#Видеони_охиригача_кўринг
🧡Психологларнинг машҳур ибораси бор: "Яшаш, бу ёмғир остида рақс туша олиш деганидир".
🧡Бу эса муаммоларинг бор вақтда ҳам ҳаётдан завқ олиб яшаш лозим, муаммолар тугашини кутсанг, умринг ҳам ўтиб кетади, деган маънони англатади. Ҳаёт бор экан, доим у ёки бу муаммога учрашимиз табиий...
🧡Пулим кўпайса, ишим яхшиланса, кейин яшайман, кейин завқ оламан, дейилса, бунинг охири бўлмайди.
🧡 Аслида, муаммога - бу ҳаётий вазият ёки масала деб қаралса, ҳаммаси осон кечади!
🧡Юқоридаги видеода ҳозир ва шу кунда яшаётган, ҳалол, кўзи тўқ инсоннинг ўз касбидан нолиш ўрнига ҳаётдан завқ олаётганини кўрдим, сизчи?
Каналга уланиш👉@olimjuraev
⚡️Газ таъминоти филиали томонидан 2023 йилда 4 мингга яқин мурожаат ҳал этилган (инфографика)
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
📺 “Замон” информацион дастури
Боксчимиз Абдумалик Ҳалоковнинг 2023 йилдаги натижалари хусусида
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Хизмат кўрсатиш ишлари 2 баробарга арзонлашади
Суғоришнинг тежамкор усулларини кенгайтиришда айрим муаммолар учраб турибди. Масалан, сув етказиш хизматлари самарали молиялаштирилмаган. Тижорат банклари томонидан ажратилаётган кредитлар жозибали эмас.
Шу боис давлатимиз раҳбарининг топшириғига асосан, туман ирригация бўлимлари ва махсус хизматлар негизида “Сув етказиб бериш хизматлари” давлат муассасалари ташкил қилинади. Улар экскаватор ва бошқа техникалар билан таъминланади. Бу суғориш тармоқларига хизмат кўрсатиш ишларини 2 баробарга арзонлаштиради.
Жорий йилдан далагача етказилган 1 куб метр сув учун солиқ 100 сўм этиб белгиланди. Кўпчиликнинг онгида ўрнашиб қолган “сув – текин” деган тушунчани ўзгартириш вақти келди.
2025 йилдан бошлаб, далада сув ҳисоблагич ўрнатган ва тежамкор технологияларни қўллайдиган фермерлар учун солиқ коэффициенти камайтирилади. Аксинча ҳолатларда эса оширилади. Шу билан бирга, сув етказиб бериш учун тўловлар бекор қилинади.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
😄 “Ахборот 24” информацион дастури
Бухорода спорт соҳасида эришилган муваффақиятлар сарҳисоби
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
⚡️Шаҳрам Ғиёсовнинг навбатдаги жанги тасдиқланди
Ярим ўрта вазн тоифасида жанглар ўтказадиган ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси Шаҳрам Ғиёсовнинг профбоксдаги 15-жанги санаси ва рақиби аниқ бўлди.
Ғиёсов 24 февраль куни АҚШнинг Орландо шаҳрида мексикалик Пабло Сезар Кано билан жанг қилади. Ушбу тўқнашув даъвогарлик мақомида ўтади, яъни жанг ғолиби Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) камари учун расмий даъвогарга айланади.
Таъкидлаш жоиз, ўзбекистонлик боксчининг рақиби шу вақтга қадар икки марта жаҳон чемпионлиги учун рингга кўтарилган, бироқ ҳар икки жангда рақибига имкониятни бой берган.
Маълумот учун, Ғиёсов ҳозиргача профбоксда 14 та жанг ўтказган ва жангларнинг барчасида ғалаба қозонган. 9 та баҳсда рақибини муддатидан аввал мағлубиятга учратган. 34 ёшли Пабло Сезар Кано эса фаолияти давомида 44 та жанг ўтказиб, 35 ғалаба, 8 мағлубият ва 1 дуранг қайд этган.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Kun_hikmati
Тепадан қарарди тупроққа япроқ,
Жимгина кутарди япроқни тупроқ.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Chegara_bilmassan_inson
Нигора Эргашова - Қоровулбозор тумани Мустақиллик маҳалласида истиқомат қилади.
1979 йилда туғилган Нигора ўсмирлик чоғида бир дард сабаб, ногиронлик аравачасига михланиб қолди. Лекин иродаси, ҳаётга ташналиги сабаб синовларни, тўсиқларни енгиб ўтиб, севимли ҳунарини қунт билан ўрганди.
Айни вақтда қўшнилари учун моҳир тикувчи, ширингина ўғли учун меҳрибон она. Ҳунари ортидан рўзғор тебратяпти, ҳурмат топяпти. Давлат томонидан ажратилган замонавий тикув машинаси буюртмаларнинг талаб даражасида тайёр бўлиши учун асқотяпти.
Шу ўринда айтиш мумкинки, Нигорага туман "Инсон" ижтимоий хизматлари маркази томонидан Рухсора Шодиева ижтимоий ассистент сифатида бириктирилган.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
⚡️Солиқ бошқармасида солиқ ва бюджет сиёсатининг 2024 йилга мўлжалланган асосий йўналишларига бағишланган иқтисодий ўқув ўтказилди
Бугун, 5 январь куни вилоят солиқ бошқармасида вилоят давлат солиқ хизмати органлари ходимлари учун навбатдаги иқтисодий ўқув соати бўлиб ўтди.
Тадбирда вилоят солиқ бошқармаси ва унинг ҳудудий солиқ инспекцияларидаги студияларидан барча шахсий таркиб ходимлари иштирок этдилар.
Унда вилоят солиқ бошқармаси масъул ходими Э. Гадоев солиқ ва бюджет сиёсатининг 2024 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари бўйича иштирокчиларга тушунчалар бериб ўтди.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
*Жараён
⚡️Уч авлод вакиллари Файзулла Хўжаев уй-музейида учрашди
Мамлакатимиз ўз тараққиётининг янги, юксак босқичига кираётган ҳозирги пайтда бизга жадид боболаримиз каби ғарб илм-фан ютуқлари билан бирга, миллий қадриятлар руҳида тарбия топган етук кадрлар сув билан ҳаводек зарур.
Шавкат МИРЗИЁЕВ.
Ўзбек миллий давлатчилиги учун қатъий кураш олиб борган, миллатни том маънода оёққа турғизиш, юксалтиришга жамики имкониятини сафарбар этган маърифатпарварларимиздан бири Файзулла Хўжаевдир. Бугун кўпгина шаҳид жадидларимиз қатори унинг ҳам илмий-маънавий меросини ёшларга таништириш дорзарб аҳамият касб этади.
Бу галги “Уч авлод учрашуви”нинг айнан Файзулла Хўжаев уй-музейида ташкил этилишидан мақсад ҳам шу, албатта.
Тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлимлари, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши вакиллари, Мудофаа вазирлиги фахрийлари, Миллий гвардия ходимлари, Давлат хавфсизлик хизматига қарашли чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ва фахрийлари, Бухоро гарнизонига қарашли ҳарбий қисм аскарлари, ҳарбий оркестр жамоаси, шаҳардаги 29-ИДУМ ўқувчилари жам бўлишди.
Дастлаб музейдан жой олган, яқин ўтмишимизни ўзида акс эттирувчи экспонатлар, Файзулла Хўжаев шажараси ва фаолияти, қатағон қурбонлари хусусида мутахассислар ҳамда маънавият тарғиботчилари томонидан йиғилганларга маълумот берилди. Маърифатпарвар аждодимиз ҳаёт йўлини акс эттирувчи видеолавҳа орқали тўпланганлар қизиқарли тарихий фактларга эга бўлишди.
Ҳарбий оркестрнинг мусиқий чиқишлари барчага кўтаринки кайфият улашди.
Асосийси, ўқувчи-ёшлар музейдан бир олам таассурот билан қайтишди.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Диққат
❗️Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг 15 январидан Бухоро вилоятида ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлар бўйича қуйидаги белгиланган янги тарифлар амалда қўлланилади:
Ичимлик суви (1 м3):
Аҳоли учун – 3100 сўм;
Иссиқлик таъминоти, диний ташкилотлар ва бошқалар учун – 3472 сўм;
Бюджет ташкилотлари учун – 7840 сўм;
Бошқа истеъмолчилар учун – 7840 сўм;
Техник сув (1 м3):
Аҳоли учун – 1500 сўм;
Бошқа истеъмолчилар учун – 1680 сўм;
Оқова сув хизмати (1 м3):
Аҳоли учун – 2800 сўм;
Иссиқлик таъминоти, диний ташкилотлар ва бошқалар учун – 3136 сўм;
Бюджет ташкилотлари учун – 5376 сўм;
Бошқа истеъмолчилар учун – 5376 сўм;
Шунигдек “Дамхўжа сув таъминоти” МЧЖ ичимлик суви таъминоти бўйича (1 м3):
Аҳоли ва сув таъминоти корхоналари учун – 650 сўм; (сув таъминоти корхоналари орқали)
Бошқа юридик истеъмолчилар учун – 1 500 сўм;
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
❗️Энди қаттиқ маиший чиқиндилар бўйича кўрсатилган хизматлардан қарзингиз бўлса, свет учун пул тўлолмайсиз
2024 йилнинг 1 июнидан бошлаб Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида чиқинди хизматлари бўйича 6 ой давомида шаклланган қарздорлик учун;
2024 йилнинг 1 ноябридан республиканинг барча ҳудудида чиқинди хизматлари бўйича 3 ой давомида шаклланган қарздорлик учун;
2025 йилнинг 1 январидан эътиборан республиканинг барча ҳудудида чиқинди хизматлари бўйича 1 ойлик қарздорлик учун электр энергиясига тўловни амалга оширишда чекловлар ўрнатилади.
Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг 2024 йил 4 январда имзоланган "Чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш ва уларнинг экологик вазиятга салбий таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5-сонли Фармони 4-бандида белгилаб қўйилмоқда.
Оддий айтганда, ахлат учун пул тўламаган қоронғида ўтиради.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
⚡️Ўқувчилар Қарши шаҳридаги олий ҳарбий авиация билим юртида бўлишди
Когон шаҳридаги 10-ИДУМнинг битирувчи синф ўқувчилари қишки таътилда Қарши шаҳридаги Олий ҳарбий авиация билим юртида саёҳатда бўлиб, курсантлар ҳаёти билан яқиндан танишдилар.
Ажойиб дизайнга эга ўқув биноси, экспонатларга бой музей, замонавий кутубхоналар, амалиёт хоналари, дам олиш хоналари, ётоқхоналарда курсантлар учун барча шарт-шароитлар яратилган.
Ўқувчилар бу ерда ҳақиқий самолётлар, вертолётларнинг ҳаракатларини кузатдилар, спорт залида ўз имкониятларини синовдан ўтказдилар, курсантлар билан бирга тушлик қилдилар.
Бу танишув уларга олам-олам таассуротларни туҳфа этди.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
😄 “Ахборот 24” информацион дастури
Ромитанда ҳарбий ватанпарварлик тадбирлари ўтказилди
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
😄 “Ахборот 24” информацион дастури
Бухорода «Ёшлар туризми ҳафталиги» ўтказилмоқда
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Вобкент: ҳудуддаги 23 та фермер хўжалиги ирригация тармоғида бетонлаштириш ишлари бормоқда
Читать полностью…https://www.uza.uz/uz/posts/ayollar-daftaridagi-xotin-qizlarning-salomatligi-tiklanmoqda_554570
Читать полностью…😄 “Факт 24” информацион дастури
«Аёллар дафтари» дан чиқиб, тадбиркорга айланган бухоролик аёл ҳақида
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
“Диёр янгиликлари” информацион дастурининг 5 январь сони асосий хабарлари билан танишинг:
- "Жўйзар" санаториясида “Аёллар дафтари”да турган хотин-қизлар бепул даволанишмоқда.
- Миллий армиямиз ташкил топган сана муносабати билан ўтказилаётган тадбирлар тафсилотлари;
- "Ёшлар туризм ҳафталиги" доирасидаги тадбирлар.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
https://uza.uz/uz/posts/buxoroda-yangi-geografik-axborot-tizimlari-laboratoriyasi-ochildi_554633
Читать полностью…😄 “Ахборот 24” информацион дастури
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалида кардиология бўйича мураккаб жарроҳлик амалиёти йўлга қўйилди
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
⚡️Бухоро вилоятидаги барча мактабларда ота-оналар йиғилишлари бўлиб ўтди
Фарзанд тарбияси барча замонларда ҳам долзарб саналган. Айниқса, бугунги маънавий таҳдидлар, ғоявий курашлар авж олган бир даврда бу масала янада муҳим аҳамият касб этиб, ота-оналардан ҳам, педагоглардан ҳам зийракликни талаб этмоқда.
Бугун вилоятдаги барча умумтаълим мактабларида ўқув йилининг биринчи ярим йиллиги якунлари юзасидан бўлиб ўтган ота-оналар йиғилишларида ана шу масалалар кенг муҳокама қилинди.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
😄 “Ахборот 24” информацион дастури
Бухорода арзонлаштирилган савдо ярмаркалари ташкил этилмоқда
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
⚡️Истеъмол ва бизнес кайфиятни аниқлаш бўйича Марказий банкнинг 2023 йил IV чорак учун сўровномасида фаол иштирок этинг ва совғаларни ютиб олинг
🔸Истеъмол ва бизнес кайфияти бўйича ўз фикр ва мулоҳазаларингизни билдиринг. Сизнинг фикрингиз биз учун муҳим.
🔸Сўровда қатнашганлар орасида ғолиблар “random” платформасида тасодифий танлаш орқали амалга оширилади.
🔸Сўровнома 2024 йил 12 январга қадар давом этади.
❗️Эслатма: сўровда иштирок этгандан сўнг, ботни ўчириб юборманг ва мунтазам текшириб туринг. Ғолиб билан бот орқали боғланилади.
@confidence_index_2023Q4_bot
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube