Бировни ғийбат қилганимиз учун банкдаги ҳисобимиздан унинг ҳисобига маблағ ўтказиб турилса эди, ҳеч нарса гапирмай, жим юрган бўлар эдик!
Фоний мол- мулкимиз боқий амалларимиздан қимматроқми?
👉 Buyuklik sirlari kanaliga ulanish
Турли махсулотларни ишлаб чиқариш ҳақида маълумот олмоқчимисиз? Унда бизнинг каналга обуна бўлинг
👇👇👇
/channel/oborudovanie_uz
Бир кун келиб бутун ҳаётинг кинотасмадек кўз олдингдан ўтади.
Уни қайта-қайта кўришга арзигулик ишлар қилиб қол!
👉 Buyuklik sirlari kanaliga ulanish
Битта дарахт ағдарилса, гумбурлаганини ҳамма эшитади. Аммо бутун бошли бир ўрмон ўсиб-улғайса, ҳеч бир шовқин эшитилмайди.
Одамлар ҳам сенинг ўсиб, камолга етишингга эътибор беришмайди, лекин хато қилиб, қулашингга эътибор қаратишади.
👉 Buyuklik sirlari kanaliga ulanish
Фикрингни қабул қилишни хоҳламаганлар уни нотўғри англаш учун мингта йўл қидиради.
👉 Buyuklik sirlari kanaliga ulanish
Сени хафа қиладиган нарсани онангга айтма, чунки онанг бунинг учун сендан бир неча баравар ортиқроқ қайғуга ботади.
👉 Buyuklik sirlari kanaliga ulanish
Ҳадеб ўтмишингга қарайверма! Лекин келажагинг учун сабоқ миқдорича бўлса, зарари йўқ!
👉 Buyuklik sirlari kanaliga ulanish
Ёмонликнинг асли учтадир:
кибр; очкўзлик; ҳасад.
– кибр туфайли Иблис Одамга сажда қилишдан бош тортди.
– очкўзлик туфайли Одам жаннатдан чиқарилди.
– ҳасад туфайли Одам фарзанди ўз инисини ўлдиришга журъат қилди.
👉 Buyuklik sirlari kanaliga ulanish
Қадимда шундай дейишган экан: «Инсон хато қилишга табиатан мойилдир.
Лекин ахмоқлар ўша хатони маҳкам ушлаб олишга табиатан мойилдирлар».
👉 Buyuklik sirlari kanaliga ulanish
Дўстлар йилдан-йилга тўкилиб бораверади:
Баъзилари қалбдан тўкилади. Баъзилари хотирадан тўкилади. Бошқа бировлари эса кўздан ғойиб бўлади. Ана шундай пайтларда бахт-саодат дўстларнинг кўплигида эмас, балки уларнинг қийматида эканини англаб етамиз.
@buyukliksirlari
Бир инсонга жароҳат етказсанг-у, лекин у индамасa, билгинки, у сенга гапириб азоблагандан кўра шафқатсизроқ азоб берибди.
@buyukliksirlari
Билиб қўйинг!
Эшикни кўп тақиллатган кишига ўша эшик очилиши мумкин. Шундай экан, осмон эшикларини дуо билан тинмай тақиллатаверинг, чунки у шак-шубҳасиз кучли ишонч ва чуқур иймон билан очилади.
@buyukliksirlari
Фарзандинга Фотиҳа сурасини ёдлатишда ҳеч ким сенга етолмасин.
Ахир фарзанд бу сурани бутун умр ўқийди- я
@buyukliksirlari
Хоҳламаганинг билан бирга яшагандан кўра ёлғиз ўзинг яшаганинг афзал.
👉 Buyuklik sirlari kanaliga ulanish
Роббимиз, жаннатни ҳовлимиз, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни қўшнимиз, сундус кийимини либосимиз ва ҳавзи Кавсарни ичимлигимиз қилгин!
Juma ayyomi muborak bo'lsin!
👉 Buyuklik sirlari kanaliga ulanish
Жаннатда йиғламаймиз, хафа бўлмаймиз, бўлиниб кетмаймиз, кек сақламаймиз, рашк қилмаймиз, соғинмаймиз, озор чекмаймиз. У ерда кутиш ҳам йўқ.
Жаннат бирдан-бир орзу қилинадиган нарсаки, унинг салоҳияти тугамайди.
Аллоҳим, Сендан розилигинг ва жаннатни сўрайман.
👉 Buyuklik sirlari kanaliga ulanish
Йўқотадиган нарсаси бўлмаган одам қаттиқ ухлайди.
👉 Buyuklik sirlari kanaliga ulanish
Тўртта раббоний ваъдани биласизларми?
1. «Шукр қилсангиз, албатта, сизга зиёда қилурман».
2. «Мени эслангиз, сизни эслайман».
3. «Менга дуо қилинглар, мустажоб қилурман».
4. «Модомики истиғфор айтар эканлар, Аллоҳ уларни
азобламас».
👉 Buyuklik sirlari kanaliga ulanish
Эшикни очиш учун уни итариб кўрамиз, лекин оча олмаймиз!
Куч ишлатиб ҳаракат қилиб кўрамиз, оча олмай заҳмат чекамиз.
Шунда унинг бошқа томонга очилишини билиб қоламиз. Муаммолар ҳам худди шундай: сен уларни ақл билан ечишга ҳаракат қил, қўполлик билан эмас!
👉 Buyuklik sirlari kanaliga ulanish
Банда Роббининг қаршисида икки марта тик туради:
1. Намоз пайтида.
2. Ҳисоб-китоб пайтида. Биринчисини қойил қилсанг, иккинчиси осон бўлади.
👉 Buyuklik sirlari kanaliga ulanish
Фараз қилинг, шаффоф шиша уйда яшайсиз, ҳамма нима қилаётганигнизни кўриб туради.
Шунда сиз нима қиласиз?
Аллоҳ азза ва жалланинг ҳузурида ҳам худди шундаймиз.
Аллоҳга муносабат одобини қачон ўрганамиз-а?
👉 Buyuklik sirlari kanaliga ulanish
Олмония Атроф-муҳитни ҳимоя қилиш вазирлиги жамоат жойларига қуйидаги мазмунда пешлавҳа (плакат) илиб қўйишга қарор қилди:
«Биродарингнинг юзига табассум қилишинг садақадир.
Бу – Муҳаммад пайғамбарнинг сўзи».
👉 Buyuklik sirlari kanaliga ulanish
Аёллардек фазилатли зотларни кўрмадим!
Қизалоқлигида отасини жаннатга киритади.
Бўйга етгач, эрининг ярим динини мукаммал қилади.
Она бўлганида эса жаннат унинг оёғи остида бўлади.
👉 Buyuklik sirlari kanaliga ulanish
Муваффақият қозониш учун йўл топа олмасанг,
ўзинг янги йўл оч!
👉 Buyuklik sirlari kanaliga ulanish
Сўзнинг ортиқчасини тарк қил, ҳикматга эришасан!
Назарнинг ортиқчасини тарк қил, хузуъ-хушуъга эришасан!
Кулгининг ортиқчасини тарк қил, ҳайбат ва виқорга эришасан!
@buyukliksirlari
Ақлингга эргашган ҳаётинг одамларнинг гапига эргашган ҳаётингдан минг марта афзалдир.
@buyukliksirlari
Сизларга бир сирни айтаман: «Биз ер куррасининг туб аҳолиси эмасмиз. Биз асли жаннатликлармиз, чунки Отамиз дастлаб жаннатда яшаганлар. Бу ерга қисқа муддатлик имтиҳонни ўташ учун тушганмиз, тезда қайтиб кетамиз. Кенг ва гўзал ватанимизга кетаётган солиҳлар карвонига етиб олишга кучинг борича ҳаракат қил. Бу кичик курраи заминда вақтингни зое кетказма»!
@buyukliksirlari
Ёлғон ҳақиқатни яшириб юбора олмайди.
Фақат унинг фош бўлиб, очилиб қолишини кечиктиради, холос!
👉 Buyuklik sirlari kanaliga ulanish
Асло ўкинма, чунки сен бир муаммога чидаб, унга сабр қилмоқдасан.
Бир кун келиб сабринг ҳақида ва у сени жаннатга киритгани ҳақида хабар берилади.
👉 Buyuklik sirlari kanaliga ulanish