#футбол
Қатар-Ўзбекистон
3 ~1
Хамма Ўзбекистон футболчиларини гўрига ғишт қалаяпти. Ман бўлсам қатарчиларни сўкардим. Падарингга лаънатла нега бизани дарвозага тўп ўрасанла, қанча урсанг ўзиникига уравермайсанми. 😁 Э, қораймей ўлларинг.
Ассалому алайкум юртдошим.
Якшанба тонгги муборак бўлсин. Дам олиш кунингиз марoқли ва сермазмун ўтсин.
Бугун таваллуд кунини нишонлаётганларни самимий табриклаймиз.
@chinozhayoti
#Bizning_maktab
🔰Chinoz tuman ixtisoslashtirilgan maktabining 9-"A" hamda 7-"V" sinf o'quvchilari Rahimova Marjona va Toraqulov Shohjahon "Ikki xonali sonlarni kvadratga ko'tarishni oson usuli" mavzusida noan'anaviy 3 ta (ko'paytirish, qo'shish, ko'paytirish) usullarida tushuntirib berishdi.
🎗Maktab jamoasi shunday o'quvchilarimiz borligidan faxrlanadi!
@chinozhayoti
Ассаламу алайкум Азиз юртим!, юртдошим!
Шанба дам олиш кунингиз хайрли ва файзли бўлсин.
Яратган эгам дуоларимизни ижобат этсин. Хонадонимизга тинчлик, хотиржамлик берсин!!!
Аллоҳ берган Фарзандларимиз униб ўссин завол кўрмай касал бўлмай катта бўлсин. Элимиз юртимиз корига ярайдиган, ватанпарвар бўлиб ўссин.
Беморларимизга шифо,
қарздорга нажот
Фарзанд умидида юрганларга ўзинг рози бўладиган зурриётлар насиб этгин!.
Бугун амалга оширадиган ишларингиз хайрли бўлсин.
@chinozhayoti
#Tayinlov
Sherzod Mamajonov O‘zbekiston mahallalari uyushmasining Chinoz tumani bo‘limi boshlig‘i etib tayinlandi
Sh.Mamajonov 1981-yilda Chinoz tumanida tug‘ilgan. Ma’lumoti-oliy. 2005-yilda Toshkent davlat agrar universitetini tamomlagan.
Sh.Mamajonov mehnat faoliatini "Agrobank" ochiq aksiyadorlik tijorat banki Chinoz filiali iqtisodiy bo‘lim boshlig‘i vaziasida boshlagan.Mehnat faoliati davomida Toshkent viloyati Chinoz tumani hokimining iqtisodiyot va tadbirkorlik masalalari bo‘yicha birinchi o‘rinbosari singari mas’uliatli vazifalarda ishlagan.
Tayinlovga qadar Chinoz tumani A.Navoiy mahalla fuqarolari yig‘inida tadbirkorlikni rivojlantirish, aholi bandligini ta’minlash va kambag‘allikni qisqartirish masalalari bo‘yicha hokim yoramchisi lavozimida faoliat yuritayotgan edi.
Chinoz tumani hokimligi axborot xizmati.
#МашаАллоҳ
❗Ўзини исмини ошкор қилмаган тадбиркор муҳтожларга 14 та янги уй совға қилди
Қашқадарёда исми шахси сир сақланган тадбиркор нафақат уй, балки тўлиқ жиҳозлари ва бир ойлик егуликлари билан ҳадя қилингани айтилмоқда.
Ҳар бирига бир миллиард сўмдан — жами ўн тўрт миллиард сўм сарфлаб, етти ёт бегоналарга ҳадя қилиш учун кишининг қалби дарё бўлиш керак.
@chinozhayoti
Tayinlov
✅Chinoz tumani hokimi lavozimida ishlab kelayotgan Botir Alimbekov Toshkent viloyati hokimining qishloq va suv xo‘jaligi bo‘yicha o‘rinbosari lavozimiga;
‼️Shu lavozimda ishlab kelayotgan Xolmirza Niyozov Respublika tomorqa yer egalari, dehqon xo‘jaliklari va fermerlar kengashi Toshkent viloyati bo‘limi raisi lavozimiga tayinlandi.
Йиғилишда вилоятларга жорий йилда 1 минг 200 та автобус ва электробус олиб келиш вазифаси қўйилди.
Шунингдек, пандемия даврида темир йўл қатновлари 2 карра қисқаргани оқибатида қиш кунлари одамлар чет элга машина ёки автобусда кетишга мажбур бўлаётгани, қишда йўлларда нохуш ҳолатлар рўй бераётганига тўхталди.
Транспорт вазирлиги тизимидаги тегишли корхонада халқаро қатновлар учун 167 та автобус бўлгани билан, корхона хусусий сектор ва қўшни давлатлар ташувчилари билан рақобат қила олмаётгани қайд этилди.
Шу муносабат билан комплекс раҳбариятига чет эллик ҳамкорлари билан музокара ўтказиб, темир йўл қатновларини пандемиягача бўлган рақамларга етказиш топширилди.
Халқаро автобусда ташишлар соҳасига хусусий шерикларни жалб қилиш ва рақобатни ривожлантириш зарурлиги таъкидланди.
Facebook|Instagram|X
#диққат
❗️2023 йилда 4 мингга яқин ноқонуний қуриш ҳолатлари аниқланган
Давлатимиз раҳбари томонидан мутасаддилар аҳоли пунктларининг бош режалари ва батафсил режалаштириш лойиҳаларини ишлаб чиқишни ўз ҳолига ташлаб қўйгани танқид қилинди.
Таъкидланишича, сўнгги икки йилда кўп қаватли уйларга туташ майдонларда 7 мингдан ортиқ ўзбошимча қурилиш бўлган, яна 5 мингта ҳолатда умумий фойдаланишдаги жойларни тўсиб олинган.
@chinozhayoti
#видеоселектор
❗️Энди Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳокимларида қурилиш ва коммунал хўжалигига жавоб берадиган 1 нафар ўринбосар бўлади.
@chinozhayoti
⚡️Бугун, 29 январь — Бутунжаҳон Интернетсиз кун
Бугун интернет умуман йўқдек яшашимиз керак. Қариндошлар, қадирдонлар, синфдошлар билан учрашиш ва ҳаётнинг энг яхши дақиқаларини эслаш учун энг яхши кун.
@chinozhayoti
Ассалому алайкум юртдошим. Якшанба дам олиш куни барчангизгв мароқли ўтсин. Бугунги режаларингиз ижобатини яратгандан сўраб қоламан. Яқинларингизни бир йўқлаб қўйинг.
@chinozhayoti
#Хушхабар
❗️Пенсионерлар Тошкент метрополитенидан тўлиқ бепул фойдаланиши йўлга қўйилди
- 2024-йил 1-апрелдан бошлаб пенсионерлар пенсия гувоҳномасини кўрсатиб МЕТРОГА текинга тушадилар
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 15-мартдаги ПҚ-94-сон қарорида белгиланди.
Яқинларга юбориб қўямиз
👇
@chinozhayoti
МЕНИНГ СИНГЛИМ
Яноғида бинафшалар очилади,
Ифоридан райҳон ҳиди сочилади,
Эсга олиб , кўзимда ёш томчилади,
Сингилларнинг энг сараси менинг синглим.
Бир оҳ десам , ҳатто жонин фидо этар,
Илтижоси яратганга бориб етар,
Кулишлари волидамга ўхшаб кетар,
Сингилларнинг энг сараси менинг синглим.
Куйуниб зор боқар йўғу , камимизга,
Қуёшдек тенг меҳр берар ҳаммамизга,
Киприклари ўхшаб кетар аммамизга,
Сингилларнинг энг сараси , менинг синглим.
Юрагини босмасин ҳеч алам , дейман,
Сен дунёда энг чиройли санам дейман,
Жонимизни ўйлар кичик онам дейман,
Сингилларнинг энг сараси , менинг синглим.
Яратганим омон сақла сирдошимни,
Майли унга олиб бергин бардошимни,
Илтимосим оқизмагин кўз ёшини,
Сингилларнинг энг сараси менинг синглим.
У жилмайса яшнайди бу ярим кўнглим,
Сингилларнинг энг гўзали менинг синглим.
Жонимдек азиз синглим Арофат таваллудинг муборак бўлсин. Хамиша яхшилар билан бўл.
Бағримизга маҳкам босиб табриклаймиз. эркатойимиз.
Ҳурмат билан опаларинг.
@chinozhayoti
Бу аёл кўпчилигимиз билмайдиган нарсаларни айтди
Томоша қилинг қойил қоласиз.
@chinozhayoti
БИР ДЎСТИМ БОР...
Бир дўстим бор, жондан-да азиз,
Юзи доим кулиб туради.
Унга ҳамма хавас-ла боқар,
Уни ШОДЛИК яхши кўради.
Бир дўстим бор, қалблари оташ
Муҳаббатга тўлиб юради.
Ҳар лаҳзаси доим бахтиёр,
Уни БАХТ ҳам яхши кўради.
Бир дўстим бор, орзулари кўп
Орзусига албат етади.
Чунки унга доим мададкор,
ОМАД уни яхши кўради.
Дўстлари кўп, атрофида жам
Суҳбатига шошиб юради.
Бир мен десам, мендан-да ўтиб,
Уни ХАММА яхши кўради.
@chinozhayoti
#СМИ_о_нас
📈 Минимальные размеры пенсии были доведены до минимальной суммы потребительских расходов
📞 12-71 🌐 pfru.uz
✅ Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 pensiyauzb">Youtube
#futbol
#Sayxunobod_Chinoz
Chinoz tumani ixtisoslashtirilgan maktabi o'qituvchilar hamda Sayxunobod ixtisoslashtirilgan maktabi o'qituvchilar o'rtasida o'zaro futbol o'rtoqlik o'yini tashkillashtirildi. Yakunda Chinoz IM mezbon Sayxunobod IM futbol jamoasidan 2:0 hisobida ustun keldi. O'yindan so'ng ikki agentlik maktabi o'zaro tajriba va fikr almashishdi. Bu kabi o'zaro hamkorlik tizimimiz rivojlanishida muhim rol oʻynaydi deb hisoblaymiz. Toshkent viloyati va Sirdaryo viloyatlari o'rtasida do'stlik mustahkamlandi va uchrashuv ikki tomon uchun ham nihoyatda manfaatli bo'ldi. Kelgusida barcha viloyatlar aro bevosita borib , tajriba almshish rejaga kiritildi.
@chinozhayoti
#диққат
❗️Раҳбарларнинг ўзи касалми ё иши "касал"?
Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев соғлигини сабаб қилиб сайёр қабулда иштирок этмаган қатор бошқарма ва ташкилот раҳбарларини тиббий текширувдан ўтказиш бўйича вилоят ССБга топшириқ берди.
@chinozhayoti
#,Биласизми? Дарахтлардаги чумолилар нимадан дарак
Кўпчилик улардан қандай қутулишни сўраб мурожаат қилади.
Чумоли бор дарахт одатда шира, илдиз касалликлари ёки бошқа бирор зараркунандадан азият чекаётган бўлади.
Сиз чумолига қарши эмас, ана шу касалликларга қарши курашсангиз мақсадга мувофиқдир.
Чумоли келмаслиги учун кўпчилик матони ёғга белаб, дарахт танасининг пастки қисмига ўраб қўяди.
Самарали бу усулнинг камчиликлари: дарахт ўсишига тўсқинлик қилиши ва асалариларнинг қочишига сабаб бўлишидир.
Яна бир ечим: чумолиларга қарши махсус мел. Аммо у ҳам вақтинчалик чора.
Унутманг, дарахт гулга кирганда кимёвий дори сепиш тавсия этилмайди. @chinozhayoti
#Диққат
❗️1-синф ўқувчилари учун қўшимча бир ҳафталик таътил берилади
Вазирлар Маҳкамаси Низомига кўра, 1-синф ўқувчилари учун феврал ойи давомида қўшимча бир ҳафталик таътил берилиши белгиланган. Таътил феврал ойининг айнан қайси кунларига тўғри келиши ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ва ҳудудий бўлинмалари томонидан ёки ҳар бир мактаб педагогик кенгаши томонидан мустақил равишда белгиланади.
Айни вақтда кўплаб ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари томонидан 1-синфлар учун 5-10 февраль кунлари қўшимча таътил кунлари этиб белгиланмоқда.
@chinozhayoti
#биласизми
❓ Ўзини ўзи банд қилган фуқаро қандай пенсияга чиқиши мумкин?
🔰 Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ:
➡️ эркаклар – 60 ёшга, аёллар – 55 ёшга тўлганда тўлиқ ҳамда меҳнат стажи камида 7 йил бўлганда тўлиқсиз ёшга доир пенсия тайинланиши белгилаб қўйилган.
🧶 Ишсиз фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 июндаги “Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 4742-сонли Қарорда белгиланган 101 турдаги меҳнат фаолияти билан шуғулланса ҳамда ўрнатилган тартибда ўзини-ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтиб, камида базавий ҳисоблашнинг бир баробари (340 минг сўм) миқдорида ижтимоий солиқ тўловини тўласа, 1 йил меҳнат стажига эга бўлади.
🔔 Демак, ишсиз фуқаро 7 йил давомида ҳар йили Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқ тўловини амалга оширса, пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлади.
🔴Бугунги кунда, иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда — ойига 608 000 сўмни ташкил этади.
🔴Пенсия миқдори иш ҳақи ва иш стажига боғлиқ.
🔴 Агар фуқаро ижтимоий солиқни қанча кўп тўласа, пенсия миқдори ҳам шунча юқори бўлади. @chinozhayoti
Йиғилишда жамоат транспорти масалалари муҳокама қилинди. Давлатимиз раҳбари жамоат транспорти ҳалигача одамларга сифатли хизмат кўрсатадиган тизимга айланмаганини қайд этди.
Жамоат транспорти қамрови бор-йўғи 25 фоиз экани – бу тизимга берилган баҳо
#диққат
❗️1 июлдан йўл, ичимлик суви ва кўприк қурилиши лойиҳаларида янги тизим жорий этилади
Давлатимиз раҳбари лойиҳа, тендер, қурилиш ва объектни қабул қилиш билан боғлиқ барча жараёнларда коррупция ҳолатлари учраб турганини таъкилади.
Эндиликда лойиҳа қилишдан бошлаб, объектни фойдаланишга топширишгача бўлган барча жараёнлар ҳам, уларнинг назорати ҳам янгича ташкил этилади.
2025 йил 1 январдан барча лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш, ишларни амалга ошириш, шунингдек, уларни қабул қилишда “ресурс усули”дан воз кечилиб, “ҳажм усули”га ўтилади.
#видеоселектор
⚡️Президент раислигида уй-жой, қурилиш, коммунал хўжалиги, транспорт ва экология соҳаларида амалга оширилган ишлар ва устувор вазифалар юзасидан йиғилиш бошланди.
Ушбу тизимда 3 та вазирлик ва идора, 3 та инспекция, 5 та компания, ҳудудларда қурилиш, уй-жой ва коммунал хўжалиги соҳаларига масъул ҳоким ўринбосарлари борлиги, пойтахт ва Тошкент вилояти ҳокимларига қурилиш ва коммунал соҳага алоҳида ўринбосар берилганига қарамай, бу комплекс халқимиз энг кўп норози бўлиб мурожаат қиладиган соҳалардан бири экани қайд этилди.
@chinozhayoti
Ривоят
Аввал жигар, кейин дигар
Ровийлар шундай ҳикоя қиладилар. Қадимда бир йигит, Бухородан Макка сари йўл олибди. Оллоҳга яқин бўламан деган бир ўй хаёл билан Каъба атрофида қолиб кетибди, Бухорода эса, йигитнинг ота- онаси, қавми-қариндошлари қолиб кетибди. Қариндошлар риштасини узган йигиит Макка шаҳрида оила қурибди, бола- чақа орттирибди. Ҳалоллик билан танилиб, "омонатдор йигит" номи билан шуҳрат қозонибди. Шаҳардаги одамлар, бойлигини шу йигитга ишониб топширар экан. Олис сафарга борса уларни омонатини мана шу йигит асраб турар экан. Бир куни бир бой киши йигитга бир тугунда тилло, зарларини берибди, Олис юртга кетаётганини айтибди. Шу омонат сизда турсин, дебди ҳалиги бой. Йигит хўп деб олиб қолибди. Орадан ойлар, йиллар ўтиб, ҳалиги бой юртига қайтибди. Ўша омонатни олиш учун йигитни уйига борибди. Борса, йигит вафот этди дейишибди. Омонатдан эса бизни хабаримиз йўқ, бу ҳақда гапирмади дебди уйдагилари.
Бой махзун бўлиб, ортга қайтибди.
Бориб Маккадаги уламоларга учраб, дардини достон қилибди, Уламолар эса унга шундай йўл кўрсатибди.
Фалон жойда булоқ бор, ўша жойга бориб ўша йигитни чақир, жаннатийлар овоз беради, ўзидан сўрайсан дейишибди.
Йигит бориб қанча чақирмасин ҳеч ким овоз бермапти.
Қайтиб яна уламоларга учрабди.
Бўлмаса фалон жойда бир қудуқ бор, ўша жойда дўзахийлар овоз беради, ўша қудуққа бориб чақир, дейишибди.
Бой бориб ўша қудуққа йигитни исмини айтиб чақирибди, Шунда ҳалиги йигиит ҳам нима дейсан, гапир дебди.
Бой омонатини сўрабди. Ҳалиги йигит, боғимдаги тут дарахтини тагига кўмиб қўйибман, қазиб олаверинг дебди.
Ҳалиги бой киши ўйланиб қопти, майлими яна битта савол берсам, дебди.
Сўранг деган овоз келибди.
Сиз халоллигингиз учун омонатдор йигит деб ном қозонган эдингиз, нега дўзахийлар ичида юрибсиз, ~дебди.
Шунда ҳалиги йигит жавоб берибди:
Мен Маккага келиб қолиб кетдим. Бухорода ота-онам, жигарларим, оилам бор эди.. Мен улардан хабар олмай, дунёдан ўтдим.
Охират сўроғимда, силлаи раҳм дафтарим бўш чиқди. Ҳамма қилган амалларим ўчиб кетди, Роббим мени дўзах аҳлига ҳукм қилди. Эй биродар, энг эзгу. амал бу силлаи раҳм экан. Дунё аҳлига айтинг, аввало қон- қариндош риштаси узилмасин. Ота- она хизматидан улуғроқ иш йўқ экан.
Ҳар қандай шон- шуҳрат, дунё матоҳи ота- она розилиги олдида бир пулга арзимас экан.
Бу гапларни эшитган бой киши, қудуқ олдида узоқ ўтириб қолибди. Бориб омонатдор йигит айтган жойдан тиллоларини топибди. Ва узоқ ўйлаб ўтирмай, бор бойлигини олиб укасини уйига борибди. Қашшоққина, серфарзанд укаси акани кўриб, севинчдан йиғлаб юборибди. Жигарини бағрига босиб, хўнг-хўнг йиғлабди. Дастурхон бошига келганда, ийманибгина акасига қарабди. Ака узр уйда ҳеч вақо қолмабди. Озроққина талқонимиз бор, хафа бўлмасангиз, шуни келтирсам, дебди.
~Эҳ укажон сени шунчалар ҳолингда хабар олмаган мен гуноҳкор акангни кечир- дея тугундаги бор бойлигини укасига берибди. Фақат чин дунёга борганда, ота- онам олдида мени юзим ёруғ бўлса бўлгани, бунга эса сен гувоҳ бўласан, жигарим. Акаси шундай деб укасини бағрига босибди.
Қиссадан ҳисса шуки, жигарлар қиёматда бизни юзимизни оқловчилар экан. Илоҳим барчамизни силлаи раҳм дафтаримиз савобларга тўла бўлсин. Ота- она, фарзандлар, жону жигарлар орасидан меҳр оқибат кўтарилмасин.
Бойвачча акалар, бой хотин бўлиб кетган опалар жону жигарингиз
холидан. хабар олинг. Қалбига меҳр улашинг. Унутманг Ҳаж ва Каъба зиёратингиз, оёғингиз остида турибди. Қалб кўзингизни каттароқ очсангиз савоб эшигини кўрасиз.
@chinozhayoti
⚡️Фақат 1 кун: эртага, 28-январ куни “Ўзбекистон ҳаво йўллари” барча авиачипталарни 30% чегирма билан сотади
Акция авиакомпания ташкил топганининг 32 йиллигига тўғри келди. 30% чегирма билан ҳар қандай авиачиптани фақат 28-январ куни Тошкент вақти билан соат 00:00 дан 23:59 гача веб-сайт ёки кассаларда харид қилиш мумкин.
❗️Яқинларга тезда юбориб хабардор қилиб қўямиз
@chinozhayoti
Namunali Uy Sotiladi
Mòljal 40 maktab
6 sòtx
4 honali
Xovliga naves qilinga
Narhi: 50.000$
Murojat uchun 97 433 20 88
@chinozhayoti
Тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги жорий этилади
Юқори барқарорлик рейтингидаги тадбиркорларда солиқ текширувлари ўтказилмайди. Улар ҳар йили «Фаол тадбиркор» кўкрак нишонига тавсия этилади.
«Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» Президент қарори (ПҚ-39-сон, 23.01.2024 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2024 йил 1 февралдан қонунчилик талабларига риоя этган ҳолда фаолият юритаётган тадбиркорларни аниқлаш ва қўшимча рағбатлантиришни назарда тутувчи Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги жорий этилади.
Рейтинг доирасида тадбиркорлар қуйидаги тоифаларга ажратилади:
• «ААА», «АА» ва «А» тоифалар – юқори барқарорлик рейтинги;
• «ВВВ», «ВВ» ва «В» тоифалар – ўрта барқарорлик рейтинги;
• «ССС», «СС» ва «С» тоифалар – қониқарли барқарорлик рейтинги;
• «Д» тоифа – қуйи барқарорлик рейтинги.
Рейтинг Солиқ қўмитасининг «Тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги» электрон платформасида идоралараро ахборот алмашинуви воситасида автоматик тарзда (онлайн) шакллантирилади ва Савдо-саноат палатасининг расмий веб-сайтида эълон қилиб борилади.
Юқори барқарорлик рейтингидаги тадбиркорлар ҳар йили 20 август – Тадбиркорлар куни арафасида тақдирлаш учун давлат мукофотлари ҳамда «Фаол тадбиркор» кўкрак нишонига тавсия этилади. Юқори барқарорлик рейтингидаги тадбиркорларда солиқ текширувлари ўтказилмайди
Қарорга кўра, юқори барқарорлик рейтингидаги тадбиркорлар учун қуйидаги рағбатлантириш чоралари жорий этилади:
• «ААА» тоифадаги тадбиркорлар фаолиятида солиқ текширувлари ўтказилмайди, (жиноий ишлар доирасида ўтказиладиган текширувлар бундан мустасно) шунингдек, ушбу тоифадаги тадбиркорларга ҚҚС суммаси ўрнини қоплаш (қайтариш) бир кунда текширувларсиз амалга оширилади;
• 4 ва 5-тоифадаги туманларда фаолият юритаётган «АА» ва ундан юқори тоифадаги тадбиркорларга бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотилган давлат активлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари бўйича камида 15 фоиз миқдоридаги дастлабки тўлов бир йўла амалга оширилганда қолган суммага Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида йиллик фоизлар ҳисобланмайди ҳамда бўлиб-бўлиб тўлаш муддати 5 йилгача узайтирилади;
«А» ва ундан юқори тоифадаги тадбиркорлик субъектларига:
• солиқлар бўйича (ҚҚС бундан мустасно) мавжуд ортиқча тўлов суммасини қайтариш 3 кунда амалга оширилади;
• товарларни импорт қилишда ва товарларни (хизматларни) реализация қилишда тўланадиган ҚҚС суммаларини ўзаро ҳисобга олиш тартиби татбиқ этилади.
2024 йил 1 апрелдан тадбиркорларга субсидия, имтиёз ва преференциялар уларнинг рейтинг даражасидан келиб чиққан ҳолда жорий этилади.
@chinozhayoti
🔴Киберфирибгарларни фарқлаш усуллари
🔴Киберфирибгарлардан ҳимояланиш йўллари
🔴Киберфирибгарлар "ҳужуми"дан сўнг шахсий аккаунтни "тозалаш" ишлари
🔴Ва ниҳоят киберфирибгарлик турлари
〰️〰️〰️〰️〰️〰️
👨🏫 Видеороликда мутахассис барчасини мухтасар тушунтиради.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт