ҚУТЛОВ
Жорий йилда Самарқанд вилоятининг бош нашрлари бўлган “Zarafshon” ва “Самаркандский вестник” газеталари илк сони чиққанига 110 ва 105 йил тўлди.
Шу муносабат билан “Бухоронома” ва “Бухарский вестник” газеталари таҳририяти жамоаси ва бухоролик барча муштарийлар номидан самарқандлик устоз журналистларимизни, ҳар икки нашр ижодий-техник ходимларини самимий муборакбод этамиз!
Республикамизнинг отахон нашрлари қаторида эътироф этиладиган “Zarafshon” ва “Самаркандский вестник” газеталари яна узоқ йиллар мухлислар ардоғидаги нашрлар бўлиб қолишига тилакдошмиз.
Халқимизни маърифатли қилиш, эзгулик ва яратувчиликни тарғиб этиш йўлидаги фидокорона меҳнатингиз Сиз, азизларга юксак эҳтиром ва эътибор келтираверсин, азиз устозлар, қадрли ҳамкасблар!
Қутлуғ айём муборак бўлсин!
Ҳурмат билан,
“Бухоронома” ва “Бухарский вестник” газеталари таҳририяти жамоаси
⭕️ Уланиш учун: @buxoronoma1920
Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Тожикистонга ташриф буюради
https://yuz.uz/news/ozbekiston-prezidenti-amaliy-tashrif-bilan-tojikistonga-tashrif-buyuradi
* Сиз учун муҳим
Қандай маълумотларни смартфонда сақлаш хавфли?
Смартфонлар кўпчилигимиз учун қимматли маълумотларни сақлайдиган виртуал ҳамёнга ўхшаб қолди, аммо бу хавфли бўлиши мумкинлигини ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Фирибгарлар ва хакерлар сизнинг шахсий маълумотларингизга киришга уриниши мумкин. Хўш, смартфонингизда қандай маълумотларни сақлашдан қочишингиз керак?
Пароллар. Паролларни смартфонингизда сақлаш анча хавфли. Агар қурилмангиз ўғирланган ёки бузиб кирилган бўлса, хакерлар ҳисобингизга кириш имкониятига эга бўлади. Паролларни шифрланган шаклда сақлайдиган парол менежерларидан фойдаланиш яхшироқдир.
Банк маълумотлари ва пин-кодлар. Бу маълумотларни ҳеч қачон телефонингизда сақламанг, айниқса, мобил банкингдан фойдалансангиз, маслаҳатимизга риоя қилинг. Кодларни эслаб қолинг ёки хавфсиз паролни бошқариш иловаларидан фойдаланинг.
Уй манзили. Фирибгарлар сизни кузатиши ёки ҳатто уйингизга бостириб киришининг олдини олиш учун уй манзилингиз маълумотлари смартфонда турмагани маъқул.
Жойлашув хизматлари. Уларни ўчириб қўйинг, чунки баъзи иловалар сизнинг розилигингизсиз жойлашувингизни чоп этади. Бу сизнинг шахсий ҳаётингизга таҳдид солиши эҳтимоли бор.
Ҳужжатларнинг фотосуратлари. Ҳужжатларингизнинг фотосуратларини сақламанг, чунки бу фирибгарлик манбаи бўлиши мумкин. Агар керак бўлса, улардан фақат шахсни тасдиқлаш муддати давомида фойдаланинг.
Ижтимоий тармоқ аккаунтлари. Сизнинг оммавий ижтимоий медиа аккаунтларингиз хакерлар ўлжасига айланиши мумкин. Рухсатсиз киришнинг олдини олиш учун тизимдан ҳар гал чиқишни унутманг.
Шахсий фотосуратлар ва видеолар. Уларни ҳар эҳтимолга қарши хавфсиз папкаларда сақлаганингиз маъқул.
Ушбу эҳтиёт чораларига риоя қилиш шахсий маълумотларингиз ва махфийлигингизни исталмаган ҳодисалардан ҳимоя қилишга ёрдам беради.
⭕️ Уланиш учун: @buxoronoma1920
#jarayon
🔥 Ҳар қандай шароитда газ таъминоти филиали ходимлари аҳолига суюлтирилган газни бир маромда етказиб бермоқда. Ҳаво ҳарорати совуқ бўлишига қарамай, хонадон эгалари ўз вақтида маиший газ баллонлари билан таъминланмоқда. Бугун ҳам вилоятнинг барча туманларида истиқомат қилувчи суюлтирилган газ истеъмолчиларига белгиланган режага мувофиқ газ баллонлари етказиб берилмоқда.
🔥 Бугун 19 та маҳаллада истиқомат қилувчи суюлтирилган газ истеъмолчисига 50 тоннадан ортиқ суюлтирилган газ тарқатилиши режалаштирилган.
✍️ “Ҳудудгаз Бухоро” газ таъминоти филиали матбуот хизмати
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
* Ибрат учун
ТОЛСТОЙ:
Бахт-саодатга эришишни хоҳлайсанми?
Ечими жуда осон: бошқаларга қилаётган насиҳатларингга ўзинг ҳам амал қил!
Бахтли бўлиш учун доимо шу бахтга интилмоқ ва уни англамоқ зарур. Бахт вазиятга эмас, кишининг ўзига боғлиқ.
БАХТ-САОДАТ ҚАЕРДА?
Бу аср қанчалар тараққий топган аср бўлмасин, барибир фақирдир. Чунки ҳали-ҳануз бахт-саодат ва вафо изланмоқда. Демак, тараққиёт ва бойликнинг ўзи бахт-саодатни тўлиқ таъминлаб бера олмас экан. Аслида бахт-саодат хотиржамликдадир. Хотиржамликка эса Аллоҳнинг зикри ила эришилади:
“Огоҳ бўлингизким, Аллоҳни зикр этиш билан қалблар ором олур”. Раъд сураси, 28-оят.
"ҲИКМАТЛАР ЧАШМАСИ"дан:
Бахт сен севган инсон билан эмас, сени севган инсон биландир. Сен севган инсон осонгина қўл силтаб кетаверади, сени севган эса осонликча қўйиб юбормайди...
⭕️ Уланиш учун: @buxoronoma1920
"Бухарский вестник" газетасининг 2022 йил 95-сони билан танишинг!
⭕️ Уланиш учун: @buxoronoma1920 👇
Татаристон Республикаси таълим ва фан вазирлиги вакилларидан иборат делегация Бухоро мактабларида бўлди
https://yuz.uz/news/tatariston-respublikasi-talim-va-fan-vazirligi-vakillaridan-iborat-delegatsiya-buxoro-maktablarida-boldi-
Сеҳргар боғбонлар
Саҳро чеккасида яшаган боғбон боғига атиргул кўчатини ўтқазибди. Атиргул бирор марта ҳам гулламабди. Боғбон ва унинг аёли роса кутишибди, аммо гуллардан дарак йўқ экан. “Нега гулламаяпсан?” сўрашибди улар атиргул бутасидан.
– Нега гулламаяпман? – ҳайрон бўлибди бута. – Нима учун гуллашим керак экан? Атрофга қаранглар, менга ўхшаш туятиканак ниҳолларидан ҳеч қайсиси гулламаган.
– Ахир, сен тиканак эмассан-ку.
– Қанақасига тиканак бўлмайин? Худди уларга ўхшайман, менинг ҳам тиканларим бор.
– Йўқ, сен атиргул кўчатисан ва гуллашинг керак, – дейишибди боғ эгалари.
Улар бутага қанчалик уқтириб, “Атиргулсан, гуллашинг керак!” дея ишонтиришга уринишмасин, китобларни кўрсатиб, атиргул билан туятиканакнинг фарқини изоҳлашмасин, натижа чиқмабди. Атиргул бутаси эшитишни ҳам истамас, туятиканакман, дейишдан тўхтамас экан.
Ўжар кўчатни ишонтириш учун боғбонларнинг сабр-тоқатлари ҳам, далил-исботлари ҳам қолмабди. Шу боис, улар иккинчи атиргул бутасини сотиб олишга жазм қилишибди.
“Мана, менга ўхшаган яна битта туятиканак, деб ўйлабди олдинги бута, боғбон янги кўчатни ўтқазиб бўлгач. – Энди унчалик зерикмайман. Бошқа тиканаклар мендан жуда узоқда ўсади, ҳеч қайсиси билан гаплашолмайман”.
Янги қўшнилар дарров дўстлашиб олишибди. Улар узоқ суҳбатлашишар экан. Кўп ўтмай, янги кўчат қўшниси негадир ўзини туятиканак деб ҳисоблашини англаб қолибди. Шунга қарамай, янги дўсти билан тортишиб, ишонтиришга ҳам уринмабди.
Баҳор, унинг кетидан ёз келиб, янги бута гуллабди. Ўзини туятиканак деб ҳисоблаган бута буни сира кутмаган экан... Дўсти бўлмиш гул шунчалик гўзал эканки, у беихтиёр “оҳ” тортиб юборибди. Афсус чекиб, япроқларида кўз ёшлар пайдо бўлибди. Кейин эса бу манзарадан кўнгли қувонч ва шодликка тўлибди.
Сўнг... гўзалликка шу қадар мафтун бўлганидан, ўзи ҳам гуллаб юборганини билмай қолибди.
Қиссадан ҳисса:
Бу сеҳргар боғбонлар ота-оналар эди.
⭕️ Уланиш учун: @buxoronoma1920
Ўзбекистон Президенти Душанбега жўнаб кетди
https://yuz.uz/news/ozbekiston-prezidenti-dushanbega-jonab-ketdi
Электрон ҳукуматни ривожлантириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди
https://yuz.uz/news/elektron-hukumatni-rivojlantirish-boyicha-takliflar-korib-chiqildi
Аёл – она, аёл – Ватан посбони!
Тоҳир ИСТАТОВ фотолавҳаси
⭕️ Уланиш учун: @buxoronoma1920
🇺🇿Uzbekistan Airways 15 сентябрдан Бухородан Зоминга парвозларни амалга ошира бошлайди!
Тошкент ва Бухородан Зоминга парвозлар ҳафтасига 5 марта: душанба, сешанба, чоршанба, жума ва якшанба кунлари қуйидаги жадвалга мувофиқ амалга оширилади:
• Тошкентдан жўнаб кетиш 09:30, Зоминга етиб келиш 10:05
• Зоминдан жўнаб кетиш 10:35, Бухорога етиб келиш 12:05
• Бухородан жўнаб кетиш 13:05, Зоминга етиб келиш 14:35
• Зоминдан жўнаб кетиш 15:05, Тошкентга етиб келиш 15:40
Зомин - Бухоро йўналиши бўйича авиачипталар нархи 170 000 сўмдан, Тошкент - Зомин йўналиши бўйича авиачипталар нархи эса 105 000 сўмдан бошланади.Тафсилотлари www.uzairways.com сайтида!
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Ўзбекистон халқига байрам табриги
https://yuz.uz/news/ozbekiston-xalqiga---bayram-tabrigi
Маҳаллалар ўртасидаги “Заковат” турнирининг республика босқичи ўз якунига етди!
“Беш ташаббус” олимпиадаси доирасида ўтказилган иккинчи мавсумда қуйидаги жамоалар совринли ўринларни эгаллади:
1-ўрин - Бухоро вилояти, Бухоро шаҳридан “Аҳмад Дониш” МФЙ жамоаси;
2-ўрин - Тошкент шаҳри, Олмазор туманидан “Беруний” МФЙ жамоаси;
3-ўрин - Бухоро вилояти, Ғиждувон туманидан “Сарвари” МФЙ жамоаси.
💰Ғолиб жамоалар қуйидаги миқдорда тақдирланади:
🥇1-ўрин - 100 млн сўм;
🥈2-ўрин - 60 млн сўм;
🥉3-ўрин - 40 млн сўм.
Каналга уланиш👉 @olimjuraev
Бухорода Бош Қомусимиз қабул қилинганлигининг 30 йиллиги тантанали тарзда нишонланди
Читать полностью…ХОДИМЛАР ХАВФСИЗЛИГИ -- ЭНГ БИРИНЧИ ТАЛАБ
Мамлакатимизда жорий йилнинг 15 ноябридан 15 декабрига қадар эълон қилинган “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” доирасида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ва унга қарашли барча объектларда ёнғин хавфсизлигини таъминлашга қаратилган тадбирлар ташкил этилмоқда.
Шуни айтиб ўтиш лозимки, ёнғинларнинг аксарияти жиҳозларнинг носозлиги, бепарволик, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этмаслик оқибатида содир бўлади. Бу каби ҳолатларнинг олдини олиш, айниқса, бугун жуда долзарб.
Ойлик доирасида заводнинг сув таъминоти ва оқава цехида ҳам ташқи ва ички объектларда ёнғин хавфсизлиги профилактика инспекторлари билан ҳамкорликда тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Цехда фаолият кўрсатаётган ишчи-ходимларнинг хавфсизлигини ва эмин-эркин фаолият олиб боришларини, истеъмолчиларни сифатли нефть маҳсулотлари билан таъминлаш бизнинг биринчи галдаги вазифаларимиздан саналади.
Ўтказилаётган кўргазмали чиқишлар ва танловлар ижобий самарасини бериши тайин. Зеро, хавфсиз масканда ҳаловат, ривожланиш ва самарадорлик бўлади.
Ахтам ИСМОИЛОВ,
Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи сув таъминоти ва оқава цехи бошлиғи
⭕️ Уланиш учун: @buxoronoma1920
Diqqat, e'lon!!!
Bugun, 5-dekabr kuni soat 18.00 da Yoshlar markazi binosi kichik majlislar zalida O’zbekiston Respublikasi IIV Kiberxavfsizlik markazi tomonidan viloyat yoshlari o’rtasida tashkil etilgan “Eng faol kiber-targ’ibotchi” tanlovining maqsad va vazifalari yuzasidan matbuot anjumani o'tkaziladi.
Ushbu matbuot anjumaniga viloyatimiz hududida faoliyat yuritayotgan barcha ommaviy axborot vositalari vakillari, mustaqil jurnalistlar va blogerlarni taklif qilamiz.
"Бухоронома" газетасининг 2022 йил 95-сони билан танишинг!
⭕️ Уланиш учун: @buxoronoma1920 👇
* Жараён
Мамлакатимиз пойтахтида жорий йил 30 ноябрь куни бошланиб, 2 декабрь куни ўз якунига етган “Ипак йўлида туризм” Тошкент халқаро туризм ярмаркасида Ўзбекистон давлат филармонияси Бухоро вилояти бўлинмаси "Мавриги” ва “Бухоро гўзаллари" ансамбллари ўз концерт дастурлари билан қатнашишди.
⭕️ Уланиш учун: @buxoronoma1920
PULIMIZ GAZETA OBUNASIGA YETMAYDIMI YOKI..? - Ma’rifat – Учитель Узбекистана
http://marifat.uz/marifat/v_pomosh_uchitelu-marifat/PULIMIZ-GAZETA-OBUNASIGA-YETMAYDIMI-YOKI...htm
2030 йилгача Ўзбекистон Республикасининг “яшил” иқтисодиётга ўтишига қаратилган ислоҳотлар самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида
https://yuz.uz/news/2030-yilgacha-ozbekiston-respublikasining-yashil-iqtisodiyotga-otishiga-qaratilgan-islohotlar-samaradorligini-oshirish-boyicha-chora-tadbirlar-togrisida