buxorouz_official | Неотсортированное

Telegram-канал buxorouz_official - BUXORO.UZ | Расмий канал

24679

Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali. Veb-sayt: gov.uz/buxoro Facebook: fb.com/zaripovrasmiy Matbuot kotibi: @olimjuraev Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.

Подписаться на канал

BUXORO.UZ | Расмий канал

#ҳоким_ҳудудларда
#Бухоро_шаҳри

Шаҳарсозликнинг такрорланмас андозасини ўзида мужассам этаётган “Bukhara City” замонавий турар жой ва ишбилармонлик марказидан ўрин олган муҳим иншоотлардан бири кўп қаватли "Karvon Shopping Centre" савдо мажмуасидир.

Маълумотларга кўра, мазкур йирик савдо мажмуаси 1 минг 717 та халқаро бренд ва ҳунармандлар учун савдо дўконлари, 36 та умумий овқатланиш, шунингдек, юздан ортиқ маиший ва техник хизмат кўрсатувчи шахобчалари, авиа ва темир йўл кассалари, банк филиаллари, кўнгилочар ва ахборот марказларини ўз ичига олади. Қолаверса, йирик савдо мажмуаси фойдаланишга топширилгач, келгусида унда 6 минг 500 дан ортиқ савдо ўрни барпо қилиниши, 5 мингга яқин иш ўрни яратилиши кутилмоқда. Уларнинг аксариятида ёшлар иш бошлайди. Шу жиҳатдан мажмуадаги бунёдкорлик ишларини тезроқ якунлаш ҳар жиҳатдан муҳим.

Шу боис вилоят ҳокими Ботир Зарипов “Bukhara City” замонавий турар жой ва ишбилармонлик марказидаги навбатдаги ўрганишларини айнан ушбу савдо мажмуасидан бошлади.

Ўрганишлар жараёнида "Karvon Shopping Centre" савдо мажмуасида бораётган саъй-ҳаракатни тезлаштириш, таъминот ва бошқа масалаларда тадбиркор дуч келаётган муаммолар ечими бўйича фикр-мулоҳазалар алмашилди. Лойиҳанинг мукаммал даражада якунланиши бўйича зарурий таклиф ва тавсиялар берилди.

Шунингдек, вилоят раҳбари ҳудуддаги бошқа қатор лотларда бажарилаётган қурилиш ишларининг боришини кўздан кечирди. Лойиҳаларни амалга оширишда халал бераётган объектларни бартараф этиш, қурилиш ишларини жадаллаштириш, инфратузилмани яхшилаш, шу орқали мажмуанинг номига муносиб бўлишини таъминлаш юзасидан мутасаддиларга топшириқ ва кўрсатмалар берди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

😄 “Ахборот 24” информацион дастури

Бухорода тез тиббий ёрдам сифати яхшиланмоқда

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

#ҳоким_ҳудудларда
#Когон_тумани

Бугун Бухорода ташкил этилаётган ҳунармандчилик марказларида нафақат ёшларга ҳунар сирлари ўргатилмоқда. Балки улардаги жараён кластер кўринишда намоён бўлмоқда. Масалан, Бухоронинг сўлим жойларида жойлашган Даврон Тошев миниатюра марказига келган меҳмонлар бу ердаги ижодий жараённинг босқичма-босқич кечишига гувоҳ бўлади. Яъни бу ерда тут дарахти пўстлоғидан олинадиган ипак қоғоз тайёрланиши ва унга ишлов бериш, ижодкор маҳорати билан ранглар ёрдамида пайдо бўлган миниатюра ишларини кузатади. Бир сўз билан айтганда, кластер кўринишидаги бу фаолият ҳунармандларга ўз имкониятини юзага чиқариши ҳамда янги иш ўринлари яратиш имконини бермоқда.

— Бухоро миниатюра марказини ривожлантириш ҳамда Бухоро ипак қоғозини қайта тиклаш учун шаҳарнинг сўлим жойидан бир гектардан зиёдроқ ер ажратиб берилди, – дейди миниатюрачи рассом Даврон Тошев. — Давлат раҳбари яратиб берган имконият ва имтиёзлардан фойдаланиб ажратилган ерда тут кўчатларини экдик, парваришладик. Бугун шу кўчатларнинг пўстлоғидан ипак қоғоз тайёрлаш йўлга қўйилди. 2019 йилда очилган марказда кластер усулида ипак қоғоз ишлаб чиқармоқдамиз. Ўзимиз шу кўчат дарахтини етиштирамиз, дарахтнинг пўстлоғини олиб ишлов берамиз ва ипак қоғоз ҳолига келтирамиз. Натижада ипак қоғозларда Бухоро миниатюра мактаби асарларини яратамиз. 2017 йилгача 3 та шогирдим билан кичкина бир ҳужрада фаолият юритдим. Бугунги кунда 50 дан зиёд шогирдларим бор. Чет эллик сайёҳларга ҳам миниатюра санъатини ўргатишни йўлга қўйганмиз.

Вилоят ҳокими Ботир Зарипов мазкур марказда ҳам бўлди. Вилоят раҳбарига Бухоро ипак қоғозини яратилиш тарихи, марказ фаолияти ҳақида батафсил маълумот берилди.

Маълумот учун: Устахонада тажриба ўрганмоқчи бўлган қизиқувчилар учун барча шароитлар яратилган. Қоғоз ясаш технологиясининг барча босқичлари тартиб билан ўргатилади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

​​⚡️Вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳамда Ачаря университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Бухоро вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ташаббуси билан ёшларни чет тили ва замонавий касбларга нисбатан қизиқишини ошириш, иқтидорли ўқувчиларни аниқлаш, уларни рағбатлантириш ва келажакда етук кадрлар бўлишига кўмаклашиш, педагог ходимларнинг касбий маҳоратини ошириш мақсадида Қоракўл туманидаги Ачаря университети билан ҳамкорлик алоқалари янада кенгайтирилмоқда.

Бугун, 19 февраль куни Ачаря университети ректори билан бўлган учрашув чоғида имзоланган меморандум ушбу ҳамкорликнинг мустаҳкам асоси бўлди.

Мазкур меморандум доирасида вилоят мактабларидаги ўқувчи-ёшларни чет тили ва замонавий касбларга нисбатан қизиқишини ошириб бориш юзасидан тарғибот тадбирлари ва амалий машғулотлар, IELTS ҳамда IТ соҳаларига қизиқиши бўлган юқори (9-11) синф ўқувчилари учун сайёр ўқувлар, чет тили ва ахборот технологиялари фани ўқитувчиларининг касбий салоҳиятини оширишга кўмаклашиш мақсадида педагоглар учун ўқув-семинарлар, тренинг ва амалий машғулотлар ташкил этилиши кўзда тутилган.

Шунингдек, иқтидорли ўқувчиларни аниқлаш ва уларни рағбатлантириш мақсадида грантлар эълон қилиниб, танловлар ўтказилади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

⚡️Янги бизнес лойиҳа хотин-қизларга янги имконият яратди

👉Батафсил (ушбу ҳаволада)

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

#ижтимоий_ҳимоя

Мамлакатимизда аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, давлат томонидан фуқароларга ушбу йўналишда хизмат кўрсатиш кўлами ва турларини кенгайтириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Бу борада аҳолига кўпроқ ёндашув асосида профессионал ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизимини жорий қилиш мақсадида давлатимиз раҳбарининг 2023 йил 1 июндаги "Аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда самарали назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони қабул қилинган.

Ушбу Фармон билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳам ташкил этилди. Эндиликда агентлик тизимлари томонидан оғир ижтимоий ҳолатга тушган ва тушиш хавфи бўлган аҳоли билан манзилли ишлаш йўлга қўйилди.

Шунингдек, ижтимоий хизматлар маҳалла даражасида ташкил этилади. Мазкур йўналишдаги ислоҳотларнинг давоми сифатида барча давлат органлари ва ташкилотлари эҳтиёжманд аҳоли, ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда ёлғиз кексалар ҳолидан хабар олиб, уларга ғамхўрлик қилиши, турли хайрия тадбирларини ўтказиш ҳам белгилаб қўйилди.

Шундан келиб чиқиб, вилоят ҳокими Ботир Зарипов Бухоро "Мурувват" ногиронлиги бўлган болалар учун интернат уйи ва аёллар учун интернат уйида яшовчилар ҳолидан хабар олди. Мазкур муассасаларда яратилган шарт-шароитлар, тиббий жиҳозлар, иситиш тизимларининг ҳолатини кўздан кечирди. Бу борадаги мавжуд муаммолар ўрганилиб, уларни ҳал қилиш бўйича вазифалар белгиланди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

#ижтимоий_ҳимоя

Мамлакатимизда якка-ёлғиз, қаровчисиз, ўзгалар парваришига муҳтож, ногиронлиги бўлган инсонлар ҳамиша халқимиз эъзоз ва эътиборида яшайди, улар давлатимиз томонидан ижтимоий ҳимояга олинган.

Ана шундай юртдошларимиз бири Ала Цуковицина Бухоро шаҳри “Дилкушо” МФЙ Боғи Амир кўчаси 38-уйда анча йиллардан бери якка-ёлғиз яшайди. Онахон 1938 йилда Когон шаҳрида туғилган. Халқ хўжалиги институтини тамомлаб, узоқ йиллар банк, кейинчали алоқа тизимида фаолият кўрсатган. Ҳозирда онахонга бириктирилган ижтимоий ходим ассистенти режа- жадвал асосида хизмат кўрсатиб келмоқда. Аниқроғи, ижтимоий ходим ассистенти Ала Цуковицина яшаётган уйни саранжом-саришта сақлаш, кийим-кечакларни ювиш, ош-овқат тайёрлаш, бозор-ўчар қилишга яқин кўмакчи. Қисқа айтганда, у онахоннинг “иссиқ-совуғи”дан доимий хабардор. Бундан ташқари, онахоннинг саломатлиги ҳудуддаги 4-оилавий поликлиника ҳамширалари зиммасида. Қолаверса, қўни-қўшнилар ҳам уни ёлғизлатиб қўйишмайди.

Бугун вилоят ҳокими Ботир Зарипов макур хонадонда бўлиб, онахоннинг ҳолидан хабар олди. Вилоят раҳбари унинг ташвиш-муаммолари билан қизиқди.

— Жуда хурсанд бўлдим, – дейди у юзида қувонч билан. — Шундай кунларда мени сўроқлаб келганларга ва давлат раҳбарига ўзимнинг миннатдорчилигимни билдираман. Шундай юртда туғилганимга шукур, дейман. Нафақамни ўз вақтида бериб туришибди, электр ва газ тўловларидан имтиёзим бор. Алоҳида ходим ҳам бириктиришган. Шифокорлар, маҳалладагилар, қўшниларим ҳам доим ҳолимдан хабардор. Шу боис ўзимни ҳеч қачон ёлғиз ҳис қилмайман.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

📌Бухорода ўзбек-италян реставрация ўқув марказини ташкил этиш масаласи муҳокама қилинди

📢Маданий мерос агентлигида Италиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Агостино Пинна ва Италия Савдо агентлигининг Марказий Осиё давлатлари бўйича директори Мартино Кастеллани билан агентлик раҳбарияти ва масъул ходимлари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

✔️Суҳбат давомида Бухоро вилоятида ўзбек-италян реставрация ўқув марказини ташкил этиш ҳамда ушбу марказда уста-реставраторларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, ўқув машғулотларни олиб бориш каби масалалар муҳокама қилинди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

Ботир Зарипов Ғиждувондаги учта мактабга борди

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

⚡️Бухорода вазир жамғармаси устамасига даъвогар педагогларнинг саралаш имтиҳонлари бўлиб ўтди

Бухорода Мактабгача ва мактаб таълими вазири жамғармаси ҳисобидан 2024 йилда ҳар ойлик устамага даъвогар педагогларнинг саралаш имтиҳонлари бўлиб ўтди.

Билим ва кўникмаларни баҳолаш марказининг Бухоро вилоятидаги маъмурий биносида бўлиб ўтган мазкур синовларда 308 нафар даъвогар педагоглар иштирок этиб, умумтаълим фанлари бўйича ўз билимларини синовдан ўтказдилар.

Натижаларга кўра, тест жараёнларидан муваффақиятли ўтган педагоглар саралаш имтиҳонларининг иккинчи босқичида иштирок этиш имкониятига эга бўладилар.

Маълумот учун: Синовларда энг юқори балл тўплаган малакали педагог кадрларга меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5,5 баравари миқдорида ҳар ойлик устама тўланади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

Бухородаги кўмир омборларида қанча захира бор?

"Кўмир таъминот" МЧЖ ҳудудий кўмир омборлари ва шахобчаларида 17 февраль ҳолатига қаттиқ ёқилғи захираси 36 минг 960 тоннани ташкил этган.

Бу ҳудудлар кесимида қуйидагича бўлган:

Қорақалпоғистон Республикаси бўйича - 1598 тн
Андижон вилояти бўйича - 6004 тн
Қашқадарё вилояти бўйича - 9765 тн
Бухоро вилояти бўйича -2397 тн
Жиззах вилояти бўйича - 1282 тн
Навоий вилояти ўйича - 3098 тн
Самарқанд вилояти бўйича - 5688 тн
Сурхондарё вилояти бўйича - 2934 тн
Сирдарё вилояти бўйича - 1434 тн
Тошкент вилояти  бўйича - 1892 тн
Фарғона вилояти бўйича - 2301 тн
Хоразм вилояти бўйича - 3118 тн.

Кўмир ёқилғисига эҳтиёж сезган аҳоли хонадонлари вакиллари "Кўмир таъминот" МЧЖнинг  ўзлари яшаб турган маҳаллага яқин ҳудудий кўмир омборларига мурожаат қилишлари мумкин.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

Бухоро вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармасининг вилоятимиз аҳолисига МУРОЖААТИ

Азиз фуқаролар!

Ҳаво ҳарорати кескин совиб, электр, газ ёки бошқа ёқилғида ишлайдиган иситиш мосламаларига эҳтиёж ортади.

Бунда эътиборсизлик туфайли ёки носоз, ностандарт иситиш мосламаларини ишлатиш натижасида ис газидан заҳарланиш, ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши ва ёнғинлар содир бўлиши мумкин.

Бундай ҳолатларга тушмаслик учун носоз газ, электр ва бошқа ёқилғида ишловчи иситиш мосламаларидан фойдаланманг.

Ошхонада ўрнатилган табиий газда ишловчи газ плиталардан, очиқ олов (кўмир ва ўтин чўғлари)дан хоналарни иситиш мақсадида фойдаланманг.

Ҳавони алмаштирувчи шамоллатиш шахталари ёки туйнукларни очиқ ва ишчи ҳолатда бўлишини таъминланг.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

😄 “Ахборот 24” информацион дастури

Боғдорчилик маданияти ва мева-сабзавот етиштириш истиқболлари Бухоро вилояти мисолида

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

#кун_қаҳрамонлари

Барча куч ва воситалар кучли шамол ва ёғингарчилик туфайли электрсиз қолган ҳудудлар электр энергияси таъминотини тиклашга қаратилган.

Айни дамда 24 соатлик иш режими асосида таъмирлаш тиклаш ишлари олиб борилмоқда ва истеъмолчилар босқичма-босқич тармоққа қайта уланмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

Академиклар Бухоро давлат педагогика институтида бўлди

Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти директори, академик Холбой Иброҳимов ҳамда институт бўлим бошлиғи, академик Рисбой Жўраев Бухоро давлат педагогика институтига ташриф буюришди. Ташриф давомида бир қатор учрашувлар ва маҳорат дарслари ташкил қилинди.

Батафсил видеолавҳада👆👆

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

#диққат
#муҳим_хабар

17 февраль куни Бухоро вилоятида юз берган кучли шамол оқибатида жиддий шикастланган 110 кВ кучланишдаги “L-Gazli-1” ва “L-Gazli-2” электр узатиш тармоқлари тўлиқ таъмирланиб, қайта ишга туширилди.

Қарийб тўрт кун давомида ноқулай об-ҳаво шароитларида мураккаб кечган таъмирлаш-тиклаш ишларида “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ҳамда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг 9 та махсус бригада таркибидаги 83 нафар ходими 12 та машина ва техника механизмлари билан фаоллик кўрсатишди. Иш 24 соатлик режим асосида йўлга қўйилди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур тармоқдан электр энергияси олувчи аҳоли истеъмолчилари ҳозирги вақтгача захирадаги “Учқур – Газли” тармоғи орқали электр энергияси билан таъминланаётган эди.

Buxoro.uz
| Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

😄 “Ахборот 24” информацион дастури

Бухорода олий таълимга қамров ошмоқда

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

#ҳоким_ҳудудларда
#Когон_тумани

Вилоят ҳокими Ботир Зарипов Баҳоуддин Нақшбанд мажмуасида олиб борилаётган реставрация ишлари билан танишди.

Қайд этиш жоиз, ўтган йили мажмуада Маданий мерос агентлиги буюртмачилигида Тоқи Миёна дарвозаси, Дониёлбий Оталиқ мадрасаси тарихий кўринишини тиклаш, 100 кишига мўлжалланган эркаклар ва аёллар таҳоратхонаси, музей, Даҳмаи шоҳон даҳмаларини ва бошқа бир қатор тарихий объектларни қайта қуриш ишлари бошланган эди.

"Бухоро газ саноат қурилиш" МЧЖ пудратчи ташкилот сифатида бириктирилган реставрация ишлари жорий йилда тўлиқ якунланади.

Ботир Зарипов бажарилган ишларни кўздан кечириб, жараёнларни танқидий муҳокама қилди. Йўл бўйича ноқуний қурилмаларни бартараф этиш, қурилиш ишларини жадаллаштириш, уста реставраторлар ва зарур техникалар сонини кўпайтириш бўйича мутасаддиларга қатъий топшириқлар берди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

“Диёр янгиликлари” информацион дастурининг 19 февраль сони асосий хабарлари билан танишинг:

— Бухорода "Уч авлод учрашуви" ўтказилди;

— Жорий йилнинг 1 феврал санасидан бошлаб, юртимизда тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги жорий этилди;

— Вобкент туманида аҳоли учун тиббий кўрик ташкил этилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

⚡️Ҳурматли истеъмолчи!

Ностандарт ва қўлбола иситиш тизимларидан фойдаланиш хавфли, фожеага олиб келади. Буни унутманг!

✍️ "Ҳудудгаз Бухоро" газ таъминоти филиали матбуот хизмати

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

#ижтимоий_ҳимоя

Бухоро шаҳри “Дилкушо” МФЙда яшовчи Бахшулло Яҳёев эса 44 ёшда. У узоқ йиллар автомобилларни таъмирлаш иши билан шуғулланиб келган. Бироқ 2019 йилдан эътиборан оғир хасталик туфайли тўшакка михланиб қолади. Ҳозирда у 1-гуруҳ ногирони. Турмуш ўртоғи Дилрабо Бобоева - қўли гул тикувчи. Эри хасталикка чалингунига қадар катта-кичик буюртмалар олиб турарди. Аммо ҳозир турмуш ўртоғига қарашдан ортмаяпти. Шу иши туфайли у зарур меҳнат стажига эга бўляпти.

Вилоят ҳокими Ботир Зарипов мазкур хонадонда ҳам бўлиб, Бахшулло Яҳёевнинг ҳолидан хабар олди. Оиланинг муаммолари ҳақида сўради. Масъуллар билан мулоқотда Бахшулло Яҳёевнинг саломатлигини тиклаш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилди. Шундан келиб чиқиб, зарур чора-тадбирлар белгиланди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

😄 “Ахборот 24“ информацион дастури

Бухорода «Менинг мактабим» лойиҳаси амалда

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

😄 “Ахборот 24“ информацион дастури

Бухорода илм-фан ва ишлаб чиқариш: ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

😄 “Ахборот 24“ информацион дастури

Бухоролик йўлсозлар ўртасида «Заковат» интеллектуал ўйини
ўтказилди

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

#кун_қаҳрамонлари

Айни кунлардаги совуқ об-ҳаво шароитида Бухоро вилояти ички ишлар органлари ходимлари йўлларда фуқароларнинг хавфсизлиги ва саломатлигини асраш борасида фидокорона хизмат олиб боришмоқда

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

#диққат
#муҳим_хабар

Соат 21.00 ҳолатига кучли шамол ва ёғингарчилик натижасида вилоятдаги электр таъминоти узилган 6 минг 600 та истеъмолчидан 4 минг 750 тасининг таъминоти қайта тикланди.

Айни пайтда вилоятда 1 минг 850 та истеъмолчининг электр таъминотида узилиш кузатилмоқда.

Ҳозирги вақтда электр таъминоти корхоналарининг махсус бригадалари томонидан носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

https://www.uza.uz/uz/posts/kredit-asosida-yangi-ish-orinlari-yaratilmoqda_568733

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

#диққат
#муҳим_хабар

Соат 17.00 ҳолатига кучли шамол натижасида вилоятдаги электр таъминоти узилган 15 мингта истеъмолчидан 8 минг 400 тасининг таъминоти қайта тикланди.

Айни пайтда вилоятда 6 минг 600 та истеъмолчининг электр таъминотида узилиш кузатилмоқда.

Ҳозирги вақтда электр таъминоти корхоналарининг махсус бригадалари томонидан носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

#кун_қаҳрамонлари

Cовуқ кунларда газ таъминоти ходимлари томонидан юзага келаётган авария ҳолатларини вақтида бартараф этиш чоралари кўрилмоқда. 24 соатлик иш режимида фаолият олиб борилмоқда.

Ҳурматли истеъмолчилар, газ ва газ жиҳозларидан фойдаланганда хавфсизликка риоя қилинг. Ўзингиз ва яқинларингизни асранг!

"Ҳудудгаз Бухоро" газ таъминоти филиали матбуот хизмати

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

https://www.uza.uz/uz/posts/tadbirkor-yashil-texnologiyalar-ham-korxonamizga-ishchilarimizga-butun-zhamiyatga-foyda-keltirmoqda_568721

Читать полностью…
Подписаться на канал