#жараён
Бухоро вилоятида талаба бўлиш орзусидаги абитуриентлар учун тест синовлари давом этмоқда. Имтиҳонлар Бухоро шаҳридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги биноси ва “Ёшлик” спорт мажмуаларида ўтказилмоқда.
Тест синовлари ўтаётган объектлар барча зарур жиҳозлар билан таъминланган. Шунингдек, ҳудудда ота-оналар учун кутиш жойлари, тест жараёнларини онлайн кузатиш имкониятлари яратилган.
Бухоро вилоятида 40 минг 874 нафар олий таълим муассасаларига ўқишга кириш истагидаги абитуриентдан ҳужжатлар келиб тушган.
21 июль ҳолатида 1-смена тест синовларида иштирок этиши белгиланган 1740 нафар абитуриентдан 1625 нафари имтиҳонда иштирок этди. 115 нафар талабгор иштирок этмади.
📸 Тоҳир ИСТАТОВ фотолавҳаси
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
💥Ташаббусли бюджет жараёнининг 2024 йил 2-мавсум доирасида фуқаролар томонидан киритилган таклифлар бўйича ҳудудлар кесимида маълумот (22 июль 18:00 ҳолатида)
Ўз ҳудудингиздаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан таклиф киритинг, овоз тўпланг ва ғолиб бўлинг!
Ташаббус кўрсатинг!
#tashabbuslibudjet #ochiqbudjet #openbudjet #insonqadriuchun
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Диққат сайёр қабул
Жорий йилнинг 17 июль куни соат 16:00 да Бухоро тумани "Истиқбол" маҳалласи ҳудудида жойлашган "Ёш пахтакор" болалар ёзги дам олиш оромгоҳида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Бухоро вилоят бошқармаси бошлиғи томонидан сайёр қабул ўтказилади.
Унда кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлаш, протез ортопедия маҳсулотлари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш, ногиронлик белгиланиши бўйича маълумот олишингиз ва бу борадаги мурожаатингизни йўллашингиз мумкин.
📍 Манзил локацияси 39.8589323,64.4712087,21z/data=!4m4!3m3!8m2!3d39.858825!4d64.471259?entry=ttu">бу ерда.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube
“China Everbright Group” - Хитой ҳукуматининг энг йирик кўп тармоқли холдинг компанияси ҳисобланади. 1997 йилда Пекин шаҳрида ташкил қилинган компания чиқиндиларни термик усулда утилизация қилиш (ёқиш) ҳамда оқава сувларини тозалаш орқали муқобил энергия олиш бўйича ҳам етакчидир. Активлари 1 трлн АҚШ доллар миқдорида баҳоланадиган компания Хитой Экзим Банки кредит линиялари иштирокида экология, туризм ва ижтимоий объектларни қуриш лойиҳаларини ҳам амалга оширади.
Бугун, 16 июль куни вилоят ҳокими Ботир Зарипов мазкур компания вакилларини қабул қилди. Учрашувда вилоят раҳбари Бухорода чиқиндиларни қайта ишлаш тизимини ислоҳ қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар, бу борада ҳал этилиши лозим бўлган масалалар ҳақида маълумот берди. Жумладан, чиқинди морфологияси, ҳажми ва ёниш даражаси ҳамда соҳада инвесторларга яратилаётган қулай шароит ва кафолатли имтиёзлар ҳақида тўхталиб, бу борадаги инвестицион ташаббус ва лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди. Ўз навбатида, “China Everbright Group” вакиллари бугунги кунда Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнига ижобий баҳо бериб, компания муаммоларни ҳал этишга ўз ҳиссасини қўшишга тайёр эканлигини қайд этишди.
Ташриф давомида компания вакиллари ҳудуднинг инвестицион салоҳияти, чиқиндиларни қайта ишлаш лойиҳаларини амалга ошириш бўйича имкониятларини ўрганиши режалаштирилган.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube
⚡️Жажжи болажонлар учун навбатдаги замонавий МТТ фойдаланишга топширилди
Ромитан туманида мактабгача таълим ташкилоти тизимини ривожлантириш, болаларни мактабгача таълим ташкилотларига янада кенг жалб этиш, мактабга сифатли тайёрлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жараёнда баркамол авлодни тарбиялаш учун, энг аввало, қулай шароитлар яратилмоқда.
Туманда жами 186 та мактабгача таълим ташкилотлари мавжуд. Улардан 33 таси давлат мактабгача таълим ташкилотлари, 12 та Давлат хусусий шерикчилик асосида ташкил этилган, 141 таси Оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларидир.
Бугун, 16 июль куни туманнинг 1-секторига қарашли "Қалайчорбоғ" маҳалла фуқаролар йиғинидаги янги ташкил этилган 120 ўринга мўлжалланган 34-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди.
Мактабгача таълим ташкилотининг очилиш маросимида туман ҳокими Умеджон Барноев бошчилигида сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, тегишли ташкилот, корхона раҳбарлари, туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими вакиллари, маҳалла еттилиги, нуроний ота-онахонлар, маҳалла фаоллари ва тарбияланувчиларнинг ота-оналари иштирок этишди.
Очилиш маросимида мактабгача таълим ташкилоти тармоғини ҳозирги замон талаблари ва стандартлари асосида ривожлантиришга қаратилаётган эътибор юксак самаралар бераётгани туман ҳокими Умеджон Барноев томонидан таъкидланди.
Тадбир давомида нуронийлар ушбу ишларга бош қош бўлган мутасаддиларга раҳматлар айтиб, ўз миннатдорликларини билдиришди. Шунингдек, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, маънавий-ахлоқий муҳитни соғломлаштириш ва миллий қадриятларимизни кенг тарғиб этиш, уларни ватанимизнинг муносиб фуқаролари, маънавий етук инсонлар қилиб тарбиялашда, таълим тизимини ривожлантиришда самарали иш олиб боришига ишонч билдирилди.
Тадбирда туман раҳбари иштирокида қурилиш ишлари жараёнида жонбозлик кўрсатган бир гуруҳ ходимларга эҳтиром рамзи сифатида ўзбекона тўн кийдириб, эсдалик совғаларини топширилди.
Шундан сўнг 34-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилотининг очилиш маросимида рамзий лента кесилиб, йиғилганлар болажонлар учун севимли масканга айланиши кутилаётган иншоотларда яратилган қулайликлар, ўйин майдончалари, машғулот ва дарс хоналари, ётоқхона, ошхона ва бошқа тармоқлар билан яқиндан танишишди.
Мактабгача таълим ташкилотининг очилиши ҳудуд аҳолисининг қолаверса, ота-оналарнинг қувончига сабаб бўлганлигини алоҳида эътироф этиш жоиздир.
Вилоят ҳокимининг 2022 йил 214-2-0-F/22-сонли фармойишига асосида “Зиё Санъат” МЧЖ раҳбари Зиннатжон Мустафоев томонидан қурилиш ишлари амалга оширилган муассасанинг лойиҳа қиймати 4 миллиард 358 миллион сўмни ташкил этди. Фойдаланишга топширилаётган мактабгача таълим ташкилотида барча қулайликлар яратилган, гуруҳ хоналари талаб даражасида жиҳозланган, болажонлар учун алоҳида овқатланиш хоналари, замон талабларга мос равишда жиҳозланган мусиқа хонаси, ёзги соғломлаштириш даврини янада мароқли ўтказиш имкониятини берувчи барча шароитлар яратилган. Шу билан бирга болажонларни спортга бўлган қизиқишларини инобатга олиб, болалар айвончалари ҳам бунёд этилган.
Маълумот ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, ҳозирги кунда туманда 3-7 ёшли болалар сони 12271 нафар бўлиб, 5559 нафари (45%) давлат мактабгача таълим ташкилотларига, 1352 нафари (11%) ДХШ нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига, 4356 нафари (35,4%) ОНМТТларга қамралган бўлиб, жами 11217 нафар (91,4 %) мактабгача ёшдаги болалар қамровини ташкил этади.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube
#битирувчи_2024
Бухоро давлат педагогика институтининг битирувчи бакалавр ва магистр талабалари ҳамда уларнинг ота-оналари диққатига!
Сизларни эртага, 17 июль куни соат 19:00 да бакалавр ҳамда магистрларга диплом топшириш маросимига таклиф этамиз!
Манзил: Сомонийлар марказий маданият ва истироҳат боғи
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube
#тренинг
Аввал хабар берганимиздек, Бухоро шаҳридаги Шаҳристон меҳмонхонасида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва БМТТД томонидан амалга оширилаётган ҳамда Ислом тараққиёт банки ва ОПЕК нинг халқаро тараққиёт жамғармаси томонидан молиялаштирилаётган "Қишлоқ жойларни барқарор ривожлантириш" қўшма лойиҳаси доирасида Бухоро вилоятининг Бухоро, Вобкент, Ғиждувон, Когон, Шофиркон ҳамда Навоий вилоятининг Қизилтепа, Кармана, Навбаҳор туманлари хокимликларининг ахборот хизмати ходимлари учун мўлжалланган тренинг бугун, 16 июль куни ҳам давом этмоқда.
Иккинчи кунги машғулотларда Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети катта ўқитувчиси Хусниддин Атоев томонидан "Ахборот жанрлари ва ижтимоий тармоқларда фотосуратга олиш ҳамда таҳлил қилиш" мавзусида тақдимот қилинмоқда.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube
⚡️Олот: "Кесакли" ва "Шайхлар" маҳаллаларида ўзига хос тизим яратилмоқда
👉Батафсил: (Ушбу ҳаволада)
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Kun_hikmati
Сиринг ичингда экан, у сенинг асирингдир,ташқарига чиқса, сен унга асир бўласан.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Бухоро шаҳри: “Ҳавзи-нав” МФЙда 35 нафар эҳтиёжманд хотин-қиз имтиёзли кредит маблағини олди
Читать полностью…⚡️Туман ва шаҳарларда рақамлаштириш ишларини жадаллаштириш бўйича асосий вазифалар муҳокама қилинди
Президентимиз раислигида 2023 йил 20 декабрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳудуд ва тармоқларда рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни янада ривожлантириш, хусусан, ёшларни дастурлаш ва хорижий тилларга жалб этиш ҳамда халқаро IT-сертификатларга ўқитиш, IT-экспортни қўллаб-қувватлаш, ахборот технологиялари соҳасида кўрсатиладиган хизматлар ҳажмини янада кўпайтириш бўйича бир қатор топшириқлар берилди.
Мазкур топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Бухоро вилояти ҳокимининг рақамлаштириш бўйича маслаҳатчиси Т. Мирзаев, “Ўзкомназорат” давлат инспекцияси Бухоро вилояти ҳудудий шўъбаси, “Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази” ДМ Бухоро вилояти бўлими мутахассиси, туман ва шаҳар ҳокимликларининг рақамли иқтисодиётни жорий қилиш бўйича лойиҳа менежерлари иштирокида рақамлаштириш борасида амалга оширилган ишлар, мавжуд камчилик ва муаммолар ва йил якунига қадар амалга оширилиши лозим бўлган долзарб вазифалар юзасидан амалий семинар ўтказилди.
Унда рақамлаштириш ва дастурлаш ишларини кенгайтириш, шунингдек, IT экспортини кўпайтириш учун асосан ёшларни кўпроқ чет тиллари ва IT ини ўрганишига қизиқтириш ҳамда чет эллик компанияларни кўпроқ ҳудудларга таклиф этиш юзасидан фикр алмашилди. Бу борада муҳим вазифалар белгиланди.
Қайд этиш жоизки, жорий йилда Бухоро вилоятида рақамли технологияларни ривожлантириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилди. Хусусан, 45 та тадбиркор IT-парк резиденти мақомини олди, 503 минг АҚШ долларилик IT-хизматлар экспорт қилинди, 6033 нафар ёшлар ва 63 нафар давлат хизматчилари “Coursera” платформасига ўқитилди.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube
🖥🖥🖥 Факт 24
Бухорода Корея капитали асосида халқ табобати йўналишида йирик лойиҳага старт берилди
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube
#халқаро_алоқалар
#Россия_Федерацияси
⚡️ Бухоро делегацияси “Керамогранит Дагестан” заводида бўлди
Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов бошчилигидаги делегация Доғистон бош вазири Абдулмуслим Абдулмуслимов ҳамроҳлигида Доғистоннинг Қумторқалъа вилоятида жойлашган керамик плита ва плиткалар ишлаб чиқарадиган завод фаолияти билан яқиндан танишди.
⚡️ Маълумотларга кўра, 2023 йилда ишлаб чиқаришни модернизация қилиш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун “Саноатни ривожлантириш ва унинг рақобатбардошлигини ошириш” давлат дастурининг “Доғистон Республикаси саноатини модернизация қилиш” кичик дастури доирасида корхонага машина ва асбоб-ускуналар сотиб олиш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини қоплаш мақсадида 20 миллион рубл миқдорида субсидия ажратилган.
⚡️ Корхонанинг ўтган йилдаги даромади 992,7 миллион рублни ташкил этган бўлса, корхона томонидан тўланган солиқлар миқдори 160 миллион рублга етган.
❕ Бугунги кунда заводда ишлаб чиқаришни кенгайтириш бўйича инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда. Чинни кошинлар ишлаб чиқариш бўйича иккинчи технологик линияни ишга тушириш, ишлаб чиқариш қувватини 2,5 баробарга ошириш, ишлаб чиқариш ҳажмини 4,4 миллион квадрат метрга етказиш режалаштирилган мазкур лойиҳа 2026 йилда якунланади. Лойиҳани амалга оширишнинг барча давридаги инвестициялар ҳажми 1,7 миллиард рублни ташкил қилади.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Бугун, шунингдек, вилоят ҳокими Ботир Зарипов Ҳиндистоннинг юқори тезликда ҳисоблаш технологияларини ишлаб чиқарувчи компанияси "VividSparks" бош директори доктор Вижай Холимат билан ҳам учрашди.
Асосан электроника маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган компания ҳозирда минимал қувват сарфи билан фойдаланувчиларга юқори натижадорликни тақдим этиб келаётган жаҳондаги нуфузли ширкат ҳисобланади. Бугунги кунда АҚШ, Австралия ва Франция каби давлатларда ўз фаолиятини йўлга қўйган ва ишлаб чиқариш географияси кенгайиб бораётган компаниялардан ҳисобланади.
Самимий мулоқот давомида доктор Вижай Холимат Ўзбекистонда хусусан, Бухорода ҳам электроника маҳсулотларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, бу орқали яқин 3-5 йил ичида ушбу соҳада фаолият олиб борадиган мутахассисларни тайёрлаш ва маҳсулотларни экспорт қилиш бўйича ўзининг ташаббусларини билдирди.
Ўз навбатида Ботир Зарипов доктор Вижай Холиматни Бухорода кўриб турганидан хурсандлигини билдириб, рақамли технологиялар кундан-кун шиддат билан ривожланиб бораётган даврда электроника маҳсулотларига бўлган талаб юқори эканини таъкидлади. Бу йўналишдаги барча лойиҳа ва ташаббусларни қўллаб-қувватлаш бўйича ўзаро манфаатли ҳамкорликка тайёр эканини қайд этди.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube
🖥🖥🖥 Ахборот 24
Бухорода ўқувчи ёшлар иштирокида футбол фестивали ўтказилди
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube
Бухоро вилоятининг савдо тармоғида қанча қўшилган қиймат яратилди?
Жорий йилнинг январь-март ойлари якунларига кўра, Бухоро вилоятининг савдо тармоғида 969,4 млрд. сўм миқдорда қўшилган қиймат яратилган бўлиб, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 14,6 % га юқоридир.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube
#Kun_hikmati
"Илм ва амалсиз иш қилган кишининг тўғри ишидан кўра, зиёни кўп бўлади".
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ҳудудлар_ҳаёти
#Шофиркон_тумани
🎢 Шофиркон туманида жами 81 та кўприк мавжуд. Шундан 24 таси давлат ҳамда 57 таси маҳаллий аҳамиятдаги кўприклар ҳисобланади.
➡️ Бугунги кунда 16 та таъмирталаб кўприклардан 2 тасида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
❇️ Жумладан, Шофиркон туман Йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси томонидан 4Р 221 "Талижа қ. — Боғиафзал қ. — Ғалаба қ. — Нурлибой қ. — Болтабой қудуқлари" автомобиль йўлининг 6 кмдаги темир бетон кўприкдаги жорий таъмирлаш ишлари якунига етиб қолди.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube
“Қавола Маҳмуд” МФЙ да эҳтиёжманд оилаларга буғдой, сомон ва такрорий экин учун ер тарқатилди
Читать полностью…🖥🖥🖥 Махсус репортаж
Ҳунармандлар ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube
Ғиждувонда жорий йил ярмида 27 та лойиҳа амалга оширилди ва 500 дан ортиқ иш ўрни яратилди
Читать полностью…🖥🖥🖥 Дақиқа
Бухоро вилояти хабарлари
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube
⛔️ ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!
Бугун, 13 июль куни соат 16:00 дан бошлаб Бухоро шаҳрининг Ғиждувон ва Ибн Сино, Ибн Сино ҳамда И.Каримов кўчаларида мавжуд умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида таъмирлаш ишлари олиб борилади.
Шу сабабли кенг жамоатчиликни туғилиши мумкин бўлган ноқулайликдан огоҳ қилиб, ушбу кўчаларни кесиб ўтувчи йўлларнинг вақти вақти билан ёпилишини маълум қиламиз.
Йўл ҳаракати иштирокчилари ва барча ҳайдовчилардан👮🏻тартибга солувчи ходимларнинг ишоралари ва йўл ⛔️ белгилари талабларига риоя қилишларини сўраймиз.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube