Ғамга ботганингда Қуръон ўқисанг, оятлар қалбинг худди бинт каби ўраб, оғриқ бераётган дардларингни сўриб олади.
Гўёки қалбингни сийлаб, ноумид бўлмаслик кераклигини, Роббинг сен билан бирга эканини, умидсизликка ҳожат йўқ эканини айтади. Қуръон нақадар гўзал!
@buyukliksirlari
Ваъз-насиҳат!
Ҳаёт ўлимдан сўради: «Нима учун одамлар мени яхши кўриб, сени ёмон кўришади?»
Ўлим деди: «Чунки сен гўзал ёлғонсан, мен эса аччиқ ҳақиқатман».
@buyukliksirlari
Азиз йигит-қизлар!
Мақбараларга «Фақат кексалар учун» деб ёзиб қўйилмаган. Аллоҳга тақво қилинглар!
@buyukliksirlari
Сабр нима?
Ҳаётнинг қулоғига «Модомики Аллоҳ мен билан бирга экан, ҳаргиз эгилмайман»,
деб пичирлаш сабрдир.
Мазлум кишининг куч-қувватини паст санама!
У дуоси билан сени энг заиф одамга айлантириб қўйиши мумкин.
@buyukliksirlari
-Бир киши ўртоғига қасрлар ҳақида гапириб туриб,
«Мол-дунё тақсимланганида биз қаерда бўлган эканмиз-а?» деди.
-Ўртоғи уни шифохонага олиб бориб: «Мана бу касалликлар тақсимланган пайтда биз қаерда бўлган эканмиз- а?» деди.
«Алҳамдулиллаҳ» дейишдан завқ олайлик!
@buyukliksirlari
-Энг заиф одам сир яшира олмайдиган одамдир.
-Энг кучли одам ғазабини юта олган одамдир.
-Энг сабрли одам камбағаллигини яшира олган одамдир.
-Энг бой одам насиб қилганига қаноат қилган одамдир.
@buyukliksirlari
«Ҳаёт менга тўғри келмаяпти», дейишдан олдин ўзингга бир қара! Балки ўзинг эгри юргандирсан?
@buyukliksirlari
Одамларнинг ҳожатини раво қилишга сабабчи бўл.
Шунда Аллоҳ сенинг ҳожатинг раво бўлишига ҳам сабаб келтириб қўяди.
@buyukliksirlari
Шундай кунлар келдики, ҳамма ўзини ҳаммадан ақлли деб ўйлайди.
Шунинг учун ўзаро суҳбат, бир-бирини тушуниш каби қоидаларга ўрин йўқ.
Аммо энг афзал ечим – жим туришдир.
👉 Buyuklik sirlari kanaliga ulanish
Бугуннинг насиҳати: Одамларнинг розилиги учун ўзгариб олма!
Уларни лол қолдириш учун турланма!
Муваффақиятсизликка учраганингда бошқача бўлиб олма!
Муваффақият сабабли такаббурлик қилма!
👉 Buyuklik sirlari kanaliga ulanish
Ҳайвон оч қолганида, инсон эса тўйганида хиёнат қилади.
Нақадар аччиқ ҳақиқат...
👉 Buyuklik sirlari kanaliga ulanish
Дўстлар лифтга ўхшайди: сени ё юқорига, ё пастга олиб тушади. Қандай лифтдан фойдаланаётганингга ҳушёр бўл!
👉 Buyuklik sirlari kanaliga ulanish
@korzinka_uz haftalik elektron katalogining yigirma uchinchi sonini kutib oling! Bu yerda siz haftaning eng yaxshi aksiyalari, chegirmalari va takliflarini topasiz!
Katalogdagi narxlar barcha @korzinka_uz do'konlarida 5-oktabrdan 11-oktabr oxirigacha amal qiladi.
@korzinka_uz bilan unumli xaridlar qiling!
Katalogni ochish
Telegram kanalimizga qo'shiling
Йўлнинг машаққатидан ноумид бўлма!
Сирот кўприги ҳам жаҳаннамнинг устида бўлади, лекин жаннатга олиб боради.
👉 Buyuklik sirlari kanaliga ulanish
Ҳақиқий муваффақият – кетма-кет муваффақиятсизликларга учраганда ғайрат-шижоатни йўқотмасликдир.
@buyukliksirlari
Уйланганлар: «Қанийди уйланмаган бўлсам», дейди. Бўйдоқлар: «Қачон уйланиб, тинчир эканман», дейди.
Бойлар: «Қанийди тинч, хотиржам бўлсам», дейди. Камбағаллар: «Қанийди бой-бадавлат яшасам», дейди.
Кексалар: «Қанийди ёшлик бир кунгинага қайтиб келса», дейди. Ёшлар: «Қанийди ёш бола бўлиб қолсам-да, ғамим фақат ўйнаш бўлса», дейди. Болалар: «Қачон улғаяр эканман», дейди. Тириклар: «Қани эди ўлиб, бу дунёнинг ғам- ташвишларидан қутулсам», дейди.
Ўлганлар: «Қанийди яна ҳаётга қайтиб, қўлдан бой берган нарсамни тўлдирсам», дейди. Кечирасиз-у, биродарлар, қачон қаноат қиламиз?
@buyukliksirlari
💥Вас ждут призы в @clickuz (раздел "CLICK на удачу!")
❗️Участие бесплатное!
💥 @clickuz ботининг «Омад учун CLICK» бўлимида сизни совғалар кутмоқда!
❗️Иштирок этиш бепул!
👉 /channel/clickuz
107-қадам
Агар Ўзбекистон Республикаси президенти бошчилигида Миллий хавфсизлик хизмати, прокуратура органлари ва бошқа мутасадди ташкилотлари бирлашиб порахўрлик иллатларига қарши бирданига аёвсиз кураш олиб борадиган бўлса, жамиятда қандай вазият юзага келади? деган саволга жавоб берадиган бўлсак, давлат идораларида ишлаб турган ходимларнинг аксарияти қилмишига яраша жиноий жавобгарликка тортилиши натижасида ҳукумат тизими фалаж ҳолатига келиб қолади. Бу иллатни йўқотамиз деб бошқа соҳаларга жиддий тарзда зиён етказишимиз мумкин. Аслида ким порахўр ва қайси раҳбар таъмагирлик билан шуғулланишини тегишли хизмат органлари жуда яхши хабардор эканлигини тушунишимиз лозим. Уларга ҳам босқичма-босқич тегишли чоралар кўрилишига ишонамиз. Икки одам билган нарса сир бўлмаганидан келиб чиқиб, ҳар бир порахўрнинг ноқонуний ҳаракати ёрдамида олган пулларини берган қўллар, албатта унинг сирларини ошкор этади. Фурсатдан фойдаланиб, елкамиздаги икки фаришта каби амалларимизни айниқса амалдорларнинг хатти-ҳаракатини ёзиб бораётган махсус хизматлар борлигини таъкидлаб ўтишимиз жоиз. Бу қадамда порахўрлик иллатларига қарши курашиш ҳақида айрим тавсияларимизни берсак фойдадан холи бўлмас эди. Ҳокимият ёки давлат идораларида маълум бир рухсатнома олиш учун белгиланган тартибдан ташқари ноқонуний равишда пул талаб этиш жараёнига эътибор қаратамиз. Лавозимдаги порахўр раҳбар фақатгина айрим одамлардан пул олмайди десак фикримизга қўшиласиз. Бундай одамларга ҳуқуқшунос, қонунчи, шикоятчи, адолатпарвар, шарттаки, ростгўй, бировлар устидан ёзиб ном чиқарган ва бошқа шундай хулқ-атворга эга бўлганлар киради. Порахўр раҳбарнинг бундай тоифадаги одамлардан қўрқишига сабаб, уларнинг ўз ҳақ-ҳуқуқини белгиловчи саводхонлик даражаси юқори эканлиги ҳисобланади. Афсуски, халқимиз орасида бундай тоифадаги одамлар сезиларли даражада озчиликни ташкил этади. Чорасиз қолганга ёрдам бериш ўрнига таъмагирлик қилиш шунинг учун кенгайиб кетган. Билимсизлигимиз сабаб кўпинча сарсон бўлиб қоламиз. Ҳақ-ҳуқуқларимизни мустақил ўрганиш ўрнига бу иллат ҳақида гап кетганда оғизни тўлдириб, уялмасдан давлат органларини айблаб кетамиз. Агар ўз муаммоингизни айримлар ақл билан ҳал қилаётган вақтда сиз пул ёрдамида ечаётган бўлсангиз, демак устингизда жиддий ишлашингиз керак экан. Йўқ бундай қилишни хоҳламайман десангиз, марҳамат бемалол ўз оилангизга тегишли ризқни харом йўлларга сарфлашни давом этираверинг! Жамиятдаги порахўрлик иллатларини йўқотишнинг ягона йўли халқимизнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш ҳисобланади. Шунингдек, ўз ишини пора бермасдан ҳал қилаётганлар бу қадамдаги мавзуни ўқиб турган бўлса, улардан ҳар қандай порахўр раҳбарлар қўрқишини билиб турганлигини биламиз. Фақатгина шу маърифий йўл орқали жамиятни бу иллатдан халос қилишимиз мумкин. Бўлмаса, ҳаёт турмуш тарзимиз оғирлашиб, олдимизга қўйган мақсадларни амалга оширишда қийинчиликларга доимий равишда дуч келаверамиз. Эътибор берган бўлсангиз, ҳар бир инсон мустақил ўзини бу иллатга қарши курашиш учун тарбиялашига чорламоқдамиз. Порахўрни Сиздан қўрқиши учун қандай қўрқинчли бўлишни ўйлаб кўринг! Соҳалар кўплигини инобатга олган ҳолда ечимни тегишли масалада ҳал қилишни Сизларга қолдирамиз...
www.elmadad.uz
Қадамлар лойиҳасига марҳамат ➡️➡️➡️➡️ @elmadad
Керагидан ортиқ ишониб юборсанг, алдовга дучор бўласан. Лекин ҳеч кимга ишонмасанг ҳам умринг азобда ўтади...
@buyukliksirlari
Болакай онасининг қабри олдига бориб, шундай деди:
«Онажон, кела қолинг.
Ўқитувчим мени ҳар куни уради, ҳамма ўқувчилар олдида мени йиғлатади, доим: «Онанг беэътибор.
Сенга эътибор бермайди», дейди». Эй одам боласи! Бировнинг дилига озор беришдан олдин сўзларингни тарозига солиб кўр!
@buyukliksirlari
Ғамга ботсанг, кўзингни юмгин-да, чуқур нафас олиб,
«Лаа илааҳа илла анта, субҳанака, инний кунту миназ золимийн», деб айт.
@buyukliksirlari
Ҳайдовчига ҳам, ишчига ҳам, фаррошга ҳам табассум қил. Эҳтимол, уларнинг маоши телефонингнинг чеки ёки бир шиша атирингга етмаслиги мумкин.
Ёмон муомаланг билан уларнинг ғамига ғам қўшма.
Гўзал хулқинг билан юқори мартабага кўтарил.
Зеро, Аллоҳнинг ҳузурида барчамиз баробармиз!
@buyukliksirlari
Ҳаётимиз биз тасодиф деб ўйлаган нарсалар билан тўлиб-тошган.
Аммо аслида улар ҳаётимиз йўналишини яхшилаш учун Аллоҳ томонидан мактуб бўлиши мумкин.
👉 Buyuklik sirlari kanaliga ulanish
Ухлаётган одам туш кўраётганини уйғонганидан кейингина билади. Худди шунингдек, охиратдан ғофил одам ҳам вақтни бой берганини ўлим келгандагина билади. Аллоҳим, бизни ғофиллардан қилиб қўйма!
@buyukliksirlari
Буюк йўлбошчи нима қилишинг кераклигини айтиб бермайди, балки буни қандай қилишинг кераклигини амалда кўрсатиб беради.
👉 Buyuklik sirlari kanaliga ulanish
Одамлар сени факат иши тушгандагина эслашса хафа бўлма, хурсанд бўл! Демак, сен шам экансан, уларнинг ҳаёти зулматга чўмганда сен томон шошиб қолишади!
👉 Buyuklik sirlari kanaliga ulanish
Кексаларга эътиборли бўлинг, чунки улар ўзлари яшаган даврдан бошқа даврда яшашмоқда. Дўстларининг аксарияти тупроқ остидан жой олиб бўлишган. Уларнинг кўп гапиришига, танқидларига сабр қилинглар!
👉 Buyuklik sirlari kanaliga ulanish
Ота-онага яхшилик қилиш диндир ва қарздир.
Биринчиси (яъни дин буюргани учун ота-онага яхшилик қилиш) туфайли жаннатга кирасан.
Иккинчиси туфайли фарзандларинг (ота-онага нима қилган бўлсанг, ўшани) ўзингга қайтаради.
👉 Buyuklik sirlari kanaliga ulanish