Олий таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилиш ва давлат буюртмасини жойлаштириш тизимини такомиллаштириш тўғрисида
https://yuz.uz/news/oliy-talim-tashkilotlariga-oqishga-qabul-qilish-va-davlat-buyurtmasini-joylashtirish-tizimini-takomillashtirish-togrisida
* Улуғларга эҳтиром
Бухоро шаҳридаги 29-ИДУМ 2-синф ўқувчиси Абдураҳмон Обидуллоев.
⭕️ Уланиш учун: @buxoronoma1920
Айрим ўқитувчиларга ҳар ойлик қўшимча устама тўланади
2025 йил 1 январдан бошлаб қатор педагог кадрларга уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўланади.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон – 2030 стратегиясини Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармонида белгиланган.
Бунда, устама Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида она тили ва адабиёт ҳамда тарих фанлари бўйича Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг миллий баҳолаш тизимида олинган тегишли даражадаги сертификатга эга бўлган ва ушбу фанлардан дарс берувчиларга тўланади.
Умумий ўрта таълим муассасалари директорларини менежерлик бўйича сертификациялаш тизими жорий этилиши белгиланди. Директор ҳар беш йилда бир маротаба аттестациядан ўтказилади.
⭕️ Уланиш учун: @buxoronoma1920
* Мушоҳада
ХХI аср — ахборот технологиялари асри. Хўш, замонавийлик деганда, ҳақиқатан ҳам телевизор, телефон, компьютер, интернет олами ва турли электрон ўйинларига муккасидан кетиш тушуниладими? Боласи йиғлаган вақтда унга егулик ва меҳр бериб, тарихимиз, қадрият, урф-одатларимиз ҳақида эртаклар айтиб бериш ўрнига, уни “овутиш” мақсадида телефон бериб қўйган “ОНА”лар замонавий инсонлар ҳисобланишадими? Биз бугун кимларни тарбия қилишни хоҳлаймиз?
Яшириб нима қиламиз, бугун аксарият ёшлар сира-сира қўлига китоб ушламай қўйди. Газета-журнал мутолаасини-ку, гапирмай қўя қолайлик. Чунки на ота-она, на мактабда ўқитувчи: “Сен қайси газета-журналга обуна бўласан, нимани ўқишни хоҳлайсан?” деб сўрамайди. Баҳона бўлса бор: Мажбурий обуна! Таассуф. Минг афсус!
Адиба Шарифованинг "Ҳуррият" газетасида чоп этилган мақоласидан.
⭕️ Уланиш учун: @buxoronoma1920
"Бухоронома" газетасининг 2024 йил 12-сони билан танишинг.
⭕️ Уланиш учун: @buxoronoma1920
Ўзбекистонликлар март ойида неча кун дам олади?
Президент фармонига кўра, март ойида Ўзбекистон аҳолиси учун қуйидаги дам олиш кунлари мавжуд:
8 март – жума (байрам);
21 март – пайшанба (байрам);
22 март – жума (иш ҳафтаси туридан қатъий назар барча ходимлар учун қўшимча ишланмайдиган кун);
23 март – шанба (олти кунлик иш ҳафтаси ходимлари учун қўшимча ишланмайдиган кун).
Наврўз байрамида ўзбекистонликлар 4 кун, 8 март куни эса беш кунлик иш ҳафтаси ишчилари 3 кун кетма-кет дам олади.
Шундай қилиб, якшанба кунларини ҳисобга олган ҳолда ҳафтасига 5 кун ишлайдиган Ўзбекистон фуқаролари 13 кун дам олади.
⭕️ Уланиш учун: @buxoronoma1920
Ўзбекистон ва Россия етакчилари олий даражадаги келишувларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилдилар
https://yuz.uz/news/ozbekiston-va-rossiya-etakchilari-oliy-darajadagi-kelishuvlarni-amalga-oshirish-masalalarini-muhokama-qildilar
https://www.uza.uz/uz/posts/vobkentda-bemorda-murakkab-zharrohlik-amaliyoti-otkazildi_569714
Читать полностью…МЕҲРГА ТАШНА БОЛАЖОНЛАР ЙЎҚЛАНДИ
Бухоро шаҳридаги ногиронлиги бўлган болалар учун “Мурувват” интернат уйида тарбияланаётганлар Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлимининг доимий эътиборида.
Бу галги ташриф ҳам кемтик кўнгиллар қувончига сабаб бўлди.
Дастлаб, интернат кутубхонасида китобсевар ёшлар билан эркин мулоқот олиб борилди. Болажонлар олдинги йўқловлар давомида тортиқ этилган китоблар мутолаасидан олган таассуротларини баён этишди. Устоз ижодкорларнинг шеърлари янгради.
Фаол ёшлар ҳамда мурувват уйи кутубхонасига Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан ўзбек ҳамда рус тилида нашр этилган бадиий китоблар тақдим этилди, қўшимча парваришга, маънавий-руҳий далдага муҳтож болажонларга эса ширинликлар улашилди.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси
Бухоро вилояти бўлими
⭕️ Уланиш учун: @buxoronoma1920
"Бухарский вестник" газетасининг 2024 йил 11-сони билан танишинг.
⭕️ Уланиш учун: @buxoronoma1920
"Бухарский вестник" газетасининг 2024 йил 35-сони билан танишинг.
⭕️ Уланиш учун: @buxoronoma1920
* Улуғларга эҳтиром
Когон туманидаги 18-умумтаълим мактаби 8-синф ўқувчилари.
⭕️ Уланиш учун: @buxoronoma1920
https://uza.uz/uz/posts/maqsad-ishsiz-xotin-qizlarning-bandligini-taminlash_571042
Читать полностью…Ёшлар бандлигини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди
https://yuz.uz/news/yoshlar-bandligini-taminlash-masalalari-muhokama-qilindi
"Бухарский вестник" газетасининг 2024 йил 12-сони билан танишинг.
⭕️ Уланиш учун: @buxoronoma1920
* Йўқлов
БИТТА ИЖОДКОРИНГ КЕТДИ, БУХОРО!
Бир неча кунги илиқ об-ҳаво қани-ю, 16 февралнинг совуғи, кўз очирмайдиган кучли шамоли юз-кўзларинг демай чимчилайди.
Табиатнинг ғалаёними бу? Бухоронинг бир фидойи ўғлони ўтганига исёними?
Жондорнинг Алели қишлоғига бутун Ўзбекистон кўчиб келгандек. Кўчалар, йўллар машиналардан тўлиб кетган. Кўзларида мунг, ёш қалққанларнинг саноғи йўқ. Юзлаб одам бўзлайди...
Совуқ эса забтига олади. Табиатдаги ўзгаришни, вақт, масофани баҳона қилиб ҳам таъзияга келмаслик мумкин-ку?
Йўқ, одамлар асл ўғлонларини сўнгги йўлга кузатиб қўймоқ учун осмондан тош ёғганда ҳам, ўнлаб чақирим йўл босиб бўлса-да, барибир келар экан! Йиғлаб-бўзлаб узатар экан, чин дунёга.
Оқибат йўқ, деймиз. Ёлғон!
Худди шундай ҳолни Бухоронинг яна бир забардаст ижодкори Садриддин Салим Бухорийни сўнгги йўлга кузатаётганда кўрганман.
Ёмғир ёғаётган бўлса-да, Бухоро кўчаларида одам сиғмаган. Шоирини суйган халқ бир мартагина бўлса-да унинг тобутини ушламоқни шараф билиб, интилган. Садриддин аканинг тобути гўёки қўлдан-қўлга ўтиб эмас, сузиб бораётгандек бўлганди, назаримда. Кўзлардан қуйилган ёшлар ҳали-ҳануз тинмайди...
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзоси, уюшманинг Бухоро вилояти бўлими раиси Бахтиёр Асадовни ҳам халқимиз нечоғлик севиб ардоқлашига шу куни яна бир бор амин бўлдим.
Бахтиёр укамизнинг режалари, орзулари етим қолди. У ҳар куни Бухоро журналистикаси ривожи ҳақида ўйлар, қалам аҳлини бирлаштириш, руҳлантириш йўлларини излар, қайсидир бемор, уйда ўтириб қолган ҳамкасб ҳолидан хабар олар, совға-саломлар қилар, Бухоро спорти овозасини ёйишга интилар, газетасини кўп тиражда, мазмунли йўсинда ўқувчиларига етказмоқчи бўлар... Э-ҳе, саноғи йўқ эди режаларининг.
– Бахтиёр, янги йил арафасида тўй қиляпман. Ўғлимнинг тўйида барча ижодкорларни ўзингиз бошлаб келасиз... – дегандим телефондаги сўнгги суҳбатда.
– Албатта, опагинам! – деганди. Маслаҳатлар берганди...
Лекин ҳамма келди-ю, ўзи келмади.
Тўйдан кейин бир неча кун аразлаб юрдим, гина қилдим... Билмабманки, у ўлим билан олишаётган экан!
Аёлига қилган қўнғироқларимиздан англадикки, аҳволи оғир.
– Кўргани келмай туринглар, опа, тузалиб кетсинлар, ўзим чақираман, – дерди аёли.
Йўқ, чорламади.
Сўнгги йўлга кузатгани бордик...
Бахтиёр Асадов Бухоро журналистикаси фидойиларидан бири, Бухоро спортини оммалаштирган спорт журналисти эди.
Нафақат Бухорода, республикамизнинг отахон, обрўли оммавий ахборот воситалари, миллий телерадиокомпанияда қатор йиллар ишлаган оташнафас ижодкор эди.
У ўзига хос журналистлар сулоласини яратиб кетган оила сарбони.
Айтаверсам, фазилатларини санашдан адашиб кетаман...
Илоҳим, борар манзилингиз ризвон боғлари, гулу жамбиллар макони –жаннатларда бўлсин!
Ортингизда қолгани – бир тутам оппоқ нур охиратингизни ҳам ёруғ айласин, Бахтиёр укам!
Махфират АТОЕВА
⭕️ Уланиш учун: @buxoronoma1920
“Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида
https://yuz.uz/news/o-gosudarstvennoy-programme-po-realizatsii-strategii-uzbekistan-2030-v-god-podderjki-molodeji-i-biznesa
"Ёш китобхон" танловининг 10-14 ёш тоифасидаги финал босқичи якунланди
1-ўрин – Муҳаммадиева Наргиза Улмас қизи 417,4 балл (Самарқанд вилояти) – Президент совғаси Cобалт автомобили билан;
2-ўрин – Мансуржонова Эъзоза Жасур қизи 387 балл (Наманган вилояти) – 50 миллион сўм пул мукофоти билан;
3-ўрин – Шаропова Ҳалима Шерали қизи 379 балл ( Бухоро вилояти) – 30 миллион сўм пул мукофоти билан тақдирланди.
Бундан ташқари, барча финал босқичи қатнашчилари 10 миллион сўмдан пул мукофотини қўлга киритди.
Юқори ёш тоифасидаги "Ёш китобхон"лар мусобақаси давом этмоқда.
⭕️ Уланиш учун: @buxoronoma1920
"Бухоронома" газетасининг 2024 йил 11-сони билан танишинг.
⭕️ Уланиш учун: @buxoronoma1920
* Матбуот анжумани
Бухоро вилоятида жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, соҳа ходимларининг фаолияти, мавжуд муаммолар ва келгусида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар ва уларнинг натижалари хусусида ахборот бериш, тизимда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 22 февраль (пайшанба) куни соат 10:00 да вилоят ИИБ хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси конференц залида матбуот анжумани ўтказилади.
Анжуманга барча ОАВ вакиллари таклиф этилади.
⭕️ Уланиш учун: @buxoronoma1920
Буюк туркман шоири ва мутафаккири Махтумқули Фироғий таваллудининг 300 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида
https://yuz.uz/news/buyuk-turkman-shoiri-va-mutafakkiri-maxtumquli-firogiy-tavalludining-300-yilligini-keng-nishonlash-togrisida
* Жараён
Мактабгача ва мактаб таълими вазири жамғармасига даъвогар педагогларни саралаш имтиҳонлари бошланди
Бугун Мактабгача ва мактаб таълими вазири жамғармаси ҳисобидан 2024 йилда ҳар ойлик устамага даъвогар педагогларнинг саралаш имтиҳонларига старт берилди.
Мазкур саралаш жараёнларининг биринчи босқичи – номзодларнинг дарс берадиган умумтаълим фани бўйича билим даражасини баҳолаш учун тест синовлари Билим ва малакаларни баҳолаш агентли Бухоро вилояти бўлими биносида бўлиб ўтди.
Талабгорларга жами 40 та тест саволи учун 100 дақиқа вақт берилди. Саволларнинг 10 таси педагогика, 30 таси дарс берадиган фани бўйича тайёрланган. Ҳар бир тўғри жавоб учун 2,5 балл берилади.
Тест синови натижасига кўра максимал балнинг 80 фоизини йиққан талабгорлар 2-босқичга ўтказилади.
Бухоро вилоятидан мазкур жараёнда 308 нафар педагог ходимлар иштирок этиши белгиланган бўлиб, бугунги синовларда уларнинг 304 нафари иштирок этди.
Тоҳир ИСТАТОВ фотолавҳаси
⭕️ Уланиш учун: @buxoronoma1920