Қулоқчинлардан нотўғри фойдаланиш эшитиш қобилиятининг буткул йўқолишига сабаб бўлиши мумкин
https://yuz.uz/news/quloqchinlardan-notogri-foydalanish-eshitish-qobiliyatining-butkul-yoqolishiga-sabab-bolishi-mumkin
Бухоро вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармасининг вилоятимиз аҳолисига МУРОЖААТИ
Азиз фуқаролар!
Ҳаво ҳарорати кескин совиб, электр, газ ёки бошқа ёқилғида ишлайдиган иситиш мосламаларига эҳтиёж ортади.
Бунда эътиборсизлик туфайли ёки носоз, ностандарт иситиш мосламаларини ишлатиш натижасида ис газидан заҳарланиш, ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши ва ёнғинлар содир бўлиши мумкин.
Бундай ҳолатларга тушмаслик учун носоз газ, электр ва бошқа ёқилғида ишловчи иситиш мосламаларидан фойдаланманг.
Ошхонада ўрнатилган табиий газда ишловчи газ плиталардан, очиқ олов (кўмир ва ўтин чўғлари)дан хоналарни иситиш мақсадида фойдаланманг.
Ҳавони алмаштирувчи шамоллатиш шахталари ёки туйнукларни очиқ ва ишчи ҳолатда бўлишини таъминланг.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Унутмас мени боғим!
Охунжон Сафаров 1940 йил 18 февралда Бухоро вилояти, Шофиркон туманида туғилган. 1961 йилда Бухоро давлат педагогика институтининг тарих-филология факультетини тугатган.
Олим 1962 йилдан умрининг охирига қадар Бухоро давлат университетида фаолият кўрсатди.
У 1971 йилда “Шукур Саъдулла – болалар адиби” мавзуидаги номзодлик, 1986 йилда “Ўзбек болалар поэтик фольклорининг жанрий таркиби ва бадиияти” мавзуидаги докторлик диссертацияларини ёқлади. Ўзбек болалар адабиётшунослиги ва ўзбек фольклоршунослиги соҳаларида самарали изланишлар олиб борган фидойи олим ўз илмий-ижодий фаолияти давомида 600 га яқин илмий, илмий-оммабоп ва публицистик мақолалар ҳамда элликка яқин рисола, монография, дарслик, ўқув қўлланма ва мажмуалар яратди.
Олимнинг “Болалик куйчиси”, “Бойчечак”, “Болаларни эркаловчи ўзбек халқ қўшиқлари”, “Ўзбек болалар поэтьик фольклори”, “Ўзбек болалар адабиёти”, “Ўзбек болалар адабиёти ва адабий жараён”, “Ўзбек фольклори очерклари”, “Ўзбек халқ оғзаки поэтик ижоди”, “Фольклор амалиёти”, “Қоракўллик куйчилар”, “Оила маънавияти”, “Алла-ё алла”, “Туй муборак, ёр-ёр”, “A treasuzy of uzbek legends and lore” (“Ўзбек фольклори жавоҳирлари”), “Читтигул”, “Замонлар тонгининг чароқларисиз”, “Ўзбек адабий танқидчилиги тарихи”, “Бўзлардан учган ғазал-ай”, “Бухорча” ва “Мавриги” тароналари”, “O’zbek xalq og’zaki badiiy ijodi” каби китоблари бугунги кунда ҳам олий ўқув юртлари дарслик-қўлланмалари сифатида хизмат қилиб келмоқда.
Заҳматкаш олим шеърият соҳасига қўл уриб, бу борада ҳам шогирдларига ибрат бўла олган эди. Унинг турли йилларда чоп этилган “Бухорийлар ёхуд ўн икки юлдуз ҳақида қўшиқ”, “Ширинтойлар баҳори”, “Болалигим қолган кўчалар” сингари шеърий тўпламлари ана шундай уринишлар маҳсулидир.
Серқирра олим ва ижодкор 2014 йил 15 март куни вафот этган.
⭕️ Уланиш учун: @buxoronoma1920
"Бухоронома" газетасининг 2024 йил 10-сони билан танишинг.
⭕️ Уланиш учун: @buxoronoma1920
ТАЪЗИЯ
“Бухоронома” ва “Бухарский вестник” газеталари таҳририяти жамоаси таҳририят фахрийси, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси вилоят бўлими раиси, “Бухоро спорти” газетаси бош муҳаррири
Бахтиёр АСАДОВнинг
вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.
Жаноза намози бугун соат 13:30 да Жондор тумани, Алелича қишлоғи масжидида ўқилади.
Устознинг охиратлари обод бўлсин!
⭕️ Уланиш учун: @buxoronoma1920
* Улуғларга эҳтиром
Когон туманидаги 15-умумтаълим мактаби 2-синф ўқувчилари.
⭕️ Уланиш учун: @buxoronoma1920
Ижтимоий ҳимоя тизими бўйича таклифлар кўриб чиқилди
https://yuz.uz/news/ijtimoiy-himoya-tizimi-boyicha-takliflar-korib-chiqildi
* Улуғларга эҳтиром
Қоровулбозор туманидаги 2-умумтаълим мактаби 7-синф ўқувчиси Ҳанифа Маъмуржонова.
⭕️ Уланиш учун: @buxoronoma1920
Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси томонидан “Радиода миллий контентнинг ўрни” мавзусида халқаро конференция ўтказилди
https://yuz.uz/news/ozbekiston-milliy-media-birlashmasi-tomonidan-radioda-milliy-kontentning-orni-mavzusida-xalqaro-konferentsiya-otkazildi
"Бухоронома" газетасининг 2024 йил 9-сони билан танишинг.
⭕️ Уланиш учун: @buxoronoma1920
* Улуғларга эҳтиром
Жондор тумани “Баркамол авлод” болалар мактабининг тумандаги 48-умумтаълим мактабида ташкил этилган “Ёш қаламкашлар” тармоқ тўгараги аъзоси Раёна Халилова.
⭕️ Уланиш учун: @buxoronoma1920
* Жараён
Кун фотоси: Дур ичидаги мўъжиза.
Тоҳир ИСТАТОВ олган сурат
⭕️ Уланиш учун: @buxoronoma1920
Озиқ-овқат маҳсулотини экспорт қилувчиларга молиявий ресурслар ажратилади
https://yuz.uz/news/oziq-ovqat-mahsulotini-eksport-qiluvchilarga-moliyaviy-resurslar-ajratiladi
Олот: "Бўрибек Чандир" МФЙ даги 30 дан ортиқ иссиқхонада кооперация усулида помидор етиштирилмоқда
Читать полностью…"Бухарский вестник" газетасининг 2024 йил 10-сони билан танишинг.
⭕️ Уланиш учун: @buxoronoma1920
* Жараён
“ЭРИШИЛГАН НАТИЖАНИНГ ЎЗИ ЭНГ ЯХШИ КЎЗГУДИР!”
Тажрибали тадбиркор Мамлакат Содиқова ёшлар билан учрашди.
⭕️ Уланиш учун: @buxoronoma1920
* Улуғларга эҳтиром
Когон туманидаги 13-умумтаълим мактаби 5-синф ўқувчилари.
⭕️ Уланиш учун: @buxoronoma1920
Диққат, пресс-тур!
“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан 2024 йил 15 февраль куни соат 10:00 да пресс-тур ташкил этилади.
Пресс-тур давомида банк томонидан молиялаштирилган лойиҳалар, мижозлар учун яратилган қулайликлар, маҳсулот ва хизматлар кўламига оид маълумотлар, Когон туманидаги “KOGON NUR TEKS” корхонаси фаолияти билан яқиндан танишиш имконияти яратилади.
Пресс-турга вилоятимиз ҳудудида фаолият юритаётган барча оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф қилинади.
Пресс-тур тадбири “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси биносида бошланади.
Манзил: Бухоро шаҳри, Баҳоуддин Нақшбанд кўчаси, 257А-уй.
Мўлжал: “Чевар” маиший хизмат уйи.
Пресс-турда иштирок этишни хоҳловчилар (94) 711-14-01 рақами билан уланиб, рўйхатдан ўтишлари лозим.
⭕️ Уланиш учун: @buxoronoma1920
* Улуғларга эҳтиром
Когон туманидаги 15-умумтаълим мактаби 3-синф ўқувчиси Достон Остонов.
⭕️ Уланиш учун: @buxoronoma1920
* Улуғларга эҳтиром
Жондор тумани “Баркамол авлод” болалар мактабининг тумандаги 48-умумтаълим мактабида ташкил этилган “Ёш қаламкашлар” тармоқ тўгараги аъзоси Рухшона Фарҳодова.
⭕️ Уланиш учун: @buxoronoma1920
"Бухарский вестник" газетасининг 2024 йил 9-сони билан танишинг.
⭕️ Уланиш учун: @buxoronoma1920