Эртаси куни мени мактаб директорининг хонасига чақиртиришди. Борсам, ўқувчиларимдан бирининг отаси – вилоятдаги амалдорлардан бири савлат тўкиб ўтирибди. У мен билан сўрашиш учун истар-истамас қўл узатаркан, “Хуш келибсиз” дейишим ҳамон, “Ҳеч хуш келмадим” деди жеркиб. Кейин жаҳл билан ўшқирди:
– Кечадан буён менинг ўғлим “Катта бўлсам, фаррош бўламан” дегани-деган. Эшитсам, синфингизда кўча фарроши билан учрашув ўтказган эмишсиз. Шунақаси ҳам бўларканми?! Болаларга фаррошни ўрнак қилиб кўрсатяпсизми ҳали?! Ҳеч қаерда ўқимаган, қўлидан кўча супуришдан бошқа ҳеч иш келмайдиган, оми бир фаррош болаларга ўрнак бўла оладими?! Сиз бу қилмишларингиз билан бизнинг болаларимизга нимани ўргатяпсиз?..
Мен унинг жаҳл билан стол муштлаганига ҳам, директорнинг менга хўмрайиб тикилиб ўтирганига ҳам эътибор бермадим.
– Мен болаларга одам бўлишни ўргатяпман, – дедим. – Мен уларга инсонийликни ўргатяпман!..

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

#жазо

Чиноз тумани ҳокимининг қуйидаги ёрдамчилари жазоланди:

✅ Соҳибкор МФЙ бўйича Нуъмонов Жавлонбек Баходир ўғли;
✅ Мевазор МФЙ бўйича Ибрагимов Дилмурод Махаматжон ўғли;
✅ Чорвадор МФЙ бўйича Усманов Сайдохрол Собирович;
✅ Яхши-ният МФЙ бўйича Абдурахмонов Хусан Фарход ўғли;
✅ Расулобод МФЙ бўйича Юсупов Шоҳжахон Исмадиёр ўғлига ҳайфсан;

✅ Наврўз МФЙ бўйича Халикулов Шерзод Адилжонович;
✅ Ҳумо МФЙ бўйича Мамуров Иномжон Раджабович;
✅ Афғон МФЙ бўйича Абдазимов Ботир Абдурасулович;
✅ Яллама МФЙ бўйича Эргашов Сардор Ботиржон ўғли;
✅ Эҳтиром МФЙ бўйича Кудратов Толибжон Одилович;
✅ Тонги Юлдузи МФЙ бўйича Бойматов Акбаржон Одинабоевичга ўртача ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида жарима.

Сабаби:

✅ ўз ишига масъулиятсизлик билан ёндашган ва камчиликларга йўл қўйган.

#Тошкентвилояти #Чиноз #ҳайфсан

Инсайд хабарлар учун: @tayinlov_bot
Каналга қўшилиш: @tayinlov

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

Ibroxim Unsal
“Jonim Onam”

📖Muqova: yumshoq
💵Narxi: 25.000soʻm
🚗:Yetkazib berish xizmati mavjud

Buyurtmalar: @akhmedovasa

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

🍂🌹Ассаламу алайкум азиз юртдошим,

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Қанчадан бери амалга ошмаётган орзуларингиз рўёбга чиқсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳ паноҳида бўлинг!

🍃Бугунги  кунингиз хайрли ўтсин, азизим🍃

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

Айрилиқ аламига бардош қила олмаган кўксим бунисини кўтара олмади. Мен кўз ёшларимни тия билмай бор овозда ҳайқирдим:
— Ойи-и!!! Нега ундай қилдинги-из?

@Chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

МЕНГА АТАЛГАН ТУШЛИК…..

Одамзод қизиқ экан. Яқин инсонлар қадрига жуда кеч етаркан. Етаркан-у, аммо кеч бўларкан. Шунда биз кўксимизга муштлаганча, бошимизни хам қилганча сукутга толарканмиз, кўзларимиздан, худди ўша қадрдонларимизни вақтида кўра олмаган икки кўзимиздан шашқатор ёш оқавераркан, оқавераркан…
Мен ҳам дунёнинг кўзга кўринган шаҳарларидан бирида дунёга келганман. Ойижоним мени еру кўкка ишонмай, ардоқлаб, опичлаб катта қилганди. Орадан йиллар ўтиб, ниҳоят оила қурдим, суюкли рафиқам билан аҳил-иноқ яшай бошладик…
Ким билсин, рўзғор юки шу қадар оғир бўладими, иш, оила, бола-чақа деб дунёни унутаёзибман. Фарзандларимга ўйинчоқлар сотиб олганимда, улардан-да кўпроқ севинибман, дўппимни осмонга отиб, ҳаётимдан мамнун яшайверибман. Ана шундай кунларнинг бирида, аниқроғи, кечқурун ишдан қайтсам, рафиқам юзлари тундлашганча тек ўтирибди. Одатда, мен ичкарига кирганим ҳамоно, дарров келиб қўлимдаги сумкани олар, жилмайибгина кўксимга бош қўйишни канда қилмасди. Бугун эса акси бўлди. Пешвоз ҳам чиқмади, жилмаймади ҳам. Мен кўнглимга бир сиқим қоронғилик тушиб унга яқин бордим.
— Сенга нима бўлди? — сўрадим унинг елкасига қўлимни қўйиб. — Бирор еринг оғрияптими?
— Бугун эрталаб менга берган ваъдангиз эсингиздами? — сўради рафиқам истар-истамас бошини кўтариб — Фақат тўғрисини айтинг!
— Ҳа, — дедим жонланиб. — Бугун ишдан кейин иккаламиз тузукроқ кафега бориб овқатланмоқчийдик. Ваъдам эсимда турибди. Ўзинг ҳалиям тадоригингни кўрмабсан-ку! Ё бирор еринг оғрияптими? Дўхтир чақирайми?
— Эслолмадингиз, — деди рафиқам маъюс тортиб. — Ҳа, майли, бу ҳозир муҳим эмас. Сизга айтмоқчи бўлганим бошқа гап эди.
— Қанақа гап? — сўрадим беихтиёр юзимдан қон қочиб. — Чайналмасдан айта қолсанг-чи одамнинг юрагини ёрмай!
— Биринчидан, — шошилмай гап бошлади у. — Биз кафега эртага туш пайтида бормоқчийдик. Иккинчидан, сизни яна бир аёл кутяпти. У сиз билан бирга кафеда ўтириб овқатланишни менданам кўпроқ кутяпти. Хўш, ўша аёлни тушликка олиб борасизми?
— Жиннимисан? — ўзим сезмаган ҳолда тутоқиб рафиқамга еб қўйгудек тикилиб бақирдим. — Қанақа аёл? Мен ҳеч кимга ҳеч қанақа ваъда бермаганман! Ўйлаб гапиряпсанми?
— Ўзингизни босинг, — деди у кулимсираб. — Мен айтган аёл жудаям яхши, меҳрибон.
Очиғи, хотинимнинг кутилмаган гаплари ҳиқилдоғимга келганди. Аммо нима қилишни билмасдим. Негадир вужудим титраб, гўё жиддий хатога йўл қўйган аскар каби аланглай бошлагандим. Йўқ, бегона аёлларга ҳеч қандай ваъда бермаганимни билардим. Лекин барибир кўнглимни хавотир булути чирмаб улгурганди. Чунки азалдан аёл зотига ишонмасдим. Худди шу нарса мени қўрқувнинг минг турли кўчасига бошларди. Асосан, ишхонамдаги бир-иккита тили узун жувонлардан ҳайиқа бошлагандим. Ўшаларнинг биронтаси хотинимга ёлғон-ёшиқни айтиб томоша кўриш илинжида эканига сира шубҳам қолмаганди.
«Аблаҳлар, — ўйлардим ич-этимни еб. — Нега бундай қилишади-а аёллар? Биронтасига ола қарасам ҳам алам қилмасди. Нимага бахтимга чанг солишади? Бундан нима наф кўришади? Чигили ёзиладими? Ё шундай қилса мен хотиним билан ажрашаман-у, тегиб оладими? Тегиб бўпти! Ярамаслар!. Ҳа, майли, бўлар иш бўлган кўринади. Энди пешонамдагини кўраман. Умуман, нега типирчилаб қолдим? Хотинимдан қўрқибми? Э, билганини қилмайдими? Осмон қўлида бўлса ташлаб юбормайдими устимга? Жонга тегди-ку ҳаммаси!..»
— Хўш, эсладингизми ўша аёл кимлигини? — хаёлимни бўлиб сўради хотиним. — Ё эслатиб қўяйми ўзим?
— Қани, эслат-чи, — дедим унга ўқрайиб. — Бир эшитай-чи!
— У аёл менинг суюкли қайнонам.
— Нима?
— Ҳа, қайнонам Рўзигул ая. Яъни, сизнинг онангиз. Шўрликдан бир ой бўлди хабар олмаганингизга. Бугун ўзим бориб ҳолидан хабар опкелдим. Сизни гапириб йиғлади бечора онангиз. Мен бўлсам у кишини юпатдим, тинчлантирдим. Эртага албатта кафега олиб бориб меҳмон қилишингизни айтдим. Ишонасизми, жудаям хурсанд бўлди. Яйраб кетди!........

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

#Бизнес

Тадбиркорлардан 8 турдаги ҳисоботларни талаб қилиш бекор қилинди.

Президент қарори билан 2024 йилдан тадбиркорлардан талаб қилинадиган, ўзаро бир-бирини такрорловчи ва давлат органларининг бошқа органлардан олиш имконияти мавжуд бўлган 8 турдаги ҳисобот ва статистик маълумотлар бекор қилинади.

Шунингдек, тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат органларига тақдим этиладиган ҳисобот ва статистик маълумотларнинг ягона рўйхати тасдиқланди.

Ҳужжатга кўра, ҳисоботлар фақат ахборот тизимлари орқали тақдим этилади.

2026 йил 1 январгача “тадбиркорлик субъектининг шахсий кабинети” орқали ҳисоботларни шакллантириш ва давлат органларига тақдим этишни назарда тутувчи ягона ҳисоботлар тизими жорий қилинади.

Ҳисоботларни топшириш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

- 2026 йил 1 январдан барча тадбиркорлар учун – ихтиёрий;
- 2027 йил 1 январдан кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектлари учун – мажбурий;
- 2028 йил 1 январдан барча тадбиркорлар учун – мажбурий.


@chinozhayoti

Читать полностью…
Подписаться на канал