buxorouz_official | Неотсортированное

Telegram-канал buxorouz_official - BUXORO.UZ | Расмий канал

24679

Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali. Veb-sayt: gov.uz/buxoro Facebook: fb.com/zaripovrasmiy Matbuot kotibi: @olimjuraev Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.

Подписаться на канал

BUXORO.UZ | Расмий канал

"СУВ - ТЕКИН ЭМАС" танловига!

Бошқа видеороликлар билан танишиш ва овоз бериш:
/channel/sxv_suv_tekin_emas

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

😄 “Янгиликлар 24” информацион дастури

Ўқитувчилар қурултойининг Бухоро вилояти босқичи хусусида


Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

#қарор_ва_ижро

“Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарорига асосан жорий йилда давлат бюджети маблағлари ҳисобидан Маданият вазирлиги томонидан Бухоро вилояти учун 5 та махсус автотранспорт воситаси (Дамас) харид қилинди.

Бугун, 23 декабрь куни ушбу автотранспорт воситалари вилоятимизнинг бешта ҳудуди-Когон шаҳри, Бухоро, Жондор, Ромитан ва Ғиждувон туман маданият бўлимларига тантанали равишда топширилди.

Вилоят мусиқали драма театри биноси олдида ташкил этилган маросимда сўз олган вилоят ҳокими Ботир Зарипов йиғилганларни ушбу қувончли кун билан табриклаб, мазкур транспорт воситалари ҳудудларда ўтказиладиган маданий-маърифий тадбирлар сифатининг юксалишига хизмат қилишини таъкидлади.

Маълумот учун: Давлатимиз раҳбарининг қарорига асосан 2022 йилда Бухоро шаҳри ва Вобкент тумани маданият бўлимлари худди шундай автотранспорт воситалари билан таъминланган. Келгуси йил якунига қадар қолган ҳудудларни ҳам қўшимча равишда махсус автотранспорт воситаси билан таъминлаш режалаштирилган.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 80 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ олим ва тадқиқотчиларни мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони

Указ Президента Республики Узбекистан "О награждении группы ученых и исследователей в связи с 80-летием Академии наук Республики Узбекистан"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

Қоровулбозор: иссиқхонада картошка етиштираётган томорқачилар сафи кенгаймоқда

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

Қоракўл: “Ҳоким ва ёшлар учрашуви” самарали бўлди

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

#Янги_йил_2024

🎄Бухорода янги йил шукуҳи

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

Вилоят ҳокимлигининг навбатдаги сайёр қабули Пешкуда бўлиб ўтди

Ишларни “маҳаллабай” тизимда ташкил этиш, аҳоли орасига кириб, улар билан юзма-юз мулоқот қилиш, дарду ташвишларини тинглаш, фуқаролар томонидан кўтарилаётган катта-кичик муаммоларни имкон қадар жойида бартараф этиш мақсадида ташкил этилаётган сайёр қабул бугун, 22 декабрь куни Пешку тумани "Туркистон" маҳалла фуқаролар йиғини биносида бўлиб ўтди.

Қабул давомида 29 нафар фуқаронинг субсидия асосида тикув машинкаси ва пайвандлаш аппарати олишга оид, шунингдек бошқа масалаларда қилган мурожаатларига ечим топишга эътибор қаратилди.

Қўшимча ўрганиш учун муддат ва маблағ талаб этадиган масалалар бўйича масъуллар белгиланиб, ижроси назоратга олинди. Айрим мурожаатлар юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Шу куни мурожaат қилиб келган 25 нафар фуқоронинг муаммоси шу жойнинг ўзида ижобий ечим топди. Уларнинг 17 нафарига тикув машинкалари, қолганларига пайвандлаш ва ўт ўриш аппаратлари, пишириқ печи ҳамда компрессорлар топширилди.

“Маҳаллабай” тизим асосидаги ўтказилаётган бу каби қабуллар давом этмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

😄 Махсус репортаж

Хизматлар кўрсатиш соҳасининг ривожи Бухоро вилояти мисолида


Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

😄 “Замон“ информацион дастури

Жойларда аҳоли бандлиги таъминланмоқда (Бухоро)

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

💡💡💡 Электр энергияси ходимларининг меҳнати. Нурафшон манзиллар сари.

⚡️Бугун — 22 декабрь – Энергетиклар куни

Бухоролик соҳа вакилларини бугунги касб байрамлари билан табриклаймиз. Зеро, Бухорода ҳам энергетика соҳасида виждонан, халқ учун куну тун меҳнат қилаётган инсонлар жуда кўп.

Ҳозирги машаққатли ва оғир дамларда барчангизга куч-қувват ва соғлик-саломатлик тилаймиз!

Байрам муборак бўлсин!

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

#Kun_hikmati

Илм
омадлиларнинг зийнати, бахтсизларнинг паноҳидир.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

#Дзюдо
#Ўзбекистон_кубоги

Бугун, 21 декабрь куни Бухоро туман спорт мактабига қарашли спорт мажмуасида дзюдо бўйича ёшлар ўртасида Ўзбекистон кубоги мусобақасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими Ботир Зарипов, вилоят секторлари раҳбарлари, вилоят ёшлар сиёсати ва спорт бош бошқармаси масъуллари, мураббийлар, спортчи ёшлар ва уларнинг яқинлари иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққан вилоят раҳбари ёшларга оид давлат сиёсатини изчил амалга ошириш борасидаги эзгу саъй-ҳаракатлар ўзининг юксак самараларини бераётганини алоҳида таъкидлаб, барча дзюдочи ёшларни катта спорт тадбири билан табриклаб, уларга омад тилади. Шунингдек, республиканинг барча ҳудудлари бўйлаб ўтказилган спорт мусобақалари миллионлаб ёшларини ўз атрофида бирлаштиргани, минглаб иқтидорли ўғил-қизларнинг кашф этилишига замин яратганлигини билдирди.

Очилиш маросимидан сўнг беллашувларга старт берилди. Кубок баҳслари давомида республикамизнинг барча ҳудудларидан келган 500 нафарга яқин йигит-қизлар ғолиблик учун татамига чиқишади. 3 кун давом этадиган баҳсларда ўғил-қизлар 7 та вазн тоифасида ўзаро куч синашади. Мазкур чемпионат ғолиб ва совриндорлари ёш тоифаси бўйича терма жамоага жалб қилиниб, халқаро мусобақаларга тайёргарлик жараёнларида иштирок этишади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

⚡️Ботир Зарипов Бухоро туманидаги “Milmaxtrade” корхонаси фаолияти билан танишди

Сўнгги бир неча йил ичида Ўзбекистон жадал иқтисодий ўзгаришларни бошдан кечирди ва халқаро ҳамжамиятда бизнес ва инвестициялар учун турли хил тўсиқларини бартараф этишда очиқлик, янгиланиш ва қатъиятлилик рамзларидан бири сифатида тобора кўпроқ намоён бўлмоқда. Бу ишлар самараси Бухоро туманида ҳам ўз натижасини кўрсатмоқда. Тадбиркорликка кенг йўл очилгани, туман саноати ривожланишида муҳим ўрин эгалламоқда. Жумладан, яқинда ўз фаолиятини бошлайдиган “Milmaxtrade” МЧЖ лойиҳаси ҳам ана шундай хайрли ташаббуслардан бири ҳисобланади.

Бугун, 21 декабрь куни вилоят ҳокими Ботир Зарипов бошчилигидаги ишчи гуруҳи Бухоро туманида тўғридан-тўғри хорижий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш жараёни билан танишар экан, бевосита “Milmaxtrade” МЧЖ фаолиятини ҳам жойида ўрганди. Мева-сабзавотчиликка ихтисослаштирилган туманлардан бири сифатида Бухоро туманида етиштирилаётган мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш ва экспортга йўналтиришда дуч келинаётган муаммоларга эътибор қаратилди.

Мазкур лойиҳа доирасида 20 гектарли иссиқхона, 3 минг тоннадан зиёд маҳсулотни сақлаш қувватига эга музлатгич – омборхона қуриш ҳамда 6 минг тонна маҳсулотни қуритиш ва сақлаш, қайта ишлаш ва қадоқлашга ихтисослашган завод барпо этиш ишлари тугатилмоқда. Умумий қиймати 27 миллион АҚШ долларига тенг ушбу лойиҳанинг амалга ошиши учун 36 гектар ер майдони ажратилган. Айни дамда музлатгич – омборхона қурилиши ниҳоясига етиб, у Хитой ва Испания технологияси асосида жиҳозланмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

⚡️Келажагингизни Ачаря билан қуринг!

🎓 Ўз касбининг ҳақиқий профессионаллари жам бўлган Ачаря университети Сиз учун ҳақиқий билим майдони бўлиши аниқ.

💎Университетнинг "Foundation" дастури эса мукаммалликни хуш кўрадиган ёшлар учун зўр янгилик.

👍Сиз учун жорий этилган имкониятлар ва яратилган қулайликлар ҳақида ушбу видеолавҳа орқали билиб олишингиз мумкин.

🌐Сафимизга қўшилинг ва келажагингизни биз билан яратинг!

🖱Ҳозироқ рўйхатдан ўтинг

📞Call-марказ: +998-55-301-00-09

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

Вилоят ҳокимлигининг навбатдаги сайёр қабули Ромитанда бўлиб ўтди

Ишларни “маҳаллабай” тизимда ташкил этиш, аҳоли орасига кириб, улар билан юзма-юз мулоқот қилиш, дарду ташвишларини тинглаш, фуқаролар томонидан кўтарилаётган катта-кичик муаммоларни имкон қадар жойида бартараф этиш мақсадида ташкил этилаётган сайёр қабул кеча, 23 декабрь куни Ромитан тумани "Самосий" маҳалла фуқаролар йиғини биносида бўлиб ўтди.

Қабул давомида 27 нафар фуқаронинг тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, субсидия асосида тикув машинкаси олиш, мутахассислиги бўйича иш билан таъминлаш, маҳалла ички йўлларини таъмирлашга оид, шунингдек бошқа масалаларда қилган мурожаатларига ечим топишга эътибор қаратилди.

Қўшимча ўрганиш учун муддат ва маблағ талаб этадиган масалалар бўйича масъуллар белгиланиб, ижроси назоратга олинди. Айрим мурожаатлар юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Шу куни мурожаат қилиб келган 10 нафар фуқаронинг муаммоси шу жойнинг ўзида ижобий ечим топди. Тикув машинкаси сўраб мурожаат қилган хотин-қизларга заонавий тикув машинкалари топширилди.

“Маҳаллабай” тизим асосидаги ўтказилаётган бу каби қабуллар давом этмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

#Kun_hikmati

Хулқ
гўзал бўлса, барча халқ севади,
Хулқ тўғри бўлган киши тўрга чиқади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

Бухородаги раҳбарлар оиласи билан театр томошасига борди

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Фармони

Указ Президента Республики Узбекистан "Об утверждении действительных членов Академии наук Республики Узбекистан"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

#Янги_йил
#ярмарка

Янги йил байрами арафасида вилоятимиз ички истеъмол бозорини асосий турдаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан кафолатли тўлдириш, нарх-наволар барқарорлигини таъминлаш мақсадида деҳқон бозорларида арзонлаштирилган савдо ярмаркалари, шунингдек, маҳалла гузарларида кўчма савдо ярмаркалари ташкиллаштирилмоқда.

Белгиланган режа-графикка асосан вилоятнинг барча туманлардаги маҳаллаларда ана шундай арзонлаштирилган кўчма савдо ярмаркалари ташкил этилмоқда. Хусусан, Пешку тумани "Ибн Сино" МФЙ Афшона қишлоғи ҳамда Ғиждувон тумани "Буктарой" МФЙ Харашхона қишлоғида кўчма савдо ярмаркаси бўлиб ўтди.

Ярмаркада “биринчи қўл” тамойили асосида гўшт, картошка, пиёз, ёғ, шакар, тухум, колбаса, помидор, бодринг каби маҳсулотлар савдога чиқарилди.

Таъкидлаш лозимки, ташкил этилган ушбу ярмаркаларда йигирма турдан ортиқ озиқ-овқат махсулотлари тадбиркорлар томонидан аҳолига арзонлаштирилган нархларда сотилмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

#Kun_hikmati

Инсон муваффақиятсизликка учрамагани учун эмас, балки муваффақиятсизлик уни тўхтата олмагани учун ҳам буюкдир.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

“Диёр янгиликлари” информацион дастурининг 22 декабрь сони асосий хабарлари билан танишинг:

— "Прокурор ва ёшлар" форуми тафсилотлари;

— Олий таълим тизимидаги ислохотлар. Бухоро Психология ва Хорижий тиллар институти мисолида;

— "Устоз - таълим бунёдкори" шиори остида бўлиб ўтган "Ўқитувчилар қурултойи" хусусида.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

БААнинг “Masdar” компанияси Олотда “Нур-Бухоро” қуёш фотоэлектр станциясини барпо этади

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

Олот: Қумкашон маҳалласида ҳам 1,2 километр йўл таъмирланмоқда

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

❇️Бухоролик яна бир ўқувчи халқаро турнир ғолиби бўлди

🔹Бухоро шаҳридаги 29-ИДУМнинг 4- синф ўқувчиси Муҳаббат Туклиева спортнинг гимнастика тури бўйича Озарбайжоннинг Боку шаҳрида ўтказилган “GymStar International Cup” мусобақасида ўз ёш тоифасида биринчи ўринни қўлга киритди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

Бир гуруҳ аёллар "Жўйзар"да бепул даволанишмоқда

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

Пешку: қиш ва эрта баҳор мавсумида 91 километр узунликда ариқ ўзанини бетонлаштириш мақсад қилинган

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

“Диёр янгиликлари” информацион дастурининг 21 декабрь сони асосий хабарлари билан танишинг:

— Бухоро шаҳрида ҳудудларни ободонлаштириш, аҳоли хонадонлари, айниқса, кўп қаватли уй-жойлар, ижтимоий соҳа объектларининг қиш мавсумида барқарор ишлашини таъминлаш масалалари ўрганилди;

— Олот туманида йирик фотоэлектр станциясининг қурилишига старт берилди;

— Ғиждувонлик томорқа ер эгаларининг тажрибалари.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

#назорат_тартибидаги_ўрганиш
#Бухоро_шаҳар

Ҳудудларни ободонлаштириш, озода ва покизаликни таъминлаш, аҳоли хонадонлари, айниқса, кўп қаватли уй-жойлар, ижтимоий соҳа ва ҳаётий муҳим объектлар ҳамда уларга туташ ҳудудларни тартибга келтириш, уларни қишки мавсумга барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида бугун, 21 декабрь куни вилоят ҳокими Ботир Зарипов бошчилигидаги вилоят секторлари раҳбарлари, шаҳар ҳокимлиги мутасаддилари ҳамда тегишли корхона-ташкилотлар раҳбарлари иштирокида Бухоро шаҳрида назорат тартибидаги ўрганиш тадбири бўлиб ўтди. Шу куни Б.Нақшбанд маҳалласи Амир Темур кўчасида жойлашган халқ тили билан айтганда 7-кичик ноҳия ҳудудидаги кўп қаватли уйлар ва уларга туташ майдонлар кўздан кечирилди. Жараёнда маҳалладаги мавжуд муаммолар ўрганилиб, уларни бартараф этиш, аҳоли учун муносиб шарт-шароитлар яратиш чоралари ҳам кўрилди.

Бухоро шаҳрининг 7-кичик ноҳия аҳоли пункти ташкил этилганига узоқ йиллар бўлгани йўқ. Шу сабаб ҳар қадамда қурилиш-бунёдкорлик ишлари амалга оширилаётганлигини кўриш мумкин.

Ўрганиш давомида ушбу ҳудуддаги кўп қаватли уйлардаги камчиликлар, фуқаролар ва тадбиркорлар томонидан ўзбошимчалик билан ноқонуний қурилиш ишларини амалга ошириш, майиший ва қаттиқ чиқиндиларни дуч келган жойга ташлаб кетиш, уйларнинг ертўла қисмидан самарасиз фойдаланиш каби ҳолатлар мавжудлиги аниқланди. Шунингдек, маҳалла ҳудудида майиший чиқиндиларни йиғиш ва олиб кетиш жойлари етарли эмаслиги ҳамда бошқарув сервис компаниялари томонидан хизмат кўрсатишдаги камчиликлар маълум бўлди. Бир сўз билан айтганда ҳудудни ободонлаштириш ва аҳоли учун муносиб шарт-шароит яратиш ишлари ўз йўлига ташлаб қўйилган. Вилоят ҳокими ўрганиш давомида ҳар бир ҳолатни мутасаддилар иштирокида танқидий муҳокама қилди. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш ҳамда ҳудудни ободонлаштириш ишларини жадаллаштириш бўйича муддат ва масъуллар белгиланиб, бажарилиши назоратга олинди. Қолаверса, ноқонуний қурилиш объектларини бартараф этиш, бу каби ҳолатларга йўл қўймаслик учун жамоатчилик назоратининг кучайтириш бўйича вазифалар белгиланди.

Шу ерда Ботир Зарипов аҳоли вакиллари билан ҳам мулоқот қилиб, уларнинг муаммо ва таклифларини тинглади. Фуқаролар томонидан кўтарилган ҳар бир муаммо ечими бўйича мутасаддиларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

https://uza.uz/uz/posts/yangi-ozbekiston-maktab-ostonasidan-boshlanadi_550321

Читать полностью…
Подписаться на канал