buxorouz_official | Неотсортированное

Telegram-канал buxorouz_official - BUXORO.UZ | Расмий канал

24679

Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali. Veb-sayt: gov.uz/buxoro Facebook: fb.com/zaripovrasmiy Matbuot kotibi: @olimjuraev Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.

Подписаться на канал

BUXORO.UZ | Расмий канал

Бухоро вилоятидаги 446 минг нафардан ортиқ солиқ тўловчилардан 100 минг нафарига яқини 2024-йил учун ҳисобланган мол-мулк ва ер солиғи тўловларини тўлиқ тўлаган. Бу вилоят бўйича ҳисобланган солиқларнинг 40% ундирилди, дегани.

Афсуски, айрим фуқароларга ер ва мол-мулк солиғини тўлаш юзасидан қайта-қайта юборилган хабарномаларга қарамасдан, қарздорликлар бартараф этилмасдан келинмоқда.

Эслатиб ўтиш жоиз, Солиқ кодексининг 423 моддасига биноан, жисмоний шахслар 2024 йил 15 апрелга қадар шу йил учун уларга ҳисобланган мол-мулк ва ер солиғининг камида 50% ни тўлашлари керак. Қолган ярмини тўлашнинг охирги муддати эса 15 октябргача этиб белгиланган.

Солиқларни ўз вақтида тўламаслик, солиқ органи томонидан қарздорликни мажбурий ундирувга қаратилишига сабаб бўлади.

Натижада қарздордан солиқ қарзига қўшимча равишда суд харажатлари ҳам (ижро йиғими, давлат божи, маъмурий жарима ва бошқа тўловлар) ундирилади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

#Kun_hikmati

Сабр — гулзорни орзу қилиш, аммо тиканзорни босиб ўтишдир.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

⚡️Қоракўл туманидаги Acharya университети 50 нафар ёшларга грант ажратади

Онлайн ариза: https://forms.gle/29WJvyJUu122ZL9D8.

Батафсил маълумотларни ушбу видео ёки https://edu.digital.uz/news/33 саҳифаси орқали олишингиз мумкин.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

#ҳоким_ҳудудларда
#Жондор_тумани

Топинамбур ёки ер ноки – деярли чиқиндисиз нишали ўсимлик. Мутахассисларнинг фикрича, унинг илдизмевасини ҳам, гуллари ва поясини ҳам сотиш мумкин. Илдизмеваси пазандаликда ишлатилса, поясидан биологик ёқилғи учун гранулалар тайёрланади. Ва улар ўсимлик озуқаси сифатида ҳам ишлатилади. Ундан тайёрланадиган кукун юрак қон-томир касалликларидан азият чекаётган, қандли диабет билан оғриган беморлар учун фойдали ҳисобланади. Қизиғи шундаки, топинамбурни 30 йил давомида алмашлаб экишсиз бир жойда самарали етиштириш мумкин.

Бухорода ҳам ушбу турдаги экинни етиштирувчилар сафи кенгаймоқда. Масалан, Жондор туманидаги “Жамшод Жаббор” фермер хўжалигига қарашли 3 гектар майдонда ҳозирда топинамбур етиштирилмоқда. Қайд этиш жоизки, Жаббор Ортиқов раҳбарлигидаги ушбу хўжалик ихтиёрида 30 гектар ер майдони мавжуд бўлиб, унинг 5 гектарида серҳосил узум кўчатлари парваришланмоқда. Ток кўчатлари орасида бўш ётган ердан унумли фойдаланиш мақсадида эса айнан топинамбур экиб, етиштирилмоқда.

Ботир Зарипов топинамбур етиштирилаётган ерни кўздан кечирди. Мутасаддилар билан мулоқотда топинамбур етиштирувчи кенг имкониятли фермер хўжаликлари сонини кўпайтириш, қайта ишлаш саноатини йўлга қўйиш ва бу орқали бозор шаклланишига шарт-шароит яратиш масалалари кенг муҳокама қилинди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

https://www.uza.uz/uz/posts/ozbekiston-rossiya-talimdagi-hamkorlik_613903

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

🖥🖥🖥 Ахборот 24

Бухорода бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилди

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

#ибрат_бекати

Асрбек Солиев: "Бировни қўлига қараб қолгандан кўра, мустақил ҳаракат қилиб, ўзи топган маъқул
"

✍️ Жондорлик Асрбек 2021 йилда чет элда ишлаб юрганида автоҳалокатга учради. Қаттиқ шикастланиш натижасида ўнг оёғидан айрилган йигит оиласининг, бобо-бувисининг руҳий далдаси билан оёққа туриб, яна меҳнат қилишда давом этди. Ҳозирда томорқасида барпо этган иссиқхонада лимон кўчатларини парваришлаб, даромад топиб келяпти.

Тиниб-тинчимас Асрбек яқинда ёшлар учун 30 йилга фойдаланиш учун бериладиган ер ҳам олиб, ҳозирда дуккакли ўсимликлар экишни мақсад қилган.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

#ҳоким_ҳудудларда
#Олот_тумани

Сўнгги йилларда Олот туманида ҳам чорвачилик, балиқчилик ва паррандачиликка эътибор кучайди.

Зокиржон Содиқов бошчилик қилиб келаётган “Атладирив“ фермаси ана шундай эътибор ва рағбат туфайли фаолияти йўлга қўйилган субъектлардан биридир. Ботир Зарипов ушбу манзилда ҳам бўлиб, ферма фаолиятини кўздан кечирди.

З. Содиқовнинг маълум қилишича, фермада ноёб турдаги паррандалар, ғоз, ўрдак, ёввойи ғоз, тустовуқ ва пеликан кўпайтирилмоқда. Бугунга келиб уларнинг сони ш устида бош 1 минг 200 тага етган. Эътиборлиси, тадбиркор ҳудуддан ўтган коллекторнинг 600 метр қисмида шундай орзу-ҳавасга эришмоқда.

– Яхши парваришланган 1 дона ғозни муқаддас қадамжо ва жозибали майдонлар учун  1 миллион сўмдан орттириб сотамиз. 10 дан ортиқ ишчи хизматчиларимиз бор, 5 гектарча ер очиб деҳқончиликни ҳам, балиқчиликни ҳам йўлга қўйганмиз, – дейди Зокиржон Содиқов.

Шу куни Ботир Зарипов “Човдур“ маҳалласида тажриба тариқасида парваришланиб келинаётган “Қор қулоқ“ қўйлари ҳам кўздан кечирди. Маълум бўлишича, қўйлар ноёб услубда парваришланади. 100 бош қўй  1,5 сотих ерга жойлаштирилиб, 1 бошига 3 минг сўмлик озуқа истеъмол қилиб йилига 4 бош қўзи бериши кўзланмоқда.

Ботир Зарипов иккала йўналиш ҳам туман шароитида жуда муҳим эканлигини ва бу ўз самарасини беришини, шу боис бу каби тажрибаларни кенг оммалаштириш зарурлигини таъкидлади.

Вилоят ҳокимининг ҳудудлардаги ўрганишлари давом этади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

🟥🟥🟥 🟥🟥🟥 🟥🟥🟥

Эндиликда вилоятдошларимиз, бу ерга ташриф буюрадиган меҳмонлар, хориждаги ватандошларимизга Бухорода содир бўлаётган ўзгариш ва муҳим янгиликлар, шунингдек, махсус ахборотларни видео кўринишида тақдим этиш учун Бухоро вилояти ҳокимлигининг янги расмий YouTube саҳифаси очилди:

buxorouz_official" rel="nofollow">https://youtube.com/@buxorouz_official

Марҳамат, унга обуна бўлиб, барча янгиликларимизни сифатли кўринишда видео форматда томоша қилинг!

Айни кунларда мазкур видеохостинг платформасида контентларни юклаш ишлари амалга оширилмоқда

🔠🅱️🔠🔠🅰️ 🅱️🔠🔠🔠🔠🔠🔠

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

Қоракўл: “Мироб” маҳалласи йўли шағаллаштирилди

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

⚡️Ҳозироқ тўғридан-тўғри эфирни томоша қилинг: Бухоро вилоятида “яширин иқтисодиёт” ни қисқартириш ва унга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар, мавжуд муаммолар ва истиқболдаги режалар

⭕️⭕️⭕️⭕️➡️ YouTube орқали кўриш ⬅️

Шунингдек, ушбу трансляция Telegram ва Facebook орқали ҳам эфирга узатилмоқда

📍Бухоро шаҳри

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

#тадбиркорлар
#онлайн_мулоқот

Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов томонидан вилоятда тадбиркорликни жадал ривожланишини қўллаб-қувватлаш, ишбилармонларга маҳсулотларини экспорт-импорт қилишдаги фаолиятини янада яхшилаш бўйича уларга янгиликларни етказиш, бизнес вакилларига тўсқинлик қилаётган, тадбиркорлик фаолияти эркинлигини чеклаётган муаммоларни доимий равишда ўрганиб бориш ва уларни бартараф этиш мақсадига қаратилган навбатдаги онлайн форматдаги учрашуви бўлиб ўтди.

Анъанага мувофиқ вилоят раҳбари турли соҳа ва йўналишларда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари вакиллари, деҳқон ва фермер хўжаликлари раҳбарлари, янги бизнес лойиҳа ва режалар устида изланаётган ташаббускор фуқаролар билан мулоқот қилиб, уларнинг ташаббусларини ўрганди.

Мулоқотда шаҳар-туманларда бизнес билан шуғулланаётган 32 нафар иштирокчиларнинг ҳар бири билан гаплашилиб, улар фаолиятидаги тўсиқ ва муаммоларни бартараф этиш, шу орқали фаолиятини ривожлантириш чоралари кўрилди.
Аниқроғи, тадбиркорлар томонидан билдирилган кредит маблағи ажратиш, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, солиқ тўлаш тартиблари борасидаги ва бошқа йўналишдаги ҳар бир масала вилоят ташкилотлари масъуллари иштирокида кўриб чиқилиб, тегишли тартибда тадбиркорларга кўмак кўрсатилиши учун чора-тадбирлар белгиланди.

Ботир Зарипов тегишли соҳа раҳбарлари иштирокида бундай тадбирларни аниқ режа асосида доимий ўтказиб борилишини, тадбиркорларнинг мурожаатлари ҳамда муаммолари мунтазам ўрганилиб ва ҳал этилишини таъкидлади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

#ҳамкорлик

Бухоро давлат педагогика институти “Бухара Варнет” Ўзбекистон - Туркия қўшма корхонаси билан яқиндан ҳамкорлик қилади. Аниқроғи, хорижий корхона ва институт ўртасида имзоланган меморандумга мувофиқ табиий фанлар йўналишида таҳсил олаётган талаба-ёшларнинг амалиёти "Бухара Варнет" хорижий корхонасида ўтказилади. Шу билан бирга лаборатория амалий дарсларини олиб бориш ҳам кўзда тутилган.

Шу куни институт профессор-ўқитувчилари хорижий корхонада Туркиянинг Конья шаҳридаги Селчук университети (Selçuk Üniversitesi)да профессор-ўқитувчилари билан учрашишди.

Учрашув чоғида олий таълим соҳасидаги икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Томонлар ушбу йўналишдаги навбатдаги тадбирларни белгилаб, мавжуд масалалар юзасидан яқин истиқболда келишишга қарор қилдилар.

Маълумот учун: Селчук университети (Selçuk Üniversitesi) 1975 йилда Туркиянинг Коня шаҳрида ташкил этилган давлат олий таълим муассасаси ҳисобланади. Ҳозирда бу ерда 63 минг талаба таҳсил олади. Улардан 2 200 нафари 105 мамлакатдан келган халқаро талабалардир.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

Шофиркон: “Навбаҳор” да кунгабоқар етиштирилмоқда

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

Бухороликлар Хитойнинг иқтисодиётга эришган ютуқларини ўрганмоқда

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

#ибрат_бекати

"Дунёнинг энг яхши 10 дақиқалик фильми"
унвонини олган қисқа метражли фильмни кўриш учун кинотеатрга одамлар йиғилди. Фильм бошланди ҳамки катта экранда уйнинг оппоқ шифтидан бошқа ҳеч нима кўринмасди. Тўртинчи дақиқада ҳам шу аҳвол, бешинчида ҳам.

Саккизинчи дақиқада ҳам шифтдан бошқа ҳеч нарса йўқ эди, одамлар бетоқатлана бошлади, баъзилари кинотеатрни тарк этди, баъзилари кетган вақтига ачинди. Тўққизинчи дақиқада экранда хасталик туфайли бир умр фалажликка маҳкум бўлган бола ва унинг ётоғи кўринди.

Экрандаги ёзув: "Бу болакай яна неча йилларни шу зайлда давом эттиради, сиз эса 8 дақиқа чидолмадингиз... "

P.S.: Сиз-чи, сиз! Оёқ-қўлингиз саломатлиги учун шукрона айтдингизми!?

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

🟥🟥🟥 🟥🟥🟥 🟥🟥🟥

Эндиликда вилоятдошларимиз, бу ерга ташриф буюрадиган меҳмонлар, хориждаги ватандошларимизга Бухорода содир бўлаётган ўзгариш ва муҳим янгиликлар, шунингдек, махсус ахборотларни видео кўринишида тақдим этиш учун Бухоро вилояти ҳокимлигининг янги расмий YouTube саҳифаси очилди:

buxorouz_official" rel="nofollow">https://youtube.com/@buxorouz_official

Марҳамат, унга обуна бўлиб, барча янгиликларимизни сифатли кўринишда видео форматда томоша қилинг!

Айни кунларда мазкур видеохостинг платформасида контентларни юклаш ишлари амалга оширилмоқда

🔠🅱️🔠🔠🅰️ 🅱️🔠🔠🔠🔠🔠🔠

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

https://uza.uz/uz/posts/izhodiy-imtihonlar-shaffof-adolatli-otmoqda_614009

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

🖥🖥🖥 Ахборот 24

Дуал таълим имкониятлари Бухоро вилояти мисолида

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

“Аёллар дафтари”га 30 ёшдан ошган қуйидаги тоифадаги хотин-қизлар киритилади:

🔹ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар;

🔹тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эҳтиёжманд хотин-қизлар;

🔹боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлар;

🔹ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, шунингдек, тезкор тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар;

🔹уй-жойга муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар;

🔹қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди мавжуд эҳтиёжманд хотин-қизлар.

⚠️ “Аёллар дафтари”га хотин-қизлар яшаб турган жойи бўйича киритилади, бунда хотин-қизларнинг яшаш жойи бўйича доимий ёки вақтинча рўйхатда турмаслиги "Аёллар дафтари"га киритишни рад этиш учун асос ҳисобланмайди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

Вобкент: ҳосил баракасидан эҳтиёжманд хонадонларга саховат улашилмоқда

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

#Kun_hikmati

Одам учта нарсанинг қадрини доим кечикиб билади. Ёшлик. Соғлик. Тинчлик.


✍️Ўткир Ҳошимов

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

#ҳоким_ҳудудларда
#Олот_тумани

Жорий йилда олотлик ғаллакорлар 5 минг 369 гектардан ортиқ ерда элимиз ризқ-рўз манбаи — сара буғдой етиштириб, баракали хирмон барпо қилишди. Улар вилоятда биринчи бўлиб шартномавий режани бажаришди.

Тумандаги 206 та фермер хўжалиги томонидан ҳудуддаги 5 минг 369 гектар майдонда 12 минг 335 тонна ғаллани давлатга сотишга эришдилар, бундан ташқари, фермер хўжаликларининг ҳам омбори буғдойга тўлди.

Эндиги вазифа эса ғалладан бўшаган майдонларни пешма-пеш сомондан тозалаш ва такрорий экин экиб, аҳоли даромадини янада оширишдан иборат. Айни йўналишда ишларнинг боришини ўрганиш ва жадаллаштириш мақсадида вилоят ҳокими Ботир Зарипов Олотда бўлди. Ўрганишлар “Шарқ юлдузи“ ҳудудидан бошланди. Ҳудудда 23 та фермер хўжалиги фаолият юритади. Вилоят ҳокими хар бир хўжалик раҳбари, туман ҳокими ва мутасаддилар билан бирма-бир суҳбатлашар экан, ҳудудда эҳтиёжманд оилаларга сомон, буғдой ва такрорий экин экиш учун ер ажратиш борасидаги ишлар билан қизиқди. Бу борада масъулларга аниқ кўрсатмалар берди.

“Бир маҳалла – бир маҳсулот“ тамойили асосида мош ва бошқа дуккакли экинлар экиш борасида вазифалар белгилаб берилди.

“Ёшлар“, “аёллар“ ва “темир“ дафтарларда рўйхатда турувчи эҳтиёжманд қатламга ажратиладиган ер майдонлари экилишида “маҳалла еттилиги“ бош бўлиши айтиб ўтилди.

“Навоий“ ҳудудида ҳам шундай учрашув ташкиллаштирилиб, соҳа масъулларининг режалари, аҳолини кўллаб-қувватлаш ва такрорий экинларни қисқа муддатда экиш бўйича топшириқлар бериб ўтилди.

Туман раҳбари ва масъулларга режага мувофиқ 250 та камхарж оилаларга 20 минг тоннадан ошиқ буғдой, 1 минг донадан ортиқ сомон боғламалари ва 1 минг 350 гектар такрорий экин экиш учун ажратиладиган ер майдонларини бўлиб бериш ва эктириш вазифаси юклатилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

🖥🖥🖥 Махсус репортаж

Бухорода аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишлар

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

https://www.uza.uz/uz/posts/barchasi-aholi-farovonligi-uchun_613687

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

​​“Бухоро” телеканалида “Долзарб мавзу” кўрсатуви давом этади

Кўрсатувнинг навбатдаги сони бугун, 6 июль куни соат 18:30 дан бошлаб тўғридан-тўғри эфирга узатилади. Унда Бухоро вилоятида “яширин иқтисодиёт”ни қисқартириш ва унга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар, мавжуд муаммолар ва истиқболдаги режалар ҳақида сўз боради.

📢 Спикерлар:

1. Шуҳрат Маллаев –Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти вилоят бошқармаси бошлиғи ўринбосари;
2. Меҳриддин Султонов–вилоят солиқ бошқармаси бўлим бошлиғи ўринбосари;
3. Улуғбек Жумаев –Марказий банк вилоят бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари;
4. Мақсуд Ражабов– Савдо-саноат палатаси вилоят бошқармаси бўлим бошлиғи;
5. Ўктам Мардонов – вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги “Ягона буюртмачи” инжиниринг компанияси бош муҳандиси;
6. Умид Нажмиддинов – Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бўлим бошлиғи;
7. Раҳмиддин Сувонов– вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи ўринбосари;
8. Асатилло Нажмиддинов – "Умар ибн Хаттоб" жоме масжиди имом хатиби.

Кўрсатув трансляциясини вилоят ҳокимлигинингижтимоий тармоқлардаги Telegram, Facebook ҳамда buxorouz_official">YouTube платформалари орқали ҳам томоша қилишингиз мумкин.

Савол ва мурожаатларингизни эфир вақтида 65-223-66-01, 65-223-66-02 телефон рақамлари, шунингдек, телеграмдаги @btvuzbot манзилига йўллашингиз мумкин.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

🖥🖥🖥 Ахборот 24

Бухородаги ижтимоий-иқтисодий объектлар қурилиши назорат қилинмоқда

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

https://www.uza.uz/uz/posts/buxoroning-turizm-salohiyati-oshadi_613098

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

#орамиздаги_одамлар

Когон шаҳрилик Фароғат Эшмуродова кўп қаватли уйда яшайди. У ерга меҳри туфайли уй олдидаги чоғроққина қаровсиз ётган ерни обод қилиб, гулу гулзорга айлантирган.

-Фақат гул эмас, мевали дарахт ҳам ўстирдик. Бу йил помидор, бодринг ҳам экдик. Ерга меҳр берсанг, баракасини бераркан,-дейди Фароғат опа.

Ўрнак олса арзийди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

Саудия Арабистони шўро кенгаши “Саудия — Ўзбекистон” парламентлараро дўстлик қўмитаси раиси Муҳаммад бин Абдулазиз ал-Жабра бошчилигидаги парламент делегацияси бугун Бухорога келди.

Меҳмонларни вилоят ҳокимининг ўринбосари Ботиржон Шахриёров кутиб олди.

Саудия Арабистони парламенти делегацияси Бухоро шаҳрининг тарихий ва меъморий обидалари билан танишди.
Хусусан, меҳмонлар қадимий тоқлар, Пойи Калон мажмуаси, Бухоро гиламчилик маркази, Арк қўрғони, Лаби Ҳовуз ансамблини ҳайрат ва ҳавас билан томоша қилишди. Ҳунармандлар расталари, заргарлик, зардўзлик, каштачилик, ёғоч ўймакорлиги, темирчилик, кулолчилик, наққошлик, пичоқчилик каби амалий санъат устахоналаридаги қизғин иш жараёнига гувоҳ бўлишди.

Меҳмонларга тарихий қадамжолар, ёдгорликларнинг тарихи, ушбу манзилларда амалга оширилган бунёдкорлик ишлари, тарихий ёдгорликларнинг қайта тикланиб, нафақат республикамиз ҳудудларидан, балки кўплаб хорижий мамлакатлардан ҳар йили ташриф буюраётган минглаб сайёҳлар учун ҳам эътиборга сазовор жойга айланганлиги ҳақида сўзлаб берилди.

Тарихий ва меъморий обидалар, халқимизнинг ҳунармандлиги меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди.

📸 Тоҳир Истатов олган суратлар

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube

Читать полностью…
Подписаться на канал