chinozhayoti | Неотсортированное

Telegram-канал chinozhayoti - ЧИНОЗ ҲАЁТИ

604

"Чиноз ҳаёти" телеграмм канали ижтимоий-сиёсий воқеалар, янгиликлар, табрик ва қутловлар беради. Мурожаат учун тел: 90-979-89-29 Admin: @s_axmedova

Подписаться на канал

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

18 январь куни экспорт, инвестиция ва саноат соҳаларида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар бўйича ўтган видеоселектор йиғилишида белгиланган асосий вазифалар.

Батафсил — юқоридаги #инфографикада.

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

#Диққат
#тарқатинг

Энди ёшлар билан Бош вазир шуғулланади

Ёшлар ишлари агентлиги
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги таркибидан чиқарилиб, Вазирлар Маҳкамаси бўйсунувига ўтказилди.

Шунингдек, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги негизида Спорт вазирлиги ташкил этилди.

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

#Ochiq muloqot
Ixtisoslashtirilgan ta'lim muassasalari agentligi tasarrufidagi Chinoz tumani ixtisoslashtirilgan maktabining 9-sinf o'quvchilari hamda Maktab direktori O.I.Isoqov  bilan birgalikda ochiq suhbat jarayoni tashkil etildi. Jarayonda o'quvchilar tomonidan bildirilgan holatlar o'rganildi va holat yuzasidan kerakli tavsiyalar berildi.

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

Ёшим 65 да, II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсман. 30 йилдан ортиқ иш стажим бор, 2013 йил умрбод II гуруҳ ногиронлигига чиққанман. 2023 йил март ойида ёшга доир пенсиясига ўтгандим. Ҳозирда 900 минг сўм пенсия оламан. Яна қайта ногиронлик пенсиясига ўтсам бўладими, тартиби қандай?

▶️ Пенсиянинг бир туридан пенсиянинг бошқа турига ўтказишда тайинланган пенсияни тўлаш тўхтатилади ва қонунчилик билан қўйиладиган иш стажини ва ойлик иш ҳақини ҳисоблаш талабларга мувофиқ бошқа турдаги пенсия тайинланади.

Пенсиянинг бир туридан бошқа турига ўтказиш тўғрисидаги ариза Пенсия жамғармаси бўлими томонидан ўн кун муддатда кўриб чиқилади.

◼️ Ёшга доир пенсияни ногиронлик пенсиясига ўтказишда ёшга доир пенсия тайинлангандан кейин эга бўлинган иш стажи ва иш ҳақи ҳисобга олинмайди.

Қайта ногиронлик пенсиясини ҳисоблашда фуқарога биринчи марта ногиронлик пенсияси тайинланган вақтдаги ўртача ойлик иш ҳақи ва иш стажи олинади.

🗣 Батафсил

📞 11-40     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 pensiyauzb">Youtube

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

#Tadbirkorlik

Toshkent viloyatining qaysi hududida yangi korxonalar koʻproq tashkil etilmoqda?

2023-yilning yanvar-dekabr oylarida yangi tashkil etilgan korxona va tashkilotlar soni jami 7 156 ta (fermer va dehqon xo‘jaliklarisiz) bo‘lib, ular hududlar kesimida quyidagi ko‘rinishda taqsimlangan:

➡️Oqqo‘rg‘on tumani – 199 ta;
➡️Ohangaron tumani – 252 ta;
➡️Bekobod tumani – 330 ta;
➡️Bo‘stonliq tumani – 314 ta;
➡️Bo‘ka tumani – 262 ta;
➡️Quyi Chirchiq tumani – 146 ta;
➡️Zangiota tumani – 807 ta;
➡️Yuqori Chirchiq tumani – 310 ta;
➡️Qibray tumani – 527 ta;
➡️Parkent tumani – 452 ta;
➡️Piskent tumani – 164 ta;
➡️O‘rta Chirchiq tumani – 331 ta;
➡️Chinoz tumani – 161 ta;
➡️Yangiyo‘l tumani – 271 ta;
➡️Toshkent tumani – 467 ta;
➡️Nurafshon shahri – 224 ta;
➡️Olmaliq shahri – 293 ta;
➡️Angren shahri – 361 ta;
➡️Bekobod shahri – 253 ta;
➡️Ohangaron shahri – 288 ta;
➡️Chirchiq shahri – 482 ta;
➡️Yangiyo‘l shahri – 262 ta.


@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

#Диққат
Ўзбекистонда Бош маҳаллакўм лавозими пайдо бўлди.

Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси раиси этиб, Қаҳрамон Қучқарович Қуранбаев тайинланди.

Маълумот ўрнида, Уюшма раиси мақоми, тиббий, транспорт ва маиший таъминот шароитлари бўйича Бош вазир ўринбосарига тенглаштирилади.

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

Бу йил 5 миллион аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича алоҳида дастур қабул қилинди.

Камбағалликни кескин камайтириш учун одамларимизга доимий даромад келтирадиган иш ўринларини яратиш зарур
- деди давлат раҳбари.

Ўтган йили 16 та туман ва шаҳарда доимий иш ўринларини яратиш режаси 70 фоизга ҳам бажарилмагани кўрсатиб ўтилди. Бандлик идоралари эса иш сўраб келган одамларга осонгина нафақа тайинлашга ўтиб олгани танқид қилинди.

Шунингдек, республикадаги 319 та маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари аҳолини бизнесга жалб қилиш, бандликни ошириш, камбағалликни қисқартириш бўйича натижа кўрсата олмагани қайд этилди.

Жумладан, Ш.Рашидов, Пастдарғом, Ангор туманлари, Андижон ва Термиз шаҳарларидаги 123 та ҳоким ёрдамчисининг аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш ишлари қониқарсиз.

Ушбу ҳоким ёрдамчиларини тўлиқ янгилаш ва тажрибали ҳоким ёрдамчиларини бириктириш вазифаси қўйилди.

Facebook|Instagram|Twitter

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

Мутасаддиларга ўтган йил бошида бензин бўйича етарли захира қилиш топшириғи берилган. Нарх ошмаслиги учун бензин бир йил давомида акциз солиғидан ҳам озод қилинган эди.

Шунга қарамай, бензин ўтган йил давомида ўртача 19 фоизга қимматлади.

Бу – транспорт харажатлари қимматлашиб, ишлаб чиқариш ва экспортда таннарх ошди, дегани.

Такрор ва такрор айтаман. Инфляция – аҳоли ва бизнес даромадлари учун солиқ. Уни жиловламасак, камбағаллик камаймайди, иқтисодий ўсиш бўлмайди!

- деди Президент.

Келгуси йилда бутун дунёда озиқ-овқат нархлари ошиши эҳтимоли юқори. Маҳсулотлар инфляциясини фақат озиқ-овқатни кўпайтириш орқали жиловлаш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди.

Эндиликда ҳар йили маҳсулотларни кўпайтириш бўйича махсус ҳукумат қарори қабул қилинади. Ҳар бир тармоқ вазирига нарх барқарорлигини таъминлаш бўйича KPI белгиланади. Ҳар ҳафтада Ҳукумат йиғилишидаги биринчи масала инфляцияни жиловлашга бағишланади.

Facebook|Instagram|Twitter

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

Умуман, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси фаолияти мутлақо қониқарсиз экани кўрсатиб ўтилди.

Инспекция фақат камчилик аниқлайдиган идорага айланиб қолгани, профилактика билан эса иши йўқлиги, тизимида коррупция улуши юқорилиги танқид қилинди.

Бюджет маблағини тақсимлаш ҳам, уни назорат қилиш ҳам битта вазирликда бўлиши нотўғри экани таъкидланди.

Шу боис Давлат молиявий назорати инспекцияси ҳам Бош прокуратура Департаментига ўтказилади.

Шу билан бирга Ҳисоб палатаси ходимлари бюджетдан энг кўп маблағ оладиган 12 та вазирликка бириктирилади. Вазирликларнинг ҳар бир харажати улар билан келишилгандан кейин амалга оширилиши белгиланди.

Умуман, Департамент ва Ҳисоб палатаси биргаликда ишлаб, яширин иқтисодиётни жиловлаш ва бюджет маблағларини тўғри сарфланиши учун жавобгар бўлади.

Facebook|Instagram|Twitter

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

Йиғилишда бюджет маблағларининг сарфланиши самарадорлиги таҳлил қилинди.

Жумладан, соғлиқни сақлашга компьютер олиш учун ажратилган 20 миллиард сўм 2 йилдан бери ишлатилмасдан турибди.

Фермер, деҳқон ва томорқа ер эгаларига 51 турдаги субсидиялар учун сўнгги икки йилда 5,4 триллион сўм ажратилди, лекин талаблар мураккаб бўлгани учун 15 турдаги субсидия икки йил давомида ҳеч кимга берилмаган.

Яна бир масала - қурилишда харажатларни 30-40 фоизга қисқартириш лозим.

Иқтисод қилиш – иш ҳажмини қисқартириш эмас, лойиҳани тўғри қилиш, “шиширилган” харажат ва ортиқча ҳашаматни кесиш ҳисобидан бўлиши керак
- деди Президент.

Бу борада лойиҳа институтлари фаолияти, ёндашувлари ва масъулиятини тубдан ўзгартириш кераклиги қайд этилиб, Вазирлар Маҳкамасига етакчи давлат лойиҳа ташкилотларини такомиллаштириш бўйича қарор киритиш топширилди.

Facebook|Instagram|Twitter

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

Департаментга энг замонавий ахборот тизимлари, махсус воситалар олиб берилади, иқтисодий соҳалар ва чет тилларини мукаммал биладиган, фидойи ва ватанпарвар мутахассислар танлаб олинади.

Департамент ҳузурида Илмий-таҳлилий ва ўқув маркази очилади. Марказ яширин иқтисодиётга сабаб бўлаётган омилларни аниқлаб, илғор хорижий тажриба асосида таклифлар ишлаб чиқади, тизим ходимларини иқтисодий жиноятларни аниқлаш, яширин иқтисодиётга қарши курашиш бўйича ўқитади.

Шу билан бирга, Бош прокуратурада ҳам яширин иқтисодиёт бўйича алоҳида бошқарма ва унинг ҳудудий бўлимлари ташкил қилинади.

Департамент 5 та муҳим йўналиш: қурилиш, фармацевтика, алкоголь ва тамаки, ноқонуний импорт, нақдлаштириш ва капитални ноқонуний четга олиб чиқиш борасида кескин ўзгариш қилиш шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Facebook|Instagram|Twitter

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

Бугунги кундаги энг долзарб масала, бу – яширин иқтисодиёт
- деди Президент

Таҳлиллар хизматлар, қурилиш, саноат соҳаларида ўнлаб триллион сўмлик маҳсулот “соя”да қолаётганини кўрсатмоқда.

Бу орқали ялпи ички маҳсулотга 135 триллион сўм, бюджетга 30 триллион сўм тушум йўқотилмоқда.

Масалан, қурилиш корхоналарининг 41 фоизи ҳисоботида фақат 1 нафар ишчисини кўрсатган. Ваҳоланки, бу корхоналар ўтган йилни ўзида 4 триллион сўмлик қурилиш ишларини бажарган.

Ёки камида 25 гектардан ери бор 5 мингта мева-сабзавотчилик фермер хўжалигида 1 тадан расмий ишчи рўйхатдан ўтган.

Бир нарсани аниқ тушуниш зарур. Яширин иқтисодиёт, авваламбор, тўғри ишлаётган тадбиркорлар фаолиятига катта тўсиқ бўлаяпти.

Бугунги кунда интизомли тадбиркорлар “қани адолатли рақобат” деган ҳақли эътирозларини кўп-кўп айтаяпти”,

- деди давлат раҳбари.

Facebook|Instagram|Twitter

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

Хусусийлаштириш бўйича ишлар ҳолати таҳлил қилинди.

Масалан, "Донмаҳсулот" таркибидаги савдога чиқарилган 43 та корхонадан бор-йўғи 10 таси сотилган. Айримлари 2-3 йилдан бери сотилмасдан турибди. Бунга сабаб хусусий секторга бермаслик учун нархи сунъий ошириб юборилган.

Мутасаддиларга сотилмасдан турган 33 та дон корхонаси нархини бозор қийматига келтириб, жорий йилда сотилишини таъминлаш вазифаси қўйилди.

Шунингдек, хусусийлаштириш дастурига киритилган 484 та давлат активлари савдога чиқарилмаётгани танқид қилинди. Ваҳоланки, буларнинг ҳисобидан яна 200 миллиард сўм тушум қилса бўларди.

Вазирлар Маҳкамасига қолоқликларни бартараф этиб, 2024 йилда 20 триллион сўм тушум таъминлайдиган янги хусусийлаштириш дастурини киритиш топширилди.

Facebook|Instagram|Twitter

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

Умуман, солиқ тизими ва солиқчилар фаолиятини тубдан қайта кўриб чиқиш вақти келгани таъкидланди.

Жумладан, 40 мингта бюджет ташкилоти билан ишлаш вазифаси тумандан Солиқ қўмитасида янги ташкил қилинадиган Бюджет ташкилотлари инспекциясига ўтказилади. Ушбу Инспекция тўлиқ рақамлашган бўлади ва Ғазначилик электрон тизимига интеграция қилинади.

Шу каби солиқ қарздорлиги билан ишлаш бўйича ҳам қўмита қошида Солиқ қарзини ундириш инспекцияси ташкил этилади. Унга Мажбурий ижро бюросида мавжуд ваколатлар берилади.

Бунинг ҳисобига, туманлардаги қўшимча 200 нафар солиқчини “маҳаллабай” ишлаш тизимига ўтказиш имкони бўлади.

Республика солиқ тушумининг 50 фоизини берадиган 80 та энг йирик корхона ва 35 та тижорат банки билан ишлайдиган алоҳида тизим бўлади.

Бунинг учун Йирик солиқ тўловчилар бўйича инспекция таркибида янги тузилма ташкил қилиниб, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан бевосита ишлайди.

Facebook|Instagram|Twitter

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

Бу йил иқтисодий комплекс раҳбарлари ва барча давлат корхоналари учун таннархни қисқартириш ва самарадорлик йили бўлади.

Бундан буён, саноатда қўллаб-қувватлаш механизмлари биринчи галда юқори қўшилган қиймат яратадиган ва бозори бор маҳсулотлар учун берилади.

Масъулларга 2024 йилда қўшилган қийматни 45 фоиздан ошириш, таннархни 15 фоизга камайтириш, умуман, саноатда 7 фоиз ўсишни таъминлаш бўйича корхонабай чора-тадбир тасдиқлаб, амалга ошириш топширилди.

Шунингдек, йирик тармоқларда таннархни 20 триллион сўмга, дебитор қарздорликни 8 триллион сўмга камайтириш зарур.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази, Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти, Стратегик ислоҳотлар агентлигига ҳар ойда камида 2 тадан тармоқни таҳлил қилиб, қандай қилиб таннархни камайтириш, қўшилган қиймат ва меҳнат унумдорлигини ошириш ҳамда янги имкониятларни ишга солиш мумкинлигини кўрсатиб бериш вазифаси қўйилди.

Умуман, жорий йилда иқтисодиётда самарадорликни ошириш ҳисобига ялпи ички маҳсулотнинг камида 6 фоиз ўсишини таъминлаш иқтисодий комплекс раҳбариятининг асосий вазифаси этиб белгиланди.

Facebook|Instagram|Twitter

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

​​Танишимни илтимоси билан бир хонадонга иш билан бордик. Хонадонда ёшлари саксон бирга кирган онахон истиқомат қилар экан. Тикувчилардан қолган қийқимлардан чойнак кийдиргич, чойнакни тагига қўядиган нарсалар ва кўрпа қовиб тирикчилик қилар экан.
Тан олиш керак, юртимиздаги кўплаб қариялар билан гаплашсангиз энсангиз қотади, бўлар бўлмас гаплар билан бошингиз оғрийди. Аммо онахонни юзларидан нур ёғар, ҳар-бир каломлари Қурон ва ҳадисдан иборат. Хуллас, гаплашсангиз қалбингиз ором топади. Юмуш билан келганим ҳам эсимдан чиқиб кетди. Мириқиб суҳбатлашдим. Онахонни айтиб берган бир воқеалари эса жуда ҳам тўлқинлантирди. Қуйида шу воқеани келтираман:

"Ёшим саксонга қараб яқинлашгани сари, Аллоҳдан чин кўнгилдан дуо қилардим. Ҳар намозимда "я, Аллоҳ, байтингни тавоф қилишни менга насиб айла", деб дуо қилардим. Чолимдан эрта тул қолдим. Бир ўғлим тақдир тақозоси билан қамалиб қолди. Икки қизим уйли жойли бўлиб, ўзидан тинчиб кетган. Бир неварам билан ўзим яшайман. Умр бўйи кўрпа қовиб, қийтимлардан бир нарсалар ясаб, ҳалол тирикчилик қилдим. Аллоҳга шукр, ризқимни берди. Орттира олмаган бўлсам ҳам зориқиб, бировдан тиланмадим. Ҳажга кетаётганларни кўрсам юрак бағрим оқиб кетарди. Йиғлаб дуолар қилардим. «Аллоҳ, менга ҳам насиб айла», деб тинимсиз нола қилардим. Эй, болам, бир кун эшик тақиллади. Чиқсам Маҳалладан экан. "Она тез кийиниб чиқинг, иш бор" дейишди. Кийиниб, ортларидан эргашдим. Тўғри банкка олиб боришди. Бир дунё пулни кассага топшириб, қўл қўйишимни сўрашди. Нима бўлаётганини тушунмай анграйиб турсам, бир йигит "Ҳолажон, қўлни қўяверинг, ҳали ҳурсанд бўласиз", деди. Пулни тўлаб чиқдик. Бояги йигит қўлимга ‌5‌0‌0‌ $ (беш юз доллор) пул бердида: "Ҳажга борасиз. Тайёргарликни кўраверинг" - деди. Бошим айланиб, тилим калимага келмай қолди. Бир оздан сўнг ўзимга келиб "ҳой, боласи тушмагур, тушунтир, нима бўляпти ўзи?" дедим. "Мен ҳам билмайман, она. Бир яхши одам бошқа бир йигитчадан пул жўнатиб, шу ҳайрли ишга мени масъул қилибди. Биз ҳам ким бу ишни қилганидан бехабармиз. Дуо қилиб қўяверасиз", деди.
Аллоҳнинг мўжизасига тан бердим. Дуолар қилдим. Йиғлаб йиғлаб тайёргарликни кўрдимда, ҳажга жўнадим. Ҳаждаги воқеалар ўзи бир дунё. Ҳамма амалларни бажардик. Аллоҳдан мени байтини кўришга сабабчи бўлган инсон ҳаққига дуо қилдим. Арконларни бажариб, ортга қайтиш бошланди. Уйга қайтар эканман, уйимни холатидан бир оз ҳижолат чекдим. Таниш билишлар зиёратга келса, бироз ноқулай бўлади, деб ўйладим ўзимча. Уйга келиб, не кўз билан қарайки дарвозам бошқа. Уйимни танимадим. ичлари оҳланиб, бир чиройли, кўз кўрса қувнайдиган холатга келтирилибди. Буни ҳам ўша кўринмас одам қилганмиш. Ўша воқеаларга икки йилдан ошди. Ҳали ҳам ўша инсон ҳаққига дуо қиламан. Кимлигини эса билмайман. Дунёда яхшилар бор экан - қиёмат бўлмайди"
Мана, эшитган воқеам мана шу. Мен жуда таъсирландим. Ғоибона яхшилик қилган инсон ҳаққига мен ҳам дуо қилдим. Онахон тўғри айтдилар:
"Яхшилар бор экан, қиёмат бўлмайди".

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

Маҳалла еттилиги

Давлатимиз раҳбарининг топшириғи билан маҳаллаларда “еттилик” фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, уларга қуйидаги асосий вазифалар юкланган:

➖ маҳалла раиси – эҳтиёжманд оилаларга уй-жойини яхшилашга кўмаклашиш;

➖ ҳоким ёрдамчиси – ишсизларга иш топишга кўмаклашиш;

➖ ёшлар етакчиси – ёшларни спорт, мусиқа ва тўгаракларга жалб этиш;

➖ хотин-қизлар фаоли – аёлларни тадбиркорлик, касаначилик, ҳунармандчиликка жалб қилиш;

➖ Профилактика инспектори Маҳаллада ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш ва хавфсиз муҳитни таъминлаш, фуқароларнинг қулай атроф-муҳитга бўлган ҳуқуқларини амалга оширишда кўмаклашиш;

➖ солиқ ходими – маҳалладаги имкониятларни ишга солиб, солиқ базасини кенгайтириш, тадбиркорлик фаолиятини қонунийлаштиришга ҳамда ўзини ўзи банд қилганларга кичик бизнес тоифасига ўтишга кўмаклашиш;

➖ ижтимоий ходим – ёлғиз кекса, ногирон ва бошқа муҳтожларга ижтимоий хизмат кўрсатиш каби аниқ вазифалар билан шуғулланиш.

Qahramon Quronboyev

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

М У Ҳ А Б Б А Т
Асли Битлислик бўлган бир олим ўзининг ҳаж сафари асносида Мадинада кўрган бир воқеани ҳикоя қилади.

Масжиди Набавийдан унча узоқ бўлмаган ердаги таҳоратхоналарнинг олдидан ўтиб кетаётган эдим. Қарасам, таҳоратхонанинг эшиги олдида тўртта полис бир ишга ҳозирлик кўргандек шай бўлиб ичкаридан чиқаётган одамларни кузатиб туришибди. Шу пайт ичкаридан бир йигит чиқиб келди. Полислар шу заҳоти у йигитни ушлаб олдилар. Йигит ёлбориб бақира бошлади:
–Мен тиланчи эмасман, мен ўғри эмасман. Мен жиноятчи эмасман....

Яқинроқ бориб йигитга қарадим. Мен уни танидим. Уни Равзанинг рўпарасида доим йиғлаб дуо қилаётганини кўрардим. Оқ сариқдан келган. сийрак соқолли 30-35 ёшлардаги Албаниялик йигит эди. Полисларга дедим:
–Бу йигит нима гуноҳ қилди?
–Сени ишинг бўлмасин. Йўлингдан қолма, Турк.
–Лекин, мен билишим керак, бу одам ўғрими?
–Йўқ! Ўғри эмас. Бу йигит қочоқлардан. Мадинада ноқонуний юрибди. Биз уни олти йилдан буён қувамиз. Ушлолмаймиз. Энди тутамиз деганимизда, Равзага Расулуллоҳнинг ҳузурларига қочиб кириб олади. У ердан чиқаролмаймиз.
–Энди уни нима қиласизлар?
–Биз уни учоққа ўтқазиб Албаниясига жўнатамиз.
Бу сўзларни эшитиб, йигитнинг эси чиқиб кетди. Бақира бошлади:
–Ундай қилманг! Мен ўғри эмасман... Мен жиноятчи эмасман... Мен Расулуллоҳни (с.а.в.) яхши кўраман. Шунинг учун бу ердаман. Мени кетказманг!...

Полислар эса унинг ёлборишларига парво қилмас эдилар. Унинг қўлларини қайириб судрай бошладилар. Ёлборишлари фойда бермаган йигит полисларга деди:
–Илтимос, менинг юзимни Расулуллоҳ тарафга қаратинг. У зотга айтадиган гапим бор.
Полислар истар-истамас йигитнинг юзини яшил гумбаз тарафга қаратдилар. Айтақол, нима гапинг бор Расулуллоҳга.
Йигит яшил гумбазга қараб бир оз тикилиб турди. Кейин қўлларини кўтариб илтижокорона ёлборди:
–Эй Расулуллоҳ!
Сиз билан келишганимиз шундай эдими? Сиз билан келишган эдик-ку ахир!
Сизни деб, отамдан, онамдан кечиб, дўконларимни ёпиб бу ерга келдим ахир! Эй Расулуллоҳ!
Сизга қўшни бўламан деб, сўз бердим, ахир.
Энди қаранг буларни, эй Расулуллоҳ! Менга монелик қилмоқчилар.
Сиз аралашмайсизми, эй Расулуллоҳ!?

Шу сўзларни айтар экан, йигит ерга шилқ этиб йиқилди. Полислар уни турғазмоқчи бўлишди. Йигит қимирламасди. Полислар уни қутулиб қолишлик учун номер кўрсатяпти, деб бир икки туртдилар. Кейин ичкаридан идишда сув олиб чиқиб юзига сепишди. Фойдаси бўлмади. Йигит қимирламасди. Атрофдагилардан бири: Ўлиб қолмадимикин? –деди. Полислар, "биз унга ўладиган бир иш қилмадик-ку", дейишди.
Кейин "тез ёрдам" чақиришга мажбур бўлишди. Бир оздан сўнг мана шу 7-чи рақамли эшикдан "Ambulance" машинаси келди. Докторлардан бири тушиб йигитнинг бўйин томирини ушлаб кўрди:

–У ўн беш дақиқа олдин ўлган, деди.

Полисларнинг аҳволини кўрсангиз эди... Ерга ўтириб ҳўнграб йиғлай бошладилар... Тиззаларига уриб йиғлардилар:
–Бу одамни ушлаган қўлларимиз синса бўлмасмиди?! Оёқларимиз синса бўлмасмиди?! Биз бу муборак инсоннинг пайғамбар афандимизни бунчалик севишини кошки билганимизда эди... Қўлларимиз синса бўлмасмиди?!...

Кейин машинада маййитни ҳув анави ерга, Бақиъ қабристони тарафга олиб бордилар. Мен орқаларидан бордим. Улар маййитни ювдилар. Мен уларни кузатиб турдим. Тобутини кўтаришаман, дея ҳаракат қилдим. Лекин, полислар йиғлаб шундай дедилар:
–Ҳеч ким тегмасин. Бу қилган гуноҳимиз бизга етарли. Уни бизга қўйиб беринг. Балки, у дунёда бизни кечирар бу муборак йигит....

Кўряпсизларми? Йигит мана шу ерда, одамларнинг кўз ўнгида Расулуллоҳга: "Нега аралашмайсиз, эй Расулуллоҳ?" деди. Шу заҳоти Азроил унинг жонини олди...

Аллоҳ барчамизга мана шу Албан йигити каби Расулуллоҳга нисбатан муҳаббатли бўлишимизни насиб айласин!
Унинг руҳига ва бошқа кимсасизларнинг руҳи учун бир "Фотиҳа" ўқишингизни сўрайман....

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

ФУҚАРОЛАР ДИҚҚАТИГА❗️

🗣 2024 йил 1 январдан бошлаб кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси, моддий ёрдам ва бошқа нафақаларни тайинлаш ва тўлаш Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан амалга оширилмоқда.

Бунда, ушбу масалалар бўйича фуқароларнинг мурожаатлари учун 11-40 қисқа рақами фаолиятини давом эттирмоқда.

Фуқароларимизга юқорида қайд этилган нафақалар ҳақида маълумот олиш учун 11-40 қисқа рақамига қўнғироқ қилишлари мумкинлигини маълум қиламиз.

Фуқароларнинг пенсияга оид мурожаатлари учун алоҳида 12-71 қисқа рақами ишга туширилди.

📞 12-71    🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 pensiyauzb">Youtube

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

#хушхабар

⚡️⚡️Энди ўзбекистонликлар Бирлашган Араб Амирликларига визасиз боришлари мумкин

2024 йил 16 февралдан бошлаб Ўзбекистон фуқаролари 30 кундан ошмаган муддатда Бирлашган Араб Амирликлари ҳудудида бўлиши даврида виза талабларидан озод этилади.

@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари Ислом Жасимов вафот этди

ССП раисининг биринчи ўринбосари 66 ёшида ҳаётдан кўз юмди.


@chinozhayoti

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

Йиғилишда банк тизими барқарорлигини таъминлаш ҳамда кредит фоиз ставкаларини тушириш масалаларига тўхталиб ўтилди.

Бозор механизмлари асосида кредит ставкаларини камида 2-3 фоизга тушириш муҳимлиги қайд этилди.

Банклар ресурс йўқлиги сабабли кредит фоизи юқори, дейишга ўрганиб олган. Ваҳоланки, муаммоли кредитларни ундиришни ўзидан 25 триллион сўмлик кредитга ресурс топса бўлади.

Масалан, Жиззах, Сурхондарё ва Сирдарёда муаммоли кредитлар улуши 10 фоизга етган.

Тармоқ раҳбарлари, ҳокимлар 9 триллион сўм кредитлар ҳисобига ишга тушган 2 минг 342 та лойиҳа паст қувватда ишлаётганини таҳлил қилиб, уларнинг муаммоларини ҳал қилишда кўмаклашмаётгани танқид қилинди.

Эндиликда Савдо-саноат палатаси ва Бизнес-омбудсман кредит олган корхоналарнинг тўлиқ қувватда ишлаб кетишига кўмаклашади.

Ҳокимлар, банклар кредит беришдан олдин лойиҳа қанча иш ўрин яратиши, бюджетга қанча тушум бўлишини ҳисоб-китоб қилиш тизимига ўтади ва самарасига шахсан жавоб беради.

Facebook|Instagram|Twitter

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

Ўтган йилда инфляция 9 фоиздан пасайди.

Лекин кўплаб масалалар нарх-наво ошиб, одамлар норози бўлганидан сўнг, “қўл бошқаруви” билан ҳал бўлаётгани қайд этилди.

Масалан, нарх қимматлагани учун 61 турдаги истеъмол маҳсулотларига нисбатан божхона божлари бекор қилинди.

Лекин, жойлардаги иқтисод бўйича ҳоким ўринбосарлари, вилоят ва туманлардаги иқтисодиёт бўлимлари раҳбарлари ушбу маҳсулотларни ўзимизда кўпайтириш орқали инфляцияни жиловлашни ўйламаётгани танқид қилинди.

Фарғона, Жомбой, Эллиққалъа, Паркент туманлари ва Янгийўл шаҳрида мол гўшти, Конимех, Олтинкўл, Бўстон туманлари ва Зарафшон шаҳрида тухум нархи ошганига ушбу ҳудудлар раҳбарлари хотиржам қараб ўтиргани қайд этилди.

Бош вазирга ушбу туман-шаҳар ҳокимлари ва сектор раҳбарларининг лавозимига лойиқлигини кўриб чиқиш топширилди.

Facebook|Instagram|Twitter

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

Ўтган йили бюджетдан 1,2 триллион сўмлик ноқонуний харажат ҳамда 200 миллиард сўмлик камомад ва ўғриликларга йўл қўйилгани аниқланган.

Масалан, Жиззах политехника институтида ҳақиқатда ишламаган 110 нафар фуқарога, қарийб 10 миллиард сўм иш ҳақи ҳисоблаб, ноқонуний ўзлаштирилган.

Ёки, Наманган, Сурхондарё ва Фарғона вилоятлари “Ягона буюртмачи хизмати” компаниялари 18 та объектда амалда бажарилмаган 50 миллиард сўмлик ишларни ҳисоботларга қўшиб ёзган.

Сергели ободонлаштириш бошқармасида аслида ишламаган ходимларга 4,3 миллиард сўм тўланган.

Қўшработ таълим бўлими бухгалтери томонидан 3 миллиард сўм нақд пул ва 1,5 миллиард сўм маблағ пластик карта орқали ноқонуний ўзлаштирилган.

"Ўзгидромет" раҳбарияти бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан асоссиз 1,3 миллиард сўм ссуда олган, шунингдек, ўзларига бир неча карра кўп мукофотлар ёзиб келган.

Давлат ташкилотлари раҳбарлари ўзларига асоссиз равишда мукофотлар ва бошқа моддий рағбатлантириш пулларини ёзиб келаётгани билан боғлиқ ҳолатлар текширилади ва маблағларнинг бюджетга қайтарилиши таъминланади.

Facebook|Instagram|Twitter

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

Тўғри ишлаётган, тушумларини тўлиқ кўрсатиб, солиқларини ўз вақтида тўлаётган тадбиркорлар бир нарсадан ҳотиржам бўлсин. Бундай тадбиркорларни биз ҳар томонлама қўллаб-қувватлашни давом эттирамиз
- деди Президент йиғилишда.

Давлат раҳбарининг топшириғига кўра тадбиркорларнинг очиқ-ошкора рейтинги ишлаб чиқилди. Энди улар фаолиятига солиқчилар баҳо бермайди, рағбатлантириш чоралари ҳам рейтинг асосида белгиланади ҳамда бу тадбиркорлар кутаётган адолатли ечим бўлади.

Рейтинги юқори тадбиркорлар учун:

- барча солиқ текширувлари бекор бўлади;

- қўшилган қиймат солиғи суммаси бир кунда текширувларсиз қайтариб берилади (ҳозир 7 кундан 30 кунгача);

- бошқа солиқ турлари бўйича ортиқча тўлов суммаси уч кунда қайтариб берилади (ҳозир 15 иш кунида);

- товарларни импорт қилишда ва сотишда қўшилган қиймат солиғини божхона ва солиқ органларида ўзаро ҳисобга олиш имконияти яратилади;

- туманларда аукционда олинган давлат активлари ва ер участкалари қийматини бўлиб тўлаш муддати 3 йилдан 5 йилгача узайтирилади.

Ҳар бир тадбиркор реал вақт режимида ўз ўрни ва баҳосини билиб боради.

Савдо-саноат палатасига
ўз сайтида рейтинг натижаларини онлайн эълон қилиб, тадбиркорлар сўровларига тезкор жавоб бериб бориш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Facebook|Instagram|Twitter

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

Ҳозирда яширин иқтисодиёт ва иқтисодий жиноятчиликка қарши курашиш билан 14 та орган тарқоқ ҳолда шуғулланмоқда. Уларнинг фаолиятини мувофиқлаштирадиган яхлит иш тизими йўқ.

Шунинг учун яширин иқтисодиёт билан курашиш янги поғонага олиб чиқилади.

Шу мақсадда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти фаолияти кучайтирилади.

Шу пайтгача Департаментнинг тергов юритиш ваколати бўлмагани ва қонунларда жуда кўп ҳуқуқий коллизиялар мавжудлиги сабабли самарали ишлай олмади.

Мисол учун, ҳозирги кунда “обнал фирма”га нисбатан жиноят иши қўзғатиш олти ойгача вақт олади. Бу даврда қўштирноқ ичидаги уддабуронлар барча ноқонуний ишларини якунлашга улгуради.

Шуларни ҳисобга олиб, Департамент чуқур таҳлил, тезкор-қидирув, тафтиш ва ўзи тергов қиладиган идорага айланади. Унинг раҳбари бир вақтнинг ўзида Бош прокурор ўринбосари бўлади.

Facebook|Instagram|Twitter

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

Бюджет тушуми учун энг катта захира – ерларни тадбиркорларга аукцион орқали сотиш.

Ўтган йили бундан 1 триллион сўм тушум бўлди, 12 мингта янги лойиҳалар қўшилди. Лекин жойлардаги сусткашлик боис, ўтган йили 3 триллион сўм қўшимча тушум бой берилди.

Бош вазирга йил давомида аукционга умуман ер чиқармаган Балиқчи, Жалалқудуқ, Бектемир, Миробод, Олмазор, Чилонзор, Юнусобод, Яккасарой туманлари ҳокимларининг лавозимига лойиқлигини ҳал қилиш топширилди.

Давактив агентлиги ерларни аукционда сотиш бўйича 4 триллион сўмлик режани туманбай ишлаб чиқиши ва ижросини таъминлаши белгиланди.

Туманнинг мастер режаси бўлса, бу жуда катта маблағ, тадбиркорлар ва бандлик учун манба бўлади. Лекин ҳозиргача бор-йўғи 17 та кичик аҳоли пунктининг мастер режаси тайёрланди.

Иқтисодий комплекс раҳбариятига йил якунига қадар 70 та, келаси йили барча туманларнинг мастер режаларини ишлаб чиқишга топшириқ берилди.

Facebook|Instagram|Twitter

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

Президент божхонада ҳам бор имкониятлар тўлиқ ишга солинмаётганини қайд этди.

Масалан, ўтган йили импорт бўлган 20 миллиард долларлик товарларга салкам 60 триллион сўмлик имтиёз қўлланган.

Лекин ушбу имтиёзларнинг қанчаси мақсадли ва самарали қўллангани бўйича божхонада таҳлил йўқлиги кўрсатиб ўтилди.

Ўтган йили қўлланган имтиёзнинг бор-йўғи 3,2 триллион сўми ўрганилганда, уларнинг 420 миллиард сўми ёки 13 фоизи мақсадсиз қўлланган бўлиб чиқди.

Шу боис, Божхона қўмитасига имтиёз билан кирган товарларни корхонабай ўрганиб чиқиш топширилди.

Умуман, бу йил қўшимча манбалар ҳисобидан Солиқ қўмитаси 40 триллион сўм, Божхона қўмитаси эса камида 15 триллион сўм тушумни таъминлаши муҳимлиги таъкидланди.

Facebook|Instagram|Twitter

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

Йиғилишда молиявий интизомни кучайтириб, 2024 йилда бюджет дефицитини 4 фоиздан оширмаслик зарурлиги таъкидланди.

Ўтган йили кўплаб давлат корхоналари дивиденд ва солиқ тўловлари бўйича бюджетга 8 триллион сўм тушумни таъминлай олмагани кўрсатиб ўтилди.

Ҳудудлар раҳбарлари ажратилган бюджет ссудалари қайтарилмаётгани ҳолатлари бўйича қатъий чоралар кўрилиши ҳақида огоҳлантирилди.

Сирдарё ва Жиззахда солиқ тушумлари 20 фоиз ўсган бўлса, Хоразм, Бухоро ва Қашқадарёда бу кўрсаткич 7 фоизга ҳам етмагани танқид қилинди.

Масалан, юридик шахс мақомидаги 18 мингта овқатланиш корхонасидан атиги 2 минг 300 таси ҚҚС тўловчи ҳисобланади. Сабаби, улар товар айланмасини 1 миллиард сўмдан оширмаслик учун битта ошхонага 3-4 тадан фирма очиб қўйган.

Бундай ҳолатлар бўйича маҳалладаги солиқчи, туман солиқ бошлиқлари ва ўринбосарларининг иши сустлиги кўрсатиб ўтилди.

Facebook|Instagram|Twitter

Читать полностью…

ЧИНОЗ ҲАЁТИ

Президент 2024 йилда иқтисодиётни ривожлантириш бўйича турган устувор вазифаларни белгилаб берди.

Жорий йилда ялпи ички маҳсулотни камида 6 фоизга кўпайтириб, 100 миллиард долларга етказиш режа қилинган.

Лекин, ўтган йили саноат 6 фоиз ўсгани билан, ишлаб чиқаришда қўшилган қиймат 40 фоиздан ошмаётгани кўрсатиб ўтилди.

Бу рақамлар бизни қониқтирмайди. Булар асосан импортга қарамлик ва энергия истеъмоли юқорилиги ҳамда ортиқча харажатлар кўплиги сабабли бўлмоқда
- деди давлат раҳбари.

Йирик саноат тармоқларига солиқ юки камайтирилган бўлса-да, кўп тармоқлар давлатга тушумни таъминлаш ўрнига харажатини ошираётгани қайд этилди. Жумладан, 10 та йирик корхонада харажатлар даромаддан тезроқ ўсгани кузатилган.

Facebook|Instagram|Twitter

Читать полностью…
Подписаться на канал