Хотираси кучли одамга ҳавас қилманг, чунки у қайғули онларини ҳам унута олмайди!
@buyukliksirlari
Инсон бахтсизлигининг ярми – ўзида йўқ нарсани бор қилиб кўрсатишга уринишдадир.
@buyukliksirlari
Афсус! Шундай аҳмоқлар борки, мулойимлик билан қилган илтифотингни заифлик деб билишади...
@buyukliksirlari
Агар онанг (бирор иш буюриш учун) ака-укаларинг орасидан сени чақирса, билгинки,
Аллоҳ сени ибодатга чорлабди!
@buyukliksirlari
Бахт агар бозорда сотилганида эди, одамлар унга талашиб-тортишиб навбат туришар ва энг қиммат нархга бўлсада сотиб олган бўлишарди.
Лекин одамларнинг кўплари бахтнинг саждагоҳда текинга берилишини билмай юришади.
Аброр Мухтор Алий
👉 Buyuklik sirlari kanaliga ulanish
Озодлик унинг йўлида тўкилган қон билан суғориладиган дарахт бўлиб, у ҳеч қачон қуриб қолмайди.
Абдурраҳмон Кавокибий.
👉 Buyuklik sirlari kanaliga ulanish
Оиланинг бузилишига нима сабаб бўлди:
-эр гўзал қоматга,
-хотин эса мол-дунёга учган эди.
@buyukliksirlari
-Кўпчилик вақтни текин деб ўйлайди.
-Ваҳоланки, у дунёдаги энг қимматбаҳо нарсадир.
@buyukliksirlari
Бир кишининг хатосини кўрсатмоқчи бўлсанг,
унинг ҳузурида тўғри ишни қил.
@buyukliksirlari
Сўзларинг ёзиб қўйилган, оғзингдан чиққан сўз ҳисобга олинган,
ўзинг эса талабгор,
яъни боришинг кутилаётган кимса бўлсанг,
гуноҳларингга ҳануз тавба қилмаган бўлсанг,
ҳаётинг қуёши ботиш томон оғаётган бўлса,
қалбинг энг тошбағир қалблардан бўлса,
қачон тавба қиласан?!
@buyukliksirlari
-Ижобий ўзгариш ичкаридан ташқарига бўлади.
-Аввал ўзингни ўзгартир.
-Ўзингни ўзгартирсанг, аҳли- аёлинг ҳам, дўст-ёрларинг ҳам, эл-юртинг ҳам, ҳатто дунё ҳам ўзгаради.
@buyukliksirlari
Режаларингни овоза қилмай, жимгина амалга оширгин, муваффақият қозонганингда ўша ютуғингнинг ўзи шов-шув бўлиб, машҳурлик келтиради.
@buyukliksirlari
Ҳинд подшоҳи вазирига: «Узугимга шундай жумла ёзгинки, уни ўқиганимда хафа бўлсам шодланай, бахтли бўлсам маҳзун бўлай», деди.
Вазир узукка «Бу онлар ҳам ўтар-кетар» деб ёздирди.
@buyukliksirlari
Ҳаётида муваффақиятга эришган бирор кишини кўрмадимки, ота-онасига яхшилик қилмаган бўлса.
@buyukliksirlari
-Ҳеч ким орзу-ниятларингни ўзингчалик тушунмайди.
-Истихора қил, маслаҳат сол, тажрибали кишиларнинг насиҳатига қулоқ тут, кейин эса ўзинг ишонган нарсани қил.
-Зеро, бу бировнинг эмас, сенинг ҳаётингдир.
@buyukliksirlari
Бола отасига: «Эшик олдида ахлатчи турибди», деди.
Шунда ота: «Ўғлим! Ахлатчи бизмиз, у эса тозаловчи,
бизга ёрдам бергани келди», деди.
Нақадар гўзал тарбия!
@buyukliksirlari
Ўзгаришлар еллари жадал эсганда, баъзилар қўрғонлар қура бошлайдилар, бошқалар эса шамол тегирмонларини барпо этадилар.
Хитой мақоли
👉 Buyuklik sirlari kanaliga ulanish
-Жим туриш санъати бор.
-Гапириш санъати бор.
Аммо муносиб пайтни топа билиш санъати мана шу иккисидан ҳам улканроқ экан, чунки номуносиб вақтда жим туриш хорликдир, номуносиб вақтда гапириш эса аҳмоқликдир. Гапириш учун муносиб вақтни бил!
@buyukliksirlari
Hamkorbank Халқаро VISA карталари – дунё бўйлаб саёхат, харидлар қилиш ва нақд пул ечиб олиш учун энг қулай карта!
✅ Дунёнинг исталган нуқтасида тўловларни амалга ошириш;
✅ Интернет орқали тўловларни амалга ошириш;
✅ Банкоматлар ёрдамида нақд пул ечиб олиш.
Батафсил
Каналимизга қўшилинг!
Иқтидоринг ва ютуқларингга ҳасад қилмайдиган бирдан-бир инсон отангдир! (Фарзанд отанинг мевасидир. Одамлар фарзанддаги ютуқни кўриб, бундай муваффақият ортида тургани учун «Отасига раҳмат», дейишади).
@buyukliksirlari
Никоҳ шартномаси имзолангач, қиз отасининг кафиллигидан чиқиб, сенинг кафиллигингга ўтади.
Никоҳ шартномасига имзо чекишдан олдин бир ўйлаб қўй:
ё уни отасидек азиз тут,
ё уни отасининг ўзида қолдир.
@buyukliksirlari
Энг ажойиб инсон ўзи муҳтож бўла туриб бошқаларга хурсандчилик ато этган инсондир.
@buyukliksirlari
Бировлар отган тошлардан кучли ва мустаҳкам пойдевор қура олган инсон чинакам муваффақиятга эришган шахсдир.
@buyukliksirlari
Только в @korzinka_uz !
Скидки до 20% на колбасы и сосиски ТМ Sherin! С @korzinka_uz покупать выгоднее!
😋😋😋
Faqat @korzinka_uz da!
Sherin savdo belgisi kolbasa va sosiskalariga 20%gacha chegirmalar!
@korzinka_uz bilan unumli xaridlar qiling!
Katalogni ochish
Telegram kanalimizga qo'shiling!
Қанчадан-қанча мияси бўм-бўш кимсалар бор, жағи тинмайди! Қанчадан-қанча донишманд ва оқиллар бор, улардан бирор сўз эшитмайсан.
@buyukliksirlari
ЎзбекТВнинг телеграмдаги расмий канали.
Ўзбекистон ва ўзбеклар ҳакида.
ОБУНА БЎЛИШ!
👇👇👇
http://t.me/uzbektv1
Кимдир шахсиятингни айблаб, таҳқирладими, демак, у сен каби бўлишни орзу қилган, аммо уддасидан чиқа олмаган...
@buyukliksirlari