МУГАЛИМА ОПА: “БОҒИМДА ИШЛАБ МАЗА ҚИЛАМАН!”
Газлининг қоқ ўртасидаги тўрт сотихли ихчамгина ҳовли. Ҳовлининг атрофи чўлга туташ. Қум уюмлари, саксовулларга рўбарў бўлаверасиз. Худди чўл шундай бўлиши керакдек... Лекин ҳовличага қадам босишингиз билан дунё ўзгариб кетади, гўё. Ҳали сўлиб улгурмаган гуллар ифори, узум хавозалари, хилма-хил мевали, манзарали дарахтлар, хоналарга кўчган гуллар чиройи шуурингизни гўзалликка, анбарий туйғуларга чулғайди.
Чўлдаги бу ободлик ташаббускори 70 ёшли онахон Мугалима Игишева бўладилар. Қўлида токқайчи тутган онахон боғлари ҳақида фахр билан гапира кетдилар:
– 100 туп турли хилдаги атиргулларим, 90 туп мевали дарахтлар, 60 туп буталар, 120 туп ҳар хил узум навлари парвариш қиламан. Биров билан ишим йўқ, ғийбат, суҳбатларга қўшилмайман. Боғда ишлаб ҳузур қиламан. Ниҳолларимнинг тупроғини ағдариб, ўғит бераман, бутайман, улар билан гаплашаман. Дўстим ҳам, дугонам ҳам шулар.
Ҳамтенгларига қараганда анча навқирон, ҳаракатчан, кўркам онахоннинг яшариб юриши сабаби меҳнатсеварлигида. Ҳовлининг бир четида биогомус кўпайтириляпти.
– Булар дарахт, гуллар, экинлар учун озуқа, ўзим тайёрлайман, – дейди у киши.
Байналмилал маҳалласи раиси Нодира Жўраева, хотин-қизлар фаоли Дилфуза Саломовалар билан онахон яшаётган уйга кирамиз. Саришта, саранжом, шинам хоналарда ҳам тувакдаги гуллар пешвоз чиқади. Онахон улар номини санай кетади. Юз хилдан ортиқ. Қай бири қайси касалликка фойда эканини ҳам таъкидлайди.
Яна бир хона тузламалар, шарбат, мурабболар ёпилган банкаларга лиқ тўла. Ярқираб турибди. Устига нималиги ҳам ёзиб қўйилган.
– Невараларим келса ейди, маҳалладошларимга улашаман, –дейди Мугалима Аскатовна...
Газлида туғилган бу аёл турмушга чиққач Украинада яшай бошлайди. Икки ўғли туғилгач, болаларининг отаси оламдан ўтади.
Ота-онаси қийналиб қолиши мумкинлигини, Газлига қайтишини илтимос қилади.
Ота-онаси ёнига қайтгач Мугалима “Газли нефть қазиб чиқариш” корхонасида оператор бўлиб 40 йил ишлайди. Фарзандлари улғайиб, олий маълумот олади.
Маҳалла аҳли ўғиллари, келин, невараларининг оқибатлилиги, меҳрибонлигини айтишди. Ўғилларининг бири Россияда, бири Газлиди бўлак яшаса-да, онасини йўқламаган куни йўқ.
– Менинг табиатга муҳаббатим, меҳнатларим ҳаётга бўлган иштиёқимни оширади, умримни узайтиради. Боғимда ишлаб маза қиламан! – дейди онахон.
Олма, ўрик, шафтоли, бодом, гилос, хурмо, беҳи... узум, анвойи гуллар – чўлдаги мўъжиза!
Бошқирд миллатига мансуб Мугалима опа “Яшил макон” лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишларда доимо пешқадам. Газлиликларга текинга ниҳол улашади. Парваришлаш бўйича йўл-йўриқ кўрсатади.
Онахоннинг ишлари ҳам чинакам мўъжиза. Шундайлар бор экан, яшиллик, гўзаллик бардавом, юртимиз обод бўлаверади.
Махфират АТОЕВА,
журналист
⭕️ Уланиш учун: @buxoronoma1920
“ЙИЛ АЁЛИ” миллий танловининг
Бухоро вилояти босқичи ғолиблари
1. “Йилнинг энг яхши ғоялар ташаббускори” номинацияси ғолиби – Бухоро муҳандислик- технология институти ректори, доцент Сиддиқова Садоқат Гаффоровна.
2. “Йилнинг энг фаол олима аёли” номинацияси ғолиби – Бухоро давлат педагогика институти профессори, филология фанлари номзоди Сафарова Нигора Охунжоновна.
3. “Йилнинг энг ватанпарвар аёли” номинацияси ғолиби – Шофиркон тумани ИИБ катта инспектори Очилова Гули Хайруллаевна.
4. “Йилнинг энг жонкуяр устози” номинацияси ғолиби – Ғиждувон тумани 21-умумтаълим мактаби ўзбек тили фани ўқитувчиси Каримова Лайло Изатуллаевна.
5. “Йилнинг энг кучли маънавий-маърифий тарғиботчиси” номинацияси ғолиби – Пешку тумани “Чиқирчи” МФЙ хотин-қизлар фаоли Умедова Вазира Тошевна.
6. “Йилнинг энг илғор тадбиркор аёли” номинацияси ғолиби – Қоракўл тумани “Мирзақалъа” МФЙ, тадбиркор Тўраева Зулфизар Жўрақуловна.
7. “Йилнинг энг фаол соғлом турмуш тарзи тарғиботчиси” номинацияси ғолиби – Ромитан тиббиёт бирлашмаси бош ҳамшираси Ражабова Мамлакат Икромовна.
8. “Йилнинг энг яхши уй бекаси” номинацияси ғолиби – Когон шаҳри “Мустақиллик” МФЙ, уй бекаси Садикова Вазира Туймуродовна.
9. “Ўз касбининг устаси бўлган йил аёли” номинацияси ғолиби – АТ “Халқ банки” Шофиркон тумани бўлими бошлиғининг хотин-қизлар бўйича ўринбосари Холова Ҳилола Баходировна.
10. “Йилнинг энг яхши IT-дастурчи аёли” номинацияси ғолиби – Жондор тумани “PIXEL STAR” МЧЖ ташқи ва ички реклама воситалари дизайнери Болтаева Махбуба Сафаровна.
11. “Йилнинг энг яхши ижодкор аёли” номинацияси ғолиби – Республика маънавият ва маърифат маркази Олот тумани бўлинмаси бош мутахассиси Жўраева Диловар Саъдуллаевна.
Тоҳир ИСТАТОВ фотолавҳаси
⭕️ Уланиш учун: @buxoronoma1920
Нодавлат мактабгача ва мактаб ташкилотлари барча турдаги солиқ ва йиғимлардан озод қилинади – Ўзбекистон янгиликлари – Газета.uz
https://www.gazeta.uz/uz/2024/11/23/tax/
“Yil ayoli” milliy tanlovining viloyat bosqichi gʻoliblari taqdirlandi
👉Batafsil
👉Батафсил
⭕️ Уланиш учун: @buxoronoma1920
"Бухарский вестник" газетасининг 2024 йил 90-91-сонлари билан танишинг.
⭕️ Уланиш учун: @buxoronoma1920
Илк баҳсимиз тенг курашлар остида ўтди!
https://yuz.uz/news/teng-kurashlar-ostida-otgan-oyinda-ozbekiston-kichik-hisobda-yutqazdi
Юртга қасамёд
Шодмон СУЛАЙМОН
Шеърни Жаҳонгир ДАВЛАТОВ ўқиди.
⭕️ Уланиш учун: @buxoronoma1920
* Жараён
Бухорода Республика Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва БМТТД томонидан амалга оширилаётган ҳамда Ислом тараққиёт банки ва ОПЕКнинг халқаро тараққиёт жамғармаси томонидан молиялаштирилаётган “Қишлоқ жойларни барқарор ривожлантириш” қўшма лойиҳаси доирасида вилоятимизнинг Бухоро, Вобкент, Ғиждувон, Когон, Шофиркон ҳамда Навоий вилоятининг Қизилтепа, Кармана, Навбаҳор туманлари хокимликлари ахборот хизмати ходимлари учун тренинг булиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети PR ва жамоатчилик билан алоқалар кафедраси профессори Наргис Қосимова, мазкур университет катта ўқитувчиси Хусниддин Атоевлар томонидан “Имиж – инвестиция! Ҳокимлик мамлакат нуфузини оширишда фрейминг ва рефрейминг усуллари”, “Ҳокимлик ахборот хизмати раҳбарларининг ижтимоий тармоқларда ахборот тарқатиш технологиялари”, “Янги PR матнлар билан ишлаш”, “Фотосуратга олишнинг техник хусусиятлари” каби мавзуларда тақдимот ва маърузалар қилинди.
Тоҳир ИСТАТОВ лавҳаси
⭕️ Уланиш учун: @buxoronoma1920
ҲАМКОРЛИК ЯНАДА МУСТАҲКАМЛАНАДИ
Вилоятимизда меҳмон бўлиб турган Тожикистон Республикаси касаба уюшмаси делегацияси Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси вилоят кенгашига ташриф буюрди.
Мулоқот давомида касаба уюшмалари фаолияти ва келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ҳамкорликдаги лойиҳалар ҳақида сўз борди.
Шундан сўнг, меҳмонлар қадимий ва навқирон шаҳримиз, муқаддас қадамжоларимиз, миллий урф-одат ва анъаналаримиз билан яқиндан танишишди. Айниқса, Баҳоуддин Нақшбанд ва Саййид Амир Кулол зиёратгоҳлари, Ситораи Моҳи-хоса, Сомонийлар мавзеси, Минораи Калон, Арк қўрғони бўйлаб саёҳат уларда катта таассурот қолдирди.
Ташриф ўзбек ва тожик халқларининг ўзаро ҳамкорлик ришталарини янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши билан аҳамиятли бўлди.
Абера ИМОМОВА,
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси вилоят кенгаши маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими етакчи мутахассиси
⭕️ Уланиш учун: @buxoronoma1920
Бухорода “Қирғизистон маданияти кунлари” ўтказилди.
Тоҳир ИСТАТОВ фотолавҳаси
⭕️ Уланиш учун: @buxoronoma1920
Бухорода “Қирғизистон маданияти кунлари” ўтказилмоқда
Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаровнинг мамлакатимизга давлат ташрифи муносабати билан 18-22 июль кунлари юртимизда Қирғизистон маданияти кунлари бўлиб ўтмоқда. Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазири Алтинбек Мақсутов бошчилик қилаётган жами 250 кишилик делегация таркибидан таниқли маданият, фан, адабиёт ва санъат намояндалари ўрин олган.
Миллий тарих музейи вакиллари, Т.Сатилганов номидаги Миллий филармония қошидаги “Қамбаркан” фольклор-этнографик ансамбли, Ч.Кожомжаров номли эстрада-симфоник оркестри, давлат рақс ансамбли, “Ак-Марал, “Дилгир”, “Шаттиқ” рақс гуруҳлари, “Манас” миллий театри, Бобур номидаги Ўш давлат академик ўзбек мусиқа ва драма театри шулар жумласидан.
Тадбирларга Бухоро шаҳри ҳам мезбонлиқ қилмоқда.
Бугун Бухоро шаҳридаги Ёшлар марказида 19.00 да концерт дастури тақдимоти режалаштирилган.
⭕️ Уланиш учун: @buxoronoma1920
Энди ҳокимлар бир ҳудудга сурункасига икки муддатдан ортиқ тайинланмайди
Шунингдек, ҳудуд ҳокими бир вақтнинг ўзида халқ депутатлари Кенгаши раиси бўлолмаслиги белгиланмоқда.
⭕️ Уланиш учун: @buxoronoma1920
Ҳар қандай ҳолатда ҳам қайтадан бошлай олиш муҳим...
⭕️ Уланиш учун: @buxoronoma1920
Buxoro va Kogon shaharlarida suv ta'minoti vaqtincha to'xtatiladi
Xabaringiz bor, Buxoro shahrining yirik suv tarmoqlarida yuzaga keladigan nosozliklar tufayli butun shahar va atrofidagi hududlar boʻylab suv taʼminoti toʻxtatilishiga sabab boʻlmoqda, mazkur muammoni hal qilish maqsadida, shahardagi mavjud 1960-yillarda oʻrnatilgan suv bogʻlagichlarni (zulfin) yangilariga almashtirish ishlari belgilangan boʻlib, hozirgi kunga qadar 30 ta zulfin almashtirilib, qolgan (oxirgi) 8 ta zulfin almashtirilishi natijasida, kelgusida suv tarmoqlarida yuzaga keladigan nosozliklarni (avariya holatlarini) aynan hududlar kesimida, yaʼni, butun shahar va atrofidagi hududlarda suv taʼminotini toʻxtatmasdan taʼmirlash ishlarini amalga oshirish imkoniyati paydo boʻladi.
Shu bois, Buxoro shahrining navbatdagi manzillarida (yakuniy) suv quvurlaridagi zulfinlarni yangisiga almashtirish ishlari amalga oshiriladi:
Navoiy shoh va Piridastgir koʻchalari kesishmasi — ∅800 mm;
Navoiy shoh koʻchasi — ∅1000 mm;
Q.Murtazoуev koʻchasi— ∅700 mm;
Jondor shoh koʻchasi — ∅600 mm;
Alpomish va Navoiy shoh koʻchalari kesishmasi — ∅1000 mm;
Alpomish va T.Farogʻiy koʻchalari kesishmasi — ∅600 mm;
Navoiy shoh koʻchasi — ∅600 mm;
Alpomish koʻchasi — ∅1000 mm.
⚙️ Taʼmirlash ishlari munosabati bilan ertaga, 25-noyabr soat 09:00 dan — (ishlar yakunlangani toʻgʻrisida maʼlumot beriladi) Buxoro va Kogon shaharlari, tumanlari hamda atrofidagi hududlarda vaqtincha suv taʼminoti toʻxtatilishini maʼlum qilamiz.
Yetkazilgan noqulayliklar uchun isteʼmolchilarimizdan uzr soʻragan holda, Buxoro va Kogon shaharlari, tumanlari hamda atrofidagi hududlar aholisidan, ehtiyojlari uchun suv zaxirasini yaratishlarini soʻrab qolamiz, shuningdek, aholining suvga boʻlgan ehtiyojini qondirish maqsadida, 8 ta maxsus suv tashuvchi transport orqali ichimlik suvini yetkazish yoʻlga qoʻyiladi.
⭕️ Уланиш учун: @buxoronoma1920
* Jarayon
Prezidentimiz Shavkat Mirziyoyev bugun, 23 noyabr kuni “Yashil makon” umummilliy loyihasi doirasida barpo etilayotgan yangi boqqa ko‘chat ekdi.
Tadbirni videoaloqa orqali Qoraqalpog‘iston Respublikasi va viloyatlar jamoatchiligi ham kuzatdi. Jumladan, buxorolik faollar Buxoro tumanining Buxoro shahriga yondosh “Bog‘idasht” MFY hududida barpo etilayotgan “Yangi O‘zbekiston bog‘i”da ko‘chatlar ekishdi.
Ma’lumot uchun: Jоriy kuzgi mavsumda “Yashil makon” loyihasi doirasida Buxoroda qariyb 7 million tup daraxt va buta ko‘chatlarini ekish rejalashtirilgan.
⭕️ Уланиш учун: @buxoronoma1920
"Бухоронома" газетасининг 2024 йил 91-сони билан танишинг.
⭕️ Уланиш учун: @buxoronoma1920
"ЖАДИДЛАР ИЗИДАН" ТАНЛОВИНИНГ БУХОРО ВИЛОЯТИ БОСҚИЧИ ЎТКАЗИЛДИ
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида буюк жадид аллома, адиб ва мутафаккирларимизнинг бой маънавий меросини кенг тарғиб қилиш, ёшлар маънавий дунёсини бойитиш мақсадида ташкил этилган "Жадидлар изидан" танловининг вилоят босқичи ниҳоятда қизғин кечди.
Тадбирнинг бухоролик жадид Файзулла Хўжаев уй музейида ташкил этилганлиги ҳам иштирокчиларга ўзгача кайфият бахш этди.
Тадбир аввалида Ф.Хўжаев ҳайкали пойига гулчамбар қўйилиб, сиймога ҳурмат-эҳтиром кўрсатилди.
Танловнинг тантанали очилиш маросимида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги вакиллари ҳамда вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси мутасаддилари сўз олиб, иштирокчиларга омад тиладилар.
Шундан сўнг танловга старт берилди. Унда 2 та ёш тоифасида шаҳар ва туман босқичларида ғолибликни қўлга киритган 26 нафар ўқувчи иштирок этиб, бошқотирма, савол-жавоб ва асар таҳлили шартлари асосида ўз билимини синовдан ўтказди. Қизғин кечган синовлар натижасига кўра,
6-7-8-синфлар ўртасида:
1-ўрин Бухоро шаҳридаги 20-мактаб ўқувчиси Мадина Шароповага, 2-ўрин Вобкент туманидаги 3-мактаб ўқувчиси Зафар Муродовга, 3-ўрин Шофиркон туманидаги 6-мактаб ўқувчиси Гўзалхон Салимовага;
9-10-синфлар ўртасида:
1-ўрин Бухоро туманидаги 4-мактаб ўқувчиси Машҳура Толибовага, 2-ўрин Жондор туманидаги 45-мактаб ўқувчиси Маржона Файзиевага, 3-Вобкент туманидаги 18-мактаб ўқувчиси Азиза Туроповага насиб этди.
Эндиликда 1-ўринни қўлга киритган ўқувчилар танловнинг республика босқичида вилоятимиз шарафини ҳимоя қиладилар.
Ғолибларни тантанали тақдирлаш маросимида вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Фаррух Қурбонов иштирок этиб, танлов ғолиблари ҳамда фаол иштирокчиларга диплом ва ташаккурномалар, эсдалик совғалар топширди.
Тоҳир ИСТАТОВ фотолавҳаси
⭕️ Уланиш учун: @buxoronoma1920
* Жараён
Бухорода 2024-2025-ўқув йили олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тест имтиҳонлари давом этмоқда.
23 июль куни 3311 нафар абитуриент 2 сменада 4 та ёпиқ турдаги бинода тест имтиҳонида иштирок этди.
Тест имтиҳонлари ўтказилиши режалаштирилган бинолар олдида ота-оналар учун кутиш жойлари ташкил қилиниб, улар ўриндиқ ва соябонлар билан таъминланган. Кутиш жойларига махсус мониторлар қўйилиб, тест топшириш жараёнларини жонли тарзда кузатиш имконияти яратилган.
Тоҳир ИСТАТОВ фотолавҳаси
⭕️ Уланиш учун: @buxoronoma1920
"Бухоронома" газетасининг 2024 йил 52-сони билан танишинг.
⭕️ Уланиш учун: @buxoronoma1920
Азиз ҳамшаҳарлар ва шаҳримиз меҳмонлари!
Шу кунларда “Чилла истеъдодлар мавсуми” шиори остида Бухоро шаҳридаги марказий маданият ва истироҳат боғида ҳар куни маданий тадбирлар ўтказилмоқда. Тадбирлар доирасида миллий фильмлар намойиши ҳам бўлиб ўтмоқда.
Очиқ осмон остида ташкил қилинган ёзги кинотеатрда ҳар куни соат 19:00 дан бошлаб болалар учун суратга олинган бадиий, анимацион фильмлар ва “Зумраша” ҳажвий киножурнали, соат 20:20 дан бошлаб катталар учун сўнгги йилларда тасвирга олинган миллий бадиий фильмлар бепул намойиш қилинмоқда.
Барчангизни фильмлар намойишига таклиф қилиб қоламиз.
Ўзбекистон Кинематография агентлиги вилоят бўлими
⭕️ Уланиш учун: @buxoronoma1920
ДХХ кубоги мусобақаларининг финал учрашувлари бўлиб ўтди
Давлат хавфсизлик хизмати кубоги учун ёшлар ўртасида футбол бўйича ўтказилган мусобақанинг вилоят босқичи қизғин баҳсларга бой бўлди.
⭕️ Уланиш учун: @buxoronoma1920
Пешкў ва Ромитан туманларида маънавият ва маърифат масканлари фойдаланишга топширилиши муносабати билан ўтказилган тадбирлар вилоят телерадиокомпаниясининг “Диёр янгиликлари” информацион дастури орқали ёритилди.
⭕️ Уланиш учун: @buxoronoma1920
* Жараён
Бухоро вилоятида талаба бўлиш орзусидаги абитуриентлар учун тест синовлари давом этмоқда.
Имтиҳонлар Бухоро шаҳридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги биноси ва “Ёшлик” спорт мажмуаларида ўтказилмоқда.
Тест синовлари ўтаётган объектлар барча зарур жиҳозлар билан таъминланган. Шунингдек, ҳудудда ота-оналар учун кутиш жойлари, тест жараёнларини онлайн кузатиш имкониятлари яратилган.
Бухоро вилоятида 40 минг 874 нафар олий таълим муассасаларига ўқишга кириш истагидаги абитуриентдан ҳужжатлар келиб тушган. 21 июль ҳолатида 1-смена тест синовларида иштирок этиши белгиланган 1740 нафар абитуриентдан 1625 нафари имтиҳонда иштирок этди. 115 нафар талабгор иштирок этмади.
Тоҳир ИСТАТОВ фотолавҳаси
⭕️ Уланиш учун: @buxoronoma1920
"САОДАТ" журналининг 2024 йил 5-сони мутолаа учун ҳавола қилинмоқда.
⭕️ Уланиш учун: @buxoronoma1920
Контракт тўловидан 12 фоиз даромад солиғини қайтариб олиш мумкин.
Батафсил видеода 👆
⭕️ Уланиш учун: @buxoronoma1920