#Ибрат_бекати
Расмдаги бу йигит бундан 27 йил олдин АҚШнинг Стенфорд университетида ўқиш учун грант ютади. Бироқ Ҳиндистондан у ерга учиб боришга маблағи бўлмайди. Шунда отаси ўзининг қарийб бир йиллик маошига тенг пулга унга чипта олиб беради. Йигит умрида биринчи марта самолётга чиқиб, АҚШга учиб кетади.
Ўша йигит - Сундар Пичай - 2015 йилда жаҳоннинг энг бой компанияларидан бири ҳисобланган Google ширкатининг бош директори этиб тайинланади. 2019 йилда унинг йиллик маоши 281 млн долларга тенг бўлган.
Отанинг бир пайтлар қилган катта жасорати кун келиб ўз мевасини берди.
P.S: Энг мақбул сармоя - бу фарзанд келажагига сарфланган сармоядир! Фарзандларимизнинг илм олиши учун пулни аямайлик!
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#turizm
#muammo_takliflar
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси вилоят Кенгаши мажлислар залида вилоят ҳокимининг ўринбосари Ботиржон Шахриёров ва Бухоро шаҳар ҳокими Қурбон Турсунов бошчилигида туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникацияларга оид муаммо ва таклифлар юзасидан комплекс йиғилиш бўлиб ўтди. Унда вилоятдаги 100 дан ортиқ идора ва ташкилотлар раҳбарлари, шаҳар, туманлар ҳокими ўринбосарлари ва қатор тизим ташкилотлар иштирок этди.
Кун тартибида туризм, маданият, маданий мерос ва ахборот оммавий коммуникацияларга оид масалалар кўриб чиқилди. Дастлаб вилоят Туризм бошқармаси бошлиғи Суҳроб Бобокалоновнинг ҳисоботи тингланди. Унга оид муаммо ва таклифлар ўртага ташланди. Хусусан, Бухоронинг эски шаҳар қисмида юзага келаётган тирбандликка барҳам бериш, чиқиндилар учун мўлжалланган замонавий қутилар ўрнатиш, тарихий ҳовузларни тиклаш, таъмирлаш, сув билан таъминлаш ва микроиқлим тизимини яхшилаш, яшил зоналарни кўпайтириш, маҳаллий гидлар учун шаҳарнинг тарихий қисмида “Гидлар маркази” ни ташкил этиш, Бухорода “Ипак ва зираворлар” карвони тадбирини ташкил этиш каби вазифаларни амалга ошириш ишлари муҳокама қилинди.
Муаммо ва таклифлар асосида мутасаддиларга ҳар бир йўналиш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқиш вазифаси юкланди. Муддатлар белгиланиб, ижроси назоратга олинди.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
😄 “Ахборот 24“ информацион дастури
Бухоро шаҳар “Баркамол авлод” болалар мактаби фаолияти ҳақида
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
😄 “Ахборот 24“ информацион дастури
Бухорода «Илм – саодат калити» шиори остидаги «Сўнгги қўнғироқ» тадбирлари ўтказилди
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#факт
“Сўнгги қўнғироқ” садолари янграётган ушбу қувончли ва ҳаяжонли кунда вилоятимиздаги 548 та мактабнинг 22 минг нафар 11-синф битирувчилари қадрдон мактаблари, меҳрибон устозлари билан хайрлашадилар.
Бу нафақат ўқувчилар, балки ота-оналар, устоз-мураббийлар учун ҳам ғоят қувончли ва ҳаяжонли воқеадир.
Фурсатдан фойдаланиб, ўз билим ва истеъдодини Ватанимиз ва халқимизга муносиб фарзанд бўлишдек олижаноб мақсадларга сарфлашга чоғланиб турган барча битирувчиларга оқ йўл тилаймиз!
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Kun_hikmati
Инсон авваламбор яхшиликни ўзининг уйидагиларига қилиши керак. Дуони уйидагилардан олиши шарт. Уларнинг кўнглини рози қилгач, эл-юрт дуосини олиши зарур.
✍🏻Ўткир Ҳошимов
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Бухоро тумани: Ўрим-йиғимга 15 та комбайн ва 70 тадан ошиқ юк автомашинаси ҳозирланди
Читать полностью…Мамлакатимиз мактабларини битирувчи ўғил-қизларимизга табрик
—
Поздравление выпускникам школ нашей страны
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
🔵 Бухоро — Қўқон-1912 🔵
🟢 https://youtu.be/ZBeqy4AH9e4
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
😄 Махсус репортаж
Бухорода томорқа хўжалигини ривожлантириш, уни даромад манбаига айлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
⚽️⚽️ Пролигада бугун марказий учрашув бўлиб ўтади.
🔵🔵 Суперлига йўлланмаси учун кураш олиб бораётган "Бухоро" жамоаси 9-тур доирасида "Қўқон-1912"ни қабул қилади. Учрашув Тошкентда "Бунёдкор" стадионида ўтказилади.
Маълумот учун: "Бухоро" жамоаси 8 та турдан кейин 16 очко жамғарган ҳолда мусобақа жадвалида 1-ўринда бормоқда. Қўқонликлар ҳисобида ҳам шунча очко бор ва улар тўплар нисбатига кўра жадвалда 2-ўринни банд этишган. Бугунги ўйиндаги ғалаба Улуғбек Бақоев шогирдларини яққол пешқадамга айлантиради.
Олға, "Бухоро"!
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#turkman_gilami_kuni
Туркман гилами куни - ҳар йили Туркманистонда май ойининг охирги якшанбасида нишонланадиган миллий байрам.
Шу муносабат билан эртага, 26 май куни соат 18.00да “SD TURKMEN HALY” туркман этник гиламдўзлик марказида тадбир ташкил этилмоқда.
Мазкур тадбирда иштирок этишни истаган вилоятдошларимизни гиламдўзлик марказига таклиф этамиз.
Mанзил: Бухоро шаҳридаги собиқ "Файз мебеллари" корхонаси.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
🌎 “Ёшлар куни”да дунё ёшлари Ўзбекистонда жамланади
Бутунжаҳон ёшлар фестивали илк бор 26-30 июнь кунлари Ўзбекистонда 150 та давлат ёшларига ўзаро фикр ва тажриба алмашиш имконини яратади. Фестивал таълим, инновация, IT, бизнес, медиа, маданият, санъат, спорт каби йўналишларда нуфузли спикерларни сизларга тақдим этади.
📍Фестивал Самарқанд, Бухоро, Жиззах, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳрида бир вақтда ўтказилади.
📝Иштирок этиш учун gyf2024.uz сайтидан рўйхатдан ўтинг. Аризалар 15 июнь кунига қадар қабул қилинади.
Савол ва таклифларингизни gyf2024@yoshlar.gov.uz электрон манзили ёки 1093 қисқа рақами орқали йўллашингиз мумкин.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ҳудудлар_ҳаёти
Вилоят ҳокимининг ўринбосари Жалол Арашов қурилиш комплекси ташкилотлари раҳбарлари билан бирга Жондор, Қоракўл ва Олот туманларида инвестиция дастури, кўп қаватли уй-жойлар ва бошқа давлат дастурлари доирасида қурилаётган объектларнинг қурилиш-монтаж ишлари ҳолати билан танишди.
Назорат тартибидаги ўрганишлар Олот туманининг "Халифа", Қоракўл туманидаги "Хўжалар" ҳамда Жондор тумани "Навгади" маҳаллаларидаги кўп қаватли турар-жойлар, шунингдек, Қоракўл туманидаги Ихтисослаштирилган мактаб биносида олиб борилди.
Ўрганишлар давомида ишларни тез ва сифатли якунлаш, объектларга олиб борувчи ички йўлларни асфалтлаштириш, кўп қаватли турар-жой бинолари учун ичимлик суви ва канализация тизими тармоқларини тортиш бўйича масъулларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди. Объектларни қисқа муддатда фойдаланишга топшириш бўйича режа-график ишлаб чиқилиб, ижроси назоратга олинди.
Шунингдек, Жалол Арашов вилоятда фаолият олиб борувчи қурилиш-пудрат ташкилотлари иштирокида йиғилиш ўтказиб, уларни қийнаётган муаммолар, объектларда олиб борилаётган қурилиш-монтаж жараёнларининг аҳволи билан қизиқди. Пудрат ташкилотлари томонидан бажарилаётган ишлар доимий назоратга олиниши таъкидланди.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Қоровулбозор: бўзачилик Ғулом Муҳидов томорқа меҳнати ва асаларичиликдан барака топмоқда
Читать полностью…😄 “Ахборот 24“ информацион дастури
Бухоро туманида аҳоли бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш борасидаги ташаббуслар ҳақида
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Бухоро вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида беморларга қандай хизматлар кўрсатилмоқда?
👶 Ёш авлоднинг соғлом ва ҳар томонлама баркамол бўлиб шаклланишини таъминлаш ҳар бир давлат ва жамият олдида турган асосий вазифалардан ҳисобланади.
❗️ Юртимизда ҳам болаларга тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, улар орасида ногиронлик кўрсаткичини камайтириш, илғор даво муолажаларини жорий этиш, шифокорларнинг касбий маҳорати ва малакасини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
🏥 Мазкур йўналишда амалга оширилаётган ишлар самарасини Бухоро вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази мисолида ҳам кўриш мумкин.
📌 225 ўринга эга мазкур шифо масканида кунлик 100 қатновга мўлжалланган маслаҳат-диагностика поликлиникаси ҳамда 12 та даволовчи ва 9 та ёрдамчи бўлимлар мавжуд.
🩺 Марказ вилоятда истиқомат қилувчи 600 минг нафардан зиёд болаларга 24 йўналишдаги ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиб келмоқда.
🔬 Ҳозирда турли оғир хасталикларга чалинган жажжи беморларда кўплаб мураккаб жарроҳлик амалиётлари шу ернинг ўзида бажариляпти. Масалан, ўтган йил марказда 3300 дан ортиқ операциялар ўтказилган бўлса, шулардан 653 таси лапароскопик, торакоскопик, нейрохирургик ва бошқа турдаги юқори технологик жарроҳлик амалиётларидир.
🔶 Энг муҳими, ушбу операцияларнинг аксарияти кам инвазив усулда бажарилиб, бунинг натижасида беморларнинг шифохонада реабилитация ўташ даври 10-15 кундан 4-5 кунгача қисқарди.
‼️ Таъкидлаш жоиз, марказда нафақат вилоят, балки бошқа ҳудудлардан келган беморлар ҳам дардига шифо топиб кетмоқда. Жумладан, муассасанинг ҳудудлараро чақалоқлар хирургияси ва интенсив терапия бўлимида Навоий ва Қашқадарё вилоятларидан келган туғма нуқсонли чақалоқларда ҳам зарур жарроҳлик амалиётлари ўтказиб келинмоқда.
🔷 Ўтган йили ушбу бўлимда 110 дан ортиқ операциялар бажарилди. Айтиш жоиз, аввалари бундай амалиётлар фақатгина республика клиникалари ёки хорижда бажарилар эди.
🫀 Яқинда эса марказда вилоят миқёсида илк бор туғма юрак, юз-жағ соҳасида туғма нуқсони бўлган, кўкрак қафаси туғма деформацияси, микроскоп остида ноғора пардани эндоскопик стентлаш каби жарроҳлик амалиётлари ҳам кам инвазив йўл билан бажариш йўлга қўйилди.
🩻 Муассасанинг лаборатория текширувларини ўтказиш имконияти ва кўлами тобора кенгайиб бораётгани касалликларга ташхис қўйиш аниқлигини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Масалан, бундан 3-4 йил олдин лаборатория бўлимида 20-30 турдаги таҳлиллар олиш имкони бўлган бўлса, ҳозирда ушбу текширувлар сони 70 тага яқинлашиб қолди.
🖥 Марказ маслаҳат-диагностика поликлиникасида “Электрон поликлиника” тизими жорий этилиши бу ерга мурожаат қилиб келган фуқароларнинг электрон базасини яратиш ва ортиқча қоғозбозликни бартараф этиш имконини берди.
🤝 Янги даволаш услуларини жорий этиш, мутахассисларнинг билим ва малакасини ошириш мақсадида муассаса турли хорижий клиникалар, университетлар ва тиббиёт марказлари билан фаол ҳамкорлик қилиб келмоқда.
🌍 Хусусан, 2023 йилда бу ерга Россия, Хитой, АҚШ, Ҳиндистон ва Туркия каби хорижий давлатлардан мутахассислар ташриф буюриб, улар иштирокида 100 ортиқ болалар кўрикдан ўтказилди ва уларда мураккаб жарроҳлик амалиётлари бажарилди.
⬇️ Марказ юқори технологик амалиётларни туман даражасига туширишга ҳам алоҳида эътибор қаратмоқда. Биргина ўтган йили марказ мутахассислари томонидан олис ҳудудларда 3,5 минг нафардан ортиқ бемор болалар тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларда 50 дан ортиқ юқори технологик жарроҳлик амалиётлари муваффақиятли амалга оширилди.
🏢 Яқин келажакда марказда гемодиализ, 10 ўринли кардиохирургия бўлимларини ташкил этиш режалаштирилган бўлиб, бу болажонларга кўрсатилаётган юқори технологик ихтисослаштирилган тиббий хизматлар кўлами ва сифатини оширишга хизмат қилади.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Бугун, 25 май мактабларда сўнгги қўнғироқ янграйди
СЎНГГИ ҚЎНҒИРОҚ🎊
Балоғат тонгининг нурлари иссиқ,
Балоғат тонгининг офтоби порлоқ.
Ёшликнинг биринчи ўйлари иссиқ,
Ёшликнинг биринчи ҳислари қайноқ,
Сўнгги қўнғироқ!..
Мактаб – ёруғ гўша, келажак йўли,
Биринчи ҳарф ва биринчи саноқ.
Бошимни силаган устознинг қўли,
Биринчи синфга биринчи сўқмоқ,
Сўнгги қўнғироқ!..
Болалик, ўсмирлик, хайр, бедор тун,
Илк бор киприкларни куйдирган чақмоқ.
Мактабга келганим, ҳув, биринчи кун,
Биринчи танишув, биринчи ўртоқ,
Сўнгги қўнғироқ!..
«Алифбе» – биринчи китоб ва илк дарс,
Биз сув ичган биринчи булоқ.
Устозлар ва мактаб олдидаги қарз,
Меҳр тўла юрак ва гул бир қучоқ,
Сўнгги қўнғироқ!..
Биринчи муаллим, биринчи баҳо,
Эсимда, ёзишга қийналган бармоқ.
Бугун ўз бағрини очар ёш дунё,
Ёруғ манзилгача ҳали йўл, йироқ,
Сўнгги қўнғироқ!..
Китоблар, дафтарлар, бир кун дам олинг,
Жавонда терилган илмлар уйғоқ.
Биринчи дарсларим, умримда қолинг,
Биринчи имтиҳон, биринчи сўроқ,
Сўнгги қўнғироқ!..
Ўтган йилларимни дазмоллаяпман,
Тоза кўйлакларнинг ёқалари оқ.
Юрган йўлларимда қололмаяпман,
Биринчи ҳаяжон, биринчи титроқ,
Сўнгги қўнғироқ!..
Шамолда шовуллар ёшлик боғлари,
Умрдан узилар тўққизта япроқ.
Уфқда кўринган ҳаёт тоғлари,
Чўққига бошлаган биринчи ирмоқ.
Сўнгги қўнғироқ!..
Лабларни куйдирган биринчи изҳор,
Илк бора қизариб эгилган бутоқ.
Ширин из қолдирган биринчи озор,
Биринчи иштиёқ, биринчи чанқоқ,
Сўнгги қўнғироқ!..
Синфдош, кўзимга ўтдек кўриндинг,
Кутардим йўлингни интизор, муштоқ.
Яхши кўринишга сен ҳам уриндинг,
Биринчи муҳаббат, биринчи фироқ,
Сўнгги қўнғироқ!..
Ҳаётга кирмоқда қудратли тўлқин,
Ўғиллар – сор лочин, қизлар – кўзмунчоқ.
Навқирон қалбларда ловуллар ёлқин,
Барча синфдошлар эт билан тирноқ,
Сўнгги қўнғироқ!..
Ватан, вужудингда борми оғриғинг,
Ватан, фарзандларинг мендек тиришқоқ.
Биз учун муқаддас қоринг, ёмғиринг,
Ҳаёт денгизида йўқ эрур қирғоқ,
Сўнгги қўнғироқ!..
Ватан, оғирингни кўтарамиз биз,
Ватан, келажакка чорлаган маёқ.
Халқим, тақдирингда қолдирамиз из,
Бизни фидоликка бошлаган байроқ,
Сўнгги қўнғироқ!..
Суюб улғайтирган халққа ташаккур,
Ташаккур, сенга ҳам, эй, она тупроқ.
Энди ҳаётимда янгича сурур,
Энди ҳаётимда янгича бўёқ,
Сўнгги қўнғироқ!..
Мактаб, онамиздек бўлдинг меҳрибон,
Ёнғоқдек чақилди сенда кўп жумбоқ.
Хайр, синфдошлар, мактаб – қадрдон,
Кимдир бироз хафа, ким бироз қувноқ,
Сўнгги қўнғироқ!..
Кўкракдан тошмоқда шиддат, ҳарорат,
Бизни чақирмоқда иқбол ярқироқ.
Салом, илм қасри, хайр, ҳаловат,
Хайр, мактаб, салом, мустақил сабоқ,
Сўнгги қўнғироқ!..
✍️Салим Ашур
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Ибрат_бекати
Кимдир "иш йўқ", дейди. Кимдир "қўлимдан келмайди", деб нолийди. Кимдир "ойлиги оз экан", деб тайёр ишни рад этади.
Кимдир эса ҳар қандай ҳалол меҳнатдан роҳат ва бахт топа олади. Гарчи имконияти чекланган бўлса ҳам, ногирон бўлса ҳам....
Кўринг! Тафаккур қилинг! Нолиманг!
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
“Стрельков” 110/10 кВ подстанциясининг қуввати оширилмоқда
Бухоро вилояти аҳолиси ҳамда ишлаб чиқариш корхоналарини сифатли электр энергияси билан таъминлаш мақсадида давлат дастурлари асосида “Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ томонидан ҳудудларда подстанцияларнинг қувватини ошириш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.
Хусусан, Бухоро шаҳрида жойлашган “Стрельков” 110/10 кВ подстанциясининг қувватини ошириш, истеъмолчиларни барқарор электр энергияси билан таъминлаш учун юқори қувватдаги куч трансформатори ва барча техник қурилмалари келтирилди. Мазкур подстанцияга 2 дона 63 000 кВАли куч трансформаторини ўрнатиш режалаштирилган.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
⚡️Янги китоб тақдимоти
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Дўстлик” ордени ҳамда “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони соҳиби, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, таниқли ёзувчи Жўра Фозил асарлари ҳақида Бухоро давлат университети профессори Ғайрат Муродов ва докторант Сайёра Латипова томонидан яратилган “Эпик ижодда тасвирлаш маҳорати” номли китобнинг тақдимоти ўтказилди.
Тадбирда Жўра Фозилнинг адабий фаоллиги, унинг миллий наср майдонида ўз ўрнига эга бўлган ижоди, ширали тили, аниқ тасвирлари, яратган табиий инсоний қиёфаларга эга қаҳрамонлари билан кириб келгани таъкидланди. Ёзувчи эпик турнинг барча жанрларида қалам тебратиб келмоқда. У ўз қисса ва романларида мозий ва замона ҳақиқатларини бадиий ифодалашга ҳаракат қилиб келмоқда.
Янги нашр этилган китоб тил ва адабиёт йўналиши талабалари, магистрантлари, докторантлар, шунингдек, сўз санъати мухлисларига мўлжалланган.
Ёзувчи Жўра Фозил 1949 йилда Бухоро вилояти, Ромитан туманида туғилган. ТошДУ (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети)нинг журналистика факультетини тугатган.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Жўра Фозилнинг “Муҳаббатнинг байрамлари”, “Барқут мавсум”, “Бухоро элчиси”, “Бахт юлдузи”, “Менинг қизил гулим”, “Болаликнинг ёлғиз ёдгори”, “Бухорийнинг қайтиб келиши”, ”Айрилиқ остонаси”, “Тирамоҳ армонлари”, “Ғозиён зиндони”, “Йўлбарсдаранинг сўнгги султони”, ”Ошиқ Бухорий қиссалари”, “Хонгулнинг саргузаштлари” каби ҳикоялар, қиссалар ва романлардан иборат китоблари нашр этилган.
Жўра Фозил ўз асарлари билан бир қатор республика миқёсидаги ижодий танловларда ғолибликни қўлга киритган.
Яқинда Туркия пойтахти Анқара шаҳридан яна бир хушхабар келди. Мамлакатда чоп этиладиган “Қардош қаламлар” адабий-бадиий, ижтимоий журналида ҳамюртимиз ёзувчи, журналист ва таржимон Жўра Фозилнинг “Отбозор ҳибсхонаси” ҳикояси турк тилида эълон қилинди.
Тақдимот тадбирида Жўра Фозил ижодининг ўзига хослиги, янги китоб ҳақида батафсил сўз юритилди.
Жумладан, Ўзбекистон Халқ шоири Хуршид Даврон, адабиётшунос олим, профессор Қозоқбой Йўлдошев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, олим. Таржимон ва адабиётшунос Зухриддин Исомиддинов, таниқли ёзувчи Тўлқин Ҳайит, адабиётшунос олим Адхамбек Алимбеков ва бошқалар адиб, таржимон ва журналист Жўра Фозилнинг “Айрилиқ остонаси”,”Тирамоҳ армонлари”, “Бухорои шариф элчилари” романлари ва қатор қиссалари ҳақида фикр юритдилар.
Шунингдек, “Китоб сотаётган одам”, “Йўлбарсдаранинг сўнгги султони”, “Ғозиён зиндони” ҳикоялари ҳақида яхши фикр билдириб, адибнинг аксарият асарлари жаҳон адабиёти энг яхши намуналари даражасида эканини алоҳида таъкидладилар.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
⚡️Бухоролик тадбиркорлар диққатига!
“Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ сизларга қуйидаги молиявий кўмакларни таклиф этмоқда:
🔹Хизматлар ипотекаси – 10 млрд сўмгача;
🔹Улуш киритиш – 3 млрд сўмгача.
Қолаверса, 5 млрд сўмгача кредит олсангиз, 5,6% гача компенсация, 5 млрд сўмгача кафиллик ёки ресурс ёрдами ҳам мавжуд.
Алоқа маркази: (+998) 71-238-69-06.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube