buyukliksirlari | Бизнес и стартапы

Telegram-канал buyukliksirlari - Buyuklik sirlari

20603

Telegram tarmog'idagi birinchi raqamli biznes kanal.🏆 👤Admin: @buyukliksirlariadmin_bot ➖➖➖ 🌐 www.buyukliksirlari.uz 🌐 www.facebook.com/buyukliksirlari/ 🌐 www.instagram.com/buyukliksirlari/

Подписаться на канал

Buyuklik sirlari

Иложи борича кўп китоб ўқинг. Китоблар сизга дунёқарашингизни кенгайтиришта ёрдам беради, ўйлантиришга мажбур қилади ва сизга реал ҳаётда топиб бўлмайдиган тажриба беради.

@buyukliksirlari

Читать полностью…

Buyuklik sirlari

❗️ Создание логотипов, оформление визиток для различных компаний, товаров, включая дизайн фотографий на ваш вкус и цвет.
https://t.me/joinchat/AAAAAD6YxdRPQVARXdlt_g

Читать полностью…

Buyuklik sirlari

Аммо Роналдунинг ҳамма шартномалари ҳам мамнуният билан қабул қилинмайди. 2013 йилда у фастфуд тармоғи KFCни реклама қила бошлади: Бу ҳомий учун фойдали келишув бўлди, бренднинг номи машҳурликка эришди ва савдо ҳажми ошди. Роналду имиж ҳуқуқи учун йилига 2 млн. евро оларди, аммо унинг ҳамма мухлислари ҳам тўғри овқатланиш мухлиси бўлган футболчи номаълум қўшимчалар солиб фастфуд сотувчи брендни реклама қилишига тушунмаган. Айнан шу сабаб туфайли шартнома узайтирилмади.

Роналдунинг бошқа ҳамкорлари орасида қуйидаги брендлар бор – Clear шампуни, Emirates авиакомпанияси, Herbalife қўшимчалари, Soccerade ичимликлари (йиллик даромад 3-4 млн. еврони ташкил қилади).

Мобил илова ва музей

Бизнесни ривожлантириш учун янги бозорларга чиқиш ва янги аудиторияни эгаллаш керак. Бу борада 2016 йил Роналду учун омадли келди: У «Реал» ва Португалия терма жамоаси билан Европанинг муҳим турнирларида ғолиб бўлди ва «Олтин тўп»ни қўлга киритди.

Роналду Осиё бозорини забт этиш учун «Валенсия» эгаси Питер Лимга тегишли бўлган, «Mint Media» компаниясига ўз образини ишлатиш ҳуқуқининг 60%ни пуллади. Қолган 40% «Реал»га тегишли. Ўтган йилнинг март ойида бу катта бўлмаган можаро келтириб чиқарди: Шартнома бўйича Роналду 1 млн. евро эвазига Туркияга келиб, маҳаллий операторнинг янги мобил интернет технологияси тақдимотида иштирок этиши керак эди. Португалияликка клубда дам олиш имкони берилди, аммо уйида қолди – фақат Роналду лабараторияда ясалган киборг сифатида тақдим этилган реклама ролиги билан чекланишга тўғри келди.

Читать полностью…

Buyuklik sirlari

«Агар пуллар биз учун ҳаётдаги асосий мақсад бўлганида эди, аллақачон компанияни сотиб, соҳилда тобланаётган бўлардик»
- Ларри Пейж Google компанияси асосчиси.

@buyukliksirlari

Читать полностью…

Buyuklik sirlari

«Гумондор одамзоднинг учишига шубҳа қилса, эътиқодли одам ҳаракат қилиб кўради. Ва ниҳоят, у тонг шафақи билан самога кўтарилганида, гумондагилар уни ердан туриб томоша қилишади»
– Брюс Ли

@buyukliksirlari

Читать полностью…

Buyuklik sirlari

Муваффақиятли одамлардан ўрганиш мумкин бўлган жиҳатлар бордир, аммо уларга тақлид қилиш — ўзликдан воз кечиш дегани. Инсон аслича бўлсагина, уни бошқалар билан боғлайдиган самимийликка эга бўлади.

@buyukliksirlari

Читать полностью…

Buyuklik sirlari

Ҳаёт қўрқинчли, ноҳақ зарбаларни йўллайди. Бироқ буларнинг барида маъно бор. Шунчаки, кимдир кўтарилади, кимдир — йўқ. Фикримча, қадимий юнон файласуфи Эпиткетнинг назарияси бунга тўғри келади. У ҳаётдаги ҳар бир бахтсизлик — бу ўзни кўрсатиш ва нимадир ўрганишнинг имкони деб ҳисоблаган. Сизнинг қарзингиз — ўзингизга ачинмай, зарбани керакли буюмга айлантиришдир.

@buyukliksirlari

Читать полностью…

Buyuklik sirlari

Агар инсон қандайдир ишда омадга эришмоқчи бўлса, унга сўнмас қизиқиш билдириш зарурдир. Кўп сонли ишларни яхши тушунишим мумкин, бироқ агар қизиқтирмаса, мен соҳада энг зўри бўла олмайман. Шу сабабли, қўлингиздан келса, қизиққан ишингиз билан шуғулланинг.

@buyukliksirlari

Читать полностью…

Buyuklik sirlari

Иш бошлаётган тадбиркорга олти муҳим маслаҳат

Хусусий иш бошлашга ҳамманинг ҳам юраги дов бермайди. Давлат ишида фаолият юритсангиз масъулият тўла сизда эмас, аммо хусусий тадбиркор ҳар бир қадамига фақат ўзи жавоб беради. Йўлда уни фақат омад эмас, муваффақиятсизликлар ҳам кутиб турган бўлиши мумкин. Бугун австралиялик тадбиркор Эндрю Гриффитснинг бошловчи тадбиркорларга берган маслаҳатларини ҳавола этамиз.

Эндрю Гриффитс (Andrew Griffiths) туғилганидан олти ой ўтибоқ ота-онаси ташлаб кетишган, шу сабаб қачон дунёга келганини билмайди. Бошидан ўтказган аччиқ болалик келгусида омадли тадбиркор бўлиб етишишига халақит бермади. Ҳозир у таниқли бизнес-мураббий ва маслаҳатчи бўлиб, қанчадан-қанча тадбиркорларга йўл-йўриқ кўрсатган. Маркетинг тўғрисидаги 11 бестселлер муаллифи.

1. Скептикларга қулоқ солманг
Скептиклар – барча нарсага ишончсизлик ва шубҳа билан қаровчилардир. Эндрю Гриффитс унга тижоратдаги дўстлари китоб ёзиб ўтирмасликни маслаҳат беришганини эслайди. Аммо у маслаҳатларга қулоқ осмай, ўз билганидан қолмади. Биринчи китоби тезда оммалашиб кетди ҳамда Гриффитсга шуҳрат ва бойлик олиб келди. Шундан сўнг яна ўнта китоб нашр эттирди.

2. Мақсад сари интилинг
Эрталаб кўзингизни очишингиз биланоқ нима иш бажаришни ўйлаб олинг. Мақсад ва интилишларингизни назоратда тутинг. Баъзида хоҳиш-истакларингиз ўзгараётганини сезиб қоласиз. Шундай бўлса, сабабини аниқлаштиринг.

Кундалик юмушларингиз асосий мақсадга йўналтирилган бўлиши лозим. Агар асосий мақсад ўзгарса, кун тартибингиз ҳам ўзгаради.

3. Кўп учрайдиган хатоларни содир этманг
Замондош тадбиркорларимизнинг кўпчилиги сабрсиз, иши ўнгидан келмаса қўл силтаб кетади. Иш ўнгидан келиши учун эса унинг кўзини билиш зарур. Шундагина бизнес наф келтиради.

Яна бир кенг тарқалган хатолардан бири тадбиркорнинг ўзи ва бизнеси ҳақида бошқаларга ҳикоя қилиб бермаслигидир. Харидорлар бу ҳақда билгиси келади.

Эндрю Гриффитс “ўз бизнесингиз бошқаларникидан фарқ қилишини англаш керак ва ўзгалардан ажралиб туриш учун буни мижозларга етказиш зарур”, дейди.

4. Муаммоларни имконият сифатида қабул қилинг
Муаммони янги имконият ўрнида қабул қилиш лозим, аммо бунга тайёр бўлиш керак. Воқеалар ривожининг нохуш вариантларини кўриб чиқинг ва фикр қилинг: шу вазиятда нима қилган бўлардим? Катта талафот етардими? Балки, катта муаммога учрагач, компаниянгиз иши ўнгланиб кетар. Танг ҳолатдан компаниянгизни ривожлантириш учун фойдаланинг.

20 ёшга етганимда 50 минг доллар йўқотганман. Кейинроқ англаб етдимки, бу маблағ йиллар ўтиб мол-мулкимни асраб қолишига тикилган сармоя экан.

Эндрю Гриффитс.


5. Обрў-эътибор ҳақида унутманг
Тадбиркор учун виждонан ишлаш ва обрўга эришиш жуда муҳимдир, чунки нонингизни шунинг орқасидан топасиз. Шунинг учун ҳамкорлар танлашда ҳушёр бўлинг. Ҳамиша ўз устингизда ишланг. Келажакка бугундан ғишт қўйинг. Тоқатли бўлинг. Танишлар орттиринг.

Одамлар истаганига эришишида ёрдамлашинг, улар ҳам сиз истаганни тақдим этишади.

6. Ҳамдардликни ўрганинг
Ўзингизни бошқаларнинг ўрнига қўйиб кўринг. Ўз ҳақингизда эмас, сизни тинглаётганларга ёрдамлашиш ҳақида ўйланг. Гап бошлашдан олдин ҳамсуҳбатингиз учун нима қилиб бера олишингиз ҳақда ўзингизга савол бериб кўринг.
lifehacker.ru

@buyukliksirlari

Читать полностью…

Buyuklik sirlari

Қанча тез муваффақиятга эришсангиз, у шунча масъулиятни етаклаб келади. Янада баланд чўққиларни янада тез забт этгингиз келаверади. Масъулият ҳам тобора ортиб боришини ҳисобга олинг.

@buyukliksirlari

Читать полностью…

Buyuklik sirlari

Йигитлик чоғларимдаёқ ўзим севган ишни топганимдан бахтиёр эдим. Дўстим Воз (Стив Возняк) ҳамда мен ота-онамнинг гаражида «Apple»га асос солганимизда 20 ёшда эдим. Биз тинимсиз меҳнат қилардик ва 10 йил деганда баҳоси 2 миллиард АҚШ долларига тенг ва 4 минг ходимни бирлаштирган компанияга эга бўлдик.

Стив Жобс

@buyukliksirlari

Читать полностью…

Buyuklik sirlari

Японияда ўқитувчи талабаларга шундай дер экан: «Сенинг ўқишдаги муваффақиятинг Япониянинг муваффақиятидир. Муваффақиятсизлигинг Япониянинг муваффақиятсизлигидир»

👉 Buyuklik sirlari kanaliga ulanish

Читать полностью…

Buyuklik sirlari

Assalomu aleykum!
Azizlar
Sizni Ramazon Hayiti bilan chin qalbimizdan tabriklaymiz!
Alloh sizni va oila a'zolaringizni o'z panohida saqlasin!
Barchalarimizni Alloh shu ramazon oyini hurmatidan jannatlarga dohil qilsin!
Ota-onalarimiz farzandlarimiz va yaqinlarimiz bilan Allohni jamolini ko'rishdek eng buyuk bahtga ushbu ramazonda tutgan ro'zalarimizni sababchi qilsin.
Omiyn!

Читать полностью…

Buyuklik sirlari

@Savollar_kanal
63. Давлатларда ҳайитнинг фарқланиши ҳақида
#Видео #Медиа #Савол
Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!!!
Каналга уланиш ➡️https://telegram.me/joinchat/AAAAAD0iPrNg_bli9AFScQ

Читать полностью…

Buyuklik sirlari

Insonlar bilan muloqotda sevimli bo’lish va muvaffaqiyat sirlari

1. Odamlarni o‘zingizga moyil qilish uchun:- boshqa odamlarga samimiy qiziqish namoyon qiling;- ko‘proq jilmaying;- yodingizda tuting, inson uchun uning ismining tovushi inson nutqidagi eng yoqimli va muhim tovush hisoblanadi;- yaxshi tinglovchi bo‘ling, boshqalarni o‘zi haqida gapirishga rag‘batlantiring;- suhbatni suhbatdoshingiz qiziqishlari doirasida olib boring;
2.Birovlarni o‘z fikringizga og‘dira olish, ishontira olish uchun:- tortishuvda yutib chiqish uchun tortishmang;- hech kimga hech qachon «siz nohaqsiz» deb aytmang;- agar nohaq bo‘lsangiz, uni darrov va chin yurakdan tan oling;- avvalo o‘zingizning do‘stona munosabatlaringizni ko‘rsating;- suhbatdoshingizni suhbat boshidayoq bir necha marta «ha» deb javob berishga majbur qiling;- suhbatdoshingizga yuragini to‘kib solishiga imkon bering;- suhbatdoshingizga g‘oya go‘yo unga tegishli ekanligini anglating;- boshqa odamlarning fikr va istaklariga hamdardlik bildiring;- olijanob niyatlarga undang, da’vat qiling;
3. Ranjitmay va norozi qilmay o‘zgartira olish uchun…- suhbatni suhbatdoshingizni maqtash va uning fazilatlarini chin yurakdan tan olishdan boshlang;- avval o‘z xatolaringiz haqida gapiring, keyin suhbatdoshingizni tanqid qiling;- buyruq o‘rniga savol bering;- odamlarga o‘z obro‘sini saqlab qolishlari uchun imkon bering;- odamlarning eng kichik omadini ham maqtang va har bir muvaffaqiyatini ta’kidlang. «Baho berishda samimiy va maqtovda saxiy bo‘ling»;- maqtang, siz to‘g‘rilanishini xoxlayotgan xato yengil xato ekanligi haqida taassurot yarating. Shunday qilingki, siz da’vat qilayotgan narsa odamlarga oson bo‘lib tuyulsin;- odamlar siz taklif qilayotgan narsani bajarishdan xursand bo‘lishlariga erishing.

@buyukliksirlari

Читать полностью…

Buyuklik sirlari

Билимлар эгаллаш — билимларни тажрибада қўллаш каби маънавий бурч

Бу тамойилдан муҳим бир оқибат юзага келади. У эса ўз ҳаётингизни янги билимларни чинакам излашга қаратишингизни англатади. Янги билимларни эгалламай туриб, ўз мажбуриятларини яхши бажара оладиган инсонга айлана олмайсиз. Ўзингизда бор бўлган билим ва кўникмалар билан узоққа бора олмайсиз.

@buyukliksirlari

Читать полностью…

Buyuklik sirlari

Империя қурилишининг бир қисми PR-ривожлантириш бўлди. Масалан, Криштиану ҳаёти ҳақида суратга олинган фильм қўшимча даромад келтирди: Фильмда Clear реклама қилиб кетилган.

Роналду рақамли даврга ҳам эътибор бермоқда – масалан, Евро-2016 пайтида барча интернет-дўконларда Ronaldo Kick’n’Run ўйини пайдо бўлди.

Роналдунинг асосий PR-лойиҳаси 2013 йил Мадейрада очилган музей бўлди. 400 кв. метр жойни эгаллаган музейда футболчи ҳақида ҳамма нарсани билиб олишингиз мумкин – «Спортинг»даги илк кубокларидан тортиб то тўртта «Олтин тўпи»гача. 2017 йил март ойининг охирида Криштиану яна олға қадам ташлади: Энди Мадейранинг асосий аэропортига унинг номи берилди.



Меҳмонхона ва тренажер заллар

Олдинроқ Криштиану Португалиянинг энг йирик меҳмонхоналар тармоғи Pestana Hotels ҳамкорига айланган эди: CR7 бренди остида Мадрид, Мадейра, Лиссабон ва Нью-Йоркда тўртта йирик меҳмонхоналар ишлайди. Лойиҳанинг умумий нархи 75 млн. еврога баҳоланмоқда ва Роналду бу ерда фақат бренд элчиси эмас, балки тўлақонли инвестор сифатида иштирок этади: У керакли бўлган маблағнинг ярмини ажратди (37 млн. евро) ва лойиҳа акцияларининг 50 фоизини қўлга киритди.



«Бу ҳаётимдаги энг йирик бизнес-лойиҳа. Асосий мақсад – оиламнинг келажагини таъминлаш» – дейди Роналду.

Мадейра ва Лиссабондаги биринчи икки меҳмонхона тайёр. Мадейрадаги меҳмонхона йўлаги футбол майдони услубида ишланган, файеда гол нишонланаётган суратлар мавжуд. 48 та номернинг ҳар бирида Роналдунинг расми ўрнатилган. Лиссабонда бундай эмас, аммо тренажер зали Роналду услубидаги машғулотларни таклиф этади.



«Бу меҳмонхоналар мен учун алоҳида аҳамиятга эга. Мадейрада туризм ўн йилликнинг асосий даромадига айланди, туризим бизнеси Португалия иқтисодига сезиларли хисса қўшмоқда. Бу бизнесга қизиқишим бор» – дейди Роналду.

2017 йилнинг бошида Мадридда CR7 бренди остида Crunch Fitness тренажер зали очилди. Америка тармоғи Европанинг энг машҳур инсони ёрдамида қитъа бозорини эгаллашни умид қилмоқда. Бу сарфланган катта пулларнинг даромади тезроқ қайтишига ёрдам беради: Ҳар бир клуб очилишига бир млн. евродан кўпроқ маблағ кетмоқда. Роналду билан ҳамкорликда 2017 йил яна иккита тренажер заллари очилади.



2012 йилда Роналду Mobitto иловасига инвестиция киритган. Унинг ёрдамида сиз яқин орадаги дўконлардан оптимал нархдаги маҳсулотларни топишингиз мумкин.

Солиқлар билан муаммолар

Кўплаб муваффақиятли бизнесменлар сингари, Роналду ҳам солиқ тўламаслик айби билан тўқнаш келди. Гап шундаки, 2014 йилгача спортчилар Испанияда даромадларининг 24,7 фоизини давлат ғазнасига тўлашган. Аммо кейин янги қонун имзоланди ва солиқ 43% га етди.

Агар Football Leaks лойиҳасининг аноним хакерлари тақдим этган ҳужжатларга ишонадиган бўлсак, агент Жорже Мендеш Роналду учун фойданинг катта қисмини сақлаб қолиш схемасини яратган: Барча реклама шартномалари даромад солиғи 12,5% бўлган Ирландиядаги «даллолар» орқали тузилган. Бу Криштиануга 75 млн. еврони сақлаб қолишга имкон берган.

Роналду нафақат айбловларни рад этмоқда ва хафа ҳам бўляпти: «Қамоқларда гуноҳсизлар кўп ва мен ҳам ўзимни уларнинг бири сифатида ҳис қиляпман. Ёмон иш қилмаганимни биламан, мени эса жиноятда айблашмоқда. Бунақаси ҳеч кимга ёқмайди».

Читать полностью…

Buyuklik sirlari

Forbes ўтган йил якунларига кўра «Реал» форварди Криштиану Роналдуни дунёнинг энг кўп пул топадиган футболчиси сифатида эълон қилди: Клубдаги шартнома ва турли бонуслар унга 52 млн. евродан кўпроқ маблағ олиб келди, қўшимча тижорат битимлари эса – яна 30 млн. евро. Бу жаҳоннинг энг машҳур баскетболчиси ЛеБрон Жеймс натижасидан 10 млн. еврога кўп. Айни дамда Роналдунинг бизнеси кенгайишда давом этмоқда.

Реклама шартномалари

Криштианунинг ҳамкорлари орасида Nike ажралиб туради: Экипировка ишлаб чиқарувчи компания Роналду 18 ёшга тўлганида португалияликнинг биринчи шахсий ҳамкори бўлган. Томонлар ҳамкорликдан шунчалик мамнунки, хатто Роналду Nike билан бир умрлик шартнома тузди – йилига 22,5 млн. евро. Бу йўл билан Криштиану миллард доллардан ортиқ маблағ ишлаши мумкин.

Роналду Nike билан бир умрлик шартнома тузган учинчи инсонга айланди – бунгача Майкл Жордан ва ЛеБрон Жеймс бу муваффақиятга эришган. Криштиану интернетда машҳур бўлгани туфайли Америка гиганти у билан ҳамкорлик қилади: ҳомийлик шартномаларининг аудитига мослашган Hookit платформаси Роналдунинг Nike номи ёдга олинган ижтимоий тармоқлардаги 347 та рекламасини 469 млн. еврога баҳолаган. Оддий мисол: Евро-2016да Португалия ғалабасидан сўнг Роналду «Инстаграм»га жойлаган сурат (1,75 млн. лайк, 13 минг изоҳ) 5,5 млн. еврга баҳоланди.

Роналду спорт соҳасида интернетда рақиби йўқ етакчи: «Фейсбук»даги ўқувчилари 120,5 млн., «Инстаграм»да 96,3 млн. ўқувчи уни кузатади, «Твиттер»да эса – 51,1 млн. Португалиялик 2016 йилда ўқувчилари сонини 65 млн. кишига оширди.

Роналдунинг бошқа ҳомийлари билан муносабатлар узоқ давом этмади. 2009 йилда у Дэвид Бекхэм ўрнига ARMANI юзига айланди – бу йилига 1 млн. евро олиб келади, шартнома муддати 2019 йилда тугайди. Португалиялик ўша вақтдан бери мотор мойи ишлаб чиқарувчи Castrol билан ҳамкорлик қилади – аввалига гонорар йилига 2 млн. евро эди, аммо вақт ўтиши билан даромад 6 млн.га етди.

Роналду мана учинчи йил Tag Heuer брендини реклама қилади. Ҳозиргача келишувнинг молиявий томонлари ошкор қилинмаяпти, аммо Криштиану бу ҳамкорликка ўзи қизиқиш билдиргани аниқ, чунки у сифатли соатлари жуда яхши кўради: Унинг уйида 50 та турли моделдаги соатлар мавжуд. 2014 йилда у «Реал»нинг барча футболчи ва ходимларига нархи 8 минг евро бўлган соатлар совға қилди.

Читать полностью…

Buyuklik sirlari

«Менда муваффақиятим учун асқотган жамики муҳтожлик ва машаққатлар мавжуд эди»
Лари Эллисон

@buyukliksirlari

Читать полностью…

Buyuklik sirlari

Борига қаноат қилган одам – энг давлатманд одам. Қаноат – бу инсонларга Худога яқинлашишлари учун берилган энг қиммат ҳадя.

@buyukliksirlari

Читать полностью…

Buyuklik sirlari

Бизга туҳфа қилинган икки кўз, икки қулоқ ва бир тилдан кўриниб турибдики, кўпроқ кўриш, кўпроқ тинглаш ва камроқ гапириш жоиздир.

@buyukliksirlari

Читать полностью…

Buyuklik sirlari

“Ишсиз ўтган кунда ўзимни кечки овқатга номуносиб деб биламан”.
-Чаплин

@buyukliksirlari

Читать полностью…

Buyuklik sirlari

Мен ҳар доим ўзимга меҳнат қилиш учун эмас, ҳаётдан завқланиш учун дунёга келганимизни таъкидлашдан чарчамайман. Кунимизни фақатгина ишга бағишлаш хато.
Жек Ма.

@buyukliksirlari

Читать полностью…

Buyuklik sirlari

Омадсизлик – бу якун эмас балки жараённинг бир бўлагидир.

@buyukliksirlari

Читать полностью…

Buyuklik sirlari

Орзуингизни йўл харитаси сифатида тасаввур қилинг. Эсда тутингки, орзуга бир қадам ташлабоқ эришиш имконсиз. Маррага етиш учун кўпдан-кўп қадам ташлаш керак.

@buyukliksirlari

Читать полностью…

Buyuklik sirlari

Бу оламда вақтинг чегараланган. Шундай экан, уни кимнингдир ҳаётида яшаб бекорга совурма. Ички овозингнинг бошқаларнинг фикр-мулоҳазалари шовқинида қолиб кетишига йўл қўйма. Ва энг муҳими, қалбинг ва сезгиларингга эргашишни унутма.

@buyukliksirlari

Читать полностью…

Buyuklik sirlari

Ҳеч қачон ҳаддан ташқари кўп даромад ортидан қувмаслик керак ва ўз-ўзини ҳар қандай тасодифлардан ҳимоя қилиш керак, ҳар нарсада меъёрни билиш ва нишонни ҳеч қачон кўздан қочирмаслик керак.

@buyukliksirlari

Читать полностью…

Buyuklik sirlari

🚓 🎥 🚗 камерага тушган штрафлани куриш праграммаси


👇👇👇👇👇👇
https://play.google.com/store/apps/details?id=com.javadevel0per.gaiuz

Читать полностью…

Buyuklik sirlari

@Savollar_kanal
38. Нега рўзани 1 кун фарқ билан тутамиз?
#Видео #Медиа #Савол
Уланиш ➡️ https://telegram.me/joinchat/AAAAAD0iPrNg_bli9AFScQ

Читать полностью…

Buyuklik sirlari

Нимага кўпроқ қизиқиш билдирсангиз, ўша соҳада омадли бўласиз
Агар инсон қандайдир ишда омадга эришмоқчи бўлса, унга сўнмас қизиқиш билдириш зарурдир. Кўп сонли ишларни яхши тушунишим мумкин, бироқ агар қизиқтирмаса, мен соҳада энг зўри бўла олмайман. Шу сабабли, қўлингиздан келса, қизиққан ишингиз билан шуғулланинг.

@buyukliksirlari

Читать полностью…
Подписаться на канал