Иқтисодий комплекс раҳбарларига ойлик, чораклик ва йиллик самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) жорий этилади. Иш ҳақи ҳам уларнинг ижросига боғланади.
Ушбу раҳбарлар бир ҳафта муддатда халққа мурожаат қилиб, режаларини оддий тилда тушунтиради ҳамда ўзига катта масъулият ва жавобгарлик олади.
Энди вазир ўринбосарларини 70 фоиз иши туманда бўлиб, улар вазирлик учун белгиланган KPI ижросини жойида ташкил қилади.
Белгиланган режаларга эришиш устидан қатъий назорат ўрнатилади: вазирлик ва идора раҳбарларининг ҳисоботи ҳар ҳафтада Ҳукумат раёсатида, ҳар чоракда эса Олий Мажлисда кўриб чиқилади.
Facebook|Instagram|Twitter
Икки океан Тинч ва Атлантика океанларининг бирлашганини кўриш ҳайратланарли. Бу Чили жанубида, Саре Ноrn деб номланган нуқтада содир бўладиган ноёб ҳодисадир. Икки океан бир бирига тегиб туради. Лекин аралашмайди, ва бу физик ҳодисадир, жумладан ҳарорат ва сувнинг шўрлигига боғлиқдир.
Илтимос бу чиройли видеони тамоша қилинг.
Қўшимча: совет космонавтлари Манаров ва Жонибековлар бу ҳақда ( икки океан бирлашиши ҳақида) сўзлашган. Француз саеҳатчиси, океанолог Жан Ив Кусто 2 океан орасида сувга тушиб, икки океандаги мавжудотлар - балиқлар чегарани кесиб ўтмаслигини, балки қайтиб кетганлигини кўришади ( яьни икки океан сувлари аралашмаслигини кўришади). Шундан сўнг Кусто мусулмон динини қабул қилди, чунки бу ноёб ҳодиса ҳақида Муқаддас китоб “ Қурьони карим” да қайд этиб қўйилган.
@chinozhayoti
Азиз Ватан ҳимоячилари
Сизларни барчангизни 14-январь «ВАТАН ХИМОЯЧИЛАРИ» куни билан самимий муборакбод этаман!
Ҳамиша қаддингиздан қадрингиз баланд бўлсин!
Ўзбекистонимизни кўз қорчиғидек асраб, ишончли фахри бўлиб юришларингизни Аллоҳдан сўраб қоламан.
Доимо биз аёллар бахтига омон бўлинглар!
Сиз борсиз бизнинг кўнгилларимиз тўқ, тунлари осуда ором оламиз. Хамиша гўзал ва мағрур юришимиз ҳам сиз туфайлидир.
Байрамингиз муборак бўлсин ватанимиз мардлари.
@chinozhayoti
Чинозлик балиқчилар Яллама ГЭС ида балиқлар нобуд бўлгани ҳақида хабар беришмоқда
👉 @chinozhayoti
⚡️Тошкент вақти билан 14:20 да Афғонистонда зилзила содир бўлди. Магнитуда М=6.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
Сурхандарё вилоятида 2-3 балл, 279 км.
Фарғона вилоятида 2 балл, 428 км.
Жиззах вилоятида 2 балл, 439 км.
Самарқанд вилоятида 2 балл, 441 км.
Сирдарё вилоятида 2 балл, 443 км.
Қашқадарё вилоятида 2 балл, 466 км.
Андижон вилоятида 2 балл, 486 км.
Наманган вилоятида 2 балл, 492 км.
Тошкент шаҳрида 2 балл, 516 км.
Навоий вилоятида 2 балл, 575 км.👇
https://telegram.me/joinchat/FmkxOWLE7SMyMmI6
#Ped_kengash
Chinoz tuman ixtisoslashtirilgan maktabida navbatdagi pedogogik yigʻilish boʻlib o'tdi.
Kengashda ko'rilgan asosiy masalalar:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 106-son farmoni ijrosini ta'minlash;
2. Birinchi yarim yillik hisobot;
3. Oylik mock testlar natijasi;
4. O'zlashtirishi qiyinroq boʻlgan oʻquvchilar ishlash samaradorligi;
5. O'quvchilarning boʻsh vaqtlarini mazmunli tashkil etishga qaratilgan ishlar;
6. 10-11-sinf oʻquvchilarini ishlab chiqarish korxonalarida mashgʻulot o'tash;
7. Ikkinchi yarim yillikning dolzarb masalalari ko'rib chiqildi.
Yig'ilish yakunida bu yilgi 41 nafar bitiruvchi fan ustozlariga biriktirildi.
Bizni kuzatishda davom eting:
/channel/Chinoz_im_piima
@chinozhayoti
#ишбор
Эълон📢
Савдо-саноат палатаси Чиноз тумани бўлимига олий маълумотли юрист, тажрибали дастурловчи (программист) керак.
<Талаблар:
➡️ юридик институтни битирган,
➡️рус тилини биладиган
➡️35 ёшдан ошган эркак ёки аёлни ишга таклиф қиламиз.
➡️ дастурловчи (программист) 3 йиллик тажрибага эга бўлиши керак.
➡️ қолган маълумотларни қуйидаги телефон орқали оласиз:
📞 95-107-70-80; 07-180-01-11
Манзилимиз; Чиноз шахри, Хўжа мфй, Охунбобоев кўчаси, 1 уй,
Мўлжал; Эски пахта тозалаш заводи биноси.
@chinozhayoti
САБР НИМА?
Муаллим синфхонага кирди. Шовқин кўтараётган болажонлар бирдан жим бўлишди. Устоз ўрнига жойлашиб, ўқувчилардан:
– Қани айтинг-чи, сабр нима? деб сўради.
Билағон ўқувчилар сабр ҳақида ўз фикрларини айтишга киришишди. Кимдир сабрни сариқ олтин деди, бошқаси уни жасоратга тенглаштирди.
Уларнинг жавобини тинглаган муаллим: “Яшанглар, тўғри фикрларни айтдингиз. Энди эса менга диққат қилинглар!” деди-да, ўзи билан олиб келган тувакдаги гулни кўрсатиб, унинг қуриган баргларини юлиб ташлади. Ўсимлик бир зумда кўримсиз ҳолга келди. Кейин муаллим ўсимликка сув қуйди ва деди:
– Мана шу ўсимликнинг янги барглари ўсиб чиққунича бўлган давр – сабрдир! Агар қуриган барглар олиб ташланмаганида, янгиси ўсиб чиқмасди. Сабр ҳам шундай, аввал мусибатдек кўринади-ю, кейин эса аста секинлик билан яхшиликка айланади!
@chinozhayoti
Германия сафари сабоқлари
⚡️«ПУЛ ЎЗИНГНИКИ, ЛЕКИН РЕСУРСЛАР БАРЧАНИКИ»
Германияга ўқишга борган бир йигит ҳикоя қилади.
Германия саноатлашган, ўта ривожланган давлат. У ерда турли соҳаларга оид маҳсулотлар саралари ишлаб чиқарилади. Кўпчилик, бу мамлакат аҳолиси ниҳоятда тўкин-сочин, ўта дабдабада яшайди, деб ўйлайди. Сафаримдан олдин мен ҳам шу фикрда эдим. Гамбург шаҳрига келиб тушганимда, у ердаги танишларим бир ресторанда зиёфат уюштиришди. Ресторанга бордик. Қарасак, ресторанда одам кам, бир нечта ёши улуғ аёллар бор, бир четдаги столда ёш эр-хотин ўтирибди. Олдиларида икки тарелка овқат ва иккита ичимликдан бошқа нарса йўқ. Биз ҳам бир столга ўтирдик, қорин ҳам очқаб кетганди, шу сабабдан шеригим кўпгина овқат буюртма берди. Ресторан тинч экан, овқат ҳам тезда келди.
Овқатланиб бўлиб, туриб кетаётганимизда овқатни деярли учдан бири тарелкада ортиб қолган эди. Ресторан эшигига етиб бормаган ҳам эдикки, кимдир бизни чақирди, қарасак ёши улуғ хонимлар ресторан бошлиғига нималарнидир гапиришяпти. Билсак, улар кўп овқат қолдириб кетаётганимиздан норози эканлар. Шеригим: “Ўзимиз буюртма берган овқат, пулини тўладик, сизларга дахли бўлмаган нарсага нега аралашасизлар”, деди. Хонимлардан бири бизга қаттиқ ғазаб билан қараб турди-да, телефон олдига бориб, кимгадир сим қоқди…
Кўп ўтмасдан, расмий кийимда бир киши кириб келди, ўзини «ижтимоий таъминот муассаса»сининг зобити деб таништирди. Бизга 25 евро жарима солди. Биз жавоб қайтаролмадик. Шеригим узр сўраб 25 евро тўлади. Зобит самимий оҳангда: «Ортиб қолмаслигига кўзларинг етган таомни буюртма беринглар, пул ўзларингники, лекин ресурслар барчаники. Дунёда кўплаб одамлар ресурс, озиқ-овқат тақчиллигига дуч келмоқда, сизлар эса беҳудага кетказяпсизлар». Биз роса хижолатда қолдик. Унинг гаплари ҳақ эди.
Биз шуни тафаккур қилишимиз керак, бизнинг юртларда ўзи ресурс кўп эмас, шундай бўлса ҳам, бировни чақирсак, одамлар нима дейди, деб, кўп егуликлар харажат қилиб юборамиз. Натижада кимлардир зор бўлаётган кўплаб овқатлар исроф бўлиб қолиб кетади. Бу биз учун амал қилишимиз керак бўлган дарс бўлди.
Шеригим ўша жарима қоғозини суратга олиб, ҳар биримизга эсдалик сифатида биттадан нусха берди. Биз уни ҳеч қачон исроф қилмаслигимизни эслатиб турсин, деб хонамиз деворига осиб қўйдик… «Пул ўзингники, лекин ресурслар барчаники».
Бу ҳикматни ҳар қачон овқатланганимизда, ёки душ қабул қилганимизда, ёки ресурслардан, масалан, электр, газ, сув ва ҳоказо… қай бири бўлсин, ишлатаётганимизда эслашимиз керак. Ресурсларнинг барчаси Аллоҳнинг неъмати, агар биз уни исроф қилиб юборсак, оқибатда унга зор бўлиб қолишимиз мумкин. Уни ато қилган Роббимизга шукр қилиб, уни тежаб, керагича ишлатсак, Роббимиз уни яна ҳам зиёда қилади.
Аллоҳ таоло марҳамат қилган: “Еб-ичинг, (лекин) исроф қилманг! Чунки У зот исроф қилувчиларни севмас”.
✍🏻 Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати
@chinozhayoti
#Scholarship
#bizning_faxrimiz
🤩Chinoz tumani ixtisoslashtirilgan maktabi 11-A sinf o'quvchisi Tursunova Charosxonga navbatdagi qabul xati keldi.
✅The University of Arizona
✅Hozirgi- Trustee Award- $ 19,000
💰$76 000 overall
Yana bir necha nufuzli Universitetlardan ham qabul xatlari kelishda davom etmoqda.
Charosxonning kelgusi ishlarida ulkan zafarlar tilaymiz. Biz sen bilan faxrlanamiz!
Bizni kuzatishda davom eting: /channel/Chinoz_im_piima
@chinozhayoti
ЯНГИЛИК: Пенсия тайинлаш учун онлайн ариза бериш хизмати ишга туширилди
☄️ Эндиликда пенсия ёшига етган фуқаролар уларга пенсия тайинланиши учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали (онлайн) мурожаат қилишлари мумкин.
🗣 Ушбу хизматдан фойдаланиш учун ҳавола бу ерда
✅ Онлайн хизматдан фойдаланиш имкониятлари бўлмаган фуқаролар қўшимча равишда Давлат хизматлари марказига ташриф буюрган ҳолда пенсия тайинлаш учун мурожаат қилишлари мумкин.
✅ Шунингдек, фуқаролар пенсия тайинлашни сўраб Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига мурожаат қилиш ҳуқуқлари ҳам сақланиб қолинмоқда.
📞 11-40 🌐 pfru.uz
✅ Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 pensiyauzb">Youtube
Турмуш ўртоғим 50 ёшда. Аравачада юради. Турмуш ўртоғимни парваришлаётганим учун менга меҳнат стажи ҳисобланадими?
🔰 Қонунчиликка мувофиқ, қуйидаги қараб туриш вақтлари пенсия тайинлашда фуқаролар учун меҳнат стажига ҳисобланади:
🗣 1. I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсга қараб туриш вақти.
🗣 2. 80 ёшдан ошган кекса фуқарога қараб турилган давр.
Бунда, I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсни ёки 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болани, шунингдек, ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган 80 ёшга тўлган кексага қараб туриш вақти пенсия тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига фақат қараб турган ва қараб туришга муҳтож бўлган шахс билан бирга яшаган шахслардан бирига қўшиб ҳисобланади.
✅ Юқоридагилардан келиб чиқиб, I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсга қараб турилган вақт пенсия тайинлашда иш стажига қўшиб ҳисобланади.
📞 11-40 🌐 pfru.uz
✅ Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 pensiyauzb">Youtube
#ишбор
Эълон📢
Савдо-саноат палатаси Чиноз тумани бўлимига олий маълумотли юрист, тажрибали дастурловчи (программист) керак.
<Талаблар:
➡️ юридик институтни битирган,
➡️рус тилини биладиган
➡️35 ёшдан ошган эркак ёки аёлни ишга таклиф қиламиз.
➡️ дастурловчи (программист) 3 йиллик тажрибага эга бўлиши керак.
➡️ қолган маълумотларни қуйидаги телефон орқали оласиз:
📞 95-107-70-80; 07-180-01-11
Манзилимиз; Чиноз шахри, Хўжа мфй, Охунбобоев кўчаси, 1 уй,
Мўлжал; Эски пахта тозалаш заводи биноси.
ВИЖДОН АЗОБИ.
Одам тафтини одам олади. Яқинда бир ҳамшаҳарим ўз хатолари бошқаларга ибрат бўлишини истаб, дардини менга очди:
“Раҳматли отам биз – икки ака-укага алоҳида-алоҳида ҳовли қилиб берганлар. Мен тижорат билан шуғулланиб, тез орада уй-жойимни замонавий услубда таъмирладим, қимматбаҳо автоулов ҳам олдим. Қурилишда оддий ғишт терувчи бўлиб ишлайдиган акамнинг топганлари асосан рўзғор тебратишга кетарди. Бир маҳаллада яшасак-да, акамни тўй-маъракада учратардим, холос. Атайлаб уйларига бориб дийдорлашмасдим, сабаби, мендан қарз сўрашларидан чўчирдим. Акам катта қизларини узатганда, меҳмонлар қатори бордим, тўёна бермадим. Иккита ўғил жиянларим мактабда аъло баҳоларга ўқишган бўлса-да, олий ўқув юртига ҳужжат топширишмади. Чунки контракт асосида ўқишга тўғри келса, бунга имконлари йўқ эди. Улар ўқиш ва уйланиш харажатларини ишлаб топиш учун давлат ташкилотининг ҳужжати билан чет элга ишга кетишди.
Бу орада менинг ишларим яна ҳам ривожланиб, хусусий фирмамни очдим. Бегоналарни иш билан таъминлаб, ўз жигарларим бошини силамадим. Умрлари оғир меҳнат билан ўтган акам бирор марта ҳам мендан моддий ёрдам сўрамадилар. Бу ҳолат менга айни муддао эди.
Кейин акам тез-тез касал бўладиган бўлиб қолди. Бу тўғрида хотиним қўшнилардан хабар топарди. Мен эса ўзимни билмасликка олардим. Дардлари тобора оғирлашди. Ўша пайтда маҳаллий шифокорлар акамни чет элда – Ҳиндистонда жарроҳлик муолажаси билан даволатиш мумкинлигини айтишибди. Жиянларимнинг топганлари чет юртга бориш-келиш йўлкирасию яна муолажаларга тўлашга етмаслиги аниқ эди. Мендан пул сўрашларидан ҳадиксираб, оилам билан чет элдаги оромгоҳга жўнаб кетдим. Биз у ерда сайру саёҳатда юрганимизда, акам оламдан ўтди. Жиянларим тезда уйга қайтишиб, оталарини ҳурмат билан охирги йўлга кузатиб, маъракаларини ҳам ўтказишибди.
Дам олишдан қайтганимиздан кейин акамнинг уйига бирров кириб чиқдим. Бир куни кечки пайт уйимда ўзимга ўхшаган меҳмонларни зиёфат қилаётгандим. Хотиним мени чақириб, ташқарида жияним сўраб келганини айтди. Мен эса нозик меҳмонлар билан бандлигимни баҳона қилиб, ёнига чиқмадим. Сабаби, мендан пул сўраб қолишлари мумкинлигидан ҳамон ҳадикда эдим.
Кейин хотиним қўлимга бир конверт тутқазди, жияним қолдириб кетган экан. Очиб қарасам, акам мени елкаларига кўтариб тушган болалик суратимиз (мен роппа-роса ўн ёш кичик эдим) ҳамда икки энлик мактуб: «Укажон, раҳматли ота-онам “Ягона жигарингга ўзинг ота-оналик қил, яхши-ёмон кунларида доим ҳолидан хабар ол”, деб сени менга омонат қолдириб кетган эдилар. Мен қўлим калталиги сабабли сенга ёрдам бера олмадим. Энди сени ёлғиз Аллоҳга омонат қолдириб кетяпман. Ота-онамизнинг руҳлари рози бўлсин. Сени ҳар куни беш маҳал намозларимда дуо қилдим».
Ўша лаҳзаларда бошимдан гўё қайноқ сув тўкилгандек бўлди. Бойиб кетишим, тўкину фаровон яшашимга акамнинг дуолари ҳам сабабчи бўлган экан-да! Ўша кундан буён руҳан эзиламан, ичимда туганмас бир азоб… Энди уйимдаги барча ҳашамлар, тўкинликлар кўзимга ўтдек кўринади. Яқинда бир амри маъруфда домланинг қариндош-уруғчилик ҳақлари ҳақидаги маърузасини эшитганимдан буён (аслида, олдин ҳам кўп эшитганман-у, бепарво эдим) дардим дунёга сиғмай қолди: “Қиёмат куни аҳволим нима бўлади?”
Мен суҳбатдошимнинг айтганларини орттирганим ҳам, камайтирганим ҳам йўқ. Аллоҳ ҳаммамизни гуноҳлардан асрасин, тавба қилганларга раҳм этсин. Аввало бу дунё давлатига маҳлиёлик сабаб икки дунёмизни бой беришдан асрасин.
@chinozhayoti
Qadrli yurtdoshlar!
Siz azizlarni kirib kelayotgan Yangi 2024-yil bilan muborakbod etamiz! Kelayotgan yil barchamizga unumli va barakali bo'lsin!
Yangi yilda o'ylagan ezgu niyatlaringizga erishishingizga tilakdoshmiz, kelajakdagi rejalaringizni amalga oshirishda esa biz sizga ishonchli ko‘makdosh bo‘lishga doim tayyormiz!
🖼 Hurmat bilan,
Savdo-sanoat palatasi jamoasi
@chinozhayoti
Президент раислигида жорий йилда иқтисодиётни ривожлантириш бўйича ҳукумат олдидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда иқтисодий комплекс мавзуси биринчиси экани, келгусида барча соҳа ва тармоқлар фаолияти танқидий кўриб чиқилиши таъкидланди.
Ўтган йили иқтисодий ўсиш 6 фоизни ташкил қилгани, бу йил ҳам бу борада катта режалар олингани қайд этилди. Уларни амалга ошириш учун иқтисодий комплекс жуда қаттиқ ишлаши кераклиги кўрсатиб ўтилди.
Иқтисодий комплексда жами 40 нафар раҳбар ўринбосарлари бор. Лекин, ҳозир иқтисодиётга масъулларда замонга муносиб фикрлаш, қарор қабул қилишда тезкорлик етишмаяпти. Айрим раҳбар ўринбосарлари ўзига масъулият олмасдан, мудраб ўтиргани танқид қилинди.
Иқтисодий комплексдаги ўринбосарлар сонини 15 фоизга қисқартириш зарурлигини айтди
Бунда ҳар бир туманда, вилоятдаги иқтисодий комплекснинг раҳбар ва ўринбосарлари ҳамда 11 та вазир ва идора раҳбари, ўринбосарларига масъулияти ва жавобгарлиги аниқ белгилаб берилади.
@chinozhayoti
14 - январь Ватан ҳимоячилари куни.
Фурсатдан фойдаланиб барча ўғлонларни ушбу байрам билан чин дилимиздан табриклаймиз.
@chinozhayoti
Чинозда балиқлар қирилиб кетяптими?
Бугун Тошкент вилояти Экология бошқармаси Сирдарё сув ҳавзаси шўбаси, туман бўлими ҳамда Миллий гвардия Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда навбатдаги Чиноз тумани Ялама МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Бўзсув каналида назорат тадбири ўттказилмоқда.
Назорат тадбири қизғин давом этмоқда.
✍️Тошкент вилояти Экология бошқармаси Матбуот хизмати
@chinozhayoti
Чиноз ТЭТ огоҳлантиради!!!
Ҳурматли электр энергияси истеъмолчилари 2024-йил 12-январ Жума куни соат 07:00 дан 17:00 гача Олмазор 110/35/10 кВ Нимстанциясида таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан қуйидаги МФЙ ҳудудларида электр энергияси таъминоти вақтинча тармоқдан узилади:
1.Бирлик
2.Сутбулоқ
3.Сутчилар
4.Чорвадор
5.Ойдин
6.Нафис
7.Усмон Носир
8.Дўстлик
9.Боғбон
10.Ҳумо
11.Расулобод
12.Мевазор
13.Маданият
14.Тиллаобод
15. Самарқанд
Чиноз ТЭТ электр энергиясида юзага келадиган ноқулайликлар учун олдиндан узр сўрайди.
Қўшимча маълумотлар учун:
☎️+998705931190
☎️+998705932190
“Биотехнологиялар кластери” ташкил этилади
“Фармацевтика тармоғини янада ривожлантириш ва инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–14-сон, 10.01.2024 й.) қабул қилинди.
⏺Қарорга кўра, қуйидагилар тасдиқланди:
➖2024–2025-йилларда фармацевтика тармоғини ривожлантириш ва инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш бўйича “йўл харитаси”;
➖фармацевтика соҳасида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг йиғма параметрлари;
➖“Ташкент Пҳарма Парк” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери (Кластер) фаолиятини жадаллаштириш бўйича чора-тадбирлар режаси.
Кластер ҳудудида “Биотехнологиялар кластери” ташкил этилиб, унга қўшимча 60 гектар ер майдони ажратилади.
⏺Қарорга кўра, шунингдек:
➖ҳар йили 1-декабргача тиббиёт муассасаларининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, келгуси йил учун фармацевтика маҳсулотларига бўлган талаб ва эҳтиёж шакллантирилади ва интернет сайтида жойлаштирилади;
➖2024-йил 1-мартдан давлат харидларини амалга оширишда давлат буюртмачиси бир лотда фақат битта фармацевтика маҳсулотини (халқаро патентланмаган номи бўйича дори воситалари ва тиббий буюмлар) киритиши мумкин бўлган тизим жорий қилинади;
➖2025-йил 1-январдан босқичма-босқич барча тиббиёт муассасалари томонидан марказлашмаган тартибда харид қилинадиган фармацевтика маҳсулотлари хариди марказлаштирилган тартибга ўтказилади.
2024-йил якунигача ҳудудий тиббиёт ташкилотларининг омборлари “Зарур сақлаш амалиёти – (ГСП)” талаблари асосида ташкил этилади ва термолабил дори воситаларини етказиб бериш учун махсус юк ташувчи автотранспорт воситалари билан таъминланади.
ЛА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲ ДЕЯ ЖОН БЕРДИ....
Кечагинда ажиб воқеа юз берди. Оилавий умрага келаётганимизда учиш рейсимиз 1-2 кун кечикиб, охири Мадинага эмас, Маккага учдик. Орамизда Пискентлик Ислом ҳожи бува ҳам бор. Маккага келиб умрани бошладик. Ора орада ҳеч кимни бирор нарса безовта қилмаяптими, бирор ёрдам керак бўлса айтинглар, дея сўраб турипмиз.
Ҳамма яхши, дейишади.
Тавофни бажариб бўлдик.
Биргаликда расмга тушдик.
Сўнгра сайъ бошланди.
Сафодан Марвага йўл олдик.
Бирдан Ислом отани мазаси бўлмади. Дарров чеккадаги стулга ўтиргиздик. Тезда одам йиғилиб кетди. Полициячига вазиятни тушунтирилгач, тез ёрдам чақирди.
Бу орада бир неча ажиб ҳолатлар юз берди...
1. Воқеани телефонга олмоқчи бўлишди ва полициячи араб барчасини телефонини олиб қўйди...
2. Бир одам Ла илаҳа иллаллоҳ, деди. Шунда бўғриқиб турган Ислом ота ҳам Ла илаҳа иллаллоҳ, деди ва хушини йўқотди.
3. Нима қилишга ҳайрон бўлиб турганимизда эҳромли бир киши Индонезияликка ўхшади, тез келиб бўйин томирини кўрди ва ётқизиб юрагини уқалай бошлади. Шу заҳоти яна бир киши Африкаликка ўхшади, ёрдамга қўшилди.
Иккалалари ҳам доктор экан!
4. Қаердандир икки ёшроқ аёл келиб Ислом отани оёқларини уқалай бошлашди.
5. Бир ёш араб қизча онаси билан яқинда туриб йиғидан ўзини тўхтатолмай қолди. Онасига қизингиз қўрқиб қолмасин кетинглар, дедим кетишмади.
6. Тез ёрдам келиб муолажани бошлади. Юрак урадиган аппаратида юрак бир уриб бир тўхтаб турипти. Охири касалхонага олиб кетишди.
Ислом ота вафот қилди..
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Кимнинг охирги каломи Ла илаҳа иллаллоҳ, бўлса жаннатга киради, дея марҳамат қилганлар.
Сўнгра ювишга олиб борилди.
Кафанлашаётганида умра сайъида вафот қилганлари айтилди.
Ювувчи "Эҳҳее шунақами деб", янги катта эҳромга кафанлади ва" бу жуда улкан мақом!", деди.
Аллоҳ таоло бир инсонни Ўз Каъбасида, умра қилаётиб, Ла илаҳа иллаллоҳ, дея вафот этишини ирода қилган Зотдир!
Ҳавасларимиз келди.....
Суратдаги қизил чизиқ билан белгиланган инсон марҳум Ислом ҳожи отадир.
Аллоҳим хотимамизни гўзал қилгин.
Ислом отани раҳматингга қовуштиргин.
@chinozhayoti
Ҳар тонг қуёшни она заминга етаклаб келади. Ажойиб. Гўзал тонглар бизга энг яхши совғадир.
Ҳар кун янги имкониятлар эшигини очади.
Ажойиб.
Кун бизга энг яхши совғадир.
Ҳар тун теграмизда ой ва юлдузлар балқиб туради. Ғаройиб.
Сизга бундан ортиқ яна қандай мўъжиза керак ўзи, азизим?
Тонг, кун, тун деган мўъжизалар Сиз учун.
Бу ажойиботларни кўриш учун сизнинг борлигингиз яна бир мўъжизадир.
Хайрли тонг,
мўъжизаларим!
@chinozhayoti
Нима учун оналарнинг оёқлари оғришини биласизми?
Аллоҳ таоло онанинг бачадонидаги суюқликни ҳаддан ташқари шўр қилиб қўйган. Шунинг натижада, бачадон ичидаги ҳомила вазнсиз ҳолатда бўлади. У доим суюқликнинг юқори қисмида бўлади. Болага озуқа киндигидан онага боғланган ришта орқали осонгина келиб туради.
Ҳомиладор аёл тўйиб таом истеъмол қилмаса ёки кўпроқ вақт оч қолса, ҳомилага келадиган озуқа онанинг тишлари ва суякларининг эриши орқали қопланади. Шунинг учун аксарият аёлларнинг ёши ўтгани сайин тишлари тўкилиши, тизза ва оёқларининг оғриши кузатилади.
Шунинг учун ҳомиладор аёлларнинг вақтида ва тўйиб овқатланиши ўзларининг келажакда соғлом бўлишларида жуда муҳим.
Кошкийди, онасининг тиззаси ёки оёғи нима учун оғриётганини фарзанд билганида, фақат ўзини ўйлайвермасдан қандай қилиб онасини рози қилиш устида бош қотирган бўлар эди.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам бежизга: "жаннат оналар оёғи остидадур" демаганлар.
@chinozhayoti
Насиҳат қилма, насиҳат бўлгин. Гапиришни қўй, амалга ўтгин. Ўзинг қилмаган яхшиликни бошқаларга айтишдан фойда йўқ. Амалинг билан сўзинг бир бўлмаса овозингни фақат қулоқлар эшитадию маъносига келганда қалблар кар бўлади. Сен ўзинг шундай камолотга мушарраф бўлгинки, ҳолингни кўрган сўқирлар сендан ибрат олсин.
Насихат айтишни қўйгин, ўрнак бўлишга ҳаракат қил... @chinozhayoti
❗️Қишки ўқишни кўчириш учун аризалар қаерда олиняпти?
✔️ Ариза олувчи ишчи гуруҳлар 2024 йилнинг 20 январь кунигача ҳар куни соат 9:00дан 17:00 гача (якшанба – дам олиш куни; шанба – соат 9:00 дан 15:00 гача) ишлайди.
Ҳудудий ишчи гуруҳларга қуйидаги ҳужжатлар аризачи иштирокида (офлайн) тақдим этилади:
➖ ўқишни кўчириш бўйича ариза (ариза бланкаси ҳудудий ишчи гуруҳи томонидан берилади ва талаба томонидан жойида тўлдирилади);
➖ талабанинг рейтинг дафтарчаси ёки белгиланган шаклдаги академик маълумотнома ёки транскрипт нусхалари (биттаси бўлса етарли);
➖ паспорт нусхаси;
➖ ПҚ-279-сон қарор 7(в) -бандида қайд этилган узрли сабабларни асословчи тегишли ҳужжатлар.
@chinozhayoti
#савол_жавоб
Фуқаро бир вақтнинг ўзида икки турдаги пенсияни олиши мумкинми?
Айрим ҳолатларда фуқароларда бир вақтнинг ўзида икки турдаги пенсияни олиш учун ҳуқуқи пайдо бўлади.
❔ Бундай вазиятларда фуқароларга қандай пенсия тайинланади?
🔰 “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонуннинг 4-моддасига кўра, давлат пенсияларининг турли хилларини олиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларга уларнинг ўзлари танлаган битта пенсия тайинланади.
✅ Яъни, агар фуқароларда икки ёки ундан ортиқ пенсияни олиш учун ҳуқуқ пайдо бўлганда, юқоридаги Қонун моддасига асосан, фуқаронинг танлови билан фақат битта турдаги пенсияни олиши мумкин бўлади.
📞 11-40 🌐 pfru.uz
✅ Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 pensiyauzb">Youtube
#биласизми
❔ Вафот этган фуқаронинг жамғарилган пенсия маблағлари мерос сифатида қолдириладими?
🔰 Қонунчиликка мувофиқ, фуқаро вафот этган тақдирда, шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағида жамғарилган маблағлар қонунчиликда белгиланган тартибда мерос сифатида ўтади ва меросхўрга бир йўла тўлиқ ҳажмда тўланади.
📞 11-40 🌐 pfru.uz
✅ Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 pensiyauzb">Youtube
#MAHORAT_DARSI
🔰Pedagoglarning kasbiy mahoratini oshirish, noan'anaviy ta'lim metodlarini uzluksiz ta'limga joriy qilish, metod almashish, ta'lim samaradorligini izchil rivojlantirish, o'z mutaxasislik yo'nalishida kreativ g'oyalar hamda innovatsiya qilishini yo'lga qo'yish maqsadida, Chinoz tuman ixtisoslashtirilgan maktab pedagog xodimlari uchun maqsadli mahorat darslariga start berildi.
🎗o'quv yilining 4-yanvar kuni matematika fan o'qituvchisi Inobat Oqmirzayevna "Hajmni hisoblash" hamda ona tili va adabiyot fan o'qituvchisi Mavlon Mannopovich boshchiligida "Ot so'z turkumi" mavzularida dars mashg'uloti o'tkazildi. Dars jarayonida foydalangan kreativ fikrlashga undovchi turli xil noan'anaviy metodlaridan maktab jamoasida malaka hosil bo'ldi.
Darsda 22 nafar pedagoglar ishtirok etdi
👆Yuqoridagi ko'zlangan maqsadlarga erishishda, mahorat darslari joriy yilning 10-yanvar kuniga qadar davom etadi.
Bizni kuzatishda davom eting:
/channel/Chinoz_im_piima
@chinozhayoti
⚡ Prezident Shavkat Mirziyoyev 2024-yilni “Yoshlar va biznesni qo‘llab-quvvatlash yili” deb e’lon qildi.
——
⚡ Президент Шавкат Мирзиёев объявил 2024 год «Годом поддержки молодежи и бизнеса».
🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺 Youtube
Озғин ва дарддан мажруҳга айланган аёл, ўзидан-да қўрқувда бўлган қизчасини етаклаб қаршимдан чиқди. Саволларимга жавобан фақат кўз ёшини олдим. Кўнглим даҳшатни хис қилди, аммо унинг кўлами бунча аянчли эканлиги хаёлимга ҳам келмаган эди, - дейди шелтер (бошпана) марказининг собиқ юристи. Мен Фаридага (исми ўзгартирилган) "Ойдин Нур" га боришни тавсия қилдим.
Воқеа асли тўйдан икки йил ўтиб, Фариданинг эри Бухородан Россияга ишлаш учун кетганида бошланган. Фарида 2 ёшлик гўдаги билан ижарадаги уйда эрининг йўлига кўз пойлаб ўтиради. Аввалига қўнғироқлар камаяди, кейин пул келиши тўхтайди. Кўп ўтмай эри унга «-Уйландим, мен билан ажрашавер» дея, мутлоқ бегона аёл билан тушган тўй суратларини юборади. Фарида алиментга беради ва никоҳ гувоҳномасини олиб холасиникига кўчиб ўтади. Ишга кириб рўзғорни бўйнига олади. Ғамхўр холаси эса ўзининг фарзандига қўшиб Фариданинг қизалоғини ҳам парвариш қилади.
Кечирилган душман дўст бўлмайди… 2021 йилда эри паспорт алмаштириш учун Бухорога қайтади. Келади-ю, бўйнидаги алимент қарздорлигидан мамлакатимизни тарк эта олмай, «Сенсиз яшай олмаяпман, ноқонуний аёлимдан воз кечаман, юр, кетамиз, бахтли бўламиз, дунё кезамиз, алиментдан воз кечсанг бас» - деб содда аёлини кўндиради. Фарида алиментдан воз кечиб, барча ҳужжатларни имзолаб, эри ва фарзанди билан Россияга боради.
«Мени хотинликка эмас, қулликка олиб боришди. Эрим жазмани билан мен ва қизимни ошхонада сақлаб, хизматкордек муомала қилишарди. Эрим ва у аёл катта хонада яшашарди. Мен кир ювиш, овқат қилиш ва уларнинг хизматларини амалга оширишим керак эди. «Хоним» га нимадир ёқмаса, эрим мени дўппослаб, кўчага хайдарди. Қиш кунлари кўчада қолган кунларим етарлича бўлган, у ернинг совуғини биласиз. Жазмани ишга кетган вақтлари мени зўрларди, айтганларини қилмасам қизиб турган қошиқ билан баданимни куйдирарди… Мен қизимдан айрилиб қолишдан қўрқардим!» - дейди аёл.
Фариданинг танасида куйиш аломатлари ҳалигача бор. Кунларнинг бирида Фарида қизи билан қочишга муваффақ бўлади. Бир эркак унга бошпана бериб ғамхўрлик қилади. Иш ҳам топилади. Гўё ҳаммаси ортда қолгандай. Аммо бошпана берган эркак кўп вақт ўтмай аёлни жинсий мажбурлаб, қулдек ишлата бошлайди. «Сен ҳайвонсан, аҳлатнинг ғирт ўзи, асли ҳеч кимсан, менга йўқ дея олмайсан…- деган таналардан қочиб, муштипар аёл яна ўз эрининг олдига ялиниб боради. Бегона эркакдан хўрликлар кўргандан кўра, ўз эридан кўришни маъқул кўрди. Бир мўъжиза сабаб Фарида онаси билан боғлана олади. Онаси бор тилла-тақинчоқларини сотиб, Россияга келиб қизи ва набирасини (отасининг рухсати билан) Ўзбекистонга олиб келади.
Фарида 3 йил аввал қилиш керак бўлган ишни энди амалга оширади. У ажримга ариза берди. Алиментга ҳам. Ҳозирда у «Ойдин нур» шелтерида яшамоқда. Собиқ эри эса қидирувда! Қўрқоқ биринчи мушт кўтаради деганларидек, энди собиқ «эри» (уни куштирноксиз эр дегим келмади) турли таҳдидлар билан қўнғироқ қилиб, мактублар ёзиб ётибди. У энди Фарида ёлғиз эмаслигин англамаяпти, чоғи.
Қаҳрамонимизга USAID дастурининг ҳуқуқий дастури платформаси ("LRP") орқали бепул ҳуқуқий кўмак берилди. Унга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш давом эттирилмоқда.
#СукутСақлама #ЗўравонликкаЙўқДеймиз
@chinozhayoti