❗️20 январдан бошлаб юқори тезликда ҳаракатланувчи “Афросиёб” электропоездлари ҳамда “Шарқ”, “Насаф” ва “Ўзбекистон” тез юрар поездларининг чипталар нархи 20 фоизга ошади.
Бу ҳақда ташкилот ахборот хизмати маълум қилди.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
❗️"Тез ёрдам" замонавий электромобиллар билан таъминланади
🏥 Ўзбекистонда тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ишлари мўлжалланмоқда.
🛠 “Аҳоли саломатлиги — 2030” стратегияси лойиҳасига кўра, бугунги кун ҳолатига таъмирталаб бўлган 980 та тиббиёт муассасасида босқичма-босқич қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилади.
🚰 Бирламчи бўғиндаги барча оилавий шифокор пунктлари, поликлиника ва шифохоналар таъмирланиб, филтрланган ичимлик суви билан тўлиқ таъминланади.
🚑 Тез тиббий ёрдам автомобилларининг 50 фоизи электромобиллар билан тўлдирилади. Бунда, 2024 йилдан бошлаб 2030 йилга қадар электромобилларни сотиб олиш муддатлари белгиланади.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
ЯНГИЛИК: Пенсия тайинлаш учун онлайн ариза бериш хизмати ишга туширилди
☄️ Эндиликда пенсия ёшига етган фуқаролар уларга пенсия тайинланиши учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали (онлайн) мурожаат қилишлари мумкин.
🗣 Ушбу хизматдан фойдаланиш учун ҳавола бу ерда
✅ Онлайн хизматдан фойдаланиш имкониятлари бўлмаган фуқаролар қўшимча равишда Давлат хизматлари марказига ташриф буюрган ҳолда пенсия тайинлаш учун мурожаат қилишлари мумкин.
✅ Шунингдек, фуқаролар пенсия тайинлашни сўраб Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига мурожаат қилиш ҳуқуқлари ҳам сақланиб қолинмоқда.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Президент Шавкат Мирзиёев қишлоқ хўжалигида сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар тақдимоти билан танишди.
—
Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией предложений по повышению эффективности пользования водой в сельском хозяйстве.
#Mirziyoyev #taqdimot #suv #qishloqxujaligi
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️Маҳалла раисларининг ваколат муддатини узайтириш режалаштириляпти
Ўз навбатида, халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига маҳалла раисларига нисбатан ишончсизлик билдириш ваколати бериляпти.
Президентнинг 2023 йил 21 декабрдаги Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасини ташкил этишган доир қарори билан маҳалла тузилмасини қўллаб-қувватлашга доир айрим вазифалар белгиланмоқда.
Хусусан, Уюшмага манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда маҳалла тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлардан келиб чиқиб, 2024 йил 1 мартга қадар “Фуқаролар йиғини раиси сайлови тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳрири лойиҳасини ишлаб чиқиш вазифаси юкланган.
Қайд этилишича, мазкур қонуннинг янги таҳририда маҳалла раисининг ваколат муддатини 3 йилдан 5 йил муддатга узайтириш, маҳалла раиси сайловини аҳоли томонидан умумий, тенг, тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш орқали ўтказиш ҳамда маҳалла раисининг маълумоти (олий) ва малакаси бўйича қўйиладиган талабларга доир қўшимчалар акс этиши керак.
Шунингдек, Уюшма кўрсатилган муддатда “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги қонуннинг ҳам янги таҳрири лойиҳасини ишлаб чиқади.
Унда:
• ҳудудларнинг тарихий хусусиятлари ва аҳоли пунктларининг географик жойлашувини ҳисобга олган ҳолда маҳаллаларни ташкил қилишнинг аниқ мезонларини белгилаш;
• маҳалла томонидан жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича оширилган коэффициентлар қўллаш юзасидан тегишли халқ депутатлари Кенгашларига таклиф киритиш;
• маҳалла раисининг сўровига жавоб бермаслик ёки тақдимномасида қўйилган масалани кўриб чиқмаслик учун жавобгарлик белгилаш;
• халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига маҳалла раислари ўз фаолиятида жиддий хато ва камчиликларга йўл қўйганда, уларга нисбатан ишончсизлик билдириш ва ушбу масалани кўриб чиқиш ваколатларини бериш ва бошқалар режалаштирилмоқда.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ибрат_бекати
Ота:
- Қизим, менинг кўча тозаловчи эканимни ҳеч кимга айтмагин, бўлмаса сени мазах қилиб, устингдан куладилар, деди
Қиз эса отаси билан тушган бу расмини интернетдаги шахсий саҳифасига жойлаб: "Бу менинг отам! Мен отам билан фахрланаман", деб ёзди.
P.S: Ҳамиша оналарни улуғлаб кўп гапирамиз. Шаксиз, она – мўътабар зот. Лекин оталарни ҳам унутмайлик. Зеро, “ҳамма жойда ота-она дейилади, она-ота эмас!” Халқимизда “Ота рози – Худо рози” деган мақол бор. Отани доим қадрлаб, қадрини юксак билган фарзандгина кўкаради, дейдилар.
Бу ҳикматлар бежиз эмас. Зеро, оталар ҳам фарзандларини оналардан кам севмайди, фақат ҳадеб меҳрларини билдираверишмайди, холос.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
😄 “Янгиликлар 24” информацион дастури
Бухорода ёшлар билан ишлаш: тизим такомиллашмоқда
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Қоровулбозор: ер шудгорлаш баробарида бир ойда 7,5 километр ички суғориш тармоғи бетонлаштирилди
Читать полностью…🔰Барча воқеалардан биринчилардан хабардор бўлишни истайсизми?
Сизни ҳудудларда бўлаётган воқеалар қизиқтирадими?
Интернет тармоғидаги қайси манбаага суянишни билмаяпсизми?
Ишончли манбаадан янгиликларни билмоқчимисиз?
Воқеалар ривожи онлайн режимда!
Сиёсат оламидаги янгиликлар, иқтисодий, ижтимоий, маданият ва спорт янгиликлари барчаси бизни саҳифаларимизда.
📌Бизнинг Hudud inform телеграм каналимизга аъзо бўлинг.
#Kun_hikmati
Ҳар доим ҳаракатда бўлинг. Зеро, бу ҳаракатларингиз натижаси бир кун амалга ошади. Ҳаракат қилмасдан туриб ҳеч нарсага эришиб бўлмайди.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
😄 “Ахборот 24” информацион дастури
Бухорода Президент совғалари ўз эгаларига топширилди
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
😄 1 январдан қонунчиликда нималар ўзгаради?
Жорий йилнинг 1 январидан пенсионерларга ҳисобланган аммо ўз вақтида олинмаган пенсияни тўлаш муддати узайтирилади. Бир неча шаҳарларда йўловчиларни ташиш брутто-шартнома асосида ташкил этилади.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Kun_hikmati
Илм ниҳоясиз кураш демакдир.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
😄 “Ахборот 24” информацион дастури
Қоракўлда янги йилда янги боғча фаолият бошлади
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
😄 “Ахборот 24” информацион дастури
Бухоро вилоятидаги ташкилот ва корхоналарда рақамлаштириш буйича қилинаётган ишлар
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
😄 “Янгилиланаётган юрт” кўрсатуви
Бухоро вилоятидаги ўзгаришлар ва ислоҳотларнинг самарали натижалари
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Kun_hikmati
Сабр шундай ипки, уни узилди деб ўйлаганингизда у янада мустаҳкамланади. Энди камайди деганингизда, у янада кўпаяди.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
“Диёр янгиликлари” информацион дастурининг 4 январь сони асосий хабарлари билан танишинг:
— Байрам арафасида аҳоли дам олиш масканлари қуриб фойдаланишга топширилди;
— Бухоро шаҳрида янги йил байрами муносабати билан "дронлар шоуси" ташкил этилди;
— Қишлоқ хўжалигида "шўр ювиш" агротехник тадбирлари бошланди.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
⚡️“Ташаббусли бюджет" лойиҳаси - амалда
“Ташаббусли бюджет” жараёнида таълим даргоҳлари, соғлиқни сақлаш соҳалари, маҳаллалар инфратузилмасини яхшилишга қаратилган таклифлар илгари сурила бошланди. Бунинг натижасида 2023 йилнинг 1-мавсуми доирасида овоз бериш босқичи якунларига кўра, Бухоро туманида 16 та таклифлар ғолиб деб топилиб, 9 млрд 860 млн. сўм маблағлар ушбу таклифлар учун ажратилди. Ўтган йилги 2-мавсум доирасида эса жами 4 та лойиҳа ғолиб деб топилди ва уларни амалга ошириш учун 5.1 млрд. сўмдан ортиқ маблағлар йўналтирилди.
Эътибор қаратиш керак бўлган томони – 2021 йилда тажриба тариқасида бошланган “Ташаббусли бюджет” 3 йил ичида йирик лойиҳага айланиб улгурди. Мазкур жараёнларда одамларнинг фаоллиги ошди, ўз солиқларини ўзлари хоҳлагандек ишлатишда бевосита иштирок эта бошлашди.
Жумладан, Бухоро туманидаги “Хонабод” маҳалласида жойлашган 25-умумтаълим мактаби таълим сифати ва самарадорлигини янада ошириш учун муносиб ҳамда замонавий шарт-шароитлар яратиш мақсадида илгари сурилган ташаббусларда кетма-кет 4 мавсумдан буён ғолиб бўлиб келмоқда. 2022 йилда 1.1 млрд сўм маблағ ҳисобига “Ташаббусли бюджет” жараёнида мазкур мактабнинг атрофи ўралиб, янги спорт майдони қурилган бўлса, 2023 йилда мактаб жорий таъмирланиб, моддий-техника базаси мустаҳкамланди, замонавий ускуналар билан таъминланди. Ушбу ишлар учун давлат бюджетидан 2,6 млрд сўм маблағ ажратилди. Албатта, бу ташаббусларда хонабодликлар ва мактаб жамоасининг аҳиллиги қўл келди.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Когон: “шўр ювиш”га ҳозирлик, ғаллазор бошидаги хандақларга ўғит жамғариш, техника таъмири эътиборда
Читать полностью…Истеъмолчи ўзи сотиб олган товар (иш, хизмат) санитария-гигиена қоидаларига асосан ишлаб чиқарилган ва унинг ҳаёти, мол-мулки, соғлиғи, атроф-муҳит учун хавфсиз эканлиги бўйича кафолат талаб қилишга ҳақли.
❗️Ишлаб чиқарувчи товар (иш, хизмат)нинг хизмат муддати ёки яроқлилик муддати давомида (агар муддат белгиланмаган бўлса 10 йил) унинг хавфсиз бўлишини таъминлаши шарт.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
😄 “Ахборот 24” информацион дастури
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалидаги янги ташаббуслар ҳақида
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Жорий йилнинг 3 январь куни соат 18:00 да Бухоро шаҳридаги Арк қўрғони ёнидаги майдонда Дронлар шоуси ўтказилади
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
⚡️Бугундан ”эски” ҳайдовчилик гувоҳномалари ҳақиқий эмас деб ҳисобланади
2023 йил 31 декабрь куни Ўзбекистонда ҳайдовчилик гувоҳномалари ва 2015 йилдан кейин берилган «техпаспорт» ларни алмаштириш якунланди.
Гувоҳномани янгилашга улгурмаган ҳайдовчилар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 13-моддаси билан базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари, яъни 340 минг сўм жаримага тортилади.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
✅ 2024 йил — «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили»
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқига йўллаган Янги йил табригида маълум қилди.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
—
Новогоднее поздравление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева народу Узбекистана
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter