Ассалому алайкум азиз юртдошим.
Тонг муборак бўлсин, қадрдон! Аллоҳ ризқингизни зиёда қилсин. Яхши кўриш ҳам ризқ, хурсандчилик ҳам ризқ, дўстингиз ҳам, яқинларингиз ҳам ризқ.
Яна қанча ризқлар бор... Сизга ҳар ризқнинг хайрлисини берсин. Яхши кўрганларингиз, яқинларингиз меҳр-оқибатли бўлсин! Сизни яхшилар ичра яшнатсин! Хайрли дўстлар ардоғида қилсин!
Кетганларга, ёнингизда турмаганларга, эшикни сиз учун ёпганларга ачинманг... демак улар хайрлиси эмас... Аллоҳ сизга албатта хайрлисини ато қилади, Сиз хайрлисини сўрашда бардавом бўлинг...
Роббим Сизни ҳар дам, ҳар вақт хайру барокати билан сийласин!
@chinozhayoti
Айрим оналар...
1-ҳикоя.
"Кўчамизда бегона эркакни кўрсам, янги ўгай отам эмасмикан? деб ўйлардим. Чунки оилада 4қиз ва битта ўғил бўлсак, ҳаммамизнинг отамиз бошқа, онамиз бир эди.
Онам у эрлари билан узоқ яшамас, нари борса бир йилда ажралиб кетар, яна эрга тегаверарди, тегаверарди..
Охирги йиллари онам билан эмас, бувим ва бобом билан яшардим...
Университетга кирдим, ўқидим, ҳеч қайси йигит билан севишмадим, гаплашмадим. Чунки совчи келиб, бошқа қайтмасликларини, суриштириб айниб кетишларини билардим.
Ўқишни битириб, ишга кирдим, у ерда ҳам йигит зотига қарамасдим...
Қайсидир ҳамкасбим жиянига мени топибди. Учрашувга таклиф қилди, илтимос бир кўрингчи, ёқмаса, айтасиз, қизим, йўқ деманг. 29ёшдаман.
Учрашувга чиқдим.
Тўғрисини айтдим. Онам 11мартами 15мартами турмушга чиққан. Опаларим ҳам ёши катта бўлиб узатишди, агар сиз ҳам маҳалладан гап терсангиз, ўзим айтганим маъқул.
" Мен онангизга эмас, сизга уйланмоқчиман." Кейин тўйимиз бўлди.
Фақат Худодан сўраганим қиз туғилмасин, керакмас, фақат ўғил фарзанд бергин, дедим.
Мана, 3та ўғлим бор...
Онамни кечирганман, аллақачон... Лекин ўша болалигимни йўқотганимни унутолмадим...
2-ҳикоя.
Онам мени бувимга ташлаб, ўзи эрга тегиб кетган. Онамни соғиниб борсам, ўгай отам, ўгай аммаларим оғзимга солаётган нонга қарашарди...
Уйимизга кетардим тез қайтиб. Фалакни гардиши билан мени ҳам турмушим ўхшамади, лекин онам мени бошқа эрга бермади, кўнглимга ҳам қарамади, лекин ўзи эри билан яшарди. Охири ўгай отам менга шилқимлик қилганида мени айблади...
Ижарага чиқиб кетдим ва ўзимни эплаб олдим... Ўгай отам ўлди, онам у уйга сиғмади, ҳозир мен билан яшайди...
Невараларимни боқишади, менга меҳрибон....
Лекин ўгай отамга жазман деганини унутолмайман...
3-ҳикоя.
Биз икки қизмиз,онам отам билан ажралишган. Лекин онам иккимизни ҳам мен 2-синфда, синглим 1-синфда ўқиймиз, мактабдан келганимизда иштонимизни ечиб, текширади, ҳатто нимани текширишига ақлимиз етмайди.
Лекин кўнмасак, аямасдан уради.
Бу ҳолат 9-синфгача давом этди. Охири бобомга шикоят қилганимдан кейин бу одатини ташлади. Эҳ, бобом ҳам ўлиб қолди, онам яна иштонимизни ечишимизни бошлади..
Эрга тегиб кетгач, қутулдик бу одатидан. Ҳеч қачон онамга ичимдаги орзу, умидларимни айтмаганман, ёзган иншоларимни ўқитувчим мақтаса ҳам калтак еганман.
Шеър дафтарларимни беркитиб юрардим, топиб олса, ёқиб юборарди.
Кимдандир хафа бўлса ҳам, кимдир янги кийим кийса ҳам биз калтак ердик, ёмон урарди, аямасдан...
Энг ёмони бу қилиқларини куёвларига ҳам гапириб берган, гапини эшитишни истамаганларида бақириб ташлаган эканлар...
Ўша куни эрим келиб"мени кечир, сенга қаттиқ гапирган, ёки сени тушунмаган бўлсам, шеър дафтарингни яна неча йил яширмоқчисан? Доим кўрпалар қатидан олиб ўқиб яна жойига қўяман. Бошқа яширма, мен чиройли гапиришни билмайман.
Лекин шуни биламан, сен иккита боламни онасисан, мени сабрли аёлимсан, энди эса дўст бўламиз, келишдикми, эр хотин дўст бўлмаса, оила ибратли бўлолмайди, мендан яширмагин.
Энди сени ҳеч ким иштонингни еч, деб хўрламайди, ҳеч ким юзингга тарсаки тушуролмайди,тагига босиб дўппосламайди, мен борман, чунки, онаси...
4- ҳикоя.
Нодирани ҳаёти ўхшамади, 4та боласи билан ажралди.
Ижарада яшайди, уй укасиники. Фақат свет бн газга пул тўлайди, холос. Катта қизини узатишди.Қайнонасиникидан,чункиқизи ўша ерда қолганди, бувиси билан. Эртадан кечгача цехда тикув машинасида.
Чарчаб, ҳориб келса, на овқат бор, на бошқа.
16ёшли қизи ҳам тасқарагина бўлди. Телефонга ёпишиб қолган.
Охири шарманда қилди, қочиб кетди. Бир ойдан кейин қайтиб келди.
Эплолмади, мактаб, участка нозири, қўшнилар тўпланишиб, маслаҳат қилишди.
Олиб кетди мелисалар далолатнома бн.
Бекор ажрашибман, чидасам бўларди, қайнонамни ёмон дебман, қайнонам тарбиялаган қизим жойини топиб бир уйнинг бекаси бўлиб ўтирибди. Ўзим боққан қизим кўчага чиқиб кетди...
Ҳеч кимни айбламоқчи эмасман. Борини ёздим.
Машҳура Бегим.
@chinozhayoti
ИФФАТГА ҚЎЙИЛГАН ҲАЙКАЛ ЁХУД ЖЎНАТИЛМАГАН МАКТУБ
Аёлни ҳар бир хатосида эрни айби бор – 100%
Қўлимга бир мактуб тушиб қолди. Қизиғи, хат менга битилмаган, лекин эгасига ҳам жўнатилмаган. Келинг, мақсадга ўтишдан олдин ушбу мактуб билан танишамиз:
“Ассалому алайкум, адаси!
Мана сиз сабабли бегона юртларни кезиб, номаҳрам эркаклар орасида ишлаб юрибман.
Тўғри, бунга ўзим рози бўлдим. Чунки оилавий муаммоларимизга сиз бирор ечим тополмагач, мен шундай хатарли сафарга отландим. Қарзларимиз бўйнимиздан ошиб, қарз эгалари остонамизда туну кун қўриқчилик қилишларига қарамай, сиз масъулиятни бўйнингизга ололмадингиз. Мен эса лоақал уч болам қийналмаслигини истаб, ўзга юртда мардикорликка чиқдим.
Истанбулга келганимдан буён ҳар қандай қийинчиликларга дош бериб ишлаётган эдим. Аммо бугун ҳаммасига тупуриб, уйга, ўз юртимга, болаларим бағрига қайтишга қарор қилдим. Сабаби пул топаман деб, энг қимматли нарсаларимдан айрилишни истамайман. Юртимга қайтгач, майли фаррош бўлай, кўча супурай, майли кимнингдир эшигида чўри бўлай, фақат аёллик шаъним, ор-номусимга доғ туширмасам, бўлгани…
Мен ишлаётган кафе хўжайини уйини тозалаб беришимни, эвазига яхши ҳақ тўлашини айтди. Иккиландим, аммо ишлаб пул топишга бўлган эҳтиёжим унинг таклифини қабул қилишга ундади. Вазифаларимни тушунтиргач, ортига қайтди. Ишга киришдим. Аммо негадир кўнглим жуда ғаш торта бошлади. Эндигина юмушларни тамомлаб бўлгандим ҳамки, кўча эшикдан уй эгаси кириб келди. Ойнадан унинг эшикни қулфлаётганини кўриб қолдим. Кўнглимдаги ғашлик ортди. Бурилиб улгурмасимдан келиб менга ташланди. Дод солиб эшик томон отилдим.
– Мен эрли аёлман! – тилимга келган биргина жумла шу бўлди. У турган ерида қотиб қолди. Таажжуб билан:
– Эринг бор?.. Алдамаяпсанми? – деди.
– Эрим, болаларим бор… Эрим бўлмаганида ҳам менга номаҳрамсан! Худодан қўрқмайсанми? – дедим-да, қулфни очибоқ, бор кучим билан кўчага отилдим. Ғира-ширада югуриб кетарканман, ортимдан унинг овози келди. Бироқ тўхтамадим, қайрилиб ҳам қарамадим. Аммо қанча югурмай, у менга етиб олди, тиз чўкканча:
– Тўхта, Мени кечир… Кечирдим, деб айт? Истасанг, эртагаёқ юртингга жўнаб кетишингга ёрдам бераман. Фақат кечирсанг, бўлгани! Бу иш қиёматга қолмасин?..– дея ялинди.
Оёқяланг эканимни шундагина билдим. Қолган бирорта гапи қулоғимга кирмади. Бир амаллаб кафега етиб олдим. Зарурат не кўйларга солганидан хўрлигим келди, аёл эканимдан илк бор пушаймон едим, туни билан йиғлаб чиқдим. Болаларимиз кўз ўнгимдан ўта бошлади. Гарчи бирор ножўя иш қилмаган бўлсам ҳам “Энди сизнинг, болаларимнинг кўзларига қандай қарайман?” деган ўй ич-этимни кемирди.
Унинг уйида қолиб кетган сумкам эрталаб эшигим тутқичига осиб қўйилганидан билдимки, менга рўпара бўлишга журъати етмаган.
У ваъдасида турди – ниҳоят учоқдаман. Йиғлаётганимни билдирмаслик учун рўмолчамни ахтарарканман, бармоқларим букланган қоғозга тегди. Ажабландим. Хат экан. Орасига солиб қўйилган “кўкқоғоз”ларни кўриб, ҳаммасини тушундим. Хат қисқагина эди:
“Синглим!
Мени тавбага, саждага, намозга қайтардинг.
Сендан қарздорман.
Бундан кейин бегона юртларга ҳеч қачон ёлғиз борма…
Эрингга айт, сендек аёлини асрай олмаса, бадали оғир бўлади.
Шуни билки, юрагимга ҳайкал ўрнатиб кетдинг – номуснинг ҳайкалини, иффатнинг ҳайкалини…”
Ҳар икки мактуб шу ерда тугайди.
Ушбу хат аёл билан ўртамизда кўринмас ришта боғлади. У билан яқиндан танишдим, кейинги ҳаёти билан қизиқдим.
Айтишича, уйига қайтгач анча пайтгача ўзига келолмай, ёқимсиз хотираларини унутолмай қийналган. Алам билан, кўзёшлар билан битган мактубини эса эрига ўқитишга жазм қилолмаган.
– Мана юрагимни тошдек босиб ётган, ҳеч кимга айтолмаган сирларимдан воқиф бўлдингиз. Буларни ёзишингизни истайман. Эҳтимол кимгадир фойдаси тегар? Эримга ўхшаган эркаклар ўқиса, ибрат олар? Чет элда ишлашга бориб, қийинчиликдан қочиб, фаҳш йўлни танлаётган аёлларнинг йўлдан қайтишига туртки бўлар? Эрим ҳам ўқиб қолар?–..
#Чиноз_тумани
Тошкент вилояти Чиноз туманда ҳаво ҳарорати кескин совиши ва қор ёғиши сабабли йўлларда музламалар пайдо бўлишини олдини олиш учун тумандаги ТЙФКД ташкилоти томонидан хизмат кўрсатиладиган жами 204 км узунликдаги йўлларга қум-туз аралашмасини сепишга 2024 йил 16-февраль ҳолатига ҳамма махсус техникалари ва шахсий таркиби тайёр ҳолатга келтирилган. Ҳозирги пайтда махсус техникалар ва шахсий таркиб қум-туз аралашмасини сепиш ишларини амалга оширмоқда.
Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
Ибрат
Бозорга бораётган эдим. Одамлар гавжум ўтадиган кўча бошида йўлка четидаги панжарага бир унниқиб кетган қалин жимпир илиб қўйилибди. Этагига бир қоғоз қистирилган, унга йирик-йирик ҳарфлар билан қўлда нималардир ёзилган эди. Ўтган-кетган бир оз тўхтаб, ўқиб, сўнг йўлида давом этарди.
Диққатимни тортди. Тўхтаб, ўқий бошладим:
"Мен муҳтожман. Нимагадир кейинги пайтлар хеч ким менга қарамай қўйди. Бошқалар мендан ҳам муҳтожроқ бўлиб қолгандир деб ўйладим. Бу қиш кунлари кимдир совуқдан дийдираб юрган бўлса, олсин, кийсин деб бор-йўғим битта жимпиримни илдим. Олганга хурсанд бўламан, Оллоҳ ёрдамчиси бўлсин!" деб ёзилган эди қоғозда.
Ичимда бирнима ғимирлади... Сўнг кетдим.
Юмушларимни битириб шомга яқин яна шу йўлдан ўтдим. Бояги жимпир ҳам, ёзув ҳам хаёлимдан кўтарилган экан, одамларнинг тўпланиб тургани эсимга туширди.
Узун панжаранинг уч-тўрт метр қисмига ёзгию қишки турли-туман кийим - кўйлаклар, кастим-шимлар, жимпирлар, палтолар, қалпоқлар... илиб ташланган, бари тоза, қимматбаҳо экани кўриниб турар эди. Панжарага тақаб қўйилган катта қоғоз қути оёқ кийимларию бошқа яна нималардир билан лиқ тўла.
Тўпланганларнинг кўзи қути қопқоғига ёпиштирилган катта қоғоздаги ёзувларда. Хамма ўқиб муҳокама қилар эди.
Қизиқиб, мен ҳам кўз югуртирдим:
"Мен бойман. Кийимларим ҳам кўп. Қишда совқотмайман. Аммо хатингни ўқиб (уни худди менга ёзгандайсан), ўзимни яхшиликка сендан кўра муҳтожроқ ҳис этдим. Совуқдан жунжикдим гўё. Сен қолдирган жимпирни олиб кийган эдим, танамга илиқлик югурди. Умримда бунақа илиқликни туймаганман. Энди бу жимпирни ҳар қишда кияман! Ўрнига уйдаги бор кийимимни олиб келиб илдим. Булар сенинг ва сен каби яхши инсонларнинг ҳаққи. Адашиб, менда тўпланиб қолибди. Олиб хаққингни ҳалол эт, дўстим!"
Бозордан кийим-кечак олиб қайтаётган эдим. Ичимда бирнима ғимирлади. Қўлимдаги халтани беихтиёр темирга илдим.
Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон
@chinozhayoti
🙏АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
🌞ЖУМА ТОНГИ муборак бўлсин
Яратгам эгам барчамизни мехрдан, барокатдан, бенасиб қилмасин..Икки дунёда юзимизни ёруғ қилсин. Инсонларда ўзаро меҳр-шафқат, жигарлар орасида силайи раҳм устивор бўлсин.
🤲Тинчлик, офият, саломатлик, бахт, омад ёр бўлиб, Ўзининг ризолиги учун хизмат қиладиган кун тилайман
@chinozhayoti
Мусиқа ва санъат мактабида бўлиб ўтган "Маърифатли аёл" тадбири учун тайёрланган видеоролик.
Дарҳақиқат Чиноз туманида маърифатли, маънавиятли аёллар кўпчиликни ташкил этади.
@chinozhayoti
Chinoz tumani Yollama mahallasida tashkil etilgan futbol bo'yicha osmirlar komandasi muntazam shug'ullanib kelishmoqda. Yosh futbolchilarga ustozlik qilib kelayotgan futbol murabbiyi Nortoyev Mo'min aka muntazam ravishda shug'ullanib kelmoqda. Kelgusida ushbu jamoa a'zolariga omadlar tilab qolamiz.
@chinozhayoti
#Кайфият
Ҳафта қандай ўтди? Эртага дам олиш куни. Оилангиз ва дўстларингиз билан саёҳатга боринг. Табиатга боринг, ҳаётдан завқланинг.
Табиатда ёқимсиз об-ҳаво, фасл йўқ. Ёқимсиз кайфият ва иллатларгина бор.
Сиз дунёдаги энг ёқимтой одамсиз, азизим. ❤️😍🙋♂️🙋♀️🔥🚀
P.S. Чиноз тумани, "Яллама" қишлоғидаги шаршара.
Yoshlar kundaligi
@chinozhayoti
Мавлоно Жалолиддин Румий ҳазратларидан сўрашди:
— Нимага қўйлар доимий истеъмол ва қурбонлик мақсадида сўйилишига қарамай насли қирилиб кетмайди? Аксинча кўпайгани кўпайган. Вахоланки, қўйлар йилига бир ёки икки марта биттадан, баъзан иккитадан туғади. Лекин итлар сўйилмаса хам, бирдан ўнта болаласа хам кўпаймайди. Қўйлар каби сурув бўлиб кетмайди?
Мавлоно жавоб бердилар:
— Тонгга яқин вақт энг баракотли вақтдир. Бу вақтда қўйлар хеч ухламайди. Доим уйғоқ бўлади. Итлар эса кечаси билан санғиб, айни шу вақтда ухлаб қолиб, ғафлатда бўлади. Қўйлар тонг баракотидан бахраманд бўлишади. Итлар эса бу баракотдан бебахра қолишади. Шунинг учун қўйлар кўпайгани кўпайган. Бас, ризқингиз кенг бўлишини хохласангиз, сахарлари бедор бўлинг.
@chinozhayoti
#истеъфо
Чиноз тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи Зуфаров Мурат Баходирович лавозимидан озод этилди.
#Тошкентвилояти #Чиноз
@chinozhayoti
Ўзбек Навоийни ўқимай қўйса,
Олтин бошнинг калла бўлгани шудир.
Бедил қолиб Демьян Беднийни суйса,
Қора сочнинг малла бўлгани шудир.
Ўзбек Навоийни ўқимай қўйса,
Дод демоққа палла бўлгани шудир.
Маърифатдан айру ўйнаса, кулса,
Аза чоғи ялла бўлгани шудир.
Ўзбек Навоийни ўқимай қўйса,
Алдангани, алла бўлгани шудир.
Юлғич азиз бўлиб, билгич хор бўлса,
Пайтаванинг салла бўлгани шудир.
Эл комил бўлмаса юрт эмас улуғ,
Беқадр маҳалла бўлгани шудир.
Қалб тўла нур халқнинг ризқи ҳам тўлуғ,
Омбор тўла ғалла бўлгани шудир.
Ўзбек ўзлигини англаса бекам,
Унинг “Баракалла” бўлгани шудир.
Оламга Навоий наслиман деган
Овози баралла бўлгани шудир.
"Силвсин овчиси" романидан парча
Оловда пишмаган гўшт
Икки Ҳарамнинг Усмонли идораси даврида ошпаз бўлиб ишлаган киши, овқат пишириш учун гўшт тугаганини идора бошлиғига айтди. Шу сабабли бошлиқ, гўшт олиб келиш учун бир аскарга буйруқ берди.
Аскар гўштни олиб қайтаётган вақтда, Каъбани тавофдан холи эканлигини кўриб, ўз-ўзига:
-“Каъбани тавоф қилиб, ундан сўнгра идорага қайтсам", деди. Каъбани тавоф қилиб бўлгач, идора томон йўлга тушди.
Бошлиқнинг олдига бориб, гўшт олиб келганини хабарини берди. Бошлиқ эса гўштни ошпазга обориб топширишни буюрди.
Ошпаз гўштни пишириш учун қозонга солиб, бошқа нарсага машғул бўлди. Бироз вақтдан кейин гўштдан хабар олиш учун келган ошпаз, гўштни ҳали ҳам хом эканлиги кўрди. Қозоннинг тагидаги оловини кучайтириб яна кетди. Бироз ўтиб қайтиб келиб гўштга қараса, аввал қандай қўйган бўлса яна шундайлигича турганини кўрди.
Аскарлардан яна ҳам кўпроқ ўтин олиб келишини сўради ва оловни яна ҳам кучайтирди. Орадан озроқ вақт ўтиб, ошпаз гўштга такрор қараганида, гўшт ҳали ҳам қип-қизил ва шунча вақт қозонда пиширилганига қарамасдан озгина бўлса ҳам пишиш аломати йўқ эканлигини кўрди.
Бошлиққа бўлган ҳолатдан хабар берган ошпаз, қозон бошига келди. Бошлиқ бўлинмадаги барча аскарларни тўплаб, гўштни ким олиб келганини сўради. Гўштни олиб келган аскар, бир қадам олдингга чиқди. Бошлиқ:
- Қани гапир. Бу гўштни кимдан, қаердан ва қандай қилиб олдинг? деди. Аскар, гўштни ҳар доим оладиган жойимдан, таниш қассобдан олдим. Фақат Ҳарам олдидан ўтиб кетаётиб, Каъба танҳо эканлигини кўриб, қўйнимдаги гўшт билан тавоф қилдим. Ундан сўнгра Мақоми Иброҳим алайҳиссаломда икки ракат намоз ўқиб келдим, деди.
Бошлиқ тўсатдан бўкириб йиғлай бошлади...
Бўлинмага қайтаётиб бўкириб бўкириб йиғлаб:
-Кўряпсизларми? Kаъбани тавоф қилган ҳаттоки бир жонсиз гўшт парчасини, Жаноби Ҳақ оловда ёқмади! Инсонни қандай қилиб ёқсин, деб йиғлар эди.
У ерда тўпланганнинг барчаси кўз ёшларига чўмган ҳолда, "Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ" ни айтишар эди.
@chinozhayoti
Армоним...
Қиз телефондан эшитилаётган саволларга бепарво жавоб қайтариб борарди. Бўлажак турмуш ўртоғи билан гаплашиб кетар, лекин унинг гапларига эътибор ҳам қилмасди. Қизнинг асосий эътибори атрофида бўлаётган ҳодисалар: сувнинг бир маъромда оқиши-ю баҳор гулларининг дарахтдан аста узилиб шамолларда ҳар томонга учишида эди. У тезроқ суҳбатни якунлаб, телефонни ўчиришни истарди. Унинг юраги безовта урар, ҳар галидай сув бўйида тўйиб йиғлашни истарди. Лекин аксига олиб Камол телефонни қўя қолмасди: -Нега шу вақтда кўчага чиқдинг? -Ўзим... Сиқилиб кетдим. -Қаердасан? -Сув бўйида... Йигит шу жавобни эшитмасликни жуда хоҳлаганди. -Майли... Эҳтиёт бўл, хўп,- кулиб қўйди йигит. Қиз бепарвогина "хўп" деб жавоб қайтарди. Йигит гап орасида бир ҳафтадан кейин тўйимиз дедию, сени севаман деб қўшиб қўйди. Қиз индамади. Унаштирилганликларига қарамай йигит шундай жавоб бўлишини кутганди. -Кўришгунча. -Хўп... Қиз телефонни ўчирди-ю сув бўйидаги ёғочдан ясалган эски ўриндиқа бориб ўтирди. Узоқларга термулди, анҳор мавжларидан хотираларни излади, кўзлари ёшланди. Юрагига оғриқ солган йигитни, унинг табассумини, сўзларини эслади. Шу пайт узоқда тўхтаган машина уни ҳайратга солиб қўйди. Бу ўша... Исми Шохрухбек 6 ой аввал сўнги марта кўрганди. Йигит унга яқинлашди. -Салом, қалайсан? -Салом, раҳмат яхши... Йигит ҳам ўриндиққа ўтирди ва нигоҳини анҳорга қадади. -Тўйинг бўлаётганмиш... -Ҳа, бир ҳафта қолди Сукунат чўкди орага. Иккаласининг ҳаёлида ҳам бир савол эди: "Нега у бу ерда? Унутмабди..." Икки йил олдин Шохрухбнкни уйидагилар мажбуран уйлантиришган, Мадина унда ҳали ёш эди. Аммо йигит келинни севмасди, унга бефарқ, совуқ муомала қиларди. Яшаб кетолишмади, дарров ажрашишди. Йигит фақат Мадинани севарди. Уни унута олмас, соғинарди. -Илтимос тўйни қайтар, уйингдагиларни кўндираман,- деди йигит шуларни эслаб. -Бунинг иложи йўқ... -Нимага? -2 йил олдин шу ерда нима дегандиз менга? Йигит шундай деганди: "Сени жонимдан ҳам ортиқ севаман. Сенсиз яшай оламанми йўқми билмайман. Лекин инсон ҳар доим ҳам ўзини ўйлолмайди, ота-онамни раъйларини қайтаролмаяпман. Муҳаббатимиз пок, лекин тақдиримиз бир эмас экан. Илтимос, мени кечир..." -Бу иш хато эди. Сенсиз яшай олмадим, бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади. -Энди кеч... Яна сукунат чўкди. Қалбларда эса бўрон бўлмоқда эди. Икки юрак худди ёнма-ён эмас, миллион километр узоқдадек бир- бирига талпинарди. Қиз кетишга чоғланди: -Яхши қолинг... Йигит уни қўлидан ушлаб тўхтатди. -Мени ҳамон севасанми? -Энди нима фойда... -Илтимос айт -Йўқ! Йигитни юрагидан нимадир чирт этиб узилди. Қизнинг қўлини қўйиб юборди. Мадинанинг юзига ёш думалади. У ёлғон гапирди. Севарди! Росаям севарди! Тақдирга тан бериб ажралдилар... Тўй куни йигит кўзларида ёш билан машинани сув бўйига ҳайдаб кетди. Ҳаммасини ўйлади. Ростданам усиз яшолмасди. Чўнтагида бир қути уйқу дори бор эди... Мадина тинмай йиғлар, ҳамма бунга табиий ҳолдек қарарди. Фақат, Камол уни кўриб ҳаммасини тушунди... Шохрухбек оғир нафас олар, зўрға пичирларди: севмайман деди, севмайди... Шу вақтда телифон жиринглади. Телефондан Мадинанинг йиғи аралаш хурсанд овози эшитиларди: -Шохрухбек ака, тўй бўлмади. Эшитяпсизми, энди бирга бўламиз. Сизни ҳеч қачон ташлаб кетмайман. Қаердасиз, сув бўйидами? Ҳозир бораман... Алоқа узилди. Йигитнинг кўзлари юмилиб кетар, бир қўлидан телефон, бошқасидан бўшаган дори қутиси қумлоқ устига тушиб кетди. У сўнгги нафасда бор кучини тўплаб жилмайди ва маҳзунгина пичирлади: "севаркан..."
@chinozhayoti
Туя шўр сувни ҳам ичаверади. Ҳатто, ўлик денгизнинг сувини хам ичиши мумкин. Унинг босими кўтарилмайди. Чунки туянинг буйраги сувни филтрлаб туздан ажратади ва ичишга яроқли ширин сувга айлантиради.
Туя тиканларни ҳам еяверади. Ошқозон, ичакларига зарар етмайди. Чунки унинг сўлаги худди кислотадек тиканларни эритиб юборади. Агар саҳрода яшовчиларнинг қўл ёки оёқларига тикан кирса, туянинг сўлагини суртишади. Сўлак тиканни эритиб юборади.
Туянинг кўзида иккита қовоқ бор. Бири юпқа — шаффоф, иккинчиси қалин, гўштдан иборат. Сахрода қум бўрони бошланса, шаффоф қовоғини ёпиб, юришда давом этаверади.
Туя тана ҳароратини ҳам ўзгартира олади. Агар совуқ ерда бўлса, хароратини кўтаради. Жазирама иссиқ сахрода бўлса, танасидаги хароратни пасайтиради.👇
@chinozhayoti
УЛУҒЛАРНИНГ СЎЗЛАРИ СЎЗЛАРНИНГ УЛУҒЛАРИ…
🌺 Одамлар ортингдан эргашишини истасанг, уларнинг ортидан юр!
📖 Буюк ишлар албатта майда ишлардан бошланади.
🍃 Ягона ва энг мудхиш хато аввалги хатоларни тузатмасликдир.
📖 Фалсафанинг фойдаси шундаки, у ҳарқандай одам билан сўзлаша олиш имконини беради.
✔️ Ҳар қандай саволга жавоб бериш мумкин, фақат у тўғри берилса бас.
📖 Ҳаёт одамларга сахнадир. Унда рол танлаш кишининг ғоясига боғлиқ.
💎 Тинглаш ва сукут сақлаш сизни донишмандликка етаклайди. Сукут – донишмандликнинг бошланиши.
📖 Булут эътиқодсиз бўлганидан, шамол уни ҳоҳлаган томонига олиб кетади.
✔️Жонзотларни ўлдиришдан сақланинг. Чунки одам ўлдириш жониворларни ўлдиришдан бошланган.
📖 Ўтган кун хақидаги: "Мен уни қандай ўтказдим, нималар қилдиму, нималарга улгура олмадим? деган саволларга жавоб топилмагунча кўзларингиз уйқуга кетмасин.”
✔️Ақл кириши учун ақл тиши чиқишини кутиб ўтириш шарт эмас.
@chinozhayoti
деди у.
Мен ёзишга ваъда бердим.
Бир куни уни хафа ҳолатда топдим. Сабабини билгим келди.
– Яқин ўртоғимнинг эри мени ёқтиришини айтиб қолди. Унга муносиб жавоб қилдим. Лекин у: “ Бу нима, нозми? Чет элга чиқиб келган аёлларни яхши биламан!” деди сурбетлик билан. Уни дўкондан қувиб чиқардим-да: “Яна бир марта келсангиз, дугонамга ҳаммасини айтиб бераман!” дедим.
Менга алам қилгани – у менинг эрим борлигини билади-ку? Наҳот хорижлик бир бегона эркакчалик бўлолмаса?..
Энди сиз ростини айтинг, мен енгилтак аёлга ўхшайманми? – деди.
Дафъатан берилган бу савол қаршисида жим қолдим. Киприкларимни кўтариб, ғамгин нигоҳига қарашга мажолим етмади. Фақатгина:
– Дугонангизнинг эри ҳатто ор-номусга ҳам ҳайкал ўрнатиш мумкинлигини, бу ҳайкал фақат Аллоҳдан қўрқувчи қалблардангина жой олишини афсус, билмайди. Аллоҳ ўрнатган ҳалол-ҳаром чегараларидан ҳам ғафлатда. Билганида, у ҳам тавба эшигини қоқиб, нафси амморасини енгиш илинжида истиғфор арқонини маҳкам тутган бўлармиди… – дея олдим.
Мактуб баҳона бир аёлнинг изтиробли кечинмалари ҳамда хиёнатдан, ҳаромдан ҳазар қилувчи пок қалби, метин иродаси билан танишдингиз.
Аммо буларни нега ёзяпман?
Муҳтарама аёл! Ўз жуфтингиз учун номаҳрам аёлларга ҳатто унинг хаёли ҳам кетишига йўл қўймайдиган даражада садоқатли, фидойи рафиқа, аёл бўла олдингизми? Фарзандларингизга улар бошини тик тутиб, сиз билан фахрлана оладиган она бўлолдингизми?
Сиз-чи, оиланинг устуни, фарзандларининг суянган тоғи, аёлининг икки дунёдаги қалқони бўлиши лозим бўлган марди майдон эркаклар! Сизга қорачиқлари ёниб турган фарзандларни туғиб берган ожизангизга ҳам дунё, ҳам охират қийноқларидан ҳимояловчи (либос) парда бўла оляпсизми?
Шундай бўлса, бу шараф сизга муборак бўлсин!
Агар шундай бўлса, қора тунда қоп-қора тошнинг устидаги қора қумурсқани кўришга, оёқ товушларини эшитишга қодир бўлган Зот сизга жаннатини мукофот этсин!
@chinozhayoti
#рейд
⚡️⚡️ Ноқонуний овланган балиқлар мактаб интернатига топширилди
Тошкент вилояти Экология бошқармаси давлат инспекторлари томонидан ноқонуний балиқ овланишини олдини олиш мақсадида Қуйи Чирчиқ тумани ҳудудида тунги экологик назорат тадбирлари ўтказилди.
Рейд давомида туманнинг Қўрғонча МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Чирчиқ дарёсининг оқим бўйлаб чап қирғоғида Қуйи Чирчиқ тумани Қўрғонча маҳалласида яшовчи фуқаролар Ш.А. ва А.И. электр қармоқ ёрдамида ноқонуний усулда балиқовлаётгани аниқланди.
Суриштирув давомида улар 86 бош ҳар хил турдаги балиқлар(шундан 80 бош товон балиғи, 2 бош соғара балиғи, 4 бош оқ балиғи) ҳамда 1 дона сув каламуши (ондатура) овлагани аниқланди.
Ҳолат юзасидан табиатга етказилган зарар миқдори ҳисобланганда 28 628 000 сўмни ташкил этган. "Шоввоз"ларнинг иши судга оширилган.
Далилий ашё сифатида олиб қўйилган балиқлар давлат инспекторлари томонидан Чиноз туманида жойлашган 4-сонли мактаб интернатига балиқлар олиб бориб топширилди.
haqiqatonline_24
@chinozhayoti
Ассалому алайкум азиз юртдошим.
Тонг муборак бўлсин, қадрдон! Аллоҳ ризқингизни зиёда қилсин. Яхши кўриш ҳам ризқ, хурсандчилик ҳам ризқ, дўстингиз ҳам, яқинларингиз ҳам ризқ.
Яна қанча ризқлар бор... Сизга ҳар ризқнинг хайрлисини берсин. Яхши кўрганларингиз, яқинларингиз меҳр-оқибатли бўлсин! Сизни яхшилар ичра яшнатсин! Хайрли дўстлар ардоғида қилсин!
Кетганларга, ёнингизда турмаганларга, эшикни сиз учун ёпганларга ачинманг... демак улар хайрлиси эмас... Аллоҳ сизга албатта хайрлисини ато қилади, Сиз хайрлисини сўрашда бардавом бўлинг...
Роббим Сизни ҳар дам, ҳар вақт хайру барокати билан сийласин!
@chinozhayoti
РИЗҚ...
Бир киши қудуққа тушиб кетди. Нажот сўраб қичқирди. Халойиқ унинг қичқириғини эшитиб, қутқаришга келдилар. Уни чиқариб олдилар. Бир киши келиб унга қўрқуви, ҳаяжони кетиши учун идишда сут берди. Сўнг:
- Қудуққа қандай қилиб тушиб кетдинг? - деб сўрашди.
У киши йиқилишининг сабабини батафсил тушинтирмоқчи бўлиб, қудуқнинг юзига келди. Лекин, оёғи тойиб, унга тушиб кетди. Бу гал у ҳалок бўлди.
Шайх Мағомисий бу қиссани изоҳлаб дедилар:
- Бу кишининг шу биргина сут ичишидан бўлган ризқи қолган эди. У охирги ризқини истъмол қилгандан сўнг, унга ёзилган «ризқ» ниҳоясига етди. Ва айни жойга йиқилиб, вафот этди!
Ризқингиздан хавотир олманг! Унга олиб борадиган сабабларни қоим қилинг, етади. Аллоҳ - Раззоқ! Ҳеч бир нафс, унинг қадарига ёзилган ризқни тугатмасдан олдин, бу дунёни тарк этмайди...
@chinozhayoti
🌨Aссалому алайкум.
Пайшанба тонги муборак бўлсин.
❄️Аллоҳим ризқингизни баракали қилсин!
❄️Оилангизга тинчлик, ҳотиржамлик, бахт-саодат берсин!
❄️Яхши амаллар ва ҳайрли ишлар ҳамроҳингиз бўлсин!
❄️Ҳаммамизга икки дунё бахт-саодатини берсин Илоҳим!
❄️ Бугунги кунингиз мароқли ва ёқимли ўтсин...🤲
@chinozhayoti
Азизим, омонмисиз!
Тонг сепини ёйди.
Боғларга, тоғларга, ўрмонларга, ниҳоят уйингизга оралади тонг.
Қалбингизгачи?
Уни қалбингизга ҳам киргиздингизми?
Тонг ёришдими қалбда?
Унда кўзингизни юминг. Ичингизда қуёш борлигини ва у ҳаммага кулаётганини тасаввур қилинг. Нафас олиб энг яхши туйғуларни ичингизга киргизинг.😇
Инсоннинг ичидаги қуёши уйғонсинда!🤓
Ана энди кўзингизни очиб кунингизни бошланг!
Сиз энг ажойиб инсонсиз!
Кунни яхши кайфиятда бошланг.
@chinozhayoti
ХАЙРЛИ ТОНГ!
❄️ Ассалому алайкум! юртдошим.
Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!
@chinozhayoti
#Диққат #ТАРҚАТИНГ
❗️Дарс қолдираётган ўқувчиларнинг хонадонига огоҳлантириш хати юборилади
Фарзандининг мактабга боришига бефарқ бўлган ота-оналар МЖтКнинг 47-моддасига асосан жаримага тортилади.
Ота-оналарга юбориб қўйинг!
@chinozhayoti
#тайинлов
Султанов Зафар Махаматкулович Чиноз тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.
#Тошкентвилояти #Чиноз
@chinozhayoti
#нимтабассум
МЕН БИР ҚИЗГА ОБУНАМАН...
(Шу мавзуга илҳом берганлари учун шеърни Жаҳонгир Ортиқхўжаев братга камоли эҳтиром билан бағишлайман!)
Жон ўртанса қийноқларда,
Расмин кўриб овунаман.
Ижтимоий тармоқларда,
Мен бир қизга обунаман,
Гўзал қизга обунаман!
Дил бўлса ҳам остин-устин,
Кузатаман ҳар бир постин,
Қарашлари Уитни Хьюстин,
Бир кўрмасам соғинаман,
Шундай қизга обунаман.
Дўстларим мендан нолишар,
"Манзил"ин сўраб қолишар,
Айтсам уланиб олишар,
Қизғончиқдек туюламан,
Гўзал қизга обунаман!
Унинг бирор ташвиши йўқ,
Мен билан-ку ҳеч иши йўқ,
Ўл жинни, деган киши йўқ,
Билмам, қачон қуюламан,
Мен шу қизга обунаман.
Расмига юрак босаман,
Тагига шеърлар ёзаман,
Бир кун ақлдан озаман,
Ё синаман, ё унаман,
Лек барибир обунаман.
Зора кўнгли илиб қолса,
Дўстлик таклиф қилиб қолса...
Кеннойингиз билиб қолса
Уйимдан ҳам қувиламан,
Нима қилай, обунаман!
Сурат тушар кимлар билан,
Калта поча шимлар билан,
Юрмас камчиқимлар билан,
Ҳаммасини тушунаман,
Мен шунчаки обунаман.
Бунчаларам бахтиёр-ей,
Ҳар нарсага вақти бор-ей,
Мажбуриймас, ихтиёрий,
Бўлганимдан суюнаман,
Мен бир қизга обунаман.
Энди пул топиб ўнглайин,
Ғайрат шўрликни манглайин,
Унгача севгим онлайн,
Қисматимга бўйсунаман,
Мен бир қизга обунаман!
Обунаман, обунаман,
Битта кўрсам овунаман.
Икки соат темулсам ҳам,
Бир соатда соғинаман!
Ўша қизга обунаман!
Ғайрат Шералиев
@chinozhayoti
CHINOZ TUMANI_
NOQONUNIY TOVARLAR AYLANMASIGA CHEK QO‘YILDI_
06.02.2024
OBUNA BO'LING: NURAFSHON TV
@chinozhayoti
#Rasmiy
Салихов Шерзод Абдуҳакимович Чиноз тумани ҳокими этиб тайинланди
Шерзод Салихов 1982-йили Тошкент туманида туғилган. Маълумоти – олий. 2004-йили Тошкент давлат педагогика университети, 2017-йили Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқарув академиясини тамомлаган.
Шерзод Салихов меҳнат фаолиятини Тошкент туманидаги Алишер Навоий номидаги ширкат хўжалигида ишчи вазифасида бошлаган.
Шунингдек, фаолияти давомида у “Абдуҳаким барака” фермер хўжалиги раҳбари, Зангиота тумани “Навоий миришкор” агрофирмаси раҳбари, Тошкент тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари сингари масъул вазифаларда ишлаган.
Тайинловга қадар Шерзод Салихов Тошкент тумани ҳокимининг молия-иқтисод ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритаётган эди.
@chinozhayoti
#диққат
⚡️⚡️Тошкент атрофидаги ҳудудлардан метро бекатларигача экспресс автобуслар қатнови йўлга қўйилиши кутилмоқда
Жумладан, “Назарбек” ҳудудидан Чорсу ва Пахтакор метро бекатигача ҳамда “Уч қаҳрамон” ҳудудидан Юнусобод деҳқон бозори ва Шаҳристон метро бекатигача алоҳида экспресс автобус йўналишларини ташкил қилиш назарда тутилган.
Шунингдек, автобуслар ҳаракати устуворлигини ва пиёдалар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 2024 йил давомида маҳаллий буджет маблағлари ҳисобидан узунлиги 29 километр бўлган 8 та асосий транспорт коридорларида (83 та чорраҳа ва 41 та пиёдалар ўтиш жойи) реконструкция ишларини амалга ошириш режалаштирилган.
Хорижий банк кредити ҳисобидан Тошкент метрополитени учун 11 та янги метро поездлари (44 та метро вагонларини) харид қилиниши кутилмоқда.
@chinozhayoti
-Салом..! Илтимос, гўшакни қўйманг..!
_ Сенга нима керак..? Мени вақтим йўқ тезроқ гапир..!
- Мен бугун докторга бордим...
_ Хўш.. Нима деди улар сенга..?
- Тўрт ойлик ҳомилам борлиги тасдиқланди
_ Мендан нима хоҳлайсан.. Менга бош оғриқ керак эмас, Унут, мени рақамимни..!
- Қандай унутаман..? Алло, алло..!
_ Абонент находится вне......
Орадан уч ой ўтди...
_ Салом чақалоқ..!
~ Салом, сиз кимсиз..?
_ Мен сени ҳимоя қиладиган фариштангман
~ Мени кимдан ҳимоя қиласиз..? Мен бу ердаман, ҳеч қаёққа кетолмайман.
_ Сен жуда кулгулисан. Бу ерда қийланмаяпсанми..?
~ Мен яхшиман..! Лекин онам нимагадир ҳар куни йиғлайдилар.
_ Сен ҳавотир олма, катталарни хар доим нимадандир кўнгли тўлмайди. Сен ухла, куч йиғишинг керак, у сенга ҳали керак бўлади
~ Сиз онамни кўрдингизми..? У қанақа..?
_ Албатта кўрдим, ахир мен доим сен биланман..! У жуда чиройли ва ёш..!
Яна уч ой ўтди...
~ Фаришта шу ердамисиз...?
_ Албатта
~ Негадир бугун онам қийланяпти, куни билан йиғлади, ўзи билан ўзи гаплашиб чиқди...
_ Эътибор берма. Ёруғ оламни кўришга тайёрмисан..?
~ Тайёрман, аммо жуда қўрқяпман. Онам мени кўриб хафа бўлсачи...?
_ У хурсанд бўлади.. Сендай чақалоқни ёмон кўриб бўларканми..?
~Фаришта у ер қанақа, қоронғуми..?
_ Хозир бу ерда қиш. Атроф оппооок. Якинда ўзинг кўрасан.
~ Фаришта мен кўришга тайёрман...
_ Бўлақол, миттивой.. Мен кутяпман…
... Чақалоқ дунёга келди...
... Орадан бир кун ўтиб, уни тунда шаҳар чеккасига олиб борди..
_ Ўғлим сен мендан ҳафа бўлма... Хозир замон оғир. Мен эса ёлғизман... Сен билан қаерга ҳам борардим..?! Мени бутун ҳаётим олдинда...
Сенга эса барибир, ухлайсан бўлди....
~ Фаришта онам қаерга кетди...?
_ Билмиман, ҳавотир олма, у хозир келади...
~ Фаришта нимага овозинг бунақа..? Йиғлаяпсанми..? Фаришта онамни чақир, совқотиб кетяпман...
_ Йўқ мен йиғламаяпман. Ҳозир уни чақириб келаман.. Сен эса уҳлаб қолма.. Овозинг борича йиғла.. Йиғлаа..!
~Йўқ мен йиғламайман, онам менга ухлашинг керак деди...
... Бу орада, яқинрокдаги бир уйда эр хотин тортишишарди....
_ Мен сени тушунмаяпман, қаёққа кетяпсан..? Кўча қоронғу бўлса.. Азизам тирноққа зор фақат биз эмасмиз, минглаб инсонлар шундай... Улар ҳам яшашяпти.
~ Мен сиздан ўтинаман, юринг ташқарига чиқайлик...
_ Қаёққа..?
~ Билмадим, лекин қаергадир боришим кераклигини ҳис қиляпман... Илтимос юринг, борайлик
_ Хўп..фақат охирги марта.. Эшитяпсанми, бошқа бунча кеч кўчага чиқмаймиз...
... Жуфтлик уйдан чиқишди.. Олдинда аёл тез тез юриб борарди...
_ Азизам қаерга бунчалик шошяпсан..?
~ Сиз ишонмайсиз, мени кимдир чақиряпти, шу томонга қўлимдан тортгандай бўляпти...
_ Сен мени қўрқитяпсан. Эртага сени докторинг билан гаплашаман...
~ Жим... Эшитяпсизми, кимдир йиғлаяпти..?
_ Ха, бу томондан, бола овози эшитиляпти..!
_ Болажон қаттиқрок йиғла..! Онанг адашиб қолди, лекин сени топади..!
~ Фаришта, қаерга кетиб қолдинг..? Мен сени чақирдим... Мен қаттиқ совқотяпман...
_ Мен онангни ёнига бордим.. У яқинлашиб қолди...
~ Эй Худойим... Бу чақалоқку... У музлаб қолибди.. Азизим тезроқ уйга борайлик.. Аллоҳ бизга фарзанд берди...
~ Фариштам мени, онамни овози ўзгарибди..
___ Болажон, кўниккин, бу ҲАҚИҚИЙ ОНАНГ.
@chinozhayoti