buyukliksirlari | Бизнес и стартапы

Telegram-канал buyukliksirlari - Buyuklik sirlari

20603

Telegram tarmog'idagi birinchi raqamli biznes kanal.🏆 👤Admin: @buyukliksirlariadmin_bot ➖➖➖ 🌐 www.buyukliksirlari.uz 🌐 www.facebook.com/buyukliksirlari/ 🌐 www.instagram.com/buyukliksirlari/

Подписаться на канал

Buyuklik sirlari

#СаволЖавоб
Каналимиз аъзоси йўллаган саволга жавоб
Бой бўлиш сирлари

⏰ 13:47 min

Дўстларингизга ҳам
улашинг👇
https://telegram.me/joinchat/ABDyVD80MGLRYVimwavIeg

Читать полностью…

Buyuklik sirlari

Бугун сени йўқотганимга бир ой бўлди...Айрилиқнинг бир ойи...Сенсиз ўтган бир ой...яна қанча шундай ойлар, йиллар ўтишини, умрим қаерда ва қачон поёнига етишини билмайман...лекин умримнинг сўнгги лаҳзасигача сени унутмаслигимни биламан...Таъзия билдириб келаётганларнинг кети ҳали ҳам узилгани йўқ, лекин бир куни ҳамма сени унутади, дўстларинг, қариндошлар...фақат мен эмас...
Ўша куни, ўлим фариштаси ёнгинамда кезиб юрганини сезмасдан ҳотиржам бўлиб қолганим ва қандайдир ярим соат ичида сени йўқотишим мумкинлигини билмаган ғофил банда эканимни, истимадан ёнаётган жисминг бир лаҳзада жимиб қолгани ва бошинг тиззам устига беҳол қўйилгани ҳеч қачон ёдимдан кетмаса керак...
Анча йил олдин дадамни йўқотганимда юрагимда пайдо бўлган кемтик тўлмаганидек, ўн бир ойлик гўдаклигида дунёдан кўз юмган укангни доғи мана йигирма йилдан ошса ҳам ҳали ўчмаганидек, сенинг доғинг ҳам энди бир умрлик ҳамроҳ менга...
Мард йигит бўлиб улғайганингни кўриб қувонаётган , сенинг камолингни ва бахтингни кўришга муштоқ кўзларим бугун маъюс...Энди бир умр изласам ҳам, соғинсам ҳам сени тополмаслигимни, кутганим билан келмаслигингни, ўрнингни ҳеч ким боса олмаслигини билган қалбим маҳзун...Сени "тегирмонга тушса бутун чиқади" деб кўнглим хотиржам эди...лекин "ажал тегирмони"дан ҳали ҳеч ким омон қолган эмас...
Қанчалик оғир бўлмасин, Аллоҳнинг қадарига рози бўлишга, чиройли сабр қилишга буюрилганман...Бу дунёда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдек зот ҳам ўлим шарбатини тотганларини, мўъмин учун у кишининг вафотларидан ортиқ мусибат бўлмаслигини билганим учун, Роббимдан келган барча мусибатларга сабр қиламан...
Шу пайтгача барча ишларимни Аллоҳга ҳавола қилишни ўргандим...сени ҳам Аллоҳга топширдим... У Зотнинг раҳмати чексиз, марҳамати улуғ, сенга бу дунё ва унинг аҳли бера олмаган меҳр, чин муҳаббат, сен излаган ҳақиқат, адолат, роҳат фақатгина Унинг ҳузурида...фақат, сен шунга лойиқ бўлган бўлсанг, Аллоҳ раҳматига олса бўлгании...умримнинг сўнгги лаҳзасигача сени дуо қиламан, Роббим Ўз даргоҳида азиз қилсин...
Биз сен билан узоқ вақтлар айрилиқда яшадик...эндигина, кичкина оиламиз жам бўлган эдик, икки ўғлим икки қанотимдек, ҳамма қийинчиликлар ортда қолгандек, солиҳа келин қилиб, невара кўриш бахтига ҳам оз қолгандек, орзиқиб, осмон каби баланд орзуларга ҳам парвоз қилсам етгудек бахтиёр эдим... тўсатдан келган ўлим ҳаммасига нуқта қўйди....бу сафарги айрилиқ Қиёматга қадар чўзиладиган... Ё Аллоҳ!
Энди менинг қисматим, "Ё Роббим, бизларни Жаннатда жам қилгин" дея дуо қилиш ва кўксимда доғ, бўғзимда алам, кўзларимда доим сени эслаганда тўкилишга тайёр икки томчи кўз ёш билан яшашда давом этишдир...
"Аяжон, ҳали ҳаммаси яхши бўлади, мана кўрасиз" деб далда берардинг доим...Иншааллоҳ....ҳали ҳаммаси яхши бўлади...

--------------------------------------------

Аллоҳ мени уч ўғил билан сийлади... Вақти соати етиб иккитасини олган ва бирини қолдирган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин! Бирини гўдаклигида, бирини айни навқирон пайтида Ўз ҳузурига олиб мени синаган Аллоҳ Ҳаким Зотдир. Берган мусибатига чиройли сабрларни берган Аллоҳдан ажр ва офият сўрайман! Мени бир лаҳза ҳам ўз ҳолимга ташлаб қўймасин...

Мусибат кунларимда ҳамдард бўлиб таъзия билдирганлардан ҳам Аллоҳ рози бўлсин...

Ayyub Ramzni ( Alloh rahmat qilsin)
Onalarini sahifalaridan olindi

Читать полностью…

Buyuklik sirlari

#Донолар_сўзлайди

Ким айбсиз дўстни қидирса,у якка узи яшайди,
Ким камчилиги йўқ хотинни қидирса,хотинсиз яшайди,
Ким муаммосиз ўртокни қидирса,бир умр уни қидириб яшайди,
Ким мукаммал кариндошни қидирса,кариндошлардан узилган холда яшайди...


👉 Buyuklik sirlari kanaliga ulanish

Читать полностью…

Buyuklik sirlari

#СоҳибқиронТемур
#46қисм

⏰ 11:32 min
💾 2.6 mb

Дўстларингизга ҳам
улашинг👇
https://telegram.me/joinchat/ABDyVD80MGLRYVimwavIeg

Читать полностью…

Buyuklik sirlari

Ишламасдан ютуққа эришаман деб ўйлаган одам худди уруғ сепмай, йиғим-теримни кутиб турган кишига ўхшайди.




👉 Buyuklik sirlari kanaliga ulanish

Читать полностью…

Buyuklik sirlari

Yaxshiyamki tanqidning o‘zi tanqidga muhtoj, yo‘qsa, u kim ko‘ringanga dahshatli qurol bo‘lib xizmat qilgan bo‘lur edi.

👉 Buyuklik sirlari kanaliga ulanish

Читать полностью…

Buyuklik sirlari

Интернетда кимгадир видео, мусиқа ёки сурат жўнатишдан олдин қуйидаги оятни эслаб қўй:
«Албатта, улар ўз юкларини ҳам, у юклар* билан бирга бошқа юкларни ҳам кўтарурлар. Уйдириб юрган нарсалари ҳақида қиёмат куни албатта сўралурлар» (Анкабут сураси, 13-оят).

* Ушбу оятда «юк» деганда гуноҳ назарда тутилган. Бундай кимсалар ўз гуноҳлари юкини кўтарадилар ва шу билан бирга иғволари билан ўзлари йўлдан урган одамларнинг гуноҳларини ҳам кўтарурлар. Аммо бу нарса уларнинг иғвосига учганларнинг гуноҳини енгиллатмайди, улар ҳам қилмишларига яраша жазоларини тортадилар.




👉 Buyuklik sirlari kanaliga ulanish

Читать полностью…

Buyuklik sirlari

#СоҳибқиронТемур
#45қисм

⏰ 10:23 min
💾 2.3 mb

Дўстларингизга ҳам
улашинг👇
https://telegram.me/joinchat/ABDyVD80MGLRYVimwavIeg

Читать полностью…

Buyuklik sirlari

Demak ko'pchilik erkaklar ayolini
hayoli,iboli,muloyim bo'lishini hohlar ekan.
Ayolni hayoli iboli muloyim bo'lishi uchun erkaklarimiz quyidagi sifatlarga ega bo'lishlari kerak:

1.Ayoli ishonchini to'liq oqlash
2.Ayolini har qanday vaziyyatda himoya qila olish
3.Oila masu'liyatini to'liq bo'yniga olish

Ushbu sifatlar sizda bo'lmasa demak siz Shadod,Cho'rtkesar,Qaysar ayolni shaklantirib unga bo'ysunib yashashga majbur bo'lasiz.

Tanlash sizdan!

Muhtor Umarov


👉 Buyuklik sirlari kanaliga ulanish

Читать полностью…

Buyuklik sirlari

Bugun vaqtingni bekorchi ishlarga sarflab,
Ertaga pul zarur bo'lganda taqdirni ayblama.

Muhtor Umarov


👉 Buyuklik sirlari kanaliga ulanish

Читать полностью…

Buyuklik sirlari

Нима эксанг, шуни ўрасан:
Яхшилик эксанг, дўстларни йиғиб оласан.
Тавозеъ эксанг, эҳтиром йиғиб оласан.
Қатъият эксанг, розилик йиғиб оласан.
Тақдирлаш эксанг, эътибор йиғиб оласан.
Ижтиҳод эксанг, ютуқ йиғиб оласан.
Иймон эксанг, хотиржамлик йиғиб оласан.





👉 Buyuklik sirlari kanaliga ulanish

Читать полностью…

Buyuklik sirlari

Сукутнинг турлари:
1. Олдингда турган кишига гапириш манфаат бермаслигига кўзинг етса, айниқса у кекса одам бўлса, бундай сукут «эҳтиром» дейилади.
2. Сен учун азиз бир кишининг эътиборини муҳим нарсага қаратмоқчи бўлсанг-у, у сенга беътибор бўлса, бундай пайтдаги сукут «алам» дейилади.
3. Бир киши сенга озор етказса, ёлғиз йиғлаш учун кетганингдаги сукут «қаҳр» дейилади.
4. Қалбинг заифлашиб, муаммони кўтара олмагандаги сукут «бўғилиш» дейилади.
5. Қаршингдаги киши озор берувчи сўзлар айтгандаги сукут «қувват» дейилади, чунки ғазабини тийишга кучи етган одам чинакам кучлидир.




👉 Buyuklik sirlari kanaliga ulanish

Читать полностью…

Buyuklik sirlari

Чумолининг тўрт фалсафаси

Аслида табиатнинг ўзи буюк муаллим. Табиатни, атрофингизда рўй бераётган табиий жараёнларни кузата туриб ҳам, ундан катта сабоқ олиш мумкин. Келинг, бизнинг эътиборимизни тортган чумолининг тўртта ҳаёт фалсафасини ўрганиб чиқайлик. Балки бу ҳолат сизга ҳам бегона эмасдир. Фақатгина ундаги айрим англашингиз керак бўлганларини сизга эслатиб ўтмоқчимиз, холос.
Биринчи фалсафа. Эътибор берсангиз, чумолилар ҳеч қачон таслим бўлишмайди. Ҳаракатланаётган чумолини тўхтатишга қанча уринманг, у барибир ўз йўлида тўхтаб қолмайди. Тепага тирмашади, пастга кетади, лекин барибир фақат ўзига маълум бир йўналишга интилаверади. Сира таслим бўлмай, ўзи истаган манзилга қараб интилиш – жуда гўзал фалсафа!
Иккинчи фалсафа. Чумолилар бутун ёз давомида қиш учун ишлайди. Ахир ёз абадий давом этмайди-да. Шунинг учун улар ёзда дон-дун йиғиб, қишга ғамлаб қўйишади. "Қумдан қўрғон қуриб бўлмас” деганларидек, чумолилар ёзнинг неъматларини кўриб, завқ олиш ўрнига, бу пайтда қирчиллама совуқни ҳам "ўйлашади”. Яъни уларнинг иккинчи фалсафаси доим келажакнинг ғамини ейиш ва эрта учун бугун қайғуришдир.
Учинчи фалсафа. Чумолилар бутун қиш давомида ёзга қандай етиб боришни ҳам ўйлашига нима дейсиз? Улар қишлов учун ер тагидаги уясига кириб кетишар экан, "Қиш абадий давом этмайди, биз тез кунларда яна ёруғ оламга чиқамиз”, дейишади ва қишнинг илиқ кунларида ҳам ташқарига ўрмалаб чиқишади. Бу фалсафанинг моҳияти – доим яхши ўзгаришлар илинжида яшаш ва бундан умид узмаслик.
Тўртинчи фалсафа. Қишга тайёргарлик кўриш учун бутун ёз давомида чумолилар қанча меҳнат қилишлари керак?.. Қанча керак бўлса, шунча. Имкони борича, ишнинг барчасини бажариш – қандай ажойиб фалсафа!
Демак, чумолидан ўрганишимиз керак бўлганлари – ҳеч қачон таслим бўлмаслик, доим олға интилиш, ишонч ва умидни узмаслик, қўлдан келган ишнинг барчасини бажариш!

👉 Buyuklik sirlari kanaliga ulanish

Читать полностью…

Buyuklik sirlari

Bir bolakay bo'lgan ekan. Hamma uni jinniga, telbaga chiqarib mazah qilar ekan.
Bir kuni bolakay sartaroshxonaga boribdi. Sartarosh uni ko'rib: "Qaranglar, dunyodagi eng ahmoq bola keldi", - debdi.
- Men unga har doim bir qo'limda bir dollarlik, ikkinchi qo'limda yigirma besh sent ushlab, tanlashni buyursam u doim yigirma besh sentni tanlaydi. Kelinglar, ishonmasangiz, o'zingiz guvoh bo'ling, - deb bir dollarlik va yigirma besh sent chiqarib bolakayga tutqazibdi.
Bolakay yana yigirma besh sentni tanlabdi. Sartaroshxonadagi barcha xoxolab kulib bolakayni mazah qila boshlashibdi. Bolakay esa bunga e'tibor qilmay chiqib ketibdi. Shunda sartaroshxonadagilardan biri chiqib bolakayga yetib olibdida:
- Hoy, nega sen ahmoqqa o'xshab bir dollarni emas yigirma besh sentni tanlaysan?
- Agar men bir dollarni tanlasam shu kunning o'zidayoq o'yin tugaydi-da!,
- debdi "ahmoq" bolakay.

👉 Buyuklik sirlari kanaliga ulanish

Читать полностью…

Buyuklik sirlari

SIZ albatta va albatta buyuk
shaxs bo'lishingiz shart!
Ota-onangiz ,yaqinlaringiz,asosiysi
farzandlaringiz siz bilan fahrlanib yurishsin!
Sizni orqangizdan qaddilarini baland tutishsin!
Sizga juda ham katta masulyat yuklatulgan buni bajaring!
Erinchoqlik illatini yengishga harakat qiling!
Siz bunni albatta uddalaysiz buning uchun sizda barcha imkoniyyatlar bor!
Vaqt o'tib ketyapti ulgurib qoling!
👇👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/ABDyVD80MGLRYVimwavIeg

Читать полностью…

Buyuklik sirlari

Элон Маскнинг муваффақият тамойиллари: Ҳаётингизни ўзгартириши мумкин бўлган 6 сабоқ
👉Батафсил ўқиш

Читать полностью…

Buyuklik sirlari

- Қалайсизлар?
- Топганда шукр, топмаганда сабр қилиб яшаяпмиз
- Эх, олдингилар топмаганда шукр, топганда эҳсон қилардилар...

@AbuYusuf_official

👉 Buyuklik sirlari kanaliga ulanish

Читать полностью…

Buyuklik sirlari

Таассуротларга бой умр эгасининг ягона ютуғи – унинг ўзига хос турмуш тарзи ва ўзгармас қоидаларидир. Уларнинг ҳаёт йўли сизни ҳам муваффақиятга олиб бориши тайин.

👉 Buyuklik sirlari kanaliga ulanish

Читать полностью…

Buyuklik sirlari

Xitoylik milliarder ayol hayoti haqida
Shishadan 7.7 milliard daromad

Читать полностью…

Buyuklik sirlari

Зайтунни сиқсангиз, мусаффо ёғ тортиқ қилади. Меваларни сиқсангиз, лаззатли шарбатлар тортиқ қилади. Демак, ҳаёт машаққатларини ҳис қилсанг ва у ғам-ташвишлари билан сенга босим қилиб, қалбингни сиқса, асло ғамгин бўлма! Чунки Аллоҳ ажр-савобга эришишинг учун сендаги энг ёқимли нарсаларни юзага чиқаришни хоҳламоқда. Шундай экан, сабрдан ёрдам ол!




👉 Buyuklik sirlari kanaliga ulanish

Читать полностью…

Buyuklik sirlari

Сен билан юрган ҳар бир кишини ҳам дўст деяверилмайди. Уларнинг баъзилари эҳтиёж тушганда сени излаб қолишади. Кўпчилиги кўнгилхушлик учун ўртоқлашишади. Аммо кўпинча жиддий (ёрдам керак) пайтда сени сотиб юборишади.

👉 @Buyukliksirlari kanaliga ulanish

Читать полностью…

Buyuklik sirlari

Assalomu aleykum!

Aziz va muhtaram kanalimiz a'zolari.

Hodimlarimizni moddiy tarafdan rag'batlantirish maqsadida kanalimizga reklamalar joylashga majbur bo'lmoqdamiz buning uchun siz azizlardan bizni ma'zur tutishingizni so'raymiz.
Hurmat ila "Buyuklik sirlari" kanali jamoasi.

Читать полностью…

Buyuklik sirlari

Баъзан Аллоҳнинг иродаси ноаниқ бўлиб кўриниши мумкин, лекин у доим сенинг фойдангга бўлади.





👉 Buyuklik sirlari kanaliga ulanish

Читать полностью…

Buyuklik sirlari

Bo'lajak ayolingiz qanday bo'lishini hohlaysiz?

Hayoli,Iboli,Muloyim – 656
👍👍👍👍👍👍👍 86%

Shadod,Cho'rtkesar,Qaysar – 111
👍 14%

👥 767 people voted so far.

Читать полностью…

Buyuklik sirlari

Bizni hozirgi bajarayotgan ishimiz bizdan keyin keladigan 7 avlodimizni taqdiriga ta'sir qiladi.
Biz hozir bekorchi va foydasiz yoki kam manfa'tli ishlar bilan mashg'ul bo'lsak farzandlarimimiz bizdan o'rnak oladi keyin esa nabiralarimiz va shu yo'sinda zanjirdek avlodlarga ta'siri davom etadi.
Agar biz hozir, shu ondan boshlab o'zimizni o'nglab olsak va o'z shaxsiyatimizda farzandlarimiz va nabiralarimizga o'rnak bo'ladigan shaxsni shakllantira olsak bu bizni 7 avlodimizga o'z ta'sirini o'tkazishi aniq.
Har birimizni yelkamizda erkak-ayollarda barobar 7 avlod ma'suliyati yotibti buni bajarishga har birimiz masu'lmiz.

Muhtor Umarov


👉 Buyuklik sirlari kanaliga ulanish

Читать полностью…

Buyuklik sirlari

#СоҳибқиронТемур
#44қисм

⏰ 10:59 min
💾 2.5 mb

Дўстларингизга ҳам
улашинг👇
https://telegram.me/joinchat/ABDyVD80MGLRYVimwavIeg

Читать полностью…

Buyuklik sirlari

Мен ўқиган энг гўзал нукталар:
– Ортиқча мулойимлик заифликдир.
– Ортиқча кулги енгилтакликдир.
– Ортиқча роҳатланиш танбалликдир.
– Мол-дунёни ортиқча сарфлаш исрофдир.
– Ортиқча эҳтиёткорлик васвасадир.
– Энг қийин cўз комилликдир.
– Энг гўзал сўз «Ас-Салом»дир.
– Охирги сўз ўлимдир.
– Ўч ва қасоснинг афзали кечиришдир.
– Энг улкан хазина фазилатдир.
– Энг қаттиқ азоб виждон азобидир.
– Энг гўзал севги эр-хотиннинг севгисидир.
– Доимий муҳаббат онага муҳаббатдир.
– Бугунги кунингдан ибрат ол.
– Ўтган кунингдан тажриба ол.





👉 Buyuklik sirlari kanaliga ulanish

Читать полностью…

Buyuklik sirlari

Омад- бу бизнинг одатларимиз. Ким омадга ишонса,унга эриша олишига ишонса, орзуларини харакатга айлантира олса, у албатта омадга эриша олади.

👉 Buyuklik sirlari kanaliga ulanish

Читать полностью…

Buyuklik sirlari

#СоҳибқиронТемур
#43қисм

⏰ 10:13 min
💾 2.3 mb

Дўстларингизга ҳам
улашинг👇
https://telegram.me/joinchat/ABDyVD80MGLRYVimwavIeg

Читать полностью…

Buyuklik sirlari

Бизнес бошлашга халал берувчи фикрлар.
Ўз шахсий бизнесини бошлаш учун ҳаракатга киришмаслик мақсадида одамлар қатор баҳоналарни ўйлаб топишади. Хўш, бу баҳоналар ўринлими?


Жудаям ёш
Стартап асосчиларининг ўртача ёши 27 ёшга тенг. "Жудаям ёш” деганда биологик ёш эмас, етуклик назарда тутилади. Агар бизнесдаги ҳамкорингиз ёки сармоячи сизнинг ғоянгизни бемаъни деса нима қиласиз? Унинг гапига қўшиласизми ёки қаршилик қиласизми? Ёш бола юқоридаги икки йўлдан бирини танлайди. Катталар эса унинг нима учун бундай фикрда эканлигини сўрашади.

Жудаям тажрибасиз
Зарур тажрибани қўлга киритишнинг иккита йўли бор: биров учун ишлаш ёки ўзи учун ишлаш. Биринчи йўл орқали бировнинг қўлида ишлаш бўйича тажриба орттирасиз. Бу эса ўз бизнесини бошламоқчи бўлганлар учун маъқул йўл эмас. Стартап борасида тажриба тўплашнинг энг яхши йўли — стартап бошлаш.

Жудаям беқарор
Биргина қарор билан узоққа бориб бўлмайди. Математикадан аъло баҳо олиш учун қоидаларни ўрганиб чиқиш, сўнгра ана шу қоидалар асосида қарор чиқариш керак бўлади. Стартапда ҳеч қандай қоида бўлмайди. Стартапда ўзингиз қоидалар ишлаб чиқасиз ва уларга амал қиласиз.

Янги бизнес
Одамлар бизнес ҳақида кўп нарсани билишларини айтишганида нимани назарда тутишади? Улар қайси бизнес ҳақида гапиришади? Стартап янги бизнес ҳисобланади, шундай экан, у ҳақда ҳеч ким ҳеч нарсани билмайди. Янги бизнесда ҳеч нарсани билмаслигингиз мумкин, лекин уни биринчилардан бўлиб билишга тайёр бўлсангиз яхши.

Ғоянинг йўқлиги
Яхшиям ғоя текин. Аксарият стартаплар ярим йўлда ўзгариб кетади. Унчалик ҳам яхши бўлмаган ғоя билан бошланган стартап ҳам кейинчалик ғоянинг яхшиланиши эвазига ривожланиши мумкин.

Янги стартапга жой йўқ
Кўпинча стартаплар жуда ҳам кўпайиб кетганлигини айтишади. Тўғри, дунёда муаммолар ҳам кўп, ўз стартапини бошлашга қодир инсонлар ҳам кўп. Стартапларнинг кўпайгани янги стартап бошлаш учун тўсиқ бўла олмайди.

Эркинлигини йўқотиб қўйишдан қўрқиш
Стартап эркинлигингизни олиб қўяди. Агар ўзингизни стартапга бағишлай олмасангиз, уни бошламаганингиз маъқул. Лекин стартапингиз омадли чиқса, сиз бошқача эркинликни — миллионлаб инсонларга ўз маҳсулотингизни етказа олиш эркинлигини қўлга киритасиз.

Номаълумликдан қўрқиш
Стартаплар номаълум келажакка эга бўлади – уларнинг аксарияти инқирозга учраши мумкин. Ёмонига тайёр туринг, лекин яхшисига умид қилинг.
xabardor.uz

👉 Buyuklik sirlari kanaliga ulanish

Читать полностью…
Подписаться на канал