. МЕНИ ҚАНДАЙ ДУО
ҚИЛДИНГИЗ, ОНА ?!
🎙Озода Рашидова
Ҳар фарзанд ота-она дуоси ила камол топсин, бахт топсин...
@chinozhayoti
ЁШИ 35, 40, 50 ва унда катталар учун тавсиялар:
1. Йилда бир марта қон олдиринг (ҳижома), гарчи бирор касаллик ва дард бўлмаса ҳам.
2. Чанқоқлик ёки сувга эҳтиёж сезмасангизда, доим сув ичиб юришга одатланинг. Соғликка путур етишидаги асосий муаммо- танадаги сув етишмовчилигидир.
3. Дунёнинг иши зиммангизда бўлса ҳам спорт билан шуғулланинг. Пиёда юриш, сузиш ёки бирон турдаги спорт билан шуғулланиб, аъзоларни ҳаракатлантириб туриш лозим.
4. Овқатланишни камайтиинг. Одам боласи учун қаддини тутиб туришига бир неча луқма кифоя қилади. Овқатга жуда иштаҳа қўйиб, очкўзларча ейишни бас қилинг. Чунки кўп овқат яхшиликка олиб бормайди. Бутунлай емасдан ҳам қўйманг балки миқдорини озайтиринг.
5. Имкони борича машина минмасликка ҳаракат қилинг. Бирор жойга боришни истасангиз пиёда юриб боринг. Масалан, масжид, дўкон, зиёрат ва ҳоказоларга юриб боришни одат қилинг.
6. Ғазаб ва асабийлашишни тўхтатинг. Ишларга кўз юмиб, бепарвороқ бўлишга ҳаракат қилинг. Безовта бўлинадиган ишларга аралашаверманг. Бундай қилиш соғлиққа путур етказади ва кўринишингизни хунуклаштиради.
7. Молингни қуёш остида қолдириб, ўзинг соя остида ўтир, деб айтилган мақолдаги кишидек бўлинг Ўзингиз ва атрофдагилар ҳаққини паймол қилманг. Мол дунё бизга хизмат қилиши учун яратилган, биз мол дунёга хизмат қилиш учун эмас.
8. Бирор кишини деб нафсингизни ҳасрат ва надоматга тўлдирманг. Амалга ошира олмаган нарсангизга ҳам афсус чекиб ўзингизни койиманг. Билмаганга солиб олинг. Балки унутишга ҳаракат қилинг.
9. Тавозуъли ва камтар бўлинг. Мол дунё, мансаб, куч қувват ва нуфузингиз такаббурлик ва ғурур билан барбод бўлади.
Тавозуълик – одамларни сизга муҳаббатли қилиб, Аллоҳ наздидаги қадрингизни оширувчи фазилатдир.
10. Сочингизга оқ оралаши ҳаётинг охирлаганини англатмайди. Балки, афзал ҳаёт энди бошланганини билдиради. Шундай экан, келажакка умид ва Аллоҳнинг зикрига машғуллик билан вақтингизни ўтказинг. Сафар қилинг ва ҳалол нарсалардан баҳраманд бўлинг.
11. Ҳеч қачон намозни қолдирманг. Намоз, дунёда ҳамда мол дунё ва фарзандлар фойда бермайдиган охиратда фойда келтирувчи қоғозингиздир.
@chinozhayoti
АЙБСИЗ АЙБДОРЛАР
(жуда ибратли)
Янги қурилган маҳаллага
иккита қўшни кўчиб
келишибди.. Улардан бирини уйида хар кун уруш жанжал бўларкан.
Иккинчи қўшни иттифоқда сокин яшар эканлар.. Жанжалкаш оила уларга ҳасад қилар эканлар.
Ахири урушқоқ аёл эрига дебди:
"Боринг кузатингчи, нега улар ҳеч уришмайдилар.. Ёки уришсалар хам ташқарига эшитиришмайдилар. Урушқоқ аёлни эри беркиниб аста тинч оилани кузата бошлабди. Аёл йулакчани полини юваётган эди, бироқ телефон қўнғироғига чалғиб ошхонага кириб кетди. Шу вақт хожаси бир нарсасини унутиб ишдан бирровга уйига шошиб келди-ю йулакчадаги
поллатта солинган челакдаги сувни ағдариб юборди. Ҳаммаёқ шалаббо бўлди..
Бу ҳолатни пойлаб турган қўшни ўзига деди: "Ана тамом ҳаммаси, ҳозир жанжал бўлади!"
Дилхиралик - жанжал
бўлишини диққат билан кутиб, кузата бошлади. Шу вақт ичкаридан тинч оила бекаси югуриб чиқдида "Узр бегим, мен айбдорман. Челакни бепарволик қилиб оёқ остида қолдирибман"- деса.
Хожаси "Ҳечқиси йўқ бекам, мен ўзим айбдорман. Оёқ остига қарашим керак эди" деди.
Бу ҳолатни кўрган жанжалкаш эр уйига маҳзун ҳолда қайтиб келди ва жанжалкаш хотинига деди.
"Тушунарли, мен ҳаммасини тушундим..
УЛАРНИ УЙИДА ҲАММА АЙБДОРЛАР ЯШАР
ЭКАНЛАР... БИЗНИ УЙИМИЗДА ЭСА АЙБСИЗЛАР" -
дебди.
...Одамларни яратиб уларга Ўз муҳаббатидан сева оладиган мўъжизавий қалб жойлаган Буюк Зотга ҳамдлар бўлсин...
🌹🌱꧁꧂♥️♥️꧁꧂🌹🌱
@chinozhayoti
#Yangi_yil shukuhi
Uztozlarga sovg‘alar
Chinoz tumani ixtisoslashtirilgan maktabida bugun ko'tarinkilik va bayram shukuhi . Shu bilan bir qatorda an'anaviy tarzda davom etib kelayotgan esdalik sovg'alar berish va bayram bilan bir-birlarini tabriklash tadbiri bo'lib o'tdi. Jumladan kasaba uyushmasi tomonidan 71 nafar maktab xodimlariga sovg'alar topshirildi. Barcha ko'tarinki kayfiyatda yangi yil tadbirida ishtirok etishdi.
Bizni kuzatishda davom eting:
/channel/Chinoz_im_piima
@chinozhayoti
Пенсия жамғармаси тизимида "30 турдаги ҳужжатлардан биргина паспорт билан пенсия тайинлашгача" босиб ўтилган йўл
▶️ Қачондан бошлаб фуқароларнинг иш ҳақлари тўғрисидаги маълумотлар солиқ органлари ахборот тизимидан олинадиган бўлди?
▶️ 2020 йилгача меҳнат фаолиятларини тўхтатган фуқароларнинг маълумотлари қандай рақамлаштирилади?
▶️ Ҳозирги вақтда ишлаб турган фуқаролар келажакда пенсияга чиқиш учун ўз иш берувчиларидан нималарни талаб қилишлари керак?
▶️ Бандлик бўлимига меҳнат фаолиятини рақамлаштириш учун мурожаат қилинганда хизмат бепул амалга оширилади.
➡️ Шу ва бошқа маълумотлар билан батафсил видеода танишишингиз мумкин.
📞 11-40 🌐 pfru.uz
✅ Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 pensiyauzb">Youtube
Республика маҳаллани қўллаб-қувватлаш кенгаши тузилди
Президент қарори билан Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ва жамоатчилик асосида фаолият юритадиган Республика маҳаллани қўллаб-қувватлаш кенгаши тузилди.
Мазкур кенгаш маҳаллаларни ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгиловчи, даромад ва харажатлар ҳамда дастурларни тасдиқловчи олий орган этиб белгиланди.
Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси таркибидаги «Mahalla» телерадиоканали ДУК масъулияти чекланган жамият сифатида қайта ташкил этилади ва уюшма унинг ягона таъсисчиси этиб белгиланади.
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 667 та штат бирликлари, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди ҳудудий бўлинмаларининг 320 та штат бирликлари қисқартирилиб, уюшма ва унинг ҳудудий бўлинмаларига ўтказилади.
〰️〰️〰️〰️〰️
@chinozhayoti
#online_test
Chinoz tumani ixtisoslashtirilgan maktabi 10-sinf o'quvchilaridan ta'lim sifatini yaxshilash maqsadida online test nazorat tartibi asosida olinmoqda. Agar ushbu jarayon muvaffaqiyatli o'tsa , keyinchalik barchaga tadbiq etiladi. Maqsad shaffoflikni ta'minlash, o'quvchilarning o'ziga bo'lgan ishonchni oshirish, ko'chirmakashlikni oldini olish va asosiysi har bir oʻquvchining javoblari darhol e'lon qilinadi.
@chinozhayoti
⚡️Бюджет пулидан Янги йил корпоративини ташкил этиш тақиқланди
Бундай топшириқни бош вазир Абдулла Арипов берган.
Таъкидланишича, ходимлар ўз ойликлари ёки рағбат пулларидан бундай байрам дастурхонларини ташкил этиши мумкин.
Ушбу топшириқ барча вазирлик, идора ва бошқа давлат ташкилотлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда давлат улуши мавжуд хўжалик жамиятлари ва тижорат банкларига тааллуқли.
@chinozhayoti
Ширин ўтмишимни қайтаргин фақат,
Ўғирлаб кетмагин қўрқоқ янги йил.
Қорқизингни тортиб оламан келсанг,
Йўқса қорбобо қил, ўртоқ янги йил.
Хуш келгин ийманиб!
Арчангга илай --
Сўзимнинг сеҳридан чироқ янги йил.
Кўрпачасин сийлаб ёзади қиш ҳам,
Ҳаяжон дил тўла титроқ янги йил.
Пичирлаб нимадир демоқчи меҳр,
Чиққа кўзида ёш, бир боқ янги йил.
Ошиқлар йўлидан ўтсанг мободо,
Ишқнинг кўчасига сим қоқ янги йил.
Сўнгги пайт оқибат бироз чўчиган,
Қалбларда эзгулик мудроқ янги йил.
Сўраганим оддий пулга сотилмас,
Совға олиб келгин кўпроқ янги йил.
Қўрқмасдан келавер!
Ахир сен байрам,
Барибир кутамиз муштоқ янги йил.
Ҳеч йўқса узоқдан бўлса ҳам майли,
Мендек ғарибингга қўл қоқ янги йил,
Элёр ЖЎРАЗОДА
@chinozhayoti
#тезкор
⚡️⚡️⚡️Барча ходимлар “Янги йил”да кетма-кет 4 кун дам олиши мумкин
Янги йилда иш ҳафтасининг туридан қатъи назар барча ходимлар кетма-кет 3 кун дам олишлари аниқ: 30 декабрь — шанба, 31 декабрь — якшанба, 1 январь — душанба (Янги йил).
2024 йилда 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш кунлари қуйидаги тартибда кўчирилиши мумкин:
6 январь — шанба кунидан 2 январь — сешанба кунига. Шунда 2 январь сешанба 5 кунликлар учун дам олиш ҳисобланиб, 6 январь — шанба эса иш куни бўлади.
6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун эса 2 январь сешанба қўшимча дам олиш куни сифатида белгиланиши мумкин.
Президентнинг янги Фармон лойиҳаси эълон қилингач, бу ҳақда батафсил маълумот берилади.
@chinozhayoti
🚨👮🏽♂️Айтишларича Наманган вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Саидаҳмад Султанов ерларни ноқонуний сотиш билан боғлиқ иш доирасида қўлга олинган.
@chinozhayoti
P/S: Емоғни қусмоғиям бор 🙄
#Scholarship
#Grant_100%
#study_abroad
🤩Chinoz tumani ixtisoslashtirilgan maktabi 11-A sinf o'quvchisi Mamadaminov Shamshodbekga xorijning bir necha nufuzli Universitetlaridan qabul xatlari kelishda davom etmoqda. Jumladan:
✅Wingate university -$27.000-Total $108.000
World ranking #376
✅Roanoke college $20.000-Total
$80.000
Ranking - #130 in the Best colleges
✅University of Arizona-$23.000-Total $92.000
QS world ranking #180
✅New Western University $30.000+2000=$32.000 per year -Total $128.000
World ranking #236
✅Elmhurst University- $20 000+ 5,000 = $25, 000 for each year, $100, 000 in total
Ranking - #405 in the Best Global Colleges
✅Miami University -$20.000-Total $80.000
Ranking - #133 in the USA
✅Washington State university
Scholarship-💰 $14 000 per year
Ranking- 419 in the QS Global Universities
⚡️EYUF ✅
Jami:💰$ 644.000 💵
Bizni kuzatishda davom eting: /channel/Chinoz_im_piima
@chinozhayoti
Хориж тажрибасида туристларни жалб қилиш учун тилла буюмлар савдоси кенг йўлга қўйилган.
Мамлакатимизда бунинг учун етарли шароит яратилган бўлса ҳам, ўтган икки йилда жуда кам тилла буюмлар сотилгани қайд этилди.
Шу боис келгуси йилда замонавий заргарлик комплексларини ҳар бир ҳудудда ташкил қилиш муҳимлиги таъкидланди. Улардаги дўкон ва расталар, заргарлик ускуналари 7 йилга бўлиб тўлаш шарти билан лизингга берилади.
Шунингдек, мамлакатимизда халқаро “Ўзбекистон ипак матолари” мода ҳафталигини ташкил қилиш таклифи билдирилди. Унга дунёнинг етакчи мода уйлари таклиф қилинади. Тайёр ипак маҳсулотлари танлови ўтказилади ва мукофот жамғармасига ҳар йили 2 миллион доллар ажратилади.
Facebook|Instagram|Twitter
Яна бир тез ўсиб бораётган соҳа бу – хусусий таълим ва тиббиёт хизматлари.
Бу соҳалар имкониятини тўлиқ ишга солиш учун тадбиркорларга аҳолига яқин, комплекс хизматлар кўрсатиш имкони бор жойлардан ер бериш мумкинлиги таъкидланди.
Шу боис мутасаддиларга бўш ерларни аниқлаб, хусусий тиббиёт ва таълим ташкилотларини ташкил этиш учун фақат ихтисослиги бўйича аукционга чиқариш топширилди.
Йиғилишда IT хизматларининг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 3-3,5 фоизга тенг экани, бу борадаги имкониятлар ҳали тўлиқ ишга солинмагани кўрсатиб ўтилди.
Келгуси йилда тармоқда камида 30 фоиз ўсишни таъминлаб, хизматлар ҳажмини 41 триллион сўмга етказиш, экспортни 2 карра ошириш муҳимлиги қайд этилди.
Facebook|Instagram|Twitter
Транспорт хизматларининг ярми автотранспортга тўғри келади. Бу йил 1,5 мингга яқин автобус олиб келинган бўлса-да, ўсиш 5,5 фоиздан ошмаган.
Транспорт вазирлигига яна камида 1 минг 200 та автобус сотиб олиб, йўналишларга чиқариш топширилди. Шунингдек, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонга автобус қатновлари 2 баробар оширилади.
Авиахизматлар бозорида ҳам рақобат пайдо бўлди, 6 та хусусий компания иш бошлади. Йил бошидан 25 та янги самолёт олиб келинди, 17 та йўналиш очилди.
Шунга қарамасдан, соҳадаги хизматлар ҳажми 7,7 фоиз ўсган, холос. Транспорт вазирлиги олдига келгуси йилда авиаташувлар ҳажмини 20 фоизга ошириш вазифаси қўйилди.
Бунинг учун Тошкент шаҳрини вилоят марказлари билан боғловчи ҳар куни камида 2 тадан рейс қўйилади, вилоят марказларини ўзаро боғловчи ҳафтасига камида 1 тадан рейс амалга оширилади, камида 7 та самолёт олиб келиниб, яна 3 та халқаро йўналиш очилади.
Facebook|Instagram|Twitter
Ассалому алайкум юртдошим.
Бу оламда ҳар бир инсон ёниб, нур сочиб турган юлдуз! Шу юлдузчалар борлиги учун олам мунаввар! Сиз борлигингиз учун олам ёруғ, юлдузлар!
Бугунги кунингиз барокатли бўлсин.
@chinozhayoti
#ОГОҲЛИК #ТАРҚАТИНГ
Бошқа одам номидаги Кобальт ёки Дамас'га умуман шартнома сотиб олманг!!!
❗️Ҳеч ким шартномани сизнинг номингизга ўтказиб бера олмайди ва сиз бошқа одамнинг номидаги машинага тўлов қиласиз. Агар у одам эртага чет элга кетиб қолса ёки сизни танимайман, деб туриб олса, машина учун тўлаган ҳамма пулингизга куйиб қоласиз.
Пул жуда ёмон нарса, эртага яқин дўст, қариндошларни ҳам юзкўрмас қилиб ташлаши мумкин. Шунинг учун огоҳ бўлинг ва бировнинг номидаги ШАРТНОМАга ҳеч қачон тўлов қилманг!!!
Буни группаларга тарқатиб, барчани огоҳлантиринг.
👇
@chinozhayoti
ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ ТАРБИЯЧИСИ - МЕНИНГ ОПАМ
Мухайё опам "Йилнинг энг яхши тарбиячиси" номинациясини олибдилар. Жоним опам ўзимни. Худди ўзим олгандек ҳурсанд бўлдим.
Опам Чилонзордаги олимпиа захиралари коллежида тарбиячи бўлиб ишлайдила. Ишхонада бўлиб ўтадиган мусобақаларда ҳамиша фаол қатнашадила. Тиниб тинчимас опажоним сиз бунданам юқори унвонларга лойиқсиз. Сизи чидамлилигингиз, сабрингиз олдида бош эгаман жонимдек азиз жигарим. Онамни ёдга солувчи, ҳамиша сингилларига мехрибон опажоним умриз узоқ бўлсин.
@chinozhayoti
#online_test
Chinoz tumani ixtisoslashtirilgan maktabi 10-sinf o'quvchilaridan ta'lim sifatini yaxshilash maqsadida online test nazorat tartibi asosida olinmoqda. Agar ushbu jarayon muvaffaqiyatli o'tsa , keyinchalik barchaga tadbiq etiladi. Maqsad shaffoflikni ta'minlash, o'quvchilarning o'ziga bo'lgan ishonchni oshirish, ko'chirmakashlikni oldini olish va asosiysi har bir oʻquvchining javoblari darhol e'lon qilinadi.
Bizni kuzatishda davom eting:
/channel/Chinoz_im_piima
@chinozhayoti
#савол_жавоб
Ҳозирда 58 ёшдаман, ишлаётган корхонам тугатилганлиги муносабати билан ишсиз қолганман. Мен ушбу ёшимда ҳам ёшга доир пенсияга муддатидан олдин чиқишим мумкинми?
🔰 Ўзбекистон Республикаси Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонунининг 14-моддасига асосан технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан ишдан озод этилган ва ишсиз деб эътироф этилган шахслар:
◼️эркаклар — 58 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 25 йил бўлган тақдирда;
◼️ аёллар — 53 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар.
📞 11-40 🌐 pfru.uz
✅ Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 pensiyauzb">Youtube
#савол_жавоб
❔ Эрим ишлаш учун чет элга кетган. Ўз номимдан ёки ишончнома орқали ариза ёзиб, турмуш ўртоғимни пенсияга чиқаришга ҳақлиманми?
🔰 Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 13 октябрдаги 592-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 7-бандига мувофиқ, бугунги кунда пенсия тайинлаш тўғрисидаги ариза қонунчиликка мувофиқ пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлган шахс (яъни фуқоронинг ўзи) томонидан унинг яшаш жойидаги Пенсия жамғармаси бўлимига берилади.
❔ Фуқаро пенсия ёшига етган вақтда хорижда бўлиб қолса нима қилиши керак?
➡️Батафсил бу ерда танишишингиз мумкин
📞 11-40 🌐 pfru.uz
✅ Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 pensiyauzb">Youtube
@chinozhayoti
⚡️⚡️Профилактик ишларни амалга ошириш мақсадида 4 ойга ёпилган Юнусобод ва Туркистон метро бекатлари 25 декабрдан йўловчиларга хизмат кўрсатишни бошлайди.
Профилактик ишлар якунланди.
@chinozhayoti
Бир бола олти ёшида етим қолди. Замон жуда оғир эди. Онаси ўғлини боқиш учун иш қидирди. Аёлни фақат қурилишга арзимаган иш хақи тўлаб ишга олишга рози бўлишди. Аёл ночорлигидан қурилишда ишлаб, ўғлини бокди. Орадан йиллар ўтди. Бола улғайиб катта бизнесмен бўлди. Шаҳарда данғиллама шохона уй сотувга қўйилди. Бизнесмен уйнинг эгасини олдига келиб сўради:
— Уйнинг нархи қанча?
— Саккиз юз эллик минг доллар.
Йигит дипломатидан дарҳол саккиз юз эллик минг долларни уйнинг эгасига чиқариб берди. Уйнинг эгаси хурсанд бўлиб, пулни санаб олди.
— Уй сизга сотилди. Бугундан бошлаб уй сизники. Лекин сиз савдо қилишни билмас экансиз. Агар озгина савдо қилганизда уйнинг нархини тушириб берардим.
— Сиз ҳам савдо қилишни билмас экансиз. Агар уйнинг нархини бундан баланд айтганизда ҳам савдо қилмасдан сотиб олаверардим.
Уйнинг эгаси ҳайрон бўлиб сўради:
— Бу уйнинг нимаси сизни бунча ўзига тортяпти?
— Йигирма йил олдин бу уйнинг қурилишида менинг онам ғишт ташиган. Энди эса бу уйни онамга совға қилмоқчиман!!!
Жарроҳ доктор касалхонага кириб келди. Беморни операция қилишдан аввал дуо қилди. Сўнгра амалиёт хонасига кириб кетаётганда, касал боланинг отаси жарроҳ докторга юзланиб бор овози билан:
- Нимага кеч қоласиз? Ўғлимнинг ҳаёти хавф остида бўлса, инсофингиз борми ўзи?, - деб бақириб кетди.
Доктор совуқ табассум қилиб, жавоб берди:
- Илтимос, тинчланинг. Амалиётимни эсон омон тугатиб олгунимча мени дуо қилиб туринг. Ишончингиз комил бўлсин. Ўғлингиз Аллоҳнинг панохида.
Ота деди:
- Ака, сизни уялтириш ниятим йўқ. Агар сизнинг ўғлингиз ҳаётидан жудо бўлаётган бир пайтда, тинчланган бўлардингизми? Бошқаларга насиҳат қилиш бунчалар осон иш бўлмаса.
Доктор индамасдан амалиёт хонасига кириб кетди. Сўнгра икки соатдан кейин шошиб чиқиб беморнинг отасига:
- Амалиётим муваффақиятли ўтди. Аллоҳга беадад шукр. Ўғлингизни ахволи жуда ҳам яхши. Мени маъзур тутасиз. Бошқа борадиган жойим бор, деб беморнинг отасидан ҳеч қандай саволини ҳам тингламасдан чиқиб кетди.
Чиқиб кетаётган хамширадан ота сўради.
- Бунчалар мағрур бўлмаса бу доктор?
Хамшира:
- Ўғиллари автоҳалокатда нобуд бўлганди. Шунга қарамасдан, ўғлингизни аҳволини билганларидан кейин йýқ демасдан, тезда етиб келдилар. Ўғлингизни ҳаётини сақлаб қолганларидан кейин, ўғилларини дафн этиш учун яна шошилиб кетдилар.
Бошқалар ҳақида хулоса чиқаришга шошилманг, зеро биз бошқаларни ички кечинмаларини доимо билишга ожизмиз..
@chinozhayoti
СИЗ АЛЛОҲДАН ҚЎРҚАСИЗМИ? БУНИ ЕТТИ НАРСА БИЛАН БИЛИБ ОЛАСИЗ!
✅ 1.Тилда: Аллоҳдан қўрққан одам тилини ёлғондан ғийбатдан бошқаларга бўҳтон қилишдан ва бекорчи сўзлар айтишдан тияди. Уни, Аллоҳни зикр этувчи, Қуръон ўқувчи ва илмий музокаралар билан машғул аъзо ҳолида шай тутади.
✅ 2. Қалбда: Аллоҳдан қўрққан одам қалбида мусулмон қардошларига душманлик ҳис қилмайди: ёлғон, бўҳтон ва ҳасад қилиш каи ғайриинсоний туйғуларни қалбидан йўқ қилади. Чунки ҳасад, кишининг гўзал амалларини маҳв этади. Шунга кўра, Аллоҳнинг расули буюради: Эй ўқувчи, билки, ҳасад қалбларга жойлашган ва жамият ҳаётида катта зарарларга йўл очувчи ёмон бир касалликдир. Қалблардаги хасталиклар, яни ёмон туйғулар, ёмон феъллар фақат илм ва амал билан даволаниши мумкин.
✅ 3. Кўзда: Аллоҳдан қўрққан одам ейишда ҳам, ичишда ҳам, кийишда
ҳам бошқа хусусларда ҳам кўзини ҳаромдан эҳтиёт қилади. Дунёга ҳирс билан ва ҳар нарсани қўлига киритиш иштиёқи билан эмас, ибрат назари билан қарайди . Ҳалол бўлмаган нарсаларга қарашдан тийилади. Шунинг учун ҳам Аллоҳнинг расули буюради: - Ким кўзини ҳаром нарсалар билан тўлдирса, Оллоҳ ҳам қиёмат куни унинг кўзини олов билан тўлдиради.
✅ 4. Меъдада: Аллоҳдан қўрққан одам меъдасига ҳаром луқма бермайди. Чунки ҳаром луқма ейиш энг катта гуноҳлардан биридир. Шу боис Аллоҳнинг расули буюради: - Инсон зотининг меъдасига бир луқма ҳаром луқма тушганда бу луқма меъдасида қанча вақт турса, еру кўкдаги фаришталар ҳам шунча вақт унга лаънат ўқийдилар.
✅ 5. Қўлда:Аллоҳдан қўрққан одам қўлини ҳаромга узатмайди, аксинча, Аллоҳнинг ризосига уйғун нарсаларга узатади. Каъбдан шундай бир ривоят қолган: - Аллоҳ яшил зумраддан бир бино яратган. бу бинода етмиш минг доира ва ҳар доирада минг хона бор. Бу ерга фақатгина ўзига ҳаром нарса инъом этилганда ёлғиз Аллоҳдан қўрққани учун уни рад этган кишилар киради.
✅ 6. Оёқда: Аллоҳдан қўрққан одам исён йўлида эмас, Аллоҳга итоат йўлида одимлайди. Илм ва яхши ахлоқ ўрганиш мақсадида олимлар ва солиҳ кишилар мажлисига боради.
✅ 7. Итоатда: Аллоҳдан қўрққан одам ёлғиз Аллоҳ ризоси учун унга итоат этади. Риёдан, инсонларга ўзини ё ишларини кўз-кўз қилишдан ва иккиюзламачиликдан сақланади.
@chinozhayoti
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ АЗИЗ ДУСТЛАР!
МОСКВАНИНГ ЛОСИНО-ПЕТРОВСКИЙ МОРГИДА 10- КУНДАН БЕРИ ЁТИБТИ. АЛЛОХ РАХМАТ КИЛСИН! СИЗЛАРДАН ИЛТИМОС ШАХСИНИ АНИҚЛАШИМИЗ КЕРАК КАРИНДОШЛАРИНИ ТОПИБ ХАБАР БЕРСАК САВОБ БУЛАРДИ! ГРУППАЛАРГА ТАРКАТИНГЛАР ШУ БОЛАНИ МУСОФИР ЖОЙДА ЁКИШЛАРИГА ЙУЛ КУЙМАЙЛИК! САВОБГА ШЕРИК БУЛИБ ТАРКАТИНГЛАР ЗОРА КИМДИР ТАНИБ КОЛАР ДУСТИМИЗНИ!
Йиғилишда бозорларимизнинг сотувчи ва харидорлар, туристлар учун қулайлигини ошириш лозимлиги қайд этилди.
Бозорларда сайёҳлар узоқ ушланиб қолмаётгани, айрим бозорлардаги кириб-чиқишдаги ноқулайликлар, тирбандлик аҳоли ва сайёҳлар эътирозига сабаб бўлаётгани таъкидланди.
Шу муносабат билан бозорларимизни туристлар кунлаб вақтини ўтказиши мумкин бўлган мажмуаларга, мамлакатимизнинг "ташриф қоғози"га айлантириш муҳимлиги таъкидланди.
Миллий маданиятимизни акс эттирган янги замонавий бозор комплекслари лойиҳасини ишлаб чиқиш топширилди.
Йиғилиш давомида тармоқ ва ҳудудлар раҳбарларининг ҳисоботлари, тадбиркорларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди.
Facebook|Instagram|Twitter
Мамлакатимизга сайёҳлар оқимини янада ошириш учун меҳмонхона ва меҳмон уйларини кўпайтириш лозимлиги таъкидланди.
Бу борада Паркентдаги Кумушкон, Ҳисарак, Сўқоқ, Бошқизилсой, Чанги, Заркент, Бойқозон маҳаллаларида туризм маскани ташкил этилади.
Хонобод шаҳри, Бойсун, Бахмал, Фориш, Ангрен ва Оҳангаронда ҳам туризм масканлари мастер режасини тайёрлаш топширилди.
Омонхона, Майданак каби туристик объектлар инфратузилмасини яхшилашга 30 миллион доллар йўналтириш, туризм объектларига олиб борувчи йўллар инфратузилмасига қўшимча 200 миллиард сўм ажратиш қарор қилинди.
Йўлларни таъмирлаш билан бирга, улар атрофида комплекс хизматларни ривожлантиришда янгича ёндашув бўлади.
Туризм объектига олиб борадиган қайси йўл таъмирланаётган бўлса, ўша йўл бўйида савдо ва сервис шохобчаларини жойлаштириш бўйича мастер режалари ишлаб чиқилади ва тадбиркорларга берилади, аҳоли ва туристлар учун қулай маршрутлар ишлаб чиқилиб, жамоат транспорти йўлга қўйилади, хостел ва меҳмон уйлари ташкил қилинади.
Facebook|Instagram|Twitter
Темир йўл бўйича ҳам тарифлар қайта кўриб чиқилди, кераксиз имтиёзлар бекор қилинди. Шунингдек, 6 та тезюрар ҳамда шаҳарлараро қатнайдиган 30 та электр поезд олиб келинмоқда.
Бу соҳада келгуси йилда камида 20 фоиз ўсишни таъминлаш зарурлиги таъкидланди.
Яна бир масала – халқаро ташувларда маҳаллий транспорт-экспедитор корхоналар улуши кам.
Маҳаллий экспедиторларни қўллаб-қувватлаш мақсадида уларнинг хизматидан фойдаланилганда, импорт товарларига божхона божи ҳисоблашда транспорт харажатини чегириш, халқаро ташишларда маҳаллий экспедиторлар хизматига қўшилган қиймат солиғидан имтиёз бериш имкониятини кўриб чиқиш таклиф қилинди.
Facebook|Instagram|Twitter
“Оилавий тадбиркорлик” дастури доирасида ўз микро-бизнесини йўлга қўйган ва ижобий кредит тарихига эга аҳолига 50 миллион сўмгача гаровсиз кредитлар бериш йўлга қўйилади.
Ҳозирда 2 миллион 400 минг аҳоли ўзини ўзи банд қилувчи сифатида рўйхатдан ўтган.
Йиғилишда уларга бизнесга биринчи қадам учун кредит бериш таклифи билдирилди.
Бунда, йиллик 340 минг сўм ижтимоий солиқ тўлаган аҳолига имтиёзли кредит ажратилиб, “онлайн” усулда банк картасига ўтказилади.
Бундан ташқари, фаолиятини кенгайтириб, тадбиркор бўлиш истагидаги аҳолига 100 миллион сўмгача гаровсиз кредит берилади, 50 фоизи банк картасига ўтказиб берилади.
Facebook|Instagram|Twitter