buxoronoma1920 | Неотсортированное

Telegram-канал buxoronoma1920 - buxoronoma1920 / Расмий канал

932

"Buxoronoma" газетасининг Telegram даги расмий канали

Подписаться на канал

buxoronoma1920 / Расмий канал

УМРБОҚИЙ ИБРАТ МАКТАБИ

Дунёда ўзининг кўп асрлик тарихи, мутафаккир аждодлари билан мақтана оладиган халқлар саноқли. Не бахтки, ўзбек халқига бу саодат такрор-такрор насиб этган. Дунёга кўзгу, фарзандларимизга ибрат қилиб кўрсатадиган улуғ аждодларимиз сафи бениҳоя кенг. Шубҳасиз, икки муаззам чинор – беназир шоир ва мутафаккир Алишер Навоий ҳамда шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур сиймоси бу улуғвор сафда ўзига хос мустаҳкам ўрнига эга.

Шу кунларда мамлакатимиз ва унинг сарҳадларидан ташқарида бўлганидек, туманимиз, жумладан, ёш авлод таълим-тарбиясига камарбаста бўлиб келаётган умумтаълим мактабимизда ҳам икки улуғ аждодимизнинг ибратли ҳаёти ва серқирра ижодини ўрганиш, тарғиб этишга бағишланган маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда. Жумладан, ўқувчи-ёшлари ўртасида Навоий ва Бобур шеърларини маҳорат билан ижро этиш бўйича эълон қилинган челленж, суратлар ва китоблар кўргазмаси, ижодий ишлар танлови ва энг асосийси, Навоийхонлик ва Бобурхонлик кечалари келажагимиз эгаларининг икки маърифатпарвар аждодимиз сиймосига эҳтироми чексиз эканлигини яққол намоён этмоқда. Турли тарихий шахслар, айниқса, Навоий ва Бобур сиймосини гавдалантираётган ўқувчиларимиз қалби фахр-ифтихорга тўлмоқда.
Дарҳақиқат, буюк мутафаккир бобомиз Алишер Навоий биз, авлодларига беқиёс маънавий мерос қолдирди. Бугун юртимизда Навоий асарлари кириб бормаган хонадон йўқ. Диёримизда минглаб Алишерлар вояга етаётгани айни ҳақиқат. Уларга ота-оналари улуғ зотга ўхшаб эл-юрт меҳр-муҳаббатига сазовор бўлсин, дея шундай исм танлашган, албатта. Мутафаккир яратган қаҳрамонлар, у кишининг устоз ва шогирдлари номлари ҳам ота-оналаримиз севиб танлайдиган исмлар қаторида туради. Буюк шоир ғазаллари билан айтиладиган ўнлаб қўшиқлар кўпчиликнинг қалб тўридан жой олган.
Бундай фикрларни “дилбар шахс” Бобур Мирзо сиймосига нисбатан ҳам бемалол айта оламиз. Унинг Ватан соғинчи билан йўғрилган ғазал ва рубоийларидан намуналарни кўпчилик ёд айтиб юради. “Яхшилиғ” радифли ғазали, “Ҳар кимки вафо қилса, вафо топқусидир” рубоийси халқона ҳикмат каби оммалашиб кетган. “Бобурнома”даги Бухор таърифига бағишланган самимий сўзлар ҳар биримизга фахр бағишлайди.
Глобал ахборот асрида яшаяпмиз. Китоб, газета, журнал каби қадриятлар ўрнини ижтимоий тармоқлар тобора шиддат билан эгаллаб боряпти. Замон шиддати нафақат ёшларни, балки ёши катта авлодни ҳам шошириб қўйиб, китоб мутолаасига фурсат топилмайдиган ҳолатлар тобора кўпроқ учрамоқда. Ана шундай шароитда ўқувчи-ёшларимизнинг Навоий ва Бобур тимсолида адабиётга, китобга меҳр қўяётгани бизни қувонтиради, албатта. Чунки улар бобомерос туйғу қанотида аслида китоб энг яқин дўсти ва кўмакчиси эканлигини яхши англашади. Устозлар далдаси билан янада теранлашаётган бу туйғу уларнинг ёрқин келажаги кафолати бўлиши шубҳасиз.

Нилуфар КЕНЖАЕВА,
Бухоро туманидаги 20-мактаб ўқитувчиси

⭕️ Уланиш учун: @buxoronoma1920

Читать полностью…

buxoronoma1920 / Расмий канал

* Улуғларга эҳтиром

Когон туманидаги 13-умумтаълим мактаби 7-синф ўқувчиси Сабина Баҳодирова.

⭕️ Уланиш учун: @buxoronoma1920

Читать полностью…

buxoronoma1920 / Расмий канал

* Улуғларга эҳтиром

Когон туманидаги 5-ИДУМ  2-синф ўқувчиси Хурсаной Муродова.

⭕️ Уланиш учун: @buxoronoma1920

Читать полностью…

buxoronoma1920 / Расмий канал

***
Бу юртда алп чинорлар ўсар,
Кўк гумбазлар ўнгу сўлингда.
Бир азага кириб ўтсанг гар,
Сўнг ўнта тўй учрар йўлингда.
Гоҳ бировлар танишар илк бор,
Гоҳ йиғилар эски улфатлар.
Одамзотга дунё бўлмас тор
То мавжуддир ширин суҳбатлар…
Ҳаётнинг ҳар лаҳзаси гўзал,
Умрнинг ҳар дами ғанимат.

⭕️ Уланиш учун: @buxoronoma1920

Читать полностью…

buxoronoma1920 / Расмий канал

***
Дуч келади юзлаб чеҳралар,
Кўпин қайтиб кўрмоқлик маҳол.
Улар дилга яқин нақадар,
Шунинг ўзи туганмас иқбол.
Барчинойлар нигоҳида сир,
Алпомишлар кўзида яшин.
Ёшлик қайтар қалбга сочиб нур,
Эслайсан илк севги оташин…
Ҳаётнинг ҳар лаҳзаси гўзал,
Умрнинг ҳар дами ғанимат.

⭕️ Уланиш учун:
@buxoronoma1920

Читать полностью…

buxoronoma1920 / Расмий канал

Анвар ОБИДЖОН

***
Тун пардаси очилар аста,
Чиқиб келар саҳнага қуёш.
Келинчакдек бўлиб ораста,
Гул саломдан кўтаради бош.
Ҳовли гўё ювилган чинни,
Йўллар гўё артилган ойнак.
Қутлаш учун янги бу кунни,
Эл оёққа турар жонсарак…
Ҳаётнинг ҳар лаҳзаси гўзал,
Умрнинг ҳар дами ғанимат.

⭕️ Уланиш учун:
@buxoronoma1920

Читать полностью…

buxoronoma1920 / Расмий канал

* Улуғларга эҳтиром

Когон туманидаги 5-ИДУМ  5-синф ўқувчиси Дурдона Шопўлатова.

⭕️ Уланиш учун: @buxoronoma1920

Читать полностью…

buxoronoma1920 / Расмий канал

* Сиз учун муҳим!

Узумнинг энг катта фойдаси

Аксариятимиз узумда глюкоза моддаси кўп, дея уни тез-тез истеъмол қилишга ҳаракат қиламиз. Ва бу билан хатарли бир хасталикнинг олдини оламиз.
Касалликнинг номини айтишдан аввал узум хотира ва диққатни жамлашни яхшилаши, таркибидаги антиоксидант бирикмалар эса миядаги оксидловчи зарарни минималлаштиришга ёрдам беришини маълум қилмоқчимиз.
Узум ёш ўтган сари мияни когнитив қобилиятнинг пасайиши ва хотира йўқолишидан ҳимоя қилади.
Асосан қизил рангли узум меваларнинг терисида жойлашган ўзига хос антиоксидант бўлган моддалар миядаги яллиғланишни камайтириш орқали Альцгеймер касаллигининг ривожланиш хавфини камайтиришга ёрдам беради.
Узум шунингдек, қон томирларини ҳимоя қилади ҳамда юракнинг шикастланиши ва яллиғланишининг олдини олади.

⭕️ Уланиш учун: @buxoronoma1920

Читать полностью…

buxoronoma1920 / Расмий канал

Улар Хитойда юртимиз шарафини ҳимоя қилади
https://yuz.uz/news/ular-xitoyda-yurtimiz-sharafini-himoya-qiladi

Читать полностью…

buxoronoma1920 / Расмий канал

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарлари кенгаши мажлисидаги нутқи
https://yuz.uz/news/vstuplenie-prezidenta-respubliki-uzbekistan-shavkata-mirziyoeva-na-zasedanii-soveta-glav-gosudarstv-uchrediteley-mejdunarodnogo-fonda-spaseniya-arala

Читать полностью…

buxoronoma1920 / Расмий канал

⭕️ Уланиш учун: @buxoronoma1920

Читать полностью…

buxoronoma1920 / Расмий канал

* Жамоатчилик назорати

... ГАЗЕТАЛАР ЕТИММИ?

...Ёш авлодни саводли қилиб тарбиялашда катта аҳамиятга эга газета ва журналлар танг аҳволда. Бир амаллаб обуна қилинадиган нашрлар ҳам нафас ололмай ётибди...

Не ажабки, бизда журналистика деганда кўпроқ ТВ тушунилади. Давлат матбуотга, яъни газета ва журналга бир тийин ҳам ажратмайди. Бироқ бюджетни эмиб ётган ўзбек ТВнинг қайси канали томошабин учун қизиқ?..

Мақола матни билан “Жамият” газетасининг 2023 йил 14 сентябрь кунги сонида танишишингиз мумкин.

⭕️ Уланиш учун: @buxoronoma1920

Читать полностью…

buxoronoma1920 / Расмий канал

"Diyor yangiliklari" informatsion dasturi, "Assalom Buxoro" tonggi dasturi , maxsus reportajlar, eksklyuziv intervyular, FM 101.3 Buxoro radiosi to'lqini orqali uzatilayotgan eshittirishlar qanday tayyorlanadi? Buxoro davlat universiteti jurnalistika ta’lim yonalishi, 3-bosqich talabalari ana shular haqida mutaxassislik fanlari boyicha o'tkazilgan navbatdagi sayyor darsda,ya’ni O‘zbekiston Jurnalistlar uyushmasi Buxoro viloyati bo'limi tomonidan viloyat teleradiokompaniyasiga uyushtirilgan press-tur jarayonida bilib olishdi.

Читать полностью…

buxoronoma1920 / Расмий канал

Коммунал хизмат: Қиш эшик қоқмоқда... Ҳозирлик қандай?

Читать полностью…

buxoronoma1920 / Расмий канал

"Бухоронома" газетасининг 2023 йил 74-75-сонлари билан танишинг!

⭕️ Уланиш учун: @buxoronoma1920

Читать полностью…

buxoronoma1920 / Расмий канал

ТАЪЗИЯ

“Бухоронома” ва “Бухарский вестник” газеталари таҳририяти жамоаси Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзоси, таниқли мураббий ва журналист, “Янги Қизилтепа” газетаси бош муҳаррири

Раҳим МАҚСУДОВнинг

вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

Устознинг охиратлари обод бўлсин!

⭕️ Уланиш учун: @buxoronoma1920

Читать полностью…

buxoronoma1920 / Расмий канал

* Улуғларга эҳтиром

Қоровулбозор туманидаги 2-умумтаълим мактаби 6-синф ўқувчиси Мадина Умурова.

⭕️ Уланиш учун: @buxoronoma1920

Читать полностью…

buxoronoma1920 / Расмий канал

***
Бош кўтармас кимдир ишидан,
Кимдир ўйлар улуғ бир режа.
Яна сирли ором қушидай
Қўна бошлар юртимга кеча.
Бугунидан эл кўнгли тўлиб,
Эртанги кун учун тўплар дош.
Анвар шоир чарчоғи бўлиб
Тоғ ортига ёнбошлар қуёш…
Ҳаётнинг ҳар лаҳзаси гўзал,
Умрнинг ҳар дами ғанимат.

⭕️ Уланиш учун: @buxoronoma1920

Читать полностью…

buxoronoma1920 / Расмий канал

***
Бир маҳаллар беришган салом,
Энди эса олишар алик.
Тилларида дуо, хуш калом,
Саодатдир ҳатто кексалик.
Кулиб турган мунчоқкўз бола
“Тинчлик” сўзин солар ёдингга.
Сочларингдан эриб оқ тола
Интиласан яна олдинга…
Ҳаётнинг ҳар лаҳзаси гўзал,
Умрнинг ҳар дами ғанимат.


⭕️ Уланиш учун: @buxoronoma1920

Читать полностью…

buxoronoma1920 / Расмий канал

***
Қаймоқ иси яйратар танни,
Дастурхонда иссиқ кулчалар.
Сув босгандек қақроқ ўзанни
Одамларга тўлар кўчалар.
Асли ҳатто гўдак эмизмоқ
Баробардир оғир юмушга.
Ошиқарлар, юраклар қайноқ,
Биров ишга, биров ўқишга…
Ҳаётнинг ҳар лаҳзаси гўзал,
Умрнинг ҳар дами ғанимат.

⭕️ Уланиш учун:
@buxoronoma1920

Читать полностью…

buxoronoma1920 / Расмий канал

"Jadid" газетасининг 2024 йил 9 февраль кунги 7-сони мутолаа учун ҳавола қилинмоқда.

Уланиш учун:
/channel/ijod_bustoni

Читать полностью…

buxoronoma1920 / Расмий канал

* Ислоҳот

Кичик бизнесни қўллаб-қувватлашга доир қарор имзоланди

“Кичик бизнесни ривожлантиришни молиявий ва институционал қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2023 йил 1 октябрдан “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастури амалга оширилади.
Қуйидагилар “Кичик бизнесга кўмаклашиш маркази” масъулияти чекланган жамиятларига онлайн ариза юбориш орқали Дастурда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлади:
камида 1 йил мобайнида ишлаётган ЯТТ, деҳқон хўжаликлари, ўзини ўзи банд қилган шахслар, ҳунарманд, касаначи, НТТ, уч ва ундан ортиқ кишини доимий иш билан таъминлаётган кичик тадбиркорлик субъектлари;
оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида ўз бизнес лойиҳаларини муваффақиятли амалга ошириб, ижобий кредит тарихига эга бўлган шахслар.
2023 йил 1 октябрдан Дастурда иштирок этувчи кичик тадбиркорлик субъектларига, жумладан:
фаолиятини йўлга қўйиш ёки кенгайтириш учун 2 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача ҳамда айланма маблағлар учун револьвер тарзда 3 йилгача йиллик Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоизлик юқори ставкада 1,5 миллиард сўмгача кредитлар ажратилади ва (ёки) асосий воситаларни сотиб олиш учун лизинг берилади.
Бунда, 100 миллион сўмгача кредитларни гаровсиз, 150 миллион сўмгача кредитларни гаров талаби 50 фоизгача пасайтирилган ҳолда ажратиш имконияти назарда тутилади;
қиймати 1,5 миллиард сўмгача бўлган асосий воситалар 7 йилгача бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан қарзга берилади;
инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш, юқори технологик стартап лойиҳаларига давлат илмий дастурлари доирасида 2 миллиард сўмгача грант маблағлари ажратилади.
2024 йил 1 январдан оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кредитлар 3 йилгача муддатга 6 ойлик имтиёзли давр билан йиллик Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада ажратилади.
Қарор билан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тузилмасида Кичик ва ўрта бизнес ривожланишини таҳлил қилиш, қўллаб-қувватлаш ва соҳада давлат сиёсатини мувофиқлаштириш департаменти ташкил этилди.

⭕️ Уланиш учун: @buxoronoma1920

Читать полностью…

buxoronoma1920 / Расмий канал

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2022-yil 2-fevraldagi PQ-112-son qarori ijrosini ta'minlash maqsadida Kogon shahrida O'zbekiston davlat filarmoniyasi Botir Zokirov nomidagi Milliy estrada simfonik orkestrining konsert dasturi bo'lib o'tdi.
Dastur tomoshabinlarga ko'tarinki kayfiyat bag`ishladi.

Читать полностью…

buxoronoma1920 / Расмий канал

Қоракўл: туман марказида ёшлар ва аҳоли учун кўнгилочар маскан ҳозирланмоқда

Читать полностью…

buxoronoma1920 / Расмий канал

Ўзбекистон Президенти Оролни қутқариш халқаро жамғармаси доирасидаги ҳамкорлик истиқболларини кўрсатиб ўтди
https://yuz.uz/news/ozbekiston-prezidenti-orolni-qutqarish-xalqaro-jamgarmasi-doirasidagi-hamkorlik-istiqbollarini-korsatib-otdi

Читать полностью…

buxoronoma1920 / Расмий канал

ИНСОН ҚАДРИ УЧУН!

Жорий йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхоналари орқали Бухоро вилояти аҳолисидан 42,7 мингта масалага оид мурожаат келиб тушган. Шундан, 14,4 мингтаси (33,7 фоиз) ижобий ҳал этилган.
Аҳоли томонидан, асосан, пенсия ва ижтимоий ҳимоя; моддий ёрдам ва ҳомийлик; электр энергияси таъминоти; ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабарлар; суд қарорлари ижроси, алимент ва қарз ундириш; бандлик; йўл инфратузилмаси; даволаш ва тиббий хизмат кўрсатиш; уй-жой билан таъминлаш; газ таъминоти билан боғлиқ масалалар энг кўп кўтарилган.
Давлатимиз раҳбарининг ҳар бир фуқарони рози қилиш даражасига эришиш бўйича берган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида, Халқ қабулхоналари томонидан бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, Вобкент тумани Халқ қабулхонаси ва туман солиқ инспекцияси бошлиғи, 4-сектор раҳбари томонидан “Кўлиодина” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси билан ўтказилган сайёр қабулда маҳалланинг Эшонлар қишлоғида яшовчи Д.Ҳотамова маҳалла ҳудудидаги авария ҳолатида фойдаланиб келинаётган, етарли шароитларга эга бўлмаган 90 ўринли 12-сон мактабгача таълим муассасаси биносини таъмирлаб берилишини ёки ўрнига замонавий мактабгача таълим муассасаси биноси қуриб беришни сўраб ҳудуд аҳолиси номидан мурожаат қилган эди.
Мурожаат Халқ қабулхонаси, сектор рахбари ва туман ҳокимлиги масъуллари томонидан кўриб чиқилиб, жорий йил апрель ойида мактабгача таълим муассасаси фаолияти тўхтатилди. Авария ҳолатидаги таълим муассасаси биноси бузиб ташланиб, ўрнига 2 қаватли 120 ўринли мактабгача таълим муассасаси қуриш ишлари бошланди. Ҳозирда муассасада қурилиш- таъмирлаш ишлари якунланиш арафасида. Таълим муассасаси 2023 йил 1 октябрга қадар очилиб, фойдаланишга топширилиши режалаштирилмоқда.
Шунингдек, Ромитан тумани, “Ўба” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро З.Зарипов 2023 йил 8 май куни маҳалла ҳудудида битта қудуқ борлигини ва ушбу қудуқ носоз ҳолатда эканлигини билдириб, уни таъмирлаб беришда ёрдам сўраб мурожаат қолдирган.
Мурожаат туман ҳокимлиги томонидан жойига бориб ўрганилиб, қудуқ тўлиқ таъмирланди, Ўба маҳалласи аҳолисига фойдаланиш учун топширилиб, фуқаро мурожаати ижобий ҳал этилди.

Тоҳир ИСТАТОВ,
“Бухоронома” фотомухбири

⭕️ Уланиш учун:
@buxoronoma1920

Читать полностью…

buxoronoma1920 / Расмий канал

* Жамоатчилик назорати

“НЕГАТИВ”ЧИЛАР ҚАҲРАМОН,
“ПОЗИТИВ”ЧИЛАР МАДДОҲМИ?

... ижтимоий тармоқларда пресс-тур билан боғлиқ изоҳларни ўқир эканман, ахборот сиёсатида анчагина оқсоқлик кузатилаётгани сезилгандек бўлди.

Бошқача айтганда, энди истеъмолчиларга шунчаки ахборотмас, балки таҳлилий мақола, эшиттириш, кўрсатувлар кераклигини ҳис қилдим. Оддий ахборот «диванга ётиб олган аналитиклар»нинг турли талқинларига сабаб бўлар экан. Бу ўз навбатида ҳукуматга ишончсизликни ҳам келтириб чиқаради.

Яъни, мафкурада ҳам, маънавиятда ҳам, ахборот сиёсатида ҳам бўшлиқ бўлмаслиги, шунингдек, бирор бир давлатнинг оммавий ахборот воситаси бошқа бир давлат ОАВ таъсирига тушиб қолмаслиги керак.

Мақоланинг тўлиқ матни билан “Milliy tiklanish” газетасининг 2023 йил 13 сентябрдаги сонида танишишингиз мумкин.

⭕️ Уланиш учун: @buxoronoma1920

Читать полностью…

buxoronoma1920 / Расмий канал

Ботир Зарипов Қоровулбозор туманида бўлди

Читать полностью…

buxoronoma1920 / Расмий канал

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувидаги нутқи
https://yuz.uz/news/ozbekiston-respublikasi-prezidenti-shavkat-mirziyoevning-markaziy-osiyo-davlatlari-rahbarlarining-maslahat-uchrashuvidagi-nutqi

Читать полностью…

buxoronoma1920 / Расмий канал

"Бухарский вестник" газетасининг 2023 йил 71-72-сонлари билан танишинг!

⭕️ Уланиш учун: @buxoronoma1920

Читать полностью…
Подписаться на канал